1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини ҳамда бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартибларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ республика иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш ҳамда энергия истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
1. Қуйидагилар:
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини оширишда энергия аудитидан ўтказиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
3. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «A», «B», «C», «D», «E», «F» ва «G» белгилари жорий этилади.
Бунда «A» тоифаси энергия самарадорлиги энг юқори бўлган бино ва иншоотларни белгилаш ва тегишли равишда «G» тоифаси энергия самарадорлиги энг кам бўлган бино ва иншоотларни белгилаш учун қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда жорий йил якунига қадар фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар учун энергия аудиторлари томонидан ўтказилган энергия аудити якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботлар ва энергетика паспортларининг электрон реестрини юритиш учун мўлжалланган махсус электрон платформани ишлаб чиқиб, ишга туширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
5. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги беш йилда энергия аудитидан ўтказиладиган истеъмолчилар рўйхатини шакллантириб, Давлат энергетика реестрига киритсин ва унинг эълон қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
6. Ўзэнергоинспекция Энергетика вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда энергия аудиторлар учун ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларида ҳамда бино ва иншоотларда энергия аудитидан ўтказишни белгиловчи техник топшириқ, дастурлар, энергетика паспорти ва ташкилий-техник чора-тадбирлар режаларининг намунавий шаклларини ҳамда энергия аудиторларига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиб, қўшма қарор билан тасдиқласин.
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 октябрь,
690-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмолчиларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва сарфини камайтириш имкониятларини аниқлаш мақсадида Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларни (кейинги ўринларда — истеъмолчи) мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Давлат энергетика реестрига киритилмаган субъектлар томонидан ўз объектлари ихтиёрий равишда энергия аудитидан ўтказилган тақдирда, ушбу объектларга мазкур Низом талаблари қўлланилади.
2. Энергия аудити истеъмолчиларни энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Давлат энергетика реестрига киритилган субъектлар (истеъмолчи) — йилига беш юз ҳамда ундан ортиқ тонна шартли ёқилғини ва (ёки) икки юз эллик ва ундан ортиқ тонна мотор ёқилғисини истеъмол қиладиган юридик шахслар;
ёқилғи-энергетика ресурслари — табиий ва бошқа манбалардан ишлаб чиқариладиган ёқилғи ва энергиянинг барча турлари йиғиндиси;
ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси — истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказиш натижаси бўйича энергия самарадорлигини оширишга қаратилган техник-иқтисодий асосланган чора-тадбирлар режаси.
техник топшириқ — энергия аудитини ўтказиш мақсади ва иш ҳажмини белгилаб берувчи истеъмолчи томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат;
энергия аудити — фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари ва энергия самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни тўплашга, уларга ишлов беришга ҳамда уларни таҳлил қилишга, шунингдек, хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият;
энергия аудитори — энергия истеъмолчиларини энергия аудитидан (энергетика текшируви) ўтказадиган, етарли билим ва тажрибага ҳамда соҳа бўйича малака сертификатларига эга ва белгиланган минимал талабларга жавоб берувчи шахс;
энергия аудитидан ўтказиш дастури — энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги кўрсаткичларини, шу жумладан, энергия йўқотишларини камайтириш, энергия сиғимини қисқартириш, бирламчи ва иккиламчи энергия ресурслари ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўрсаткичларини қамраб олган дастур;
энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот — энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича таклифлар, ташкилий-техник чора-тадбирлар режасини ўз ичига олган ҳисобот;
энергетика паспорти — ўтказилган энергия аудити натижасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;
Ягона реестр — Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги энергия аудиторларининг ягона реестри.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сонли қарорига асосан ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/242/0485-сон)
4. Истеъмолчилар мазкур Низомга иловада келтирилган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш схемасига мувофиқ энергия аудитидан ўтказилади.
2-боб. Энергия аудитидан ўтказишни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
5. Истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) энергия аудиторларга уларнинг аттестациясини амалга ошириш натижалари бўйича белгиланган тартибда малака сертификатларини беради.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Энергия аудиторларига малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан белгиланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
6. Истеъмолчиларни навбатдан ташқари энергия аудитидан ўтказиш мақсадида Ўзэнергоинспекция талабига кўра истеъмолчилар томонидан шартнома асосида энергия аудитори жалб қилиниши мумкин.
7. Энергия аудитидан ўтказиш бўйича харажатлар истеъмолчи маблағлари ва (ёки) энергия сервис компаниялари маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
3-боб. Энергия аудити турлари
8. Энергия аудити мажбурий ва ихтиёрий тарзда ташкил этиладиган дастлабки, даврий, навбатдан ташқари ҳамда экспресс энергия аудити турлардан иборат.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
9. Дастлабки энергия аудити энергияни тежаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишни баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Дастлабки энергия аудити Давлат энергетика реестрига киритилган янги субъектларда энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилади.
Шунингдек, истеъмолчида асбоб-ускуналари самарадорлиги, фойдаланиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг ҳолати, улардан фойдаланиш, ҳисобот бериш, ёқилғи сарф-харажатлари ва энергия таъминоти таҳлили ўтказилади.
10. Даврий энергия аудити давлат энергетика реестрига киритилган субъектларда аввал берилган таклифларнинг бажарилиши ҳамда энергия ресурслари истеъмоли ва уларнинг маҳсулот ва кўрсатилган хизмат бирлигига тўғри келадиган сарф динамикаси (энергия сиғими, ишлаб чиқариш таннархида энергия ресурсларининг улуши ва бошқалар) таҳлил қилиниб, баҳолаш мақсадида ҳар беш йилда бир марта мажбурий тартибда ўтказилади.
Энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича истеъмолчининг энергетика паспортига ўзгартиришлар киритилади, унга берилган таклифларни бажарилиши юзасидан ёзма кўрсатмалар ва таклифлар берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
11. Навбатдан ташқари энергия аудити Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
истеъмолчида ёқилғи-энергетика ресурсларининг умумий ва маҳсулот бирлигига сарфи ҳамда маҳсулот таннархи ортганида;
истеъмолчида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кескин пасайганда;
энергия аудитори томонидан тайёрланган ҳисобот суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра била туриб сохта тузилган деб топилганда;
қонунчиликда белгиланган бошқа сабабларга мувофиқ.
12. Экспресс энергия аудити энергия ресурсларнинг алоҳида бир тури, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш, алоҳида агрегат (агрегатлар гуруҳи) ёки энергия самарадорлигини алоҳида кўрсаткичлари бўйича энергия аудитидан ўтказилади. Экспресс энергия аудити дастлабки ва даврий энергия аудити ҳисобланмайди.
4-боб. Истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказиш босқичи
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
13. Энергия аудитидан ўтказиш жараёни қуйидаги тўрт босқичлардан иборат:
биринчи босқич — техник ҳужжатларни тўплаш ва текшириш. Бунда охирги беш йилни ўз ичига олган энергия аудитидан ўтказишни режалаштириш, маълумотларни тақдим этиш бўйича масъул шахслар ва муддатларни белгилаган ҳолда, энергия аудитидан ўтказиш дастури ишлаб чиқилиб, Ўзэнергоинспекция билан келишади ва тасдиқлайди;
иккинчи босқич — ўлчов қурилмаларидан фойдаланган ҳолда техник текширув. Бунда энергия самарадорлигини оширишни баҳолаш учун Ўзэнергоинспекция томонидан белгиланган минимал талабларга жавоб берадиган замонавий ўлчов лабораториялари бўлган ўлчов қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади;
учинчи босқич — таҳлилий текширув. Энергия аудитидан ўтказиш натижасини расмийлаштириш, йиғилган маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш. Бунда ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энергетика паспорти ва кейинги беш йил учун ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади;
тўртинчи босқич — якуний текширув. Бунда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотларнинг таҳлилий натижалари умумлаштирилади, энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ҳамда энергетика паспорти тайёрланади ва тасдиқланади.
5-боб. Истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказиш тартиби
14. Ўзэнергоинспекция ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йилда мажбурий энергия аудитидан ўтказилиш муддати белгиланган Давлат энергетика реестрига киритилган субъектлар рўйхатини шакллантириб, оммавий ахборот воситалари ҳамда Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ва Ўзэнергоинспекциянинг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
15. Истеъмолчилар мажбурий энергия аудитидан ўтказиш учун Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари билан келишган дастур асосида оммавий ахборот воситалари ҳамда Энергетика вазирлиги ва Ўзэнергоинспекциянинг расмий веб-сайтларида эълон берилган кундан бошлаб мустақил тарзда, бир ой муддатда Ягона реестрдаги энергия аудитори билан шартнома имзолайди ва ўз объектларини энергия аудитидан ўтказади. Давлат иштирокидаги ташкилотлар ва давлат муассасалари энергия аудитори билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда аниқлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/242/0485-сон)
16. Имзоланган шартнома асосида энергия аудитори энергия аудитидан ўтказишдан олдин энергия аудитидан ўтказиш дастурини шакллантиради ва истеъмолчи билан келишилган ҳолда, Ўзэнергоинспекцияга «Энергоназорат» платформаси орқали тасдиқлаш учун киритади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
17. Ўзэнергоинспекция тақдим этилган дастурни ўн иш кунида ўрганиб чиқади ва натижасига кўра тасдиқлайди ёки камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган кўрсатмалар билан «Энергоназорат» платформаси орқали энергия аудиторига қайтаради.
Бунда энергия аудитори Ўзэнергоинспекциянинг кўрсатмаларига мувофиқ дастурни қайта кўриб чиқиб, беш иш кунида тасдиқлаш учун Ўзэнергоинспекцияга такроран «Энергоназорат» платформаси орқали киритади.
Энергия аудитидан ўтказиш дастурлари ҳар йили 1 апрелга қадар тасдиқланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 14 майдаги 242-сонли қарорига асосан иккинчи-учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/242/0485-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
18. Тасдиқланган дастурга асосан энергия аудитори томонидан энергия аудити ўтказилади ва унинг натижаси бўйича ҳисоботни, асосланган ва тегишли ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган энергияни тежаш бўйича, шу жумладан, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни назарда тутувчи, иқтисод қилинадиган энергиянинг физик миқдорини ва пул ифодасини ҳамда уларни амалга ошириш харажатларини ўз ичига олган таклифларни истеъмолчига тақдим этади.
Энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторига тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига истеъмолчи жавоб беради.
19. Энергия аудитидан ўтказиш дастурининг амал қилиш муддати Ўзэнергоинспекция томонидан тасдиқланган кундан бошлаб дастлабки ва даврий энергия аудитидан ўтказишда бир йилдан кўп бўлмаган ҳамда экспресс энергия аудитидан икки ойдан кўп бўлмаган муддатга тенг бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
20. Энергия аудитидан ўтказилгандан сўнг истеъмолчи томонидан энергия аудиторининг энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ҳамда энергетика паспорти кўриб чиқилади ва имзолаган ҳолда қабул қилинади.
Агар истеъмолчи энергия аудитори томонидан тақдим этилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва паспортни имзолашдан бош тортса, энергия аудитори бу ҳақида энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботида тегишли қайдни киритади ва истеъмолчининг энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботини имзолашдан бош тортганлиги сабабларини ёзма равишда баён этади.
21. Энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти истеъмолчи томонидан қабул қилингандан сўнг ўн иш кунида энергия аудитори томонидан энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига «Энергоназорат» платформаси орқали тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
22. Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан энергия аудитори томонидан тақдим этилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти тасдиқланган дастур талабларига мувофиқлигини, энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти кўрсаткичлари йигирма иш кунида кўриб чиқилади.
Энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспортини кўриб чиқиш натижасига кўра тасдиқлайди ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган кўрсатмалар билан энергия аудиторига қайтаради.
23. Тақдим этилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва/ёки энергетика паспорти тасдиқланган дастур талабларга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари аниқлаган камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган кўрсатмалар билан энергия аудиторига қайтаради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
24. Энергия аудитори ўн иш кунида Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган кўрсатмаларни инобатга олган ҳолда, энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва таклифларни қайта ишлаб чиқади ҳамда такроран Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига киритади.
Бунда энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинмагунга қадар истеъмолчида энергия аудити тамомланган деб ҳисобланмайди.
25. Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармасига тақдим этилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва энергетика паспорти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилишига энергия аудитори жавобгар ҳисобланади.
26. Истеъмолчи энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботдаги ташкилий-техник чора-тадбирлар ижросини белгиланган муддатларда «Энергоназорат» платформасига киритиб боради.
27. Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармаси истеъмолчи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижросининг мониторингини юритади ҳамда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини «Энергоназорат» платформаси орқали назорат қилади.
6-боб. Мажбурий энергия аудитидан ўтмаган ва ўтказилган энергия аудит натижаси бўйича энергоаудиторнинг берган тавсияларини бажармаганлиги учун кўриладиган чоралар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
28. Ўзэнергоинспекция томонидан ҳар йили 15 январга қадар ўтган ҳисобот даврида Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларни энергия аудитидан ўтмаган ва энергия аудити натижаси бўйича энергия аудиториларнинг ҳисоботига асосан ташкилий-техник чора-тадбирлар режасини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминламаган истеъмолчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда электр ва газ таъминотчиларига етказиб берилган энергия ресурслари учун 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш тўғрисида расмий кўрсатма киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
29. Ўзэнергоинспекциянинг расмий кўрсатмасига мувофиқ объектларини мажбурий энергия аудитидан ўтказмаган ёхуд ўтказилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботдаги тавсияларни бажармаган Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларга ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1 санадан бошлаб, кейинчалик улар томонидан энергия аудити ўтказилиб, унинг натижалари Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига киритилгунга ёки ўтказилган энергия аудит натижаси бўйича энергия аудиторнинг берган тавсиялари тўлиқ бажарилгунига қадар етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаган ҳолда тўлов ундирилади.
30. Энергия аудити тўлиқ ўтказилган ҳамда энергия аудит натижаси бўйича ҳисоботдаги тавсияларни ўз муддатларида амалга оширган истеъмолчилар бу тўғрисида барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига «Энергоназорат» платформаси орқали мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
31. Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари мажбурий энергия аудити ўтказилмаган истеъмолчиларнинг мажбурий энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботни ва энергетика паспортини, шунингдек, мажбурий энергия аудити ўтказган, бироқ энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботидаги тавсияларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган истеъмолчиларнинг барча тасдиқловчи ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни муддатида ҳужжатларни Ўзэнергоинспекцияга кўриб чиқиш учун киритади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
32. Ўзэнергоинспекция томонидан уч кунлик муддатда электр ва газ таъминотчиларига ушбу истеъмолчи томонидан энергия аудити ўтказилганлиги, шунингдек, энергия аудит натижаси бўйича ҳисоботдаги тавсиялар тўлиқ амалга оширилганлиги бўйича маълумотнома ҳамда 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллашни тўхтатиш тўғрисида расмий кўрсатма тақдим этилади.
Электр ва газ таъминотчилари Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчиларда мажбурий энергия аудити ўтказилганлиги тўғрисида расмий маълумотномани олган кундан кейинги кундан (санадан) бошлаб ушбу истеъмолчига нисбатан энергия ресурслари учун оширилган коэффициентларни қўллашни тўхтатади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
33. Энергия аудитори энергия аудитидан ўтказилишида истеъмолчининг хўжалик фаолиятига тўсқинлик қилмасликка, давлат ва тижорат сирларига риоя қилишга ҳамда энергия аудитидан ўтказиш бўйича имзоланган шартнома шартларини тўлақонли таъминлашга мажбурдир.
34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда жавоб беради.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Истеъмолчи
1. Энергия аудитидан ўтказиш бўйича Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари билан келишган дастур асосида расмий эълон беради.
Давлат энергетика реестрига асосан, ҳар беш йилда бир марта
2. Энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудитори билан шартномани расмийлаштиради.
1 ойда
2-босқич
Энергия аудитори
1. Энергия аудитидан ўтказиш дастурини ишлаб чиқади ва истеъмолчига келишиш учун киритади.
10 иш кунида
2. Энергия аудитидан ўтказиш дастурини истеъмолчи билан келишилган ҳолда, Ўзэнергоинспекцияга тасдиқлаш учун киритади.
1 иш кунида
3-босқич
Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари
Энергия аудитидан ўтказиш дастурини кўриб чиқади ва тасдиқлаш ёки асослантирилган кўрсатмалар билан энергия аудиторига қайтаради.
20 иш кунида
4-босқич
Энергия аудитори
1. Истеъмолчини энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот ва энергетика паспортини Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
Дастур тасдиқланган кундан бошлаб, бир йилдан кўп бўлмаган муддатда
2. Истеъмолчининг энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботини ва энергетика паспортини «Энергоназорат» платформасига киритади.
5 иш кунида
5-босқич
Ўзэнергоинспекция
Ўзэнергоинспекция томонидан ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси ижросини назорат (мониторинг) қилади.
Доимий
6-босқич
Истеъмолчи
1. Энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботдаги самарадорликни оширишга қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирларни ва эришилган кўрсаткичлар истеъмолчининг йиллик бизнес-режаларга киритилган ҳолда тегишли кузатув кенгашида тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди.
Доимий
2. Энергия аудитидан ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботдаги ташкилий-техник чора-тадбирлар ижросини «Энергоназорат» платформасига киритиб боради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, жумладан, кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа ва жамоат бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги бўйича энергия аудитидан ўтказиш, энергетика паспортини ишлаб чиқиш ҳамда энергия самарадорлиги тоифасини белгилашнинг умумий қоидалари ва тартибини белгилайди.
Жисмоний шахслар ўзларининг якка тартибдаги уй-жойларини ихтиёрий равишда энергия аудитидан ўтказган тақдирда, ушбу уй-жойларга мазкур Низом талаблари қўлланилади.
2. Энергия аудити янги қурилган, мавжуд, функционал мақсадлари ўзгартирилган (қайта ихтисослаштирилган), реконструкция қилинган, капитал таъмирланган ва модернизация қилинган бино ва иншоотларининг энергетика паспортларини ишлаб чиқиш ва энергияни тежашга қаратилган бошқа тадбирлар давомида амалга оширилади.
3. Энергия аудити бино ва иншоотларнинг истеъмол қиладиган ёқилғи-энергетика ресурслари ҳажми бўйича объектив маълумотларни олиш, энергия самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш, энергия йўқотишларини камайтириш, иссиқлик йўқотилиш жойларини аниқлаш ва бартараф этиш, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича техник-иқтисодий асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш орқали коммунал харажатларни камайтириш, бино ва иншоотларни ёритиш (шинамлик) даражасини ошириш, энергетика паспортини ишлаб чиқиш, энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
4. Энергия аудити энергия аудитори томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бино ва иншоотларнинг энергетика паспорти — бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини тавсифлайдиган, уларнинг иссиқлик-техник ва энергетик тавсифларини ўз ичига олган, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини белгилайдиган ҳужжат;
«Бино ва иншоотларнинг энергия аудити» электрон платформаси — энергия аудит якунлари бўйича тайёрланган энергетик паспортни электрон рўйхатдан ўтказиш орқали уларни электрон реестрини ҳамда энергия аудит ташкилотлари электрон рейтингини юритишни ўз ичига оладиган махсус электрон платформа (кейинги ўринларда — Махсус электрон платформа);
бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифаси — бино ва иншоотларнинг ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини тавсифлайдиган самарадорлик даражаси;
ёқилғи-энергетика ресурслари — табиий ва бошқа манбалардан ишлаб чиқариладиган ёқилғи ва энергиянинг барча турлари йиғиндиси;
энергия аудити — фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари ва энергия самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни тўплашга, уларга ишлов беришга ҳамда уларни таҳлил қилишга, шунингдек хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият;
энергия аудитори — энергия истеъмолчиларини энергия аудитидан (энергетика текшируви) ўтказадиган, етарли билим ва тажрибага ҳамда соҳа бўйича малака сертификатларига эга ва белгиланган минимал талабларга жавоб берувчи шахс;
энергия аудитидан ўтказиш дастури — объектни энергия аудитидан ўтказиш учун иссиқлик ва энергия хусусиятларини ҳисоблаш ва (ёки) инструментал ўлчаш усуллари ва муддатларини белгиловчи, энергия аудитори томонидан тузиладиган ҳужжат;
энергияни тежаш — қурилиш ресурслари ва технологиялари ривожланишини амалдаги даражасида ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига эришишга йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий чораларни амалга ошириш.
2-боб. Энергия аудити турлари
6. Энергия аудитидан ўтказишнинг дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари турлари мавжуд.
7. Дастлабки энергия аудитида бино ва иншоотларда ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
8. Даврий энергия аудитини ўтказишда аввал берилган энергия аудитори томонидан бино ва иншоотларнинг энергия тежамкорлик имкониятларини аниқлаш натижасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмаларнинг (кейинги ўринларда — кўрсатма) бажарилиши ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли ва уларнинг бино ва иншоотларининг иситиладиган ҳажми ёки майдон бирлигига иситиш ва совитиш учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфи динамикаси таҳлил қилиниб, баҳо берилади.
Даврий энергия аудити беш йилда камида бир маротаба ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
9. Навбатдан ташқари энергия аудити қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
ёқилғи-энергетика ресурсларини бино ва иншоотларнинг иситиладиган майдон бирлигига сарфи ортганида;
ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кескин пасайганлиги юзасидан ҳолатлар (фактлар) пайдо бўлганда;
энергия аудитори томонидан ўтказилган энергия аудити ҳаққоний ўтказилмаганлиги аниқланганда.
10. Даврий ва навбатдан ташқари энергия аудити натижалари бўйича бино ва иншоотларнинг энергетика паспортига ўзгартиришлар киритилади, энергия самарадорликни ошириш бўйича таклифлар берилади.
3-боб. Энергия аудитини ташкил этиш
11. Энергия аудити бино ва иншоотларнинг эгаси ёки унинг вакилининг энергия аудитидан ўтказиш тўғрисида энергия аудиторига тақдим этиладиган аризасига асосан амалга оширилади.
12. Энергия аудити томонлар ўртасида тузилган шартнома асосида ариза берувчининг (кейинги ўринларда — буюртмачи) маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
13. Энергия аудити ўтказилаётган объектнинг мавсумий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
14. Энергия аудитининг мақсади ва вазифалари ушбу соҳада қабул қилинган миллий ва халқаро стандартларга ҳамда энергетика ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
15. Энергия аудити ўтказиш учун энергия аудиторида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган синовларини амалга ошириш учун зарур бўладиган синов ускуналари бўлиши лозим.
16. Энергия аудитори буюртмачиларга уларнинг сўровига биноан бино ва иншоотларни энергия аудитдан ўтказиш дастури ҳамда энергия аудити бўйича режалаштирилган ишлар нархининг калькуляциясини тақдим этиши керак.
17. Энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторига тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлигига уни тақдим этган ташкилот жавоб беради.
18. Энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва тавсиялар, шунингдек, энергетика паспортининг ҳаққонийлигига энергия аудитори жавоб беради.
19. Энергия аудити тугагандан сўнг буюртмачи ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган энергия аудити хизматларини қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
20. Энергия аудитидан ўтказилаётган бино ва иншоотларнинг эгаси (буюртмачи) аудит доирасида режалаштирилган ишларни амалга оширишда энергия аудиторига кўмаклашиши керак. Бунда буюртмачи:
энергия аудиторининг ходимларини текширилаётган объектларга киришини таъминлаши;
текширув ўтказилиши учун масъул шахс тайинлаши;
технология ва хавфсизлик талабларига зид бўлмаган ҳолларда, тегишли технологик ускуналарни, уларда ўлчовларни ўтказиш учун, зарур бўлган ишлаш режимини ўрнатилишини таъминлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
21. Буюртмачи қуйидаги зарур ҳужжатларни энергия аудиторига тақдим этиши шарт:
фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича буюртмачининг ўлчов воситалари кўрсаткичлари асосида шакллантирилган статистика ҳисоботларини;
энергетика паспортини (даврий ва навбатдан ташқари энергия аудитини ўтказишда).
22. Буюртмачи бино ва иншоотни энергия аудитдан ўтказиш жараёнида унинг натижасига таъсир қилувчи ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида энергия аудиторини ўз вақтида хабардор қилиши лозим. Бунда энергия аудитори бино ва иншоотларни энергия аудити натижасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни текширади ва ҳисоботда қайд этади.
23. Агар энергия аудитори томонидан ўтказилган энергия аудитининг натижалари ҳаққоний эмаслиги тасдиқланса, ушбу энергия аудитори буюртмачининг ушбу текширув ўтказилиши учун харажатларини ҳамда бунинг натижасида келтирилган зарарларни тўлиқлигича қоплашга мажбурдир.
4-боб. Бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш тартиби
24. Бино ва иншоотларни энергия аудитдан ўтказишлари мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
25. Энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлари уларнинг махсус электрон платформада шакллантириб бериладиган рейтинг кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Бунда давлат иштирокидаги ташкилотлар ва давлат муассасалари энергия аудиторини Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
26. Энергия аудитини ўтказиш бўйича шартнома тузиш учун буюртмачининг аризасига қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади:
энергия аудитини ўтказиш мақсади ва иш ҳажмини белгилаб берувчи ҳужжат (техник топшириқ);
бино ва иншоотни тавсифловчи маълумотлар: манзили, фойдаланиш тоифаси, бино ва иншоотда яшовчилар (фаолият юритувчилар) сони, қурилган йили, иситиладиган майдони ва ҳажми, иссиқлик таъминоти манбаи;
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумот (бино ва иншоотларда истеъмол қилинган ёқилғи-энергетика ресурслари ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари);
бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатлари (мавжуд бўлганда);
кадастр ҳужжатлари;
бино ва иншоотларда қўлланилаётган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли билан боғлик ускуналар ва жиҳозларнинг техник ҳужжатлари;
аввал ўтказилган энергия аудити натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар (даврий ва навбатдан ташқари энергия аудитини ўтказишда);
энергия менежменти тизими халқаро стандарти (ISO 50001) бўйича сертификати (мавжуд бўлганда).
27. Бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказишда энергия аудитори бино ва иншоотлар эгаси, бино ва иншоотларда фаолият олиб борувчи ходимлар (кўп квартирали уйларда яшовчилар) билан сўровнома ўтказиш йўли билан қўшимча маълумотларни олиши мумкин.
28. Энергия аудитори буюртмачининг аризаси унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
29. Буюртмачи томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг энергия аудитори буюртмачи билан шартнома имзолаши мумкин.
Бунда давлат буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра томонлар ўртасида шартнома тузилганидан сўнг энергия аудиторига тегишли ҳужжатларни топширадилар.
30. Энергия аудитидан ўтказишнинг умумий муддати камида икки ой бўлиши, лекин шартнома тузилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги, шунингдек, давлат буюртмачилари учун жорий молия йили доирасида ўтказилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
31. Бино ва иншоотларни энергия аудитига тайёрлаш босқичида энергия аудитори:
энергия аудитини ўтказиш дастурини шакллантиради ва буюртмачи билан келишади;
буюртмачи томонидан тақдим этилган бино ва иншоотни тавсифловчи маълумотлар асосида бино ва иншоотларни тузилиши (таркиби), уларнинг хусусиятлари ва ҳажм-режавий ечимлари, девор ва том қисмининг материаллари, ойналар тури ва майдони, иситиладиган майдон ва ҳажми, иссиқлик таъминоти манбаи, муҳандислик тизимларини схематик ечимларини ўрганади;
жойига чиққан ҳолда буюртмачи ёки унинг вакили иштирокида объектнинг асосий таркибий элементларининг ҳақиқий ҳолатини унинг лойиҳасига ва энергия паспортига (мавжуд бўлганда) нисбатан, жумладан, ҳажмий-режалаштириш ечимлари, муҳандислик тизимлари ва ускуналари бўйича қиёсий баҳолашдан ўтказади;
тегишли ташкилотлар ва хонадон эгаларидан электр таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, газ таъминоти, вентиляция, оқова сув ва совитиш тизимлари, энергетик ва технологик ускуналар, электр энергиясини истеъмол қилувчи қурилманинг қуввати, уларнинг солиштирма энергия сарфи тўғрисидаги маълумотларни, энергия ташувчиси параметрлари, бино ва иншоотларнинг иситиладиган майдон бирлигига иситиш учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфи, ўлчаш воситаларининг охирги уч йиллик кўрсаткичларини шакллантиради (тўплайди);
бино ва иншоотлардан фойдаланиш шароитлари ҳамда тартибини ўрганади.
32. Бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўлчаш ишлари ва ўраб турувчи конструкциялар, муҳандислик тизимлари ва жиҳозларининг техник ҳолатини текшириш натижалари асосида ҳақиқий ҳолатга уларнинг асосланган чизмалари ва схемалари ишлаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
33. Ўлчашлар ва текширишлар ўтказиш босқичида қуйидагилар бажарилади:
бино ва иншоотларнинг техник ҳолати визуал кўрикдан ўтказилади. Бунда, бино ва иншоотнинг конструкциялари, муҳандислик тизимлари ва жиҳозлари техник ҳолати, энергия самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи нуқсонлари мавжудлиги текширилади. Конструкцияларнинг мустаҳкамлигига баҳо бериш зарурати мавжуд бўлганда, бино ва иншоотларнинг техник ҳолати инструментал текширувдан ўтказилади;
бино ва иншоотнинг тўсувчи конструкциялари (ташқи девор, пойдевор, ойна, ташқи эшиклар, том, чордоқ, ертўла) иссиқлик ҳимояси даражаси, муҳандислик тизимлари (иситиш, электр, сув (иссиқ ва совуқ), газ таъминоти ва вентиляция, кондициялаш, ёритиш тизимлари), лифтлар ва бошқа жиҳозларнинг энергетик тавсифлари, ҳамда бино ва иншоотларнинг микроиқлими техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган синов усуллари асосида текширилади;
ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмоли ҳажми ва йўқотилиш сабаблари аниқланади.
34. Ўлчашлар ва текширишлар ёз ва қиш мавсумида амалга оширилиши керак.
35. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати буюртмачи ёки унинг вакили иштирокида текширилади.
36. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш параметрларига билвосита (таҳлиллар ва ўлчовларни ўтказмасдан) баҳо беришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
37. Таҳлил босқичида энергия аудитори қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
ўлчашлар ва текширишлар ўтказиш босқичида олинган маълумотларни таҳлил қилиш;
бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигининг амалдаги кўрсаткичларини ҳисоблаш;
амалдаги кўрсаткичларни белгиланган меъёрий қийматлар билан ўзаро таққослаш;
амалдаги энергия самарадорлиги кўрсаткичлари ва белгиланган меъёрий қийматлар ўртасидаги номувофиқлик сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
бино ва иншоотлар учун мумкин бўлган энергия тежаш қийматларини ҳисоблаш;
бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
38. Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-техник ва энергетик тавсифлари ҳамда энергия самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш учун ҳисоблаш усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари билан белгиланади.
39. Якуний босқичда бино ва иншоотларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш таҳлили натижалари умумлаштирилади.
40. Энергия аудити натижасида энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳисобот (кейинги ўринларда — Ҳисобот) энергия аудитори томонидан тузилади.
41. Ҳисобот энергия аудиторининг бланкида расмийлаштирилади ва унинг раҳбари томонидан имзоланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
42. Ҳисобот учта асосий қисмдан иборат бўлади:
кириш қисми — ариза берувчининг ҳамда энергия аудиторининг маълумотлари, тузилган шартноманинг рақами ва энергия аудити объектининг умумий тавсифи кўрсатилади;
асосий қисм — дастлабки маълумотлар таҳлили, ўлчовларни бажариш усуллари ва қўлланилган асбоблар, бино ва иншоотларнинг визуал кўриги ҳамда сўровнома натижалари, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли ҳамда электр энергияси таъминоти, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти тизимлари ҳолати, ўлчашлар ва текширишлар натижалари бўйича ҳисоб-китоблар ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг солиштирма сарфини таҳлили келтирилади;
якуний қисм — хулосалар ва техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган кўрсатмаларни (кейинги ўринларда — кўрсатмалар) ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
43. Ҳисоботда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичининг қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги, улардан фойдаланишдаги йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиши, объектнинг энергия тежашнинг мумкин бўлган имкониятлари бўйича маълумот берилиши керак.
44. Ҳисобот бино ва иншоотнинг энергия паспортини шакллантириш ва энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш учун асос бўлади.
45. Кўрсатмаларда бино ва иншоотлар майдони бирлигига иситиш учун ёқилғи-энергетика ресурсларини камайтиришни ҳисобга олган ҳолда, энергияни тежаш ва объектнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилган чора-тадбирлар назарда тутилади.
46. Кўрсатмада келтирилган тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги ва қопланиш муддатлари, рентабеллиги асослантирилади.
47. Техник жиҳатдан имконият бўлган тақдирда бино ва иншоотларда иккиламчи энергетика ресурсларидан ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар қилинади.
48. Кўрсатмалар ишлаётган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг экологик тавсифини, ходимлар ишининг хавфсизлиги ва қулайлиги даражасини камайтирилмаслигини таъминлаши зарур.
49. Энергия аудитори кўрсатмаларни бажариш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқади ва уни буюртмачи билан келишади.
50. Бино ва иншоотларнинг энергия аудити натижаларига кўра энергия аудитори энергетика паспортини шакллантиради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
51. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифаси мазкур Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ энергия ресурсларининг истеъмоли қийматининг оғиш катталиги (энергия самарадорлик индекси) бўйича аниқланади.
Бунда фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «A», «B», «C», «D», «E», «F» ва «G» белгиларидан фойдаланилади.
52. Кўрсатмалар энергия самарадорлиги тоифаси «D» ва ундан паст бўлган бино ва иншоотлар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно).
53. Энергия аудити натижалари бўйича тайёрланган ҳисобот, кўрсатмалар ва бино ва иншоотларнинг энергетика паспорти энергия аудитори томонидан тасдиқлангандан сўнг бир иш кунида Махсус электрон платформага жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
54. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ўн иш кунида Махсус электрон платформага жойлаштирилган бино ва иншоотларнинг энергия аудити якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботи ва энергетика паспортининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини, берилган кўрсатмаларнинг самарадорлигини ва уларнинг техник-иқтисодий жиҳатдан асосланганини, шу жумладан, энергетика паспорти кўрсаткичлари тўғрилигини кўриб чиқади.
55. Ҳисобот ва паспорт тўғри ишлаб чиқилган бўлса, улар уч иш куни ичида Махсус электрон платформада рўйхатдан ўтказилади ва энергетика паспортига тегишли реестр рақами берилади.
56. Расмийлаштирилган ҳисобот ва энергетика паспорти мазкур Низомнинг 13, 14, 24, 30, 34 ҳамда 41 — 49 бандлари талабларга мувофиқ эмас деб топилса, Вазирлик бир иш кунида аниқлаган камчиликларни асослантирилган ҳолда уларни энергия аудиторига қайтаради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
57. Энергия аудитори Вазирлик томонидан тақдим этилган таклифларни инобатга олган ҳолда, энергия аудити натижаси бўйича ҳисобот ва паспортни қайта ишлаб чиқади (тўлдиради) ва такроран махсус платформага киритади.
Бунда ҳисобот ва энергетика паспортини қайта ишлашга қайтариш ва қайта киритиш Махсус электрон платформа орқали амалга оширилади.
58. Ҳисобот ва энергетика паспорти Вазирлик томонидан белгиланган тартибда Махсус электрон платформада рўйхатдан ўтказилгунига қадар энергия аудити тугатилган деб ҳисобланмайди.
59. Ҳисобот ва энергетика паспорти Махсус электрон платформада рўйхатдан ўтгандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
60. Махсус электрон платформада ҳисобот ва энергетика паспорти рўйхатдан ўтказиш орқали энергетика паспортларнинг электрон реестри шакллантирилади.
61. Энергия аудиторлари тўғрисидаги маълумотлар Махсус электрон платформада юритилади ва энергия аудиторларнинг рейтингини шакллантиришда фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
62. Кўрсатмани бажариш бўйича белгиланган ишларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (Тошкент шаҳрида — туман қурилиш бўлимлари) (кейинги ўринларда — назорат қилувчи орган) томонидан назорат қилинади.
63. Назорат қилувчи орган Махсус электрон платформа орқали кўрсатмани олади ва уни бажариш бўйича ишларни ўз вақтида, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ, режалаштирилган ишларни сифатли бажарилишини назорат қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
64. Энергия аудитори энергия аудити ўтказилишида буюртмачининг хўжалик фаолиятига аралашмасликка ҳамда тўсқинлик қилмасликка, давлат ва тижорат сирларига риоя қилишга ҳамда шартнома шартларининг бажарилиши тўлақонли таъминлашга мажбурдир.
65. Энергия аудитори томонидан ўтказилган энергия аудити натижалари ҳаққоний эмаслиги бир неча бор тасдиқланган тақдирда, ушбу энергия аудиторига нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун тегишли органга таклиф киритишга асос бўлади.
66. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Буюртмачи
Энергия аудиторини белгиланган тартибда аниқлайди.
Заруратга кўра (ихтиёрий равишда)
2-босқич
Буюртмачи
1. Энергия аудитини ўтказиш учун энергия аудиторига ариза топширади.
2. Энергия аудитори билан белгиланган тартибда шартнома тузади.
Заруратга кўра (ихтиёрий равишда)
3-босқич
Энергия аудитори
1. Энергия аудитини ўтказиш дастурини ишлаб чиқади ва буюртмачи билан келишади.
2. Бино ва иншоотларнинг ҳажм-режавий ечимлари ҳамда муҳандислик тизимларининг схематик ечимларини ўрганади.
3. Бино ва иншоотларни идентификация қилади.
4. Ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилувчи қурилмаларнинг тавсифлари бўйича маълумотлар, ўлчаш воситаларининг охирги уч йиллик кўрсаткичларини шакллантиради (тўплайди).
5. Бино ва иншоотлардан фойдаланиш шароитлари ҳамда тартибини ўрганади.
Шартномада белгиланган муддатларда
4-босқич
Энергия аудитори
1. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини визуал кўрикдан ўтказади.
2. Бино ва иншоотнинг тўсувчи конструкцияларининг иссиқлик ҳимояси даражаси, муҳандислик тизимлари, лифтлар ва бошқа жиҳозларнинг энергетик тавсифлари, ҳамда бино ва иншоотларнинг микроиқлимини текширади.
3. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмоли ҳажми ва йўқотилиш сабабларини аниқлайди.
Энергия аудити дастурида белгиланган муддатларда
5-босқич
Энергия аудитори
1. Дастлабки маълумотлар ҳамда ўлчаш ва текширишлар натижасида тўпланган маълумотларни таҳлил қилади.
2. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигининг амалдаги кўрсаткичларини ҳисоблайди.
3. Амалдаги кўрсаткичларни белгиланган меъёрий қийматлар билан таққослайди.
4. Амалдаги энергия самарадорлик кўрсаткичлари ва белгиланган меъёрий қийматлар ўртасидаги номувофиқлик сабабларини аниқлайди ва таҳлил қилади.
5. Бино ва иншоотлар учун мумкин бўлган энергия тежаш қийматларини ҳисоблайди.
6. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини қабул қилинган кўрсаткичлар асосида белгилайди.
Энергия аудити дастурида белгиланган муддатларда
6-босқич
Энергия аудитори
1. Бино ва иншоотларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш таҳлили натижаларини умумлаштиради.
2. Энергия аудити натижасида энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳисоботни тузади.
3. Энергия самарадорликни оширишга қаратилган кўрсатмаларни ишлаб чиқади.
4. Кўрсатмаларни бажариш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва буюртмачи билан келишади.
2. Махсус электрон платформада ҳисобот, кўрсатмалар ва энергетика паспортини рўйхатдан ўтказади, реестр рақами беради.
Уч иш кунида
8-босқич
Назорат қилувчи орган
1. Электрон платформа орқали кўрсатмани олади.
2. Кўрсатмани бажарилиши бўйича ишларни сифатли таъминланишини назорат қилади.
Белгиланган муддатларда
Бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш
ЖАДВАЛИ
Изоҳ.
Энергия истеъмоли қийматининг оғиш катталиги (энергия самарадорлик индекси) ёқилғи-энергетика ресурсларининг ҳақиқий истеъмоли қийматларини уларнинг эталон истеъмоли қийматларига нисбати сифатида ҳисобланади, бунда:
ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳақиқий истеъмол қиймати — бино ва иншоотларнинг йиллик иситиш, совутиш, ёритиш ва бошқа эҳтиёжлари учун амалда сарфланган умумий энергия миқдори;
ёқилғи-энергетика ресурсларини эталон истеъмол қиймати — КМК 2.01.18 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган энергия истеъмолининг меъёрий қиймати.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 80-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунининг 13-моддаси)» 2016 йил 24 майдаги 175-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 13-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 158-банди.