1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.03.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасини лицензиялаш]
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тизимини такомиллаштириш, санитар тозалаш корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш ва соҳага давлат-хусусий шериклик жорий этилишини кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлардан 5 фоиз миқдоридаги ажратмалар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
а) 2031 йил 1 январга қадар асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида қўлланилсин;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Бунда ушбу имтиёз қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган солиқ тўловчиларга татбиқ этилади:
чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган бўлса;
ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган бўлса.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
б) қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникаларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш муддати 7 йилдан 10 йилга ҳамда бир йиллик имтиёзли давр билан узайтирилсин. Бунда:
махсус автотранспорт воситалари ва техникалари баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади;
мазкур жараёнда ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи солиқ органларини хабардор қилган ҳолда Солиқ кодексида белгиланган фоизлар ҳисобланиб, 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин;
в) 2025 йил 1 августга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона божлари тўланишидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинсин;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
в1) 2024 йил 1 январга қадар янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилсин ва улар утилизация йиғимидан озод қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 сентябрдаги ПФ-161-сонли Фармонига асосан «в1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 06/23/161/0728-сон)
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
3. Давлат экология қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:
а) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик назоратини рағбатлантириш ва қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини қуйидагича ислоҳ қилиш:
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси томонидан юритиладиган «Яшил макон» ва бошқа платформалардан фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда уларни соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами ва натижалари тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш;
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига тегишли ҳудудда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — IV тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи объектларда белгиланган тартибда олиб бориладиган экологик назорат тадбирларида иштирок этиш ҳуқуқини бериш;
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси раиси ёки у ваколат берган бошқа масъул шахслар томонидан гувоҳномалар бериш;
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини уларнинг фаолияти натижаларига кўра «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш;
б) ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларига маҳаллаларда экологик назоратни амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифа ва ваколатларни бериш орқали «Экологик патруль» ишлаш тизимини кенгайтириш:
маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек, браконьерликка қарши курашиш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир ҳуқуқбузарликлар ҳамда браконьерликка қарши курашиш бўйича бевосита маъмурий жавобгарликка тортиш ва терговга қадар текширувни амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
4. Белгилансинки:
экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик ҳолатларини аниқлаши ва зарур чоралар кўриши натижаларига кўра Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади;
ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, Патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарларининг бир нафардан ўринбосарлари экологик ҳуқуқбузарликка қарши курашишга масъул бўлади;
Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги экологик ҳуқуқбузарликка қарши курашиш чора-тадбирларини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан яқиндан ҳамкорликда ва ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
5. Давлат экология қўмитаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар:
аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизимини жорий этсин;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими ўзаро уйғунликда ишлашини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
Бунда, мазкур тизим жорий этилиши, шу жумладан техник ва дастурий таъминот, зарур ускуналар хариди ҳамда серверлар янгиланиши билан боғлиқ харажатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
6. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади;
янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси янги қурилган кўп квартирали уйлар чиқинди тўплаш жойлари белгиланмасдан фойдаланишга қабул қилинмаслигини қатъий назоратга олсин ва таъминлаб борсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
7. Давлат экология қўмитаси:
2022 йил 1 октябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имкониятини яратсин;
2022 йил 1 ноябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ва «Хорижга чиқиш паспорти» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
икки ой муддатда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда санитар тозалаш соҳасида бошқарувни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
10. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 11 август,
ПФ-189-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сон Фармонида:
а) 2 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан» сўзлари «бевосита» сўзи билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сон Фармонида:
а) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
б) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Марказнинг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланади;
в) Марказнинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланган маблағлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига марказлашган тартибда тўлаш учун:
хусусий санитар тозалаш корхоналарига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;
санитар тозалаш давлат корхоналарига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бунда, қолган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармони 11-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловлар ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказида юритиладиган ягона биллинг тизимида акс этган ҳолда, қоида тариқасида, электрон тўлов тизимлари орқали йиғилади;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўловлар ва қарздорликларнинг ҳисобини ягона биллинг тизимида юритиш, шунингдек, қарздорликларни суд орқали ундириш Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилади.».
LexUZ шарҳи
Маълумот учун: мазкур банднинг учинчи хатбошиси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони 11-бандининг тўртинчи хатбошисига киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон Фармонига 3-илованинг 38-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2966-сон қарорида:
а) 1-иловадаги «Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси миллий табиат боғи — 4, давлат ўрмон-овчилик хўжалиги — 10» блокидаги «миллий табиат боғи — 4» сўзлари «миллий табиат боғи — 8» сўзлари билан алмаштирилсин;
Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази
1
123.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновацион маркази
1
Жами
3
Ҳаммаси
123
».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3956-сон қарорида:
«7. Товарларни (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган маблағлар, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Давлат экология қўмитаси ва унинг тузилмавий бўлинмаларига Марказ билан хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) учун тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат берилсин.».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори 1-банди «а» кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат корхоналари ҳисобидаги чиқинди полигонлари, бино ва иншоотлар, шу жумладан чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш контейнерлари (ўзаро келишув бўйича бўлиб тўлаш тартибида сотиб олинган контейнерлар бундан мустасно) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириши учун, мазкур объектларни жорий ва капитал таъмирлаш, ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш, ушбу мулклар бўйича белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича технологияларни татбиқ этган ҳолда қўшимча равишда капитал қўйилмалар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатга беғараз фойдаланишга берилади;
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка 10 йил муддатга бир йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган нархларда сотилади ҳамда лойиҳа якуни бўйича тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилади;».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарорига 1-иловада:
«Оқтоғ» давлат қўриқхонаси**» блоки «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси**» блоки билан алмаштирилсин;
«Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси*» блоки «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари*» блоки билан алмаштирилсин;
«Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари*» блоки чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 62-сон қарорига 1-иловада:
а) қуйидаги мазмундаги 21-позиция билан тўлдирилсин:
«
21.
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундириладиган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ундирилган компенсация тўловлари суммаси
26
»;
б) 39-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
39.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари)томонидан ундириладиган жарималар суммаси
30
»;
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сон қарорига 1-иловада: