1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг қиш-баҳор ойларида асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 декабрдаги 729-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисми 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 ноябрь,
632-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди ҳамда 2028 йил 31 майгача амал қилади.
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, совиткичли сиғимларни ишга туширмаган ҳамда Низом кучга киргунга қадар совиткичли сиғимларни қурган ва жиҳозлаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
совиткичли сиғимлар — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
совиткичли сиғимларни жиҳозлаш — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ёпиқ турдаги совиткичли сиғимларни зарур қурилма, ускуна ва жиҳозлар билан жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низом.
ариза берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ҳолда, совиткичли сиғимларни ишга туширган ҳамда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
ишчи гуруҳ — субсидия ажратилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи (ишчи гуруҳ раҳбари), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳамда Уюшма раҳбаридан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисоби Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағида юритилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
5. Уюшмага аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича субсидия ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2-боб. Уюшмага аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши]
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу маҳсулотларни сақлаш учун қурилиши ва жиҳозланиши режалаштирилаётган совиткичли сиғимларнинг прогноз параметрларини аниқлайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
7. Ариза берувчи совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Агентликка «Agro-subsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» АТ) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда электрон ариза билан мурожаат қилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат;
тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдан кўчирма;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
қуриш ва/ёки хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартнома;
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобварақ фактуралар).
Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ томонидан ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Ишчи гуруҳ «agro-subsidiya» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, объект ишга туширилганлиги ва/ёки жиҳозланганлигини ўн кун муддат ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза қуйидаги мезонлар бўйича ўрганиб чиқилади:
совиткичли сиғимнинг Уюшмага аъзо субъект томонидан қурилганлиги;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
совиткичли сиғимнинг тўлиқ жиҳозланганлиги ва ишга туширилганлиги;
ушбу Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги.
Ўрганиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ уч иш куни ичида:
ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлганда, мазкур Низомга 3-иловадагишаклда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади;
ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур Низомга 4-иловадагишаклда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади.
Бунда тайёрланган хулосалар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
9. Субсидия ажратиш рад этилганда, ариза берувчи ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг «Agro-subsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
10. Ариза берувчи ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиши мумкин.
11. Субсидиялар ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига биноан Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартномага асосан ажратилади.
Совиткичли сиғимлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатган тақдирда, ажратилган субсидияларни қайтарилиши тўғрисидаги бандлар кўрсатилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
12. Субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин Агентлик субсидия маблағларини уч иш куни ичида совиткичли сиғимни ишга туширган субъектнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.
13. Субсидия ажратилган субъектлар реестри Агентлик томонидан юритилади.
3-боб. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
14. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши Агентлик ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлими томонидан назорат қилинади.
15. Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида имзоланган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганда;
совиткичли сиғимни ишга туширган субъект дастлабки беш йил давомида ўз фаолиятини ўзгартирган ёки тўхтатганда;
совиткичли сиғимлардан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда.
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, ушбу Низомга 5-иловадагишаклда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатнома Агентлик ва совиткичли сиғимни ишга туширган субъект ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
17. Агентлик мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган далолатномага асосан субсидия олган субъектга субсидияни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш тўғрисида хабарнома юборади.
18. Субсидия олган субъект хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой ичида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.
Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.
20. Уюшмага аъзо бўлган субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Ариза берувчи
«Agro-subsidiya» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.
Ихтиёрий равишда
2-босқич
Ишчи гуруҳ
«Agro-subsidiya» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, объект ишга туширилганлигини ва/ёки жиҳозланганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза тақдим этилгандан кундан эътиборан 10 кун ичида
3-босқич
Ишчи гуруҳ
Ўрганиш натижалари бўйича ариза берувчига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани «Agro-subsidiya» АТда расмийлаштиради.
3 иш куни ичида
4-босқич
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги
Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан «Agro-subsidiya» АТ орқали расмийлаштирилган хулосасига асосан ариза берувчи билан шартнома имзолайди.
Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг
5-босқич
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги
Ариза берувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
3 кун ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
АРИЗА
1. Қорақалпоғистон Республикаси ______________ туманида
совиткичли сиғимни қурган ва жиҳозлаган тадбиркорлик субъектининг номи
9. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ҳолда, қуриб ишга туширилган ва жиҳозланган совиткичли сиғимлардан 5 йил давомида фаолиятимни ўзгартирмасдан, мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ________ туманида совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган __________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «___» ___________даги ______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қуриб ишга туширилган совиткичли сиғимдан 5 йил давомида самарали ва мақсадли фойдаланиш шарти билан ______________ сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ____________ туманида совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган ______________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20____ йил «_____» __________даги _______-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва куйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Шартнома шартларининг тўлиқ бажарилмаганлиги ҳамда ишга туширилган совиткичли сиғимлардан самарали ва мақсадли фойдаланилмаганлиги тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
Қорақалпоғистон Республикаси ____________ туманида совиткичли сиғимни қуриб ишга туширган ва жиҳозлаган _______________________________ тадбиркорлик субъектининг қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «____» ____________даги _____-сон мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва куйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъект томонидан совиткичли сиғимни қуриш ва жиҳозлаш жараёнида шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қоплаш тартибини белгилайди ҳамда 2028 йил 31 майгача амал қилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ушбу Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлмаган, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатмаган, тегишли туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган совиткичли сиғимларга эга субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
совиткичли сиғимлар — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган маблағлар;
электр энергияси истеъмолчиси — Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ҳолда, совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган субъект;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
ишчи гуруҳ — субсидия ажратилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи (ишчи гуруҳ раҳбари), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бошлиғи ҳамда Уюшма раҳбаридан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
3. Электр энергияси истеъмолчилари ва туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномага асосан Уюшмага аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимлар учун электр энергиясини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига мувофиқ тартибга солинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
4. Уюшма электр энергияси истеъмолчиларининг ишга туширилган совиткичли сиғимларининг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида кейинги йил учун талаб этиладиган электр энергияси ва унинг қиймати бўйича талабномаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вазирлик эса ушбу маълумотларни ҳар йили 1 августга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган талабномалар асосида тегишли субсидия маблағлари ажратишни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2-боб. Электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
6. Туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар асосида тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Уюшмага аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича субсидия ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.
7. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан биргаликда ҳисоб-китоб даври якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
8. Электр энергияси истеъмолчиси ҳисобот ойида сарфлаган электр энергияси қийматининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар «Agro-subsidiya» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» АТ) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда электрон ариза билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат;
туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларининг нусхаси;
компрессор қувватини ҳисобга олган ҳолда совиткичли сиғим истеъмол қиладиган электр энергияси миқдорини кўрсатиб берадиган электр энергияси истеъмолчиси томонидан ихтиёрий шаклда тасдиқланган маълумотнома.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ томонидан ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолларда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича тақдим қилинган ҳисоб-китоблар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
9. Ариза қуйидаги мезонлар бўйича Ишчи гуруҳи томонидан ўн кун ичида ўрганиб чиқилади:
совиткичли сиғим бўйича ҳисобланган электр энергияси истеъмоли ҳажмида бошқа ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари сарфлари ҳисобга олинмаганлиги;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилиши.
Ўрганиш натижаларига кўра ишчи гуруҳ уч иш куни ичида:
аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, мазкур Низомга 3-иловадаги шаклда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади;
аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур Низомга 4-иловадаги шаклда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани шакллантиради ва «Agro-subsidiya» АТ орқали ариза берувчига юборади.
Ишчи гуруҳ хулосаларини расмийлаштиришда қопланадиган электр энергияси миқдори тўғри ҳисобланганлиги ҳамда компрессор қувватидан келиб чиқиб ортиқча электр энергия сарфи ҳисобланмаганлиги учун масъулият ҳудудий электр тармоқлари корхонаси зиммасига юкланади.
Бунда тайёрланган хулосалар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
91. Субсидия ажратиш рад этилганда, ариза берувчи ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг «Agro-subsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ариза берувчи ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиши мумкин.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
10. «Agro-subsidiya» АТ орқали расмийлаштирилган Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосасида кўрсатилган электр энергияси истеъмоли харажатларининг 50 фоизи, лекин ҳар бир ҳисобот ойи учун 15 минг киловатт соат электр энергияси қийматидан ошмаган миқдори Агентлик томонидан электр энергияси истеъмолчисининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган ҳисобварақларига уч кун муддатда ўтказиб берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
11. Электр энергияси истеъмолчиси туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаганда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборилади ҳамда электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилади.
12. Электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик талабномада кўрсатилган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти томонидан электр энергияси истеъмолчиси электр энергияси тармоғидан узиб қўйилади ва қарздорликни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.
13. Электр энергияси истеъмолчиси томонидан электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик тўлиқ қоплангандан кейин уни электр энергияси тармоғига қайта улаш харажатлари электр энергияси истеъмолчиси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажаришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.
Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101, 102-моддалари.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Электр энергияси истеъмолчиси
«Агро-субсидия» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар
2-босқич
Ишчи гуруҳ
«Агро-субсидия» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, объект ишга туширилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ариза тақдим этилгандан кундан эътиборан 10 кун ичида
3-босқич
Ишчи гуруҳ
Ўрганиш натижалари бўйича электр энергияси истеъмолчисига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани «Агро-субсидия» АТда расмийлаштиради.
3 иш куни ичида
4-босқич
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги
Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан «Агро-субсидия» АТ орқали расмийлаштирилган хулосасига асосан электр энергияси истеъмолчисининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Хулоса расмийлаштирилгандан сўнг 3 кун ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
АРИЗА
1. Қорақалпоғистон Республикаси ______________ туманида қиш ва баҳор ойларида совиткичли сиғимларни ишга туширган тадбиркорлик субъектининг номи ___________________________.
2. Қопланадиган харажатлар амалга оширилган давр (ҳисобот даври): 20___ йил _________ ойи.
3. Ҳисобот даврида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли миқдори:_____ квт.
7. Ҳисобот даврида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун _______________ сўм субсидия маблағлари ажратишингизни сўрайман.
8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи __________________________ ______________________________________________ ҳисобварағи.
Ариза берувчи:
___________________________
Ф.И.О.
йил, кун, ой
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ________ туманида __________________ тадбиркорлик субъекти томонидан ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «___» ___________даги ______-сон мурожаати ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси Совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ______________ сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш бўйича ишчи гуруҳ
ХУЛОСАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси ____________ туманида ______________ тадбиркорлик субъекти томонидан ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида 20___ йил «____» __________даги _______-сон мурожаати ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва куйидагилар аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси Совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектга совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.
Ишчи гуруҳ раҳбари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
Ишчи гуруҳ аъзолари:
_____________
Ф.И.О.
(имзо)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
2-илова қуйидаги мазмундаги 20 ва 21-позициялар билан тўлдирилсин:
«
20.
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.