1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3566]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 сентябрь,
178-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 сентябрь,
2024-17-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси M. НУРМУРАТОВ
2024 йил 29 август
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Йўриқнома акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган, акциз маркалари билан мажбурий маркаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг акциз маркалари (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) билан маркаланиши устидан назорат ўрнатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
1-боб. Акциз маркаларини буюртма қилиш ва уларни бериш
1. Акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар (бундан буён матнда ишлаб чиқарувчи корхоналар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» МЧЖга (бундан буён матнда «Давлат белгиси» МЧЖ деб юритилади) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда акциз маркаларининг турлари бўйича зарур миқдорини харид қилишга (алкоголли маҳсулот бўйича истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрда кўрсатган ҳолда) буюртманома билан мурожаат этадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
2. Ўзбекистон Республикасига акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни олиб кирувчи импортчилар (бундан буён матнда импортчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) ҳудудий органларига акциз маркаларининг турлари бўйича зарур миқдорини харид қилишга (алкоголли ичимлик бўйича — истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрларда кўрсатган ҳолда) мазкур Йўриқноманинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда буюртманома топширадилар. Божхона қўмитасининг ҳудудий органлари тақдим этилган буюртманомалар асосида акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар учун акциз маркаларига йиғма буюртманома тузадилар ва ёзма шаклда Божхона қўмитасига тақдим этадилар. «Давлат белгиси» МЧЖга акциз маркаларини буюртма қилиш Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бунда, янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун «Давлат белгиси» МЧЖга импорт қилувчилар мустақил равишда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар «Давлат белгиси» МЧЖга 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг «Акциз маркалари учун ҳақ тўланган» деган штампи босилган ва «Давлат белгиси» МЧЖнинг масъул шахси имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайтарилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
акциз тўланадиган маҳсулот импортчилари Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг Божхона қўмитаси ҳудудий органининг «Акциз маркалари учун ҳақ тўланган» деган штампи босилган ва Божхона қўмитаси ҳудудий органининг масъул ходими имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари импортчиларга қайтарилади.
Божхона қўмитаси ҳудудий органининг ходими маркаларни харид қилишга буюртманома қабул қилганда импортчини мазкур Йўриқномага 2-иловага кўра шаклда импортчининг кодини кўрсатган ҳолда махсус журналда рўйхатдан ўтказади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
4. Импортчилар Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига «Давлат белгиси» МЧЖнинг тегишли банк ҳисобварағига маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини тақдим этадилар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
Акциз маркаларини сотиб олувчи импортчининг тўлов ҳужжатида «Тўловнинг мақсади» устунида «Акциз маркалари учун тўланди» деган ёзув бўлиши керак.
5. Маркаланадиган акцизли маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи корхоналарга акциз маркаларини бериш «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари томонидан буюртманома асосида амалга оширилади.
6. Акциз маркаларини «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари буюртманомада ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича «Давлат белгиси» МЧЖнинг ва импортчилар бўйича Божхона қўмитаси ҳудудий органларининг белгилари қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганида берадилар:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
алкоголли ичимликларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга — акциз маркаларининг буюртирилаётган миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганлиги тўғрисида;
тамаки маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга — акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати тўланганлиги тўғрисида;
алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга — акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати ва акциз солиғининг бутун суммаси тўланганлиги тўғрисида.
Акциз маркаларининг номинал қийматини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Давлат белгиси» МЧЖнинг ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқлайди.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
7. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар «Давлат белгиси» МЧЖнинг белгиси қўйилган акциз маркаларини харид қилиш учун буюртманома билан «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмасига мурожаат қиладилар. Банк ходими ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига буюртманомада кўрсатилган миқдордаги акциз маркаларини беради ва бу ҳақда акциз маркаларини олиш буюртманомасида қайд этади. Буюртманоманинг бир нусхаси банк ходимида қолади, бошқаси эса ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига қайтарилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
8. Акциз маркаларини «Агробанк» АТБнинг тегишли минтақавий бўлинмасигача ташиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар акциз маркаларининг номинал қийматига киритилмайди ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчилар томонидан устама тарзида акциз маркалари қийматидан юқори қийматда тўланади, устама миқдорини «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари тузилган шартномага мувофиқ мустақил равишда белгилайдилар. Устама суммаси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчилар томонидан алоҳида тўланади ва акциз маркаларини олишда «Агробанк» АТБнинг бўлимлари ҳисобварағига ўтказилади.
Ушбу харажатлар, шунингдек акциз маркаларининг номинал қиймати ва акциз товарларни маркалаш билан боғлиқ харажатлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчиларнинг давр харажатларига киритилади.
9. Акциз маркаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш БЮДни тўлдирган ҳолда амалга оширилади. Импорт қилинадиган акциз товарларни божхона расмийлаштируви ишлари учун олиб келиш импортчилар томонидан акциз маркалари сотиб олинган ва қайд этилган ҳудуддагина амалга оширилади.
10. Республикага келтирилаётган, акциз маркалари билан маркаланган акциз товарларни маркаларни импортчилар сотиб олмаган ва қайд этмаган бошқа ҳудуд орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тақиқланади. Бунинг учун жавобгарлик Божхона қўмитаси ҳудудий органларининг зиммасига тушади.
2-боб. Акциз маркалари билан маркалаш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
11. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланаётган тайёр маҳсулотларга акциз маркаларини ишлаб чиқариш жараёнида ёки корхона ҳудудининг бошқа мослаштирилган жойида маркалаш учун белгиланган технология асосида ёпиштирадилар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
12. Импорт бўйича келтирилаётган акциз товарларни акциз маркалари билан маркалаш импортчилар томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.12.00 Савдо қоидалари]
13. Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган акциз товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва сотиш ман этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
божсиз савдо қилувчи дўконлар учун республика ҳудудига келтирилаётган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда, кўргазмалар ўтказиш учун келтирилаётган;
халқаро транзит бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган ва олиб чиқишга мўлжалланган;
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган акцизсиз олиб кириш меъёрлари доирасида келтирилаётган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XI бўлими.
15. Кўргазмалар ўтказиш учун республикага келтирилаётган акциз товарлар, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган бўлса, кўргазмалар тугаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан мажбурий тарзда маркаланади ва улар бўйича умумий белгиланган тартибда акциз солиғи тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XI бўлими.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
16. Тамаки маҳсулотининг пачкаси очилган тақдирда акциз маркаси йиртилиши лозим.
Тамаки маҳсулотларининг акциз маркаси қуйидаги тарзда ёпиштирилиши керак:
1) юмшоқ пачканинг юқори томонни ёпувчи акциз маркасидаги матн ёки расм пачканинг олд томонидаги йўналишда кўриниши керак ва пачканинг ўртасида (ўнг ва чап четидан, орқа ва олд томонидан бир хил масофада) жойлаштирилган бўлиши керак. Пачка целлофан билан қопланиши кўзда тутилган бўлса, пачкага ёпиштирилган акциз маркаси устидан ўралиши лозим;
2) қопқоғи очиладиган пачкада акциз акциз маркаси орқа томонида жойлаштирилган бўлиши, бурчакни ёпиши ва пачканинг ён томонига ҳам ўтган бўлиши зарур. Пачка целлофан билан (агар шу нарса кўзда тутилган бўлса) пачкага ёпиштирилган акциз маркаси устидан ўралиши лозим;
3) конверт шаклидаги (масалан, «Саратон», «Астра», «Прима») пачкада пачка устидаги акциз маркаси очиладиган қопқоқни бирлаштириш маркази бўйлаб орқа томонида жойлаштирилиши керак, ўнг ва чап четидан, орқа ва олд томонидан бир хил масофада бўлиши лозим.
Юқорида айтиб ўтилган тартибни бузган ҳолда (масалан, целлофан плёнкани қирқиб, унинг ичига акциз маркаси ёпиштирилганда, марка целлофан устидан ёпиштирилганда, бошқа ишлаб чиқарувчилар ёки импортчиларнинг маркалари ёпиштирилганда) акциз маркалари ёпиштирилган тамаки маҳсулотлари маркаланмаган ҳисобланади ва улар белгиланган тартибда олиб қўйилади ҳамда йўқ қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
17. Алкоголли ичимликларни маркалашда акциз маркаси идишнинг зич қилиб ёпиладиган қопқоқчалари (ёки полиэтилен тиқинлари) устидан очиладиган томонга бир меъёрда ёпишган ҳолда ва қопқоқ очилганда йиртиладиган қилиб ёпиштирилади.
18. Акциз маркаларини ёпиштиришда товардан олинганда унинг йиртилмаслигига имкон бермайдиган елимдан фойдаланиш лозим. Акциз маркаларини ёпиштириш учун қўлланиладиган елим қуриб қолмаслиги ва товардан кўчиб кетмаслиги учун юқори ва паст ҳароратларга, турли намлик даражаларига чидамли бўлиши; маркадан қайта фойдаланиш учун идишни ёки пачкани очишда шикастланган маркаларни бутун маркаларга йиғиб бўлмаслик кафолатини таъминлаши керак.
Бошқа ишлаб чиқарувчилар ёки импортчиларнинг ёхуд алкоголли ичимликлар бошқа товар гуруҳларининг акциз маркалари ёпиштирилган, идишнинг литражига мувофиқ келмайдиган, шунингдек мазкур бандда ва ушбу Йўриқноманинг 17-бандида назарда тутилган тартибни бузган ҳолда акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ичимликлар маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳамда йўқ қилиниши керак.
19. Ишлаб чиқарувчилар ёки импортчилар сотиб олган акциз маркаларини қайта сотиш, ўзга шахсларга бошқача шаклларда бериш ёки сотиш мумкин эмас, солиқ органи ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органининг қайтариб бериши бундан мустасно.
3-боб. Акциз солиғини тўлаш ва бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
20. Акцизли товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар акциз солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни қонунчиликка мувофиқ амалга оширадилар.
Импортчилар акциз солиғини импорт қилинаётган товарнинг контракт қийматидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисоблайдилар ва тўлайдилар. Товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда акциз солиғини қайта ҳисоблаш акциз маркаларини сотиб олишда илгари тўланган акциз солиғини киритган ҳолда олиб келинаётган товарнинг божхона қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади. Тўланган акциз солиғи фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан шикастланган) акциз маркаларини топшириш шарти билан қайтарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 40-боби.
Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлигига далил бўлади.
21. Солиқ органлари ва Божхона қўмитасининг ҳудудий органлари акциз солиғини ҳисоблаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан ҳисоб-китоблар ўз вақтида топширилишини назорат қиладилар, ҳисобга оладилар ва акциз солиғи суммаларининг тушумига доир ҳисоботларни тузадилар.
4-боб. Акциз маркаларини қайд этиш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
22. Қатъий ҳисоботдаги бланкалар учун бўлгани сингари акциз маркалари учун ҳам бухгалтерлик ҳисоб-китоби қоидалари қўлланилади. Акциз маркаларига ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларнинг кодлари ёзилади.
Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун кодлар шундай маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқи учун қонунда белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар бўлгандагина берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига майда туркумдаги (10 минг пачка, донадан кам миқдорда) акциз товарларни олиб келаётган импортчилар учун ягона код рақамлари — тамаки маҳсулотлари учун IM 9898 ва алкоголли ичимликлар учун IM 98098 рақамлари берилади.
23. Акциз маркаларининг сақланиши ва улардан мақсад бўйича фойдаланилиши учун масъулият акциз товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар зиммасига юкланади.
24. Акциз маркалари хизматлар ва ташиш харажатлари учун банк устамасини ҳисобга олмаган ҳолда номинал қиймат бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан ҳисобга олинади.
25. Солиқ органи (солиқ тўловчининг ҳисобга олинган солиқ органи) (кейинги ўринларда солиқ органи) ва Божхона қўмитасининг ҳудудий органи бошлиғининг буйруқлари билан акциз маркаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жавобгар шахс тайинланади. Акциз маркаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш уларнинг сони ва қиймати бўйича юритилади.
26. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай мазкур йўриқномага 3-иловага мувофиқ акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни солиқ органига ёки Божхона қўмитасининг ҳудудий органига тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
27. Солиқ органи ва Божхона қўмитасининг ҳудудий органлари акциз маркаларидан тўғри фойдаланилиши ва уларнинг рўйхатдан чиқариб ташланиши устидан доимий назоратни амалга оширишлари керак.
28. Солиқ органлари ва Божхона қўмитасининг ҳудудий органлари ўтган ойдан кейинги ойнинг ҳар биринчи кунида «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан берилган (сотилган) акциз маркаларининг миқдорини солиштирадилар.
29. Солиқ органлари ҳар чоракда, ўтган чоракдан кейинги ойнинг ҳар 10-кунида жорий чоракнинг биринчи кунидаги ҳолатига кўра акциз маркаларининг акциз товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйлаб ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни Солиқ қўмитасига тақдим этадилар. Божхона қўмитасининг ҳудудий органлари ҳам худди шу тартибда импортчилар бўйича Божхона қўмитасига ҳисобот тақдим этадилар. Мазкур ҳисоботлар 4-иловадаги шакл бўйича топширилади.
30. Акциз маркаларининг тушуми ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларга берилишини ҳисобга олиш тартиби «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида «Агробанк» АТБ томонидан белгиланади.
Қопқоғи очилмаган идишлардаги ёки пачкадаги акциз маркаларининг сони ишлаб чиқарувчиларда ёки импортчиларда шубҳа уйғотса, уларни текшириш «Давлат белгиси» МЧЖ ва «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари вакилларининг мажбурий ҳозирлигида амалга оширилади. «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари ишлаб чиқарувчиларга ёки импортчиларга топширилгунга қадар, шунингдек «Давлат белгиси» МЧЖ акциз маркаларини банкларга топширгунга қадар уларнинг йиртилмасдан сақланишини таъминлашлари шарт.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
5-боб. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларнинг акциз маркаларини ҳисобга олишлари ва сақлашлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
31. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки импортчилар акциз маркаларининг тўғри ҳисобга олинишини, улардан фойдаланилишини (миқдори ва қиймати бўйича), йиртилган маркаларни белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариб ташлашга қадар сақланишини таъминлашлари, уларнинг назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликлари керак.
Сотиб олинган акциз маркалари номинал қиймати бўйича «Қатъий ҳисобот бланкалари» 006-баланс ҳисобварағига кирим қилинади. Маркаларнинг сарфланиши ва кирим қилиниши қатъий ҳисобот бланкалари учун бўлганидек тартибда олиб борилади.
Акциз товарларни бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар бўйича акциз маркаларининг ҳаракатини алоҳида қайд этиб боришлари керак.
Шу мақсадда ишлаб чиқариш ҳамда импорт қилувчи корхоналар махсус буйруқ чиқарадилар ва унда моддий жавобгар шахс ҳамда акциз маркаларини сақлаш ва сарфлаш қоидалари белгилаб берилади.
6-боб. Акциз маркаларини ҳисобдан чиқариш ва қайтариш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
32. Акциз товарларни маркалаётганда акциз маркалари йиртилиб кетган тақдирда тайёрловчи корхоналар (импортчилар) барча йиртилиб кетган маркаларни солиқ органига ёки Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига топширишлари, бунда йиртилган акциз маркаларини йўқ қилиб юбориш учун қабул қилишни сўраб ариза беришлари керак.
33. Йиртилган акциз маркалари қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда алоҳида варақларга 10 тадан ёпиштирилиши керак:
акциз маркаларини ёпиштириш бурмаларсиз ва ғадир-будирликларсиз амалга оширилиши лозим;
маркалар шундай ёпиштирилиши керакки, марканинг марказий қисми ва рақамли реквизитлар аниқ кўриниб туриши лозим;
маркалар йиртилганда унинг айрим қисмлари бирлаштирилиши керак;
қайтариб юборилаётган ҳар бир йиртилган марканинг умумий қисми унинг дастлабки ўлчовининг камида 2/3 қисмини ташкил этиши керак.
34. Ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импорт қилувчиларга) йиртилган акциз маркалари бўйича уларнинг номинал қиймати қайтарилмайди, йиртилганлари ўрнига янги маркалар берилмайди. Зарарлар корхона (импорт қилувчи) фаолиятининг натижаларига киритилади.
35. Солиқ органи ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органининг акциз маркалари билан ишлаш вазифаси юклатилган мансабдор шахси ишлаб чиқарувчи корхона ёки импортчининг акциз маркалари учун моддий жавобгар шахси иштирокида йиртилган маркаларни рўйхатдан чиқариш (йўқ қилиш) учун 2 нусхада далолатнома тузади, унга ўзи имзо чекади ва Солиқ органининг ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органининг раҳбариятига йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тақдим этади. Йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин далолатноманинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига топширилади, сўнг эса ҳисобот бўйича рўйхатдан чиқарилади.
36. Рўйхатдан чиқарилган акциз маркаларини йўқ қилиш солиқ органининг ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органи бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган, камида уч кишидан иборат комиссияси (комиссия таркибига солиқ органининг ходими ҳам киритилади) томонидан махсус машиналарда ёқиб юбориш ёки майдалаб ташлаш билан амалга оширилади ва бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув ёзилади ва у комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
37. Фойдаланилмаган акциз маркаларини қайтариш акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан юридик шахс сифатида фаолият тўхтатилганда, банкрот бўлганда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд ишлаб чиқарувчи корхонанинг тегишли маҳсулотни ишлаб чиқаришга лицензиясининг амал қилиши бекор қилинганда ёки импортчи томонидан контракт бекор қилинганда ва акциз маркалари давлат стандартлари талабларига номувофиқ келганда амалга оширилиши мумкин. Бунда акциз маркаларини тайёрлаш бўйича давлат стандартлари талаблари бузилган тақдирда жавобгарлик «Давлат белгиси» МЧЖ зиммасига юклатилади ва қайтарилган акциз маркаларининг номинал қиймати унинг хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
Фойдаланилмаган акциз маркаларини қайтариш учун ишлаб чиқарувчи корхона ёки импортчи солиқ органининг ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органининг бошлиғи номига ариза беради ва унда қайтариш сабабларини, шунингдек акциз маркаларининг сони ва турларини кўрсатади.
Акциз маркаларини қайтариш солиқ органи ёки Божхона қўмитаси ҳудудий органи томонидан ёзиб бериладиган қайтариш тўғрисидаги квитанцияга мувофиқ (4-илова) улар илгари сотиб олинган «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлимида амалга оширилади. Қайтариш тўғрисидаги квитанция 3 нусхада ёзилади, бир нусхаси солиқ органига ёки Божхона қўмитасининг ҳудудий органида қолдирилади, иккинчи нусхаси акциз маркалари билан бирга банкка топширилади ва учинчи нусха ишлаб чиқарувчи корхонада, импортчида сақланади. Ишлаб чиқарувчи корхона, импортчи акциз маркаларини банк қабул қилганидан сўнг бу ҳақда солиқ органи ёки Божхона қўмитасининг ҳудудий органига қайд этиш учун хабар қилиши лозим. Юридик шахс сифатида ўз фаолиятини тўхтатган ёки контрактни бекор қилган банкрот бўлган ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига, шунингдек тегишли маҳсулотни ишлаб чиқаришга лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган ишлаб чиқарувчи корхонага топширилган акциз маркаларининг номинал қиймати қайтарилмайди.
Ностандарт акциз маркаларини сотиб олган ва уларни «Агробанк» АТБнинг бўлинмаларига қайтарган ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки импортчиларга тегишли миқдорда янги акциз маркалари берилади.
«Агробанк» АТБ ностандарт, шунингдек буюртирилган миқдордан ортиқча олинган акциз маркаларини йўқ қилиб ташлаш учун «Давлат белгиси» МЧЖга қайтаради ва бу ҳақда Солиқ қўмитасига ва Божхона қўмитасига хабар қилади. «Давлат белгиси» МЧЖ янги маркаларни бериш орқали топширилган ностандарт акциз маркаларини «Агробанк» АТБга беради. Бунда ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки импортчиларга қопланган акциз маркалари текинга, «Давлат белгиси» МЧЖ ҳисобидан берилади.
(37-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
38. «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари харидорлар топширган акциз маркалари миқдорини уларнинг турларига кўра кирим қилишлари ва уларни йўқ қилиб юборишга тайёрлашлари шарт.
Кирим қилинган акциз маркалари «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида мазкур банднинг биринчи хатбошисида ва 39-бандда кўзда тутилган тартибда йўқ қилинади. Комиссия таркибига банк вакили ҳам киритилади.
7-боб. Акциз товарларни акциз маркалари билан маркалаш учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
39. Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган акциз товарларни маркалаш учун жавобгарлик ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар зиммасига тушади.
40. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган акциз товарларни мажбурий маркалашни таъминлашлари шарт.
41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркаланиши лозим бўлган акциз товарларнинг уларга акциз маркаларини ёпиштирмай оборотга киритилиши тақиқланган.
42. Ушбу Йўриқноманинг талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1861-моддаси.
9-боб. Акциз маркаларининг турлари ва белгилари
43. Акциз маркалари ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган акцизли товарларнинг турларига қараб қуйидаги турларга бўлинадилар:
Акциз тўланадиган товарлар
Ҳарфли белги
Кодли белги
ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ
Импорт қилинган:
IMPORT, TAMAKI MAHSULOTLARI
IM
Импорт қилувчининг коди
IMPORT, TAMAKI MAHSULOTLARI
IM
9898
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган:
TAMAKI MAHSULOTLARI
OʻZ
Корхона коди
АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАР
Импорт қилинган:
IMPORT, AROQ
IM
Импорт қилувчининг коди
IMPORT, AROQ
IM
98098
IMPORT, KONYAK
IM
Импорт қилувчининг коди
IMPORT, KONYAK
IM
98098
IMPORT, VINO
IM
Импорт қилувчининг коди
IMPORT, VINO
IM
98098
IMPORT, SPIRTLI ICHIMLIKLAR
IM
Импорт қилувчининг коди
IMPORT, SPIRTLI ICHIMLIKLAR
IM
98098
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган:
AROQ
OʻZ
Корхона коди
KONYAK
OʻZ
Корхона коди
VINO
OʻZ
Корхона коди
SPIRTLI ICHIMLIKLAR
OʻZ
Корхона коди
Акциз маркаларида ёзилган ҳарфий ва рақамли белгиларнинг таърифи:
IM — маҳсулот импорт бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган;
OʻZ — маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган;
98 — иккита биринчи белги — акциз маркаси босиб чиқарилган йилнинг иккита охирги рақамлари;
01 ёки 001 — иккита ёки учта кейинги белгилар — тегишинча тамаки ёки алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импортчиларга) бериладиган код рақамлари;
акциз маркаларидаги 4 та рақамли белги тамаки маҳсулотини англатади;
акциз маркаларидаги 5 та рақамли белги алкоголли маҳсулотни англатади;
98 билан тугайдиган сўнгги рақамлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига майда туркумдаги акцизли товарлар келтирилганлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт бўйича олиб кирилганда: «0,1 L gacha», «0,11 L dan 0,25 L gacha», «0,26 L dan 0,37 L gacha», «0,38 L dan 0,5 L gacha», «0,51 L dan 0,75 L gacha», «0,76 L va yuqori»;
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома 1а-ИЛОВА
Акциз маркаларини берган банк ходимининг имзоси ва штамп белгиси
Божхона қўмитаси ҳудудий органининг «Давлат белгиси» МЧЖнинг тегишли банк ҳисоб рақамига маблағ ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиси, масъул шахс имзоси, сана, муҳр.
Акциз маркаларини берган банк ходимининг имзоси ва штамп белгиси
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома
2-ИЛОВА
Акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган акциз тўланадиган товарлар импортчиларини қайд этиш
Марка сотиб олиш учун буюртма берилган сана ва рўйхат рақами
Буюртирилган акциз маркалари
Импорт қилувчи коди
Акциз маркаси ҳақи тўланганлиги тўлов ҳужжати рақами ва санаси
Акциз маркалари учун тўлов суммаси, минг сўмда
«Давлат белгиси» МЧЖнинг тегишли банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган сана
марка тури
сони
1
2
3
4
5
6
7
8
9
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сонли қарори (рўйхат рақами 3566-1, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома
3-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар бўйича акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисида
ҲИСОБОТ
_______________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) бўйича
(ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки импортчилар номи)
20___ _____ ойи учун аниқ кўрсатилиши керак
Марка турлари
Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ
Ҳисобот даврида тушди
Ҳисобот даврида харажат қилинди
Ҳисобот даврида зарарланди ва ҳисобдан чиқарилди
Ҳисобот даври охиридаги қолдиқ
сана дона
сўмлардаги номинал қиймат
сана дона
сўмлардаги номинал қиймат
сана дона
сўмлардаги номинал қиймат
сана дона
сўмлардаги номинал қиймат
сана дона
сўмлардаги номинал қиймат
1
2
3
4
4
5
6
7
8
9
10
Изоҳ:
Солиқ ва божхона ҳудудий органларида ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳар ойда маҳсулоти акциз маркалари билан маркаланадиган ҳар бир ишлаб чиқарувчи (импортчи) бўйича олиб борилади.
Акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот Солиқ қўмитасига ва Божхона қўмитасига ушбу Йўриқноманинг 35-бандига мувофиқ (ҳар чоракда) тақдим этилади.
Қўшимча маълумотлар асосида заруратга кўра, қўшимча устунлар билан тўлдирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 10 декабрдаги 04-02-05/809-сон, 1998 йил 10 декабрдаги 98-156-сон, 1998 йил 6 декабрдаги 02/8-42-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома» (рўйхат рақами 589, 1999 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 2-сон, 2000 й. 16-сон, 2003 й., 21-22-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 74-модда, 2009 й., 13-сон, 2011 й., 148-сон, 13-сон, 2011 йил, 12-13-сон, м. 128-сон, 51-модда. 548; 2013 йил, № 2, м. 28; 2017 йил, 12-сон, м. 190-сон, 37-модда. 1019).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 24 июлдаги 82-сон, 2000 йил 6 июлдаги 2000-49-сон, 2000 йил 19 июлдаги 2/8-46-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сон ўзгартириш»ги ўзгартиришлар ва қўшимчалари (рўйхат рақами 589-1, 2000 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 110-сон, 2003-69-сон ва 01-02/8-38-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 589-2, 2003 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 8 январдаги 4-сон, 2007-02-сон ва 01-02/8-2-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-3, 2007 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 74-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 13 мартдаги 33-сон, 2009-15-сон ва 01-02/8-6-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-4, 2009 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 148-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 14 мартдаги 22-сон, 2011-11-сон ва 01-02/8-2-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-5, 2011 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 128-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 29 ноябрдаги 73-сон, 2011-32-сон ва 01-02/8-23-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-6, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 548-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 12 декабрь 88-сон, 2012-34-сон ва 01-02/8-34-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-7, 2013 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 28-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 март 28-сон, 2017-12-сон ва 01-02/8-14-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-8, 2017 йил 23 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 190-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 29 август 129-сон, 2017-47-сон ва 01-02/8-36-сон «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларига акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 589-9, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1019-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 10/24/3566/0875-сон; 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)