Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.09.2024
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 ноябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 219]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-57-сонли «ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 293, 25.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 октябрь,
341-сон
Келишилди:
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшаси раисининг биринчи ўринбосари А. БАХОДИРОВ
2023 йил 22 сентябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 19 сентябрь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 14 сентябрь
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2023 йил 28 сентябрь
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 29 сентябрь
«Ўзелтехсаноат» уюшмаси Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М. ХАШИМОВ
2023 йил 4 октябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 341-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимчалар
1. 7.3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Турар жой биноларида ўрнатиладиган лифтлар ГОСТ 5746-2015, ГОСТ 33984.1-2016 ва ГОСТ 28911-2021да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.».
2. 7-боб қуйидаги мазмундаги 7.5 — 7.11-бандлар билан тўлдирилсин:
«7.5. Лифт ускунасидан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини, шунингдек авария ҳолатларида фойдаланувчилар ва қутқарув хизмати ўртасида доимий алоқани таъминлаш учун лифт шахталари алоқа воситалари (видео-тасвир узатиш қурилмалари, лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи диспетчерлик блоки ва бошқалар) билан жиҳозланишига имконият яратилган бўлиши лозим.
7.6. Турар жой биноларида лифтлар ўрнатилишида ШНҚ 2.07.02-22да белгиланган талабларга риоя қилиш зарур.
7.7. Лифтнинг ён деворларида 900 ±100 mm баландликда тутқичлар ўрнатилган бўлиши керак.
7.8. Кўп квартирали уйларнинг чиқиш эшиклари лифт эшиги билан қарама-қарши (тўғридан-тўғри) ҳолатда жойлашмаслиги, шунингдек лифт эшиклари ва ён деворларнинг ранги бир-биридан ажралиб туриши лозим.
7.9. Лифтларни кўтариш механизмларидан чиқадиган шовқин эшитилмаслиги учун шахталар шовқин изоляцияси билан жиҳозланиши лозим.
7.10. Лифтнинг кабинаси, посангиси ва мувозанатловчи мосламалари битта шахта ичида жойлашган бўлиши керак.
7.11. Лифт шахтаси қўзғалмас (стационар) электр ёритгич билан таъминланган бўлиши, бунда таъмирлаш ишлари давомида 1 m2 учун камида 50 lх ёруғлик бўлиши зарур.
Агар ташқи ёритиш шахта ичида 1 m2 учун камида 50 lх ёруғликни таъминласа, ойнавандланган тўр билан ўралган ёки қисман ўралган лифт шахталари қўзғалмас (стационар) электр ёритиш ускуналари билан жиҳозланиши талаб этилмайди.».