Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳрида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларни сифатли ичимлик сув ва канализация хизматлари билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
1. Қуйидагилар:
а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда ЕТТБ деб аталади) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2018 йил 8 октябрда «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
б) лойиҳанинг умумий қиймати 37,2 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи — 30,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 7,2 млн АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 5,6 млн АҚШ долларини ва инвестиция даврида фоизлар ва воситачилик ҳақини қайтариш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУКнинг ўз маблағлари — 1,6 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 7 йилни (2020 — 2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ) лойиҳа амалга оширилиши, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
2018 йилдан бошлаб ҳисобланган фоизларни, воситачилик ҳақини тўлаш ва ЕТТБ қарзини қайтариш билан боғлиқ ҳаражатлар «Сувсоз» ДУК маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
қарз умумий суммасининг 1,0 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
3. Қуйидагилар:
«Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
«Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистан Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Тошкент шаҳар ичимлик сув таъминоти» МЧЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим деб аталади) имзолаш ваколати берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими, Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ва Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
техник-иқтисодий асослашнинг тасдиқланган параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;
ЕТТБ қарзини Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш, у бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун «Сувсоз» ДУК томонидан маблағлар ўз вақтида жамланиб борилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда сув қувурлари ва канализация иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
9. Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 январь,
38-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарорига 1-ИЛОВА
* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
** Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,67% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳисобга олинган ҳолда йилига 4 фоиз деб қабул қилинган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.01.2020 й., 09/20/38/0082-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон; 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)