|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.07.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-900-сонли «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 21 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1999 йил 8 cентябрдаги 178 (2216)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 август,
819-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 216-модда)