Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари) жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (бундан буён матнда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органлари деб юритилади) жумласига киради.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
ушбу Қонун 23-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, транспорт воситаларининг йўлларда (йўллар участкаларида) ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш чораларини кўриши;
Йўл эгалари томонидан жалб қилинадиган йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ташкилотлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек йўлнинг (йўл участкасининг) транспорт-эксплуатация сифати ёмонлашганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини бу ҳақда хабардор қилган, йўллардан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб хабардор этган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тегишли техник воситаларини ўрнатган ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари билан келишувга кўра чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг 44-моддасида кўрсатилган ёшга тўлган шахслар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълим ташкилотларига ҳужжатларни топширишдан олдин тиббиёт муассасаларида транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида мажбурий равишда тиббий текширувдан ўтади.
Тиббий текширув ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.
Тиббиёт муассасаларига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларда ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мазкур ахборот унинг махфийлиги таъминланган ҳолда, тиббиёт муассасалари томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ахборот тизими орқали юборилади.
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1189-модда) 147-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
номи «қоидаларини бузиш» деган сўзлардан кейин «йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисм «чораларини кўрмаслик» деган сўзлардан кейин «шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
ушбу Қонун 20-моддасининг иккинчи қисми талаблари ҳам ҳисобга олинадиган Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Т/р

Касалликларнинг номи

I. Наркологик касалликлар

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Барча наркологик касалликлар, бундан тамакига қарамлик мустасно

II. Руҳий касалликлар

Ҳайдовчиликнинг A, B, BE тоифаларидаги ҳайдовчилар учун

1.

Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар

2.

Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар

3.

Аффектив бузилишлар

4.

Ўрта, оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик

Ҳайдовчиликнинг C, D, CE, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар

2.

Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар

3.

Аффектив бузилишлар

4.

Етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишлари

5.

Барча даражадаги ақли заифлик

III. Юрак-қон томир касалликлари

Ҳайдовчиликнинг А, В, ВЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар учун

1.

Аортал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

2.

Аортал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

3.

Митрал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

4.

Митрал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳа?даш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

5.

Қон айланиши етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 35 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

6.

Аорта аневризмаси

Аорта ўзагининг диаметри 5,5 сантиметрдан катта эканлиги

7.

Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси

8.

Қоринчалар тахикардияси

9.

Ўзгарувчан гемодинамика билан кечадиган юрак бўлмачалари фибрилляцияси

10.

Ҳушини йўқотиш, бош айланиши билан кечадиган қоринчалар усти тахикардияси, Вольф-Паркинсон-Вайт синдроми

11.

II даражали атриовентрикуляр тугуннинг ҳушини йўқотиш билан кечадиган қамали

12.

III даражали атриовентрикуляр тугун қамали

Ҳайдовчиликнинг C, D, CE, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Аортал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

2.

Аортал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

3.

Митрал тешик стенози

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

4.

Митрал клапан етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, II ва III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

5.

Қон айланиши етишмовчилиги

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, II ва III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

6.

Аорта аневризмаси

Аорта ўзагининг диаметри 5,5 сантиметрдан катта эканлиги

7.

Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси

8.

Қоринчалар тахикардияси

9.

Ўзгарувчан гемодинамика билан кечадиган юрак бўлмачалари фибрилляцияси

10.

Ҳушини йўқотиш, бош айланиши билан кечадиган қоринчалар усти тахикардияси, Вольф-Паркинсон-Вайт синдроми

11.

Синкопе

12.

III даражали атриовентрикуляр тугун қамали

13.

Гис тутами оёқчаларининг транзитор қамали

14.

Гис тутами оёқчасининг доимий қамали

15.

Носинус ритмли митрал ёки аортал клапан биопротези ёхуд митрал ва (ёки) аортал клапан пластикаси

Чап қоринчанинг ҳайдаш фракцияси 40 фоиздан паст бўлган, III функционал классли қон айланиши етишмовчилиги

IV. Неврологик касалликлар

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Эпилепсия (тутқаноқ)

2.

Синкоплар

3.

Гиперсомния

4.

Уйқу апноэси

5.

Марказий асаб тизимининг демиелинизация қилувчи касалликлари

6.

Ишемик ва геморрагик инсульт асоратлари (ҳаракат, сезги ва нутқ бузилишлари билан кечадиган асоратлари)

7.

Кучайиб борувчи мушак дистрофяси

8.

Пароксизмал миоплегия

9.

Миастения

10.

Асосан марказий асаб тизимига таъсир қилувчи тизимли атрофиялар

11.

Нейромускуляр бирикмалар ва мушаклар касалликлари

12.

Ҳаракатнинг экстрапирамидал ва бошқа бузилишлари

13.

Меньер касаллиги

14.

Миелополирадикулоневрит асоратлари (Гийен-Барре асорати)

15.

Тарқоқ склероз

16.

Аутизм

17.

Даун касаллиги

18.

Альцгеймер касаллиги

19.

Қон томир деменцияси

20.

Ёнбош амиотрофик склерози

21.

Паркинсон касаллиги (оғир даражаси)

22.

Болалар церебрал фалажлиги (катталарда)

23.

Миотония (барча турлари)

24.

Энцефалит, миелит ва энцефаломелит асоратлари (ҳаракат, сезги ва нутқ бузилишлари билан кечадиган асоратлари)

25.

Келиб чиқиши аниқ бўлмаган полиневропатия

26.

Тизимли дегенерациялар (мия атаксиялари, Гентингтон хореяси)

V. Нейрохирургик касалликлар

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Бемор бош мияси, орқа мияси, краниал нервларининг ва асаб тизими бошқа қисмларининг неврологик қолдиқ ўзгаришли ўсмалари

2.

Бош мия ва орқа миянинг неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган жароҳати

3.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар (аневризмалар, артериовеноз мальформациялар, каверномалар) мавжуд бўлган бош мия қон томир касалликлари

4.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган паразитар янги ҳосилалар, гранулёма, интракраниал ва интравертебрал абсцесслар

5.

Тутқаноқ ва неврологик қолдиқ ўзгаришлар мавжуд бўлган гидроцефалия

6.

Бош мия ва орқа миянинг касалликларда неврологик ўзгаришлар мавжуд бўлган туғма нуқсонлари

VI. Травматологик ортопедик касалликлар

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Юқори муча ампутацияси

2.

Пастки мучалар ампутацияси

3.

Умуртқа поғонаси бўйин қисмининг бошнинг ён-атрофга ҳаракатланиши ва ўгирилишини чеклайдиган касалликлари

4.

Жароҳатдан кейинги гемиплегиялар

5.

Юқори муча фалажлиги ва парези

6.

Пастки муча фалажлиги ва парези

VII. Кўз касалликлари

Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун

1.

Ҳайдовчиликнинг A, B, BE, C, CE тоифаларидаги ҳайдовчилар учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,6 дан (60 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,2 дан (20 фоиздан) паст. Ҳайдовчиликнинг D, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)

Изоҳ. Йўналишли таксиларнинг ҳайдовчилари ва тезкор хизматлар транспорт воситаларининг ҳайдовчилари (тез тиббий ёрдам хизмати, ёнғин-қутқарув бўлинмалари, ички ишлар органлари, авария-қутқарув хизматлари, ҳарбий транспорт воситасини бошқарувчи) учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)

2.

Кўриш қобилиятининг жиддий бузилиши билан кечадиган кўз пардаларининг сурункали касаллиги, қовоқларнинг, шу жумладан улар шиллиқ пардаларининг турғун ўзгаришлари, кўришга халақит берувчи ёки кўз олмасининг ҳаракатланишини чеклайдиган қовоқ мушаклари парези, птози

3.

Жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган кўз ёшланиши

4.

Паралитик ғилайлик ҳамда кўзлар ҳамжиҳат ҳаракатланишининг бошқа бузилишлари

5.

Ҳар қандай этиологияли ғилайлик оқибатидаги турғун диплопия

6.

Спонтан нистагм

7.

Ҳар қандай меридиандаги периферик кўриш майдонининг 20 градусдан кўп тарзда торайиши

8.

Ранг ажратишдаги бузилиш (ахроматопсия, монохромазия, дихромазия, протанопия, дейтеранопия)

9.

Кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлигидан қатъи назар, бир кўзнинг кўрмаслиги