1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат активини электрон онлайн-аукцион орқали ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга ижарага ва ишончли бошқарувга бериш;
давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда, унинг мулкини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда устав фондини (устав капиталини) қолдиқ (баланс) қиймати бўйича белгилаш;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда объект жойига чиқмасдан мониторинг қилиш;
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш;
давлат муассасаси таркибига кирувчи давлат ташкилотларининг республика кўчмас мулк объектларини тизимидаги бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш тартиби;
давлат органлари ва муассасаларининг маъмурий биноларида тижорат ташкилотларини ижара тўлови асосида жойлаштириш.
Белгилансинки, мазкур қарорга 1-илованинг 55-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва «г» кичик банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 май,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар» сўзлари «оид битимлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибининг 8-бандидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
«акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари қийматини баҳолаш баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади ва уларни сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) томонидан бошланғич нарх сифатида белгиланади»;
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек электрон онлайн-аукционга чиқариш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси ёки Давактив агентлигининг (бундан махсус ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) бўлган ҳоллар мустасно) қарорига асосан «E-auksion» электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов савдоси орқали ғолиб деб топилганлиги тўғрисидаги баённомасига биноан ишончли бошқарувга берилади»;
2-банддаги «Молия вазирлигида» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишган ҳолда» сўзлари билан ҳамда учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномаси шартларини томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига, ушбу Низом билан белгиланган хусусиятларга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгилайдилар»;
«12. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш бўйича фаолият ва қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқариш бўйича фаолият қуйидагилар ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади:
Республика мулки жумласига кирувчи давлат мулки бўйича инвестиция активларининг бошқарув муассиси ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
Муниципал мулки жумласига кирувчи давлат мулки бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси»;
21-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-бандаги «бошқарув муассислари» сўзларидан кейин «ва фойда олувчи» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошисининг биринчи жумласидаги «тақдирлаш пули» сўзларидан кейин «, агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса,» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
311-банддаги «кузатувчи кенгаш» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласидаги «давлат пакетлари бўйича» сўзларидан кейин «, агар шартномада тақдирлаш пулини тўлашнинг ўзга манбалари назарда тутилмаган бўлса,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонунчилик талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатув кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади»;
35-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банднинг иккинчи жумласидаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банддаги «Кузатувчи кенгаш» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банднинг учинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг биринчи хатбошисидаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банддаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида» сўзлари «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банднинг биринчи хатбошисидаги «Кузатувчи кенгаши» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банддаги «Кузатувчи кенгаш» сўзлари «Кузатув кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1. Белгилаб қўйилсинки, акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга оид битимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича фонд биржалари ва тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо қилиш ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга оид битимлар бундан мустасно».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида низомда:
республика мулки жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги);
муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари давлат активларини ишончли бошқарувга бериш учун асос ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарори билан белгиланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат акциялар пакетини (улушини) ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади»;
«5. Давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ваколатли органларнинг қарорларига асосан «E-auksion» электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов асосида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Танловда иштирок этиш учун ишончли бошқарувчилардан аризаларни қабул қилиш ва танловни ўтказиш тартиби Давактив агентлиги томонидан белгиланади.
6. Давлат активларини ишончли бошқариш ҳуқуқи:
республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича унинг бошқариш муассиси, фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда ишончли бошқарувчиси ўртасида;
муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активлари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ишончли бошқарувчи ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномага мувофиқ вужудга келади.»;
биринчи хатбошисидаги «уни узайтириш имконияти билан бирга бир йил» сўзлари «тасдиқланган йиллик бизнес-режаларни бажариш шарти билан беш йилгача бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
биринчи хатбошисидаги «Давлат қимматли» сўзлари «Қимматли» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг» сўзлари «унинг бошқарув муассисининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Давлат активларини бошқариш» сўзлари «Давактив» сўзи билан алмаштирилсин;
«Бошқа давлат активларини бошқарув муассисининг давлат акция пакетларини сақлаш ва уларни «депо» ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун ҳақ ушбу субъектлар томонидан тўланади»;
ўнинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини» сўзлари «тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини ва фойда олувчини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг» сўзлари «тегишинча давлат активларини бошқариш муассисларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлари «тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетлари бегоналаштирилиши тўғрисида давлат активларини бошқариш муассисларининг билдиришномаси олинганда икки иш куни мобайнида уни уларнинг «депо» ҳисоб рақамига ўтказиш;
қайта ташкил этиш кунида ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини хабардор қилиш;
давлат активларининг бошқариш муассислари ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномасини тузишни рад этган тақдирда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда уларга қайтарилиши керак»;
«ҳар чоракда давлат активларининг бошқариш муассислари ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлигига Давактив агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда ишончли бошқарув тўғрисида ҳисобот тақдим этиш»;
ж) 15-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлари «давлат активларининг бошқариш муассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) IV бобнинг номланишидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг» сўзлари «Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлари «Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлари «Давлат активларининг бошқариш муассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига» сўзлари «қонун ҳужжатларига асосан давлат активларининг бошқариш муассисларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Давактив агентлигининг ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошининг биринчи жумласидаги «тақдирлаш пули» сўзларидан кейин «, агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса,» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 20-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг» сўзлари «Давлат активларини бошқариш муассисларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 22-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази» сўзлари «давлат активларининг бошқариш муассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«акциялар пакетларини бошқаришда — давлатга тегишли акциялар пакети унинг бошқариш муассисининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ ишончли бошқарувчининг «депо» субҳисобварағидан унинг ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб, Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;
улушларни бошқаришда — тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари томонидан ишончли бошқарувчи билан олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб»;
2-банддаги «(кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади)» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қарорларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«5. Давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда, мазкур хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига нисбатан акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
«9. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг:
республика мулки ҳисобланганда унинг муассиси;
муниципал мулк бўлганда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади»;
«Агар давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш зарур бўлса, унинг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай, давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш тўғрисида тегишинча давлат ташкилотининг биринчи раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ва давлат ташкилотини ривожлантиришни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибияти раҳбари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига ёки юқори турувчи ташкилот томонидан, агар у бўлмаган тақдирда — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тегишли дастур (мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) илова қилинган ҳолда асослантирилган хулосани тақдим этади»;
«дастурда ёки тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси, давлат ташкилоти муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари хулосасига биноан, республика мулки ҳисобланганда давлат ташкилоти муассисининг (юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз тегишли давлат ташкилотини (таълим муассасалари, шу жумладан мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) хусусийлаштириш дастурига киритиши мумкин»;
«27. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритилмайди ҳамда ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан текин фойдаланишга берилади»;
28-банднинг учинчи хатбошидан «, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади» сўзлари чиқариб ташлансин;
31-банднинг учинчи хатбошиси «тарзда тасарруф этиш» сўзларидан кейин «ёхуд бошқача усуллар билан давлат мулкига нисбатан мажбуриятларни юзага келтириш (жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Давлат мулкининг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлаш мақсадида ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбари ўз розилигига асосан ўзгартириш натижасида ташкил этилган хўжалик жамиятининг раҳбари этиб тайинланиши мумкин»;
«46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери QR-код қўйилган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади. Ушбу электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади»;
«3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади»;
«6. Давлат акциялари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга уч ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин»;
«7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган бошқа усулларда амалга оширилади»;
«Ҳудудий танлов комиссияси муниципал мулк ҳисобланган давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилишдан олдин кўриб чиқади»;
ўнинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзларидан олдин «Республика мулки бўлган давлат акциялари бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган муниципал мулк бўлган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига келишиш учун киритилади»;
«Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
«30. Сотишга тавсия этилаётган давлат акциялари тўғрисидаги эълон (кейинги ўринларда эълон деб аталади) сотувчининг ва биржа савдолари ташкилотчисининг расмий веб-сайтида савдолар бошланишидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади.
Байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди. Савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.
қуйидаги мазмундаги 341-бандбилан тўлдирилсин:»;
«341. Фонд биржасига чиқарилган давлатга тегишли акцияларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат савдо жараёнларида камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади»;
«Давлат акцияларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган акциядорлик жамиятларнинг давлат акцияларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно) (сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағни инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
«401. Агар давлат акциялари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги электрон аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланганда чегирма беришни назарда тутувчи биржа битими тузилиб, харид тўловлари биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур битим тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат акциялари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади. Агар сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган тақдирда, сотувчи томонидан чегирма суммаси харидорга қайтарилади»;
«баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат акцияларининг савдолари натижалари ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нарх бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича;
агар савдога қўйиш ва биржа битимини аввал сотилган давлат акциялари бўйича бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошган бўлса белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин биржа савдоларига қўйилиши лозим»;
«агар давлат акциялари биржа савдоларига бошланғич қўйиш нархининг 10 фоизигача қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллангандан кейин уч ой мобайнида сотилмаганда»;
«45. Ушбу Низомнинг 44-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда савдолардан олинган давлат акциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ваколати доирасида қабул қилинган тегишли қарорига асосан:
давлат тасарруфида қолади ва (ёки) кейинги хусусийлаштириш дастурларига киритилади;
давлат акцияларини хусусийлаштириш бошқа усуллар орқали амалга оширилиши мумкин.»;
54-банддаги «акция номинал қийматигача» сўзлари «10 фоизигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Хусусийлаштириш дастури (акциялари сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва ваколат доирасида Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига қарор қабул қилиш учун киритиш. Таклифлар ва аризалар бериш»;
«Тадбирлар» устунидаги «ОАВда ва сотувчининг ёки унинг воситачисининг» сўзлари «сотувчининг ва биржа савдолари ташкилотчисининг расмий» сўзлари билан алмаштирилсин.
«3. Давлат улушини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, жамиятнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (жамиятларнинг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат улушлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
«Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун кўриб чиқади.
республика мулки бўлган давлат улуши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Агентликка юборади»;
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига кўра муниципал мулк ҳисобланган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритилади»;
«Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
«очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади, бунда, байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;
«67. «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион савдолари якуни бўйича харидорлар билан олди-сотди шартномалари савдо натижаси бўйича баённома асосида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) расмийлаштирилади»;
«81. Баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат улушларининг савдолари якунлари бекор қилинган ёки олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаси бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нархи бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича — агар савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Бунда давлат улуши ушбу Низомнинг V ва VI бўлимларига мувофиқ тегишли равишда айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.
82. Савдога қўйиш ва олди-сотди шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ортиқ бўлган тақдирда давлат улуши белгиланган тартибда такроран баҳолашдан кейин савдога қўйилади»;
«Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади»;
«85. Агар давлат улушлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланганда чегирма беришни назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат улушлари мустасно.
Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади. Агар сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган тақдирда, сотувчи томонидан чегирма суммаси харидорга қайтарилади»;
«харидорга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шакл бўйича QR-код қўйилган ҳолда жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни (бундан буён матнда ордер деб юритилади) беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди»;
«харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерни беради»;
«Бунда харидор Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали ариза берган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга аввал берилган электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерга QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади»;
881-банддаги «сертификат» сўзи «ордер» сўзи билан алмаштирилсин;
«89. Электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади»;
«91. Махсус қоғозда берилган сертификат бланкаси йўқолганда унинг дубликати электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида ордер берилади»;
1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига» сўзлари «ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошидаги «ОАВ ва» сўзлари «расмий» сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқичи чиқариб ташлансин;
6 ва 7-босқичлар 5 ва 6-босқичлар деб ҳисоблансин;
5-босқичда:
«Тадбирлар» устунидаги «сертификатни» сўзи «ордерни» сўзи билан алмаштирилсин;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «сертификат» сўзи «ордер» сўзи билан алмаштирилсин;
6-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат улуши 10 фоизгача пасайтириш қўллангандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, сотувчи-жамият қатнашчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисидаги билдиришнома юбориши мумкин»;
«3. Давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) (кейинги ўринларда — хусусийлаштириш дастури) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади»;
иккинчи хатбошисидаги «, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат кўчмас мулк объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
«8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида:
республика мулки ҳисобланганда, давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчининг юқори турувчи ташкилотига;
муниципал мулк ҳисобланганда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва туман (шаҳар) ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.
Агар давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарур бўлса, балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилотининг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, Агентликка (тегишли ҳудудий бошқармага) давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш тўғрисида тегишинча балансда сақловчининг биринчи раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланиши ҳамда муҳрлар билан тасдиқланиши шарт бўлган, давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастур (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) ёки давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти раҳбари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган тармоқ жадвали илова қилинган асослантирилган хулосани тақдим этади»;
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига асосан хусусийлаштириладиган муниципал кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссия томонидан тайёрланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига келишиш учун киритилади»;
«Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
«15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборилади»;
«22. Иш якунлари бўйича балансда сақловчи томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага беш иш куни муддатида:
балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган асосий воситаларни хатловдан ўтказиш далолатномалари;
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) нусхалари;
ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир қилувчи мавжуд юкламалар ва чеклашлар тўғрисидаги ахборот;
Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш органининг хулосаси (зарур бўлганда)»;
«23. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлари ва мол-мулки, архив ҳужжатлари, моддий-маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат кўчмас мулк объекти сотилган тақдирда, балансда сақловчи томонидан ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мол-мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажаришнинг ҳолати бўйича маълумот тақдим этилади.
24. Балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин етти кундан кам бўлмаган муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:
тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун балансда сақловчига қайтаради;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ бўлганда баҳоловчи ташкилот билан давлат кўчмас мулк объектини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.
25. Балансда сақловчи ишининг умумий муддати талабнома келиб тушган пайтдан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан балансда сақловчининг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин»;
«очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;
«танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, бундан байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;
«82. Баённома имзолангандан кейин ўн кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби билан олди-сотди шартномаси тузилади.
Аукцион (танлов) ўтказиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб ҳамда балансда сақловчининг иштирокида тузилади»;
«86. Баҳоланган нархидан паст қийматида сотилган давлат кўчмас мулк объектларининг савдолари якунлари бекор қилинган ёки олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, агар уларни савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш) санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлганда шаклланган нархи бўйича, баҳоланган нархидан баланд қийматида сотилганда охирги савдоларга чиқарилган нарх бўйича — агар савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.
Савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш ёхуд ҳақиқий эмас деб топиш санаси орасидаги муддат бир йилдан ошган бўлса давлат кўчмас мулк объектлари белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин савдога қўйилади.
Бунда давлат кўчмас мулк объектлари ушбу Низомнинг тегишли равишда IV ва V бўлимларига мувофиқ айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.»;
«87. Савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошган тақдирда давлат кўчмас мулк объекти белгиланган тартибда такроран баҳолашдан кейин савдога қўйилади.»;
«Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) (бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади»;
«90. Агар давлат кўчмас мулк объектлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланганда чегирма беришни назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат кўчмас мулк объектлари мустасно.
Бунда, харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади. Агар сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган тақдирда, сотувчи томонидан чегирма суммаси харидорга қайтарилади»;
«харидорга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради»;
92-банддаги «амалда бўладиган» сўзлари «давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бунда харидор давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали ариза берган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда унга Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан аввал берилган электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» сертификатга QR-код қўйилган ҳолда «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилади»;
«94. «Электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали QR-код қўйилган ҳолда ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади»;
«96. Махсус қоғозда берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бланкаси йўқолганда, унинг дубликати электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади»;
«99. Савдоларда сотилмаган муниципал кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Агентлик ёки ҳудудий бошқармалар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни харид қийматида сотиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан биргаликда ҳудудий танлов комиссиясига ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади»;
«101. Хўжалик жамиятининг устав фондига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда киритилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код қўйилган электрон шаклдаги давлат ордери хўжалик жамиятига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хўжалик жамиятининг устав фондига киритилган давлат кўчмас мулк объектининг ўрнига олинган акцияларга (улушга) бўлган давлатнинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн иш куни ичида берилади»;
«103. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра Агентлик ёхуд муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорига мувофиқ ва»
учинчи хатбошидаги «буйруғи» сўзи «буйруғи, Агентликнинг давлат кўчмас мулк объектини хўжалик жамиятининг устав фондига бериш тўғрисидаги қарори бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни учинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки» сўзлари «ваколат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки муниципал мулк ҳисобланганда» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Тадбирлар» устуни иккинчи хатбошисидаги «ОАВ ва» сўзлари «расмий» сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
5-босқич
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси
Аукцион савдоларда давлат кўчмас мулк объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда
»;
7-босқичда «Тадбирлар» устунида:
«Савдоларда сотилмаган» сўзларидан кейин «республика мулки ҳисобланган» сўзлари билан тўлдирилсин;
«нол» сўзи чиқариб ташлансин;
е) қуйидаги мазмундаги 51-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
51-ИЛОВА
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент давлат кўчмас мулк объектлари ёки хўжалик жамияти устав фонди (устав капитали)даги давлат улушлари (кейинги ўринларда — давлат улуши) хусусийлаштирилганлиги бўйича томонлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига (кейинги ўринларда — шартнома) асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, аввал хусусийлаштирилган давлат активлари бўйича махсус қоғозда берилган давлат ордери ёки сертификатнинг дубликатини (кейинги ўринларда — дубликат) беришда давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerxususiylashtirish» ААТ) — ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни расмийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;
ариза берувчи (харидор) — давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушини сотиб олганлиги бўйича сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ олди-сотди шартномасини тузган харидор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни расмийлаштиришга ариза берган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари).
«тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси — олди-сотди шартномасида белгиланган сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлганда) тўлиқ бажарилгунга қадар шартнома доирасида белгиланган графикка асосан қисман тўловни амалга оширганда, харидор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштирилганда киритиладиган белги;
«тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси — олди-сотди шартномасида белгиланган сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилганда ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлганда) тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлиши ва расмийлаштирилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига киритиладиган белги.
3. Ўзбекистон Республикасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улуши хусусийлаштирилганлиги бўйича сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликатни бериш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
4. Давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушлари сотилганлиги бўйича сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликат ушбу Маъмурий регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
5. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
6. Ўзбекистон Республикасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушлари хусусийлаштирилганда, шартномага асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликатни олиш учун ариза берувчи (харидор) ўзларига қулай бўлган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилган ҳолда ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза юборади.
7. Ариза берувчи (харидор) ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи (харидор) номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда юридик шахслар ва 3-иловага мувофиқ шаклда жисмоний шахслар ариза тўлдиради.
8. Ариза берувчи (харидор) давлат хизматларидан фойдаланишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан), шунингдек, дубликат берилгунига қадар хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи (харидор) давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилади.
9. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келишиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза автоматик равишда «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали Давактив агентлигига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
10. Инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда ҳамда пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда, шунингдек, ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган ариза асосида Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида шартномага асосан харидорга мулк ҳуқуқига эга бўлганлигини тўғрисида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари шартномага асосан харидор томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ амалга оширилганлиги ҳамда тўлов маблағлари сотувчининг ғазначилик ҳисобварағига келиб тушганлигини, шунингдек, пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганлигини текшириб чиқади.
11. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар ҳамда сотиб олиш тўловларини бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши бўйича ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган аризага асосан Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида харидорга:
а) шартнома доирасида давлат кўчмас мулк объектлари ёки давлат улушининг харид қиймати тўланганда, тўловлар тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (агар мавжуд бўлган тақдирда) тўлиқ бажарилгунга қадар «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ёки улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштиради;
б) сотилган давлат улушлари учун шартнома доирасида белгиланган графикка асосан улуш қийматининг навбатдаги тўлови амалга оширилганда ҳамда пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда, харидорнинг навбатдаги аризасига асосан аввал QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» ордерига улушнинг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида тегишли қайд киритади (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно);
в) шартномада белгиланган сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда ва пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганда ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда, харидорнинг навбатдаги аризасига асосан аввал QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгисини киритади.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари харидор томонидан шартномада белгиланган графикка асосан сотиб олиш тўловлари қисман (навбатдаги) ёки тўлиқ амалга оширилган маблағлар сотувчининг ғазначилик ҳисобварағига келиб тушганлигини ва пеня (вужудга келган тақдирда) тўлиқ тўланганлигини ҳамда Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссияси томонидан инвестиция ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисида қарори қабул қилинганлигини, шунингдек, бошқа мажбуриятлар бажарилганлигини (заруратга кўра) текшириб чиқади.
12. Аввал хусусийлаштирилган давлат активлари бўйича махсус қоғозда берилган давлат ордери ёки сертификатнинг бланкаси йўқолганлиги учун унинг дубликатини бериш тўғрисида ушбу Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келиб тушган аризага асосан Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки ҳафта ичида мулкдор номига аввал расмийлаштирилган давлат ордерини электрон шаклда QR-код ва «Дубликат» белгисини қўйган ҳолда беради.
Бунда Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари аввал хусусийлаштирилган давлат активларига оид ҳужжатлар тўпламини текшириб чиқади.
13. Агар ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 12-бандларида келтирилган мажбуриятлар тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда ариза берувчи томонидан мазкур Маъмурий регламентга 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризада маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки иш кунида ариза берувчига камчиликларни тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормалари билан асослаб кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган муддат беради.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари икки иш кунида электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади ва бу ҳақда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон почта манзили орқали хабардор қилади.
Маъмурий иш юритиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади ва камчилик бартараф этилган кундан бошлаб Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 12-бандларида келтирилган муддатда аризани қайта кўриб чиқади.
Ариза берувчи томонидан мазкур Маъмурий регламент 13-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаслиги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштиришни рад этишга асос бўлади.
14. Давактив агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери, шунингдек, дубликат расмийлаштирилганлиги, уларга тегишли қайдлар киритилганлиги ёки давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади ва бу ҳақда давлат хизматлари маркази ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчи (харидор) кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.
16. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ушбу Маъмурий регламентга 4-иловада келтирилган тартибга мувофиқ рўйхатга олинади.
17. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери, шунингдек, дубликат ушбу Маъмурий регламентга 5 ва 6-иловаларда келтирилган шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштиради.
18. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари ҳамда харидор тўғрисидаги маълумотлар шунингдек унинг тартиб рақами ва дастлабки берилган санаси ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
21. Аризачи берувчи (харидор) давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
22. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, дубликатни электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда олишучунариза тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Ариза Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилиши учун«Yerxususiylashtirish» ААТга юборади.
Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)
3-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Ариза ва унга илова қилинган маълумотларни ўрганиб чиқади.
2 иш куни ичида
Шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда аризага илова қилинган маълумотларга қўшимча маълумотлар талаб этилиши лозимлиги аниқланса, аризани қайтаради.
Ариза берувчи(харидор)
Камчиликларни бартараф этади.
5 иш куни ичида
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштиради.
Камчилик бартараф этилган кундан
5 иш куни ичида
Дубликатни расмийлаштиради.
2 ҳафта ичида
4-босқич
Давактив агентлигива унинг ҳудудий бошқармалари
«Yerxususiylashtirish» ААТорқали аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) юборади.
Автоматик равишда
5-босқич
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП
Ариза берувчи (харидор)ни автоматик равишда ахборот-коммуникация технологиялари
ва электрон почта манзили орқали хабардор қилади.
Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)
6-босқич
Ариза берувчи (харидор)
Давлат хизмати натижасини Давлат хизматлари марказидан келиб олади (ўзи келиб мурожаат этганда).
Давлат хизмати натижасини ЯИДХПда шахсий кабинетидан олади (ЯИДХП орқали мурожаат этганда).
Ўз хоҳишига кўра
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
II. Хусусийлаштирилган давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улушитўғрисидаги маълумот:
1.Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома рақами ва санаси
2. Давлат активини хусусийлаштириш тўғрисида қарор рақами ва санаси
3.Шартнома рақами ва санаси
4.Давлат активи номи
5.Давлат активи манзили (шартнома бўйича)
6. Ер участкасива бинонинг майдони (м2)
7. Сотилган давлат активининг харид қиймати тўлиқ ёки қисман тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқнома санаси ва рақами (Дубликат олишда талаб этилмайди)
8. Олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида Комиссия баёни рақами ва санаси (давлат активи инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари билан сотилган бўлса тўлдирилади)
9. Давлат ордери ёки сертификат берилган рақами ва санаси(ариза берувчи (харидор) томонидан дубликатини олишда ёки унга тегишли қайд киритишда ариза берилганда тўлдирилади)
10. Давлат хизматлари марказидан йўқолган ашё топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилган ариза рақами ва санаси (дубликат олишда тўлдирилади)
II.Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:
1.Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома рақами ва санаси
2. Давлат активини хусусийлаштириш тўғрисида қарор рақами ва санаси
3.Шартнома рақами ва санаси
4.Давлат активи номи
5.Давлат активи манзили (шартнома бўйича)
6. Ер участкасива бинонинг майдони (м2)
7. Сотилган давлат активининг харид қиймати тўлиқ ёки қисман тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқнома санаси ва рақами (Дубликат олишда талаб этилмайди)
8. Олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида Комиссия баёни рақами ва санаси (давлат активи инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари билан сотилган бўлса тўлдирилади)
9. Давлат ордери ёки сертификат берилган рақами ва санаси(аризачи (харидор) томонидан дубликатини олишда ёки унга тегишли қайд киритишда ариза берилганда тўлдирилади)
10. Давлат хизматлари марказидан йўқолган ашё топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилган ариза рақами ва санаси (дубликат олишда тўлдирилади)
III.Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Дубликат олишда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг ёки ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг) ишончномаси (агар мавжуд бўлса)
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини рўйхатга олиш
«давлат мулки — давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда давлат (акциялари) улушлари»;
«6. Очиқ танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади, бунда, байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;
«давлат мулки объекти — давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуалар, бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда давлат (акциялари) улушлари»;
18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш Низомга 1-иловада келтирилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини Агентликнинг «Давлат мулки» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Давлат мулки» АТ) интеграция қилган ҳолда, инвесторларнинг электрон тизимларга киритадиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар инвесторлар томонидан электрон шаклда киритиш имкониятини яратиш учун «Давлат мулки» АТда инвесторларнинг шахсий кабинети яратилади.
Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш учун маълумотлар қуйидаги манбалардан олинади:
олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда инвесторлар томонидан «Давлат мулки» АТда яратилган шахсий кабинетлари орқали киритиб бориладиган ҳисоботлардан;
тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Давлат мулки» АТга интеграция қилиш йўли билан олинган маълумотлардан»;
27-банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласидан «, ноль» харид қиймати бўйича сотиш олишда бўлса — унда инвестиция мажбуриятлари миқдорига нисбатан тўлиқ ҳисобланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Давлат мулки объектларини танлов савдоларида сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари
Инвесторлар томонидан сотилган давлат активларида амалга оширилаётган лойиҳалари доирасида киритилган инвестициялар миқдори тўғрисидаги маълумот
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2.
Инвесторларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иқтисодий параметрлари ҳамда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари тўғрисида ахборот
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
3.
Инвесторлар томонидан шартнома амал қилиш даврида яратилган янги иш ўринлари сони
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
4.
Инвесторлар томонидан чет давлатлардан олиб кирилган импорт товарлари (асбоб-ускуна, технология, хомашё ва материаллар) тўғрисида божхона юк декларациялари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
5.
Инвесторларнинг таъсисчилари,улуш миқдори ҳамда уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумот
Адлия вазирлиги
Инвесторларнинг акциядорлари, акция пакетлари миқдори ҳамда уларнинг ўзгариши тўғрисида маълумот
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ
6.
Сотилган давлат кўчмас мулки ҳудудида бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномалар берилганлиги тўғрисидаги маълумот
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар, давлат корхоналари» сўзлари «миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав капиталидаги давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек давлат унитар корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 82-банди «б» кичик банди олтинчи — тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорида:
«5. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов комиссиясига қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг ошхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда текин фойдаланишни белгилаш ваколати берилсин»;
«Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда таълим муассасалари ошхоналарини текин фойдаланишни белгилаш».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида:
12-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат активларини бошқариш агентлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва давлат улуши миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларга оид буйруғи — давлат унитар корхоналари ва муассасалари, шунингдек, хўжалик жамиятлари учун (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно)»;
«411. Ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда қуйидаги рад этилганлиги тўғрисидаги қарори (буйруғи) мавжудлиги асос бўлади:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш этилганлиги тўғрисидаги қарори;
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва давлат улуши миқдорининг ўзгаришини рад этиш тўғрисидаги буйруғи»;
б) 3-илованинг иловаси қуйидаги мазмундаги 342-позиция билан тўлдирилсин:
Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва давлат улуши миқдорининг ўзгариши тўғрисидаги ёки уларни рад этиш тўғрисидаги буйруғи
Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари
буйруқ қабул қилингандан сўнг икки кунлик муддатда
».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 74-банди «в» кичик банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 834-сон қарорининг 5-бандида:
иккинчи хатбошидаги «ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича ижарага» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ижара ҳақининг «нол» ставкаси» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори)» 2017 йил 16 октябрдаги 837-сон қарорига илованинг 1-бандида:
биринчи хатбошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича, кўчмас мулк» сўзлари «кўчмас мулки» сўзлари билан алмаштирилсин;
Тадбирлар устунидаги «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Масъул бажарувчилар устунидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
учинчи хатбошидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 14-банднинг учинчи хатбошисидаги «ёзма шаклда, ҳозир бўлиш тартибида амалга оширилади» сўзлари «электрон шаклда амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг 2-босқичи 4-устунидаги «(ижарага бериш)» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «Объектларни сотиш ҳолатида — электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин» жумласидан кейин «Объектларни ижарага бериш ҳолатида — электрон савдолар, аукцион ўтказилишидан камида 15 кун олдин» деган жумла билан тўлдирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорининг 4-бандидаги «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 сентябрдаги 734-сон қарорида:
«фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва хоналар Агентлик билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар асосида ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш учун узоқ муддатга текин фойдаланиш учун берилишини таъминласинлар»;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорининг 6-бандидаги «ноль» ставкадаги ижара тўлови» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарори билан тасдиқланган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:
б) 39-банднинг иккинчи хатбошисидан «ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни «ноль» харид қийматида» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 40-банднинг бешинчи хатбошидан «ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни «ноль» харид қийматида олиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарори билан тасдиқланган Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ДУКга» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг матнидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«оператор — электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти»;
б) 1-илованинг 8-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКка» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг матнидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКка» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Давактив агентлиги ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан таҳлил қилиш объектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни олади»;
«5. Давактив агентлиги мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маълумотларни олгандан кейин уч иш куни мобайнида:
корхоналар рўйхатини янгилаш ва солиштиришни амалга оширади;
уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумотларни олиш учун юборади.
6. Давактив агентлиги ходимлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар бўйича мазкур Низомда келтирилган маълумот ва ахборотлардан ташқари бошқа маълумот ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Давлат рақобат қўмитасига» сўзлари «Давактив агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 13-бандлардаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд бўлган»;
«2. Мазкур Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши миқдори эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарига (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) нисбатан қўлланади.
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши миқдори эллик фоиздан кам бўлган ва давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи жамиятлар бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» — дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мазкур Низом қоидаларини қўллаши мумкин»;
«5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ва унинг ҳудудий бошқармалари молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини ҳар йили 15 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритади.
6. Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиладиган корхоналар рўйхатига асосан Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари уч кун муддатда «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш учун ушбу рўйхатдаги корхоналар ва уларнинг давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўровномалар юборади.
7. Сўровномага асосан давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўн кун муддатда корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини чуқур таҳлил қилади, зарурат бўлганда жойига чиқиб ўрганади.
8. Корхоналар, уларнинг давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари икки ҳафта муддатда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади»;
«11. Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналар беш кун муддатда корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
12. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари йигирма кун муддатда тақдим қилинган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади, зарурат бўлганда жойига чиққан ҳолда ўрганади»;
2-боб қуйидаги мазмундаги 121 ва 122-бандлар билан тўлдирилсин:
«121. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш «йўл хариталари» — дастурлари икки ҳафта муддатда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналарнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланади.
122. Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» — дастурлар (электрон кўринишда) корхоналар томонидан бир ҳафта муддатда Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилади ҳамда тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар ва бошқа ташкилотларга юборилади»;
«13. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари «йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар амалга оширилишини Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига корхоналар томонидан киритилган маълумотлар ҳамда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тақдим этган маълумотлар асосида мониторинг қилиб боради.
14. Давактив агентлиги «йўл хариталари» — дастурларни мониторинг қилиш жараёнида:
«йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини чуқур таҳлил қилган ҳолда, маълумотлар тўпланишини ва таҳлил қилинишини ташкил этади;
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилаётган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни ўрганади, уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг янги йўналишларини жорий этиш ва анъанавий йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
«йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичлар ижросининг мониторинги ва таҳлили асосида умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
15. «Йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар амалга оширилишини мониторинг қилиш учун қуйидаги тартибда маълумотлар тақдим этилади:
а) ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналар томонидан — тадбирларнинг бажарилиши ва юзага келаётган муаммолар тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига ҳамда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига;
б) ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан — «йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, эришилган натижалар ва муаммолар мавжуд корхоналар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига;
тижорат банклари томонидан — «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш мақсадида ажратилган кредитлар (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
16. Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналар «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш якунида ушбу дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги якуний маълумотларни Давактив агентлигига тақдим этади.
17. «Йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли бошқарув органлари мажлисларида ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқилади»;
18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давактив агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Юборилган илтимосномалар ва талабномалар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар «йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган маълумотларда акс эттирилади»;
20 ва 22-бандлардаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давактив агентлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш учун шакллантириш.
ҳар йили 15 апрелга қадар
2-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган рўйхат асосида корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида корхоналарга, давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўровномалар юбориш.
уч кун муддатда
3-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар
Корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
икки ҳафта муддатда
5-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига киритиш.
беш кун муддатда
6-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
«Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, зарурат бўлганда жойига чиққан ҳолда ташкил этиш.
йигирма кун муддатда
7-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли бошқарув органлари
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш «йўл хариталари» — дастурларни тасдиқлаш.
«Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш.
доимий
10-босқич
Корхоналар
Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига, шунингдек, давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
а) «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни;
а) ҳар ой кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда;
б) «йўл хариталари» — дастурларнинг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
б) йўл хариталари» — дастурларининг бажарилиши тугалланганда
11-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига:
«йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши мониторинги натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни;
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш жараёнида муаммолари мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш.
ҳар ой
кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда
Тижорат банклари
Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига ажратилган кредитлар тўғрисидаги маълумотларни (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тақдим қилиш.
12-босқич
Давактив агентлиги
«Йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичлар ижросининг мониторинги ва таҳлили асосида умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига 1-илованинг 1-босқич «Ташкилий тадбирлар» устуни «а» кичик бандидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкаси» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга илованинг матни:
а) «3. Турмуш ўртоғи билан биргаликда хизмат кўрсатиладиган контингент» графаси қуйидаги мазмундаги 231-позиция билан тўлдирилсин:
Департамент бошлиқлари, департамент бошлиқларининг ўринбосарлари, департамент бошлиғининг ўринбосари — бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиқлари ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари**.
».
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«**Давактив агентлигининг бош ва етакчи мутахассис ходимларига Давактив агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан пулли асосда хизмат кўрсатилади».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «ижара ҳақининг «ноль» ставкаси бўйича» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғарма ҳисобланади.»;
«б» кичик банддан «, шунингдек «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси устав капиталига берилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан ҳамда «UzAssets» АЖ соф фойдасидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) олдидаги давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарзларини қоплаш учун Жамғармага тушган маблағлар»;
в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«92 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
5 фоизи — Жамғармага;
3 фоизи — Спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига»;
«б» кичик банддаги «бундан ушбу банднинг «в» кичик банди» сўзларидан кейин «ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг хизматлари, бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, амалий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича мустақил экспертлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, услубий ҳужжатлар, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларига мутахассисларни, шу жумладан хорижий ва консалтинг ташкилотларини жалб қилишга»;
саккизинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 19-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорининг 4-бандидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкаси» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон қарорининг 12-бандидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкаси бўйича» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорида:
1, 2 и 7 части зданийи сооружений бывшегоОАО «Бухоротекс»
23,5
129 920
ГУП «Бухаратехнопарк»
г. Бухара,ул. Саноатчилар 2
Реализуется в установленном порядке
2.
Здания и сооружения бывшей Бухарской трикотажной фабрики«И. Фозилов»
3,8
9 562
Управление благоустройства хокимиятаг. Бухары
г. Бухара,ул. Жубор 162
Реализуется в установленном порядке
3.
Здания и сооружения фабрики № 1 бывшего производственного объединения «Пойафзал»
2,6
8 652
Управление благоустройства хокимиятаг. Бухары
г. Бухара,ул. Намозгох 112
Реализуется в установленном порядке
».
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарорининг 6-бандидаги «ноль» ставкадаги ижара тўлови» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
2-банднинг иккинчи хатбошиси «(турар ва нотурар) объекти» сўзидан кейин «моддий маданий мерос объекти» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банд қуйидаги мазмундаги «и», «к» ва «л» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«и) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектлари (объект номи ва даври, балансда сақловчи номи, СТИРи, манзили, майдони) тўғрисидаги маълумотларни;
к) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари тўғрисидаги маълумотларни;
л) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўғрисидаги маълумотларни киритади»;
7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкаларини давлат-хусусий шерикликка бериш тўғрисида битим тузилган тақдирда, битим тузилгандан сўнг ўн кун муддатда улар тўғрисидаги маълумотлар киритилади»;
«11. Махфийликнинг алоҳида тартиби татбиқ этиладиган давлат мулкининг, шу жумладан, ҳарбий ва махсус мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида тартибга бўйсунувчи, алоҳида муҳим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектларнинг, шунингдек, гидротехника иншоотларининг ҳисобини юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Давлат мулки ўзига бириктирилган (шу жумладан, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бошқача тартибда бириктирилган) юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мулкнинг идоравий ҳисоби юритилиши, унинг инвентаризация қилиниши ҳамда қайта баҳоланишини таъминлайди. Бунда давлат мулкининг идоравий ҳисобини юритиш давлат мулкининг ҳақиқатда мавжудлигини ва ҳисобга олинмаган давлат мулкини аниқлашга ҳамда кейинчалик уни тегишли давлат мулкини бошқариш субъектига бириктиришга қаратилган бўлиши керак»;
5-боб қуйидаги мазмундаги 211 ва 212-бандлар билан тўлдирилсин:
«211. Давлат мулки реестрининг маълумотларидан ваколатли давлат органлари томонидан давлат мулкини бошқариш ва унинг яхлитлигини ҳамда бут сақланишини таъминлаш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда фойдаланилади.
212. Давлат мулки реестрини юритиш давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборотга оид мақсадлар учун мўлжалланган ҳамда ҳуқуқни белгиловчи ёки ҳуқуқни тасдиқловчи факт бўлиб ҳисобланмайди».
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 9-банди «в» кичик бандининг олтмишинчи — олтмиш иккинчи ҳамда саксон еттинчи — саксон тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва» сўзлари «миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 ноябрдаги 698-сон қарорининг 7-бандидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдоларга» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон савдоларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида:
а) 1-илованинг 30-бандидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 23-бандидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2023 йилларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Яккабоғ туманлари марказларини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 февралдаги 74-сон қарорининг 3-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддаги «50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган» сўзлари «миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда» сўзлари «миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва» сўзлари «устав капиталидаги давлат улуши миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав капиталидаги давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
«79. Стратегия устав капиталидаги давлат улуши миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав капиталидаги давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек давлат унитар корхоналарига босқичма-босқич татбиқ этилади»;
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 49-банднинг тўртинчи хатбошисидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 1-бандидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 16-бандидаги «ноль ставка бўйича ижара тўлови асосида билан» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Молия вазирлиги ва юқори турувчи манфаатдор давлат органлари» сўзлари «юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-бандга қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда республика мулки объект(лар)ини ҳамда автомототранспорт воситаларини топширувчи ташкилот томонидан объект(лар)ни сақлаш харажатлари (молиялаштириш манбалари билан) тўғрисида маълумот»;
14-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банддаги «Молия вазирлигига тақдим этиши шарт» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
«31-боб. Давлат муассасалари ўз таркибига кирувчи давлат ташкилотларининг республика мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиш тартиби
201. Давлат муассасалари, шу жумладан, давлат органлари ўз таркибига кирадиган давлат ташкилотларига тегишли республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка мурожаат қилади:
а) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
б) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;
в) республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Мазкур мурожаатда республика кўчмас мулкини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт.
202. Агентлик ушбу Низомнинг 201-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда қуйидагиларни кўриб чиққан ҳолда республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради:
объектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
хусусийлаштириш ва ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига ва бошқа дастурларга кирганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукуматнинг бошқача тарзда тасарруф этиш топшириқлари мавжудлиги;
объектга нисбатан тақиқнинг (чекловнинг) мавжудлиги;
203. Ушбу Низомнинг 202-бандининг учинчи — олтинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатлардан бири аниқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.
204. Давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органи Агентликнинг ижобий хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор ташкилотларга, шунингдек, Агентликка юборади.
Мазкур қарорда республика кўчмас мулк объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш белгиланади.
205. Республика кўчмас мулк объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса).
206. Республика кўчмас мулк объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органининг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади».
50. Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 369-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорида:
«2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин»;
в) илованинг номланишидаги «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 сентябрдаги 588-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкаси асосида ижарага» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
54. Вазирлар Маҳкамасининг «Пойтахт банк» акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги 719-сон қарорида:
55. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбоши «киритиладиган» сўзидан кейин «шунингдек, иштирокчилар томонидан қадамга боғланмаган нарх бериш учун ҳамда лотнинг тўлиқ қиймати шартномага асосан тўланиши белгиланган объектлар бўйича ғолиб (салоҳиятли ғолиб) томонидан баённома расмийлаштириш учун қўшимча тўланган» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахслар ўз ихтиёрларига кўра, «E-auksion» электрон савдо платформасидан аккредитациядан ўтган профессионал ташкилотлар ва профессионал иштирокчилар томонидан шартнома асосида кўрсатиладиган консалтинг ҳамда маслаҳат хизматларидан фойдаланган ҳолда ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукцион (танлов) савдоларига чиқариши ёки савдода турган мол-мулкни сотиб олиши мумкин»;
г) 33-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Ушбу маълумот 10 иш куни ичида жойлаштирилмаса, савдо платформаси орқали автоматик тарзда шартнома имзоланмаган деб топилиб, тартиб-таомиллар ушбу Низом доирасида давом эттирилади»;
д) 39-банднинг биринчи жумласи «буюртмачи билан келишилган ҳолда» сўзларидан кейин «(суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 43-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳисобланган шахслар» сўзлари «улар томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда улуши миқдори бошқа ҳар бир таъсисчи улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамиятларининг акциядорлари бундан мустасно)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 49-банднинг биринчи жумласидаги «ва Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«стратегик турдаги ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағларидан бошланғич нархининг уч фоизи ҳамда бошланғич нарх билан сотилган нарх ўртасидаги фарқ суммасининг ўн фоизи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ва қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
уч фоизи ҳамда бошланғич нарх билан сотилган нарх ўртасидаги фарқ суммасининг ўн фоизи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ва қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасини сотишдан олинган пул маблағларининг ўттиз фоизи (оператор хизмат ҳақи учун олинадиган 1 фоизни вазирликка ўтказиладиган маблағдан камайтириш ҳисобига) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда етмиш фоизи ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига тақсимланади»;
бешинчи хатбоши «аукцион ва танлов савдоларини» сўзларидан олдин «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ харажатларини,» сўзлари билан тўлдирилсин.
«Танлов объекти бўйича танлов ғолиби томонидан таклиф этилган нархнинг 5 фоизи беш иш куни ичида тўланганлиги шахсий кабинет орқали тасдиқлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни» сўзлари «таклиф этган нархининг 5 фоизини» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «оператор хизмат ҳақини» сўзлари «таклиф этган нархининг 5 фоизини» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 86-банддаги «Оператор хизмат ҳақи тўлангандан» сўзлари «Таклиф этилган нархнинг 5 фоизи тўланганлиги ғолиб томонидан шахсий кабинет орқали тасдиқлангандан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бунда аукцион ёки танловга қўйилган объектни савдодан олиш бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали аукцион ёки танлов ўтказиладиган кун соат 09:50 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин электрон сўровлар қабул қилиш автоматик тарзда тўхтатилади. Аукцион ёки танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади»;
м) 98-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(ғолиб, буюртмачи ва оператор)нинг» сўзлари «(ғолиб ва буюртмачи)нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 1-бандидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 4 ва 6-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) Низомга 2 ва 3-иловалар матнидаги «ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАРКАЗИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ» сўзлари «ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ» сўзлари билан алмаштирилсин.
56. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«лойиҳа-қидирув ташкилоти — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ҳудудий бошқармалари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ икки томонлама (Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари — буюртмачи ва лойиҳа қидирув ташкилоти — буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти»;
б) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда бўш ер участкалари автоматик равишда мулк ҳуқуқида аукцион савдоларига чиқарилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-бандлар билан тўлдирилсин:
«51. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда бўш турган ер участкаларини мустақил равишда аниқлаб, ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.
52. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади.
Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш ер участкасининг маълумотлари «Yerelektron» ААТга юборилганидан кейин ушбу ер участкасини бўлиш, бирлаштириш ҳамда чегараларига ўзгартириш киритилиши мумкин эмас, ушбу ер участкасини аукцион орқали реализация қилиш учун алоҳида ер участкаларига бўлиш бундан мустасно.
Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари миқдори Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади»;
«9. Ер участкаларини ижарага бериш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонида белгиланган 1 ва 2-тоифадаги ҳудудлар учун камида 25 йил, 3-тоифа учун камида 20 йил, 4 ва 5-тоифага киритилган туманлар учун камида 15 йил муддат этиб белгиланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига чиқарилганда аукционнинг бошланиш (ўтказиш) санаси ва лот ҳақида хабарнома (эълон) камида 15 кун олдин, такрорий аукцион савдосида 5 кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.
Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган қолда ўтказиб берилади»;
«10. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси ва филиал билан биргаликда 10 иш кунида ҳудудлар ва аҳоли пунктлари мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга киритади.
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими «Yerelektron» ААТда таклиф ишлаб чиқилаётган ер участкасининг чегарасини белгилайди, ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларини белгилайди, ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати тузади, белгиланган мақсади ва турларини белгилайди, ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ер участкасининг ҳуқуқ турини белгилайди ҳамда шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифларни ер танлаш материалларини тайёрлаш учун филиалга юборади.
Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.
Кенгашлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича:
ижобий хулоса берилганда, Кенгаш қарори у қабул қилингандан кейинги иш кундан кечиктирмасдан филиалга юборилади;
салбий хулоса берилганда ушбу ер участкасининг маълумотларига бу тўғрисида маълумот киритилади.
Филиал ер участкасида бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради. Мавжуд муҳофаза ҳудудларни, ер тоифаларини ўрганиб, натижаси бўйича маълумотларни киритади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашганда ҳамда ер участкасининг тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида бўлган ҳолларда таклифни рад этади.
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш кунида лойиҳа қидирув ташкилоти томонидан ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик хариталарни тайёрланишини ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланган топографик хариталарни «Yerelektron» ААТга киритилишини таъминлайди.
Таклифларни тайёрлаш вақтида ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникацияларини топографик харитада акс эттириш учун махсус асбоб-ускуналарга эга бўлган ҳамда танланган ҳудуддаги кўчаларнинг қизил чизиқларини белгилаб бериш имконияти мавжуд лойиҳа-қидирув ташкилоти жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда тайёрлайди»;
и) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
«111. Жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари «Yerelektron» ААТнинг очиқ электрон портали орқали кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, филиал, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида таклифни ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.
Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари икки иш кунида ушбу бўш ер участкасини ҳокимият захира ер фондига давлат мулки сифатида олиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
«15. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари бир иш кунида ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра «Yerelektron» ААТ орқали қуйидаги ваколатли ташкилотларга юборади:»;
«а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси «тегишли ҳудудлар» сўзлардан олдин «зарур ҳолларда,» сўзлар билан тўлдирилсин;
н) 18, 19 ва 20-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«22. Ер участкасини ижарага беришнинг бошланғич нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
С = S х Т х B х Р х D х G + E,
бунда:
S — ер участкасининг майдони, кв.м;
Т — ҳудуднинг тоифа коэффициенти, 1-тоифага кирувчи туман ва шаҳарларда 50, 2-тоифага 40,
3-тоифага 30, 4-тоифага 20 ва 5-тоифага 10 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади;
B — Солиқ кодекси билан белгиланган 1 гектар учун ер солиғининг базавий ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1 кв.м ер участкасининг базавий солиқ ставкаси қиймати, сўм.
Р — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори билан туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишига қараб қўлланиладиган 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициент;
D — халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарори билан уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча бўйича қўлланиладиган 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициент;
G — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ер участкаси жойлашган ҳудудда (даҳа, массив, маҳалла, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи оширувчи коэффициент;
E — ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.
Бунда, Р, D ва G коэффициентлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинмаган бўлса, мазкур қарор қабул қилингунга қадар 1,0 коэффициент қўлланилади.
Ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча ва алоҳида олинган ҳудудлар, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати Солиқ қўмитасининг ер солиғи ҳисобини юритиш бўйича ахборот базасидан тақдим этилган маълумотлар асосида автоматик тарзда «Yerelektron» ААТда шаклланади.
Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади»;
«24. Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.
Оператор аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини намунавий шаклга мувофиқ мазкур Низомга 2-иловага биноан савдо платформада эълон қилади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги бир иш кунида ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддатини белгилайди ва тегишли ҳоким ЭРИ калити орқали ижара шартномасини имзолайди.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.
Ижара шартномасида шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.
Эълон қўшимча равишда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартнома намунаси буюртмачи томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ҳолда операторга юборилади»
с) 28 ва 29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Бунда аукцион ғолиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, буюртмачи ҳамда аукцион ғолиби ўртасида автоматик равишда савдо платформасида бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланади.
Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг автоматик равишда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига тегишли ахборот тизими орқали юборилади.
Аукцион ғолиби мазкур бандда белгиланган муддатда ижара шартномасини тасдиқламаган ҳолларда оператор электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибида белгиланган хатти-ҳаракатларни амалга оширади.
29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартнома тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга тегишли ахборот тизими орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Бунда Буюртмачи бир иш куни ичида ер участкаси ва ғолиб тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда, бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланганлиги асосида ер участкасига тақиқ қўйиш тўғрисида Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади.
Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси Буюртмачининг бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланганлиги асосида ер участкасига тақиқ қўйиш тўғрисидаги сўровига мувофиқ ер участкасига бўлган чекланишни давлат рўйхатидан ўтказади.
Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.
Аукцион ғолиби томонидан ер участкасини сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг, бир иш куни ичида буюртмачи ўзининг «Yerelektron» ААТдаги кабинети орқали ер участкасига қўйилган тақиқни олиб ташлаш тўғрисида Давлат кадастрлари палатасига хабарнома юборади.
Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан буюртмачи хабарномасига асосан бир иш куни ичида ер участкасига қўйилган тақиқ олиб ташланади»;
«31. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
Бунда аукцион ғолиби томонидан шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса ва/ёки тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома белгиланган тартибда бекор қилинади.
Ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда ижара ҳуқуқи бекор қилинади ҳамда оператор автоматик равишда ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.»
у) 32-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда аукцион ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси қуйилади ҳамда аукцион ғолиби томонидан ер участкаси бўйича пул маблағлари тўлиқ тўланганидан сўнг, унга ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тасарруф этиш ҳуқуқига ўзгартирилади»;
«36. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
Бунда аукцион ғолиби томонидан шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса ва/ёки тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, мулк ҳуқуқи учун расмийлаштирилган давлат ордери белгиланган тартибда бекор қилинади.
Давлат ордери бекор қилинган тақдирда мулк ҳуқуқи бекор қилинади ҳамда оператор автоматик равишда ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради»;
«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Бўш турган ер участкаларини мустақил равишда аниқлаб, ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Доимий
2-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Туман (шаҳар) ҳокимлиги юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.
2 иш куни
3-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси
Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади.
1 иш куни
4-босқич
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга киритади.
1) Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими «Yerelektron» ААТда таклиф ишлаб чиқилаётган ер участкасининг чегарасини белгилайди, ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларини белгилайди, ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати тузади, белгиланган мақсади ва турларини белгилайди, ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлиги асосида ер участкасининг ҳуқуқ турини белгилайди ҳамда шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифларни ер танлаш материалларини тайёрлаш учун филиалга юборади.
Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.
2) Филиал ер участкасида бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради. Мавжуд муҳофаза ҳудудларни, ер тоифаларини ўрганиб, натижаси бўйича маълумотларни киритади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашганда ҳамда ер участкасининг тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида бўлган ҳолларда таклифни рад этади.
3) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш кунида лойиҳа қидирув ташкилоти томонидан ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик хариталарни тайёрланишини ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланган топографик хариталарни «Yerelektron» ААТга киритилишини таъминлайди.
10 иш куни
5-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади.
Доимий
6-босқич
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Жисмоний ёки юридик шахслар ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг таклифи келиб тушган кундан эътиборан таклифни ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.
Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
5 иш куни
7-босқич
Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра «Yerelektron» ААТ орқали ваколатли ташкилотларга юборади:
1 иш куни
8-босқич
Зарур ҳолларда ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар
Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари
Маданий мерос агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари,
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари
Ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади, уни электрон шаклда «Yerelektron» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
«Yerelektron» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни улардан фойдаланувчи ташкилотларга тақдим этади.
9-босқич
Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси
а) Ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда:
қонунчиликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;
баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади.
б) Ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда:
ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда «Yerelektron» ААТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини белгилайди;
бозор конъюнктурасини ўрганган ҳолда, ер участкасининг ижара ҳуқуқи баҳоланган қийматда аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.
2 иш куни
10-босқич
«Yerelektron» ААТ
Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.
Автоматик равишда
11-босқич
Юридик ва жисмоний шахслар
Ер участкасини реализация қилиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ иштирок этади.
Белгиланган муддатда
12-босқич
Аукцион ғолиби
(Ижара ҳуқуқи бўлганда)
1. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
2. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг, автоматик равишда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.
3. Ер участкасининг сотиб олиш тўловини қонунчиликка асосан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, аукцион ғолиби ўз истагига кўра олди-сотди шартномасини электрон кўринишда ўзининг шахсий кабинети орқали расмийлаштиради.
10 иш куни
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси
(Мулк ҳуқуқи бўлганда)
1. Аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб белгиланган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Бунда, аукцион ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, давлат ордерига тасарруф этиш ҳуқуқисиз белгиси қуйилади ҳамда аукцион ғолиби томонидан ер участкаси бўйича пул маблағлари тўлиқ тўланганидан сўнг, унга ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тасарруф этиш ҳуқуқига ўзгартирилади.
1 иш куни
13-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ордери тушган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
2 иш куни
14-босқич
Оператор
Ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
Автоматик равишда
15-босқич
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими
Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.
3 иш куни
».
57. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-илованинг 5-позицияси 3-устунининг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси» сўзлари «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
58. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди «а» кичик банди учинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«олтин конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг олти юз баравари;
қимматбаҳо (олтиндан ташқари) ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг уч юз баравари;
рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан углеводородлар, олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз эллик баравари».
59. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 161-банди «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Марказ ходимларига нисбатан, тўлов манбаларидан қатъи назар, Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказилмаган Марказ ходимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар қонунчилик ҳужжатларига асосан мавжуд штат бирликлари доирасида Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, ушбу пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади».
62. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида» 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарорига 1-илованинг 145-бандидаги «бир ярим баробари» сўзлари «бир баробари» сўзлари билан алмаштирилсин.
63. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
65. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Тамшуш сув иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 517-сон қарорининг 8-бандидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкасида» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
66. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида инновация ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 15 октябрдаги 606-сон қарорининг 12-бандидаги «ижара тўловининг «ноль» ставкаси» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи» сўзлари билан алмаштирилсин.
67. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг Кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарорида:
«Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгаши таркиби ҳамда уларда юз берган ўзгаришларни марказлашган ҳолда ёритиб борилишини таъминловчи www.cns.davaktiv.uz махсус веб-портали яратилганлиги;
«давлат иштирокидаги корхоналар (кейинги ўринларда — корхона) — устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти, шунингдек давлат унитар корхонаси;
номзодларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) — давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича номзодларни саралаш ва танлаб олиш учун тегишинча Давлат активларини бошқариш агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тузилган комиссия»;
«33. Комиссия аъзоларининг сони ва шахсий таркиби тегишинча Давлат активларини бошқариш агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади. Бунда комиссия таркибига тегишинча Давлат активларини бошқариш агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда ваколатли давлат органининг вакили киритилади, шунингдек комиссия фаолиятига халқаро молия институтлари экспертлари, консалтинг компаниялари илмий ходимлари ва экспертлари, шунингдек корхоналарнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, соҳа мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Комиссия аъзолари сони етти нафардан ошмаган ҳолда тоқ таркибда бўлиши лозим. Комиссияга тегишинча Давлат активларини бошқариш агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбари ёки уларнинг кўрсатмасига асосан раҳбар ўринбосарларидан бири раислик қилади, раҳбар ўринбосари бўлмаганда эса, унинг вазифаларини бажарувчи шахс комиссия раиси вазифасини бажаради. Комиссия котиби комиссия мажлислари ўтказилишини ҳамда унинг ишини ташкил этилишини таъминлайди.
Комиссия котиби сифатида тегишинча Давлат активларини бошқариш агентлиги, махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг корхоналарнинг бошқарув органларига номзодларни шакллантириш билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаси раҳбари ёки мазкур вазифа юклатилган шахс тайинланади»;
68. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 23 февралдаги 77-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошиси «хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган қисми» сўзларидан кейин «ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг активлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
69. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилояти Шаҳрихон туманида чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 23 февралдаги 78-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги «ижара ҳақининг «ноль» ставкасида ижарага» сўзлари «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.
70. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 10 мартдаги 100-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «г» кичик бандининг ўттизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
71. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентида:
а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банддаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази)» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда — Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17, 18, 20, 35, 36, 37, 39-бандларидаги ва 50-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги, 12 ва 14-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» ДУК» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги, 5 ва 7-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
6 ва 11-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
72. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
(72-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 09/25/838/1247-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 73-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
74. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларига хизмат кўрсатиш зали тўғрисида низомга илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирдаги «6.7.» кичик банд билан тўлдирилсин:
«6.7. Директор Агентства по управлению государственными активами Республики Узбекистан и его заместители».
75. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 472-Ф-сон фармойишининг 3-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2009 йил 17 июндаги 168-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарори)» 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сон қарорига илованинг 3-банди «г» кичик банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)» 2012 йил 20 июндаги 177-сон қарорига илованинг 2-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 34-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори)» 2013 йил 13 августдаги 221-сон қарорига илованинг 3-банди «б» кичик банди йигирма иккинчи — қирқ учинчи хатбошилари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг 2-банди ва ушбу қарорга 8-илова.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига илованинг 19-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 60-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарори)» 2016 йил 30 декабрдаги 421-сон қарорига илованинг 2-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)» 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 6-банди, 9-бандининг «д» кичик банди ва 10-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 106-банди.