1-ИЛОВА
Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш муддати | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар | |
1. | Қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш: мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси улушини кўпайтириш. Ушбу йўналишда зарур инфратузилмани ривожлантириш ва дунё бозорида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотида туризм улушини 5 фоизгача етказиш, шунингдек, 2026 йил якунига қадар 11,6 миллиондан ортиқ туристларни, шу жумладан узоқ хорижий давлатлардан — 2 миллион туристни жалб қилиш; туристик-экскурсион хизматлар истеъмолига аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш, ички туризм ҳаракатининг оммавийлигини қайта тиклаш, туризм хизматларини ишлаб чиқишда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастурини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, ҳудудлар ўртасида туристлар ички оқимини кенгайтириш, уларнинг сонини йилига 20 миллиондан ошириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 — 2026 йиллар давомида | Ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Республиканинг туристик жозибадорлигини хорижий давлатларга тарғиб қилиш мақсадида хорижий ва маҳаллий ахборот воситалари вакиллари, туроператорлар учун инфотурлар ташкил қилиш. Бунда, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан белгиланадиган тартиб асосида ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил қилиш йўлга қўйилади. Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш. | 2023 йил августдан бошлаб, доимий | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси (А. Аққулов) |
3. | Соҳадаги ташкилот ва муассасаларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: соҳага оид тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган ташаббусларни қайта кўриб чиқиш; соҳада тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган ишларни молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш; соҳада давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида камида 2 та хорижий давлат тажрибасини ўрганиш ва энг илғор тажрибаларни Ўзбекистонда жорий этиш чораларини кўриш; туризм объектлари бўйича туроператор ва турагентлар фаолиятида ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзолик (иштирок этиш) асосида ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий қилиш; туризм соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг ишбилармонлик (MICE) туризми салоҳиятини ўрганиш ва ушбу туризм турини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. Бунда, хорижий эксперт ва олимларни жалб қилиш ҳамда ижобий тажрибаларни ўрганишга қаратилган хизмат сафарларини ташкил қилиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) |
4. | Туризмнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни ўрганиб уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | Доимий | - | Туризм қўмитаси (А. Аққулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида саёҳат қилувчи маҳаллий сайёҳлар сонини 20 миллион нафарга етказиш. Бунда, қуйидагилар амалга оширилади: республика бўйлаб меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган 228,3 минг нафар ходимларни; «Аёллар дафтари»га киритилган 30 ёшдан юқори 50 минг нафар хотин-қизларни; туристлар оқими камайган мавсумда республика бўйлаб 50 минг нафар ўқувчи-талабалар ва корхоналар ходимларини Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига; «Мангуберди ватанига саёҳат» номли ички туризм дастури орқали Хоразм вилоятига ўқувчи, талаба ва пенсионерларни; «Оилавий саёҳат» туристик пакетларини жорий этган ҳолда минг нафар нотинч ва кам таъминланган оилаларни; республикадаги мавжуд зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга 3 миллион нафар сайёҳларни жалб этиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
6. | Туризм соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш ва бошқарувни рақамлаштириш орқали хизмат кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш, соҳадаги коррупцион омилларни бартараф этиш ва шаффофликни таъминлаш, туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш жараёни ҳамда жойлаштириш воситаларини туристлар томонидан QR-код орқали баҳолашни тўлиқ рақамлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил декабрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
7. | Республиканинг барча халқаро аэропортларида хорижий туристларга Ўзбекистонда сотиб олинган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини жорий этиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2024 — 2026 йиллар давомида | - | Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
8. | Қуйидаги чора-тадбирларни алоҳида режа-график асосида амалга ошириш: Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларига лоукостерларнинг мунтазам авиақатновларини амалга ошириш; Европа Иттифоқи давлатларидан Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларига авиақатновларни амалга ошириш учун учрашувлар ташкил қилиш; Самарқанд аэропортига транзит авиақатновлар сонини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 — 2025 йиллар давомида | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), «Uzbekistan airports» АЖ (Р. Жураева) |
9. | Умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан, ресторан ва кафеларда кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш, жаҳон стандартлари талаблари асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига «Мишлен» юлдузини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ваколатини бериш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023-2024 йилларда | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
10. | Халқаро йўналишларда амалга оширилаётган парвозлар орқали хорижий туристлар, шу жумладан, зиёрат туризми йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш, шунингдек, янги йўналишларни очиш ва мунтазам авиақатновлар сонини ошириш чораларини кўриш. Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | Ижрочилар маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), «Uzbekistan airports» АЖ (Р. Жураева) |
11. | Интернет тармоғида хорижий тилларда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини намойиш қилувчи маълумотларни кескин кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда: интернет тармоғида тарғибот материалларини кўпайтирганларни рағбатлантириш; узоқ хорижий мамлакатлардан республикага етиб келиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш назарда тутилади. Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | Ижрочилар маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), «Uzbekistan airports» АЖ (Р. Жураева), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
12. | Туризм қўмитасининг фаолият йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Бунда: Қўмита зиммасига юклатилган асосий вазифаларни; Қўмитага юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб, марказий аппарат, таркибий тузилмалар, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг функцияларини; Қўмита ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
13. | 35 гектар майдонда сунъий кўл ва 50 гектар майдонда аквапарк қуриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
15. | Туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирувчи субсидиялар бериш тартибини жорий қилиш. Амалга ошириш шакли: рағбатлантирувчи субсидия бериш тартибини ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
16. | Қуйидагиларни: турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши; туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши талабларини бекор қилиш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
17. | Қуйидаги хизматларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш ишларини якунига етказиш: оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш; гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва идентификация картасини бериш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил октябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
18. | Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, жойлаштириш воситаларининг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилаш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
19. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган «Тўсиқсиз туризм» дастурини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
20. | Туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб бериш тартибини белгилаш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) |
21. | Меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги тартибларни белгилаш: инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш; дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялтини франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Қудбиев) |
22. | Туризм йўналишида халқаро талабларга жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. Бунда, халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини «франшиза» асосида жалб қилиш, таълим дастурларидаги ўқув жараёнини «блок-модуль» тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этиш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил февраль | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахманов) |
23. | Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги механизмларини жорий қилиш. Амалга ошириш шакли: экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғи. | 2023 йил август | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
24. | Қўмитага замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда юксак профессионал вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил август-сентябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов) |
25. | Қўмита таркибига к?рувчи объектларни хатловдан ўтказиш. Қўмита марказий аппарати ҳамда ўз бинолари мавжуд бўлган тизим ва ҳудудий органларнинг маъмурий биноларига қуёш фотоэлектр станция (панель)ларини ўрнатиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
26. | Собиқ Туризм ва маданий мерос вазирлигига тегишли мол-мулк, шу жумладан, бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари, мебель ва жиҳозлар ҳамда ахборот-дастурий маҳсулотларини Қўмитага ўтказиш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил август | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
27. | Жиззах шаҳри Ҳамид Олимжон боғи ҳудудида жойлашган собиқ «Ватан» кинотеатри биносида замонавий талабларга мос келадиган «Экология ва табиат музейи»ни ҳамда унга туташ ҳудуддаги черков биносида «Табиат ва санъат» мулоқот маркази фаолиятини ташкил қилиш учун «Ватан» кинотеатри биносини туташ ҳудуди билан биргаликда ҳамда черков биносини Экология вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш. Амалга ошириш шакли: қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. | 2023 йил август | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) |
28. | Туризм йўналишида кадрлар тайёрловчи давлат олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларининг туризм, сервис, меҳмонхона хўжалиги ва гид (гид-таржимон) таълим йўналишлари бўйича педагоглар учун ўрта ва қисқа муддатли ўқув курсларини йўлга қўйиш. Амалга ошириш шакли: ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. | 2023 йил декабрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахманов) |
29. | Туристларни мамлакат тарихи билан таништириш ва экскурсияларни ташкил қилиш мақсадида маданий мерос объектлари ва давлат музейларида давлат тили ва чет тилларида маълумотлар берувчи аудиогидлардан фойдаланишни кенгайтириш. Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил август | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
30. | Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотларини электрон тендер («e-tender» платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали: Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) биносининг қурилиш ва капитал таъмирлаш ишларини; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги биноси ҳудудида Давлат экологик назорат инспекцияси, Ситуацион Маркази ва «Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси учун бино ва иншоот қуриш ишларини; Санитар тозалаш ташкил этиш республика маркази ва Чиқинди полигонларини бошқариш дирекциясини жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уйда жойлашган бинонинг 1-қаватида капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. Қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил январь | Экология жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) |
31. | Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон даҳаси, Чимкент йўли кўчаси 18-уйда жойлашган Тошкент тумани, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Дархон илмий-тажриба хўжалигига тегишли ўрмон фонди ерларини Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш. Ушбу ҳудудда пудрат ташкилотларини электрон тендер («e-tender» платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали яшил жамоат паркини ташкил қилиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2024 йил апрель | Экология жамғармаси маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), «Ўрмонқурилиш» давлат муассасаси |
32. | Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусини, қуриш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга ошириш. Бунда: объектда бажарилган қурилиш ишлари 2022 молия йили якунига кўра қолдиқ қийматларини жорий нархларда қайта ҳисоблаш, қўшимча ва ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон қарори талабларига мувофиқ тегишли ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилади; қолдиқ қийматларини жорий нархларда қайта ҳисоблаш, қўшимча ва ўзгартиришларни тўлиқ инобатга олгунга қадар буюртмачининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра зарур маблағлар ажратилади. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2024 йил январь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси |
33. | Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларнинг истагига кўра хизматларни тақдим қилиш тизимини такомиллаштириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. | 2023 йил октябрь | - | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов) |
2-ИЛОВА
|
Ҳудуд номи |
Туман (шаҳар) номи |
Лойиҳа ихтисослашуви |
Лойиҳа қиймати (млн АҚШ доллари) |
Иш ўрни сони | |
|
Жами: |
630,1 |
7121 | |||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Нукус шаҳри |
Этнотуризм мажмуаси. |
5 |
6 |
|
2. |
Меҳмонхона мажмуаси. |
1 |
8 | ||
|
3. |
Мўйноқ тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. |
1 |
20 | |
|
4. |
Элликқалъа тумани |
Экотуризм мажмуаси. Ақчакўл бўйида меҳмонхона, ресторан, фитнес клуб ва сувда дам олиш хизматлари ташкил этиш. |
1 |
15 | |
|
5. |
Андижон вилояти |
Хонобод шаҳри |
Кўнгилочар маскан. Сунъий кўл яратиб, меҳмонхона ва сувда дам олиш хизматлари ташкил этиш. |
69,1 |
950 |
|
6. |
Андижон шаҳри |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
1,9 |
25 | |
|
7. |
Олтинкўл тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
2,5 |
30 | |
|
8. |
Бухоро Вилояти |
Бухоро шаҳри |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
14 |
50 |
|
9. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
2 |
50 | ||
|
10. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
12 |
50 | ||
|
11. |
Пешку тумани |
Этнотуризм мажмуаси. Афшона қишлоғида этнотуризм шаҳарчасини ташкил этиш. |
1 |
70 | |
|
12. |
Жиззах вилояти |
Бахмал тумани |
Экотуризм ва кўнгилочар маскан. Тоғ ҳудудида дор йўли, меҳмонхона, амфитеатр, теннис корти ҳамда ресторан ташкил этиш. |
3 |
150 |
|
13. |
Зомин тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. Тоғ ҳудудида меҳмонхона ташкил этиш. |
11 |
55 | |
|
14. |
Қашқадарё вилояти |
Китоб тумани |
Дор йўли ва меҳмонхона. Кемпинглар, аттракционлар, бассейн, фавворалар ва ресторанлар ташкил этиш. |
15 |
700 |
|
15. |
Шаҳрисабз тумани |
Туризм мажмуаси. Замонавий аквапарк, кемпинг, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш. |
2 |
100 | |
|
16. |
Қарши шаҳри |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ташкил этиш. |
2,3 |
20 | |
|
17. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ташкил этиш. |
1 |
35 | ||
|
18. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ва очиқ осмон тагида ресторан ташкил этиш. |
1,1 |
24 | ||
|
19. |
Меҳмoнхона ва экобоғ ташкил этиш. |
1,3 |
50 | ||
|
20. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ташкил этиш. |
1 |
100 | ||
|
21. |
Навоий вилояти |
Қизилтепа тумани |
Замонавий туризм мажмуаси. «Тўдакўл» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш ҳамда сувда дам олиш ва соҳил бўйи (пляж) туризмини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш. |
30 |
1200 |
|
22. |
Кармана тумани |
Йўлбўйи инфратузилмаси. Замонавий «Карвонсарой мажмуаси»ни ташкил этиш. |
5 |
50 | |
|
23. |
Наманган вилояти |
Янгиқўрғон тумани |
Экотуризм мажмуаси. Экотуризм мажмуасида жойлаштириш воситалари, сузиш ҳавзаси, гастрономик туризм ва этнотуризм хизматларини ташкил этиш. |
14,1 |
30 |
|
24. |
Поп тумани |
Кўнгилочар маскан. Дор йўли ва меҳмонхона ташкил этиш. |
6,5 |
70 | |
|
25. |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд тумани |
Экотуризм лойиҳаси. Тоғ ва экотуризм комплексини ташкил этиш. |
10 |
60 |
|
26. |
Меҳмонхона мажмуаси. 4 юлдузли меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш. |
12 |
40 | ||
|
27. |
Меҳмонхона мажмуаси. 4 юлдузли меҳмонхона, ресторан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш. |
30 |
150 | ||
|
28. |
Замонавий тиббий хизмат кўрсатиш маркази ва меҳмонхона ташкил этиш. |
18 |
200 | ||
|
29. |
Нуробод туманида |
Экотуризм лойиҳаси. Осма дор йўли ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этиш. |
11,5 |
30 | |
|
30. |
Сирдарё вилояти |
Гулистон шаҳри |
Тиббиёт туризми мажмуаси. Меҳмонхона, тиббий диагностика маркази, замонавий савдо мажмуасини ташкил этиш. |
8,3 |
30 |
|
31. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан ва боулинг ташкил этиш. |
1,2 |
25 | ||
|
32. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш. |
1,2 |
20 | ||
|
33. |
Сурхондарё вилояти |
Бойсун тумани |
Туристик мажмуа. Тоғ ҳудудида туристик мажмуа, ҳунармандчилик маркази, меҳмонхона, амфитеатр, ресторан, ўтов уйлари, спорт зали, сузиш ҳавзасини ташкил этиш. |
5,8 |
50 |
|
34. |
Туристик мажмуа. Меҳмонхона ва ўтов уйларини ташкил этиш. |
1 |
20 | ||
|
35. |
Туристик мажмуа. Тоғ ҳудудида туристик мажмуа, меҳмонхона, амфитеатр, ресторан, ўтов уйларини ташкил этиш. |
18 |
100 | ||
|
36. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш. |
1,5 |
30 | ||
|
37. |
Термиз шаҳри |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш. |
1,2 |
20 | |
|
38. |
Дам олиш маскани. Эски шаҳар, амфитеатр ва истироҳат боғи ташкил этиш. |
1,5 |
50 | ||
|
39. |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, конгресс холл ва кўнгилочар маскан ташкил этиш. |
50 |
100 | ||
|
40. |
Тошкент вилояти |
Ангрен шаҳри |
Меҳмонхона, осма дор йўли ва дам олиш маскани. Меҳмонхона, осма дор йўли, қишки чанғи учиш йўлаги, ресторан ташкил этиш. |
70 |
50 |
|
41. |
Бўстонлиқ тумани |
Болалар интеллектуал спорт-соғломлаштириш ва дам олиш маскани. Кўнгилочар майдон, ёзги амфитеатр, мини футбол майдони, теннис корти, болалар майдончаси, бассейн, коттежлар, меҳмонхона биноси, ресторан, автотураргоҳларни ташкил этиш. |
10 |
85 | |
|
42. |
Бўстонлиқ тумани |
Меҳмонхона ва дам олиш маскани. Меҳмонхона биноси, коттежлар, амфитеатр, бассейн, футбол ва баскетбол майдончалари, автотураргоҳ ташкил этиш. |
6,8 |
75 | |
|
43. |
Бўстонлиқ тумани |
Дам олиш маскани. Зиплайн, биатлон, воркаут, мини футбол ва бадминтон майдонлари, шахмат хоналари, кутубхона, кинотеатр, амфитеатр ташкил этиш. |
5 |
80 | |
|
44. |
Бўстонлиқ тумани |
Дам олиш маскани. Ресторан, автотураргоҳ, этноқишлоқ, коттеж, болалар майдончаси, меҳмонхона, фитнес зал, спа маркази, амфитеатр, футбол майдончаси, теннис корти, боулинг ўйингоҳини ташкил этиш. |
15 |
150 | |
|
45. |
Бўстонлиқ тумани |
Меҳмонхона ва дам олиш маскани. Бассейн, ресторан, меҳмонхона, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш. |
11,4 |
100 | |
|
46. |
Бўстонлиқ тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, ресторан бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш. |
9 |
70 | |
|
47. |
Бўстонлиқ тумани |
Соғломлаштириш оромгоҳи. Мини футбол майдончаси, меҳмонхона, коттеж, бассейн, автотураргоҳ, ресторан ташкил этиш. |
8 |
50 | |
|
48. |
Бўстонлиқ тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, бассейн, коттеж, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш. |
15 |
300 | |
|
49. |
Бўстонлиқ тумани |
Меҳмонхона мажмуаси. Меҳмонхона, бассейн, коттеж, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш. |
10 |
100 | |
|
50. |
Фарғона вилояти |
Қўқон шаҳри |
Миллий ҳунармандчилик ва туризм маркази. Ҳунармандлар уйи, замонавий меҳмонхона, гипермаркет, ресторан ташкил этиш. |
21,5 |
300 |
|
51. |
Риштон тумани |
Ҳунармандчилик комплекси. Ҳунармандлар маркази, сузиш ҳавзаси, ресторан, конференция зали, ўйин майдони ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш. |
5,2 |
200 | |
|
52. |
Фарғона шаҳри |
Кўнгилочар маскан. Тематик боғ, меҳмонхона ва ресторанлар мажмуасини ташкил этиш. |
15 |
100 | |
|
53. |
Хоразм вилояти |
Боғот тумани |
Экотуризм мажмуаси. Чўл ҳудудида меҳмонхоналар, ресторанлар, бассейн, экотуризм комплекси, умумий овқатланиш шохобчалари, экстремал туризм аттракционлари, ўтов уйлари, амфитеатр, балиқчилик кўллари, ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этиш. |
10 |
500 |
|
54. |
Хива тумани |
Экотуризм маскани. Қоракўл ҳудудида ўтов уйлари экотуризм комплекси, балиқчилик кўллари, ёзги дам олиш масканларини ташкил этиш. |
1,2 |
20 | |
|
55. |
Тошкент шаҳри |
Шайхонтоҳур тумани |
Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш. |
16 |
75 |
|
56. |
Миробод тумани |
Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш. |
10 |
30 | |
|
57. |
Учтепа тумани |
Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш. |
11 |
33 | |
|
58. |
Чилонзор тумани |
Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш. |
5 |
20 | |
3-ИЛОВА
|
1. |
Ж.А. Ходжаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Давлат комиссияси раиси |
|
2. |
А.А. Абдухакимов |
— |
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Давлат комиссияси раиси ўринбосари |
|
3. |
Л.Ш. Кудратов |
— |
инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Давлат комиссияси раиси ўринбосари |
|
4. |
А.М. Абдукадиров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари |
|
5. |
А.Н. Каримов |
— |
адлия вазири ўринбосари |
|
6. |
И.И. Норқулов |
— |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
|
7. |
Ж.Э. Чориев |
— |
транспорт вазири ўринбосари |
|
8. |
А.Э. Миралиев |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари |
|
9. |
Д.А. Ваҳобов |
— |
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси |
|
10. |
Р.Ф. Джураева |
— |
«Uzbekistan airports» АЖ бошқаруви раиси |
|
11. |
Лавозими бўйича |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи, Давлат комиссияси котиби |