Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.07.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш Давлат дастури 1-иловага мувофиқ;
Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ.
Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари, уюшмалар, корпорациялар, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини республика ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (коммунал мулк)га бўлиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига, олдинги йилларда ўтказилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тажрибаси ҳамда натижаларини назарда тутиб, кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ва ривожлантиришга оид қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини давлат тасарруфида бўлмаган турли мулкчилик шаклларига айлантиришнинг иккинчи босқичи мақсадлари, устуворликлари, изчиллигини белгилаб беради.
Холдинг компанияларининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан бошқариб борилади.
иккинчи гуруҳ, Дастурнинг 3.2-бандида назарда тутилган исталган усулда хусусийлаштирилиши мумкин бўлган қолган барча корхоналарни ўз ичига олади.
3.3. Хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш.
бу объектларнинг активларини биржа савдоларида, кимошди савдоларида, танлов бўйича сотиш йўли билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.1. банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрь 475-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган)
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Мулкчилик тўғрисида», «Корхоналар тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлар тўғрисида», «Гаров тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» янги қонунлар жорий қилиниши зарур. Улар орасида «Хўжалик субъектларининг синиши тўғрисида» ва бошқалар бор.
13. Агар Меҳнат жамоаси аъзолари томонидан ариза берилганидан сўнг Давлат мулки давлат қўмитаси томонидан қайта тузиш ҳақида қарор қабул қилинмаган (ордер бериш ҳақида буйруқ чиқмаган) бўлса, Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқарма) Меҳнат жамоасига корхонани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилаётганлиги тўғрисида хабар қилади ҳамда ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олишни таклиф қилади. Меҳнат жамоаси аъзоларининг розилиги 12 банднинг учинчи хатбошида белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштирилади.
14. Агар Меҳнат жамоаси томонидан ариза берилгандан сўнг қайта тузиш комиссияси тузилмаган бўлса, унда Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоасига Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича давлат дастури, минтақавий ва тармоқ дастурларига мувофиқ илгари қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишни таклиф этади. Меҳнат жамоаси аъзолари рози бўлмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоасига ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олиш ҳуқуқини берган ҳолда корхонани акционерлик жамиятига айлантиришни мустақил равишда амалга оширади, Меҳнат жамоасининг розилигини расмийлаштириш 12-банднинг учинчи хатбошида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги Фармони билан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, республикада тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси негизида ташкил этилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрь 490-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда;)