Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳи (ФАТФ) стандартларининг саккизинчи тавсиясини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали дастурлари ва лойиҳаларида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони билан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг амалдаги штатлар сони доирасида раҳбар ўринбосарларидан бирини нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида (кейинги ўринларда — портал) жойлаштирилишини ҳамда доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг IV-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
30. Нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳа якунланган кундан бошлаб бир ой ичида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида лойиҳани молиялаштирган ташқи манбага тақдим этган ҳисоботлар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда лойиҳа натижаси тўғрисида маълумот эълон қилади.

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ)

1. Ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган (Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари)га ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома тақдим этади.

Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушиш санасидан камида 20 кун олдин

2. Агар ташқи манбалардан ННТга маълум бўлмаган ҳолда унинг банк ҳисобварақларига пул маблағлари киритилса ёки ННТга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи орган га белгиланган тартибда ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома киритади.

Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушгани ҳақида хабар топган (хабар топиши лозим бўлган) кундан бошлаб 3 иш куни ичида

2-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

ННТнинг мурожаатномасида кўрсатилган маълумотлар ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида

ННТ

Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, улар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.

1 иш куни ичида

Рўйхатдан ўтказувчи орган

Мурожаатномани қўшимча ўрганиш зарурати вужудга келганда, тегишли ташкилотларга сўров юборади, ННТдан муддат кўрсатган ва асослантирган ҳолда мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олади.

Мурожаатномани кўриб чиқиш муддати давомида

Сўров юборилган тегишли ташкилот

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асослантирилган хулоса тақдим этади.

Сўров келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан

ННТ

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асосан мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этади.

Рўйхатдан ўтган органнинг сўровида кўрсатилган муддатда

Рўйхатдан ўтказувчи орган

Мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари юзасидан розилик бериш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида ННТни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида

Т/р

Маълумотлар

I. Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти тўғрисида маълумотлар:

1.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси ва гувоҳнома рақами

2.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О.

3.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлашган ери

II. Пул маблағлари ва мол-мулк берувчи ташқи манбалар тўғрисида маълумотлар:

Пул маблағлари ва мол-мулкни тўғридан-тўғри берувчи чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари тўғрисида маълумотлар

4.

Жисмоний шахслар учун

а) Ф.И.О.

б) фуқаролиги

в) яшаш жойи

г) туғилган санаси

д) туғилган жойи

э) иш жойи ва лавозими

5

Юридик шахслар учун

а) тўлиқ номи (пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлати ёки чет эл давлати ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «г» кичик бандлари тўлдирилмайди)

б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)

в) жойлашган ери

г) раҳбарининг Ф.И.О.

Асосий ташқи манба тўғрисида маълумотлар

(II бўлимнинг 6 ва 7-бандлари пул маблағлари ва мол-мулк чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари топшириғига биноан берилганда тўлдирилади)

6.

Жисмоний шахслар учун

а) Ф.И.О.

б) фуқаролиги

в) яшаш жойи

г) туғилган санаси

д) туғилган жойи

э) иш жойи ва лавозими

7.

Юридик шахслар учун

а) тўлиқ номи (пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлат ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари тўлдирилмайди)

б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)

в) жойлашган ери

г) асосий раҳбар органи жойлашган манзили (бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ташкилотларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун)

д) раҳбарининг Ф.И.О.

III. Олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳамда улардан фойдаланиш мақсадлари тўғрисида маълумотлар:

8.

Пул маблағлари бирлиги (валютаси)

9.

Пул маблағлари миқдори

10.

Мол-мулк тури

11.

Мол-мулкнинг умумий қиймати

12.

Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш мақсадлари

13.

Пул маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар сметаси (илова қилинади)

14.

Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш асоси (агар битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларнинг нусхалари илова қилинади)

15.

Пул маблағлари ва мол-мулкнинг келиб тушиш санаси

IV. Олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар

(олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган тақдирда тўлдирилади):

16.

Лойиҳа номи

17.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари

18.

Лойиҳанинг давомийлиги (ой):

бошланиш муддати:

тугаш муддати:

19.

Лойиҳанинг умумий қиймати, шундан

ташқи манба улуши

нодавлат нотижорат ташкилоти улуши

ҳамкорлар улуши

20.

Лойиҳанинг харажатлари сметаси (илова қилинади)

21.

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудлар

22.

Лойиҳанинг мақсадли аудиторияси

23.

Лойиҳа жамоаси:

Ф.И.О.

Асосий иш жойи ва лавозими

Лойиҳа доирасидаги вазифалари

24.

Лойиҳа ҳамкорлари:

Ҳамкор ташкилот номи

Вазифалари

25.

Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун жалб этилиши сўралаётган давлат ташкилотлари

___________________

(ННТ раҳбари имзоси)