Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таълим олиши учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаш, уларнинг таълим-тарбия олиши учун шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли ва билимли қизларни тарбиялаш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, хотин-қизлар орасидаги ишсизлик даражасини кескин камайтириш учун уларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитишга кенг жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори 3-бандига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги таълим шакли бўйича талаба хотин-қизларнинг контракт тўловлари учун 14 фоиз ставкасида таълим кредити ажратиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим кредитини ажратадиган тижорат банкларининг рўйхатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
таълим кредитининг асосий қарзини кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг тегишли тури бўйича расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим кредитининг фоиз тўловларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб бериш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмаслиги;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Жамғарма томонидан талаба хотин-қизларга таълим кредитлари учун депозит маблағларини жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.
3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган таълим кредитлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари уларнинг филиалларида), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёки тавсия этилган, ўқишини кўчирган;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган лимит доирасида маблағлар етарли бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, контракт тўловлари қоплаб берилмаган талаба хотин-қизларга ажратилади.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида талаба хотин-қизлар таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 август,
457-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 457-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом қоидалари тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун ажратиладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):
«3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ҳамда/ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
22. Жорий ўқув йили учун таълим кредити олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан олинади.
23. Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимида, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Бунда нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади.
(21 — 23-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) кўрсаткичи) «3,5» ва ундан юқори бўлганда, кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Бунда олий таълим ташкилотларида таълим олаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ижтимоий реестр» ахборот модули орқали аниқланади ҳамда мазкур ахборот модули Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимига ўзаро интеграция қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида) (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ҳамда қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, шунингдек, магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек, ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талаба хотин-қизларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Бунда кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида қатнашишлари мумкин.
4. Таълим кредитининг асосий қарзи кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг тегишли тури бўйича расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
5. Қарз олувчига таълим кредити 14 фоиз ставкасида ажратилади ва кредит фоиз ставкаларини қоплаш Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг талабномасига мувофиқ ҳар уч ойда амалга оширилади.
2-боб. Тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва таълим кредити учун уларга депозитларни жойлаштириш тартиби
6. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун депозитларни жойлаштиришда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;
тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;
тижорат банкининг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида жойлаштирилган депозит тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
8. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида тегишли тижорат банклари ёзма тарзда хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги доимий равишда ушбу Низом доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит жойлаштиради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
11. Тижорат банклари томонидан таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестри шакллантирилади ва ушбу реестр асосида таълим кредити учун депозит олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
12. Таълим ташкилотлари ўқув йили давомида тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, бу ҳақида тижорат банкларини тўлов-контракт миқдори ўзгарган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, тегишли маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
14. Бош битимга мувофиқ Жамғарма депозитни тижорат банкларига 10 фоиз ставкада жойлаштиради.
3-боб. Таълим кредитини расмийлаштириш ва ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Тўлов-контракт шартномасини олиш учун:
олий таълим ташкилоти талабаси «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари эса «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали ариза юборади.
152. Аризани олий таълим ташкилоти «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали, профессионал таълим ташкилоти «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали кўриб чиқади.
Кредит олувчи олий таълим ташкилотининг талабаларни ўқишга қабул қилиш ёки ўқишни давом эттириш бўйича тегишли ички тартиб ёки қоидаларига (кейинги ўринларда — ички тартиб ёки қоидалар) мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич талабаси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
Кредит олувчи профессионал таълим ташкилотининг ички тартиб ёки қоидаларига мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич ўқувчиси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
153. Кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига «Ягона интерактив давлат хизматлари» (my.gov.uz) портали, «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади.
154. Кредит олувчи томонидан таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилинганда, тижорат банки улар учун очилган «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали таълим кредити олиш тўғрисидаги аризани шакллантиради.
Бунда тижорат банки ўзининг ички тартиб қоидаларидан келиб чиқиб, кредит олувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун розилигини олади ва «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимида розилиги олинганлигини кўрсатиб ўтади.
(151 — 154-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза;
б) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) тижорат банкининг кредит сиёсатига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
(16-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ижтимоий реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар хотин-қизлари учун).
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
17. Кредит олувчи ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.
18. Тижорат банки кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиб, таълим кредити шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом ва тижорат банкининг кредит сиёсати талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда тижорат банки томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчига кредит беришни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда жавоб хати юборилади.
19. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.
Бунда кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади.
20. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини ажратиш кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
4-боб. Таълим кредитини қайтариш тартиби
21. Таълим кредитининг асосий қарз тўловлари кредит олувчи томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
22. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.
23. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.
24. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасига асосан муддати ўтган қарз бўйича неустойка ёки бошқа турдаги жарима ҳисоблаши ва ушбу неустойка (жарима) суммасини қарз олувчидан (биргаликда қарз олувчидан) ундиришга ҳақли.
Муддати ўтган қарздорлик бўйича ҳисобланган неустойка (жарима) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди.
25. Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабномани шакллантириб, Жамғармага тақдим этади.
26. Жамғарма томонидан ҳар уч ойда тижорат банклари томонидан берилган талабномага мувофиқ беш иш кунида тижорат банкларида очилган алоҳида ҳисобварағига таълим кредити фоизларини қоплаш учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун депозитни қайтариш тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
28. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тижорат банклари

Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) тақдим этади.

Йил давомида

2-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.

Тижорат банклари белгиланган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.

5 иш кунида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.

Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ва бошқа расмий веб-сайтларда эълон қилинади.

Ўзаро келишувга мувофиқ

4-босқич

Кредит олувчи

Эълон қилинган рўйхатдаги исталган тижорат банкига таълим кредити беришни сўраб ариза ва унга илова қилган ҳолда тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

5-босқич

Тижорат банклари

Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, кредит шартномасини имзолайди ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига бу ҳақида аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда жавоб хати юборади.

5 иш кунида

6-босқич

Тижорат банклари

Кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилади.

Бош битимда кўрсатилган муддатларда

7-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, тегишли маблағлар тижорат банкларининг ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

Буюртманомалар тушган кундан бошлаб 5 иш кунида

8-босқич

Тижорат банклари

Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

5 иш кунида

9-босқич

Тижорат банклари

Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабнома шакллантириб, Жамғармага тақдим этади.

Ҳар уч ойда

10-босқич

Жамғарма

Тижорат банклари томонидан берилган талабномага мувофиқ беш иш кунида тижорат банкларида очилган алоҳида ҳисобвараққа таълим кредити фоизларини қоплаш учун тегишли маблағларни ўтказиб беради.

5 иш кунида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/457/0753-сон; 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)