1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори билан:
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олиниши;
тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари (кейинги ўринларда — хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари) дастлаб шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хонасига (кейинги ўринларда — бирламчи кўмак хонаси) жойлаштирилиши ҳамда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
2024 йил 1 июндан бошлаб шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хонаси Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган барча ҳудудларида ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.10.00 Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.02.00 Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) жойлаштириш ва вақтинча бошпана (шелтер) билан таъминлаш ҳамда улардан чиқариш;
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш;
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ҳамда ҳудудий марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг мониторинги.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.10.00 Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.11.00 Ҳимоя ордери;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
3. Белгилансинки:
бирламчи кўмак хонаси ташкил этилгунига қадар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қўшимча реабилитацияга муҳтожлик аниқланган ҳолларда, ҳимоя ордери асосида ҳудудий марказларига жойлаштирилади;
«112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушганда, мутахассислар томонидан хотин-қизларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш каби хизматлар кўрсатилади. Бунда хотин-қизларга шошилинч руҳий, психотерапевтик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда тазйиқ ёки зўравонлик содир этган шахсларга чора кўриш зарур бўлган ҳолларда, мазкур қўнғироқлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига йўналтирилади;
патронаж ҳамшираси томонидан хонадонларга ташриф буюриш жараёнида кузатилган хотин-қизларга тазйиқ ёки зўравонлик ҳолати юзасидан зудлик билан мажбурий равишда ички ишлар органлари хабардор қилинади;
тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга мазкур қарор талаблари асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилиши учун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази масъул ҳисобланади;
ҳудудий марказлар томонидан ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал талаблар 2-иловага мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда хотин-қизларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг фарзандларига қараб туриш хизматини ташкил этиш заруратидан келиб чиқиб, ҳудудий марказларга Агентлик тизими ташкилотларининг мавжуд штат бирликлари доирасида қўшимча тарбиячи штат бирлигини киритишга рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида, республиканинг қолган барча ҳудудларида эса 2024 йил 1 сентябрга қадар шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда 2-иловага мувофиқ минимал талаблар асосида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Агентлик бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун тазйиқ ҳамда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий ва реабилитация хизматларни кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Агентлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини такомиллаштириш ва заруратга кўра унинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 июнь,
354-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
1. Мазкур Регламент тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига (кейинги ўринларда — хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари) ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ёки ижтимоий ходимга;
ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига. Бунда тиббиёт муассасалари масъуллари зўравонликдан жабрланиб, шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақида ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақами билан бирга 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га ҳам хабар беришлари лозим;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
«112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га;
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берган учинчи шахслар ҳақидаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сир тутилиши таъминланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
3. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати «102» қисқа рақамига ҳамда профилактика инспекторларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
4. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) томонидан кўрсатилади.
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ижтимоий буюртмаси орқали жалб этилиши мумкин.
Зарур ҳолларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига, шу жумладан тил (нутқ) ёки сенсор функциялари бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тор доирадаги мутахассислар жалб этилади.
5. «Инсон» марказлари хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кундузги қатнов шаклида қисқа ҳамда узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатади.
Мазкур турдаги хизматларни кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади.
6. Ҳудудий марказлар томонидан якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ 6 ой муддатгача вақтинчалик бошпана (шелтер) озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш, ижтимоий реабилитация, ҳуқуқий, психологик ва мазкур Регламентга мувофиқ бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
2-боб. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ҳамда шахснинг ҳолатини баҳолаш
1-§. «Инсон» марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш, шахснинг ҳолатини баҳолаш ва хизматлар кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.10.00 Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
7. «Инсон» марказлари тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди.
Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.
8. «Инсон» марказлари баҳолаш натижалари ҳамда хотин-қизларнинг розилиги асосида қуйидаги чора-тадбирлардан бирини ёки бир нечтасини амалга оширади:
кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш;
шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хоналарига (кейинги ўринларда — бирламчи кўмак хоналари) жойлаштириш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
тазйиқ ва зўравонлик ҳолатини ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳимоя ордерини расмийлаштириш чораларини кўриш учун «102» қисқа рақамига хабар бериш.
9. Хотин-қизлар кундузги қатнов шаклида қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий хизматларни танлаган тақдирда, «Инсон» марказлари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари ва хотин-қизларнинг танловига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
а) психологик хизматлар;
б) шошилинч тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;
в) қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хизматлар;
г) ҳимоя ордерини олишда кўмаклашиш;
д) хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;
е) «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилмайдиган бошқа турдаги давлат хизматларидан фойдаланишга кўмаклашиш;
ж) касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизларни ҳудудлардаги мономарказ ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбга ўргатиш учун йўлланма бериш.
Баҳолаш натижаларига кўра «Инсон» марказлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
2-§. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ва шахснинг ҳолатини баҳолаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
10. Тазйиқ ва зўравонлик, ўз жонига суиқасд қилиш (шу жумладан, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган ҳолатларда) ҳолатига доир мурожаатлар бевосита жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, «112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли «ишонч телефони» операторлари, ижтимоий ходимлар ва патронаж ҳамшираларининг «102» қисқа рақамига берган хабари асосида ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бунда рўйхатга олинган мурожаатлар «Инсон» марказларини хабардор қилган ҳолда, дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.
хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради;
тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади;
жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади.
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
б) бир иш куни ичида ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради.
Бунда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, ижтимоий ходим 24 соат ичида уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
12. Хотин-қизлар бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилишга розилик билдирмаган тақдирда, ижтимоий ходим уларга «Инсон» марказлари орқали мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган хизматлардан фойдаланишни таклиф қилади.
3-боб. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини бирламчи кўмак хонасига жойлаштириш
13. Бирламчи кўмак хоналари камида тўртта ўриндан иборат бўлади ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади.
14. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бирламчи кўмак хоналарига уч суткадан кўп бўлмаган муддатга «Инсон» марказларининг йўлланмаси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида жойлаштирилади.
Йўлланма шакли Агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, далолатнома шакли эса Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
15. Бирламчи кўмак хонасига олиб келинган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг талабларидан келиб чиқиб, зудлик билан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
шошилинч қабул бўлими шифокори томонидан олиб келинган вақтда жароҳатлар мавжуд бўлганда ёки хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари шикоятига кўра тиббий ёрдам;
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг руҳий ҳолатини текшириш учун психиатр кўриги.
16. Бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари овқат ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминланади.
17. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган хотин-қизлар билан «Инсон» марказларининг ижтимоий ходими суҳбат ўтказади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра ушбу Регламентнинг 9-банди «а» ва «в — ж» кичик бандларида белгиланган хизматлар кўрсатилади.
18. Ижтимоий ходим хотин-қизлар билан қўшимча суҳбат ўтказиш орқали уларнинг ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини аниқлайди.
Бунда ҳудудий марказларга жойлаштириш учун хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши лозим.
19. Ҳудудий марказларга жойлаштиришга ёки ҳимоя ордери расмийлаштиришга розилик билдирмаган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари «Инсон» марказларининг психологлар гуруҳи ва ҳуқуқий масалаларда эксперт маслаҳатчи хизматларидан фойдаланиши мумкин.
20. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари бирламчи кўмак хоналарида мазкур Регламентнинг 21-бандидаги касалликлар мавжудлигини аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
21. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ҳамда хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан, тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлари;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
Мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, «Инсон» марказлари томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг ижтимоий ходим уларни розилик асосида ҳудудий марказларга жойлаштириш чораларини кўради. Бунда хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерининг муддати тугаган ҳолатларда ҳам улар ҳудудий марказларга жойлаштирилиши мумкин.
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларида мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланмаган тақдирда, шошилинч қабул бўлими тиббий хулоса расмийлаштиради ҳамда «Инсон» марказларига тақдим этади.
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
4-боб. Ҳудудий марказларга хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини жойлаштириш ҳамда реабилитация хизматларини кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
22. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема асосида жойлаштирилади.
23. Хотин-қизлар ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда, «Инсон» марказлари бир иш куни ичида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини яшаш жойидаги ҳудудий марказга жойлаштириш учун қуйидагиларни амалга оширади:
ҳудудий марказда бўш ўрин мавжудлигини аниқлайди;
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) маълумотларини шакллантиради.
24. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг яшаш жойидаги ҳудудий марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаса, ушбу ҳудудга яқин бўлган ёхуд уларнинг хоҳишига кўра бошқа ҳудудий марказ танланади.
Бунда ҳудудий марказларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаса ёки хотин-қизларнинг хоҳишига кўра улар нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилган реабилитация марказларига ҳам юборилиши мумкин.
25. «Инсон» маркази шу куннинг ўзида ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали тегишли ҳудудий марказга юборади.
26. Қуйидаги ҳолатларда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:
хотин-қизлар томонидан ҳудудий марказларга жойлаштиришга розилик билдирилмаганда ёки ҳимоя ордери олиш рад этилганда;
мазкур Регламентнинг 21-бандида белгиланган касалликлар аниқланганда.
27. «Инсон» маркази зарур маълумот ва ҳужжатлар шакллантирилганидан сўнг хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади.
Бунда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) «Инсон» марказининг мурожаати келиб тушган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган болаларини ҳудудий марказларга олиб боради.
28. Ҳудудий марказ «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентнинг 21 ва 23-бандларида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни олган куннинг ўзида хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини бошпана (шелтер) билан таъминлайди.
29. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар билан улар етиб келган куннинг ўзида ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.
Бунда беш иш куни ичида хотин-қизларнинг ҳолати ҳудудий марказнинг ижтимоий ходими, ҳуқуқшунос ва психологдан иборат мультидисциплинар гуруҳ томонидан сўровнома орқали комплекс баҳолаш ўтказилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади.
Сўровнома шакли ва уни ўтказиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.
30. Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий, психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштиришни ташкил этиш;
хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда мутахассис зарур бўлган ҳолларда суицидолог, психотерапевт, болалар психологи, тиббий руҳшунослар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари мактабгача ёки ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштирилганда, уларни таълим муассасасига олиб бориш ва олиб келиш ҳудудий марказ томонидан таъминланади.
Ҳудудий марказлар томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
31. Ҳудудий марказлар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида назарда тутилган ижтимоий хизматлар кўрсатилиши, шунингдек, бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради.
5-боб. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказлардан чиқариш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
32. Қуйидагилар хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказлардан чиқаришга асос бўлади:
кўрсатилган ижтимоий хизматлар натижасида хотин-қизларда ўз жонига қасд қилишга мойиллик хавфининг бартараф этилганлиги (тиббий руҳшунос ёхуд суицидологнинг хулосасига мувофиқ);
хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг соғлиғи ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилиши;
хотин-қизларнинг ҳудудий марказлардан чиқариш ҳақидаги аризаси;
ҳудудий марказларнинг ички тартиб-қоидаларини ва шартнома шартларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш;
хотин-қизларнинг вафот этиши.
Соғлиғининг ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ушбу муассасаларда даволаниб чиққанларидан сўнг ҳудудий марказларга қайта жойлаштирилади.
Бунда хотин-қизлар даволаш муассасасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳудудий марказлардаги жойи сақлаб турилади.
33. Мазкур Регламентнинг 32-бандида келтирилган асослардан бири мавжуд бўлганда, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли «Инсон» марказини ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда чиқарилади.
34. Бошқа ҳудудда жойлаштирилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўл харажатлари (поезд, автобус) ҳудудий марказлар маблағлари ҳисобидан қопланади.
6-боб. «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг мониторинги
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
35. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоийлашув ҳолати мониторинги:
бирламчи кўмак хоналари хизматидан фойдаланган, бироқ ҳудудий марказларга жойлаштирилмаган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган «Инсон» маркази ходими томонидан;
ҳудудий марказдан чиқарилган хотин-қизларга нисбатан улар ишонч билдирган ҳудудий марказ ходими томонидан олти ой давомида масофадан туриб алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Бунда хотин-қизларнинг илтимосига кўра мониторинг «Инсон» маркази ижтимоий ходими томонидан жойига чиққан ҳолда суҳбат ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Жойига чиққан ҳолда мониторинг жараёнига хотин-қизларнинг розилиги асосида хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ҳамда бошқа зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.
36. Мониторинг даврида ўз оиласига қайтган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатининг мавжудлиги ўрганилади.
37. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар ходимлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.
38. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
39. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг сифати учун ҳудудий марказлар директорлари шахсан жавоб беради.
40. «Инсон» марказлари ва ҳудудий марказлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
41. «Инсон» марказлари, ҳудудий марказлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция амалга оширади.
42. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари «Инсон» марказлари ҳамда ҳудудий марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
43. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1261-моддаси.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига жойлаштириш
Хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди ва зарур ҳолларда шошилинч қабул бўлимлари мавжуд шифохоналарнинг бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш ва ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун ички ишлар органига хабар бериш чораларини кўради.
Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси аниқланиши билан дарҳол
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамширалари,
«112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли «ишонч телефони» операторлари
Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисида ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102»га хабар беради.
2-босқич
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102» оператори
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамшираларининг тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги мурожаатни тегишли ички ишлар органига йўналтиради.
Хабар келиб тушиши билан дарҳол
3-босқич
Ҳудудий ички ишлар органи
Мурожаатни рўйхатдан ўтказади, ҳодиса бўйича профилактика инспекторини бириктиради ва тегишли «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини хабардор қилади.
Хабар келиб тушиши билан дарҳол
4-босқич
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
Ҳодиса тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг ижтимоий ходимни бириктиради.
Хабар келиб тушиши билан дарҳол
5-босқич
Профилактика инспектори
1. Хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради.
2. Тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади.
3. Жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларга эҳтиёжи мавжудлигини аниқлайди ва бу ҳақида «E-himoya orderi» электрон тизимига маълумот киритади.
Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида
Ижтимоий ходим
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради.
2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди. Бунда мурожаат «E-himoya orderi» электрон тизими орқали келиб тушган ҳолларда фақат ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган шахсларнинг ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаларига кўра хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради.
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади.
Хабар келиб тушиши билан дарҳол
2. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий хулоса расмийлаштиради.
Уч сутка давомида
3. Тиббий хулосани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.
Тиббий хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида
7-босқич
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
1. Ҳудудий марказларда мавжуд бўш ўринларнинг сонини ўрганади.
2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантиради.
3. Хотин-қизларга тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий марказга юборади ҳамда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади.
Тиббий хулоса тақдим этилган куннинг ўзида
8-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштиради.
Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида
9-босқич
Ҳудудий марказлар
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади, хотин-қизлар билан ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини тузади ва уларни бошпана (шелтер) билан таъминлайди.
Қабул қилиниши билан дарҳол
2. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини комплекс баҳолайди ва якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурини ишлаб чиқади.
5 иш куни ичида
3. Якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ ижтимоий хизматларни кўрсатади ва натижаси бўйича маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб боради.
Шартномада белгиланган муддатда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 2-ИЛОВА
Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича минимал
ТАЛАБЛАР
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон)
1. Бирламчи кўмак хоналари камида 4 та ўрин учун мўлжалланган бўлиши, ҳар бир шахс учун ажратиладиган майдон санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган меъёрлардан кам бўлмаслиги лозим.
2. Хоналар ўринлар сонига мос равишда каравотлар, овқатланиш учун стол ва стуллар, тумбалар, шкаф, музлаткич ва телевизор билан жиҳозланиши керак.
3. Хоналар етарли даражада ёруғлик билан таъминланиши, ҳаво айланиш, иситиш ва совитиш тизимлари мунтазам соз ҳолатда сақланиши лозим.
4. Деразалар темир панжаралар билан ҳимояланган бўлиши, эшикка қулф ўрнатилиши, навбатчи ҳамширани зарур ҳолатларда тезкор чақириш қўнғироғи бўлиши, шунингдек, хонага кириш эшиклари ташқарисига кузатув камералари ўрнатилиши лозим.
5. Бирламчи кўмак хоналарида ювиниш хоналари ва ҳожатхона бўлиши, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари зарур гигиена воситалари (атир совун, шампунь, тиш пастаси, тиш чўткаси, ҳожатхона қоғози, аёллар шахсий гигиена воситаси, болалар учун тагликлар, сочиқлар тўплами) билан таъминланиши зарур.
6. Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари учун елим ўйинчоқлар тўплами бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорига 3-ИЛОВА
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Муддати
Масъул ижрочилар
1.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг Е. Алакуз кўчасидаги 54-уй манзилида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш ҳамда капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш.
2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.
3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш.
2024 йил 30 сентябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
2.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Андижон вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Марказга тегишли ер майдонида касбга тайёрлаш хонаси учун қўшимча бино қуриш.
2. Касбга тайёрлаш хонасини зарур жиҳозлар билан таъминлаш.
3. Марказ ҳудудини ободонлаштириш.
2024 йил 30 сентябрь
Андижон вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Бухоро вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
2. Марказ биносини таъмирлаш ва Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.
2024 йил 30 сентябрь
Бухоро вилояти ҳокимлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
4.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Жиззах вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Марказ биносини реконструкция қилиш, шу жумладан, болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.
2024 йил 31 июль
Жиззах вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
2. Марказ кутубхонасини зарур мебель жиҳозлари, шу жумладан китоб жавонлари ва адабиётлар билан таъминлаш.
2024 йил 30 сентябрь
5.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.
2024 йил 30 сентябрь
Наманган вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
6.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Навоий вилояти Навоий шаҳрининг Меъморлар кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармасига тегишли бинони Марказга ўтказиш.
2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.
2024 йил 30 сентябрь
Навоий вилояти ҳокимлиги,
Мудофаа вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
7.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Самарқанд вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Марказ биносини замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2. Марказ биносини таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар (лойиҳа)ни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиш.
2024 йил 30 июнь
Самарқанд вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3. Келишилган лойиҳа асосида бинони таъмирлаш.
2024 йил 31 декабрь
8.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Марказ биносини жорий таъмирлаш ва марказ ётоқхонасини зарур мебеллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш.
2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.
2024 йил 30 сентябрь
Фарғона вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
11.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
Марказ биносини реконструкция қилиш ҳамда болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.
2024 йил 30 сентябрь
Тошкент вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
12.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш.
2024 йил 30 сентябрь
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
13.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
1. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг Шўртан МФЙ Насаф кўчасидаги 1б-уй манзилида жойлашган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бинонинг бўш турган қисмини Марказга ўтказиш ва жорий таъмирлаш.
2. Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.
3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш.
2024 йил 30 сентябрь
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
14.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш.
Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш.