LexUZ шарҳи
Бунда, мазкур қарорга 5-иловада кўрсатилган тадбирлар учун талаб қилинадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан тенг улушларда ажратилади.
 LexUZ шарҳи
15. «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг 18-иловага* мувофиқ қарздорликларини кечиктириш, реструктуризация қилиш ва ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 19-иловага мувофиқ 2024 йил 1 январдан эътиборан ўзгартиришлар киритилсин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

1.

Тариф сиёсатини такомиллаштириш.

Тариф сиёсатини капитал қўйилмалар ва активларни стратегик бошқариш (ASM) билан узвийлигини таъминлаган ҳолда илғор хорижий тажрибага асосланиб шакллантириш бўйича тартибни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 15 декабрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларидан фойдаланганлик учун қарздорликларни камайтириш.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларидан қарздорлиги мавжуд ва ушбу қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғи қабул қилинган истеъмолчиларни электр энергияси таъминотидан сув таъминоти ташкилоти томонидан бериладиган сўровномалар асосида узиш бўйича механизмни хорижий тажриба асосида қайта ўрганиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклиф киритиш.

2024 йил 1 январь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

3.

Ичимлик сувдан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида:

ичимлик сув таъминоти ташкилотлари ходимлари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларидан фойдаланишда аниқланган қоидабузарликлар ҳақида Вазирлик инспекциясига берилган маълумотларга асосан расмийлаштириб, ундирилган жарималардан хабар берган ходимларни белгиланган тартибда рағбатлантиришга йўналтириш;

аҳоли томонидан махсус ахборот тизимига юборилган ноқонуний уланишлар ҳақида фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни белгиланган тартибда пул мукофоти билан рағбатлантириш.

1. Пул мукофоти билан рағбатлантиришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 март

4.

Ичимлик сувдан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Ойлик истеъмол миқдоридан келиб чиқиб истеъмолчиларни гуруҳларга ажратиш ва белгиланган истеъмол ҳажмидан ошган истеъмолчиларга тарифга нисбатан ўсувчи коэффициент қўллаш тартибини ўрганиш ва таклиф киритиш.

2024 йил 1 март

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Адлия вазирлиги

5.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасига инновацион технологик ечимлар, илмий асосланган замонавий ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, малакали кадрларни тайёрлаш ва тизимли равишда уларнинг малакаси ҳамда салоҳиятини ошириб бориш мақсадида Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Илмий-ўқув марказини ташкил этиш.

1. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2024 йил 1 февраль

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 апрель

6.

Соҳада сув сарфи ҳисобини тартибга солиш, йўқотишлар даражасини камайтириш, мавжуд тармоқларнинг рақамли харитаси (GIS) ва активларни бошқариш (Asset Management) тизимини жорий этишга ва соҳада «яшил иқтисодиёт» кўламини кенгайтиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан камида 100 миллион долларлик келишувга эришиш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. Хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

2024 йил 1 июль

3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 сентябрь

7.

Давлат ижтимоий буюртмалари орқали қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш.

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8.

Республиканинг алоҳида ҳудудларининг ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

1. Ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;

2023 йил 1 декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга беришда уларни танлаш мезонлари, инвестицион ва бошқа турдаги мажбуриятлари, тариф, эксплуатация ва бошқа талаблар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритган ҳолда тасдиқлаш.

2024 йил 1 февраль

3. Белгиланган тартибда танловни ўтказиш ва давлат-хусусий шериклик шартномасини имзолаш.

2024 йил 1 июнь

9.

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш, соҳани ислоҳ қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш.

«Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш бўйича таклиф киритиш.

2023 йил 1 декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

10.

Илғор хорижий тажриба асосида ичимлик сув таъминоти, оқова сув хизматлари, электр энергия ва газдан фойдаланганлик учун қарздорликларни самарали ундириш тизимини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. Жумладан:

1) «Мажбуриятлар реестри» тизимини жорий этиш. Бунда:

а) қарздорлик ихтиёрий муддат ичида тўланмаганда ва уни ундириш бўйича ишлар самара бермаганда, қарздор ҳақидаги маълумот мажбурий равишда реестрга киритилади;

б) қарздорга нисбатан чекловлар, хусусан чет элга чиқиш, кредит олишга тақиқ автоматик равишда қўйилади;

в) ушбу реестрдаги маълумот камида 10 йил давомида актив ҳолатда туриши ва реестрдан чиқаришнинг алоҳида тартиби назарда тутилади;

2) қарздорликларни мажбурий ундирувга қадар ундиришнинг самарали тизимини жорий этиш. Бунда, мажбурий ундирувга қадар юзага келган қарздорлик бўйича аҳолини тезкор хабардор қилиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида «МИБ-СЕРВИС» хизмати йўлга қўйилиб, унинг негизида тегишли ташкилотлар томонидан мажбурий ундирувга қадар юзага келган қарздорлик бўйича фуқаролар мобиль телефонига хабарнома юборилади.

2024 йил 1 февраль

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

II. Ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги хизматини кенгайтириш

11.

Барча лойиҳаларда ичимлик ва оқова сув иншоотлари ва тармоқларидаги сув ҳисобини рақамлаштириш.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги барча лойиҳаларда ичимлик сув тармоқларини аҳоли хонадонларигача етказиб бериш билан бирга ягона биллинг базада ҳисобга олинадиган ҳисоблагичлар ўрнатилишини мажбурий этиб белгилашни лойиҳавий ҳужжатларда кўзда тутиш.

Доимий

«Ўзсувтаъминот» АЖ

12.

Оқова сув тармоқларига меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни (қорамол терисини, қоғозни ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, матоларни бўяш, ёғ-мой, нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда паррандачиликка ихтисослашган корхоналар ва қорамол кушхоналари чиқиндилари) оқизганлик учун амалдаги компенсация миқдорини кескин ошириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 май

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

13.

Янги қурилаётган кўп квартирали уйлар ҳамда якка тартибдаги уй-жойларнинг совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини хонадон (квартира)ларнинг ташқарисида (зинапоялар, ертўлалар ёки бошқа қисмида) ўрнатилишини таъминлаш.

1. Кўп квартирали уйлар ҳамда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил 1 декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини хонадон (квартира)ларнинг ташқарисида (зинапоялар, ертўлалар ёки бошқа қисмида) ўрнатилиши бўйича ўзгартиришларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2024 йил 1 январь

14.

Биттадан шаҳар ёки туманда ичимлик сувни ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган тизимни самарали назорат қилиш ва йўқотишларни камайтириш бўйича намунали тизимни жорий этиш.

1. Танланган ҳудудда мавжуд ичимлик сув иншоотлари, тармоқлари ва якуний истеъмолчиларни тўлиқ сув ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш.

Бунда, якуний истеъмолчилар кўрсаткичларини тўсиқларсиз олиниши учун ҳисоблагичларни хонадонлар ташқарисига ўрнатилишини инобатга олиш.

2024 йил 1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. Ичимлик сувни ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараёнда йўқотишлар ҳажмини минимал даражага тушириш.

2024 йил 1 декабрь

15.

Ичимлик сув ва оқова объектларини модернизация ва реконструкция қилиш.

Мавжуд ичимлик сув ва оқова сув объектларининг тўлиқ хатлови натижасида уларнинг эскириш даражасидан келиб чиқиб, 2024 — 2026 йилларда модернизация ва реконструкция қилинадиган объектлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, мазкур объектларни реконструкция қилиш харажатлари магистрал сув тармоқлари, ҳудудий сув ишлаб чиқариш ва сув таъминоти ташкилотларининг тарифларида инобатга олиниши таъминланади.

2024 йил 1 январь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

16.

Сув захиралари харитасини шакллантириш.

Республика ҳудудида ер ости ва ер усти сув захираларини ва уларнинг тикланиш даражасини акс эттирувчи яхлит харитани Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш ва доимий тарзда янгиланган ҳолда тақдим этиб борилишини таъминлаш.

2024 йил 1 март,

кейинчалик доимий равишда

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

17.

Ичимлик сув ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқларини хатловдан ўтказиш.

Ичимлик сув ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларни янги ташкил этилаётган ташкилотларга ўтказиш.

2024 йил 1 февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. Корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

18.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини трансформация қилиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи ўрта муддатга мўлжалланган «йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

глобал иқлим ўзгариши шароитида ичимлик ва оқова сув хизматлари соҳасининг бизнес-модели концепциясини амалга киритиш;

асосий самарадорлик кўрсаткичлари, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш;

инсон ресурсларини бошқариш, ходимлар малакасини ошириш;

молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш, бухгалтерия, солиқ ва бошқарув ҳисобини жорий этиш, тариф сиёсати ва методологиясини такомиллаштириш;

активларни бошқариш, харидлар ва таъминот ёндашувларини белгилаш;

рақамлаштириш ва ахборот технологиялари билан тўлиқ қамраб олиш.

2024 йил 1 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. «Ernst and Young Advisory» ташкилотини жалб қилган ҳолда, «Ўзсувтаъминот» АЖни трансформация қилиш.

2023 — 2025 йиллар

19.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг тизим ташкилотлари учун Савдо-саноат палатасига аъзолик бадали миқдорини мақбуллаштириш.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг тизим ташкилотларининг Савдо-саноат палатасига аъзолик бадали миқдорини камайтириш.

2023 йил 1 декабрь

Савдо-саноат палатаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

20.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг тизим ташкилотлари кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кадастр йиғма жилди (паспорти)ни шакллантириш учун ундириладиган тўловларни икки йил муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаш.

Трансформация доирасида Кадастр агентлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг тизим ташкилотларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кадастр йиғмажилди (паспорти)ни шакллантириш учун ундириладиган тўловларни икки йил муддатда тўлаш бўйича шартнома тузиш.

2024 йил 1 февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Давлат кадастрлари палатаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар

21.

«Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлар кесимида коррупция ҳолатлари ва унинг ривожланиш сабабларини ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига «ташхис қўйиш» ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш.

1. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида комплаенс тизимини кенг жорий қилиш мақсадида ичимлик сув таъминоти ташкилотларида «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси тузиладиган, жамият томонидан молиялаштириладиган, ҳудудий тааллуқлилигига кўра асосий меҳнат фаолиятини олиб борадиган комплаенс инспектор лавозими жорий қилинади ҳамда у ўз фаолиятини ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлардан мустақил равишда амалга оширади.

2023 йил 1 декабрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

2. «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг тизим ташкилотларида ISO 37001:2016 халқаро стандарти талаблари асосида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш.

2025 йил 1 январь

22.

Ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, «Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятига оид жараёнларни рақамлаштириш.

1. Осиё тараққиёт банки иштирокида:

«Ўзсувтаъминот» АЖ

а) «Water data» ягона маълумотлар базаси лойиҳасининг биринчи босқичини жорий этиш.

2024 йил 1 декабрь

б) Автоматлаштирилган омбор тизимини (EWM тизими) жорий этиш ва ишга тушириш.

2024 йил 1 декабрь

2. Авариялар бўйича буюртмаларни қабул қиладиган ва ҳисобини юритадиган авария-диспетчерлик «Suv-dispetcher» тизимини жорий этиш.

2024 йил 1 декабрь

23.

Аҳоли пунктларини махсус автотранспорт воситалари орқали ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш.

1. Рақамлаштириш воситаларини жорий қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини махсус автотранспорт воситалари орқали ичимлик сув билан таъминлаш чораларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 декабрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Ахборот технологияларни қўллаган ҳолда мавжуд автомобиль ва махсус техника паркини реал вақт режимида автоматлаштирилган ягона кузатиш тизимига (GPS) улаш чораларини кўриш.

2024 йил 1 январь

24.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар самарадорлигини ошириш.

Жалб қилинган халқаро молия институтлари маблағларини ўзлаштириш ҳолатини мониторинг қилиш, бу борадаги муаммоларни аниқлаш ҳамда тезкор ҳал этиш бўйича чораларни кўриб бориш.

2023 йил 31 декабрь, кейинчалик ҳар чоракда

Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи

25.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий корхоналари раҳбарлари ва ходимларини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бажарилишидан келиб чиқиб, рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий корхоналари раҳбарлари ва ходимларини қуйидаги кўрсаткичларга эришганлигига асосан қўшимча рағбатлантириш:

истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;

ичимлик сув йўқотишларни камайтириш;

электр энергия харажатларини қисқартириш;

лойиҳалар қийматини мақбуллаштириш.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий корхоналари раҳбарлари ва ходимларига самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бажарилишидан келиб чиқиб, иш ҳақи тўлаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 декабрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ

IV. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида билим ва тажрибаларни ошириш ҳамда жамоатчилик назорати

26.

Соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларига ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш.

1. Соҳада фаолият юритаётган барча ходимларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларини ошириш учун ўқув-семинарлар жадвалини ишлаб чиқиш, жадвал асосида тадбирларни ташкил қилиш.

Ҳар йили 1 ноябргача

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,

Тошкент кимё-технология институти

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда бошқа тегишли олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида 50 нафар, чет давлатларда ташкил этиладиган халқаро семинар ва тренингларда камида 20 нафар ходимлар малакасини ошириш чораларини кўриш.

Ҳар йили

3. Ҳудудий сув таъминоти ташкилотларига соҳага қизиқувчан, иқтидорли, фидойи, нуфузли олий таълим муассасаларини тугатган, юқори малака ва тажрибага эга ташаббускор, садоқатли, ўз билим ва тажрибасини ошириб борадиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини «Устоз-шогирд» тамойили асосида узлуксиз ва самарали ошириб бориш.

Доимий

4. Тошкент кимё-технология институти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳар икки йилда камида 1 марта махсус ўқув дастурлари асосида соҳада фаолият олиб бораётган лаборатория ходимларини малакасини ошириш ва сертификатлаш чораларини кўриш.

Ҳар 2 йилда бир марта

27.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

1. Оммавий ахборот воситаларида чиқишлар сонини кўпайтириш, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, интернет ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда тақдимотлар, статистик кўрсаткичлар кўринишида медиа-ресурслар, флаерлар тарқатиш, телеграм каналларини юритиш орқали аҳоли ўртасида «Сувни келажак авлод учун тежайлик», «Ичимлик сув учун қилинган тўловлар — хизматлар сифатини оширади», «Ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланиш — келажак авлодга хиёнат» каби тушунчаларни шакллантириш.

2. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.

Доимий

«Ўзсувтаъминот» АЖ

ва тизим ташкилотлари

3. Ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув чиқариш хизматларини кенгайтириш бўйича амалга ошириладиган қурилишларда жамоатчилик назоратини жорий этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

28.

Сув ва оқова сув объектлари қурилишида малакали пудратчиларнинг иштирокини таъминлаш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ичимлик сув ва оқова сув объектларини лойиҳалаштириш (шу жумладан, техник — иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш), қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини «Шаффоф қурилиш» ахборот платформасида баҳолаш мезонларини ишлаб чиққан ҳолда «ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш» бўйича уларнинг алоҳида рейтингини шакллантириш.

2023 йил 31 декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

29.

Ичимлик ва оқова сув объектларининг қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишларини аутсорсингга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ичимлик ва оқова сув қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишларини аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил 1 июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Т/р

Корхоналар ва уларни қайта ташкил этиш шакли

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъуллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотларини ташкил қилиш.

1. Жамиятларни ташкил этиш бўйича Комиссия тузиш.

2023 йил ноябрь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Давактив агентлиги

2. «Ўзсувтаъминот» АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг мол-мулки, ҳуқуқ ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш ҳамда сувни ишлаб чиқариш ва магистрал сув тармоқлари билан боғлиқ бўлган, ҳудудий магистрал сув ташкилотларига баланс қийматида бериладиган мол-мулк, шунингдек, ҳуқуқ ва мажбуриятлар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил январь

3. Ҳудудий магистрал сув ташкилотлари акциядорлик жамиятларини ташкил этиш ва акцияларнинг бирламчи чиқарилиши тўғрисида ягона акциядор қарорини қабул қилиш.

2024 йил февраль

4. Ҳудудий магистрал сув ташкилотлари акциялар давлат рўйхатидан ўтказиш ва акцияларни «Ўзсувтаъминот» АЖга жойлаштириш.

2024 йил март

5. Ҳудудий сув таъминоти ташкилотларининг устав капиталидаги «Ўзсувтаъминот» АЖ улушини бериладиган мол-мулкларнинг баланс қийматига камайтириш.

2024 йил март

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик суви таъминоти ташкилотларини ташкил этиш.

1. Масъулияти чекланган жамиятларни акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2024 йил январь

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Давактив агентлиги

2. Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил март

3. Акциялар давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда акцияларни «Ўзсувтаъминот» АЖга жойлаштириш.

2024 йил апрель

3.

Қуйидаги унитар корхоналарни муассасага айлантириш:

«Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК;

14 та ҳудудий инжиниринг компаниялари.

1. Корхоналарни муассаса сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида ягона иштирокчи қарорини қабул қилиш.

2024 йил март

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Давактив агентлиги

2. Муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил апрель

4.

Қуйидаги лойиҳа гуруҳларини муассасага айлантириш:

«Жаҳон банкининг лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи»;

«Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи»;

«Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи».

1. Лойиҳа гуруҳларини муассаса сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. Муассасаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил май

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Давактив агентлиги

Т/р

Туман номи

Аҳоли пунктлари номи

Аҳоли сони

1.

Амударё тумани

«Холимбег» ОФЙ

7 196

2.

«Қорамон» МФЙ

4 496

3.

«Тош қала» МФЙ

3 288

4.

«Қангли» ОФЙ

3 540

5.

«Оқ олтин» ОФЙ

7 620

6.

«Уйшин» МФЙ

3 440

7.

Чимбой тумани

«Бахытлы» ОФЙ Аралбай овули

442

8.

«Кенес» ОФЙ Нурхан овули

352

9.

«Таза жол» ОФЙ Бажбан овули

334

10.

«Кенес» ОФЙ Хажыбаба овули

321

11.

Беруний тумани

«Тинчлик» ОФЙ

10 365

12.

«Бийбозор» ОФЙ

7 050

13.

Қораўзак тумани

«Есимезек» ОФЙ «Қошқарбой» овули

468

14.

«Қуралпа» ОФЙ Шеримбет овули

287

15.

«С.Камалов» ОФЙ Иргаклы овули

312

16.

Хўжайли тумани

«Мустақиллик» ОФЙ, Ахунбабаев овули

452

17.

«Саманкўл» ОФЙ, Каркаша овули

248

18.

«Амударья» ОФЙ, Камал овули

192

19.

«Кулаб» ОФЙ, Бештом овули

281

20.

Тахтакўпир тумани

«Қаратерек» МФЙ Карамойын а.п

472

21.

«Ўзбекистон» МФЙ Лесхоз а.п

320

22.

«Қаратерек» МФЙ Анна а.п

218

23.

Ғаллаорол тумани

«Мулкуш» ҚФЙ

3 754

24.

«Булоқбоши» ҚФЙ

10 520

25.

«Оқтом» МФЙ

5 956

26.

«Қипчоқсув» ҚФЙ

10 249

27.

«Оқтош» МФЙ

2 830

28.

«Кўкбулоқ» ҚФЙ

7 264

29.

«Саврук» МФЙ

2 550

30.

Фориш тумани

«Амир Темур» МФЙ

4 288

31.

«Нарвон» МФЙ

4 820

32.

«Нурак» МФЙ

4 223

33.

«Истиқлол» МФЙ

183

34.

Зомин тумани

«Туркман» МФЙ

4 855

35.

«Юксалиш» МФЙ

3 730

36.

«Навоий» ҚФЙ

5 342

37.

«Дуоба» ҚФЙ

5 175

38.

Касби тумани

«Денов» МФЙ

3 561

39.

«Боғариқ» МФЙ

3 146

40.

«Оқтепа» МФЙ

4 602

41.

«Қорақўнғирот» МФЙ

3 470

42.

«Мирзо Улуғбек» МФЙ

4 047

43.

«Ободнекўз» МФЙ

3 765

44.

«Шакаржўй» МФЙ

5 125

45.

«Пахтакор» МФЙ

4 634

46.

«Жаркўча» МФЙ

3 373

47.

«Мустақилобод» МФЙ

5 777

48.

Косон тумани

«Бешқутан» МФЙ

2 635

49.

«Бунёдкор» МФЙ

5 030

50.

«Қорабайир» МФЙ

3 670

51.

«Пистали» МФЙ

6 158

52.

«Юксалиш» МФЙ

6 169

53.

«Алачабоб» МФЙ

6 815

54.

«Мулали» МФЙ

5 240

55.

«Бойтерак» МФЙ

4 540

56.

«Дарча» МФЙ

5 733

57.

«Куйбоғ» МФЙ

5 241

58.

Бойсун тумани

«Темир Дарвоза» МФЙ

3 981

59.

Узун тумани

«Чақар» МФЙ

4 303

60.

«Жийдабулоқ» МФЙ

561

61.

Қумқўрғон тумани

«Янгиобод» МФЙ

4 830

62.

«Ғалаба» МФЙ

3 504

63.

«Тайфанг» МФЙ

3 726

64.

Косонсой тумани

«Сой бўйи» МФЙ

2 636

65.

«Тагижар» МФЙ

4 756

66.

«Боғишамол» МФЙ

5 458

67.

«Боғи баланд» МФЙ

3 481

68.

Наманган тумани

«Тепа Қиёт» МФЙ

4 395

69.

«Анжирзор» МФЙ

4 514

70.

«Қирғизқўрғон» МФЙ

2 945

71.

«Оқбулоқ» МФЙ

2 715

72.

Норин тумани

«Қуюлтепа» МФЙ

2 798

73.

«Истиқлол» МФЙ

1 985

74.

«Хўжақўрғонча» МФЙ

4 121

75.

«Шохидон» МФЙ

2 692

76.

«Кўкмозор» МФЙ

2 423

77.

Тўрақўрғон тумани

«Калвак» МФЙ

4 744

78.

«Ободон» МФЙ

3 033

79.

«Ўзбекистон» МФЙ

4 448

80.

«Бордимкўл» МФЙ

2 563

81.

«Кумидон» МФЙ

2 027

82.

«Боғишамол» МФЙ

3 612

83.

Уйчи тумани

«Юксалиш» МФЙ

3 346

84.

Учқўрғон тумани

«Кўчабоши» МФЙ

2 686

85.

«Элатан» МФЙ

2 278

86.

«Атлас» МФЙ

2 696

87.

Чуст тумани

«Тепақўрғон» МФЙ

4 036

88.

«Резаксой» МФЙ

3 229

89.

Каттақўрғон тумани

«Вайрот» МФЙ

3 248

90.

«Ёви» МФЙ

3 150

91.

«Қирғиз» МФЙ

3 977

92.

«Қумоқ» МФЙ

4 492

93.

«Қўштепа» МФЙ

3 152

94.

«Мўминхўжа» МФЙ

4 583

95.

«Найман» МФЙ

3 150

96.

«Таварон» МФЙ

3 550

97.

«Файзикент» МФЙ

3 508

98.

«Янгиобод» МФЙ

3 956

99.

«Тарнов» МФЙ

4 322

100.

«Чўянчи» МФЙ

4 083

101.

Бешариқ тумани

«Абдувай» МФЙ

4 189

102.

«Гамбай» МФЙ

4 137

103.

Ёзёвон тумани

«Юқори Сойбўйи» МФЙ

4 697

104.

Риштон тумани

«Янги Бужай» МФЙ

3 026

105.

«Чек Жалаер»МФЙ

3 462

106.

«Гулистон» МФЙ

3 343

107.

Сўх тумани

«Мулгон» МФЙ

2 632

108.

Тошлоқ тумани

«Варзак» МФЙ

4 148

109.

Фурқат тумани

«Ғаллакор» МФЙ

2 335

110.

Учкўприк тумани

«Катта Қоракўл» МФЙ

5 118

111.

«Яккамулла» МФЙ

4 036

112.

Ўзбекистон тумани

«Қайқубод» МФЙ

2 239

113.

Гурлан тумани

«Ёрмиш» МФЙ

2 240

114.

Ҳазорасп тумани

«Мустақиллик» МФЙ

3 528

115.

«Карвак» МФЙ

7 457

116.

«Шодухуррам» МФЙ

4 121

117.

Бекобод тумани

«Қолғонсир» МФЙ

4 087

118.

Қибрай тумани

«Туркистон» МФЙ

653

119.

Пискент тумани

«Сувти» МФЙ

2 724

120.

«Мингтепа» МФЙ

3 620

121.

Чиноз тумани

«Истиқлол» МФЙ

3 219

122.

Қуйи Чирчиқ тумани

«Мингчинор» МФЙ

2 300

123.

«Кўксарой» МФЙ

3 566

124.

Ўрта Чирчиқ тумани

«Оқ ота» МФЙ

1 894

125.

«Аранши» МФЙ

2 750

126.

«Дархан» МФЙ

2 080

127.

Юқори Чирчиқ

«Ободон» МФЙ

2 446

128.

«Ёшлик» МФЙ

1 935

129.

Паркент тумани

«Чотқол» МФЙ

920

130.

«Қирғизовул» МФЙ

2 365

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарори 3-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган маблағлар, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Навоий КМК» АЖ томонидан тенг улушларда ажратиладиган жами 11,6 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Т/р

Лойиҳа номи

ХМИ номи

Халқаро молия институти маблағи

(млн.дол)

Эришиладиган натижа

ичимлик суви

оқова сув

илк бор таъминланадиган аҳоли сони

яхшиланадиган аҳоли сони

илк бор таъминланадиган аҳоли сони

яхшиланадиган аҳоли сони

2024 йил

91 050

-

124 146

318 078

1.

Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 декабрдаги ПҚ-2447-сон, 2018 йил 27 июлдаги ПҚ-3885-сон қарорлари )

Осиё тараққиёт банки

79,5

-

-

76 100

-

2.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2451-сон қарори)

Саудия тараққиёт жамғармаси, ОПЕК жамғармаси

29,7

91 050

-

-

-

3.

Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш (2-фаза)

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 6 майдаги ПҚ-2526-сон қарори)

Жаҳон банки

90,0

-

-

-

282 000

4.

Сирдарё вилояти Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2798-сон қарори)

Ислом тараққиёт банки

57,5

-

-

48 046

36 078

2025 йил

108 536

660 685

126 274

802 192

5.

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ-2818-сон қарори)

Осиё тараққиёт банки

120,9

108 536

217 076

-

-

6.

Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги 427-сон қарори)

Саудия тараққиёт жамғармаси, ОПЕК жамғармаси

42,8

-

123 609

-

-

7.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарори)

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

60,0

-

-

95 000

250 000

8.

Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 221-сон қарори)

90,0

-

-

31 274

217 192

9.

Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 383-сон қарори)

60,0

-

320 000

80 000

-

10.

Наманган вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарори)

60,0

-

800 000

-

35 000

11.

Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарори)

30,0

-

-

-

300 000

2026 йил

943 235

1 391 451

126 810

151 350

12.

Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш (Қорақалпоғистон Республикаси)

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4271-сон қарори)

Осиё тараққиёт банки

145,0

211 989

114 148

-

-

13.

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2-босқич)

(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги 516-сон қарори)

105,3

-

232 300

-

-

14.

Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш

(Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарори)

ОПЕК жамғармаси

54,0

66 810

145 939

-

-

15.

Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (Фаза-1)

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарори)

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки

385,1

539 036

714 964

48 710

116 290

16.

Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш хамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

70,0

64 600

107 400

78 100

2 660

17.

«Оқтош» ва «Пошхурт» ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги ПҚ-342-сон қарори)

50,0

60 800

76 700

-

-

18.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 мартдаги ПҚ-159-сон қарори)

Жаҳон банки

66,0

-

63 700

-

32 400

Жами 2024 — 2026 йилларда

1 595,8

1 142 821

2 052 136

377 230

1 271 620

Т/р

Ҳудудлар номи

Аҳоли сони

Марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сони

Фоизда

2024 — 2026 йиллар

Тармоқ

(км)

Иншоот

(дона)

жами талаб этиладиган маблағ

(млрд.сўм)

шундан:

республика бюджети

ХМИ

Жами:

5 340 682

1 993 241

37,3

4 694,2

212

3 227,3

795,2

2 432,1

1.

Амударё тумани

208 572

97 037

46,5

178,9

2

160,2

160,2

2.

Беруний тумани

201 176

90 839

45,2

154,9

3

146,1

146,1

3.

Пешкў тумани

128 913

65 282

50,6

172,5

3

242,6

242,6

4.

Жондор тумани

182 255

79 559

43,7

281,6

7

215,0

215,0

5.

Шофиркон тумани

184 323

89 861

48,8

393,7

3

296,3

296,3

6.

Ғаллаорол тумани

182 867

73 947

40,4

92,0

6

32,5

32,5

7.

Зомин тумани

175 251

68 826

39,3

116,0

6

35,3

35,3

8.

Фориш тумани

96 897

20 602

21,3

124,0

14

60,1

60,1

9.

Ғузор тумани*

217 305

27 371

12,6

151,0

3

45,7

45,7

10.

Деҳқонобод тумани

156 297

39 934

25,6

123,0

6

45,5

45,5

11.

Қарши тумани

265 618

128 989

48,6

90,7

2

29,7

29,7

12.

Косон тумани*

304 666

56 736

18,6

307,5

3

182,2

182,2

13.

Қамаши тумани*

286 779

60 646

21,1

255,9

12

310,0

310,0

14.

Муборак тумани*

91 862

42 653

46,4

181,5

15

88,3

88,3

15.

Касби тумани

208 376

86 804

41,7

131,0

3

58,9

58,9

16.

Кўкдала тумани

183 310

72 527

39,6

92,0

9

55,9

55,9

17.

Миришкор тумани

126 789

60 538

47,7

61,6

5

34,0

34,0

18.

Хатирчи тумани

209 777

80 741

38,5

150,0

3

22,0

22,0

19.

Оқдарё тумани

169 101

67 804

40,1

30,9

10

38,5

38,5

20.

Жомбой тумани

184 805

70 356

38,1

62,3

17

37,8

37,8

21.

Иштихон тумани

270 164

108 189

40,0

65,4

5

29,7

29,7

22.

Каттақўрғон тумани

287 940

104 712

36,4

77,4

11

46,1

46,1

23.

Ангор тумани

140 370

54 079

38,5

254,8

6

137,0

96,0

41,0

24.

Бандихон тумани

80 772

36 317

45,0

123,5

5

62,1

32,0

30,1

25.

Бойсун тумани

121 964

49 465

40,6

234,8

6

53,4

53,4

26.

Шеробод тумани*

206 133

61 659

29,9

324,0

7

140,6

140,6

27.

Қуйи Чирчиқ тумани

114 225

54 258

47,5

87,6

10

70,8

70,8

28.

Ўрта Чирчиқ тумани

134 732

46 508

34,5

102,2

12

30,4

30,4

29.

Юқори Чирчиқ тумани*

137 376

57 802

42,1

170,5

3

480,6

480,6

30.

Сўх тумани

82 067

39 200

47,8

103,0

3

40,0

40,0

Т/р

Ҳудуд

Лаборатория

Амалга ошириладиган ишлар

Талаб этиладиган маблағ*

Молиялаштириш манбаси

Амалга ошириш муддати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё тумани ҳудудий лабораторияси

Асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

0,4 млрд сўм

«Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари

2026 йил ноябрь

2.

Андижон вилояти

Асака тумани ҳудудий лабораторияси

Асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

0,7 млрд сўм

«Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари

2025 йил октябрь

3.

Наманган вилояти

Марказий лаборатория

Янги мобил лабораторияни харид қилиш

1,2 млрд сўм

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи

2024 йил декабрь

4.

Наманган вилояти

Марказий лаборатория

Янги лаборатория барпо этиш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

12,2 млрд сўм

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

2024 йил сентябрь

5.

Сурхондарё вилояти

Денов оқова сув тозалаш иншооти лабораторияси

Янги лаборатория барпо этиш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

1,6 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

2025 йил октябрь

6.

Тошкент вилояти

Қуйи Чирчиқ тумани «ВУ-1» ичимлик сув иншооти лабораторияси

Реконструкция қилиш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

0,4 млрд сўм

Осиё тараққиёт банки

2024 йил март

7.

Тошкент шаҳри

Марказий лаборатория

Асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

18,3 млрд сўм

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

2024 йил сентябрь

8.

Қашқадарё вилояти

Марказий лаборатория

Реконструкция қилиш ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

5,5 млрд сўм

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

2024 йил декабрь

Т/р

Объект номи

Баланс сақловчи

Ҳудуд

Объект ўтказиладиган ташкилот номи

1.

Навоий шаҳар 1, 2 ва 3-кўтарма ичимлик суви насос станциялари

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

2.

Тинчлик сув иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

3.

Дамхўжа сув тармоғидан сув қабул қилиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

4.

Техник сув узатиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

5.

Дўстлик сув узатиш ва тарқатиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

6.

Дўстлик сув тозалаш (канализация) иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

7.

Ичимлик сувни лой ва қумдан тозалаш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

8.

Зарафшон сув узатиш ва тарқатиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

9.

Зарафшон шаҳар сув тозалаш (канализация) иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

10.

Конимех ичимлик сув тозалаш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

11.

Зафаробод канализация иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

12.

Учқудуқ канализация иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

13.

Учқудуқ сув узатиш ва тарқатиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

14.

Маъмурий бинолар

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Навоий вилояти

«Навоий сув таъминоти» МЧЖ

15.

Жануб сув иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Самарқанд вилояти

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

16.

Ичимлик сув тозалаш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Самарқанд вилояти

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

17.

Оқова сув тозалаш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Самарқанд вилояти

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

18.

Оқова сув ҳайдаш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Самарқанд вилояти

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

19.

Дамхўжа сув тармоғидан сув қабул қилиш иншооти

«Иссиқлик манбаи» ДУК

Самарқанд вилояти

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

20.

Фориш тумани ичимлик ва оқова сув тизимлари

«Олмалиқ КМК» АЖ

Жиззах вилояти

«Жиззах сув таъминоти» МЧЖ

21.

Қоровулбозор тумани ичимлик ва оқова сув тизимлари

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

Бухоро вилояти

«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ

22.

«Қўнғирот техник сув таъминоти» корхонасининг сув таъминоти ва оқова сув тизимлари

«Урганчтрансгаз» унитар корхонаси

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ

Т/р

Нимстанция жойлашган иншоот номи

Сони ва қуввати

Баланс сақловчи

1.

Шоҳруд

2 та

8,0 минг кВА

«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ

2.

Сув кўтариш иншооти

1 та

1,0 минг кВА

3.

Икки даҳа

2 та

1,6 минг кВА

4.

1-сув олиш иншооти

2 та

1,6 минг кВА

«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ

5.

Қизилровот

2 та

6,3 минг кВА

«Наманган сув таъминоти» МЧЖ

6.

Жийдакапа

1 та

10,0 минг кВА,

1 та

6,3 минг кВА

7.

Курашхона

1 та

4,0 минг кВА,

1 та

6,3 минг кВА

8.

Пахталиққўл

1 та

2,5 минг кВА,

1 та

1,6 минг кВА

9.

Оқова сув тозалаш иншооти

1 та

1,0 минг кВА

10.

Шаҳар ташқарисидаги тозалаш иншооти

2 та

5,0 минг кВА

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ

11.

Кўрпа

2 та

5,0 минг кВА

12.

Мангузар

1 та

1,8 минг кВА

«Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ

13.

Очиқ

2 та

8,0 минг кВА

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ

14.

Марказий

2 та

4,1 минг кВА

15.

Сартамғали

2 та

8,0 минг кВА

16.

3-сув олиш иншооти

2 та

4,1 минг кВА

17.

Тозалаш иншооти

1 та

1,8 минг кВА

18.

Ниёзбоши ва Гулбаҳор сув иншооти

2 та

1,0 минг кВА

19.

Тозалаш иншооти

2 та

12,6 минг кВА

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ

20.

Дўрмон-1

2 та

20,0 минг кВА

21.

Дўрмон-2

2 та

14,0 минг кВА

22.

Коллектор

2 та

32,0 минг кВА

23.

Жануби-Ғарбий саноат зонасидаги канализация насос станцияси

2 та

4,3 минг кВА

24.

Канализация насос станцияси

1 та

2,5 минг кВА

25.

Назарбек

2 та

12,6 минг кВА

26.

М. Улуғбек

2 та

6,3 минг кВА

27.

Сув йиғиш иншооти

2 та

3,2 минг кВА

28.

Сув иншооти

2 та

1,6 минг кВА

29.

Сув иншооти

2 та

2,5 минг кВА

«Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ

30.

Узунбулоқ

2 та

2,5 минг кВА

«Жиззах сув таъминоти» МЧЖ

31.

Жиззах оқова сув тозалаш иншооти

2 та

1,0 минг кВА,

2 та

400 кВА

32.

Туркман

2 та

10 минг кВА

«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ

33.

Мундуз

2 та

5,0 минг кВА

«Андижон сув таъминоти» МЧЖ

34.

Тозалаш иншооти

2 та

6,4 минг кВА

35.

Лабгардон

1 та

1,6 минг кВА

36.

Бешбулоқ

2 та

8,0 минг кВА

«Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ

37.

Шимолий

2 та

4 минг кВА

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.