Микромолия ташкилотлари ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган пруденциал нормативларга риоя қилган тақдирда, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширишга ҳақли:
в) ушбу Қонун 20-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни, агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олишни ният қилган шахс норезидент бўлса;
Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини олиш шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган ҳажмдаги улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда (ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя ёки суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш) олган тақдирда талаб этилади. Шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кундан эътиборан Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунга қадар, Марказий банк томонидан кейинги рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда эса, бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва мазкур улуш бошқа шахсга ўтказилгунга қадар ушбу шахснинг иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш, кун тартибига масалалар киритиш, шунингдек кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органлари аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи тўхтатиб турилади.
Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи шахслар таркибида ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахснинг мавжудлиги факти аниқланган тақдирда, Марказий банк нобанк кредит ташкилотига ва унинг юқори бошқарув органига уни алмаштириш талаби билан кўрсатма юборади. Мазкур кўрсатма олинган кундан эътиборан кўрсатмада қайд этилган шахснинг иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш, кун тартибига масалалар киритиш, шунингдек кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органлари аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи тўхтатиб турилади.
Марказий банк ушбу модданинг биринчи,
иккинчи ва
учинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг шакли ва мазмунига талаблар белгилашга, шунингдек тегишли ваколатли органлардан ариза берувчини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.
Ариза берувчи томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тақдим этилган тақдирда Марказий банк томонидан кўриб чиқилади. Бошқа ҳолларда Марказий банк улар олинган кундан эътиборан беш кун ичида ариза берувчига ҳужжатлар кўриб чиқилмаслиги ҳақида хабарнома юборади. Мазкур хабарномада ушбу Қонуннинг
20-моддасига мувофиқ тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам кўрсатилади.
Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хабарномада ариза берувчи рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат ҳам кўрсатилиши керак. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотлари, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этиши шарт.
Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг ушбу модданинг
иккинчи қисмида кўрсатилган, ўзларига алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар кўрсатиши бундай хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатиладиган ҳолларда тақиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда Марказий банк қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли:
ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги ишончли ахборотнинг тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаши. Кўрсатиладиган хизматларнинг шартлари ва қиймати ҳақида ахборот беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
1. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
ўнинчи хатбошисидаги «микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошисидаги «микрокредит ташкилотларини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ва кредит бюроларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошисидаги «микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
2) 2-илова қуйидаги мазмундаги 48
1, 48
2 ва 48
3-позициялар билан тўлдирилсин: