|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.10.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунининг 13-моддаси)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини ҳамда бино ва иншоотларни энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартибларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 май,
175-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 майдаги 175-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларида:
а) 9-банддаги «олти» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 10-банддаги «олти минг тоннадан» ва «бир минг тоннадан» сўзлари «икки минг тоннадан» ва «бир минг тоннадан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2018 й., 09/18/22/0568-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 239-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2018 й., 09/18/22/0568-сон)