1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар хавфсиз ташилишини таъминлаш, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити устидан назорат қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
1. Белгилаб қўйилсинки, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспорти билан Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга ошириладиган юк ва йўловчилар оқими транзити Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, идоравий қоидалар, уставлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан умумий тартибда тартибга солинади, махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ташиш бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
2. Белгилансинки, махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити, унинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш тартиби «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
3. Белгилаб қўйилсинки, махсус рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилинадиган махсус юкларга:
1-иловага мувофиқ хавфли юклар — ядро материаллари, органик ва ноорганик заҳарли, токсинли, тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган моддалар ва прекурсорлар, бошқа моддалар ва уларнинг чиқиндилари;
2-иловага мувофиқ қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк — қурол-яроғнинг ҳар хил турлари, комплекслари ва уларнинг жанговор қўлланилишини таъминлаш воситалари; ўқ-дорилар ва портловчи моддалар; қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган бошқа техник воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус асбоб-ускуналар киради.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
4. 1-иловада назарда тутилган хавфли юклар транзитига рухсатномалар берилишини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юклансин.
Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
хавфли юклар транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан имзоланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб хавфли юклар транзитига рухсатномалар мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекцияси (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири у бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига махсус рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган махсус юклар таснифини тасдиқласин.
9. Ҳукуматнинг 4-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода), Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Т. Комилов), Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов) тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Ҳ. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 21 февраль,
62-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатномалар бўлган тақдирда транзит қилинадиган хавфли юклар
РЎЙХАТИ
1.Уран рудалари концентратлари
2. Уран гексафториди
3. Янги ишланган ядро ёнилғиси ва унинг компонентлари
4. Ишлатилган ядро ёнилғиси
5. Солиштирма активлиги 70 кБк/килограммдан ортиқ бўлган радиоактив материаллар
6. Махсус юкларни ташиш учун фойдаланиладиган бўш транспорт комплектлари
7. №-ацетилантранил кислота
8. Аконит
9. Аконитин
10. Суюлтирилган аммиак
11. Сирка кислотаси ангидриди
12. Антронил кислота
13. Ацеклидин
14. Ацетон
15. Бензол
16. Асос гиосциамин
17. Камфорат гиосциамини
18. Сульфат гиосциамини
19. Глифтор аралашма:
1,3-дифторпропанол—2 (1) 70—75% (1)
1-фтор-3-хлорпропанол—2 (2) 10—20% (2).
20. Дихлорэтан
21. Изосафрол
22. Илон заҳари
23. Цианид кадмий
24. Перманганат калий
25. Цианид калий
26. Цианид кальций
27. Карбахолин
28. Фторидли водород кислотаси
29. Цианид миси
30. Меркаптофос
31. Метанол
32. 3,4-метилендоксифенил—2-пропанон
33. Метилэтилкетон
34. Метилбромид
35. Метилхлорид
36. Маргумушсимон ангидрид
37. Маргумуш ангидриди
38. Арсенат натрий ва унинг ҳар хил дозалардаги доривор шакллари
39. Арсенит натрий
40. Цианид натрий
41. Тетракарбонил никель
42. Нитротлуол
43. Новарсенол
44. Пиперональ
45. Промеран ва унинг ҳар хил дозалардаги доривор шакллари
46. Хлорорганик пестицидлар
47. Тозаланган асалари заҳари
48. Дийодид симоби
49. Дихлорид симоби
50. Оксицианид симоби
51.Салицилат симоби
52. Цианид симоби
53. Метал симоб
54. Сафрол
55. Цианид кумуши
56. Аммиак селитра
57. Сульфат кислота
58. Тузланган кислота
59. Гидробромид скополамини
60. Нитрат стрихнини ва унинг ҳар хил дозалардаги доривор шакллари
61. Красавка алкалоидлари тўплами
62. Толуол
63. Тетраэтилсвинец ва унинг бошқа моддалар ( этил суюқлиги ва бошқалар) билан аралашмалари, этиллаштирилган бензинлардан ташқари
64. Янги жунгар аконит ўти
65. 4-хлорбензальдегида нитрат уранили
66. Фенил сирка кислотаси
67. Фенол
68. Сариқ фосфор
69. Қизил фосфор
70. Фтор водороди
71.Хинкулидил-3-бензилат
72. Хлор
73. Хлорпикрин
74. Барий цианисти
75. Водород цианисти
76. Цианплав
77. Циклон
78. Фосфид цинка
79. Цинхонин
80. Чилибухи экстракти
81. Этилмеркурхлорид
82. Этил эфири
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит қилинадиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк
РЎЙХАТИ
1. Космик аппаратлар, учирувчи ракеталар, баллистик ракеталар, тезликни ошириш блоклари ва уларнинг компонентлари.
2. Самолётлар, вертолётлар ва ҳарбий мақсаддаги бошқа учиш аппаратлари.
3. Танклар ва қурол-яроғли ёки қурол-яроғсиз бошқа ўзиюрар зирҳли техника.
4. Ҳарбий мақсаддаги ғилдиракли ва занжирли автомобиллар ва бошқа ўзиюрар машиналар.
5. Артиллерия, ишга тушириш ракета ва бомба қурилмалари, гаубицалар, гранатомётлар, миномётлар ва жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.
6. Ўқотар қуроллар.
7. Ўқ-дорилар: бомбалар, ракеталар, миналар, гранаталар, снарядлар, патронлар ва жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.
8. БМТ таснифига ва 1996 йил 5 апрелда Темир йўл транспорти кенгашининг XV мажлисида тасдиқланган Темир йўлларда хавфли юкларни ташиш қоидалари таснифига мувофиқ хавфли юкларнинг 1-даражасига кирувчи портловчи, пиротехника моддалари ва бошқа буюмлар.
9. Кўприк қуриш машиналари, муҳандислик-қурилиш машиналари, мина тўсиқлари, таъмирлаш устахоналари, понтонлар ва қўшинларни муҳандислик жиҳатдан таъминлашнинг бошқа воситалари.
10. Қурол-яроғларнинг ҳар хил турларини жанговор қўллаш комплекслари, нишонга олиш, ишга тушириш ва бошқариш тизимлари.
11. Қурол-яроғ ва ҳарбий техникага компонентлар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, шу жумладан техник ҳужжатлар.
12. Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк ишлаб чиқариш ва уларни таъмирлаш учун махсус ишлаб чиқилган асбоб-ускуналар, материаллар, мосламалар ва жиҳозлар.
13. Парашют билан боғлиқ мол-мулк.
14. Картография маҳсулотларига ишлов бериш ва таҳлил этишнинг комплекс воситалари.
15. Радиоалоқа ва радионавигация анжомлари.
16. Ҳарбий мақсаддаги электродвигателлар ва ички ёниш двигателлари.
17. Махсус идишлар.
18. Қўшинларни тайёрлаш учун ўқув-имитация воситалари.
19. Қуролли кучларнинг шахсий таркиби ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизими.
20. Оммавий қирғин қуролидан ҳимояланишнинг жамоавий ва якка тартибдаги воситалари.
21. Оммавий қирғин қуроллари қўлланилишининг олдини олиш ва унинг оқибатларини даволаш воситалари.
22. Қўшинлар таъминотининг махсус асбоб-ускуналари.
23. Ҳарбий кийим-бош ва унинг белгилари.
24. Технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, шу жумладан махсус даврда қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун.
25. Электроника, электрон тизимлар, ҳарбий мақсаддаги приборсозлик буюмлари.
26. Махфий тусдаги махсус буюмлар ва юклар.
27. Жўнатувчилари ва олувчилари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари, чегара хизматлари, хавфсизлик органлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари бўлган ҳарбий юклар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида» 2001 йил 11 майдаги 213-II-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни бекор қилиш тартибини, шунингдек транзит тартибида ташиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
2. Махсус юклар дейилганда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар тушунилади.
Хавфли юклар — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда ташиш, юклаш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар.
Қурол-яроғ ва ҳарбий техника — қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, шу жумладан элтиб қўйиш воситалари, мўлжалга олиш, учириш, бошқариш тизимлари, шунингдек бошқа махсус техника воситалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмлари, машқ қуроллари, (турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника макетлари, тренажёрлари ва имитаторлари).
Ҳарбий мол-мулк — қуролли кучларнинг шахсий таркиби ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимлари, махсус мақсаддаги материаллар ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар, оммавий қирғин қуролидан умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари, оммавий қирғин қуролини қўллаш оқибатларининг олдини олиш ва даволаш воситалари, фронт орқасида қўлланиладиган махсус ускуналар, ҳарбий кийим ва унга хос атрибутлар.
Ҳарбий таркиб — хорижий давлатлар ҳарбий тузилмаларининг шахсий таркиби ва ҳарбий ходимлари, шунингдек ушбу давлатларда ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага бўшатилаётган шахслар.
3. Хавфли юклар транзити уларнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан электрон шаклда бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Хавфли юклар транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири имзолайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларга, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Транзит рухсатномасини махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Мудофаа вазири у бўлмаган тақдирда ― Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари имзолайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфли юклар транзитига хулосалар бериш ҳамда назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек, ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.08 Ҳаво транспортида ташиш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Ҳаво транспортида транзитни амалга оширишда «Ўзавиация» агентлиги ва Мудофаа вазирлигининг хулосаларини олиш зарур.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги транзит юкнинг характерига кўра бошқа давлат органларининг хулосаларини талаб қилиш, шунингдек, транзит юк ёки ҳарбий таркибга, ташув шартларига тааллуқли қўшимча маълумотларни тақдим этишни аризачидан сўраши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
6. Транзит рухсатномасини олиш унинг эгасини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига қўйиладиган талабларни бажаришдан озод қилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
махсус юкларни ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётган махсус таркибни кузатиб бораётган ҳарбий қоровуллар ёхуд қуролли қўриқчиларнинг штатдаги қуролига;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ташиш хавфсизлигининг тегишли қоидаларига риоя этилган тақдирда ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган энг юқори нормалар доирасида бўлганда, фуқароларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган хавфли юкларнинг айрим турларига махсус юклар транзити учун алоҳида рухсатномалар талаб этилмайди.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. ТРАНЗИТГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ, УЛАРНИНГ АМАЛДА БЎЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
8. Аризачи транзитга рухсатнома олиш учун, ташилаётган юклар турига кўра Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
махсус юклар ёки ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза, унда ташишнинг мақсади, юкнинг миқдори, ҳарбий таркиб сони, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетишнинг режалаштирилган муддатлари, пунктлари, фойдаланиладиган транспорт тури, юк ёки ҳарбий таркибни жўнатиш ва етказиш пунктлари тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташувга берган ва юкни олувчи ташкилотнинг номи, шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган маршрути кўрсатилади;
юкни етказиб бериш юзасидан контракт (шартнома), хавфли юклар транзити туркумлаб амалга оширилаётганда — ташувлар жадвали;
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари ва ҳоказо;
махсус юкларни суғурта ва бошқа кафолатлар билан суғурта полиси, банк кафолати ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқача шаклда, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитига ва хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган зарарни ундиришга доир бошқа мажбуриятлар билан ташишнинг таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, белгиланган жойга етказиб беришга енгиб бўлмас куч таъсир этган ва етказиб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
9. Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитида ташиш режаси ваколатли органлар билан олдиндан келишиб олинади.
Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитига рухсатнома олиш учун қуйидагилар ҳам тақдим этилади:
юкларни қўриқлаш ва ҳарбий таркибни кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи томонларнинг юкнинг Ўзбекистон Республикаси учун номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланмаслиги ёки қайта экспорт қилинмаслиги тўғрисидаги мажбуриятлари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
10. Транзитда фойдаланиш назарда тутилаётган транспорт турига кўра аризачи транзитни амалга ошириш вақтида, ушбу Низомнинг 8, 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
а) темир йўл транспортида транзит қилишда:
авария карточкаси;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар;
б) автомобиль транспортида транзит қилишда:
ички ишлар органлари томонидан кузатиб бориш юзасидан буюртманома;
транспорт воситалари учун талаб қилинадиган ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа ҳужжатлар;
в) ҳаво транспортида транзит қилишда, қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
11. Аризачи махсус юкларни туркумлаб транзит қилишда, махсус юкларнинг барча туркумлари учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, транзитга рухсатнома берилиши учун битта ариза тақдим этиши мумкин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Махсус юкларни туркумлаб транзит қилишга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида расмийлаштирилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
12. Транспорт вазирлиги хавфли юклар транзитига рухсатнома учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда, зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун юборади. Ушбу органларнинг асосли хулосалари етти кун муддатда ташилаётган юклар турига кўра Транспорт вазирлигига хавфли юкларнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳамда Мудофаа вазирлигига қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар бўйича тақдим этилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
13. Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.
Транспорт вазирлиги олинган хулосалар асосида беш кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва қарорни юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.
Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
14. Транзит рухсатномасида:
ташувчи ва олувчи ташкилотнинг номи;
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри;
юкнинг миқдори, ҳарбий таркибнинг сони;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш пунктлари;
фойдаланиладиган транспорт тури;
транзит рухсатномасининг амалда бўлиш муддатининг бошланиши ва тугаши;
Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларни транзит юкнинг характери, транспорт воситасининг турига кўра транзитга рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади.
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 580-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/580/0889-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
15. Транзитга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш, шу жумладан рухсатноманинг ўзини бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва барча тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан, Транспорт вазирлиги учун ўн беш кундан ошмаслиги керак.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Қўшимча ҳужжатлар, ахборотлар тақдим этиш ёки аризачи дастлаб тақдим этган маълумотларни ўзгартириш зарур бўлган тақдирда, шунингдек махсус юкларни ва ҳарбий таркиблар транзити хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳолда Мудофаа вазирлиги ариза берувчини ушбу Низомда назарда тутилган умумий муддатнинг узайтирилгани тўғрисида унинг сабабларини ва узайтириш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, Транспорт вазирлиги эса юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали хабардор қилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
16. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган асосларда, шунингдек хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органларнинг хулосаларига биноан чиқарилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига бундай қарор қабул қилингандан кейин бир кун муддатда ёзма равишда, Транспорт вазирлиги томонидан эса юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
17. Транзит учун рухсатноманинг амал қилиш муддати у имзоланган санадан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади ва бир марталик хусусиятга эга.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
18. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг эгаси Транспорт вазирлигига ёки Мудофаа вазирлигига асосланган илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома у тақдим этилган кундан эътиборан етти кун муддатда кўриб чиқилади. Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги кўрсатилган муддатда хулоса олиш учун хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин, улар мурожаат қилинган вақтдан эътиборан икки иш куни мобайнида хулосаларни тақдим этишлари шарт.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларнинг хулосаларига асосан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки рад жавобини бериш юзасидан қарор қабул қилади ва икки кун муддатда амал қилиш муддатини узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни транзит рухсатномасининг эгасига жўнатади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 580-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/580/0889-сон)
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
19. Берилган транзит рухсатномаси Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан бекор қилиниши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 580-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/580/0889-сон)
Транзит рухсатномасининг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади:
транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитини амалга оширишдан воз кечганлиги;
транзит рухсатномасининг уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нотўлиқ ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги;
транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг аниқланганлиги;
қонунчилик билан белгиланган транзит тартибининг бузилганлиги.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорда бекор қилишнинг асослари кўрсатилиши керак.
Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор кечиктирмасдан транзит рухсатномасининг эгасига йўлланади ҳамда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга хабар қилинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
4.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
20. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига илгари берилган транзит рухсатномаларига мувофиқ равишда амалга оширилаётган транзит ташиш, транзит шартларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг қарори билан, айни бир вақтда бу тўғрида Транспорт вазирлигини ва Мудофаа вазирлигини хабардор қилган ҳолда вақтинчалик тўхтатиб турилиши мумкин.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Бунда ташиш вақтинчалик тўхтатиб турилган вақтдан эътиборан уч кун мобайнида транзитни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ва у қайта бошланмаган бўлса, рухсатнома Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлигининг қарори билан бекор қилинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 580-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/580/0889-сон)
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
21. Транзит ташиш шартларининг бажарилишини назорат қилиш хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
22. Хавфли юклар транзити бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Транспорт вазирлиги зиммасига, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити бўйича — Мудофаа вазирлигига юкланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.04.00.00 Мудофаа соҳасидаги вазифаларни бажаришга жалб қилинадиган бошқа қисмлар, қўшинлар / 15.04.01.00 Чегара қўшинлари]
23. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари махсус юкларни кузатиб борувчиларнинг, шунингдек ҳарбий таркиб хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришининг қонунийлигини текширувдан ўтказади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси республика ҳудудига махсус юклар олиб кирилишининг қонунийлиги ва асосланганлиги, уларнинг амалда олиб чиқиб кетилиши ва белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Кўрсатиб ўтилган мақсадларда Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли равишда ҳарбий таркиб аъзоларини шахсан идентификациялаш мақсадида текширувдан ўтказади ва махсус юклар назоратини амалга оширади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
24. Заруратга қараб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли органга амалда ўтказилаётган юкнинг транзит талабномасида кўрсатилганига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Зарур ҳолларда бундай хулосани тайёрлашга хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари жалб этилиши мумкин, улар телефонограмма олинган вақтдан эътиборан саккиз соат ичида божхона назорати амалга ошириладиган жойга етиб келишлари керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
25. Махсус юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит рухсатномасида белгилаб қўйилган йўналишлар бўйича ўтказилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
26. Темир йўл транспортида ташиш вақтида махсус юкларни кузатиб бориш ва қўриқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари томонидан транзит шартларига мувофиқ равишда ва миллий қонунчилик ҳамда давлатлараро битимларга асосан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
27. Автомобиль транспортида махсус юкларни ташиш белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг кузатуви остида, аризачи томонидан алоҳида тўланадиган ҳақ эвазига амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
28. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ҳаво транспортида ташиш рухсатномадаги йўналиш, вақт ва бошқа шартларга мувофиқ Мудофаа вазирлиги ва «Ўзавиация» агентлигининг доимий равишдаги мониторинги бўйича амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
29. Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити вақтида Мудофаа вазирлигининг тегишли хизматлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Ҳарбий эшелон ёки ҳарбий транспорт (қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва шахсий таркиб) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётганда Мудофаа вазирлиги шу жумладан:
ҳарбий эшелон ёки транспортни кузатиб бораётган қоровул ва навбатчиларнинг қўриқлаш хизматини олиб боришлари;
қурол ва ўқ-дориларнинг бутлиги ва уларни қўриқлаш тартиби;
қоровул шахсий таркибининг постдаги жадвалга мувофиқ рўйхати;
вагонлардаги пломба-тамғаларнинг бутлиги;
қурол-яроғлар ва ҳарбий техниканинг очиқ ҳаракатланадиган состав устида тўғри маҳкамланганлиги, уларнинг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлиги;
техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташишлар туридан қатъи назар, махсус юкларни транзит ташувларининг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
32. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига доир хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига юклар транзит олиб ўтилаётган жой ва уларнинг аҳволи тўғрисида ахборот бериб борадилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Хавфли юклар транзитига рухсатнома олиш учун Транспорт вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Транспорт вазирлиги
Зарур ҳужжатларни тегишли ваколатли органларга транзитни амалга ошириш бўйича хулосалар бериш учун юборади.
2 кун муддатда
3-босқич
Ваколатли органлар
Зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, асосли хулосаларни Транспорт вазирлигига юборади.
7 кун муддатда
4-босқич
Транспорт вазирлиги
Олинган хулосалар асосида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва ариза берувчига юборади.
5 кун муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
_____________________________________________________________________________________ мувофиқ ___________ (давлат) эҳтиёжи учун мўлжалланган хавфли юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига Транспорт вазирлиги томонидан ____-сон рухсатнома берилди.
Транзитни амалга ошириш шартлари: хавфли юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши кўрсатилган маршрутга мувофиқ барча хавфсизлик талаблари ва махсус юкларнинг транзити соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъи риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Илова:_________
Транспорт вазири
QR-код
Ф.И.О.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/434/0562-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 09/21/75/0121-сон)