Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси негизида Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ташкил этилганлиги ҳамда унга Транспорт вазирлигининг 269 та штат бирлиги ўтказилганлиги;
Инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;
транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ахборот тизимининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) билан интеграция қилинишини ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ ЯИДХП орқали давлат хизматлари жорий этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда 2026 йил 1 январдан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш тақиқлансин;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ жорий этилаётган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича масъул вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида режа-график асосида мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказилишини, улар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Инспекция Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига бўйсунади;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари хизмат фаолиятини идоравий формали кийимда амалга оширади.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги уч ой муддатда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг идоравий формали кийим намуна-эталонларини тасдиқлаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига асосан 4 та шахсан бириктирилган автотранспорт воситаларини;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларига махсус 33 та ҳамда 2024 йилда харид қилинадиган 14 та махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратсин.
Бунда ушбу автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 2024 йилга Давлат бюджети параметрларида Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларни назарда тутсин.
7. Қуйидагилар:
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви органининг Инспекция, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур 1-тор кўчаси 6-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари маъмурий биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
668-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом.
2. Инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлик қарорлари ва буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Инспекция ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Инспекциянинг қонунчилик ҳужжатлари ва ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ҳамда кўрсатмалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга.
8. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси;
қисқартирилган номи — Транспорт назорати инспекцияси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по надзору в сфере транспорта при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Инспекция «Узтранснадзор»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The Inspection of transport supervision under Ministry of Transport of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — inspection «Uztranssupervision».
2-боб. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ҳамда функциялари
9. Қуйидагилар Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш;
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган автомобилда халқаро ташиш шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилишини назорат қилиш;
юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг ҳамда локомотив бригадалари ишчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказиш орқали уларни ҳисобга олиш ва ягона реестрини юритиш;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тортиш ҳаракатдаги темир йўл таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
10. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
а) автомобилда ташишлар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
йўловчилар, багаж ва юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлиги, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг зарур даражасини таъминлаш, йўловчи ташиш йўналишларида транспорт воситаларининг бир маромда ҳаракатланиши, белгиланган ҳаракат жадвали ва оралиқ интервалларига риоя этилишини;
йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид мажбуриятларнинг бажарилишини;
ташувчининг лицензия талаблари ва шартларига, рухсатнома ҳужжатлари шартларига риоя қилишини;
йўналишсиз таксиларда йўловчиларни ташиш қоидаларига ҳамда транспорт воситаларини жиҳозлашга қўйиладиган талабларга риоя этилишини;
автовокзал (автостанция)нинг фаолият кўрсатишига қўйилган талабларга риоя этилишини назорат қилади;
б) сув транспортида ташишлар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
сув транспортида ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;
сув транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш, шунингдек, сузиш хавфсизлигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритади;
сув транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек, сузиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, сув транспорти фаолиятини мувофиқлаштиради;
кемаларни рўйхатга/қайта рўйхатга олади ва техник кўриклардан ўтказади;
кемаларни қуриш, янгидан жиҳозлаш ва таъмирлаш даврида техник назоратни амалга оширади;
кемаларнинг техник-лойиҳа ҳужжатларининг Регистр қоидалари ва маҳаллий сузиш шартларига мувофиқлигини текширади, келишади ва эксперт хулосасини беради;
сув ҳавзаларида кечувларни ташкил этишда техник талабларни белгилайди ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;
сув транспортида содир этилган авария ҳодисалари сабабларини аниқлаш ишларида иштирок этади, таҳлил этади ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
сув транспортида, шу жумладан, сузиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувда халқаро ташиш шартларига риоя этилишини назорат қилади;
сув транспортида кема ҳужжатлари мавжудлигини назорат қилади;
кема экипажи аъзоларининг билимларини текширади;
кема ҳайдовчиларини аттестациядан ўтказади ва кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини беради;
в) темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ташишлар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига эга бўлган ёки улардан фойдаланувчи хўжалик бошқаруви ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл транспорти соҳасида фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг бўлинмалари (кейинги ўринларда — темир йўл транспорти субъектлари) томонидан умумий фойдаланишдаги темир йўлларда, метрополитенда ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларида темир йўл транспорти соҳасидаги юк ва йўловчилар ташиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
(10-банд 1-кичик банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти субъектларининг юк ва йўловчи ташишда ҳаракатдаги темир йўл таркиби, техник воситалари, жиҳозлари ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ишчи ҳолатда сақлаш, эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади;
(10-банд 1-кичик банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти ва метрополитен темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини қурадиган ҳамда ишлаб чиқарадиган корхоналар ва ташкилотларда темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш, капитал қайта тиклаш ва режали таъмирлаш турларини амалга оширишда технологик жараёнларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилади;
(10-банд 1-кичик банднинг «в» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
темир йўл транспорти ва метрополитен объектларини қурадиган ҳамда улардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини уларда поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этади ва амалга оширади;
темир йўл транспорти ва метрополитен объектлари, маҳсулотлари ҳамда технологияларининг қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
темир йўл транспорти субъектлари ва метрополитен томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
ўзининг темир йўлларига эга бўлган субъектларнинг ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари натижаларини уларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда таҳлил этади ва баҳолайди;
темир йўл транспортида хавфли юклар транзити, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзити бўйича белгиланган тартибда хулосалар беради;
темир йўл транспорти ва метрополитенда поездлар ҳалокати ҳамда авариялар бўйича хизмат текширувларини ташкил этади ва амалга оширади;
темир йўл транспорти субъектлари томонидан темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар содир бўлганда, хизмат текширувини ўтказиш бўйича комиссия таркибида иштирок этади ва хизмат текширувлари ҳисобини юритади;
темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар тўғри таснифланишини, улар томонидан хизмат текширувларининг белгиланган муддатларда, холисона ўтказилиши ва тўғрилигини назорат қилади;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг йўловчи поездларининг бошқа давлатлар ҳудудида юз берган авария ва ҳалокатларининг хизмат текшируви ишларида белгиланган тартибда иштирок этади;
2) автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашда (кейинги ўринларда — йўл қурилиши) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
йўл қурилиши объектларида бажариладиган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларининг, шунингдек, уларда қўлланиладиган материаллар ҳамда конструкцияларнинг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат назоратини таъминлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом.
йўл қурилиши объектининг лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар, шунингдек, йўл қурилиши жараёнида лойиҳа ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларнинг қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилади;
йўл қурилиши объектларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник, муаллифлик ва ички назорат юритилиши устидан давлат назоратини таъминлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом.
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этади, бажарилган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларининг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда ишларнинг сифатини аниқлаш бўйича диагностика ва лаборатория синовлари ўтказилишини назорат қилади;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар ҳамда автомобиль йўлларини балансида сақловчиларнинг қоидабузарликлар тўғрисида киритган маълумотлари асосида йўллар, шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади;
йўл қурилишида шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
3) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган автомобилда халқаро ташиш шартларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
автомобилда халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларига риоя этилишини;
йўловчилар, багаж ва юкларни мунтазам ҳамда номунтазам ташиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлигини;
ҳаракат жадвалига риоя қилинишини;
халқаро автомобилда йўловчилар ва багажни номунтазам ташишларда йўловчилар рўйхати мавжудлигини;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар, багаж ёки юкларни ташиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча келтирилган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларида ташишда (каботаж ташишда) халқаро шартномалар шартларига риоя этилишини;
хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ҳаракатлар чизмасига риоя этишини;
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишда ташувчиларнинг автотранспорт воситасининг давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бланкаларисиз ташиш билан шуғулланиши, рухсатнома бланкаларини тўлдириш бўйича талабларни бузиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ўтиши учун мўлжалланган йўналишларда ҳаракатланишини назорат қилади;
4) республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
стационар ва мобил постларда транспорт воситаларининг вазн ҳамда ҳажм параметрларига (оғирлик, узунлик, баландлик, кенглик ва бошқалар) мувофиқлигини;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар мавжудлигини;
Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтувчи ва транзит ҳудуд бўйлаб хавфли юк билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларида:
хавфли юкни ташишга рухсатномаси мавжудлигини;
йўналиш маршрутининг мавжудлигини;
ташувлар кузатув асосида амалга оширилаётганлигини;
ташилаётган хавфли юкларни товар транспорт ҳужжатларига хослигини ҳамда ҳаракатланиш тартиби бузилмаганлигини назорат қилади;
5) юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг ҳамда локомотив бригадалари ишчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш соҳасида:
ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташиш автобусларини, халқаро юк ташиладиган транспорт воситаларини назорат асбобларисиз (тахографларсиз, носоз тахографдан фойдаланган ёки тахографни ўчирган ҳолда ҳамда ҳайдовчида махсус тахограф картасиз) бошқариши, шунингдек, ишлаш ва дам олиш режимини бузиши (тахограф маълумотларига асосан) ёки бошқа ҳуқуқий асосларга кўра меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этганлигини текширади;
рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташишда локомотив бригадалари ишчиларининг меҳнат ҳамда дам олиш режимини назорат қилади;
юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ҳамда дам олиш режимини текшириш жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қўшимча ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишлилиги бўйича бошқа давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказиш орқали уларни ҳисобга олиш ва ягона реестрини юритиш соҳасида:
(10-банд 6-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш орқали уларнинг ҳисобини юритади;
(10-банд 6-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг ягона реестрини юритади;
(10-банд 6-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилигини жойига чиққан ҳолда ўрганади, техник ҳолатини кўрикдан ўтказади ва унинг натижалари асосида маълумотлар ягона реестрга киритилишини назорат қилади;
(10-банд 6-кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномалар беради;
(10-банд 6-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
мажбурий талаблар бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган маълумотларни темир йўл транспорти субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш орқали темир йўл транспорти субъектлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мониторинг қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) тортиш ҳаракатдаги темир йўл таркибини бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома бериш соҳасида:
белгиланган тартибга тортиш ҳаракатдаги темир йўл таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан 7-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 406-сон «Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
11. Инспекция қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
12. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) автомобиль ва сув транспорти назорати бўйича:
автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мосламалар ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича рейд тадбирларида, стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш;
стационар ва мобил постларда рейд тадбирлари жараёнида текшириш учун транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мослама, қўл ёки жезл ишораларидан фойдаланиш;
тўхташ ишорасига бўйсунмаган транспорт воситаларини кузатиш ёки ички ишлар органлари ходимларига хабар бериш ва уларга белгиланган тартибда қонуний чоралар кўриш;
назорат тадбирларида йўловчиларни ва юк ташишда мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар (агрегаторлар) орқали ва бошқа ҳолатларда ноқонуний шуғулланаётган ҳуқуқбузарларни аниқлаш;
ташувчиларга юк ва йўловчи ташиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар ҳамда рухсатнома ҳужжатларининг амал қилиш муддатини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш чораларини кўриш;
назорат тадбирлари давомида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида автомобиль салонида бўлган йўловчилар билан суҳбат олиб бориш;
хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни ташишда каботаж ташиш ҳолатлари ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, стационар ва чегара ўтиш пунктларида ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда чоралар кўриш;
хизмат фаолиятини амалга ошириш жараёнида фото, видео тасвирга олиш мосламаларидан фойдаланиш;
ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, ички ишлар органларига тегишли ахборот киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базасидан белгиланган тартибда реал вақт режимида фойдаланиш;
транспорт соҳасида назоратни амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;
кема ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугаганда, кемалар малакали экипаж билан бутланмаганда, кемани кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлмаган шахс бошқарганда, бортда авария-қутқариш, ёнғинга қарши инвентарь мавжуд бўлмаганда, сузиб юрувчи қурилмаларда одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи қурилмалардан фойдаланишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;
б) йўл қурилиши назорати бўйича:
йўл қурилишида фаолият юритиш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида ваколатли давлат органига таклиф киритиш;
ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун керакли маълумотларни ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан уларнинг фаолиятида текширув амалга оширилаётган жараёнда текширув предметига оид маълумотларни, ҳужжатларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
йўл қурилиши объектларига монеликсиз кириш;
қўлланиладиган йўл қурилиши материаллари, конструкциялари, буюмлари ҳамда бажариладиган йўл қурилиши ишларининг сифатини текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан сўраш ҳамда олиш;
пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг айрим элементларини очишни, тагзаминдаги тупроқни синашни ва қайта ёпиб қўйиш, қўлланилган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкцияларини, муҳандислик тизимларини синаб кўриш ишларини топшириш, зарурат бўлганда тегишли хулоса тайёрлаш учун илмий-тадқиқот, синаш ва лойиҳа ташкилотларининг экспертларини, мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш жараёнида бажарилган ишларнинг сифатини текшириш учун лаборатория синовлари ва диагностика ўтказилишини талаб қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга йўл қурилишида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари аниқланганда, буюртмачилардан ушбу иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлашни талаб қилиш;
йўл қурилишида мустаҳкамлик ва барқарорлик тавсифлари бузилишига олиб келадиган лойиҳа ечимлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши аниқланганда, шунингдек, ўзбошимчалик билан йўл қурилишида авариялар хавфи мавжуд бўлган ҳолларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришни вақтинча тўхтатиб қўйиш (тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф юзага келишининг олди олиниши муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно);
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишлари юзасидан ваколат доирасида кўрилган чоралар натижасида бартараф этилмаган йўл қурилиш ишлари тўғрисидаги материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига бериш;
в) темир йўл транспорти ва метрополитен назорати бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, техник воситалари ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилиш ҳолатларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот бериш муддатларини белгилаш;
(12-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва ташишлар жараёни билан боғлиқ ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган темир йўл инфратузилмаларида ҳаракатланишни тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни тақиқлаш;
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари тегишли комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;
темир йўл транспортига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган темир йўл транспорти субъектларига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақиқловчи чораларни кўриш;
поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатдаги таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан материалларни тегишли органларга белгиланган тартибда бериш;
темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича ўтказиладиган хизмат текшируви комиссияларида, шунингдек, хизмат текширувлари даврида ўтказиладиган тадқиқотлар, синовлар, экспертизаларда иштирок этиш;
темир йўл транспорти субъектларидан темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда содир бўлган ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар тўғрисида тезкор хабардор қилишни, шунингдек, ушбу ҳодисалар бўйича ўтказилган хизмат текшируви материалларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ҳамда ўз муддатида тақдим этилишини талаб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат хизматларини кўрсатишда ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
(12-банд «в» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва бошқа техник воситаларини янги тури ўзлаштирилганда уларни ишлаб чиқариш (қуриш), синаш, оммавий ишлаб чиқариш ва фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш;
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари чоғида Инспекцияга тегишли вагондан поездлар таркибида тўсқинликсиз фойдаланиш;
Инспекция ходимларини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар (1 нафаргача) ва поездлар бригадалари таркибига текширувчилар сифатида киритиш.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари автомобилда юк ҳамда йўловчи ташиш, темир йўл, ички сув ва шаҳар электр транспорти ҳамда йўл хўжалиги соҳасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо чораларини қўллайди.
Инспекция ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бузилишларини бартараф этиш тўғрисида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритади.
Инспекция юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирликка белгиланган тартибда киритади.
Инспекция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади.
Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари:
юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши;
Вазирликка киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция қабул қиладиган қарорларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
назорат натижасида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудлардаги тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
4-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
14. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Инспекция, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, Инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Инспекция фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулият даражаларини белгилаш;
Инспекция тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Инспекция ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар чиқариш, кўрсатмалар бериш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Инспекция ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабулларни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб, белгиланган муддатда ва тартибда қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Инспекция ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Инспекция ва ҳудудий бўлинмалар ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
ўз ваколати доирасида Инспекция ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
Инспекцияга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш;
Инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Инспекциянинг ўзлари назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
ўзлари назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
ўзлари назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзлари назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекциянинг йиғилиш қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш.
Инспекция бошлиғи ўринбосарлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
16. Инспекция бошлиғи:
Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
17. Бошлиқ ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган ходимлар томонидан Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
6-боб. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш
1-§. Инспекция раҳбарияти
18. Инспекцияга Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
19. Инспекция бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатлари тегишли ўринбосар томонидан амалга оширилади.
20. Инспекция бошлиғи:
Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилади ҳамда улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлик ҳайъати мажлисларида, йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этади.
Инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
2-§. Инспекция ходимларининг ҳудудий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
21. Инспекция ходимларининг ҳудудий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлиги Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.
22. Инспекция ходимлари:
ҳудудий бўлинмаларга раҳбарият топшириқларини етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларига уларнинг бевосита фаолияти бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни тўплашни ташкил этади;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
Инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларидан тушган таклифларни кўриб чиқади.
23. Ҳудудий бўлинмалар:
Инспекция раҳбарияти топшириқлари бажарилиши ҳақида ахборот беради;
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Инспекцияга тақдим қилади;
автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифларни Инспекцияга юборади.
3-§. Инспекциянинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
24. Инспекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
25. Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.
7-боб. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш
26. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом.
27. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, рағбатлантиришлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлардан иборат.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг лавозим маошларига, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган маблағлар миқдори билан Инспекция ва ҳудудий бўлинмалари таъминоти учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори ўртасида юзага келадиган тафовут ҳисобига 2 баробар ўсиб борувчи коэффициент қўлланилади.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади: 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан ортиқ — 0,4.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш, Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан иш ҳақи фондига нисбатан 200 фоизгача миқдорда амалга оширилади.
28. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспорти корхоналари ходимларининг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқи ва имтиёзлари, шунингдек, хизмат сафарлари давомида доимий равишда, таътил даврида — бир йилда бир марта автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортидан имтиёзли фойдаланиш татбиқ этилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
29. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари (назорат функцияси юкланмаган ходимлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилади.
30. Назорат тадбирлари жараёнида жисмоний ва юридик шахслар Инспекция ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан транспорт соҳасидаги назоратни амалга ошириш учун фаолият билан боғлиқ бўлган шарт-шароитларни яратишга мажбурдирлар.
31. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки тўсқинлик қилиш, нотўғри маълумотни тақдим этиш ёки тақдим этишдан бўйин товлаш, шунингдек, Инспекциянинг мансабдор шахсларини Инспекцияга қонунчилик ҳужжатлари билан юкланмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳамда уларга ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI-боби.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш, уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда уларни рўйхатдан чиқариш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ҳамда ўз фаолиятини умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти тизимига кирмайдиган умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларда амалга оширувчи, гувоҳнома олиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этувчи ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг эгаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатлари — ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ва уларни рўйхатдан чиқариш, шунингдек, техник кўрикдан ўтказиш, уларга гувоҳнома бериш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) маълумотларни киритиш ва ягона реестрини юритиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжати (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ягона реестр — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясида (кейинги ўринларда — Инспекция) давлат рўйхатидан ўтказилган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот ресурси;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби — локомотивлар, тортиш локомотивининг юк, багаж, йўловчи ташиш вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, шунингдек, ташишларнинг амалга оширилишини ва темир йўл транспортининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа транспорт воситалари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
ҳаракатдаги темир йўл таркибининг эгаси — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида ҳаракатдаги темир йўл таркибига эгалик қилувчи жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти — темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисми ёки унинг қуйи тизимларининг таркибий қисмлари тўплами;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг эгаси — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига, жумладан, транспорт ишларини бажариш ва темир йўл транспорти хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қурилмалар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа объектларга эгалик қилувчи, жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ёки юридик шахс;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш — ҳаракатдаги мавжуд темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини унинг таркибий қисмларини янада такомиллашганларига алмаштириш орқали техник-иқтисодий тавсифларни яхшилашга қаратилган ишлар мажмуи;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
ҳаракатдаги темир йўл таркибини модернизация қилиш орқали хизмат муддатини узайтириш — хизмат муддатини узайтириш мақсадида базавий конструкцияга ўзгартиришлар киритиш орқали ҳаракатдаги мавжуд темир йўл таркибининг техник-иқтисодий тавсифларини яхшилаш бўйича ишлар мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш — ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини доимий ҳисобга олиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда ягона реестрни шакллантириш;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш — тегишли ҳуқуқий асослар бўлганда, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги темир йўллар — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилотга ва унинг бўлинмаларига тегишли бўлган, поездларни ўтказиш, қабул қилиш ва жўнатиш, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ҳамда бериш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича тегишли операцияларни, манёвр ишларини бажариш учун очиқ бўлган, ажратилган минтақа доирасида перегонлар, темир йўл станциялари, разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари жойлашган темир йўллар;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар.
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби (кейинги ўринларда — ҳаракатдаги таркиб) ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари (кейинги ўринларда — инфратузилма объектлари) давлат рўйхатидан Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ҳақидаги маълумотларни Ахборот тизимига киритиш орқали ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
4. Қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари, шунингдек, соҳаси ва қўлланиладиган жойидан қатъи назар, умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда ички технологик мақсадларда фойдаланиладиган, жисмоний ва юридик шахслар мулкига тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркибларининг бирликлари давлат рўйхатидан ўтказилади ва ягона реестрда ҳисобга олинади.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари бўйича эгалик ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан сўнг ўн иш куни муддатда уларни давлат рўйхатидан ўтказиши лозим.
Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари Инспекция томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Давлат хизмати Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда шартлари
6. Қуйидагилар ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда шартлари ҳисобланади:
ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларининг техник паспорти (формуляри) мавжуд бўлиши;
ҳаракатдаги таркибнинг хизмат муддати узайтирилганлиги тўғрисида гувоҳнома, янги харид қилинган ҳаракатдаги таркибнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлиши;
рўйхатдан ўтказилган ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан гувоҳномада кўрсатилган муддатларда фойдаланиш;
Инспекциянинг талабига кўра давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш пайтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш;
ариза берувчининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги сабабли қайта давлат рўйхатидан ўтганда, бу ҳақда ўн иш куни ичида Инспекцияни хабардор қилиш.
3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчи ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
8. Тоифаланган объектлар ҳақидаги маълумотлар ва тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Инспекцияга бевосита тақдим этилади.
9. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар кўрсатиладиган хизмат турларига мувофиқ аризани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда белгиланади. Аризага талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган «PDF» шаклидаги нусхалари илова қилинади.
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
11. Давлат хизматини кўрсатишда ҳаракатдаги таркибнинг бирликларига ва ҳар бир инфратузилма объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилганда, йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
13. Инспекцияга келиб тушган аризанинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар аризада хато ва камчиликлар бўлса, уларни беш иш куни ичида бартараф этиш учун қайтарилади.
Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган, етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ва нотўғри маълумотлар тақдим этилган ёки давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, шунингдек, мазкур Регламентнинг 6-бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга амал қилинмаганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ариза автоматик тарзда Инспекцияга юборилади.
16. Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Бунда Инспекция ходимлари жойига чиққан ҳолда, ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини техник кўрикдан ўтказиш орқали тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари асосида ҳаракатдаги таркибнинг ёки инфратузилма объектларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш далолатномаси ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди.
17. Инспекция ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли гувоҳномани мазкур Регламентга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.
Гувоҳнома ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари давлат рўйхатидан чиқарилган кунга қадар амал қилади.
18. Гувоҳнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган тегишли билдиришнома юборилади. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши ва кўпи билан бир ой муддатдан ошмаслиги лозим.
Ариза берувчи билдиришномада белгиланган вақт давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин. Бунда ҳужжатлар қайта тақдим этилганда, тўлов такроран ундирилмайди.
19. Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида такроран кўриб чиқилади.
Рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Инспекциянинг аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабаблар кўрсатилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
4-боб. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
20. Ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
рўйхатдан ўтказилаётган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхати;
ҳаракатдаги таркибнинг олди-сотди шартномаси ёки бошқа ҳаракатдаги таркибга эгалик ҳуқуқи вужудга келишига асос бўлувчи ҳужжат нусхаси;
ҳаракатдаги таркибни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки ҳаракатдаги таркиб топширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
ишлаб чиқилганидан, модернизация қилинганидан ёки таъмирланганидан сўнг ҳаракатдаги таркибнинг фойдаланишга топширилганлиги ҳақида далолатноманинг нусхаси;
мувофиқлик сертификатининг нусхаси (мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган ҳаракатдаги таркиб учун);
ҳаракатдаги таркиб техник паспортининг нусхаси.
21. Мазкур Регламентга 6-иловада кўрсатилган инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП орқали тақдим этади:
инфратузилма объектининг техник паспорти;
инфратузилма объектини капитал қурилишдан сўнг қабул қилиш бўйича, шунингдек, ташкилотлар балансидан ўз балансига ўтказиш ёки сотиб олиш юзасидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
22. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш, шунингдек, уларнинг ижараси тўғрисидаги маълумотларни юритиш
23. Ҳаракатдаги таркибнинг модернизация қилиш (қайта жиҳозлаш) натижасида модели ўзгарганда, эгаси ўзгарганда ёки хизмат муддати узайтирилганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилади.
24. Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан қайта ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ҳаракатдаги таркибнинг бирликларига ва ҳар бир инфратузилма объектига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилганда, йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
25. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
26. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.
27. Ариза берувчи давлат рўйхатидан қайта ўтказилаётган ҳаракатдаги таркибнинг амалдаги гувоҳномаси билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аризани тақдим этади:
а) ҳаракатдаги таркибни модернизация қилиш (қайта жиҳозлаш) натижасида унинг модели ўзгарганда:
амалга оширилган модернизация ва модернизация коди кўрсатилган ҳаракатдаги таркибни фойдаланишга топширилганлиги ҳақидаги далолатноманинг нусхаси;
мувофиқлик сертификатининг нусхаси;
ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;
б) ҳаракатдаги таркибнинг эгаси ўзгарганда:
ҳаракатдаги таркибнинг олди-сотди шартномаси ёки ҳаракатдаги таркибга мулк ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжат нусхаси;
ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;
в) ҳаракатдаги таркибнинг хизмат муддати узайтирилганда:
ишлар техник ечимга мувофиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси;
ҳаракатдаги таркибнинг техник паспорти нусхаси;
мувофиқлик сертификатининг (ҳаракатдаги таркиб модернизация қилинган ҳолда хизмат муддатлари узайтирилганидан кейин олинган) нусхаси.
28. Инфратузилма объектлари реконструкция қилинганда, техник маълумотлари ёки эгаси ўзгарганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилади.
Ариза берувчи давлат рўйхатидан қайта ўтказилаётган инфратузилма объектининг амалдаги гувоҳномаси билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аризани тақдим этади:
инфратузилма объектининг техник паспорти (темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг техник маълумотларига киритилган ўзгартиришлар билан);
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни, шунингдек, юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтганлиги ҳақида ҳужжат;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси;
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
29. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, шунингдек, мазкур Регламентнинг 27 ва 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
30. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ижарага берилганда ёки ижараси тугатилганда, давлат рўйхатидан қайта ўтказилмайди, бунда Ахборот тизимида ягона реестрга «ижарага берилган» ва «ижара тугатилган» ёзуви киритилади.
31. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектлари ижарага берилганда ва ижараси тугатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тўлдиради:
ижара шартномаси нусхаси;
гувоҳнома нусхаси.
32. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектлари ижарага берилган ёки ижараси тугатилганлиги тўғрисида Ахборот тизимига маълумот киритилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
33. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларининг давлат рўйхатидан қайта ўтказилганлиги ёки ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек, уларнинг ижарага берилганлиги ёки ижараси тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.
6-боб. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан чиқариш
34. Ҳаракатдаги таркиб давлат рўйхатидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
ҳаракатдаги таркиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилганда (расмийлаштирилган божхона юк декларацияси асосида);
ҳаракатдаги таркиб фойдаланишга яроқсиз деб топилганда (ҳаракатдаги таркиб ҳисобдан чиқарилиши, унинг тиклаб бўлмас даражада шикастланиши, хизмат муддатининг тугаганлиги).
35. Ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқариш учун ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради ҳамда аризага давлат рўйхатидан чиқариладиган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхатини ва қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилганда:
расмийлаштирилган божхона юк декларацияси;
амалдаги гувоҳнома;
б) ҳаракатдаги таркиб фойдаланишга яроқсиз деб топилганда:
ҳаракатдаги таркибни фойдаланишга яроқсиз деб топиш ва ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ёки далолатнома;
амалдаги гувоҳнома.
36. Инспекция томонидан ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқариш ариза тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.
37. Қуйидаги ҳолатлар ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқаришни рад этишга асос ҳисобланади:
мазкур Регламентнинг 35-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
ишлаб чиқарувчи томонидан ҳаракатдаги таркибга қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжудлиги ёки тақдим этилган ҳужжатлар сохталаштирилганлиги;
давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларидаги ёхуд давлат рўйхатидан чиқариш бўйича тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ҳаракатдаги таркиб ва унинг рақамли узеллари ёки агрегатлари номувофиқлиги аниқланганлиги;
ҳаракатдаги таркиб, рақам узеллари ҳамда агрегатлари қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатлар йўқотилганлар (ўғирланганлар) жумласига кириши ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги.
Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ариза берувчи ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан чиқаришга рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, уни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза билан қайта мурожаат этишга ҳақли.
38. Инфратузилма объектлари яроқсиз деб топилганлиги (ҳисобдан чиқарилиши, тиклаб бўлмас даражада шикастланиши, хизмат муддатининг тугагаши) сабабли давлат рўйхатидан чиқарилади.
39. Ариза берувчи инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан чиқариш учун ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради ҳамда аризага инфратузилма объектлари яроқсиз деб топилганда, уларни демонтаж қилиш ёки фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги буйруқ ёки далолатномани илова қилади.
40. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан чиқариш учун тўлов ундирилмайди.
41. Ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларининг давлат рўйхатидан чиқарилганлиги ёки чиқариш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.
42. Давлат рўйхатидан чиқарилган ҳаракатдаги таркиб ёки инфратузилма объектларига берилган гувоҳнома Инспекция томонидан бекор қилинади.
7-боб. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш
43. Ҳаракатдаги таркибнинг режали турдаги таъмирлаш муддатлари ўтганда, юриш қисмининг носозликлари бўлганда ёки ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш эҳтиёжи бўлмаганда, ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.
44. Ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради. Аризага давлат рўйхатидан чиқариладиган ҳаракатдаги таркибнинг мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхатини ва қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
ҳаракатдаги таркиб эгасининг фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақидаги белгиси қўйилган ҳаракатдаги таркиб техник паспорти;
ариза берувчининг ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақидаги буйруғи ёки далолатнома;
амалдаги гувоҳнома.
45. Инфратузилма объектларининг носозлиги ёки инфратузилма объектидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаганда, ундан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.
Инфратузилма объектидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, ариза берувчи ЯИДХП орқали мустақил равишда аризани электрон шаклда тўлдиради. Аризага инфратузилма объектлари эгасининг инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилгани тўғрисидаги буйруғи ёки далолатнома илова қилинади.
46. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганда, Ахборот тизимида ягона реестрга «фойдаланишдан тўхтатилган» ёзуви киритилади.
47. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш учун тўлов ундирилмайди.
48. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
49. Давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
50. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
51. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
52. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.

2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.

3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

 

Хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

ЯИДХП

 

Аризани Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига (кейинги ўринларда — Транспорт назорати инспекцияси) юборади.

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Транспорт назорати инспекцияси

 

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилгани ҳамда тўловларнинг тўланганини текширади.

 

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

 

 

2. Транспорт назорати инспекцияси ходимлари жойига чиққан ҳолда, ҳаракатдаги темир йўл таркиби ёки темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг техник кўрикдан ўтказиш орқали тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари асосида ҳаракатдаги темир йўл таркибнинг ёки темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш далолатномаси ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди.

3. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган тегишли гувоҳномани ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилгани ҳақидаги билдиришномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

 

15 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

II. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.

2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.

3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

 

Хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

ЯИДХП

 

Аризани Транспорт назорати инспекциясига юборади.

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Транспорт назорати инспекцияси

 

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилгани ҳамда тўловларнинг тўланганини текширади.

 

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

 

 

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари қайта давлат рўйхатидан ўтказилгани ёки ўтказиш рад этилгани ҳақидаги маълумотлар ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

 

10 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

III. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан чиқариш

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва мурожаат қилади.

2. Электрон шаклдаги аризани унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаган ҳолда тўлдиради ва тасдиқлайди.

 

Хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

ЯИДХП

 

Аризани Транспорт назорати инспекциясига юборади.

 

Автоматик равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Транспорт назорати инспекцияси

 

1. Келиб тушган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганини текширади.

 

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

 

 

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат рўйхатидан чиқарилгани ёки давлат рўйхатидан чиқариш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

 

5 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

АРИЗА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

Ҳаракатдаги темир йўл таркибини рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)

Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Реквизитлари (СТИР, банк коди, ҳисобварағи): (юридик шахслар учун)

4. Эгалик ҳуқуқи (хусусий мулк, бошқа мулкий ҳуқуқлар, ижара шартномалари ва бошқалар)

5. Ҳаракатдаги темир йўл таркибнинг тури

6. Ҳаракатдаги темир йўл таркибининг жойлашган жойи

7. Ҳаракатдаги темир йўл таркибини рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва бошқалар) учун асос

Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)

Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Реквизитлари (СТИР, банк коди, ҳисобварағи): (юридик шахслар учун)

4. Эгалик ҳуқуқи (хусусий мулк, бошқа мулкий ҳуқуқлар, ижара шартномалари ва бошқалар)

5. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти жойлашган темир йўл станцияси ёки перегони

6. Темир йўл инфратузилмаси транспорти объектини рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва бошқалар) учун асос

II. Аризага илова:

Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (рўйхатдан қайта ўтказиш, рўйхатдан чиқариш) учун зарур бўлган ҳужжатларнинг электрон шакли:*

* Хизмат туридан келиб чиқиб, ҳужжатлар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот автоматик тарзда белгиланади.

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi

Инспекция по надзору в сфере транспорта при Министерстве транспорта Республики Узбекистан


Guvohnoma / Свидетельство

Harakatdagi temir yoʻl tarkibini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida /

о государственной регистрации железнодорожного подвижного состава

Transport nazorati inspeksiyasi davlat reyestridan roʻyxatdan oʻtgan / Зарегистрировано в Государственном реестре Инспекция по надзору в сфере транспорта

20__-y. «___» ________ ____-son

Mazkur guvohnoma / Настоящее свидетельство выдано ___________________________

_____________________________________________________________________________

(yuridik shaxs nomi / наименование юридического лица)

berilgan va harakatdagi temir yoʻl tarkibining davlat roʻyxatidan oʻtganligini tasdiqlaydi / и подтверждает государственную регистрацию железнодорожного подвижного состава: _____________________________________________________

harakatdagi tarkib turi/ вид подвижного состава

seriyasi, vagon turi / серия, тип вагона _________________________________________

zavodda berilgan raqami / заводской номер ______________________________________

inventar raqami / инвентарный номер ___________________________________________

seksiyasi / секция __________________________________________________________

qurilgan yili / год постройки «____» _______________ 20__-yil / года

Ushbu Guvohnoma qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha hollarda qoʻllaniladi hamda harakatdagi temir yoʻl tarkibining egasini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda taqdim etiladi va unda keltirilgan maʼlumotlar oʻzgarganda almashtirilishi shart boʻladi / Настоящее Свидетельство применяется во всех предусмотренных законодательством случаях и предъявляется вместе с документом, удостоверяющим владельца железнодорожного подвижного состава, и подлежит замене в случае изменения приведенных в нем сведений.

20__- yil «____»______________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi

Transport vazirligi huzuridagi

Transport nazorati inspeksiyasi

Инспекция по надзору в сфере транспорта при Министерстве транспорта Республики Узбекистан

Guvohnoma / Свидетельство

Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektini davlat roʻyxatidan
oʻtkazish toʻgʻrisida
/ о государственной регистрации объекта
инфраструктуры железнодорожного транспорта

Transport nazorati inspeksiyasi davlat reyestridan roʻyxatdan oʻtgan / Зарегистрировано в Государственном реестре Инспекции по надзору в сфере транспорта

20 ___-y. «___» _________ ____-son

Mazkur guvohnoma / Настоящее свидетельство выдано

__________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________

(yuridik shaxs va obyektning nomi / наименование юридического лица и объекта)

berilgan va temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektining davlat roʻyxatidan oʻtganligini tasdiqlaydi / и подтверждает государственную регистрацию объекта инфраструктуры железнодорожного транспорта

Ushbu Guvohnoma qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan barcha hollarda qoʻllaniladi hamda temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektining egasini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda taqdim etiladi va unda keltirilgan maʼlumotlar oʻzgarganida almashtirilishi shart boʻladi / Настоящее Свидетельство применяется во всех предусмотренных законодательством случаях и предъявляется вместе с документом, удостоверяющим владельца объекта инфраструктуры железнодорожного транспорта, и подлежит замене в случае изменения приведенных в нем сведений.

QR-код

(матрик

штрихли код)

20____-yil «____» ____________

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тортиш ҳаракатдаги темир йўл таркибининг (локомотивлар, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб)
РЎЙХАТИ
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)

Т/р

Серияси

Завод рақами

Инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган санаси

Меъёрий хизмат муддати

Амалдаги хизмат муддати

Капитал таъмир ҳажмида ўтказилган охирги таъмир санаси:

Кейинги таъмир санаси

Техник ҳолати

Фойдаланишда ёки сақлаб турилибди

Яроқлилик муддати

Рўйхатда турган депоси

КТ-1

КТ-2

яроқли

ҳисобдан чиқарилган

1.

2.

3.

Ариза берувчи ташкилот раҳбари

_____________________

_____________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Юк ва йўловчи вагонлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вагон тури

Вагоннинг завод рақами

Вагоннинг инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган сана

Вагоннинг меъёрий хизмат муддати

Вагоннинг амалдаги хизмат муддати

Охирги депо таъмирининг санаси (ДР)

Капитал таъмир ҳажмида ўтказилган охирги таъмир санаси:

Кейинги таъмир санаси

Техник ҳолати

Яроқлилик муддати

Жойлашган темир йўл станцияси

КР

КРП

яроқли

ҳисобдан чиқарилган

1.

2.

3.

Ариза берувчи ташкилот раҳбари

_____________________

_____________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

(юк ва йўловчи вагонлар рўйхати жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Махсус ҳаракатдаги таркиблар
РЎЙХАТИ

Т/р

Серияси

Завод рақами

Инвентарь рақами

Ишлаб чиқарилган сана

Меъёрий хизмат муддати

Амалдаги хизмат муддати

Капитал таъмир ҳажмида ўтказилган охирги таъмир санаси:

Кейинги таъмир санаси

Техник ҳолати

Яроқлилик муддати

Жойлашган жойи

КР-1

КР-2

яроқли

ҳисобдан чиқарилган

1.

2.

3.

Ариза берувчи ташкилот раҳбари

_____________________

_____________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти*

Рўйхатга олинадиган темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти техник паспортида кўрсатиладиган маълумотлар

1.

Темир йўл станцияси

1. Йўл хўжалиги бўйича:

темир йўллар (асосий, темир йўл станция йўллари, бошқа йўллар);

стрелкали ўтказгичлар;

темир йўл кесишмалари;

габарит назорат қурилмалари;

сунъий иншоотлар, жумладан:

дренаж, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказувчи қувурлар;

темир йўл кўприги, туннеллар;

темир йўл орқали пиёдалар ўтиш жойлари, кўприги, туннеллари.

2. Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича:

сигналлаштириш марказлаштириш қурилмалари;

темир йўл кесишмалари қурилмалари;

алоқа қурилмалари;

марказлашган стрелкали ўтказгичлар;

бошқарув пульт қурилмалари.

3. Электр таъминоти хўжалиги бўйича:

контакт тармоғи;

трансформаторлар;

трансформатор подстанциялари;

тортиш подстанцияси;

электр узатиш тармоғи;

бошқарув тизим қурилмалари.

4. Локомотив хўжалиги бўйича:

локомотив таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш пункти.

5. Вагон хўжалиги:

техник хизмат кўрсатиш пунктлари.

6. Йўловчи ташиш хўжалиги:

йўловчи платформалари;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари.

7. Юк ташиш хўжалиги:

темир йўл станцияси синфи (класс);

тўхташ пункти;

юк ортиш ва тушириш майдонлари, контейнер майдонлари (м2);

юк сақлаш майдони (м2);

саралаш тепаликлари;

юк платформалари;

ювиш ва буғлаш станциялари;

вагонларни ювиш ва дезинфекциялаш пунктлари;

вагонларни юк ортишга тайёрлаш пунктлари.

2.

Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўли

3.

Перегондаги темир йўллар

1. Йўл хўжалиги бўйича:

темир йўллар;

стрелкали ўтказгичлар;

темир йўл кесишмаси;

сунъий иншоотлар, жумладан:

дренаж, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказувчи қувурлар;

темир йўл кўприги, туннеллар;

темир йўл орқали пиёдалар ўтиш жойлари, кўприги, туннеллари.

2. Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича:

алоқа қурилмалари;

сигналлаштириш марказлаштириш қурилмалари;

темир йўл кесишмалари қурилмалари;

ҳаракатдаги таркиблар буксаларини масофадан назорат қилиш қурилмаси;

габарит назорат қурилмалари;

ҳаракатдаги таркиблар издан чиқишини назорат қилувчи қурилмалар.

3. Электр таъминоти хўжалиги бўйича:

контакт тармоғи;

электр узатиш тармоғи;

трансформаторлар;

секциялаш постлари.

4. Йўловчи ташиш хўжалиги:

йўловчи платформалари;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш бино ва иншоотлари (касса);

тўхташ пункти.

* Ҳар бир темир йўл транспорти инфратузилмаси объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилади.
Рўйхатга олинадиган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари сони, узунлиги, ишлаб чиқарилган ёки қурилган йили, хизмат қилиш муддати, тури, фойдаланишга топширилган санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади»;
б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:
а) 2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «(Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари)» сўзлари «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Транспорт вазирлигининг (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг)» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ташиш йўналишларини тендер асосида амалга ошириш механизмини жорий этиш,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 72-банднинг биринчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидаларида:
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ҳамда шаҳар кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва келишилади»;
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Халқаро аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ва шаҳар магистрал кўчаларини иш лойиҳалари лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилгандан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси билан келишилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 22-банди «в» кичик банди ҳамда 235-бандидаги «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 66-бандида:
учинчи хатбошидаги «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «Транспорт вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига 2-илова рус тилидаги матнининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Министерство транспорта».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда:
олтинчи хатбошидаги «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўқкизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) автоташувлар, автовокзал, автостанциялар фаолиятини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади»;
10-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасидан йўловчилар автовокзаллари, автостанциялар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигини, Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилади»;
в) 21-банднинг 6 ва 10-кичик бандлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорида:
а) номидаги «, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-банднинг учинчи — олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
в) 2-банддаги «, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 3-банд ҳамда 2-3, 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 8 майдаги 387-сон қарорида:
а) 1-илованинг 20-банди биринчи хатбошисидаги «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ж.А. Каримов — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи, комиссия раҳбарининг ўринбосари».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 29-бандида:
олтинчи хатбошидаги «автомобиль йўллари соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қоидалар ва нормалар, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«автомобиль йўллари соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қоидалар ва нормалар, йўриқномалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш юзасидан — Транспорт вазирлиги»;
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «ҳамда уларнинг талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тендер талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 февралдаги 49-сон қарорида:
а) 1-илованинг 17-позицияси «Жойлаштириш учун масъул вазирлик ва идоралар» устунидаги «Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 31-бандидаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда:
а) 125-банддаги «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «I босқич», «III босқич», «V босқич» ва «VI босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги ««Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди «д» кичик бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан Транспорт назорати инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)