1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш ҳамда жамиятда болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига бўлган муросасизлик муҳитини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси
1. Ўзбекистон Республикаси Богота ҳаракатлар чақирувига қўшилгани ҳамда Болаларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш бўйича глобал альянс аъзолигига қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
(а) 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
(б) Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини 2026-2027 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
II. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
(а) зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади. Бунда:
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
(i) профессионал тутинган оилани ташкил этишга номзодлар зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалардаги (кейинги ўринларда — ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) зўравонлик натижасида олинган руҳий жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишларни ёки оила аъзолари, тенгдошлари билан муносабатларидаги бузилишларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида ўқитилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
(ii) зўравонлик натижасида оиласидан олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилага «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида жойлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.10 Бошқа нафақалар]
(iii) профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган болани парваришлаш учун ҳар ойда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ тўлаб борилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.10 Бошқа нафақалар]
(iv) профессионал тутинган оилага жойлаштирилган ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади;
(б) дастлаб Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2026 йил якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолияти йўлга қўйилади;
(в) жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига ҳам бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
(а) зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;
(б) болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади;
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.05.00 Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
(г) мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
5. Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда:
(а) уч ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармоннинг 4-бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
(б) олти ой муддатда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
(а) Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатиш;
(б) давлат муассасаси шаклида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида минтақавий бўлинмаларини ташкил этиш.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги икки ой муддатда Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
III. Зўравонликдан жабрланган болалар ҳамда уларнинг оилалари учун ижтимоий хизматларни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
7. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслари) учун «меҳрли оила» хизмати ташкил этилади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
(а) «меҳрли оила» хизмати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан ташкил этилади;
(б) «меҳрли оила» хизматига ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарори асосида жалб қилинади;
(в) «меҳрли оила» хизматига жалб қилинган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га фарзандларининг психофизик хусусиятларини инобатга олган ҳолда оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун «оилавий терапия» хизматлари бепул кўрсатилади.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар уларнинг хулқ-атвори, иқтидори ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқув йили давомида 3-иловада назарда тутилган таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
(i) йўлланма асосида юбориладиган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар таълим ташкилотларига бепул асосда, синовлар ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
(ii) таътил вақтида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс)га қайтариш имкони бўлмаган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ушбу болаларни ўқув жараёни бошлангунга қадар вақтинчалик муқобил жойлаштириш чоралари кўрилади;
(iii) йўлланма асосида жойлаштирилган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган бола тегишли таълим ташкилотининг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарига бириктирилади ҳамда унинг хулқ-атвори ва ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда унинг яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига киритилади;
(б) ҳар ўқув йили якунида вазирлик ва идоралар (Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги бундан мустасно) томонидан тасарруфидаги таълим ташкилотларининг қабул квотасини тасдиқлашда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади ва бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)
9. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
10. Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятининг қўшимча йўналишлари сифатида белгилансин:
(а) инклюзив ва махсус таълим, геронтология, психология, ижтимоий педагогика, адаптив спорт, ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида ижтимоий иш, оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш;
(б) инклюзив ва махсус таълим ҳамда адаптив спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
(в) инклюзив ва махсус таълим, геронтология, психология, ижтимоий педагогика ҳамда адаптив спорт йўналишларида тадқиқотлар ўтказиш;
(г) инклюзив ва махсус таълим, геронтология, психология, ижтимоий педагогика ва адаптив спорт йўналишлари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича стандартларни экспертизадан ўтказиш.
11. Болалар масалалари бўйича миллий комиссия зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклансин:
(а) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини ўрганиш;
(б) оилада болага нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг масъулияти ва ҳаётий кўникмаларини ошириш бўйича амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлигини муҳокама қилиб бориш;
(в) қўшимча квота асосида таълим ташкилотларига қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг хулқ-атвори ва ўзлаштиришини таҳлил қилиш.
IV. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
12. Рақамли технологиялар вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа)ни ишлаб чиқсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
(а) платформа давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади;
(б) болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатларининг ягона статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, статистика органларига тақдим этиш, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имконияти яратилади.
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
13. Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Адлия вазирлиги 2026 йил 1 февралдан бошлаб режа-график асосида зўравонликдан жабрланган болалар билан процессуал ҳаракатлар давомида ишлашга масъул бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьялар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизими ходимлари, шунингдек, адвокатларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд процессида болалар билан ишлашнинг махсус усулларига оид касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш учун миллий ва хорижий эксперт ҳамда мутахассисларни жалб этган ҳолда қисқа муддатли курсларда ўқитилишини ташкил этсин.
14. Қуйидагилар:
(а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
(i) мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин;
(ii) жамиятда болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик муҳитини яратиш, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот материаллари (тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, видеороликлар, буклет ва флаерлар) тайёрланишини ҳамда жамоат жойларида, шу жумладан, соғлиқни сақлаш муассасалари ва барча таълим ташкилотларида кенг тарғиботини ташкил қилсин;
(б) Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
17. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
ПФ-256-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармонига 1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий маълумот
1. 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармони ва Богота ҳаракатлар чақируви доирасида Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг ижросини таъминлаш, болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
(а) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича профилактика тизимини такомиллаштириш ва зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш тизимини йўлга қўйиш;
(б) жамиятда болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик муҳитини шакллантириш;
(в) зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш, кундузги шаклда ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш;
(г) зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш;
(д) зўравонлик ҳолатлари бўйича доимий янгилаб борилувчи ягона маълумотлар базасини яратиш;
(ж) зўравонлик ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
(з) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
(и) болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.
2-боб. Мамлакатимизда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг жорий ҳолати
3. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Богота ҳаракатлар чақирувига қўшилди ҳамда Болаларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш бўйича глобал альянс аъзолигига қабул қилинди.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
(а) жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шакллари сифатида;
(б) Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги), прокуратура ва ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар этиб;
(в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
3-боб. Стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари
5. Мамлакатимизда болаликни инсон ривожланишининг муҳим босқичи сифатида эътироф этиб, болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун хавфсиз шароитлар яратиш, болаларни жамиятда тўлақонли ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний, ақлий, руҳий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳимоя қилиш учун қуйидагилар Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
(а) болаларнинг хавфсиз ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимояланган муҳитда яшаши ва ривожланишини таъминлаш;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
(в) зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга комплекс хизматлар кўрсатиш ва уларни реабилитация қилиш.
6. Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
(а) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш ва унга муносабат билдириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
(б) ота-оналарнинг ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш, оилаларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва қўллаб-қувватлаш орқали болаларга нисбатан оилавий зўравонлик, шу жумладан, уларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини камайтириш;
(в) болаларнинг янада самарали, гендер тенгликка асосланган, ижтимоий-психологик ўрганиш ва ҳаётий кўникмалар бўйича таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари, жамият ва кибермаконда улар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлаш;
(г) жамиятда болалар учун зўравонликсиз, ғамхўр, ҳурматга ва гендер тенгликка асосланган муносабатларни қўллаб-қувватлайдиган меъёр ва қадриятларни мустаҳкамлаш;
(д) зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг сифатли тиббий, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш;
(ж) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида маълумотларни тўплаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, мувофиқлаштириш, идоралараро ҳамкорлик қилиш ва жавобгарлик механизмларини такомиллаштириш.
1-§. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
7. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш ва унга муносабат билдириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаси, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини қабул қилиш, жумладан, Европа Кенгашининг Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Лансароте конвенцияси), Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг хабар бериш тартибига оид факультатив протоколига, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишда илғор халқаро тажриба моделларини (шу жумладан, «Барнахус» модели) жорий этиш, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
(б) зўравонликнинг ҳар қандай шаклидан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
(в) болага нисбатан унинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан содир этилган зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни мажбурий тартибда болаларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида амалга ошириш тартибини жорий этиш;
(г) болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш механизмини жорий этиш;
(д) мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик кўринишида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
(ж) вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси ўрнига муқобил мажбурлов чораларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
(з) болаларни онлайн зўравонлик ва кибержиноятлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, онлайн зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тиклашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
(и) жиноят процесси иштирокчиси бўлган болалар учун болаларга мослаштирилган суриштирув, тергов ва суд жараёнларини ташкил этиш, хусусан, процессуал ҳаракатлар давомида вояга етмаган гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар ва бошқа процесс иштирокчилари учун алоҳида кутиш жойлари ҳамда ихтисослаштирилган (зарур видео ва аудио ускуналар билан таъминланган) сўроқ хоналарини ташкил этиш;
(к) болаларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ўрнига муқобил жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларни жиноий таъқибдан четлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
(л) суриштирув, тергов ва суд жараёнида болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш учун ижтимоий ходимни процесс иштирокчиси сифатида киритиш;
(м) болалар билан ишлаш бўйича ички тартиб-қоидалар ва протоколларни, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, болалар билан ишловчи мутахассислар учун болалар билан ишлаш бўйича йўриқнома, протокол ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
(н) оғир ҳаётий вазиятда қолган, камбағал, ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, ёлғиз она (ота)ларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам чораларини қайта кўриб чиқиш;
(о) болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида аҳолининг, айниқса, мансабдор шахслар, болалар билан бевосита ишловчи мутахассислар ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хабардорлигини ошириш.
2-§. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда оилани қўллаб-қувватлаш ва профилактика қилиш тизимини такомиллаштириш
8. Ота-оналарнинг ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш, оилаларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва қўллаб-қувватлаш орқали болаларга нисбатан оилавий зўравонлик, шу жумладан, уларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини камайтириш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) ижобий тарбия модели бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;
(б) болаларни оиладан ажратиш ва оилада болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, шунингдек, болаларнинг оилавий зўравонлик, болалар ўртасида зўравонлик хатти-ҳаракатларининг гувоҳи бўлишининг олдини олишга қаратилган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг кўникмаларини ошириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқиш;
(в) зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ёки ҳуқуқбузарлик содир этган болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслари) учун «меҳрли оила» хизматини ташкил этиш;
(г) ижобий ота-оналик, оиланинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва бошқа хизматлар билан қамраб олиш бўйича оилалар билан ишловчи, шу жумладан, уларга хизматлар кўрсатувчи ходимларнинг салоҳиятини ошириш;
(д) оғир аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлашда жамоатчилик иштирокини кучайтиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;
(ж) «маҳалла еттилиги», шу жумладан, ижтимоий ходимлар ва патронаж ҳамшираларининг оилаларни ўрганиш жараёнида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, хабар бериш ва унга муносабат билдириш ҳамда оилаларга зўравонликнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш бўйича кўникмаларини ошириш;
(з) фуқароларни зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларга оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш жараёнларига жалб қилишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.
3-§. Болалар учун хавфсиз ва ҳар томонлама қулай таълим муҳитини яратиш
9. Болаларнинг янада самарали, гендер тенгликка асосланган, ижтимоий-психологик ўрганиш ва ҳаётий кўникмалар бўйича таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари, жамият ва кибермаконда улар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотларида «хавфсиз таълим» муҳитини яратиш, болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш ва улар ҳақида хабар бериш (шу жумладан, аноним хабар бериш) бўйича ўқувчилар учун тушунарли усулларда дастурлар ва тарғибот материалларини ишлаб чиқиш;
(б) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда инклюзив, хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш, миллий таълим дастурларини такомиллаштириш;
(в) таълим ташкилотларида зўравонликнинг олдини олиш, педагоглар ва бошқа ходимлар ҳамда ўқувчилар ўртасида дўстона муҳитни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, психологик хизматни самарали йўлга қуйиш;
(г) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши курашиш бўйича педагоглар ва бошқа ходимларнинг малакасини ошириш;
(д) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда оила, маҳалла ва таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида зўравонлик ҳолатини аниқлаш, хабар бериш ва муносабат билдириш бўйича ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқиш;
(ж) таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг бола ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларни зўравонликнинг барча шаклларидан (шу жумладан, таъқиб этиш (буллинг) ва жинсий зўравонлик) ҳимоя қилиш, болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш, уларнинг соғлом турмуш тарзи, эрта никоҳнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳамда репродуктив саломатлик тўғрисидаги хабардорлигини ошириш;
(з) таълим ташкилотларида ўқувчилар ўртасида, айниқса, бир таълим ташкилотидан бошқа таълим ташкилотига ўқишини кўчирган ўқувчиларнинг таъқиб этилиши (буллинг)нинг олдини олиш, уларнинг янги муҳитга мослашишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
(и) болалар ўртасида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда болаларга нисбатан онлайн зўравонликнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ошириш, жумладан, болалар, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида рақамли саводхонликни ошириш ҳамда болаларнинг зарарли интернет саҳифаларига киришини чеклаш учун ота-оналар назорати механизмларини жорий этиш.
4-§. Зўравонликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари
10. Жамиятда болалар учун зўравонликсиз, ғамхўр, ҳурматга ва гендер тенгликка асосланган муносабатларни қўллаб-қувватлайдиган меъёр ва қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) болаларга нисбатан зўравонлик, оиладаги низолар ва эрта никоҳнинг салбий таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, оилаларда соғлом ижтимоий муҳитни тарғиб қилиш учун «маҳалла еттилиги» ва турли соҳаларда фаолият юритаётган ҳамда муайян ютуқларга эришган шахслар иштирокида тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
(б) фуқароларнинг болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш юзасидан масъулиятини оширишга (болага доир шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда) қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш;
(в) жамиятда болаларга нисбатан зўравонликни қўллаб-қувватловчи стереотипларни ўзгартиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кенгайтириш;
(г) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, қонунчилик ҳужжатлари ва дастурлар ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш;
(д) зўравонликка йўл қўймаслик ва оилада ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантириш, эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш, тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;
(ж) болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини ахлоқ меъёрларни ҳисобга олган ҳолда конструктив ёритиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларининг салоҳиятини ошириш, журналистика этикасига риоя этилишини таъминлаш.
5-§. Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизмат ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
11. Зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг сифатли тиббий, ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) зўравонлик ҳолатлари бўйича (шу жумладан, «ишонч телефони» ва телеграм-бот орқали) хабар беришнинг болалар учун тушунарли бўлган механизмларини яратиш ва уларни болалар ўртасида тарғибот қилиш чораларини кўриш;
(б) зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, тиббий ёрдам кўрсатиш ва суд-тиббий экспертиза (аниқлаш, текшириш, расмийлаштириш, даволаш ва йўналтириш) бўйича клиник баённомалар (клиник протоколлар) ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;
(в) болалар, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланувчи шахсларнинг зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун мавжуд хизматлар ва тегишли давлат органларига хабар бериш механизмлари ҳақида хабардорлигини ошириш;
(г) «ишонч телефони» операторлари, таълим ташкилотлари ходимлари, ижтимоий ходимлар, тиббиёт ходимлари, профилактика инспекторлари ва инспектор-психологларни болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдириш ва зарур маслаҳатлар бериш бўйича ўқитиш, зўравонлик ҳолати бўйича хабарларни қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари учинчи шахсларга ошкор этмаслик, уларни хизматларга йўналтириш бўйича салоҳиятини ривожлантириш;
(д) зўравонликдан, айниқса, жинсий зўравонлик ва жинсий эксплуатациядан жабрланган болаларга шошилинч ёрдам кўрсатиш, уларни реабилитация қилиш, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
(ж) руҳий зўравонликдан жабрланган болаларга психологик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, психологик ва психиатрия хизматларини кўрсатиш стандартлари ва тавсияларини (протоколларини) ишлаб чиқиш, болаларга психологик хизмат кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;
(з) зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила, кундузги шаклда, кичик ҳажмли уйлардаги ва бошқа турдаги ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш, мазкур жараёнга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш;
(к) болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган судьялар корпусини шакллантириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ихтисослаштирилган бўлинмалар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;
(л) болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган адвокатлар корпусини шакллантириш, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органлари ходимларининг процессуал ҳаракатлар жараёнида болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича малакасини ошириш;
(м) зўравонликдан жабрланган ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг салоҳиятини ошириш;
(н) зўравонликдан жабрланган ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялашнинг муқобил шаклларини такомиллаштириш;
(о) зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ихтисослашган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш;
(п) интернат шаклидаги муассасалардан чиқарилган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, можаро зоналаридан ва хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасига олиб келинган болалар учун реинтеграция дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
6-§. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш мақсадида маълумотларни тўплаш, мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш
12. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида маълумотларни тўплаш, мониторинг қилиш, мувофиқлаштириш, ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
(а) зўравонликдан жабрланган ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, зўравонликка гувоҳ бўлган болалар ҳақидаги барча маълумотларни (шу жумладан, ёши, жинси, зўравонлик шакли, жисмоний ҳолати) ўз ичига олган ҳамда доимий янгиланиб турувчи ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда уни бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
(б) болаларга нисбатан зўравонлик бўйича сўровнома (Survey on Violence Against Children (VAC), ЮНИСЕФнинг мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS), ЖССТнинг мактаб саломатлиги сўровлари (SBHS) методикалари асосида аҳоли ўртасида сўровнома ва тадқиқотлар ўтказиш;
(в) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга ихтисослашган халқаро ташкилотлар, жамиятлар ва институтлар (шу жумладан, Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича глобал ташаббус (End Violence Against Children Global Initiative), Болаларга нисбатан шафқатсизлик ва ғамхўрлик кўрсатмасликнинг олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамият (ISPCAN-International Society for the Prevention of Child Abuse and Neglect) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
(г) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни барқарор молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш;
(д) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатлари устидан парламент назоратини таъминлаш.
4-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
13. Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:
(а) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий қўллаб-қувватлашга доир муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, халқаро ва маҳаллий стандартлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилади;
(б) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида самарали идоралараро ҳамкорлик тизими йўлга қўйилади;
(в) болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатини аниқлаш, баҳолаш, хабар бериш, таъсир чорасини қўллаш, давлат томонидан кафолатланган хизматлар кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштиришнинг яхлит интеграциялашган тизими яратилади;
(г) зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилаларига маҳалла, туман (шаҳар) ва вилоят даражасида ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатиш тизими йўлга қўйилади;
(д) зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларни ҳимоя қилиш ва уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизмат кўрсатиш қоидалари (стандартлари) ишлаб чиқилади, процессуал ҳаракатлар давомида болаларнинг ҳуқуқлари кафолатланган одил судлов тизими жорий этилади;
(ж) жамиятда болаларга нисбатан зўравонликни қўллаб-қувватловчи стереотиплар ўзгартирилади, зўравонликка қарши тоқатсизлик маданияти шакллантирилади, зўравонлик учун жавобгарлик муқаррарлиги таъминланади;
(з) ижобий хорижий тажрибалар асосида мамлакатда болаларга нисбатан ғамхўр, кўмаклашувчи ва қўллаб-қувватлайдиган тизим шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини 2026-2027 йилларда амалга ошириш бўйича
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизматини йўлга қўйиш.
Профессионал тутинган оилани ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бунда профессионал тутинган оилани ташкил этиш, фаолиятини молиялаштириш, зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни жойлаштириш тартиби назарда тутилади.
2026 йил январь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2.
Зўравонликнинг ҳар қандай шаклидан жабрланган ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.
Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш:
(а) вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар (катта инспектор-психологлар)га зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ваколатини бериш;
(б) зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
(в) болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўриш амалиётини жорий этиш;
(г) болаларга нисбатан зўравонлик содир этиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартибини жорий этиш;
(д) мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш;
(ж) Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссиялари қарорларини ижро этмаслик ёки ижро этишга тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш;
(з) вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси ўрнига муқобил мажбурлов чораларини жорий этиш.
2026 йил апрель
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги,
Болалар омбудсмани,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг болаларни жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик ва жинсий эксплуатация қилиш, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, таъқиб этилишдан (шу жумладан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда) ҳимоя қилиш билан боғлиқ моддаларини қайта кўриб чиқиш.
1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.
2026 йил март
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги,
Болалар омбудсмани,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
2. Болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик ва жинсий эксплуатация қилиш, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, таъқиб этганлик (шу жумладан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда) учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. Бунда:
(а) болаларнинг ўлимига сабаб бўлган жиноий хатти-ҳаракатларни содир қилган шахслар амнистия акти асосида, ярашилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилинмаслиги, енгилроқ жазо тайинлаш ва шартли ҳукм қўлланилмаслигига;
(б) вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш ёки жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишга йўл қўйилмаслигига алоҳида эътибор қаратилади.
2026 йил апрель
4.
Европа Кенгашининг болаларни жинсий эксплуатация қилиш ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциясига (Лансароте, 2007 йил 25 октябрь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.
1. Конвенцияга қўшилиш юзасидан миллий экспертлар гуруҳини шакллантириш.
3. Умумлашган хулосани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиш.
2026 йил апрель
6.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари томонидан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар жараёнида болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.
1. Мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2026 йил февраль
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги,
Болалар омбудсмани,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
2. Амалдаги қонунчиликни процессуал ҳаракатлар жараёнида болаларнинг манфаатларига дахл қилувчи, уларнинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиш.
2026 йил март
3. Суриштирув, тергов ва суд жараёнида бола манфаатларини ифода этиш учун ижтимоий ходимни процесс иштирокчиси сифатида белгилаш масаласини кўриб чиқиш.
4. Илғор хорижий давлатлар тажрибаларини, халқаро ташкилотлар тавсияларини ўрганиш.
2026 йил апрель
5. Ўрганиш натижалари асосида тажриба синов тариқасида «Барнахус» моделини жорий этиш, шунингдек, болаларнинг манфаатларига дахл қилувчи, уларнинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларни бекор қилиш ва ўзгартириш бўйича норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.
2026 йил июнь
7.
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.
Илғор хорижий давлат тажрибаларини ўрганган ҳолда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш.
2026 йил март
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси,
Болалар омбудсмани,
Бош прокуратура,
Олий суд,
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
8.
Таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ходимларнинг болаларга таълим ва тарбия бериш фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқиш.
Меҳнат қонунчилигига таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ходимларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттиришини чекловчи ёки тақиқловчи қоидаларни белгилаш нуқтаи назаридан таклифлар тайёрлаш ва Ҳукуматга киритиш.
2026 йил март
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишда оилани қўллаб-қувватлаш (профилактика) тизимини такомиллаштириш
9.
Патронаж ҳамшираси томонидан хонадонларга ташриф буюриш жараёнида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан зудлик билан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ички ишлар органларини мажбурий равишда хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш.
Патронаж ҳамширасининг лавозим йўриқномаси ва функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда хонадонларга ташриф буюриш жараёнида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аниқланганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ички ишлар органларини хабардор қилиш мажбуриятини юклаш.
2026 йил январь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
10.
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун «меҳрли оила» хизматини йўлга қўйиш.
1. Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан «Меҳрли оила» хизматларини йўлга қўйиш.
2. Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ҳуқуқбузарлик содир этган болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни «Меҳрли оила» курсларига жалб этиш.
2026 йил мартдан бошлаб доимий равишда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
11.
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан ишлаш, оиладаги салбий одатларни бартараф этишга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш.
Вояга етмаган фарзандларининг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган, шу жумладан, салбий одатлари (спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолиш) мавжуд ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналарга:
(а) эҳтиёжлари асосида ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш;
(б) зарур ҳолларда тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;
(в) оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга, ота-оналик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дастурларга жалб этиш орқали оиладаги муҳитни яхшилашга кўмаклашиш.
Доимий равишда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
III. Болалар учун хавфсиз ва ҳар томонлама қулай таълим муҳитини яратиш
12.
Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари)да хавфсиз таълим муҳитини яратиш, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш қоидалари (тартиб-таомиллари) ва тизимини жорий этиш.
1. Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари) ходимларининг болаларга нисбатан зўравонлик содир этмаслик, зўравонликка учраган болалар тўғрисида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ички ишлар органларини хабардор қилиш бўйича мажбуриятларини одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномасига киритиш.
2026 йил январь
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари)да болаларга нисбатан зўравонликдан холи муҳитни яратиш.
Доимий равишда
3. Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари)да болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун масъул бўлган шахсларни тайинлаш.
Доимий равишда
4. Болаларга зўравонликдан ҳимояланиш бўйича уларнинг ёшига мос бўлган тарқатма материалларни тайёрлаш.
Доимий равишда
13.
Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавфсиз, зўравонликдан ҳоли муҳитни яратиш.
1. «Хавфсиз мактаб» концепциясини ва «Хавфсиз мактаб» муҳитини жорий этиш бўйича услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил апрель-май
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Намунали мактаблар рейтингини шакллантириш бўйича баҳолаш мезонларининг индикаторларига умумий ўрта таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини киритиш.
2026 йил май
3. Барча умумий ўрта таълим ташкилотларида алоҳида психолог хонасини ташкил этиш ва зарур инвентарлар билан жиҳозлаш (зарур инвентарлар билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилган таълим ташкилотлари бундан мустасно).
2026-2027 йиллар давомида
4. Зўравонлик ҳолатларини олдини олишда ўқувчиларнинг ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш, шу жумладан, уларда шахсий чегараларни белгилаш, зўравонликка учраганда ёки зўравонликка гувоҳ бўлганда муносабат билдириш, ваколатли органларга мурожаат қилиш, айбдорлик ёки қўрқув ҳиссини енгиш бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Доимий равишда
14.
Умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг зўравонликка қарши курашиш бўйича ижтимоий фаоллигини ошириш.
1. Ҳар йили умумий ўрта таълим ташкилотларида зўравонликни олдини олиш бўйича давра суҳбатлари, танловлар ва семинарлар ўтказиш.
2. Зўравонликни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ва тўгараклар ташкил қилиш.
3. Ўқувчилар учун болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг қулай механизмларини яратиш.
2026 йил январдан бошлаб доимий равишда
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
15.
Болаларга нисбатан телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали зўравонликнинг барча шакллари, шу жумладан, улар ўртасида кибержиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кўриш.
1. Таълим ташкилотларида болалар ўртасида онлайн зўравонлик ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш.
2. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини «рақамли хавфлар» тўғрисида хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
2026 йил январдан бошлаб доимий равишда
Ички ишлар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
16.
Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари) педагоглари ва бошқа ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишини олдини олиш чораларини кўриш.
1. Таълим ташкилотлари (мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари) педагоглари ва бошқа ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик содир этиш ҳолатини таълим ташкилотларининг ички меҳнат тартиб-қоидалари ва меҳнат шартномаларида белгиланадиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатига киритиш.
2. Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотларининг таълим дастурларида болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, болаларга нисбатан зўравонлик содир этмаслик, синфни бошқариш, таълим-тарбия жараёнида ижобий тартиб-интизомни сақлашни назарда тутувчи дарс соатларини киритиш.
2026 йил январь
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
3. Зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга психологик-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун таълим ташкилотлари психологларининг малакасини ошириш.
Доимий равишда
IV. Зўравонликнинг олдини олиш ва болаларга нисбатан салбий стереотипларга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари
17.
Болаларга нисбатан зўравонликни қўллаб-қувватловчи стереотиплар ва зарарли одатларнинг олдини олиш.
Оилаларда, маҳаллаларда ва таълим ташкилотларида:
(а) болаларга нисбатан зўравонликнинг салбий таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, оилаларда соғлом ижтимоий муҳит ва гендер тенглигини тарғиб қилиш, эрта никоҳни олдини олиш бўйича «маҳалла еттилиги» ҳамда диний уламоларни жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этиш;
(б) зўравонликка (шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) йўл қўймаслик ва оилада ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш, тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;
(в) зўравонликнинг олдини олиш бўйича болалар ва ёшлар иштирокида тадбирлар ўтказиш.
2026 йил январдан бошлаб ҳар ойда камида бир марта
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Дин ишлари бўйича қўмита,
Ички ишлар вазирлиги
18.
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш.
1. Болаларга нисбатан зўравонликнинг зарари ва мавжуд ҳимоя тизими тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларининг хабардорлигини ошириш, улар учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил қилиш.
2026-2027 йиллар давомида
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги
2. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини ахлоқий ва конструктив ёритиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларининг салоҳиятини ошириш, журналистик этикасига риоя этишни таъминлаш.
Доимий равишда
19.
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва дастурлар ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.
1. Жамоат жойларида ҳамда марказий телевидение орқали болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, зўравонлик шакллари, уларнинг болалар ривожланишидаги салбий оқибатлари тўғрисида визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувларни намойиш этиш.
2. Зўравонликдан жабрланган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остидаги, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги болаларни оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялашга фуқароларни кенг жалб қилиш бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.
2026 йил мартдан бошлаб доимий равишда
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,
Кинематография агентлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
V. Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизмат, тиббий ёрдам ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
20.
Зўравонлик ҳолатлари бўйича очиқ ёки махфий тарзда (шу жумладан, Телеграм-бот орқали) хабар беришнинг болалар учун тушунарли бўлган механизмларини яратиш.
1. Зўравонлик ҳолатлари тўғрисида болалар учун тушунарли бўлган хабар бериш бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш ва таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.
2. «Ишонч телефони» операторлари, таълим ташкилотлари ходимлари, ижтимоий ходимлар, тиббиёт ходимлари, профилактика инспекторлари ва инспектор-психологларни болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларга тўғри муносабат билдириш бўйича ўқитиш, зўравонлик ҳолати бўйича хабарларни қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари учинчи шахсларга ошкор этмаслик мажбуриятини юклаш.
2026 йил февраль
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
21.
Зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
1. Зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш (аниқлаш, текшириш, расмийлаштириш, даволаш ва йўналтириш) бўйича клиник баённомалар (клиник протоколлар) ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
2026 йил февраль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни рўйхатга олиш, ҳисобот шакллари ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
2026 йил март
3. Клиник баённомалар (клиник протоколлар)ни қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни халқаро стандартларга, шу жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг клиник тавсияларига мувофиқлаштириш.
2026 йил март
4. Зўравонликдан жабрланган болаларни суд-тиббий экспертиза, суд-психиатрия ва суд-психологик экспертизадан ўтказиш баённомаларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва уларга мувофиқлаштириш.
2026 йил апрель
5. Зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий хизмат кўрсатишда тиббиёт ходимлари ва экспертлар (суд-тиббиёт экспертлари, эксперт-психиатрлар ва психологлар) малакасини ошириш, шунингдек, малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий хизмат кўрсатишга доир мавзулар, дарс соатларини киритиш.
2026 йил апрель
22.
Зўравонликнинг барча шаклларидан жабрланган болаларга психологик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги болалар билан бевосита ишлайдиган тузилмалар, таълим ташкилотлари, заруратга кўра соғлиқни сақлаш муассасалари, ички ишлар органлари мутахассисларини болаларга психологик хизмат кўрсатиш бўйича касбий салоҳиятини ошириш.
2026 йил апрелдан бошлаб ҳар олти ойда бир марта
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ўзбекистон психологлар ассоциацияси
23.
Зўравонликнинг барча шаклларидан жабрланган болаларга психологик ва психиатрия хизматларини кўрсатиш бўйича стандартлар ва тавсиялар (протоколлар)ни белгилаш.
Зўравонликнинг барча шаклларидан жабрланган болаларга психологик ва психиатрия хизматларини кўрсатиш бўйича стандартлар ва тавсиялар (протоколлар)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил апрель
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ўзбекистон психологлар ассоциацияси
24.
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи «ишонч телефони» фаолиятини йўлга қўйиш.
1. «Ишонч телефони» фаолиятини йўлга қўйиш ва унга мурожаат қилган зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш.
2026 йил июль
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Адлия вазирлиги
VI. Болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишда тадқиқотлар ўтказишни йўлга қўйиш
25.
Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини такомиллаштириш.
1. Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мол-мулки ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказиш.
2. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 55-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бериш.
Мазкур бино ва иншоотлардан Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланишини таъминлаш.
2026 йил январь
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
3. Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида адаптив спорт турлари бўйича йўналиш очиш.
2026 йил август
26.
Республикада болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатини ўрганиш тизимини жорий этиш.
1. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда институтлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.
2026 йил январь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Болалар омбудсмани,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
2. Зўравонлик ҳолатини ўрганиш бўйича аҳоли, давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш.
2026 йил январь — декабрь
3. Ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаси бўйича умумий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
2027 йил март
27.
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда халқаро ташкилотлар ва институтлар билан ҳамкорликни кенгайтириш.
1. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга ихтисослашган халқаро ташкилотлар ва институтлар фаолиятини ўрганиш.
2026 йил январь — декабрь
Болалар омбудсмани,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
2. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга ихтисослашган халқаро ташкилотлар ва институтларга аъзо бўлиш (ҳамкорлик қилиш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2027 йил февраль
VII. Ахборот базалари ва платформалар интеграциясини таъминлаш
28.
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ғамхўрликка муҳтож болалар ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон платформани ишлаб чиқиш.
Платформани болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар, Олий суд, Адлия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимлари ҳамда «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш.
2026 йил март
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги,
Миллий статистика қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
29.
«Алоҳида тоифадаги шахслар», «Е-ижтимоий профилактика» ва «Е-вояга етмаганлар» ахборот тизимларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. «Алоҳида тоифадаги шахслар», «Е-ижтимоий профилактика» ва «Е-вояга етмаганлар» ахборот тизимларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига «Алоҳида тоифадаги шахслар» ахборот тизимида юритиладиган алоҳида тоифадаги шахслар реестри маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.
2026 йил февраль
Ички ишлар вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
30.
«Адолат» ахборот тизимлари комплексини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. «Адолат» ахборот тизимлари комплексини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.
2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, ота-оналик ҳуқуқи чекланган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, фарзандлик бекор қилинган шахс(лар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш имкониятини яратиш.
2026 йил февраль
Олий суд,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар жойлаштирилиши мумкин бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, ихтисослаштирилган ҳамда касбий таълим ташкилотлари
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги таълим ташкилотлари
198.
1.
Термиз шаҳри
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи
199.
2.
Тошкент шаҳри
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигитизимидаги таълим ташкилотлари
203.
4.
Асака шаҳри
Асака шаҳар 25-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
205.
6.
Ғиждувон тумани
Ғиждувон тумани 62-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
211.
12.
Давлатобод тумани
Давлатобод тумани 3-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
212.
13.
Давлатобод тумани
Давлатобод тумани 18-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
226.
27.
Навбаҳор тумани
Навбаҳор тумани 37-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
238.
39.
Тўрақўрғон тумани
Тўрақўрғон тумани 17-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
239.
40.
Тўрақўрғон тумани
Тўрақўрғон тумани 4-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
241.
42.
Урганч шаҳри
Урганч шаҳар 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
242.
43.
Учқўрғон тумани
Учқўрғон тумани 6-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
247.
48.
Хива шаҳри
Хива шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
248.
49.
Хонқа тумани
Хонқа тумани 48-сонли аниқ ва амалий фанларга ихтисослаштирилган мактаб
250.
51.
Чуст тумани
Чуст тумани 7-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
251.
52.
Чуст тумани
Чуст тумани 19-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
252.
53.
Шаҳрисабз тумани
Шаҳрисабз тумани 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
253.
54.
Шаҳрихон тумани
Шаҳрихон тумани 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати
256.
57.
Янги Наманган тумани
Янги Наманган тумани 8-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Изоҳ:
1. Ушбу рўйхатга Болалар масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин.
2. Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ янги ташкил этилган умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмаси асосида жойлаштирилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонига 3-иловадан «Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали,» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-185-сон Фармонида:
(а) муқаддима ва 4-банд «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган» сўзлари чиқариб ташлансин;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги «Тошкент шаҳрида «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4857-сон қарорида:
(i) учинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) олтинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) «а» кичик банддаги «Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «в» кичик банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) «г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлигига» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
М.П. Оллоёров
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
директори, Васийлик кенгаши раиси
Ш.Ш. Мирзиёева
—
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
директорининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
К.А. Шарипов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазири
Э.Г. Каримова
—
мактабгача ва мактаб таълими вазири
Б.Э. Захидов
—
камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазири
Ш.Б. Умурзоқов
—
Тошкент шаҳар ҳокими
А.Х. Хурсанов
—
«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси
О.Р. Фазилкаримов
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
Қ.М. Рафиков
—
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси
раиси
У.Н. Ташкенбаев
—
Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги
Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим
муассасаси филиалининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши котиби
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги «1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4895-сон қарорига 2-иловада:
(а) 6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
6.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Умумий ўрта таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.
»;
(б) қуйидаги мазмундаги 61-позиция билан тўлдирилсин:
«
61.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва бекор
қилиш билан боғлиқ масалалар;
фарзандликка олишни белгилаш ва бекор
қилиш билан боғлиқ масалалар.
».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги «Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-345-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда тарбияланувчиларнинг умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси «Меҳрибонлик» уйлари» блокидан кейин «Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали» блоки билан тўлдирилсин.