1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартибини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш жараёнини очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» қарори.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ давлат активларини сотиш учун халқаро ва маҳаллий маслаҳатчини ҳамда ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш хусусиятларини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш;
харид комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиш тартиби ҳамда ваколатларини белгилаш;
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва эълонларни жойлаштириш тартиби;
Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайти орқали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонларини белгилаш;
танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги Фармони.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 август,
352-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 августдаги 352-сон қарорига ИЛОВА
Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
1. Мазкур Низом давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.03.00 Минтақавий халқаро ташкилотлар]
халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчи ёки ташкилотлар — халқаро ҳамда маҳаллий консультантлар, консалтинг, аудиторлик ва юридик маслаҳатчи ҳамда ихтисослашган бошқа ташкилотлар, жумладан, халқаро ва маҳаллий компаниялар ҳамда профессионал ташкилотлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
танлов — харид қилиш тартиб-таомилларига асосан икки ва ундан ортиқ иштирокчидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) расмий веб-сайтида жойлаштирилган эълонга мувофиқ қабул қилинган таклифларни таққослаш асосида энг яхши таклифни танлаб олиш орқали харидларни амалга ошириш усули;
харид комиссияси — Давактив агентлиги директорининг тегишли буйруғига асосан Давактив агентлигининг марказий аппаратида фаолият олиб борадиган раҳбар ходимлардан иборат таркибда шакллантириладиган коллегиал орган;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси — харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун Давактив агентлигининг расмий веб-сайти орқали таклиф юборган жисмоний ёки юридик шахс;
ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси;
захирадаги ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
3. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчи ёки ташкилотлар жалб этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
4. Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари таклифларининг танлов ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда ғолибни аниқлайди.
5. Харид комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, унинг таркиби ва аъзоларининг сони харид қилиш тартиб-таомилининг турига боғлиқ бўлади ҳамда қонунчиликка мувофиқ ва харид қилинаётган хизматнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
6. Харид комиссияси аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашда ҳамда харидга доир битимнинг натижаси бўлган ҳар қандай шахсий фойдани бевосита ёки билвосита олишдан шахсий манфаатга эга бўлмаслиги лозим.
7. Харид комиссиясининг фаолияти унинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган масъул котиби томонидан ташкил этилади.
8. Харид комиссиясининг барча ҳужжатлари масъул котибда сақланади ва масъул котиб мазкур ҳужжатларнинг бут сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.
9. Харид комиссияси раисининг ва (ёки) унинг аъзоларининг аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлганда, танловни ўтказиш жараёнида янги харид комиссияси раиси қайта тайинлангунига қадар тўхтатилади ва (ёки) унинг аъзолари овоз беришда иштирок этмайди.
10. Харид комиссиясининг мажлислари харид комиссияси аъзолари ҳозирлигида, яъни юзма-юз, шунингдек, мажлислар видеоконференциялар (телеконференциялар ва бошқалар) шаклида ҳам ўтказилиши мумкин.
11. Харид комиссиясининг қарори харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
12. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, харид комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз бўлади.
харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини ва зарур бўлганда, захирадаги ғолибни аниқлайди ёки танловни амалга ошмаган деб топади.
14. Харид комиссияси қуйидаги мажбуриятларга эга:
харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишда давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
харид комиссияси аъзолари бошқа шахс билан муносабатларда, агар бундай ахборотни ошкор этмаслик давлат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса ёки бундай ахборотнинг ошкор этилиши қонунчиликка зид бўлса, уларга риоя этилишини таъминлашга монелик қилса, харид жараёни субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказса ёхуд инсофли рақобатга тўсқинлик қилса, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ҳеч бир ахборотни ошкор этмаслик.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
15. Харид комиссияси ўзи қабул қилган қарорларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги, асослилиги ва беғаразлиги учун жавобгар бўлади.
16. Харид комиссияси харидларнинг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.
3-боб. Танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, экспертизадан ўтказиш ва танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш
17. Танлов ҳужжатлари Давактив агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда харид комиссияси томонидан тасдиқланади.
Танлов ҳужжатлари қонунчиликка мувофиқ белгиланган ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
18. Танлов ҳужжатларини (шартнома лойиҳаси, техник топшириқ ва бошқа ҳужжатлар) ҳимоя қилиш, заруратга кўра экспертизадан ўтказиш вазифаси Давактив агентлиги томонидан амалга оширилади.
19. Танлов ҳужжатлари тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганидан сўнг харид комиссияси танлов ўтказилиши тўғрисида Давактив агентлигининг расмий веб-сайти орқали эълон жойлаштиради.
Бунда танлов бўйича эълон танлов ўтказилишидан камида 15 (ўн беш) кун олдин жойлаштирилади.
20. Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш бўйича таклифлар Давактив агентлигининг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади.
21. Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра келиб тушган таклифларни мазкур Низомга 1-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ кўриб чиқади ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
22. Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схемада кўрсатилган босқичларда танлаб олинади.
23. Танлов натижалари бўйича баённома харид комиссияси томонидан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
24. Танлов натижаларига доир шартнома танлов бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлов ғолиби томонидан тақдим этилган таклифда назарда тутилган шартлар асосида ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб 10 (ўн) иш кунидан кечиктирмасдан тузилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви]
Ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Бунда захирадаги ғолиб танлов ғолиби томонидан таклиф этилган нархда (захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
25. Захирадаги ғолиб билан шартнома захирадаги ғолибга таклиф берилган кундан бошлаб 10 (ўн) иш кунидан кечиктирмасдан тузилади.
26. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишдан бош тортса, харид комиссияси янги танлов ўтказади.
27. Давактив агентлиги томонидан шартнома ва тегишли харид ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
28. Харидларни расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоб қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шикоятларни, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
29. Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартноманинг қуйидаги муҳим шартларига:
хизматни ўзгартиришга;
хизматнинг сифатини ва турларини ўзгартиришга;
хизматнинг ҳажмини ва баҳосини оширишга;
хизмат кўрсатиш муддатини узайтиришга (форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);
амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан кўп бўлган суммага оширишга йўл қўйилмайди.
30. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.16.00 Савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси.
Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчи ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонлари*
Т/р
Мезонлар номи
I. Малакавий имконият
1.
Давлат активларини сотиш учун белгиланган муддатга харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси таклифининг мувофиқлиги
2.
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг иш тажрибаси, шу соҳада амалга оширилган ва эришилган битимлари
3.
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан жалб қилинган жамоа/мутахассислар салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар
4.
Давлат активларини сотиш бўйича вазифанинг ҳал этилишига қаратилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг иш режаси
II. Нарх қиймати бўйича имконият
5.
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси таклифининг нарх қиймати (операцион харажатлар ва ҚҚС ҳисобга олган ҳолда)
* Заруратга кўра, харид комиссиясининг тегишли қарори билан баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчи ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш
СХЕМАСИ
Босқич
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси