1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ҳамда тартиботларни янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, айниқса давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий кўмагига зарурият бўлган соҳалардаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда самарали иштирок этишига йўналтирилган фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашишга ва қўллаб-қувватлашга доир ишларнинг ҳолатини ҳар йилги мажлисларда мунтазам равишда муҳокама қилинишини таъминласинлар;
мамлакатни ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларни амалда рўёбга чиқариш масалалари бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ва эшитувларини мунтазам равишда ўтказиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш амалиётини кенг қўлласинлар;
нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат дастурларини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, уларни бажариш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш, кўрсатиб ўтилган давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг бориши юзасидан жамоатчилик назорати натижалари тўғрисида хулосалар ва ахборотлар тақдим этиш имкониятини берган ҳолда, уларни катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат дастурларининг бажарилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишига жалб этсинлар;
нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида жамоатчилик муҳокамаларини, эшитувларини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш йўли билан норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш механизмларидан кенг фойдалансинлар;
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда турли нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини бирлаштирувчи бошқа жамоат ташкилотларининг уставларидаги вазифаларни амалга оширишда, ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш дастурларини ҳал этишда улар билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни таъминласинлар;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 март,
57-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
нодавлат нотижорат ташкилотларини (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) (кейинги ўринларда алоҳида бўлинмалар деб аталади), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, айни бир вақтда уларни солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Низом талаблари диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
халқаро ННТ — фаолиятини унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган ННТ;
вилоятлараро ННТ — фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда ҳудудий субъектлар деб аталади) ҳудудида олиб борадиган ННТ;
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш — юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинманинг тегишли ҳудуддаги ваколатларини адлия органлари томонидан алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотларни Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш йўли билан расмий равишда тасдиқлаш;
халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхонаси — бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот;
республика ННТ — фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ННТ;
халқаро ва хорижий ННТнинг филиали — бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг барча функцияларини (ёки уларнинг бир қисмини) амалга оширадиган, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
4. Қуйидагиларни:
халқаро, республика, вилоятлараро ННТни, халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТни, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Алоҳида бўлинмаларни, шу жумладан халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
5. Уларнинг туридан қатъи назар, айнан бир номдаги ННТни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушган ҳолларда бошқалардан олдинроқ ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
9. ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилмайди.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
10. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
11. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
II. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
12. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб икки ой мобайнида, жамоат бирлашмаси учун — бир ой мобайнида берилади.
Жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза раҳбар органнинг камида уч нафар аъзоси томонидан имзоланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
13. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;
в) ННТни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси)нинг ёки умумий йиғилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
г) ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
д) сиёсий партиялардан ташқари, ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар, уларда жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун — номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилади;
е) ташаббускор фуқаролар рўйхати:
камида уч минг кишининг рўйхати — касаба уюшмалари учун;
камида ўн кишининг рўйхати — бошқа жамоат бирлашмалари учун, сиёсий партиялардан ташқари;
ж) «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — сиёсий партиялар учун, шу жумладан:
сиёсий партиянинг дастури;
мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори;
(13-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
и) дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) — жамоат фондлари учун;
к) нотариал тасдиқланган васиятноманинг нусхаси — васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун;
(13-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
(13-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
14. Ушбу Низомнинг 13-банди «е» кичик бандида назарда тутилган рўйхатларда, имзолардан ташқари, имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи кўрсатилади. Имзолар ва маълумотлар имзолаган шахснинг яшаш, иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойида тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
15. Бирлаштириш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган ННТлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
қайта ташкил этилаётган ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (бирлаштиришда ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлинишда ва ажралиб чиқишда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (бирлаштиришда, ажралиб чиқишда ва ўзгартиришда).
Юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларни давлат рўйхатидан ўтказишда, ННТлар бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомни ёхуд бош ташкилотнинг алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартибини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи устави нусхасини тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
16. Ўз фаолиятини турли ҳудудларда:
бир ёки ундан ортиқ чет эл давлати ҳудудида — халқаро ННТлар учун;
камида учта ҳудудий субъектларда — республика ННТлари учун;
кўпи билан иккита ҳудудий субъектларда — вилоятлараро ННТлар учун амалга оширувчи ННТлар уставларида алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
17. Алоҳида бўлинмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ]
18. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берилади, аризага бош ташкилотнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:
а) бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;
б) Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисида бош ташкилотнинг қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиални ташкил этишга), унинг низомини (уставини) тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;
в) ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
г) бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;
д) бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;
е) ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
(18-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
з) ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
и) ваколатхона ва филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича декларация.
III. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
19. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар улар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилигини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақлидир.
Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир.
Ҳужжатларни олган ташкилот йигирма кун мобайнида ўз хулосасини тақдим этиши шарт.
Агар хулосада ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикр мавжуд бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу Низом 24-бандининг иккинчи — ўнинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
20. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади, у тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади:
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
21. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
«рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган ННТ устави берилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
22. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга Солиқ қўмитасининг ва Миллий статистика қўмитасининг аниқ вақт режимида Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтлардан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва КТУТ кодларини беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
23. Рўйхатдан ўтказиш тартиботлари (статистика кодларини, СТИРни бериш) тугаллангандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ННТ тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли равишда ушбу Низомга 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрига, Юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига ёки Халқаро ва хорижий ННТларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат реестрига киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
24. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш:
ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадга эга бўлганда;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда;
ҳужжатлар устав қабул қилинган вақтдан бошлаб икки ой муддат (жамоат бирлашмаси учун — бир ой муддат) ўтгандан кейин тақдим этилганда;
ННТ айнан шу ном билан илгари рўйхатдан ўтказилганда;
ННТни ташкил этишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилганда ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга номувофиқ бўлганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
ННТнинг номи ёки рамзи фуқароларнинг ахлоқига, миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;
ННТнинг таъсис ҳужжатлари ҳарбийлаштирилган бирлашмалар тузишни назарда тутганда рад этилиши мумкин.
ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига зид бўлган қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда ҳам рад этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
25. ННТни тузишнинг мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
26. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этишнинг асослари бартараф этилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишга ҳужжатларни такроран бериш учун тўсиқ бўлмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
27. ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади. Ариза берувчига давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд уч ой, сиёсий партиялар учун эса — бир ой муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, сиёсий партиялар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
28. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
IV. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
29. ННТлар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда ННТнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
ННТ ваколатли раҳбар органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори (бош ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган қарори (баённомаси) – халқаро ва хорижий ННТларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун);
таъсисчи(лар) томонидан вакил қилинган шахснинг имзоси билан тасдиқланган икки нусхада — таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳрири;
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси — номи ўзгарган тақдирда.
(29-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
30. ННТ ажралиб чиқиш ва қўшилиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
маълум бўлган барча қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг кредиторлари ёзма шаклда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган тақсимлаш баланси (ажралиб чиқишда) ёки топшириш ҳужжати (қўшилишда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилотнинг муҳрини ва штампини йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотномаси (қўшилишда).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
31. Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгариши муносабати билан ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ННТ ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар билан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади, у ННТни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари пакетини сўраб олади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
32. ННТнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчиларга «рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёки таъсис ҳужжатларининг янги таҳририни беради.
ННТнинг номи ёхуд ННТни рўйхатдан ўтказган орган ўзгарган тақдирда ҳам ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган намунада давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади. Бунда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномада қўшимча маълумотлар сифатида ННТ тўғрисидаги олдинги маълумотлар, шу жумладан номи, рўйхатдан ўтказувчи орган, рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
33. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда янгидан рўйхатдан ўтказган адлия органи бу тўғрида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органини, тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. Олинган маълумотлар асосида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органи бу тўғрида давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда бу ўзгаришлар ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
34. Почта манзили, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда ННТ бир ой муддатда бу тўғрида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар қилиши шарт.
Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган почта манзили ўзгарганлиги бўйича билдиришномани олган куни бу ўзгаришнинг ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди.
(33 ва 34-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
35. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда ННТнинг аризасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.
Дубликат олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
давлат хизматлари марказидан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда);
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда);
давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда).
(35-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
36. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
V. Алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
37. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда алоҳида бўлинмага раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс тегишли адлия органига ариза билан мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
38. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризада ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом. Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори);
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси.
(38-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
39. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида;
алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
40. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига қуйидаги ҳужжатлар берилади:
ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома;
«ҳисобга қўйилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
41. Ҳисобга қўйилган алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ, Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
42. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва ННТ устави талабларига мувофиқ бўлмаганда;
ариза ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган ҳужжатларсиз ёки зарур даражада бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилганда.
Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган бу тўғрида асослантирилган қарор чиқаради ва уч кун мобайнида бу ҳақда ариза берувчига ёзма шаклда хабар қилади. Ариза берувчига, шунингдек камчиликлар бартараф этилгандан кейин алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
43. Алоҳида бўлинмага тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган ННТни қайта рўйхатдан ўтказишда ННТ бевосита ёки алоҳида бўлинма орқали алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт:
алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди);
ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — номи ўзгарган тақдирда.
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
44. Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда ариза берувчига «ҳисобга қўйилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини ёки низомнинг янги таҳририни, шунингдек зарурат бўлганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ белгиланган намунада алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳномани беради.
Алоҳида бўлинманинг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги янги гувоҳнома, шунингдек ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбоши асосида адлия органига алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом ёки низомнинг янги таҳрири тақдим этилмаган тақдирда ҳам берилади.
VI. Якунловчи қоидалар
45. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестри, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаларининг давлат реестри, Халқаро ва хорижий ННТлар ваколатхоналари ва филиалларининг давлат реестри ҳамда Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг реестри умумий фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
46. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат реестридан ННТ тўғрисидаги тегишли маълумотлар ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди.
Бунда ННТ бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича солиқ хизмати органлари ва статистика органларида ҳисобга қўйилади.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
47. ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига:
ҳар йили 1 февралгача — ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича;
режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун тақдим этишлари шарт. ННТ тадбирларини келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;
раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида тақдим этилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ ва алоҳида бўлинмалар фаолиятининг уставдаги вазифаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини назорат қилади, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини текширади. Назоратни амалга оширишда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТдан қўшимча ахборотларни ҳамда ННТ, алоҳида бўлинмалар раҳбарларидан ва масъул шахсларидан тушунтиришлар олишга, раҳбар органлар қарорларини сўраб олишга ҳақлидир.
48. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масалалари бўйича ННТ ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолиятини, зарурат бўлганда, мутахассисларни жалб этган ҳолда текшириши мумкин.
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
АРИЗА
(нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.03.00 Номлар ва рамзларнинг ишлатилиши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ННТ), шу жумладан, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан адлия органлари томонидан ўтказган ҳолларда, бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
3. ННТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.
ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.03.00 Номлар ва рамзларнинг ишлатилиши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
5. Халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек, халқаро ҳамда хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзлари давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият юритадиган ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда, ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
республика, вилоятлараро ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
8. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
9. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
10. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
2-боб. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
11. ННТ рамзи тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида ННТнинг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;
ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
рамзнинг намунаси ва тавсифи;
ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;
бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ҳамда филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун;
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
13. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда:
рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга;
келишиш учун тегишли Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмасига юборилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган беш иш кунида рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва бу бўйича тегишли хулоса беради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
15. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
16. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.
17. ННТ рамзи тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ННТ рамзларининг давлат реестрига киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
18. Қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса;
ушбу Низомнинг 7-бандига асосан белгиланган йиғим тўланмаганда;
Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса;
рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса;
рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса;
рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларга путур етказишни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдиришни, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса;
рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса;
рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса;
рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса;
рамз диний хусусиятга эга бўлса.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
19. Рамзнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли уни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган қарор қабул қилади.
ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ариза берувчига уларнинг уч ой муддатда йиғимни қайтариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ёхуд аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янги берилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.10.00.00 Маъмурий адлия / 16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш]
21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
3-боб. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
22. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
23. ННТ раҳбар органи томонидан ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилганда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш учун бир ой мобайнида мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;
ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
24. ННТ рамзи ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида қайта рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
25. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида ННТ рамзларининг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва ариза берувчига «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) рамзнинг янги намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом берилади.
Агар рамз тавсифига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада назарда тутилган қисқача тавсифнинг ўзгаришига олиб келса, ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилганда ҳам ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
26. Мазкур қарор кучга киргунга қадар расмийлаштирилган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан уни QR-код қўйилган гувоҳномага алмаштириш бўйича ариза берувчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);
йўқолган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
27. Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунасини, унинг тавсифи ҳамда низомни Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборади.
Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ННТ рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Платформа ёки ЯИДХП
1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборади.
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборилади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада
2. Реал вақт режимида
3-босқич
Интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган
Рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва хулоса беради.
5 иш куни ичида
4-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.
ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
10 иш куни ичида
5-босқич
Давлат хизматлари маркази
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани аризаберувчиларга тақдим этади.
10 дақиқа ичида
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида
СЎРОВНОМА
I. Нодавлат нотижорат ташкилот тўғрисида маълумот:
1. Ташкилот номи:
2. Жойлашган жойи (почта манзили):
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:
4. Телефон рақами:
II. Нодавлат нотижорат ташкилот вакили:
1. Ф.И.О.
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:
Рўйхатдан ўтказиш учун:
ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;
ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
рамзнинг намунаси ва тавсифи;
ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;
бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун;
ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан мурожаат қилганда:
гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);
Изоҳ. *Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Нодавлат но тижорат ташкилотлари рамзларининг
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Реестр тартиб рақами
Рамз давлат рўйхатидан ўтказилган сана
ННТ поми
ННТ раҳбар органи томонидан рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана
Рамзнинг қисқача тавсифи
Реестрга ёзувни ёзган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва имзоси
Қайта рўйхатдан ўтказилган сана
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига 3-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
ННТ чет эл фуқаролари бўлган ходимларининг ота-онаси, эри/хотини, улар билан бирга яшайдиган болалари уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари ҳисобланадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
2. Чет эл фуқароларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
3. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
4. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган йиғим ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
5. Адлия вазирлиги томонидан чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
II. ННТнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ]
6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;
чет эл фуқаросининг 3х4 см ўлчамдаги электрон шаклдаги рангли фотосурати;
хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки Платформа орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомга 1а-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
7. Ариза Адлия вазирлиги томонидан, ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, аризани қўшимча ўрганиш учун тегишли ташкилотларга юборишга ҳақлидир, шу муносабат билан аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бу муддат ўн беш кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатларни олган ташкилот ўз хулосасини йигирма кун мобайнида тақдим этиши шарт.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
8. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
аккредитациядан ўтказиш тўғрисида;
аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
9. Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда чет эл фуқаросига аккредитация карточкаси берилади, у чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради. Аккредитация карточкасининг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
18 ёшга тўлмаган болаларни аккредитациядан ўтказиш паспортга ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатга ота-оналардан биттасининг аккредитация тартиб рақами остига штамп қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Аккредитация карточкаси ННТнинг чет эл ходимига меҳнат фаолиятини фақат қабул қилган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
10. Аккредитация карточкаси олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади. Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар ННТнинг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролари, шунингдек улар оилаларининг аъзолари реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ киритилади.
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш кўпи билан ўн икки ой муддатга амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
11. Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда Адлия вазирлиги қарор қабул қилади ва бу тўғрида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади. Бу ҳолда Адлия вазирлиги қабул қилинган қарорни изоҳламаслик ҳуқуқига эга.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
12. Чет эл фуқаросининг аккредитацияси муддатини узайтириш учун ННТ аккредитация муддати ўтгунгача қирқ беш кундан кечикмай мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ва назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
13. Аккредитация карточкаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда аккредитация карточкасининг эгаси уч иш кунидан кечикмай бу тўғрида ННТни ва Адлия вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилади.
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ариза берилади:
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
давлат хизматлари марказидан маълумотнома (аккредитация карточкаси йўқолганда);
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон)
йўқолган аккредитация карточкасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида даврий матбуот нашридаги эълон;
(13-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади ва ушбу маълумотлар Реестрга киритилади.
III. Якунловчи қоидалар
15. Аккредитация карточкасини олган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари уларнинг аккредитацияси амал қиладиган муддатга берилади.
Аккредитациядан ўтказилган чет эл фуқароларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;
ННТнинг хонаси ва бошқа мулкидан фақат уставдаги мақсадлар ва вазифаларни бажариш мақсадларида фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасида яшаётган халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш.
Чет эл фуқароларини қабул қилган ННТ улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар.
17. Аккредитациянинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек меҳнат фаолияти тўхтаганда ва чет эл фуқаролари узил-кесил жўнаб кетаётганда аккредитация карточкалари Адлия вазирлигига қайтариб берилиши керак.
Аккредитация карточкаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
18. ННТ фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек чет эл фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузиш аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келади, бу чет эл фуқароларининг бундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши мумкин эмаслигини билдиради.
Бу ҳолда чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнаб кетиши шарт.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. Платформа ёки ЯИДХП
1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада
2. Реал вақт режимида
3-босқич
Адлия вазирлиги
Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
аккредитациядан ўтказиш тўғрисида; аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Аккредитациядан ўтказилган шахснинг Ф.И.О.
Туғилган санаси (кун, ой, йил) ва жойи
Фуқаролиги ва миллати
Маълумоти, мутахассислиги
Оилавий аҳволи
Оила аъзолари сони ва қариндошлик даражаси
Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ва филиалининг тўлиқ номи
Аккредитация қилинган шахснинг лавозими
Ўзбекистонга келган санаси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Ўзбекистонда яшаш жойи
Паспорт маълумотлари
Аккредитация муддати ва карточканинг рақами
Шахснинг фотосурати
Аккредитация карточкаси олган шахснинг имзоси
Аккредитация қилинган шахснинг қонун ҳужжатларини ва устав (низом) талабларини бузганлиги тўғрисидаги маълумотлар
Аккредитация қилинган шахсга нисбатан кўрилган чоралар
Аккредитация карточкасини бекор қилиш қарори ва санаси
Аккредитация карточкасини қайтарганлик тўғрисида маълумотлар ва сана
Аккредитация қилинган шахснинг визасини бекор қилиш ва фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги маълумотлар
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига 4-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
РЕЖАСИ
Т/р
Тадбирлар номи
Муддати
Масъул бажарувчилар
1.
Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг алоҳида бўлинмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.
2014 йил апрель
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар
2.
Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат фондларининг дастлабки маблағларини шакллантириш ва уларнинг тижорат ташкилотлари фаолиятидаги иштироки масалалари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.
2014 йил май
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар
3.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар тақдим этиш тартибини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган тартибни такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2014 йил июнь
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар
4.
Амалдаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида соғлиқни сақлаш, таълим, бандликни таъминлаш, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида ижтимоий, гуманитар ривожланишнинг кўрсатиб ўтилган соҳалари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2014 йил июнь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар
5.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан хайрия фаолиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали фаолиятида аҳоли, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.
2014 йил октябрь
Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси
6.
Адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминлаш.
2014 йил мобайнида
Адлия вазирлиги
7.
2014 йилда, энг аввало, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этишнинг самарадорлиги мониторингини олиб бориш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек катта ижтимоий аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммоларни ҳал этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ННТ билан ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
тасдиқлаш — 2014 йил апрель амалга ошириш — жадвалга мувофиқ
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги
8.
Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат ва ижтимоий қурилиш соҳасида уларнинг ролини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
тасдиқлаш — 2014 йил апрель амалга ошириш — жадвалга мувофиқ
Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси кўмагида
9.
Долзарб ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишда, жамоатчилик назоратини амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда, жумладан ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва иштирокини кучайтиришда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклигини янада ривожлантиришни назарда тутувчи 2014 йилда демократик ислоҳотларни амалга оширишга, давлат ва жамият ишларини бошқаришда, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширишда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини оширишга йўналтирилган мамлакатда амалга оширилаётган кўламли ишларни ёритиш жадвалини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.
тасдиқлаш — 2014 йил апрель амалга ошириш — жадвалга мувофиқ
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Журналистларнинг ижодий уюшмаси, Матбуот маркази, «Жаҳон» АА
10.
2014 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа фуқаролик институтларининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада оширишга, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига» тамойилини изчил, босқичма-босқич амалга оширишга, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини кенг ривожлантиришга, уларни ташкил этиш ва улар фаолияти билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва тартиботларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга йўналтирилган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари туркумлари режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.
тасдиқлаш — 2014 йил апрель амалга ошириш — жадвалга мувофиқ
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
11.
Қуйидагиларни: ННТ фаолиятини самарали ташкил этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда уларнинг фаол иштирок этиши бўйича ННТ раҳбарлари ва фаоллари учун методик қўлланмаларни; ННТ фаолияти масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламларини тайёрлаш ва нашр этиш.
2014 йил мобайнида
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
12.
ННТ секторини ривожлантириш ҳолати устидан давлат статистика кузатишлари методикасини ишлаб чиқиш, шу асосда ҳар йили тасдиқланадиган давлат статистика ишлари дастури доирасида ННТ секторини ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда тўплаш.
2014 йил мобайнида
Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 10-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 декабрдаги 543-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 1-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ–1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).