Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 ноябрь,
726-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариус томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни (кўчмас мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномалари ва бошқа шу каби битимларни) (кейинги ўринларда — битим) тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Нотариус томонидан битим нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Битим нотариал идора биносидан ташқарида расмийлаштирилган тақдирда, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида битим расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва битимни расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.
Битимни расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеода қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Тизим) сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеода қайд этилиши лозим.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар битим мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин.Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
4. Битимни тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
5. Мурожаат қилувчи битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтади.
6. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.
7. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли битим лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин.
8. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.
9. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда, тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича битим лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
10. Қуйидаги ҳолларда битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда, тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;
солиқ ёки коммунал хизматлардан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр органларининг бошқа мулкдорга расмийлаштириладиган кўп квартирали уйдаги хонадоннинг ички таянч ва тўсиқ конструкцияларининг техник ҳолати бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлмаса;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
3-боб. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартиби
11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси қабул қилади, нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаганда котиб ёки нотариус стажёри, улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.
Бунда, нотариус ёрдамчиси (котиб ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
13. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
14. Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.
Нотариус битимни расмийлаштиришда иштирок этувчи шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг ёзма розилигини талаб этади. Бунда, ҳомийнинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Юридик шахслар иштирокидаги битимларни расмийлаштиришда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
16. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Vakolat.uz» платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали «Vakolat.uz» платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 825-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон)
Нотариус таъсис ҳужжати бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан битимлар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
4-боб. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш тартиби
17. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимни унинг васийси амалга оширади.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, битимни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади. Бунда ота-онанинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимни ҳомийнинг ёзма розилиги билангина амалга оширади. Бунда ҳомийнинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳ.к.) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар, битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга ҳақли.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
5-боб. Кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш тартиби
18. Битимни расмийлаштиришни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи), кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, битимни тасдиқлаш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битимнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда нотариус кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган фуқаролар билан мулоқот қила олса ва кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) фуқаро учун мўлжалланган мослама билан ишлай олса, унда сурдо ёки тифло таржимоннинг иштироки талаб этилмайди. Бу ҳолатда нотариус ўзи томонидан жисмоний нуқсони мавжуд бўлган фуқаролар билан шахсан мулоқот қилганлиги ҳақида битим матни ва тасдиқловчи ёзувида ёзиб қўяди.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Мурожаат қилувчи битимни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Нотариус мазкур ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатни имзолаган фуқаронинг, сурдо ёки тифло таржимоннинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашни алоҳида нотариал ҳаракат сифатида рўйхатга олмайди.
Бир шахс ҳужжатни имзоловчи фуқаро, сурдо ёки тифло таржимон сифатида нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Сурдо таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти томонидан ва тифло таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти томонидан берилган ишончнома ва хизмат гувоҳномаси орқали аниқланади.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим мазмуни ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим билан бирга тикиб қўйилади.
Мазкур бандда белгиланган тартибда битимни имзолаш жараёни аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ёхуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Битимни тасдиқлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
19. Битимни нотариал тасдиқлашда нотариус мулклар мулкдорга тегишлилигини текширади.
20. Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
нотариал тасдиқланган шартномалар (келишувлар);
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;
эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳнома;
суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;
кўчмас мулк ёки унинг бир қисми аукционда (ким ошди савдосида) сотиб олинганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатномаси;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) кўчирма;
кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;
хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
(20-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари нотариал идорада қолдирилмайди:
агар мулкдор ўзига қарашли кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини тўла тасарруф этмаган тақдирда, шунингдек мулкдорлар кўчмас мулкнинг бир қисмини (умумий ҳужжат асосида тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини улардан бири ўзига тегишли улушини ёки улушидан бир қисмини) тасарруф этиш тўғрисидаги битимлар тасдиқланганда;
умумий улушли мулк қатнашчилари ўртасида кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг аниқ қисмини белгилаш, ўзгартириш ёки улар ўртасида кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги шартномалар тасдиқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариус томонидан талаб қилиб олинган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларнинг, улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (аниқ битимни тузиш учун берилган ишончномалардан ташқари) асл нусхалари нотариал идорада олиб қолинмайди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари уларга нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёхуд унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга нотариус бошқа шахсга ўтказилган қисми ҳақида белги қўяди, шунингдек ўз имзоси ва муҳрини қўйиб, нусхасини олиб қолади.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
22. Битим расмийлаштирилаётганида, мазкур Регламентнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, қуйидаги ҳужжатлар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинади:
коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқава сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномалари бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
кадастр маълумотномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр органларининг бошқа мулкдорга расмийлаштириладиган кўп квартирали уйдаги хонадоннинг ички таянч ва тўсиқ конструкцияларининг техник ҳолати бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
солиқлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулк ёки унинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса (гаров реестрида кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса), гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги;
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2024 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулклар бўйича).
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотномалар Тизимда сақланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
23. Битимда ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёхуд унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони ҳақидаги маълумотлар кадастр маълумотномаси ва мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар асосида ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёхуд унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини ва (ёки) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга рухсатномасини тақдим этишни талаб қилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Туман (шаҳар) ҳокимининг бундай қарори бўлмаганда, ер участкасининг майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича кўрсатилади.
Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кам бўлса, бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда уларнинг майдони кадастр маълумотномаси бўйича кўрсатилади.
24. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми мулкдори томонидан ушбу мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.
Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг ўзига тегишли улушини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим матнида ушбу мулкнинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартибини фақатгина қуйидаги ҳолларда кўрсатиб ўтиши мумкин:
умумий улушли мулкнинг иштирокчилари ўртасида фойдаланиш тартиби ҳақида тегишли битим мавжуд бўлганда;
суднинг мулкнинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги суд ҳужжати мавжуд бўлганда.
Нотариус битим матнида ушбу кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби ана шу улушни сотиб олаётган шахс учун ҳам мажбурий эканлигини тушунтиради.
Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув ушбу мулкнинг аниқ қисмларидан (квартиралар, хоналар, қаватлар ва шу кабилардан) фойдаланиш тартиби кўрсатилган ҳолда алоҳида битим тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин. Бундай битимларни тасдиқлашда кадастр маълумотномаси талаб қилинади.
Битим тарафларига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 221-моддаси тушунтирилиб, бу ҳақда битимнинг матнида ёзилади.
Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат кўздан кечириш учун талаб қилинади ва унинг нусхасига нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади, асл нусхаси қайтарилади.
25. Улушларнинг миқдорини белгилаш ҳақидаги ёки улушларнинг миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги келишув, агар кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда улушларнинг миқдори кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, асосий битимга қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
Агар улушлар миқдорининг ўзгартирилиши умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири томонидан қўшимча қурилиш (ёнма-ён иморат қуриш, бино устига қават қуриш ва шу кабилар) ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бузиш йўли билан амалга оширилган бўлса, нотариус туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бу ўзгаришлар тўғрисида рухсатномасини ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини, шунингдек кадастр маълумотномасини талаб қилади. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат текширилиб, умумий улушли мулк иштирокчисига қайтариб берилади.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг умумий улушли мулкка эга бўлган иштирокчиларидан ҳар бирининг улушлари миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси нотариал идорада қолдирилади, асл нусхаси (нусхалари) эса умумий улушли мулк иштирокчиларига қайтарилади.
26. Қуриб битказилмаган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
кадастр маълумотномаси;
давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Реестрдан кўчирма ёки гувоҳнома;
қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Реестрдан кўчирма.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
27. Нотариус уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя қилади.
Ушбу шартномани тасдиқлаш пайтида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчи шахснинг меҳнатга лаёқатлилиги (ёши ёки соғлиғи бўйича) текширилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилиши лозим. Мазкур шартномада уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчига моддий таъминотнинг қандай турлари берилиши, уларни ҳар ойдаги пуллик баҳоси ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг қиймати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Бошқа шахсга ўтказилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва моддий таъминотнинг қиймати тарафлар келишувига биноан белгиланади.
Шахс вояга етмаган бўлса, у уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга берувчи бўла олмайди.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 530 — 534-моддалари талаблари асосида амалга оширилиши ва уларнинг мазмуни тушунтирилганлиги шартномада кўрсатиб ўтилиши лозим.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини мулк қилиб бериш мажбуриятини олган шахснинг вафотига ёки ушбу шартнома бекор қилингунга қадар нотариус томонидан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига тақиқ қўйилади.
28. Мулк ҳуқуқи асосида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг давлат ташкилотлари томонидан сотиб олинишида, юқори ташкилотларининг кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини сотиб олишга рухсати бўлган тақдирда, олди-сотди шартномалари тасдиқланади.
29. Юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш мазкур Регламентнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
юридик шахс ваколатли органининг тегишли қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.);
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция, тўлов топшириқномаси, мемориал ордер, кирим ва чиқим касса тўлов ҳужжатлари, тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
Юридик шахсга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларда сотилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
31. Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашда мазкур Регламентнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг олди-сотди, ҳадя шартномалари;
оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг розилиги;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган (вафот этган шахслар бундан мустасно) шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан ёзма розилиги (агар хусусийлаштириш «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунига қадар амалга оширилган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди);
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) ҳокимликларидан олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда, уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб, асли қайтариб берилади) ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома.
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини олувчи тараф чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
321. Хорижий давлат фуқаролари қуйидаги шартларда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 6-иловада кўрсатилган хорижий мамлакатлар фуқаролари:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 300 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқаролари янги барпо этилган кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) қуйидагича сотиб олиш тарзида инвестиция киритган ҳолда:
Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаганда;
бошқа ҳудудларда — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур бандда назарда тутилган кўчмас мулкни сотиб олишда ўзаро ҳисоб-китоблар банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади ҳамда уни тасдиқловчи ҳужжат нотариусга тақдим этилади. Бунда битта кўчмас мулк бир нечта шахслар томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, ҳар бир мулкдорнинг ушбу мулкдаги улуши мазкур бандда назарда тутилган тегишли миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
(321-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
«IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) томонидан кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га «IT-visa» ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома «IT-visa»гa тенглаштирилади.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ватандош» картасига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олишиши ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхатининг (кейинги ўринларда — Рўйхат) 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (кейинги ўринларда — М ва ФРБ) доимий рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса. Бунда, нотариус:
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий рўйхатга олинган шахснинг доимий рўйхатга олинганлигига унинг қайд варағи орқали уч йил тўлганлигини;
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий рўйхатдан ўтган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган бўлса;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФРБнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса. Бунда, нотариус:
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлигига унинг қайд варағи орқали уч йил тўлганлигини;
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатнинг 6-банди асосида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш ушбу шахслар томонидан янги қурилган нархи шартнома тузилган санадаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда амалга оширилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда, мулк ҳуқуқи (туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга рухсатномаси асосида) вужудга келган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган кўп қаватли турар жой бинолари, қурилиш дастурлари доирасида намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойлар (жисмоний шахслар томонидан қурилган якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) тушунилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкасига эга бўлган дипломатик корпус ходимлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан уй-жой сотиб олишлари мумкин.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни сотиб олиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомга мувофиқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросини олдиндан хабардор қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
36. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлардан бири, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса — у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади.
(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Эр ёки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидалари қўлланилади.
Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга ҳуқуқий оқибатини тушунтириши лозим.
Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
Нотариус қонунга мувофиқ, эр ва хотиннинг ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки суд томонидан уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириши лозим.
37. Нотариуслар томонидан битимни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.
38. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
39. Нотариус амалга оширилаётган битимнинг ўзи ёки бошқа нотариал идора томонидан манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктирилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги маълумотларни Тизим орқали текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Жисмоний ва юридик шахснинг талабига кўра унга тегишли мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақида маълумотнома белгиланган миқдордаги тўлов ундирилгандан сўнг берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров реестрида битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
401. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
7-боб. Битим лойиҳасини тайёрлаш тартиби
41. Мазкур Регламентнинг 20 — 40-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан битим лойиҳаси тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим лойиҳаси жисмоний ёки юридик шахслар томонидан мустақил тайёрланган ва нотариусга тақдим этилган ҳолларда эса — нотариус битим лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган битимларнинг лойиҳалари ёки нотариал идорада тайёрланадиган битимларнинг лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Битим лойиҳаси нотариал идорада тайёрланган ҳолларда тарафларнинг хоҳишига қараб битим матни ўзгартирилиши ёки унга қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Битим матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисобварақ ва солиқ тўловчининг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, СТИРи тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда, битимнинг мазмуни Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилиши ҳамда тарафларга тушунтирилиши лозим.
43. Битимнинг матнида (тегишлилигига қараб):
у қандай битим эканлиги (битимнинг номи);
битим имзоланган сана сўзлар билан қайд қилиниши;
битим тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
битим предмети, унинг таркиби ва тавсифи;
битим предмети қайси ҳужжатга асосан тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги ёки тасдиқланганлиги;
битим предмети бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги (Тизим орқали чиқарилган маълумотнома рақами);
битим предметининг кадастр қиймати (агар мавжуд бўлса) ва тарафлар томонидан келишилган баҳо;
битим предмети учун ҳақ тўлашнинг шакли ва зарур ҳолларда муддатлари;
битим предметига нисбатан уни олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши;
битим предметига нисбатан мажбуриятларни олувчига ўтиши ёки бошқа ҳолатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарафларнинг ўзаро келишувига кўра қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўтиши ҳақидаги бошқа шартлар;
(43-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
битим предмети уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганида, мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолувчи шахслар рўйхати (олди-сотди, айирбошлаш шартномаларида);
Олдинги таҳрирга қаранг.
битим предметига нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтирилганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги (давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мулклар бўйича);
(43-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
битим неча нусхада тузилганлиги;
битимнинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги, битим матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши ўз аксини топиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда, унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
(43-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
44. Битим Тизимга киритилади ҳамда ҳар бир битим алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Тизимдаги тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
8-боб. Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
46. Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин.
47. Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
Бунда, нотариус сотиб олувчи тарафдан сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганлиги ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағида сақланаётганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотномалар ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
48. Битим тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади ва бу ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.
Бунда, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ кўчмас мулк учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.
Агар тўлов мажбуриятларини кечиктириш муддати тугагандан сўнг тўлов амалга оширилса, нотариус сотиб олувчидан сотувчи томонидан берилган мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхатни талаб этади.
9-боб. Битимни тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
49. Битимни тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим гербли махсус бланкада чоп этилган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тасдиқланаётган битим, шу жумладан битимни тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Битим лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилгандан кейин Тизим орқали тўлов квитанциялари (инвойс) битимни тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Битим тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот (инвойс) Тизимда сақланади.
(49-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Битим давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва уларнинг ксеронусхаси олиб қолинади.
10-боб. Битимни тарафлар томонидан имзолаш тартиби
50. Тўловлар амалга оширилиб, битим лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар битимни имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.
51. Битим лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
52. Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битимни ўз қўли билан имзолай олмаса, битимни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битимни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битимни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо ёки тифло таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
53. Тарафларнинг камида иккита бармоқлари излари махсус мосламаларда сканер қилинади.
Агар мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеоёзув воситаларида қайд этилади ҳамда бу ҳақида битимнинг тасдиқловчи ёзувида қайд этилади.
54. Битимнинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, Тизимда қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
541. Нотариус томонидан амалга ошириладиган ушбу Низомнинг 51 — 54-бандларидаги барча ҳаракатлар мажбурий аудио- ва видеоёзувда қайд этилади ҳамда тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
(541-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
55. Битим бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, нотариал идоранинг муҳри босилади.
56. Битим тасдиқлангандан сўнг кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат нотариуснинг талабномасига асосан нотариус томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади.
11-боб. Битимни видеоконференцалоқа режимида тасдиқлаш тартиби
57. Тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.
Мазкур тартиб асосида барча турдаги битимни тасдиқлаш мумкин. Бу каби битимни тасдиқлашда тегишлилигига қараб битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Битимни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг тегишли нотариусга бериладиган аризасига асосан амалга оширилади ва ариза нотариал тартибда шаҳодатлантирилмайди.
Бунда, битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
битимнинг биринчи тарафи томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шахсини тасдиқловчи (битимнинг иккинчи тарафининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси) ва бошқа ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқади;
видеоконференцалоқа орқали битимни тасдиқлашда тегишли битим карточкасини яратади ва маълумотларни Тизимга киритади;
битимнинг биринчи тарафи билан ўзаро мулоқотда нотариус томонидан қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишиб, нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилган ҳолда битимнинг биринчи тарафи томонидан имзоланади ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади;
тарафлар ҳамда уларнинг ўзаро келишилган бошқа шартлари ҳақидаги маълумотлар асосида битим лойиҳасини электрон шаклда тузади;
Тизимда жойлаштирилган битим лойиҳасини чоп этади ва битимнинг тегишли қисмига битимнинг биринчи тарафига имзо қўйдиради ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади ва битим билан бирга сақлайди.
Битимда тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Мен Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тинчлик кўчаси, 1-уйда жойлашган, Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В., фуқаро Б.А.Г.нинг менинг ҳузуримда қўйган имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлайман.
Сотувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартнома сотувчининг хоҳиш-иродаси ва қонунчилик ҳужжатлари асосида видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб расмийлаштирилаётганлигини тасдиқлайман. Уй-жой сотувчига тегишлилиги текширилди, бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
(57-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Сотувчи фуқаро Б.А.Г. томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида сақланади.
Ушбу ҳужжат, уй-жой олди-сотди шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, мазкур шартнома Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. томонидан видеоконференцалоқа орқали тасдиқланган.
Нотариус битимни имзолаб, муҳр билан тасдиқлайди ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни сканер қилиб Тизимга жойлаштиради.
Битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Тизимга жойлаштирилган битим билан боғлиқ ҳужжатларни юклаб олади ва чоп этади;
Тизим орқали битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот ўрнатади, бунда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи тарафлар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.
Шунингдек, нотариус битимнинг иккинчи тарафига қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матнини сотиб олувчига тўлиқ таништириб, овоз чиқариб ўқиб беради. Битимнинг иккинчи тарафи томонидан битим имзолангандан сўнг, унинг бармоқ изларини сканер қилиш жараёни видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этилади.
Битимда тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Ушбу шартномани, мен Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунларга асосан сотувчи — Б.А.Г. Нурафшон шаҳар 1-сон ДНИда бўлган ҳолда видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб тасдиқладим. Бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
Сотувчи Б.А.Г.нинг шахси Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В. томонидан аниқланди ва сотиб олувчи А.А.В.нинг шахси мен, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. аниқладим.
Сотиб олувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Электрон шаклда берилган ҳужжат қоғозда берилган ҳужжат билан тенг юридик кучга эга.
Тарафлар томонидан имзоланган ҳужжатлар битта йиғмажилд шаклига келтирилади, бунда махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва тегишли ёзув киритилади.
Яхлит ҳолга келтирилган битим битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариус томонидан сканер қилиниб, Тизимда шу реестр рақам қайд қилинган карточкага жойлаштирилади.
Битим икки нусхада тузилади, бир нусхаси битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариал идорада сақланади ва иккинчи нусхаси битимнинг иккинчи тарафига берилади.
Битимнинг иккинчи тарафига унинг сўровига кўра битимнинг нусхаси ўзи мурожаат қилган нотариус томонидан чоп этиб берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
12-боб. Битимни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
59. Битимдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
60. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Регламентнинг 59-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувларини амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
61. Нотариал тасдиқланган битимни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосий битимга қўшимча келишув тузиш йўли билан амалга оширилади.
62. Нотариал тасдиқланган битимни бекор қилиш учун алоҳида келишув тузилади. Агар битимда бир тараф ёки иккала тараф юридик шахс бўлса, битимни бекор қилиш вақтида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб битимни бекор қилиш ҳақидаги қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруғи ва ҳ.к.) олинади. Битимнинг барча нусхаларига битим бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади, унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади ҳамда Тизимга бу ҳақида маълумот киритилади. Битимнинг тарафларга берилган нусхаларини тақдим этиш имкони бўлмаган (йўқолган ёки бошқа) ҳолларда бу ҳақида ариза олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни бекор қилишда битим предмети кўчмас мулк бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Тизим орқали ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси олинади ҳамда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги шунингдек, гаров реестрида кўчмас мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги текширилади.
(62-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров реестрида бекор қилинаётган битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин битимни бекор қилиш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни бекор қилишда, агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) битимни бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризасини талаб қилади.
Нотариус битимни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримини олган тақдирда, бу ҳақда битимнинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёхуд вакилларига қайтариб беради. Нотариал идорада қолган битимнинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Битимнинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.
Битим бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
63. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи расмийлаштирган битимнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу битимни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия органларини хабардор қилади.
13-боб. Битимни тасдиқлашни рад қилиш тартиби
64. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда битимни тасдиқлашни рад этади, агар:
бундай битимни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёки зарур ваколатлари бўлмаган вакил битимни тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
битимни тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(64-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шунингдек, битимни тасдиқлаш учун тўловни тўламаслик битимни тасдиқлашни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Битимни тасдиқлаш рад этилган тақдирда битимни тасдиқлашни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
Нотариус битимни тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Нотариус битимни тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтарилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон)
14-боб. Ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш
66. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга (кейинги ўринларда — нотариал архив) топширилиши керак.
Нотариал расмийлаштирилган битимнинг электрон нусхаси Тизимда сақланади ва электрон архив шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Битимларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
68. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
69. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
70. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
71. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
73. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
74. Битимлар йиғмажилдлари улар тасдиқланган вақтдан бошлаб нотариал архивда 75 йил мобайнида сақланади.
15-боб. Якуний қоидалар
75. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади. Бунда, битимни тасдиқлаш учун тўланган тўловлар қайтарилади.
76. Нотариус ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаат қилувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
77. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича нотариал фаолият устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Мурожаат қилувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1933, 1972-моддалари.
Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


 

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим
(ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мурожаат қилинганда.

2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала
ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслигини текшириш.

3. Курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали кадастр маълумотлари, солиқ ва коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда кўчмас мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса туман (шаҳар) ҳокимликларидан турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома олиш.

4. Агар кўчмас мулк турар жой бўлса, турар жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Автоматик тарзда.

3. Агар маълумот:

курьерлик хизмати орқали олинса – бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса – зудлик билан реал вақт режимида.

4. Агар маълумот:

курьерлик хизмати орқали олинса – бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса – зудлик билан реал вақт режимида.

3-босқич

Нотариус

Битим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани битим тарафларига ўқиб бериш ҳамда битим мазмунини тарафларга тушунтириш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий
ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда

5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган “SMS” хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган вақтда

6-босқич

Нотариус

Битимни нотариал тасдиқлаш, тасдиқланган битимни Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш.

1-5-босқичлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг
15 дақиқа ичида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа шу каби битимларни) (кейинги ўринларда — битим) тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Нотариус томонидан битим нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Битим нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида битим расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва битимни расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.
Битимни расмийлаштириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар битим мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
4. Битимни тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
5. Мурожаат қилувчи битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтади.
6. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.
7. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли битим лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
8. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.
9. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича битим лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
10. Қуйидаги ҳолларда битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
3-боб. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартиби
11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси қабул қилади, нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаганда котиб ёки нотариус стажёри, улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.
Бунда нотариус ёрдамчиси (котиб ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
13. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
14. Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёҳуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.
Нотариус битимни расмийлаштиришда иштирок этувчи шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг ёзма розилигини талаб этади. Бунда ҳомийнинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Юридик шахслар иштирокидаги битимни расмийлаштиришда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
16. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Vakolat.uz» платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали «Vakolat.uz» платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 825-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон)
Нотариус таъсис ҳужжати бўйича битим тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан битим ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
4-боб. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш тартиби
17. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимни унинг васийси амалга оширади.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимга ҳам тегишлидир.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, битимни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади. Бунда ота-онанинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимни ҳомийнинг ёзма розилиги билангина амалга оширади. Бунда ҳомийнинг розилиги битимни тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битим тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳ.к.) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар, битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битим тузишга ҳақли.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
5-боб. Кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида битимни тасдиқлаш тартиби
18. Битимни расмийлаштиришни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи), кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, битимни тасдиқлаш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битимнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Агарда нотариус кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) фуқаролар билан мулоқот қила олса ва кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) фуқаро учун мўлжалланган мослама билан ишлай олса, унда сурдо ёки тифло таржимоннинг иштироки талаб этилмайди. Бу ҳолатда нотариус ўзи томонидан жисмоний нуқсони мавжуд бўлган фуқаролар билан шахсан мулоқот қилганлиги ҳақида битим матни ва тасдиқловчи ёзувида ёзиб қўяди.
Мурожаат қилувчи битимни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Нотариус мазкур ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатни имзолаган фуқаронинг, сурдо ёки тифло таржимоннинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашни алоҳида нотариал ҳаракат сифатида рўйхатга олмайди.
Бир шахс ҳужжатни имзоловчи фуқаро, сурдо ёки тифло таржимон сифатида нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Сурдо таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси карлар жамияти томонидан ва тифло таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти томонидан берилган ишончнома ва хизмат гувоҳномаси орқали аниқланади.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим мазмуни ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим билан бирга тикиб қўйилади.
Мазкур бандда белгиланган тартибда битимни имзолаш жараёни аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ёҳуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Битимни тасдиқлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
19. Битимни нотариал тасдиқлашда нотариус автомототранспорт воситаси мулкдорга тегишлилигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Нотариус томонидан битимни тасдиқлаш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақида битимда акс эттирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 513-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/513/0787-сон)
21. Жисмоний шахслар ўртасида битимни тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси);
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси;
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома.
Агар мерос икки ёки ундан ортиқ меросхўрларга берилган бўлса, автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда барча меросхўрлар ёки уларнинг вакиллари иштирок этиб, битимни имзолайдилар.
22. Битимни тасдиқлашда тарафлар ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлган ҳолларда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар машиналарнинг техник паспорти ёки техник паспорт берилмайдиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган агрегат, машина, механизм ва ускуналарнинг техник гувоҳномаси);
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
юридик шахс ваколатли органининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.);
мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса);
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китоб кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
Юридик шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Бюджет ташкилотларининг автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларда сотилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
24. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса — у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мурожаат қилувчи томонидан тугилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ёки ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Эр ёки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидалари қўлланилади.
Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
25. Нотариуслар томонидан битимни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.
26. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Битимни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Жисмоний ва юридик шахснинг талабига кўра унга тегишли мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақида маълумотнома белгиланган миқдордаги тўлов ундирилгандан сўнг берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров реестрида битим предмети бўлган мулкка нисбатан кредиторнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжудлиги аниқланса, нотариус мурожаат қилувчига кредиторнинг розилиги олингандан кейин нотариал ҳаракатни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида тушунтиради. Бунда кредиторнинг розилиги Тизим орқали олинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
28. Нотариус амалга оширилаётган битимнинг ўзи ёки бошқа нотариал идора томонидан манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктирилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги маълумотларни Тизим орқали текширади.
29. Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин. Бунда, нотариус сотиб олувчи тараф сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотнома ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
7-боб. Битим лойиҳасини тайёрлаш тартиби
30. Мазкур Регламентнинг 5 — 29-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан битим лойиҳаси тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим лойиҳаси жисмоний ёки юридик шахслар томонидан мустақил тайёрланган ва нотариусга тақдим этилган ҳолларда эса — нотариус битим лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган битимнинг лойиҳалари ёки нотариал идорада тузиладиган битимнинг лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Битим лойиҳаси нотариал идорада тайёрланган ҳолларда тарафларнинг хоҳишига қараб битим матни ўзгартирилиши ёки унга қўшимчалар киритилиши мумкин.
31. Битим матнида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
у қандай битим эканлиги (битимнинг номи);
битим имзоланган сана сўзлар билан қайд қилиниши;
битим тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
автомототранспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, қуввати (от кучи);
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;
автомототранспорт воситасининг тарафлар томонидан келишилган баҳоси;
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб амалга оширилгани ёки амалга ошириш муддати кечиктирилганлиги;
автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқламаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
битим неча нусхада тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
битимнинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги, битим матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ва бошқа турдаги битим нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатидан ўтказилиши кераклиги. Бунда, шартнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.
(31-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарафларнинг ихтиёрига кўра битимда қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(31-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда, унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
(31-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
32. Битим Тизимга киритилади ҳамда ҳар бир битим алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Тизимдаги тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
8-боб. Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
34. Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин.
35. Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Бунда, нотариус сотиб олувчи тарафдан сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганлиги ёки нотариуснинг депозит ҳисобварағида сақланаётганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотномалар ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
36. Битим тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади ва бу ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.
Бунда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ автотранспорт воситаси учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.
Агар тўлов мажбуриятларини кечиктириш муддати тугагандан сўнг тўлов амалга оширилса, нотариус сотиб олувчидан сотувчи томонидан берилган мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхатни талаб этади.
9-боб. Битимни тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
37. Битимни тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битим гербли махсус бланкада чоп этилган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тасдиқланаётган битим, шу жумладан битимни тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Битим лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилгандан кейин Тизим орқали тўлов квитанциялари (инвойс) битимни тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Битим тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот (инвойс) Тизимда сақланади.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Битим давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва уларнинг ксеронусхаси олиб қолинади.
10-боб. Битимни тарафлар томонидан имзолаш тартиби
38. Тўловлар амалга оширилиб, битим лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар битимни имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.
39. Битим лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
40. Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битимни ўз қўли билан имзолай олмаса, битимни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битимни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битимни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо ёки тифло таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
41. Тарафларнинг камида иккита бармоқлари излари махсус мосламаларда сканер қилинади.
Агар мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеоёзув воситаларида қайд этилади ҳамда бу ҳақида битимнинг тасдиқловчи ёзувида қайд этилади.
42. Битимнинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, Тизимда қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
43. Битим бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, нотариал идоранинг муҳри босилади.
11-боб. Битимни видеоконференцалоқа режимида тасдиқлаш тартиби
44. Тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.
Мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин. Бу каби битимларни тасдиқлашда тегишлилигига қараб битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Битимни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг тегишли нотариусга бериладиган аризасига асосан амалга оширилади ва ариза нотариал тартибда шаҳодатлантирилмайди.
Бунда битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
битимнинг биринчи тарафи томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шахсини тасдиқловчи (битимнинг иккинчи тарафининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси) ва бошқа ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқади;
видеоконференцалоқа орқали битимни тасдиқлашда тегишли битим карточкасини яратади ва маълумотларни Тизимга киритади;
битимнинг биринчи тарафи билан ўзаро мулоқотда нотариус томонидан қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишиб, нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилган ҳолда битимнинг биринчи тарафи томонидан имзоланади ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади;
тарафлар ҳамда уларнинг ўзаро келишилган бошқа шартлари ҳақидаги маълумотлар асосида битим лойиҳасини электрон шаклда тузади;
Тизимда жойлаштирилган битим лойиҳасини чоп этади ва битимнинг тегишли қисмига битимнинг биринчи тарафига имзо қўйдиради ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади ва битим билан бирга сақлайди.
Битимда тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Мен Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тинчлик кўчаси, 1-уйда жойлашган, Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В., фуқаро Б.А.Г.нинг менинг ҳузуримда қўйган имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлайман.
Сотувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартнома сотувчининг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб расмийлаштирилаётганлигини тасдиқлайман. Автомототранспорт воситаси сотувчига тегишлилиги текширилди, бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
(44-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Сотувчи фуқаро Б.А.Г. томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида сақланади.
Ушбу ҳужжат, автомототранспорт воситаси олди-сотди шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, мазкур шартнома Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. томонидан видеоконференцалоқа орқали тасдиқланган.
Нотариус битимни имзолаб, муҳр билан тасдиқлайди ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни сканер қилиб Тизимга жойлаштиради.
Битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Тизимга жойлаштирилган битим билан боғлиқ ҳужжатларни юклаб олади ва чоп этади;
Тизим орқали битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот ўрнатади, бунда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи тарафлар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.
Шунингдек, нотариус битимнинг иккинчи тарафига қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матнини сотиб олувчига тўлиқ таништириб, овоз чиқариб ўқиб беради. Битимнинг иккинчи тарафи томонидан битим имзолангандан сўнг, унинг бармоқ изларини сканер қилиш жараёни видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этилади.
Битимда тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Ушбу шартномани, мен Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунларга асосан сотувчи — Б.А.Г. Нурафшон шаҳар 1-сон ДНИда бўлган ҳолда видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб тасдиқладим. Бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
Сотувчи Б.А.Г.нинг шахси Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В. томонидан аниқланди ва сотиб олувчи А.А.В.нинг шахси мен, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. аниқладим.
Сотиб олувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Электрон шаклда берилган ҳужжат қоғозда берилган ҳужжат билан тенг юридик кучга эга.
Тарафлар томонидан имзоланган ҳужжатлар битта йиғмажилд шаклига келтирилади, бунда махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва тегишли ёзув киритилади.
Яхлит ҳолга келтирилган битим битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариус томонидан сканер қилиниб Тизимда шу реестр рақам қайд қилинган карточкага жойлаштирилади.
Битим икки нусхада тузилади, бир нусхаси битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариал идорада сақланади ва иккинчи нусхаси битимнинг иккинчи тарафига берилади.
Битимнинг иккинчи тарафига унинг сўровига кўра битимнинг нусхаси ўзи мурожаат қилган нотариус томонидан чоп этиб берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
12-боб. Битимни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
46. Битимдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
47. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Регламентнинг 46-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувларни амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
48. Нотариал тасдиқланган битимни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосий битимга қўшимча келишув тузиш йўли билан амалга оширилади.
49. Нотариал тасдиқланган битимни бекор қилиш учун алоҳида келишув тузилади. Агар битимда бир тараф ёки иккала тараф юридик шахс бўлса, битимни бекор қилиш вақтида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб битимни бекор қилиш ҳақидаги қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруғи ва ҳ.к.) олинади. Битимнинг барча нусхаларига битим бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ҳамда унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади ҳамда Тизимга бу ҳақида маълумот киритилади. Битимнинг тарафларга берилган нусхаларини тақдим этиш имкони бўлмаган (йўқолган ёки бошқа) ҳолларда бу ҳақида ариза олинади.
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни бекор қилишда, агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) битимни бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризасини талаб қилади.
Нотариус битимни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримини олган тақдирда, бу ҳақда битимнинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёҳуд вакилларига қайтариб беради. Нотариал идорада қолган битимнинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Битимнинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.
Битим бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
50. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи расмийлаштирган битимнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу битимни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия органларини хабардор қилади.
13-боб. Битимни тасдиқлашни рад қилиш тартиби
51. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда битимни тасдиқлашни рад этади, агар:
бундай битимни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил битимни тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
битимни тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(51-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шунингдек, битимни тасдиқлаш учун тўловни тўламаслик битимни тасдиқлашни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Битимни тасдиқлаш рад этилган тақдирда битимни тасдиқлашни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
Нотариус битимни тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
52. Нотариус битимни тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилади.
14-боб. Ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш
53. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга (кейинги ўринларда — нотариал архив) топширилиши керак.
Нотариал расмийлаштирилган битимнинг электрон нусхаси Тизимда сақланади ва электрон архив шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Битимларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
55. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
56. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
57. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
58. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
60. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
61. Битимлар йиғмажилдлари улар тасдиқланган вақтдан бошлаб нотариал архивда 75 йил мобайнида сақланади.
15-боб. Якуний қоидалар
62. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан бош тортганда унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади. Бунда битимни тасдиқлаш учун тўланган тўловлар қайтарилади.
63. Нотариус ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаат қилувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
64. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича нотариал фаолият устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Мурожаат қилувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


 

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


 

2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслигини текшириш.

2. Автоматик тарзда.


 

3-босқич

Нотариус

1. Битим лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани битим тарафларига ўқиб бериш ҳамда битим мазмунини тарафларга тушунтириш.

2. Битим ва битим тарафлари ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида


 

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Тўлов амалга оширилган вақтда


 

5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган вақтда


 

6-босқич

Нотариус

1. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни нотариал тасдиқлаш.

2. Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битим тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юбориш.

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига
3-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни (кейинги ўринларда — шартнома) тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Нотариуслар томонидан шартнома нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Шартнома нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида шартнома расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва шартномани расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.
Шартномани расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеода қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда, нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеода қайд этилиши лозим.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар шартнома мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
4. Шартномани тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
5. Мурожаат қилувчи шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёҳуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтади.
6. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.
7. Мурожаат қилувчилар электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли шартнома лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
8. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.
9. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича шартнома лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
10. Қуйидаги ҳолларда шартнома расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
3-боб. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартиби
11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси қабул қилади, нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаганда котиб ёки нотариус стажёри, улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.
Бунда, нотариус ёрдамчиси (котиб ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
13. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
14. Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.
Нотариус шартномани расмийлаштиришда иштирок этувчи шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг ёзма розилигини талаб этади. Бунда, ҳомийнинг розилиги шартномани тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Юридик шахслар иштирокидаги шартномаларни расмийлаштиришда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
16. Шартнома вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва бошқалар) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот Тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Vakolat.uz» платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали «Vakolat.uz» платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 825-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон)
Нотариус таъсис ҳужжати бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан шартномалар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
4-боб. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахслар иштирокида шартномани тасдиқлаш тартиби
17. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун шартномани уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан шартномаларни унинг васийси амалга оширади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар шартномаларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай шартномаларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади. Бунда ота-онанинг розилиги шартномани тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро шартномаларни ҳомийнинг ёзма розилиги билангина амалга оширади. Бунда ҳомийнинг розилиги шартномани тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан шартномалар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳ.к.) шартномани тасдиқлашга розилик бера олмасалар, шартнома васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан шартнома тузишга ҳақли.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
5-боб. Кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида шартномани тасдиқлаш тартиби
18. Шартномани расмийлаштиришни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи), кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, шартномани тасдиқлаш пайтида у билан муомала қила оладиган ва шартноманинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Агарда нотариус кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган фуқаролар билан мулоқот қила олса ва кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) фуқаро учун мўлжалланган мослама билан ишлай олса, унда сурдо ёки тифло таржимоннинг иштироки талаб этилмайди. Бу ҳолатда нотариус ўзи томонидан жисмоний нуқсони мавжуд бўлган фуқаролар билан шахсан мулоқот қилганлиги ҳақида шартнома матни ва тасдиқловчи ёзувида ёзиб қўяди.
Мурожаат қилувчи шартномани ўз қўли билан имзолай олмаса, шартнома унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин. Бунда, нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Нотариус мазкур ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатни имзолаган фуқаронинг, сурдо ёки тифло таржимоннинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашни алоҳида нотариал ҳаракат сифатида рўйхатга олмайди.
Бир шахс ҳужжатни имзоловчи фуқаро, сурдо ёки тифло таржимон сифатида нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Сурдо таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси карлар жамияти томонидан ва тифло таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти томонидан берилган ишончнома ва хизмат гувоҳномаси орқали аниқланади.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, шартнома унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан шартнома мазмуни ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар шартнома билан бирга тикиб қўйилади.
Мазкур бандда белгиланган тартибда шартномани имзолаш жараёни аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли шартномани ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ёхуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Шартномани тасдиқлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
19. Шартномани тасдиқлаш учун нотариус қуйидагиларни талаб қилади:
гаров (ипотека) нарсасига нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
кадастр маълумотномаси (кўчмас мулклар учун);
асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва бошқалар) нусхаси;
гаровга (ипотекага) қўйилган мол-мулкнинг гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ипотекага қўйилаётган мол-мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса туман (шаҳар) ҳокимликларидан олинган турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
хусусийлаштиришда қатнашиб розилик берган шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
гаров (ипотека) нарсаси ашёвий ҳуқуқ бўлган (оператив бошқарув ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, сервитутлар ва ҳ.к.) ҳолатда мулкдорнинг розилиги, қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг учинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади. Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинган маълумотномалар Тизимда сақланади.
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
(19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариус томонидан талаб қилиб олинган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларнинг, улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (аниқ шартномани тузиш учун берилган ишончномалардан ташқари) асл нусхалари нотариал идорада олиб қолинмайди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари уларга нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади.
20. Нотариуслар томонидан шартномани тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.
21. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
22. Нотариус амалга оширилаётган шартноманинг ўзи ёки бошқа нотариал идора томонидан манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктирилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги маълумотларни Тизим орқали текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Шартномани тасдиқлашда нотариус гаров (ипотека) нарсаси бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади.
Бунда мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Агар гаровга (ипотекага) қўювчига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан тақиқ, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса, шартномани расмийлаштиришда гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги олинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) ҳамда ҳужжатнинг аслидан олиб қолинадиган нусхалар тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
7-боб. Шартнома лойиҳасини тайёрлаш тартиби
25. Мазкур Регламентнинг 5 — 24-бандларида келтирилган тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинган ва маълумотлар текширилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки котиби томонидан шартнома лойиҳаси тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартнома лойиҳаси жисмоний ёки юридик шахслар томонидан мустақил тайёрланган ва нотариусга тақдим этилган ҳолларда эса нотариус шартнома лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган шартноманинг лойиҳаси ёки нотариал идорада тузиладиган шартноманинг лойиҳаси қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Шартнома матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда шартноманинг мазмуни Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилиши ҳамда тарафларга тушунтирилиши лозим.
27. Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
у қандай шартнома эканлиги (шартноманинг номи);
шартнома тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
гаровга (ипотекага) олувчи билан гаровга (ипотекага) қўювчи ҳақидаги тўлиқ маълумот, жумладан, тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили (ишончнома берилган сана, унинг рақами, ким томонидан берилганлиги ва тасдиқланганлиги) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва ипотекага қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги;
гаров (ипотека) нарсаси бўлган мол-мулк гаровга (ипотекага) қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва гаровга (ипотекага) қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли орган номи;
агар гаров (ипотека) нарсаси гаровга (ипотекага) қўювчига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, ижара муддати;
гаров (ипотека) нарсасининг баҳоланганлиги ҳақидаги маълумот;
гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият, унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи;
агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлар;
агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
мажбурият кўрсатилган муддатда бажарилмаслигининг оқибатлари;
гаров (ипотека) нарсасининг навбатдаги гаровга (ипотекага) қўйилган ёки қўйилмаганлиги, бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги;
гаровга (ипотекага) қўювчи билан гаровга (ипотекага) олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланиши ҳақида маълумот;
шартнома нусхаларининг сони;
нотариуснинг шартномани тасдиқлаганлиги ҳақида тасдиқловчи ёзув;
тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар;
шартноманинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги, шартнома матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари билан боғлиқ шартномалар тарафларнинг хоҳишига кўра гербли бланкада расмийлаштирилган тақдирда унинг тасдиқловчи ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
(27-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни ипотекага қўйилган мол-мулкка қаратиш нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида ҳал этилиши ҳақидаги маълумот ҳам ушбу шартнома матнида кўрсатиб ўтилиши лозим.
28. Шартнома Тизимга киритилади ҳамда ҳар бир шартнома алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Тизимдаги тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Шартномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
30. Шартномани тасдиқлашда нотариус гаровга (ипотекага) қўйилган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди.
31. Гаров нарсасини алмаштириш зарурияти туғилган ҳолларда, гаров нарсаси гаровга (ипотекага) олувчининг розилиги билан алмаштирилади. Нотариус гаровга (ипотекага) олувчининг гаров нарсасини алмаштиришга розилиги ҳақидаги юридик шахснинг ёзма шаклдаги хабарномаси (бошқа тегишли ҳужжатлар), жисмоний шахснинг аризаси асосида гаров нарсасини алмаштириш тўғрисида келишув битимини тасдиқлайди.
Гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддатини узайтириш муносабати билан гаров (ипотека) шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам келишув битим тузилади.
8-боб. Шартномани тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
32. Шартномани тасдиқлашда нотариус томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартнома гербли махсус бланкада чоп этилган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тасдиқланаётган шартнома, шу жумладан шартномани тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Шартнома лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилгандан кейин Тизим орқали тўлов квитанциялари (инвойс) шартномани тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Шартнома тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот (инвойс) Тизимда сақланади.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
9-боб. Шартномани тарафлар томонидан имзолаш тартиби
33. Тўловлар амалга оширилиб, шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.
34. Шартнома лойиҳаси тарафларга ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли шартномани ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
35. Шартноманинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра шартномани ўз қўли билан имзолай олмаса, шартномани унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра шартномани ўз қўли билан имзолай олмаганида, шартномани унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо ёки тифло таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
36. Тарафларнинг камида иккита бармоқлари излари махсус мосламаларда сканер қилинади.
Агар мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеоёзув воситаларида қайд этилади ҳамда бу ҳақида шартноманинг тасдиқловчи ёзувида қайд этилади.
37. Шартноманинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, Тизимда қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
38. Шартнома бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, нотариал идоранинг муҳри босилади.
10-боб. Шартномани видеоконференцалоқа режимида тасдиқлаш тартиби
39. Тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида шартномани нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай шартнома уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.
Мазкур тартиб асосида барча турдаги шартномаларни тасдиқлаш мумкин. Бу каби шартномаларни тасдиқлашда тегишлилигига қараб битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Шартномани нотариал тасдиқлаш тарафларнинг тегишли нотариусга бериладиган аризасига асосан амалга оширилади ва ариза нотариал тартибда шаҳодатлантирилмайди.
Бунда шартноманинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
шартноманинг биринчи тарафи томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шахсини тасдиқловчи (шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси) ва бошқа ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқади;
видеоконференцалоқа орқали шартномани тасдиқлашда тегишли шартнома карточкасини яратади ва маълумотларни Тизимга киритади;
шартноманинг биринчи тарафи билан ўзаро мулоқотда нотариус томонидан қандай турдаги шартнома тузилаётганлигини, шартноманинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу шартнома мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишиб, нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилган ҳолда шартноманинг биринчи тарафи томонидан имзоланади ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади;
тарафлар ҳамда уларнинг ўзаро келишилган бошқа шартлари ҳақидаги маълумотлар асосида шартнома лойиҳасини электрон шаклда тузади;
Тизимда жойлаштирилган шартнома лойиҳасини чоп этади ва шартноманинг тегишли қисмига шартноманинг биринчи тарафига имзо қўйдиради ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади ва шартнома билан бирга сақлайди.
Шартномада тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Мен Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тинчлик кўчаси, 1-уйда жойлашган, Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В., фуқаро Б.А.Г.нинг менинг ҳузуримда қўйган имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлайман.
Гаровга (ипотекага) қўювчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартнома гаровга (ипотекага) қўювчининг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб расмийлаштирилаётганлигини тасдиқлайман. Мулк гаровга (ипотекага) қўювчига тегишлилиги текширилди, бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
(39-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Гаровга (ипотекага) қўювчи фуқаро Б.А.Г. томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида сақланади.
Ушбу ҳужжат, гаров (ипотека) шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, мазкур шартнома Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. томонидан видеоконференцалоқа орқали тасдиқланган.
Нотариус шартномани имзолаб, муҳр билан тасдиқлайди ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни сканер қилиб Тизимга жойлаштиради.
Шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафи мурожаат қилган нотариус қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Тизимга жойлаштирилган шартнома билан боғлиқ ҳужжатларни юклаб олади ва чоп этади;
Тизим орқали шартноманинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот ўрнатади, бунда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи тарафлар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.
Шунингдек, нотариус шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафига қандай турдаги шартнома тузилаётганлигини, шартноманинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу шартнома мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади ҳамда ҳужжат матнини гаровга (ипотекага) олувчи (ва (ёки) кредит олувчи)га тўлиқ таништириб, овоз чиқариб ўқиб беради. Шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафи томонидан шартнома имзолангандан сўнг, унинг бармоқ изларини сканер қилиш жараёни видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этилади.
Шартномада тасдиқловчи ёзув кўрсатилиши лозим.
Мисол:
Ушбу шартномани, мен Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунларга асосан гаровга (ипотекага) қўювчи — Б.А.Г. Нурафшон шаҳар 1-сон ДНИда бўлган ҳолда видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб тасдиқладим. Бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
Гаровга (ипотекага) қўювчи Б.А.Г.нинг шахси Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В. томонидан аниқланди ва гаровга (ипотекага) олувчи (ва (ёки) кредит олувчи) А.А.В. (ва (ёки) Э.М.Б.)нинг шахси мен, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. аниқладим.
гаровга (ипотекага) олувчи (ва (ёки) кредит олувчи)нинг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Электрон шаклда берилган ҳужжат қоғозда берилган ҳужжат билан тенг юридик кучга эга.
Тарафлар томонидан имзоланган ҳужжатлар битта йиғмажилд шаклига келтирилади, бунда махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва тегишли ёзув киритилади.
Яхлит ҳолга келтирилган шартнома шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафи мурожаат қилган нотариус томонидан сканер қилиниб Тизимда шу реестр рақам қайд қилинган карточкага жойлаштирилади.
Шартнома уч нусхада тузилади, бир нусхаси шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафи мурожаат қилган нотариал идорада сақланади ва иккинчи (ва (ёки) учинчи) нусхаси шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафига берилади.
Шартноманинг иккинчи ва (ёки) учинчи тарафига унинг сўровига кўра шартноманинг нусхаси ўзи мурожаат қилган нотариус томонидан чоп этиб берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари, никоҳ шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда, нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
Мазкур бандда кўрсатилган қоидалар аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун 2020 йил 1 январдан кейин, никоҳ шартномалари учун 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
11-боб. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
41. Шартномадаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (шартнома иштирокчиларининг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
42. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Регламентнинг 41-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувларини амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
43. Нотариал тасдиқланган шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосий шартномага қўшимча келишув тузиш йўли билан амалга оширилади.
44. Нотариал тасдиқланган шартномани бекор қилиш учун алоҳида келишув тузилади. Агар шартномада бир тараф ёки иккала тараф юридик шахс бўлса, шартномани бекор қилиш вақтида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб шартномани бекор қилиш ҳақидаги қарори (кредит комиссиясининг қарори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруғи ва ҳ.к.) олинади. Шартноманинг барча нусхаларига шартнома бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ҳамда унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади ҳамда Тизимга бу ҳақида маълумот киритилади. Шартноманинг тарафларга берилган нусхаларини тақдим этиш имкони бўлмаган (йўқолган ёки бошқа) ҳолларда бу ҳақида ариза олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартномани бекор қилишда шартнома предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Тизим орқали ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси олинади ҳамда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги шунингдек, гаров реестрида кўчмас мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги текширилади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Шартномани бекор қилишда, агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) шартномани бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризасини талаб қилади.
Нотариус шартномани ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримини олган тақдирда, бу ҳақда шартноманинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Шартнома суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда нотариал идорада сақланаётган шартнома предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёҳуд вакилларига қайтариб беради. Нотариал идорада қолган шартноманинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Шартноманинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.
Шартнома бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
45. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи расмийлаштирган шартноманинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия органларини хабардор қилади.
12-боб. Шартномани тасдиқлашни рад қилиш тартиби
46. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда шартномани тасдиқлашни рад этади, агар:
бундай шартномани амалга ошириш қонунга зид бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёҳуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил шартномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган шартнома унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
шартнома қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартномани тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(46-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шунингдек, шартномани тасдиқлаш учун тўловни тўламаслик шартномани тасдиқлашни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Шартномани тасдиқлаш рад этилган тақдирда шартномани тасдиқлашни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
Нотариус шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
47. Нотариус шартномани тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилади.
13-боб. Ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш
48. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга (кейинги ўринларда — нотариал архив) топширилиши керак.
Нотариал расмийлаштирилган шартноманинг электрон нусхаси Тизимда сақланади ва электрон архив шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Шартномаларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
50. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
51. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
52. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
53. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
55. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
56. Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
57. Шартномалар йиғмажилдлари улар тасдиқланган вақтдан бошлаб нотариал архивда 75 йил мобайнида сақланади.
14-боб. Якуний қоидалар
58. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан бош тортганда унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади. Бунда, шартномани тасдиқлаш учун тўланган тўловлар қайтарилади.
59. Нотариус ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаат қилувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
60. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича нотариал фаолият устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Мурожаат қилувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


 

2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, Тизим орқали тақиқ ёки хатлов шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув        мавжуд эмаслигини текшириш.

2. Автоматик тарзда.

3. Кадастр маълумотлари ҳамда ипотекага қўйилаётган мол-мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса туман (шаҳар) ҳокимликларидан турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома олиш.

3. Агар маълумотлар:

курьерлик хизмати орқали олинса бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим орқали олинса зудлик билан реал вақт режимида.


 

3-босқич

Нотариус

1. Шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани шартнома тарафларига ўқиб бериш ҳамда шартнома мазмунини тарафларга тушунтириш.

2. Шартнома ва шартнома тарафлари ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш.

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда


 

5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш.

Тўлов амалга оширилган
вақтда


 

6-босқич

Нотариус

Гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш ва гаров (ипотека) шартномаси предметини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш.

1 ва 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига
4-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан ишончномаларни (кейинги ўринларда — битим) тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида битим расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва ишончномани расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.
Битимни расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеога қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда, нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеога қайд этилиши лозим.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар ишончнома мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
4. Ишончномани тасдиқлаш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мурожаат қилувчи нотариал идорага ўзи келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
6. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек ишончномани тасдиқлаш учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжат лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин.
7. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.
8. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилган шахсларни қабул қилиши шарт.
9. Мурожаат қилувчи томонидан электрон тармоқ орқали ишончномани тасдиқлаш учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси нотариус томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун тегишли ҳужжатларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган ёки нотариал идорага келиб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя қилиш, айрибошлаш, лизинг, ижара, текин фойдаланишга бериш, гаров (ипотека)га қўйиш, мол-мулкни бошқа шаклда ўзгага ўтказиш (тасарруф этиш) ҳақида битимларни тузиш) ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани тасдиқлашда кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов) шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса, бундан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномаларни тасдиқлаш мустасно;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — МИБ) маълумотлар базаси орқали қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса;
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
3-боб. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартиби
11. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси (нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаган ҳолларда, нотариал идора котиби ёки нотариус стажёри), улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.
Бунда, нотариус ёрдамчиси (нотариал идора котиби ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Нотариус мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
13. Нотариус мурожаат этувчи жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
14. Нотариусга мурожаат этувчи шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.
Нотариус ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат этган шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Юридик шахслар иштирокидаги ишончномаларни расмийлаштиришда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
16. Ишончномани тасдиқлашни сўраб вакил томонидан мурожаат этилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Vakolat.uz» платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали «Vakolat.uz» платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 825-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон)
Таъсис ҳужжати бўйича юридик шахсларнинг раҳбарлари нотариал ҳаракатларни бажариш учун ишончномани нотариал тартибда тасдиқлашни сўраб мурожаат қилса, бундай ҳолларда нотариус фақат уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
4-боб. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахслар иштирокида ишончномани тасдиқлаш тартиби
17. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун ишончномани тасдиқлашни сўраб уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари мурожаат қилиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс номидан ишончномани тасдиқлаш сўраб унинг васийси мурожаат қилиши мумкин.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ишончномани тасдиқлашни сўраб ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан мурожаат қиладилар. Ишончномани тасдиқлаш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинганида ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади. Бунда ота-онанинг розилиги ишончномани тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган шахс ишончномани тасдиқлашни сўраб ҳомийнинг ёзма розилиги билангина мурожаат қилади. Бунда, ҳомийнинг розилиги ишончномани тўғридан-тўғри имзолаш ёки алоҳида ариза тақдим этиш кўринишида бўлиши мумкин. Агарда алоҳида ариза кўринишида берилган бўлса, нотариус бу ҳақда тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўяди.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳоказо) ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилишда розилик бера олмасалар, ишончнома васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади. Агарда алоҳида ариза кўринишида берилган бўлса, нотариус бу ҳақда тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўяди.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш ва шу каби бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни тузишга ҳақли.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
5-боб. Кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахслар иштирокида ишончномани тасдиқлашни тартиби
18. Ишончномани тасдиқлашни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи), кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, ишончномани тасдиқлаш пайтида у билан муомала қила оладиган ва аризасининг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Агарда нотариус кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган фуқаролар билан мулоқот қила олса ва кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) фуқаро учун мўлжалланган мослама билан ишлай олса, унда сурдо ёки тифло таржимоннинг иштироки талаб этилмайди. Бу ҳолатда нотариус ўзи томонидан жисмоний нуқсони мавжуд бўлган фуқаролар билан шахсан мулоқот қилганлиги ҳақида тегишли ҳужжат матни ва тасдиқловчи ёзувида ёзиб қўяди.
Мурожаат қилувчи ишончномани тасдиқлаш ҳақидаги аризани ўз қўли билан имзолай олмаса, ариза унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Нотариус мазкур ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатни имзолаган фуқаронинг, сурдо ёки тифло таржимоннинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашни алоҳида нотариал ҳаракат сифатида рўйхатга олмайди.
Бир шахс ҳужжатни имзоловчи фуқаро, сурдо ёки тифло таржимон сифатида нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Сурдо таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси карлар жамияти томонидан ва тифло таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти томонидан берилган ишончнома ва хизмат гувоҳномаси орқали аниқланади.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, ариза унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан ариза мазмуни ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар ариза ва бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Мазкур бандда белгиланган тартибда аризани имзолаш жараёни аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли ҳужжатни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ёхуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Ишончномани расмийлаштириш тартиби
19. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
Жисмоний ва юридик шахслар ишончнома бўйича вакил бўлиши мумкин.
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида қайд этиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус томонидан тегишли маълумотларга аниқлик киритилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома (кўчирма) Тизимда сақланади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
20. Ишончнома бир ёки бир нечта вакилга берилиши мумкин. Агар ишончнома бир нечта вакилга берилса, уларнинг ҳар бири ишончномада кўрсатилган ваколатларни биргаликда амалга ошириши ёки алоҳида-алоҳида бажариши ҳақида ишончноманинг матнида кўрсатилади.
Бундай ҳолатда, нотариус ишончнома бўйича ҳар бир вакилга берилган ваколатлар доирасини аниқлайди ва битимни тасдиқлайди.
21. Агар ишончнома бўйича вакиллик қилувчи юридик шахс бўлса, ишончнома матнида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ёзилади.
22. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ишончнома бериш орқали ўтказишига йўл қўйилмайди.
23. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
24. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Нотариус кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида кўрсатиб ўтиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261. Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларида ишончнома берилган шахсда ушбу автотранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, автомототранспорт воситасини сотиш, бошқариш, таъмирлаш, ҳайдаб олиб бориш ва ҳ.к.) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги Тизим орқали «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Асосий ишончнома билан берилган барча ваколатларни бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома тасдиқланганда асосий ишончнома нотариал идорада олиб қолинади ва мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади.
Асосий ишончнома билан берилган айрим ваколатларни бошқа шахсга ишониб топшириш ҳақида ишончнома тасдиқланганда эса асосий ишончномага қандай ваколатлар бошқа шахсга ишониб топширилганлиги ҳақида белги қўйилиб, ундан нусха олинади.
28. Ушбу Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилганидан сўнг нотариус, нотариус ёрдамчиси, стажёри ёки нотариал идора котиби томонидан ишончнома лойиҳаси тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончнома лойиҳаси жисмоний ёки юридик шахслар томонидан мустақил тайёрланган ва нотариусга тақдим этилган ҳолларда эса нотариус ишончнома лойиҳасининг қонунчиликк ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган ишончномаларнинг лойиҳалари ёки нотариал идорада тузиладиган ишончномаларнинг лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ишончнома матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисобварақ ва солиқ тўловчининг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда ишончноманинг мазмуни Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилиши ҳамда ишончнома берувчига тушунтирилиши лозим.
30. Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
31. Ишончнома Тизимга киритилади ҳамда ҳар бир битим алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатилади.
Тизимдаги тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ишончномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
7-боб. Ишончномани тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
33. Ишончномани тасдиқлашда нотариус томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончнома гербли махсус бланкада чоп этилган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тасдиқланаётган ишончнома, шу жумладан ишончномани тасдиқлаш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Тизим орқали тўлов квитанциялари нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот Тизимда сақланади.
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Ишончнома давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва уларнинг ксеронусхаси олиб қолинади.
8-боб. Ишончномани имзолаш тартиби
34. Ишончнома лойиҳаси ишончнома берувчига ўқиб танишиб чиқиш учун тақдим этилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
35. Ишончноманинг барча нусхаларини ишончнома берувчи (унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.
36. Ишончнома берувчининг (унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) камида иккита бармоқлари излари махсус мосламаларда сканер қилинади.
Агар уларнинг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеоёзув воситаларида қайд этилади.
37. Ишончноманинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, Тизимга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
38. Ишончнома бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда нотариал идоранинг муҳри қўйилган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.
39. Тасдиқланган ишончноманинг бир нусхаси ишончнома берувчига берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларида тасдиқланган ишончномаларнинг электрон шакли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мурожаатчиларнинг розилиги асосида (уларнинг шахси Face-ID тизими орқали тасдиқланган ҳолда) давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари томонидан ахборот тизимлари орқали олиниши мумкин. Бунда электрон шаклдаги ҳужжат унинг қоғоз шаклига тенглаштирилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
9-боб. Ишончномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
40. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда ишончнома берган шахснинг бу ҳақдаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Бу ҳақда нотариал идорада сақланаётган ишончнома нусхасига (бошқа нотариал идора томонидан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно) белги қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
41. Ишончномадаги қўшимча ва тузатишлар ишончномани имзолаган шахсларнинг имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
42. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Регламентнинг 41-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувларини амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
43. Нотариус ишончномани ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримини олган тақдирда, бу ҳақда ишончноманинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Ишончнома бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
44. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи расмийлаштирган битимнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу битимни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга дарҳол хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли ҳудудий адлия органларига хабар беради.
10-боб. Нотариуслар томонидан мансабдор шахслар тасдиқлаган ишончномаларни қабул қилиш тартиби
45. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончнома ва ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатлар нотариал идорага келиб тушган кундан кечиктирмай нотариус томонидан Тизимга маълумот киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус сақлаш учун келиб тушган ишончномани текшириб кўриши ва унинг қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақда дарҳол ишончнома олувчига ва ишончномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11-боб. Ишончномани тасдиқлашни рад қилиш тартиби
46. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда ишончномани тасдиқлашни рад этади, агар:
бундай ишончномани амалга ошириш қонунга зид бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган ишончнома унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
ишончнома қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишончномани тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(46-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шунингдек, ишончномани тасдиқлаш учун тўловни тўламаслик ишончномани тасдиқлашни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ишончномани тасдиқлаш рад этилган тақдирда нотариус ишончномани тасдиқлашни рад этиш ҳақида мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
Нотариус ишончномани тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус ишончномани тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
12-боб. Ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш
47. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга (кейинги ўринларда — нотариал архив) топширилиши керак.
Нотариал расмийлаштирилган битимнинг электрон нусхаси Тизимда сақланади ва электрон архив шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ҳужжатларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
49. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
50. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
51. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
52. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
54. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
55. Ишончномалар билан боғлиқ ҳужжатлар йиғмажилдлари улар тасдиқланган вақтдан бошлаб нотариал архивда 5 йил мобайнида сақланади.
13-боб. Якуний қоидалар
56. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан бош тортганда унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади. Бунда, битимни тасдиқлаш учун тўланган тўловлар қайтарилади.
57. Нотариус ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаат қилувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
58. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича нотариал фаолият устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Мурожаат қилувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Ишончномаларни тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


 

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Ишончномаларни тасдиқлаш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


 

2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Ишончнома предметига нисбатан тақиқ ёки хатлов шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслигини аниқлаш.

2. Автоматик тарзда.


 

3-босқич

Нотариус

1. Ишончнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани ишончнома берувчига ўқиб бериш ҳамда ишончнома мазмунини тушунтириш.

2. Ишончнома ва ишончнома берувчи ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

Ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда 30 дақиқа ичида


 

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш

Тўлов амалга оширилган вақтда


 

5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш

Тўлов амалга оширилган вақтда


 

6-босқич

Нотариус

Ишончномаларни нотариал тасдиқлаш

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига
5-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар (кейинги ўринларда — гувоҳнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар нотариал идора биносида ёки мурожаат қилувчиларнинг талабига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Гувоҳнома бериш нотариал идора биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг матнида гувоҳнома расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади ва гувоҳнома беришни расмийлаштириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеога қайд этилади.
Гувоҳномани расмийлаштириш жараёнини аудио ва видеога қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда, нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб мурожаат қилувчи(лар)га тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан мурожаат қилувчи(лар) тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — Тизим)да сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видеога қайд этилиши лозим.
3. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда — Қонун) 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар гувоҳнома бериш мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
4. Гувоҳнома бериш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
5. Мурожаат қилувчи нотариал идорага ўзи келиб ёзма ариза билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали (кейинги ўринларда — электрон тармоқ) рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.
6. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек гувоҳнома олиш учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжат лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин.
7. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўллаган мурожаатлари Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.
8. Нотариус Тизим орқали келиб тушган электрон мурожаатларни кўриб чиқиши ва белгиланган муддатда мурожаат қилувчи(лар)ни қабул қилиши шарт.
9. Мурожаат қилувчи(лар) томонидан электрон тармоқ орқали гувоҳнома бериш учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлар у(лар)нинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
10. Қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун тегишли ҳужжатларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилиши бўйича электрон тармоқ орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
3-боб. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз шахсларнинг мурожаат қилиш тартиби
11. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун гувоҳнома беришни сўраб уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари мурожаат қилиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан гувоҳнома бериш сўраб унинг васийси мурожаат қилиши мумкин.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, гувоҳнома беришни сўраб ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларини хабардор қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро гувоҳнома беришни сўраб ҳомийни хабардор қилган ҳолда мурожаат қилади.
4-боб. Кар-соқовлик нуқсони ва кўзи ожиз бўлган шахсларнинг мурожаат қилиш тартиби
12. Гувоҳнома беришни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи), кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, гувоҳнома бериш пайтида у билан муомала қила оладиган ва аризасининг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Агарда нотариус кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) фуқаролар билан мулоқот қила олса ва кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) фуқаро учун мўлжалланган мослама билан ишлай олса, унда сурдо ёки тифло таржимоннинг иштироки талаб этилмайди. Бу ҳолатда нотариус ўзи томонидан жисмоний нуқсони мавжуд бўлган фуқаролар билан шахсан мулоқот қилганлиги ҳақида тегишли ҳужжат матнида ёзиб қўяди.
Мурожаат қилувчи гувоҳнома бериш ҳақидаги аризани ўз қўли билан имзолай олмаса, ариза унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро томонидан имзоланиши мумкин. Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ёзиб қўйилиши лозим.
Нотариус мазкур ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатни имзолаган фуқаронинг, сурдо ёки тифло таржимоннинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлашни алоҳида нотариал ҳаракат сифатида рўйхатга олмайди.
Бир шахс ҳужжатни имзоловчи фуқаро, сурдо ёки тифло таржимон сифатида нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Сурдо таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси карлар жамияти томонидан ва тифло таржимоннинг ваколати унга Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти томонидан берилган ишончнома ва хизмат гувоҳномаси орқали аниқланади.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилса, ариза унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан ариза мазмуни ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар ариза ва бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Мазкур бандда белгиланган тартибда аризани имзолаш жараёни аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Агар мурожаат қилувчи саводсиз, кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли ҳужжатни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида қайд этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ёхуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
(12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш тартиби
13. Мурожаат қилувчи нотариал идорага бевосита ўзи келганда уни нотариус ёрдамчиси (нотариус ёрдамчиси мавжуд бўлмаган ҳолларда, нотариал идора котиби ёки нотариус стажёри), улар ҳам бўлмаганда нотариус қабул қилади ва унинг мақсадига аниқлик киритади.
Бунда, нотариус ёрдамчиси (нотариал идора котиби ёки нотариус стажёри) мурожаат қилувчини нотариус қабулига навбатга ёзиб қўяди ва бу ҳақда нотариусни хабардор қилади, бундан нотариус қабулига навбатга ёзилган мурожаат қилувчилар мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
15. Нотариус гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мерос мол-мулки мулкий комплекс сифатида корхона ёки мерос қолдирувчининг юридик шахслар устав капиталидаги (фондидаги) улушдан иборат бўлса, гувоҳнома беришда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда нотариус томонидан тегишли юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширишда юридик шахснинг Тизим орқали олинган таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизимда сақланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
17. Гувоҳнома беришни сўраб вакил томонидан мурожаат этилган тақдирда, унинг ваколати текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Vakolat.uz» платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали «Vakolat.uz» платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 825-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон)
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
6-боб. Гувоҳнома бериш тартиби
18. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўр(лар)нинг ёзма аризасига кўра гувоҳнома беради.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мероснинг очилиш жойи деб мерос қолдирувчининг охирги охирги яшаб турган (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган) жойи ҳисобланади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.
20. Гувоҳнома матнида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
гувоҳнома номи;
нотариал округ номи;
гувоҳнома берилган сана (сўзлар билан қайд қилинади);
гувоҳнома берилган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
марҳумнинг фамилияси, исми, отасининг исми, вафот этган санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қариндошлик даражаси, меросхўрнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, меросхўр чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили, СТИРи;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
меросхўр сифатида юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
мерос мулки кўчмас мулк бўлса, унинг жойлашган манзили, таркиби ва тавсифи;
мерос мулки автомототранспорт воситаси бўлса, унинг русуми, ишлаб чиқарилган йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, автомототранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, рақами, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
мерос мулкига нисбатан марҳумнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақида маълумотлар;
кўчмас мулк ва (ёки) автомототранспорт воситаси бўйича уларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан берилган ҳужжатлардаги мулкнинг тавсифи тўғрисидаги маълумотлар;
гувоҳнома нечта нусхада берилганлиги ҳақида маълумот;
гувоҳнома берилган реестр рақами;
гувоҳнома берганлик учун ундирилган тўловлар ҳақида маълумотлар;
гувоҳнома бериш учун асос бўлган мерос иши рақами;
гувоҳномани берган нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми, муҳр.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меросхўрлар ихтиёрига кўра ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ гувоҳномада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(20-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан нотариус мерос очилган жой бўйича нотариусга мурожаат этган меросхўрлар доирасини текшириб, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган жойи бўйича гувоҳнома беради.
Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкка нисбатан гувоҳнома мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи бўйича берилади.
22. Агар мерос қолдирувчининг меросхўри мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса (трансмиттент), унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича (трансмиссар) ёки васият бўйича меросхўрларига ўтади.
Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг (трансмиттентнинг) вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди ва мерос қолдирувчи вафот этган жойдаги нотариус томонидан меросхўрнинг (трансмиттентнинг) меросхўрларига (трансмиссарларига) гувоҳнома берилади.
Бунда, нотариус вафот этган меросхўрнинг (трансмиттентнинг) барча мерос мол-мулки васият қилинган ёки йўқлигини, меросхўрлар (трансмиссарлар) доирасини аниқлайди.
Масалан, 2019 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган марҳум А. Алиевга тегишли мерос мулкига унинг меросни қабул қилишга улгурмасдан 2020 йилда Самарқанд вилоятида вафот этган фарзандининг меросхўрларига Тошкент шаҳридаги нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилади.
23. Меросхўрлардан бири ёки унинг вакили мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирмани нотариусга тақдим этиши лозим.
Меросхўрлардан бири ёки унинг вакили мерос очилган жойдаги нотариусга мурожаат этган куннинг ўзида нотариус Тизим орқали мерос қолдирувчининг мол-мулкига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади.
Мерос иши очилмаган тақдирда мурожаат этган меросхўр ёки унинг вакилидан меросхўрлар доираси кўрсатилган ҳолда мерос иши очиш тўғрисида ариза олинади ва нотариус Тизимга мерос ишини очиш бўйича маълумотларни киритади. Бу ҳолда, нотариус меросхўр ёки унинг вакилининг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Нотариус мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, васиятноманинг мавжудлиги, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Васиятнома мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, агар мавжуд бўлса, ушбу васиятнома ўзгартирилмаганлиги ёки бекор қилинмаганлигини Тизим орқали текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идорага шахсан келган меросхўрлардан меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар олади. Меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариал тасдиқланиши лозим.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Агарда ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам ариза нотариус томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ёхуд Қонуннинг 26-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки нотариал идорага шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.
Меросдан воз кечиш аризаларида мерос таркиби кўрсатилмайди ва нотариал тартибда тасдиқланади. Бундай аризаларни тасдиқлашдан олдин муқаддам ушбу меросхўр томонидан меросдан воз кечиш аризаси берилган ёки йўқлиги Тизим орқали текширилади. Агарда меросхўр томонидан муқаддам воз кечиш аризаси берилган бўлса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1147-моддасининг тўртинчи қисми талаблари тушунтирилган ҳолда рад этилади (воз кечиш аризасида меросхўр васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечаётганлиги аниқ кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).
Мерос қолдирувчининг эридан (хотинидан) олинган меросдан воз кечиш аризасида мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратган ёки ажратмаган ҳолда воз кечаётганлиги кўрсатилади.
24. Нотариусга мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддасига асосан мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратган ёки ажратмаган ҳолда мерос қолган мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида ариза олинади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
25. Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотини (эри) бошқа қайд этилган никоҳдан ўтган бўлса ҳам у мерос олишга чақирилади. Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган ҳолатда, бундай никоҳда бўлган шахслар бир-бирининг вафотидан кейин меросхўр деб ҳисобланмайдилар.
26. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс гувоҳнома берилишини сўраб мурожаат этса, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти суд ҳужжати билан тасдиқланади.
Ёши бўйича қарамоқда бўлган шахснинг меҳнатга қобилиятсизлиги унинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва пенсия гувоҳномаси билан аниқланади.
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда нотариус мерос қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз меросхўрлари мавжудлигини аниқлайди.
Меҳнатга қобилиятсиз шахсларга қуйидагилар киради:
мерос очилган кунга келиб 55 ёшга кирган аёллар, 60 ёшга кирган эркаклар;
мерос очилган кунга келиб белгиланган тартибда I ёки II ногиронлиги бўлган деб топилган шахслар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун.
Меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиши лозим. Бошқа шахслар фойдасига мажбурий улушдан воз кечишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган меросхўрларга васиятнома бўйича ўтади.
27. Агар васиятнома бўйича меросхўрлар мажбурий улушга гувоҳномани олишга қаршилик қилишса, нотариус уларнинг судга мурожаат этиш ҳуқуқларини тушунтиради ва мажбурий улушга гувоҳномани берилишини ўн кундан ошмаган муддатга кечиктиради.
Агар васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномада мерос қолдирувчи билан (меросхўрларнинг хоҳиши бўйича) меросхўрларни қариндошлик ёки бошқа муносабатларини кўрсатиб ўтиши зарур бўлса, нотариус ушбу муносабатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади.
28. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда меросхўрлар томонидан тақдим этилган васиятноманинг асл нусхаси ёки дубликати нотариал идорада қолдирилади.
Васият қилувчи уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўтадиган меросхўрга бу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият нотариус томонидан гувоҳномада ёзиб қўйилади.
Васиятномада васият қилувчи мерос сифатида турар жойни оладиган меросхўр зиммасига турар жойни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга умрбод фойдаланиш учун васият мажбурияти кўрсатилган бўлса нотариус васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома матнида турар жойдан умрбод фойдаланиш ҳуқуқига эга шахс ҳақидаги маълумотларни кўрсатади.
29. Гувоҳнома беришда нотариус, қоида тариқасида, қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мерос қолдирувчининг охирги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки уй дафтаридан кўчирма;
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (бунда мерос мулки кўчмас мулк бўлса, кадастр маълумотномаси);
меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меросхўрлар вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома;
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирма.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади. Бунда курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинадиган маълумотнома (маълумот) тегишли нотариал ҳаракатнинг ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
(29-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Агар қонун бўйича меросхўрларнинг бири ёки бир нечтаси ворисликка чақиришга асос бўладиган муносабатлар мавжудлигини исботлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, улар меросни қабул қилиб олган ва тегишли исботларни тақдим этган бошқа барча меросхўрларнинг ёзма розилиги билан гувоҳномага киритилиши мумкин. Бу розилик ёзма ариза кўринишида расмийлаштирилади. Меросхўрлар шахсан ўзлари мерос очилган жойдаги нотариал идорага келиб, аризани тақдим этган ҳолда, уларнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, нотариус меросхўрларнинг шахсини аниқлайди ва имзолари ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Ушбу ариза нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
30. Агар мерос мулки таркибига ов милтиғи кирса, бунда нотариус Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари (ички ишлар органлари) томонидан мерос қолдирувчига ушбу милтиқни сақлаш учун берилган рухсатномани ва овчи билетини меросхўрдан талаб қилади.
31. Акциядорлик жамиятининг акциядорларининг мерос мол-мулки таркибига уларга тегишли бўлган акциялар киради.
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган депо ҳисобварағининг кўчирмасига асосан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури сифатида акциялар балки тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг, ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, коммандитчининг) улуши (ҳиссаси) кирса, бунда тегишли ширкат, кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу ҳуқуқларга мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг далили сифатида нотариус учун тегишли ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус кўрсатилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак бериши лозим.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Фермер хўжалигининг мол-мулки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, фермер хўжалиги мулкий комплекс сифатида меросхўрларга ўтади.
33. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг маълумотномасини талаб қилади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.
Агар мерос таркибида банклар ва бошқа кредит ташкилотларида сақланаётган омонат пул маблағлари мавжуд бўлиб, бироқ меросхўрлар уни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмасалар, бу ҳолатда нотариус мерос таркибини аниқлаш ва уни ҳимоя қилиш учун банклар, бошқа кредит ташкилотлари ва юридик шахсларга маълумотнома бериш ҳақида сўров юбориши мумкин.
Нотариус олинган маълумотни фақат васиятни бажарувчига ёки меросхўрларга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Гувоҳномани расмийлаштиришда мерос мол-мулки тақиқланмагани ва (ёки) хатланмагани, шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги Тизим орқали текширилади. Бунда текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмагани ёки хатланмагани ва кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланади.
Агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган, шунингдек, кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса, тақиқ ва хатлов ҳамда тегишли ёзув олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади. Гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса (гаров реестрида кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд бўлса), гаровга олувчининг (кредиторнинг) розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги меросхўрларга гувоҳнома берилганлиги ҳақида нотариус уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун меросхўрларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига кўра васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
36. Нотариус томонидан берилган гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа мерос мол-мулклари бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида қўшимча гувоҳномалар берилади.
Бошқа мол-мулкка қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда илгари берилган гувоҳномага киритилмаган меросхўрлар мурожаат қилганда, улар ҳам умумий асосларда қўшимча мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномага киритилади.
37. Баъзи бир меросхўрларнинг улушлари ҳал этилмаганда, гувоҳномада ҳал этилмаган улуш миқдори кўрсатилади.
38. Гувоҳнома Тизимга киритилади ҳамда ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг матнида кўрсатилади.
Тизимдаги тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Гувоҳнома беришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича (яшаш жойи бўйича) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд талаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(39-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
7-боб. Гувоҳнома бериш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
40. Гувоҳнома беришда нотариус томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундиради.
Гувоҳнома, шу жумладан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган тўловлар миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Тизим орқали тўлов квитанциялари (инвойс) нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот (инвойс) Тизимда сақланади.
(40-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 декабрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон)
Гувоҳнома давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи меросхўрларга берилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва уларнинг ксеронусхаси олиб қолинади.
8-боб. Гувоҳномани имзолаш тартиби
41. Гувоҳномага нотариус Тизимга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
42. Гувоҳнома бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, нотариал идоранинг муҳри босилади.
43. Меросхўрларнинг хоҳишига кўра гувоҳнома уларнинг ҳар бирига алоҳида ёки уларнинг барчасига бир нусхада берилади. Гувоҳноманинг иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
9-боб. Гувоҳномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
44. Гувоҳномага ўзгартириш ва қўшимчалар манфаатдор шахснинг мурожаати ёки нотариуснинг ташаббусига кўра киритилиши мумкин.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки меросхўрларнинг илтимосига кўра гувоҳноманинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин. Гувоҳномага нотариуснинг ташаббуси билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, бу ҳақда гувоҳнома олган шахсга хабар қилиниши лозим.
45. Гувоҳномага қўшимча ва тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Матндаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
46. Нотариал тасдиқланган гувоҳнома суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Нотариус гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримини олган тақдирда, бу ҳақда гувоҳноманинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Гувоҳнома бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
47. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи расмийлаштирган гувоҳноманинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу гувоҳномани белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга дарҳол хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли ҳудудий адлия органларига хабар беради.
10-боб. Гувоҳномани тасдиқлашни рад қилиш тартиби
48. Қонуннинг 38-моддасига асосан нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни тасдиқлашни рад этади, агар:
бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
бу нотариал ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
нотариал ҳаракат қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал ҳаракатни тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
(48-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шунингдек, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш учун тўловни тўламаслик нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Нотариал ҳаракатни тасдиқлаш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни тасдиқлашни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради.
Нотариус нотариал ҳаракатни тасдиқлаш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус гувоҳнома беришни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
11-боб. Ҳужжатларни нотариал идорада сақлаш ва нотариал архивга топшириш
49. Қонуннинг 10-моддасига асосан, нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архивини юритиши шарт.
Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга (кейинги ўринларда — нотариал архив) топширилиши керак.
Нотариал расмийлаштирилган гувоҳноманинг электрон нусхаси Тизимда сақланади ва электрон архив шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ҳужжатларнинг йиғмажилдлари нотариал идора архивига топширилишига қадар чангдан, қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган ва уларнинг яхши сақланишини таъминлайдиган шкафларда туради.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио- ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва тегишли нотариал ҳаракатга юкланган ҳолда Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг қоидалари 2025 йил 1 декабрдан кейин тасдиқланган ҳужжатларга нисбатан амал қилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
51. Йиғмажилдлардан бирон-бир ҳужжат олиш ва беришга йўл қўйилмайди.
52. Календарь йил тугаши билан масъул шахс йиғмажилдларни нотариал идора архивида сақлаш учун тайёрлайди.
Йиғмажилддаги ҳужжатлар туркумлаштирилади, расмийлаштирилади, тартибга келтирилиб, муқоваланади ва тикилади.
Йиғмажилд охирида алоҳида тоза вараққа тикилган варақлар сони ёзилади. Ушбу вараққа масъул шахс ва нотариуснинг имзолари ҳамда нотариуснинг муҳри қўйилади.
Йиғмажилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилга мувофиқ келиши керак.
53. Нотариал идора ҳужжатлар ва материалларни нотариал архивга топширишидан олдин масъул шахс уларни тайёр ҳолга келтиради.
54. Нотариал идора томонидан ҳужжатлар ва материаллар нотариал архивга топширилаётганда, уларнинг бутлигини кўриб чиқиш адлия бошқармасининг доимий фаолият олиб борувчи эксперт комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Эксперт комиссияси ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқишда архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
56. Эксперт комиссияси томонидан ҳужжатлар нотариал архивга топширилиши лозим деб топилганда, икки нусхада топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Далолатномада топширилаётган ҳужжатлар рўйхати тўлиқ кўрсатилиши шарт. Далолатнома эксперт комиссияси аъзолари ва нотариал идорада раҳбарлик қилувчи нотариус томонидан имзоланади ҳамда унга нотариуснинг гербли муҳри қўйилади.
57. Мерос иши билан боғлиқ ҳужжатлар йиғмажилдлари улар тасдиқланган вақтдан бошлаб нотариал архивда 75 йил мобайнида сақланади.
12-боб. Якуний қоидалар
58. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи нотариал хизматдан фойдаланишдан бош тортганда унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади. Бунда, битимни тасдиқлаш учун тўланган тўловлар қайтарилади.
59. Нотариус ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаат қилувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
60. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича нотариал фаолият устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Мурожаат қилувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномалар беришнинг маъмурий регламентига
ИЛОВА
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


 

1-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

1. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар бериш учун нотариал идорага ўзи келиб ёки электрон тизим (ЯИДХП ёки Е-notarius.uz ахборот портали) орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мазкур Регламентда келтирилган тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиш.

2. Мурожаат қилинганда.


 

2-босқич

Нотариус

1. Мурожаат қилувчини қабул қилиш, унинг шахсини, муомала ва ҳуқуқ лаёқатини аниқлаш.

1. Мурожаат қилувчи нотариал идорага келганда.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, васиятноманинг мавжудлиги, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлаш.

2. Мурожаат қилинганвақтда.

3. Тизим орқали тақиқ ёки хатлов шунингдек, гаров реестрида мулкка нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисида ёзув мавжуд эмаслигини текшириш.

3. Автоматик тарзда.


 

3-босқич

Нотариус

1. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳани меросхўрларга ўқиб бериш ва ушбу гувоҳнома мазмунини тушунтириш.

2. Гувоҳнома ва гувоҳнома олувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни Тизимга киритиш.

2-босқичда келтирилган ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилган ва маълумотлар текширилганда, мерос очилганидан сўнг 6 ой ичида

5

4-босқич

Жисмоний ёки юридик шахс

Нотариал ҳаракат учун давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш

Нотариал ҳаракат расмийлаштирилаётган вақтда


 

5-босқич

Нотариус

Тўлов миқдори ва тасдиқлаш коди киритилган «SMS» хабарнома юбориш ва хабарномада келтирилган тасдиқлаш кодини Тизимга киритиш

Тўлов амалга оширилган вақтда


 

6-босқич

Нотариус

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномаларни меросхўрларга бериш

1 — 5-босқичлар тўлиқ амалга оширилганда 15 дақиқа ичида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2020 й., 09/20/726/1524-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон, 12.08.2021 й., 09/21/513/0787-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон, 14.07.2022 й., 09/22/384/0632-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 13.12.2023 й., 09/23/654/0932-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 26.12.2025 й., 09/25/825/1219-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)