Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.06.2007
 LexUZ шарҳи
1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «ЭҲМ дастурлар таъминоти ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси банкларида, Марказий банк Ҳисоб-китоб-касса марказларида ҳамда Марказий банк Ахборотлаштириш Бош марказида ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказларида электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий тартибини белгилайди.
2.7. 2.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов маълумотлар ҳар куни дастурий равишда архивланиб, икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ҳамда масъул жавобгар ходим биринчи шаклда кўрсатилган кўринишда махсус юритилган дафтарга қайд қилиб боради. Махсус дафтар саҳифалари рақамланган, иш ўтказилиб тикилган, раҳбар томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши лозим.
3.7. Ҳар куни АБМ ва ҲАМлар 3.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов тизими маълумотларини дастурий равишда архивлаб (arj.exe дастурининг 2.39, 2.41 ва ундан юқори тури билан), икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ва махсус дафтарларда қайд этилади. Махсус дафтарлар саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ва муҳрланган бўлиши лозим.