Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш ёки меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматларни жорий этиш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16-17-ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоятда қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудуддаги туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар Сурхондарё вилоятида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ёки 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматлар жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
субсидия 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган меҳмонхона учун унинг тоифаси ва хоналар сонидан қатъи назар ажратилади;
субсидия Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорлиги бўлмаган, шунингдек, банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаган инвесторларга ажратилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм;
2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун —25 млн сўм;
3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорида белгиланган миқдорларда.
21. 2026 йил 15 октябрдан бошлаб 2027 йил 31 декабрга қадар меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматлар ташкил этилгани учун қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:
ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 1 миллиард сўмдан ошмаган қисми;
очиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 200 миллион сўмдан ошмаган қисми;
конференция залини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 150 миллион сўмдан ошмаган қисми;
тренажёр (фитнес) зали ва/ёки индивидуал муолажалар учун СПА ҳудудни ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисми.
22. Ушбу қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатларда инвесторларнинг янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш ёки меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматларни жорий этиш харажатларининг ҳар бири бўйича мазкур қарорнинг 2 ва 21-бандларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади.
(21 ва 22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ;
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорига
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
1. Ушбу Вақтинчалик Низом (кейинги ўринларда — Низом) Сурхондарё вилоятида 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестор — меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;
субсидия — инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар;
янги қурилган меҳмонхона — тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича жойлаштириш воситаси сифатида янги қурилиб ишга туширилган кўчмас мулк объекти, реконструкция қилинган меҳмонхона бундан мустасно.
3. Субсидия 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган меҳмонхона учун унинг тоифаси ва хоналар сонидан қатъи назар ажратилади.
4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм;
2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 25 млн сўм.
Бунда меҳмонхона камида икки қаватдан иборат бўлиши лозим.
3, 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга субсидия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорига мувофиқ ажратилади.
5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
7. Инвестор субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиб ўрганилади.
9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.
11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) юборилади.
12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;
меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашганлиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
16. Субсидия 2024 — 2026 йилларда Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.
17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.
19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдори ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар фонди тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.
22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
24. Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида беш йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.
Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.
Меҳмонхона тоифаси пасайган тақдирда, инвестор ажратилган субсидиядан пасайган тоифа учун белгиланган миқдор ўртасидаги фарқни Давлат бюджетига қайтаради.
25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Инвестор
Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
1. Аризани ўрганиб чиқади.
10 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда — 20 иш кунида
2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
1 иш кунида
3-босқич
Инвестор
Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
2 ойдан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
5 иш кунида
2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
1 иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
3 иш кунида
6-босқич
Туризм қўмитаси
Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
5 иш кунида
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
Электрон почта манзили: _____________________________________________________________________
Банк ҳисобварағи: ____________________________________________________________________________
Илова: ______ варақда
___________________________________
_______
(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)
(имзо)
20___ йил _______________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Сурхондарё вилоятида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестор — меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;
ёпиқ сузиш ҳавзаси — бино ичида жойлашган, об-ҳаводан қатъи назар йил давомида фойдаланиш имконини берадиган сунъий сув ҳавзаси (ёпиқ бассейн);
субсидия — инвесторларга очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар.
3. Субсидия мувофиқлик сертификатига эга тоифасиз, 1 юлдузли ёки 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналар ҳудудида 2026 йил 15 октябрдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда ташкил этилган очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.
4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 1 миллиард сўмдан ошмаган қисми;
очиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 200 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш.
5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари аввал қопланмаган бўлиши.
6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
7. Инвестор субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлар учун сарфланган харажатлар электрон ҳисоб-фактураларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниб, ўрганилади.
9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.
10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.
11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмагани;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;
меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашгани;
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби
16. Субсидия Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.
17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.
19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.
22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
24. Меҳмонхона ва сузиш ҳавзаси субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.
Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.
25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Инвестор
Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
1. Аризани ўрганиб чиқади.
Ўн иш кунида
2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Бир иш кунида
3-босқич
Инвестор
Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Икки ойдан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
Беш иш кунида
2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
Бир иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Буюртманомани кўриб чиқади ва субсидия маблағларини Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Уч иш кунида
6-босқич
Туризм қўмитаси
Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
Беш иш кунида
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман.
Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________
Электрон почта манзили: ___________________________________________________________________
Банк ҳисобварағи: _________________________________________________________________________
Илова: ______ варақда
___________________________________
_______
(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)
(имзо)
20___ йил _______________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорига
3-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Сурхондарё вилоятида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инвестор — меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;
конференция зали — бизнес ва ишбилармонлик, илмий ёки расмий тадбирларни ўтказиш учун махсус жиҳозланган хона;
субсидия — инвесторларга конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар.
3. Субсидия мувофиқлик сертификатига эга тоифасиз, 1 юлдузли ёки 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналар ҳудудида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда ташкил этилган конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.
4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
конференция зали ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини;
тренажёр (фитнес) зали ва/ёки индивидуал муолажалар учун СПА ҳудудни ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш.
5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
ушбу меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари аввал қопланмаган бўлиши.
6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
7. Инвестор субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш учун сарфланган харажатлар электрон ҳисоб-фактураларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниб, ўрганилади.
9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.
10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.
11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмагани;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;
меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашгани;
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби
16. Субсидия Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.
17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағларни қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.
19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.
22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
24. Меҳмонхона, конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматлари субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.
Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.
25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Инвестор
Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
1. Аризани ўрганиб чиқади.
Ўн иш кунида
2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Бир иш кунида
3-босқич
Инвестор
Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Икки ойдан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
Беш иш кунида
2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.
Бир иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Буюртманомани кўриб чиқади ва субсидия маблағларини Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Уч иш кунида
6-босқич
Туризм қўмитаси
Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
Беш иш кунида
Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
меҳмонхонада конференция ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман.
Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________
Электрон почта манзили: __________________________________________________________________
Банк ҳисобварағи: ________________________________________________________________________
Илова: ______ варақда.
___________________________________
_______
(ариза берувчининг лавозими, ФИО)
(имзо)
20___ йил _______________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)