1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига қўшилиш ҳақида» 1995 йил 31 августдаги 131-I-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига қўшилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
халқаро йўлларда ташиш тартиб-таомилларини қўллаш шартларини, товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилганда божхона расмийлаштируви тартибини, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларни амалга оширишда божхона расмийлаштируви тартибини, халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини тўлдириш, расмийлаштириш ва ундан фойдаланиш қоидаларини, бу борада кафолат уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини назарда тутувчи 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартларини, халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш, унга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) 2-иловага мувофиқ;
хорижий автоташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартибини назарда тутувчи Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш бўйича билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) тўғрисидаги маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
Регламент бўйича давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш чораларини кўрсин;
давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП ва «Лицензия» ахборот тизими орқали доимий назорат ўрнатсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
ушбу қарор билан тасдиқланаётган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 декабрь,
727-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига 1-ИЛОВА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини (кейинги ўринларда — Конвенция) қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
аҳдлашувчи томон — Конвенцияга аъзо давлат;
жўнатувчи божхона органи — юклар ёки юкларнинг қисми учун халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда — ХЙТ) бошланадиган аҳдлашувчи томоннинг ҳар қандай божхона органи;
йўл транспорти воситаси — механик йўл транспорт воситалари, шу жумладан, транспорт воситаларида шатакка олиш учун мўлжалланган исталган тиркама ва ярим тиркамалар;
йўл-транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда — ЙТҲ) — транспорт воситаларининг юк бўлинмаларига ёки божхона пломба ва муҳрларига зарар етказган тасодифий ҳолат;
кафолат — ХЙТ дафтарчаси бўйича ташилаётган товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;
Кафолат уюшмаси — Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистонда — Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ);
контейнер — юкларни жойлаштиришга мўлжалланган ёпиқ ёки қисман ёпиқ идиш, доимий ва етарли даражада мустаҳкам, шунингдек, кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган, юкларни оралиқ масофада қайта юкламасдан, битта ёки бир нечта транспорт турларида ташишга мўлжалланган, бир транспорт туридан иккинчи транспорт турига юклашни енгиллаштириш учун жиҳозланган, юкларни енгил ортиш ва тушириш учун тайёрланган, камида бир куб метр ички ҳажмига эга бўлган транспорт ускунаси (цистерна ёки бошқа шунга ўхшаш мослама);
манзилдаги божхона органи — юклар ёки юкларнинг қисми учун ХЙТ якунланадиган аҳдлашувчи томоннинг ҳар қандай божхона органи;
оғир вазнли ёки катта ҳажмли юклар — ҳар қандай оғир ва катта ҳажмли, оғирлиги, ўлчами ва хусусиятидан келиб чиқиб, ёпиладиган йўл транспорт воситаси ёки контейнерда ташилмайдиган юклар;
оралиқ божхона органи — ХЙТ давомида йўл транспорт воситалари, транспорт воситаларининг таркиби ёки контейнерлар кириши ва чиқишидаги исталган аҳдлашувчи томоннинг божхона органи;
товарлар — ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган юклар;
транспорт воситаларининг таркиби — йўл ҳаракатида бир бутун бўлиб иштирок этадиган тиркалган йўл транспорт воситалари;
ХЙТ дафтарчаси — жўнатиш жойидан манзилдаги жойгача юкларни кузатиб борадиган, Конвенцияга асосан давлат божхона хизмати органлари ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчилар томонидан қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги халқаро божхона ҳужжати;
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи — Конвенцияга мувофиқ ХЙТ дафтарчаси берилган шахс бўлиб, ушбу шахс номидан юкларни ХЙТ тартиб-таомиллари асосида жойлаштириш нияти билан жўнатувчи божхона органига божхона декларацияси кўринишида ХЙТ дафтарчасини тақдим қилувчи шахс;
ХЙТ операцияси — ХЙТнинг бир қисми бўлиб, аҳдлашувчи томоннинг жўнатувчи ёки оралиқ (кириш) божхона органидан манзилдаги ёки оралиқдаги (чиқишдаги) божхона органигача юкларни ташиш;
SafeTIR — Конвенцияга 10-иловага асосан божхона маъмуриятлари ва кафолат уюшмалари учун очиқ бўлган, манзилдаги (оралиқ) божхона органларида ХЙТ операциялари якунланиши бўйича маълумотларни сақлаш ҳамда ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишни назорат қиладиган тизим.
3. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи йўл транспорт воситаси, транспорт воситаси таркиби ёки контейнерни, юкланган юки ва уларга расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси билан биргаликда жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона постларига тақдим этиш ҳамда Конвенциянинг бошқа тегишли қоидаларига амал қилиш учун жавобгар ҳисобланади.
ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар оралиқ божхона органларида олиб кириш ёки олиб чиқиш учун бож ва солиқларни тўлаш ёхуд депозитга қўйишдан озод этилади.
Бундай божхона органларида ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
4. ХЙТ тартиб-таомилларига асосан муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган транспорт воситаларининг таркибида ёки муҳрланган контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида божхона кўригидан озод қилинади.
Божхона органлари томонидан божхона кўриги қуйидаги ҳолларда, истисно тариқасида, ўтказилади:
божхона органларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ёки давлат бошқаруви органларидан тушган материаллар, шунингдек, хорижий давлатлар божхона ва бошқа давлат органлари ҳамда халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганда;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аломатлари мавжуд бўлганда;
божхона кўригини ўтказиш хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими томонидан буюрилганда.
Конвенция қоидалари жамоат тартиби, жамоат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва гигиена, шунингдек, ветеринария ёки фитосанитария назоратини амалга оширишда келиб чиқадиган чекловларга тўсқинлик қилмайди.
5. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар учун тўланадиган божхона божлари ва солиқларнинг миқдори кафолат суммасидан ошганда ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан ХЙТ тартиб-таомиллари асосида етказиб берилиши мумкин бўлмаса, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган божхона назорати остида етказиб бериш тартиби қўлланилади.
6. Конвенциянинг 45-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда транзит равишда ҳаракатланишга йўл қўйиладиган божхона постлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
2-боб. ХЙТ тартиб-таомилларини қўллаш шартлари
7. Товарлар:
Конвенция ва ушбу Низомга мувофиқ тўлдирилган ва расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси билан кузатиб борилса;
кафолат уюшмаси кафолати билан таъминланса;
божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат берилган транспорт воситаларида, транспорт воситалари таркибида ёки контейнерларда (оғир вазнли ёки катта ҳажмли юкларни ташиш бундан мустасно) ташилганда, ХЙТ тартиб-таомиллари қўлланилади.
8. Жўнатиш, оралиқ ва манзилдаги божхона органларига товарларни, транспорт воситаларини, транспорт воситаларининг таркибини ёки контейнерни ва уларга тегишли бўлган ХЙТ дафтарчасини етказиб беришга, Конвенциянинг бошқа қоидаларига амал қилиниши учун ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи масъул ҳисобланади.
9. Транспорт воситаларига «TIR» ёзувли тўртбурчак лавҳа (маҳкамланадиган, аниқ ўлчам ва ёзувга эга тахта ёки бошқа жисмлардан ясалган махсус мослама) ёпиштирилиши лозим. Битта лавҳа транспорт воситаси ёки транспорт воситалари таркибининг олд томонига, иккинчиси эса орқа томонига аниқ кўринадиган жойга жойлаштирилади. Ушбу лавҳалар олинадиган бўлиши шарт.
10. Барча жўнатиш божхона органлари томонидан ХЙТ дафтарчасини қабул қилганлик бўйича тегишли белги қўйилгандан сўнг ХЙТ дафтарчаси манзилдаги божхона органига тақдим этилиши мумкин.
11. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташишларни фақат ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи амалга ошириши мумкин.
Халқаро ташиш бир давлатда рўйхатдан ўтган автомобиль юк тортгичи ва бошқа давлатда рўйхатдан ўтган тиркама ва (ёки) ярим тиркамадан иборат транспорт воситаларининг таркибида амалга оширилса, ХЙТ дафтарчаси автомобиль юк тортгич рўйхатдан ўтган давлатнинг кафолат уюшмасидан олинган бўлиши керак.
Транспорт воситаси товар сифатида ҳаракатланган тақдирда, ХЙТ дафтарчаси товар қабул қилувчи ёки жўнатувчи давлат кафолат уюшмасидан олинади.
12. Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун 100 000 (юз минг) еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади. Кўрсатилган сумма тўловни амалга ошириш кунидан олдинги кун учун амал қиладиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўланади.
ХЙТ операцияси давомида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда, кафолат уюшмаси божхона тўловларини ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечикиш учун фоизларни кафолат учун белгиланган максимал суммагача тўлайди. Бунда кафолат уюшмаси тўловлар ва уларга фоизларнинг тўланишини келтириб чиқарган шахслар билан биргаликда жавобгарлик тартибида тўлаб беришга мажбурдир.
Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун тўловнинг максимал миқдорига қўйилган чекловлар алкоголь ва тамаки маҳсулотларига амал қилмайди. Ушбу товарлар Конвенцияда кўрсатилган алоҳида «TABACCO/ALCOНOL» (ТАБАЧНЫЕ ИЗДЕЛИЯ/АЛКОГОЛЬНЫЕ НАПИТКИ) ёзувли ХЙТ дафтарчаси ҳамда кафолат уюшмаси ва божхона органлари ўртасида имзоланган кафолат битимида кўрсатилган камида 200 000 (икки юз минг) AҚШ доллари миқдоридаги сумма билан таъминланган тақдирда, ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташилиши мумкин.
Бундай ХЙТ дафтарчаси қўлланилганда, ташиладиган товарларнинг батафсил номи ва уларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) кодлари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилиниши лозим. Ушбу қўшимча варақ (илова) ХЙТ дафтарчасига бириктирилади ва жўнатиш божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
3-боб. ХЙТ дафтарчаси
13. ХЙТ дафтарчаси тўрт бетли муқова, кесилмайдиган (сариқ рангли) 1/2-варақ ва 1/2-корешок, кесиладиган 1-варақлар ва 1-корешоклар (оқ рангли), кесиладиган 2-варақлар ва 2-корешоклар (яшил рангли), шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги баённомадан иборатдир.
Оқ ва яшил рангли кесиладиган 1-2-варақлар ва 1-2-корешоклар комбинациясидан, қоида тариқасида, ҳар бир давлатда (жўнатиш, транзит ва манзилдаги) фойдаланиш учун мўлжалланган. Кесиладиган оқ рангли 1-варақ ва ХЙТ дафтарчасида қоладиган оқ рангли 1-корешок жўнатиш ва оралиқ (кириш) божхона органларида, кесиладиган яшил рангли 2-варақ ва ХЙТ дафтарчасида қоладиган яшил рангли 2-корешок манзилдаги ва оралиқ (чиқиш) божхона органларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
14. ХЙТ дафтарчасига мультимодал ташишларга мўлжалланган махсус варақ илова қилиниши мумкин (агар ташиш бир нечта транспорт туридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган бўлса). Ушбу варақ фақат ташувчилар эҳтиёжлари учун мўлжалланган бўлиб, божхона органлари томонидан назорат қилинмайди ва расмийлаштирилмайди, аммо қўшимча маълумот олиш учун фойдаланилиши мумкин.
15. ХЙТ тартиб-таомиллари бўйича ташишларни фақат аҳдлашувчи томонлар Конвенция талаблари асосида рухсат этган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчилар амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Регламентда белгиланган тартибда берилади.
16. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ХЙТ дафтарчалари божхона тўловлари ва солиқлардан озод қилинади хамда олиб кириш ёки олиб чиқишда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмайди.
17. ХЙТ дафтарчаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилади.
4-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб кирилганда божхона расмийлаштируви тартиби
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб кирилганда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
жўнатувчи ва транзит мамлакатларнинг божхона органлари томонидан тўлдирилган ва расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси;
Конвенция талаблари асосида автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари.
19. Товарларни олиб киришда, божхона органи мансабдор шахслари томонидан ХЙТ дафтарчаси белгиланган қоидаларга асосан тўлдирилганлиги текширилади.
ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштируви вақтида:
юк манифести тўлдирганлигига (юк манифестига киритилган маълумотлар товар ва транспорт кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келиши);
ХЙТ дафтарчасидаги оқ ва яшил рангли 1-2-корешокларда жўнатувчи ва оралиқ божхона органларининг божхона штамп ва муҳрлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Божхона органи мансабдор шахслари ХЙТ дафтарчаси ўғирланган сифатида назоратда турмаганлигини ва ХЙТ дафтарчаси олд сариқ муқоваси 3-графасида ҳамда кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағининг 4-графасида кўрсатилган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан ташилганлигини текширишлари лозим.
20. Божхона органи мансабдор шахслари:
транспорт воситалари ёки контейнерлар юк бўлинмаларининг техник ҳолатини;
автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки контейнерларда ташишга рухсат бериш тўғрисидаги лавҳанинг мавжудлигини назоратдан ўтказади;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
мазкур Низомнинг 4-бандида келтирилган ҳолатларда юк бўлимлари ёки контейнерларни божхона кўригидан ўтказади.
21. ХЙТ тартиб-таомиллари бузилганлиги ҳолати аниқланганда, жўнатиш божхона органи томонидан товар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган божхона назорати остида етказиб бериш тартиби қўлланилади.
22. Тегишли божхона назорати шаклларини кўллаш натижасида ХЙТ тартиб-таомиллари талаблари бузилганлиги аниқланмаса, товарлар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши ушбу тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали товарлар ва транспорт воситаларини ХЙТ тартиб-таомилларига асосан ташиш учун:
божхона идентификациялаш воситалари қўйилади ва ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил 1-варақларининг «расмий фойдаланиш учун» графаларида тегишли белгилар қайд этилади;
товарларнинг божхона қиймати аниқланади. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун счёт-фактуралар, товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари, суғурта ҳужжатлари ва жўнатувчи мамлакатларнинг божхона декларацияларидан фойдаланилади. Божхона қиймати ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг «расмий фойдаланиш учун» графасидаги шартномада кўрсатилган валютада қайд этилади. Агар божхона қийматини аниқлашнинг имконияти бўлмаса, ушбу графага «қиймат аниқланмаган» белгиси киритилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 10-графаларида ташиладиган товарларни етказиб бермаслик, бериб юбориш ёки йўқотиш ҳолатида аниқлаш учун етарли бўлган батафсил маълумотлар кўрсатилади;
етказиб бериш муддати белгиланади. Етказиб бериш муддати ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 20-графаларида қайд этилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақлари 16 — 23-графалари ва оқ рангли 1-корешогининг 1 — 6-графалари тўлдирилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ рангли 1-варағи ажратилади ва божхона органининг алоҳида папкасида сақланади;
ХЙТ дафтарчаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси ЯААТ) рўйхатга олинади ва манзил божхона органига назоратга қўйилади;
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
транспорт воситасининг божхона назорати зонасидан чиқиб кетиши кесиладиган ХЙТ дафтарчасининг оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 23-графаларига ҳамда оқ рангли 1-корешогининг 6-графасига жўнатиш божхона органи мансабдор шахси томонидан сана, шахсий муҳр ва имзо қўйилгандан сўнг амалга оширилади;
24. Транспорт воситаси ёки контейнер манзилдаги божхона органига етиб борганда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
жўнатувчи ва транзит мамлакатларнинг божхона органлари томонидан тўлдирилган (агар бошқа давлатларда ташувни амалга оширган бўлса) ва расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси;
товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари.
25. Манзилдаги божхона органи мансабдор шахслари қуйидагиларни текширадилар:
ХЙТ дафтарчаси тўғри тўлдирилганлигини ҳамда жўнатиш, оралиқ ва киришдаги божхона органларининг белги ва муҳрлари мавжудлигини;
транспорт воситалари ёки контейнерларнинг юк бўлинмаларида қўйилган божхона пломба ва муҳрларининг ҳолатини;
транспорт воситалари ёки контейнерлар юк бўлинмаларининг бутунлигини ва ташилаётган товарларни божхона пломба ва муҳрлари бузмасдан олиш имконияти бўлмаганлигини;
транспорт воситалари ёки контейнерлардан юкларнинг туширилишини.
26. ХЙТ дафтарчаси қўлланган холда товарларни ташиш давомида уларни йўқотиш, божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, алмаштириб қўйиш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар юзага келган тақдирда, манзилдаги божхона органи ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган яшил рангли 2-варағининг 27-графаси ва яшил рангли 2-корешогининг 5-графасига «R:» белгини қўйиб, ҳуқуқбузарликнинг қисқачача тафсилотини қайд этади ҳамда Божхона қўмитаси ЯААТга тегишли белгилар киритилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
27. Божхона назорати шаклларини кўллаш натижасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланмаса:
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
5-боб. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда божхона расмийлаштируви тартиби
28. Жўнатиш божхона органи олиб чиқиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан божхона расмийлаштирувидан ўтказади.
29. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида товарларни ташишни расмийлаштириш учун жўнатиш божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Конвенция талаблари асосида автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки контейнерларда тегишли лавҳалар.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
30. Божхона органи мансабдор шахслари ХЙТ дафтарчаси ўғирланган сифатида назоратда турмаганлигини ва ХЙТ дафтарчаси олд сариқ муқоваси 3-графасида ҳамда кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағининг 4-графасида кўрсатилган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан ташилганлигини текширишлари лозим.
Жўнатиш божхона органи мансабдор шахслари қуйидагиларни текширади:
ХЙТ дафтарчасининг амал қилиш муддати (муқованинг олд бетидаги 1-графада кўрсатилади);
ХЙТ дафтарчаси муқова олд бетида, кесилмайдиган ва кесиладиган варақлардаги ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчининг имзоси ўзаро мослиги;
ХЙТ дафтарчаси муқоваси олд бетида барча муҳр ва имзолар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ХЙТ дафтарчаси тўғри тўлдирилганлигини;
автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки контейнерларда тегишли лавҳалар мавжудлигини;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
транспорт воситалари ёки контейнерлар юк бўлинмаларининг бутунлигини ва ташилаётган товарларни божхона пломба ва муҳрларини бузмасдан олиш имконияти йўқлигини.
Текширув ишлари амалга оширилгандан сўнг транспорт воситалари ёки контейнерларга товарларни юклашни кузатади ҳамда транспорт воситалари ёки контейнерларнинг юк бўлинмаларига божхона пломба ва муҳрлари қўйилади.
31. Расмийлаштирув жараёнида камчиликлар аниқланганда, ХЙТ тартиб-таомиллари асосида товарларни ташиш ушбу камчиликлар бартараф этилгандан сўнг амалга оширилади.
32. Божхона назорати шаклларини кўллаш натижасида ХЙТ тартиб-таомиллари барча талаблари бажарилганлиги аниқланган тақдирда, куйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
барча кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларнинг 16-графалари тўлдирилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг «расмий фойдаланиш учун» графасида ва оқ рангли 1-корешогининг 5-графасида, бошқа маълумотлар қаторида божхона қиймати ва товарлар олиб чиқиб кетиладиган божхона режими коди қайд этилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 10-графаларида ташиладиган товарларни етказиб бермаслик, бериб юбориш ёки йўқотиш ҳолатида аниқлаш учун етарли бўлган батафсил маълумотлар имкон қадар ТИФ ТН кодлари билан кўрсатилади. Агар 10-графада барча маълумотларга жой етарли бўлмаса, ХЙТ дафтарчасига қўшимча варақларни бириктиришга рухсат берилади. Шунда қўшимча варақларга божхона органи мансабдор шахслари томонидан шахсий муҳр қуйилади ҳамда ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган барча оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 8-графасига ушбу илова ҳақида тегишли белгилар қайд этилади;
етказиб бериш муддати ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2 варақларининг 20-графаларида қайд этилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган барча оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 17-графасига божхона органи мансабдор шахсининг имзоси, сана ва шахсий муҳр қўйилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 23-графасига ва оқ рангли 1-корешогининг 6-графасига божхона органи мансабдор шахсининг имзоси, сана ва шахсий муҳри қўйилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ рангли 1-варағи ажратилади ва божхона органининг алоҳида папкасида сақланади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан товарлар олиб чиқиб кетилиши жўнатиш божхона органи томонидан ХЙТ дафтарчасини Божхона қўмитаси ЯААТда назоратга қўйиш орқали назорат қилинади.
(32-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
белгиланган тартибда тўлдирилган ва жўнатиш божхона органларида расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчаси;
жўнатиш божхона органлари белгилари мавжуд бўлган товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари.
34. Товарлар ХЙТ дафтарчаси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилаётганда, божхона органлари мансабдор шахслари томонидан қуйидагилар текширилади:
ХЙТ дафтарчаси тўғри тўлдирилганлиги ҳамда барча жўнатувчи божхона органларининг белги ва муҳрлари мавжудлиги;
ХЙТ дафтарчасининг оқ рангли 1-корешогида жўнатувчи божхона органи муҳри ҳамда товарлар олиб чиқилиши учун расмийлаштирилган божхона режими коди кўрсатилганлиги;
транспорт воситалари ёки юк контейнерларининг юк бўлинмаларига қўйилган божхона пломбалари, муҳр ва бошқа идентификация воситалари мавжудлиги ва уларнинг ҳолати;
транспорт воситалари ёки юк контейнерларининг юк бўлинмалари, уларнинг тентлари ва бошқа қисмлари бутунлиги, ташилаётган товарларни божхона пломба ва муҳрларини бузмасдан олиш имконияти чекланганлиги.
Юқоридаги ҳолатларни истисно этганда, транспорт воситалари ёки контейнерлар юк бўлинмалари божхона кўригидан ўтказади.
35. ХЙТ дафтарчасини кўллаган ҳолда ташишларни амалга оширишда мазкур Низом ҳамда ХЙТ дафтарчасини кўллаш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши юзасидан қоидабузарликлар аниқланганда, ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган тартибда ХЙТ дафтарчаси унга тегишли белгилар қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.
36. Божхона назорати ҳамда расмийлаштирувини амалга ошириш давомида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаганда:
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган яшил рангли 2-варағи 24 — 28-графалари ва 2-корешоги тўлдирилади ҳамда кесиладиган яшил рангли 2-варағи ажратилади ва божхона органининг алоҳида папкасида сақланади;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Транспорт воситасининг божхона назорати зонасидан чиқиб кетишига ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган яшил рангли 2-варағи 28-графаси ҳамда яшил рангли 2-корешогининг 6-графасига божхона органи мансабдор шахси томонидан расмийлаштирув кун санаси ёзилиб, шахсий муҳри қўйилади ва ўз имзоси билан тасдиқлангандан сўнг рухсат берилади.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларни амалга оширишда божхона расмийлаштируви тартиби
37. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ХЙТ дафтарчаси асосида товарлар транзит олиб ўтилганда:
кириш божхона органида божхона расмийлаштируви ушбу Низомнинг 18 — 23-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
чиқиш божхона органида божхона расмийлаштируви ушбу Низомнинг 33 — 36-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. ХЙТ дафтарчасидаги маълумотларни ўчириш, йўқотишга йўл қўйилмайди, унга фақат тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Мазкур банднинг учинчи хатбоши талаблари бундан мустасно.
Киритиладиган ўзгартиришлар, ўзгартирилаётган маълумот устидан текис горизонтал чизиқ ўтказилиб, унинг уст қисмида янги маълумотлар қайд этилади ва ХЙТ дафтарчасидаги фойдаланувчи (божхона расмийлаштирувидан олдин) ва божхона органи мансабдор шахси томонидан (божхона расмийлаштируви пайтида) шахсий муҳри ва ўз имзоси билан тасдиқланади.
ХЙТ дафтарчаси муқоваси олд варағининг 1 — 5-графаларига, кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларнинг 4-графаларига ва йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги баённоманинг 2, 3 ва 5-графаларига ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.
39. Кафолат уюшмаси ХЙТ дафтарчасининг амал қилиш муддатини белгилайди ва муқова олд варағининг 1-графасида қайд этади. Амал қилиш муддати тугаган ХЙТ дафтарчаси божхона органлари томонидан қабул қилинмайди.
Божхона расмийлаштируви ХЙТ дафтарчаси амал қилиш муддатининг охирги кунида амалга оширилган бўлса, ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиш бутун жараёнга амал қилади.
40. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиш якунланганда, охирги манзилдаги божхона органи томонидан ХЙТ дафтарчасида қолган бўш варақларга «X» белгиси чизилади.
41. ХЙТ дафтарчаси асосида ташишларни амалга оширишда жўнатувчи ва манзилдаги божхона органлари бир нечтани ташкил этиши мумкин. Аммо, жўнатувчи ва манзилдаги божхона органларининг умумий сони саккизтадан ошмаслиги лозим.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ҳар бир жўнатувчи ва манзилдаги божхона органи учун алоҳида кесиладиган қўшимча варақлар жамланмаси бўлиши зарур.
Жўнатувчи ва манзилдаги божхона органлари назорати остида қуйидагилар амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда — қўшимча товарларни юклаш;
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда — товарларни қисман тушириш.
42. Қўшимча товарларни юклашда божхона органи мансабдор шахси ушбу Низомнинг 28 — 32-бандларида назрда тутилган ҳамда ушбу банднинг алоҳида қоидалари талаблари асосида божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
Божхона органи мансабдор шахси томонидан:
биринчи жўнатувчининг божхона органида пломбалар, қиёслаш воситалари ечилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган барча оқ ва яшил рангли 1-2-варақларига қўшимча юкланган товарлар номи, миқдори, ўринлар сони ва бошқа маълумотлар киритилади;
тўлдирилган оқ ва яшил рангли кесиладиган 1-2-варақларнинг 16-графаларига ва оқ рангли 1-корешогига янги қўйилган божхона муҳри ва штамплари бўйича маълумотлар қайд этилади;
ХЙТ дафтарчасидаги барча кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларнинг 16-графаларида кўрсатилган маълумотлар, муҳр ва штамплар устидан горизонтал чизиқ чизилади.
43. Товарларни қисман туширишда, божхона органи мансабдор шахси ушбу Низомнинг 24 — 27-бандлари ҳамда ушбу банднинг алоҳида қоидалари талабларига асосан божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
Манзилдаги божхона органи мансабдор шахси томонидан:
жўнатувчи божхона органининг пломбалари, қиёслаш воситалари ечилади;
ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган барча оқ ва яшил рангли 1-2-варақларидаги қисман туширилган товарлар қисми тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ўчирилади;
ХЙТ дафтарчасидаги барча кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларнинг 16-графаларида кўрсатилган муҳр ва пломбалар тўғрисидаги маълумотлар устидан горизонтал чизиқ чизилади;
ХЙТ дафтарчасининг тўлдирилган оқ ва яшил рангли кесиладиган 1-2-варақларининг 16-графаларига ва оқ рангли 1-корешигига янги қўйилган божхона муҳр ва пломбалари тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.
44. Ушбу Низом 42-43-бандларида кўрсатилган барча ўзгартиришлар божхона расмийлаштирувини амалга оширган божхона органи мансабдор шахси томонидан муҳри ва ўз имзоси билин тасдиқланади.
45. ХЙТ дафтарчаси қуйидаги холларда божхона расмийлаштирувига қабул қилинмасдан олиб қўйилиб, кафолат уюшмасига қайтарилади:
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағининг 1-графасида ХЙТ дафтарчаси амал қилиш муддати кўрсатилмаганда;
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағи 2-графасида ХЙТ дафтарчасини берган кафолат уюшмаси ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаганда;
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағи 3-графасида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ҳақида маълумотлар (номи, рўйхатдан ўтган давлат, манзил, кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами) кўрсатилмаганда;
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағи 4-графасида кафолат уюшмаси мансабдор шахси муҳри ҳамда имзоси мавжуд бўлмаганда;
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағи 5-графасида Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи котибининг имзоси бўлмаганда;
ХЙТ дафтарчасига ушбу Низом 38-банди талабларига амал қилмасдан ўзгартиришлар киритилган бўлса;
кафолат уюшмаси ёки SafeTIR тизимида ХЙТ дафтарчаси ҳақиқий эмаслиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
ХЙТ дафтарчаси ўғирланганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлганда.
ХЙТ дафтарчаси олиб қўйилганда, божхона органлари мансабдор шахси томонидан ХЙТ дафтарчаси рақами ва штрих-коди қайд этилган муқованинг охирги кесиладиган варақчасига олиб қўйилиш сабаби кўрсатилиб, олиб қўйган ходим шахсий муҳри ва ўз имзоси билан тасдиқлайди. Ушбу варақ ХЙТ дафтарчасидан ажратилади ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ёки унинг ваколатли шахсига қайтарилади.
ХЙТ дафтарчасини олиб қўйган божхона органи аниқланган ҳолат юзасидан тегишли текширувлар ўтказади ҳамда ХЙТ дафтарчаси ўғирланган, ҳақиқий эмаслиги ёки қалбакилаштирилганлиги бўйича шубҳа бўлганда божхона органларига хабар бериб, ҳолатни қайд қилишга ҳаракат қилади. Текширувлар якунланганда, ХЙТ дафтарчаси олиб қўйилиши сабаблари ва аниқланган камчиликлар рўйхати билан кафолат уюшмасига қайтарилади.
(45-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
46. ХЙТ дафтарчаси қуйидаги ҳолларда расмийлаштирувга қабул қилинмайди:
автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки контейнерларда лавҳа мавжуд бўлмаганда ёки уларнинг муддати тугаганда;
(46-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағининг 8-графасида транспорт воситаси давлат рақами кўрсатилмаганда;
ХЙТ дафтарчаси муқова бош варағининг 10-графасида контейнер(лар) рақамлари кўрсатилмаганда;
ХЙТ дафтарчасининг кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағининг 7-графасида транспорт воситаси давлат рақами кўрсатилмаганда;
ХЙТ дафтарчасининг кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағининг 9-графасида юк бўлинмалар ёки контейнерларнинг сони, алоҳида белгилари, товар ёки юк жойлари рақамлари мавжуд бўлмаганда;
ХЙТ дафтарчасининг кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағининг 10-графасида юк жойлари (товарлар) сони ва ҳусусиятлари ҳамда товар ҳақида маълумот бўлмаганда;
ташиш жараёнида товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш талабларига жавоб бермаган транспорт воситасидан фойдаланилганда;
Конвенциянинг 38-моддасига асосан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи вақтинча ёки доимий Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда.
47. Ҳусусиятлари ва габаритлари учун пломбаланган транспорт воситалари юк бўлимларида ва контейнерларда ташиш имконияти бўлмаганда, товарлар очиқ транспорт турларида ташилиши мумкин.
Оғир вазнли ва катта ҳажмли товарлар ташилганда, ХЙТ дафтарчаси муқовасининг олд томонида ва барча варақларида инглиз тилида «НEAVY OR BULKY GOODS» (оғир ёки катта ҳажмдаги товарлар) ёки француз тилида «LOURD ET ENCOMBRANT CARGOISONS» ёзуви бўлиши шарт.
Ташиладиган товарларни идентификация қилиш мақсадида жўнатувчи божхона органи ХЙТ дафтарчасига қўшимча фотосуратлар, чизмалар ва товарларнинг хусусиятини акс эттирувчи техник ҳужжатлар илова қилинишини сўраши мумкин.
Бундай ҳужжатлар жўнатувчи божхона органи томонидан тасдиқланади ва барча варақларга бириктирилади. Шу билан бирга, ХЙТ дафтарчасининг барча кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларининг 8-графаларига илова қилинган ҳужжатлар ҳақида белги қайд этилади.
ХЙТ дафтарчасининг кесилмайдиган сариқ рангли 1/2-варағидаги маълумотлар товар кузатув ҳужжатлари маълумотларига мос келмаса, ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
48. Оғир вазнли ва катта ҳажмли товарлар ташилганда божхона органлари томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 47-бандида кўрсатилган талаблар ва қоидаларга риоя қилинишини текширади;
товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, зарур ҳолларда қўшимча божхона идентификация воситаларини қўллайди;
ХЙТ дафтарчаси юк манифестида кўрсатилган товарлар ташилишини назорат қилади.
8-боб. Йўл-транспорт ҳодисалари
49. Юк бўлинмаларига ёки божхона пломба ва муҳрларига зарар етказган ЙТҲ ҳамда тасодифий ҳолатлар бўйича ташувчи қисқа муддатда энг яқин божхона органига хабар бериши лозим.
50. Ташувчи юк бўлинмаларига ёки божхона пломба ва муҳрларига зарар етказган ЙТҲ ҳамда тасодифий ҳолатлар бўйича мурожаат қилганда, божхона органи мансабдор шахси:
ташувчидан ЙТҲ бўйича тушунтириш хат олади;
ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташишни давом эттириш мумкинлигини ўрганади;
ЙТҲ тўғрисидаги баённомани тўлдиради ва тасдиқлайди (агар баённома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимлари томонидан тўлдирилган бўлса, ҳамкорликда тасдиқлайди).
51. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташиш жараёнида ЙТҲ бўйича ташувчи томонидан хар қандай турдаги тезкор алоқа воситалари ёрдамида бир кун ичида ёзма равишда ушбу ХЙТ операциясини жўнатувчи, оралиқ ёки манзил божхона органига хабар беради.
52. ЙТҲдан сўнг товарлар билан боғлиқ барча операциялар божхона назорати остида амалга оширилади.
Агар юк бўлинмаларига ёки божхона пломба ва муҳрларига зарар етказилиши ЙТҲ натижасида бўлмаганлиги ҳолати аниқланса, божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши тўғрисида баённома расмийлаштирилади ва ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган тартибда ХЙТ дафтарчасига тегишли белгилар қўйилади.
53. ЙТҲдан сўнг товарлар божхона назорати остида бошқа транспорт воситаси ёки юк контейнерига юклангач, ХЙТ тартиб-таомиллари асосида манзил божхона органига ташишни давом эттириш учун рухсат берилади.
Агар ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташишни амалга ошириш имконияти бўлмаса, товарлар божхона ҳамроҳлигида кузатув остида манзил божхона органига етказилади.
9-боб. ХЙТ дафтарчаси асосида товарларни ташишда содир бўлган қоидабузарликлар тўғрисида хабарнома тайёрлаш ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва кафолат уюшмасига юбориш
54. Божхона қўмитаси ЯААТ маълумотларига асосан товарлар манзилдаги божхона органига белгиланган муддатларда етказилмаганда, жўнатувчи божхона органи белгиланган муддатдан кейинги кунда манзил божхона органига сўровнома юборади.
Ташувчи ХЙТ операциясининг тўғри якунлангани бўйича манзил божхона органи томонидан маълумотлар олинса, жўнатувчи божхона органи такроран ушбу операция якунланганлиги бўйича Божхона қўмитаси ЯААТ орқали текширади. Божхона қўмитаси ЯААТда ХЙТ операцияси якунланганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда, ушбу масала якунланган деб ҳисобланади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
55. Манзилдаги божхона органи томонидан ХЙТ операцияси давомида товарларни ташишда қоидабузарлик ҳолатлари бўйича маълумот олинса, жўнатувчи божхона органи ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган намуна асосида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва кафолат уюшмасига (ҳар бирига алоҳида) хабарнома жўнатади.
ХЙТ операцияси давомида товарларни ташишда қоидабузарлик ҳолатлари бўйича маълумот (мавжуд бўлганда, божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши тўғрисида баённома нусхаси).
56. ХЙТ операцияси давомида товарларни ташишдаги қоидабузарликлар бўйича ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва кафолат уюшмасига хабарнома тайёрлаш ва юбориш қоидабузарлик аниқлаган ҳар қандай божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
57. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва кафолат уюшмаси божхона органлари томонидан хабарнома қабул қилингандан сўнг бир кун давомида хабарнома қабул қилинганлиги бўйича божхона органларига ахборот берадилар.
10-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан ХЙТ операцияси тўғри амалга оширганлигини тасдиқлаш
58. Товарларни тегишли божхона режимида ташиш давомида ХЙТ операцияси ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан тўғри якунланганлиги, манзилдаги божхона органи томонидан муҳр ва штамп билан тасдиқланган товар кузатув ҳужжатлари, ХЙТ дафтарчаси ва SafeTIR тизимидан маълумотнома олиш орқали тасдиқланади.
ХЙТ операцияси давомида қоидабузарликларни аниқлаган ва хабарнома жўнатган божхона органи ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва (ёки) кафолат уюшмаси томонидан юқорида келтирилган ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг қуйидагиларни амалга оширади:
товарлар ва транспорт воситаси манзилдаги божхона органига етиб борганлиги хамда Божхона қўмитаси ЯААТ ва SafeTIR тизимига маълумотлар ҳаққоний киритилганлиги ҳолати текширилади;
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
тақдим этилган ҳужжатларга божхона муҳр ва штамплари асллигини текширади;
зарур бўлган ҳолларда, юк қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларига сўровномалар юборади.
59. Ўрганиш давомида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва (ёки) кафолат уюшмаси томонидан тақдим тилган ҳужжатлар ва (ёки) божхона органлари муҳр ва штамплари ҳаққоний эмаслиги (қалбакилаштирилган, алмаштирилган), шунингдек, Божхона қўмитаси ЯААТ ва SafeTIR тизимларига киритиладиган маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланганда, тақдим қилинган далиллар божхона органлари томонидан қабул қилинмайди.
(59-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
ХЙТ ташувларда SafeTIRда тугатилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлса ва ХЙТ дафтарчасида божхона органларининг асл муҳри ва штамплар мавжуд бўлганда, хабарнома бекор қилинади.
11-боб. ХЙТ операцияси давомида товарларни ташишда қоидабузарликлар бўйича ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва кафолат уюшмасига талабнома тайёрлаш ва юбориш
60. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи ва (ёки) кафолат уюшмаси томонидан хабарнома жўнатилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ХЙТ операцияси ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан тўғри амалга оширганлиги тўғрисида етарли далиллар келтирилмаса ёки ушбу далиллар божхона органи ўрганишлари давомида рад қилинса, Конвенция 11-моддасига асосан божхона органи ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчига қонунчиликда белгиланган божхона тўловларини хамда белгиланган кечиктириш бўйича фоизларни тўлаш ҳақида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда талабнома жўнатади.
Божхона органи томонидан товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган кундаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганда, божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизлар суммаси ҳисобланади.
Агар товарлар ҳақида аниқ маълумот, яъни товар ТИФ ТН коди, хусусияти, номи, келиб чиқиш мамлакати, ҳажми, божхона қиймати тақдим қилинмаганлиги учун божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш имконияти бўлмаса, ушбу сумма айнан ўхшаш товарга нисбатан энг юқори ставкада ҳисобланади.
Талабномада кўрсатилган суммаларни тўлаш бўйича мажбурият ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи талабномани олган кундан кейинги кундан бошланади.
61. Талабнома билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
халқаро товар-транспорт юк хати, инвойс, божхона декларацияси ва ташиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа юк кузатув ва тижорат ҳужжатлари нусхалари;
ишга алоқадор бўлган бошқа материаллар, шунингдек, божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши тўғрисида баённома ва қарорлар, экспертиза хулосалари.
62. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи томонидан талабнома жўнатилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда талабномада кўрсатилган суммалар тўланмаган тақдирда, божхона органи ушбу Низомга 5-иловада кўрсатилган шаклда кафолат уюшмасига тегишли суммаларни тўлаш бўйича талабнома тайёрлайди ва жўнатади.
Талабномага ҳисобланган божхона тўловлари ва кечиктириш бўйича фоизлар жадвали, ушбу Низомнинг 61-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчига жўнатилган ва тасдиқланган талабнома нусхалари илова қилинади.
Талабноманинг умумий суммаси ХЙТ кафили томонидан белгиланган энг юқори суммадан ошмаган бўлиши лозим. Талабнома умумий суммаси ХЙТ кафилининг белгилаган энг юқори суммасидан ошганда, ошган қисми ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчидан ундирилади.
Конвенция 11-моддасига асосан кафолат уюшмаси томонидан талабнома қабул қилинган кундан бошлаб уч ой давомида талабномада кўрсатилган суммалар тўланиши лозим.
Конвенция талаблари асосида кафолат уюшмасидан ундирилган божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизлар суммаси беш йил муддатга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларида сақланади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
63. Ҳар бир хабарнома ва талабномалар бўйича маълумот Божхона қўмитаси ЯААТга киритилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
12-боб. Якунловчи қоидалар
64. Мазкур Низом талабларини бажаришдан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
65. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
66. ТИФ қатнашчилари ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш давомида божхона органи қароридан норози бўлганда, шунингдек, божхона органининг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи эга.
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини тўлдириш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасининг муқовасининг биринчи бети
1 — 5-графалар. Халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда — ХЙТ) дафтарчасини берган кафолат уюшмаси томонидан тўлдирилади.
«№» графада Дафтарча рақами унинг топширилиш вақтида нашр қилинган бўлиши керак.
1-графа. «...гача амал қилади».
Дафтарча жўнатувчи божхона органига тақдим этилгунига қадар бўлган сана кўрсатилади.
2-графа. «Берилди».
Дафтарчани берган кафолат уюшмаси номи.
3-графа. «Фойдаланувчи».
Дафтарчани қабул қилган ташувчининг номи ва тўлиқ почта манзили кўрсатилади. ХЙТ тартиб-таомиллари асосида ташув фақат ушбу графада кўрсатилган ташувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
9-графа. «Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома».
(1-бобнинг йигирма хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
(1-бобнинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
10-графа. «Контейнернинг идентификация рақами».
Товарлар контейнерда ташиладиган бўлса, контейнернинг идентификация рақами кўрсатилади.
11-графа. «Изоҳ».
Дафтарчани берган кафолат уюшмаси томонидан керак деб ҳисобланган ёки божхона органи талаблари асосида киритиладиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
12-графа. «Дафтарчадан фойдаланувчининг имзоси».
Дафтарчадан фойдаланувчининг имзоси қўйилади.
Эслатма: Муқованинг иккинчи бетида босма усулда «Дафтарчадан фойдаланиш қоидалари» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг исталган расмий тилида, учинчи бетида эса инглиз ёки француз тилларида чоп этилади.
Муқова тўртинчи бетининг юқоридаги ўнг бурчагида Дафтарча рақами ва штрих коди кўрсатилган кесиладиган варақча мавжуд бўлиб, дафтарча божхона органлари томонидан олиб қўйилганда, ушбу варақча божхона органи номи, дафтарча олиб қўйилиш сабаби, мансабдор шахсининг шахсий муҳри, сана ва имзоси қайд этилган ҳолда ташувчига қайтариб берилади.
Дафтарчани берган халқаро ташкилотнинг номи босма усулда чоп этилиши керак «INTERNATIONAL ROAD TRANSPORT UNION» (Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи).
Рақамсиз графа — жўнатувчи божхона органи томонидан керак деб ҳисобланган маълумотлар киритилади.
Дафтарчага бириктирилган ҳужжатлар (фотосуратлар, юк хатлари, спецификациялар ва бошқалар) кўрсатилди. Бунда ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари Дафтарчанинг ҳар бир варағига бириктирилади.
9-графа. «Юк бўлими ёки контейнерлар, танитувчи белгилар ҳамда юк ўринлари ва буюмларнинг рақамлари».
Юк бўлинмаларининг ёки контейнерларнинг рақамлари, танитувчи белгилар, товар ёки юк ўринлари рақамлари кўрсатилади.
10-графа. «Юк ўринлари тури ва миқдори, товарлар тавсифи».
Юк ўринлар сони, товар ҳақида маълумот, қадоқлаш ва хусусиятлари. Ушбу графага товарларни идентификация қилиш учун имкон қадар тўлиқ маълумотлар киритилиши лозим.
11-графа. «Брутто вазни».
Товарларнинг брутто оғирлиги (кг) кўрсатилади.
Эслатма (9 — 11 графалар учун): Дафтарча транспорт воситаларининг таркиби ёки биттадан ортиқ контейнерларга берилган бўлса, ҳар бир транспорт воситаси ёки контейнердаги товарлар бўйича маълумотлар алоҳида кўрсатилади.
Агар ташиш маршрути бир нечта жўнатувчи ва (ёки) манзилдаги божхона органлари орқали амалга оширилса, ҳар бир жўнатувчи ва манзилдаги божхона органларида юкланадиган (тушириладиган) товарлар бўйича маълумот алоҳида кўрсатилиши лозим.
12-графа. «Манифестда баён қилинган юк ўринларининг умумий миқдори».
Юк манифестида кўрсатилган барча товарларнинг ўринлар сони кўрсатилади ҳамда 1, 2, 3-графаларда ҳар бир манзилдаги божхона органларида тушириладиган товарларнинг ўринлар сони кўрсатилади.
Дафтарча қўлланган ҳолда товарларни ташиш давомида уларни йўқотиш, божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, алмаштириб қўйиш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар юзага келган тақдирда, ушбу графага «R:» белгисини қўйиб рус ёки инглиз тилида ҳуқуқбузарликнинг қисқача тафсилоти қайд этилади.
28-графа. «Божхона органи мансабдор шахсининг шахсий муҳри, имзоси ва сана».
Божхона органи мансабдор шахсининг имзоси, шахсий муҳри ва сана қўйилади.
Чиқиш ёки манзилдаги божхона органи номи кўрсатилади.
2-графа. «Босилган муҳр ва пломбалар ёки фарқлаш белгилар бузилмаган деб тан олинганлиги».
Қўйилган божхона идентификация воситалари бузилмаган бўлса, тўртбурчакка «х» белгиси қўйилади.
3-графа. «Юк ўринлари ёки буюмлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилди».
Агар юк туширилган бўлса, туширилган юк ўринлар сони кўрсатилади (юклар туширилмаганда тўлдирилмайди).
4-графа. «Янги босилган муҳр ва пломбалар».
Қўйилган божхона пломбалар ҳақида маълумотлар киритилади (божхона пломбалари қўйилганда тўлдирилади).
5-графа. «Расмийлаштирувдаги қўшимча белгилар».
Дафтарча қўлланган ҳолда товарларни ташиш давомида уларни йўқотиш, божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, алмаштириб қўйиш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар юзага келган тақдирда ушбу графага «R:» белгиси қўйилиб рус ёки инглиз тилида ҳуқуқбузарликнинг қисқача тафсилоти қайд этилади.
6-графа. «Божхона органи мансабдор шахсининг шахсий муҳри, имзоси ва сана»
Божхона органи мансабдор шахсининг имзоси, шахсий муҳри ва сана қўйилади.
7-боб. Йўл-транспорт ҳодисаси баённомаси
1, 2, 3 ва 5 графалар — ХЙТ дафтарчасининг кесиладиган оқ ва яшил рангли 1-2-варақларидаги графалар билан бир хил тартибда тўлдирилади.
Товарлар, транспорт воситалари, юк бўлимлари ёки контейнерлар ҳолати бўйича умумий маълумотлар киритилади.
9-графа. «Юк йўқолиши аниқланди/аниқланмади».
Тегишли тўртбурчакка «х» белгиси қўйилади.
10-графа. «Юк бўлими ёки контейнер, маркировка ва юк ўринлари рақами».
Маркировкалар, зарур бўлган ҳолларда йўл транспорт ҳодисасига учраган транспорт воситалари юк бўлимлари ёки контейнерлар рўйхат рақамлари тартиби кўрсатилади.
11-графа. «Юк ўринлари сони ва тури, товарлар тавсифи».
Йўқолган ва (ёки) йўқ қилиш ҳуқуқбузарлиги ҳисобланган товарлар тўғрисидаги маълумотлар.
12-графа. «О ёки У».
Ҳар бир йўқолган ёки йўқ қилинган турдаги товарларнинг тўғрисига «О» (йўқолган) ёки «У» (йўқ қилинган) ҳарфи қўйилади.
13-графа. «Изоҳлар».
Ҳар бир йўқолган ёки йўқ қилинган товарларнинг миқдори қўйилади.
14-графа. «ЙТҲ санаси ва жойи...».
Йўл — транспорт ҳодисаси содир бўлган сана ва жойи кўрсатилади.
15-графа. «ХЙТ операциясини давом эттириш учун кўрилган чоралар...».
Товарларни ташишни давом эттириш учун қабул қилинган чоралар тўғрисидан дарак берувчи тегишли тўртбурчакка «х» белгиси қўйилади.
16-графа. Юклар бошқа транспорт воситасига қайта юкланган бўлса, тегишли бандлар:
а) автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;
(7-бобнинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
б) агар контейнерга қайта юкланса, контейнер идентификация рақами ва товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги лавҳа мавжудлиги.
17-графа. «Баённома тузувчи ваколатли орган».
Йўл — транспорт ҳодисаси баённомасини тузувчи давлат органи (божхонадан бошқа) номи кўрсатилади.
18-графа. «ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда юклар ташилган кейинги божхона белгилари».
Йўл-транспорт ҳодиса содир этилган ҳолатни тасдиқлаш учун мўлжалланган.
Изоҳ:
Агар баённома бевосита божхона органи томонидан тузилган бўлса, 17-графани тўлдириш шарт эмас.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ҳолатни тасдиқловчи баённома божхона органи муҳрисиз ҳақиқий ҳисобланмайди.
Баённома дафтарчада қолади.
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА
(почта индекси, манзил, телефон рақами, факс, электрон почта ва бошқа маълумотлар)
-сон
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда товарларни ташишда қоидабузарликлар бўйича ХАБАРНОМА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясининг 11-моддасига асосан ___________-сон Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда товарларни ташишда қуйидаги қоидабузарликлар аниқланганлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда:
(қисқача воқеа тафсилоти)
Юқорида кўрсатилган халқаро йўлларда ташиш операцияси тўғри амалга оширганлигини тасдиқловчи етарли далиллар ушбу хабарнома қабул қилинган кундан бошлаб уч ой давомида тақдим қилинмаса, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясининг 11-моддасига асосан товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганда, божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизларни (белгиланган бўлса) тўлаш бўйича талабнома жўнатилади.
___________________________
(божхона органи номи)
____________________________________
__________
____________________________________
(божхона органи мансабдор шахснинг лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О)
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низомга 4-ИЛОВА
___________________________________
(Халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси фойдаланувчисининг номи ва Кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами)
_________________________________
____________________________________
-сон
(жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, факс ва бошқа маълумотлар)
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда товарларни ташишда қоидабузарликлар бўйича ТАЛАБНОМА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясининг 11-моддаси 2-бандига мувофиқ халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизларни (белгиланган бўлса) тўлашга мажбурдир.
____________________________ томонидан __________________________-сон
(божхона органи номи)
(ХЙТ дафтарчасининг серияси ва рақами)
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ________________________ _________________________ божхона постидан ____________________________божхона постигача Халқаро
(жўнатувчи божхона органи номи)
(манзилдаги божхона органи номи)
йўлларда ташиш тартиб-таомиллари асосида ________________________________________________________
(транспорт воситаси маркаси ва рўйхатдан ўтган рақами)
транспорт воситасида (контейнерда) ____________________ (кг) миқдорда умумий қиймати (сўмда) __________ ______ товарлар ____________________________ ҳайдовчи томонидан ташилганда, қуйидаги қоидабузарликлар
Шу билан бирга, товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари, кесиладиган (VOLET) 1-варақнинг тасдиқланган нусхаси аввал жўнатилган хабарнома нусхаси, (бошқа ушбу ҳолатга алоқадор бўлган материаллар, шунингдек, божхона ҳуқуқбузарлиги тўғрисидаги баённома ва қарорлар, экспертиза хулосалари ва бошқалар) иловада жўнатилмоқда.
_______________________ (сана) кун ҳолатига тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ____________________ сўмни ташкил қилмоқда. Тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизлар (белгиланган бўлса) суммаси ҳисоби иловада келтирилади.
Талабномада келтирилган божхона тўловларини амалга ошириш учун реквизитлар ва қисқача йўриқнома тақдим этилади:
(банк хисобварақлар, банк МФОси, божхона тўловларини амалга ошириш учун қисқача йўриқнома ва бошқа керакли маълумотлар кўрсатилади)
_______________________________
(божхона органи номи)
___________________________________
_____________
_________________________________
(божхона органи мансабдор шахснинг лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О)
Божхона тўловларини ҳисоблаш намунаси
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________ ҳужжатлари асосида божхона тўловлар ҳисоби амалга
(божхона тўловлари ҳисоби амалга оширилган товар кузатув, тижорат ва бошқа ҳужжатлар рақамлари)
оширилди
Т/р
Товар номи
ТИФ ТН коди
Миқдори
Вазни
(нетто, кг)
Фактура қиймати (АҚШ долл.)
АҚШ долл. курси
Божхона тўловлари суммаси
Шундан:
Импорт божхона божи
%
Дона товарга ставка (АҚШ долл.)
Акциз
солиғи
%
Дона товарга ставка (АҚШ долл.)
ҚҚС
%
Жами:
Изоҳ. Ушбу жадвал божхона тўловлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин (мисол учун кечиктириш учун фоизлар ҳисобланганда). Аммо божхона тўловлари суммасининг келиб чиқиши аниқ кўрсатилиши лозим.
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низомга 5-ИЛОВА
___________________________________
(кафолат уюшмасининг номи)
_________________________________
____________________________________
-сон
(жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, факс ва бошқа маълумотлар)
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини кўллаган ҳолда товарларни ташишда қоидабузарликлар бўйича ТАЛАБНОМА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясининг 8-моддаси 1.4-бандига асосан Кафолат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига назарда тутилган божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизларни (белгиланган бўлса) тўлашга мажбурдир.
____________________________ томонидан __________________________-сон халқаро йўлларда ташиш
(божхона органи номи)
(ХЙТ дафтарчасининг серияси ва рақами)
дафтарчаси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги _____________________________________________
(жўнатувчи божхона органи номи)
божхона постидан _________________________ божхона постигача халқаро йўлларда ташиш тартиб-таомиллари
(манзилдаги божхона органи номи)
асосида _____________________________________________________________________________________
(ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчининг номи ва Кафолат уюшмаси томонидан берилган тартиб рақами)
тегишли бўлган _______________________________________________________________________________
(транспорт воситаси маркаси ва рўйхатдан ўтган рақами)
транспорт воситасида (контейнерда) ____________________ (кг) миқдорда умумий қиймати (сўмда) __________ ______ товарлар ____________________________ ҳайдовчи томонидан ташилганда, қуйидаги қоидабузарликлар
Шу билан бирга, товар ва транспорт кузатув ҳужжатлари, кесиладиган (VOLET) 1-варақнинг тасдиқланган нусхаси, аввал жўнатилган хабарнома нусхаси (бошқа ушбу ҳолатга алоқадор бўлган материаллар, шунингдек божхона ҳуқуқбузарлиги тўғрисида баённома ва қарорлар, экспертиза хулосалари ва бошқалар) иловада жўнатилмоқда.
_______________________ (сана) кун ҳолатига тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ____________________ сўмни ташкил қилмоқда. Тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва кечиктириш учун фоизлар (белгиланган бўлса) суммаси ҳисоби иловада келтирилади.
Талабномада келтирилган тўловларни амалга ошириш учун реквизитлар ва қисқача йўриқнома тақдим этилади:
(банк ҳисобварақлари, банк МФОси, божхона тўловларни амалга ошириш учун қисқача йўриқнома ва бошқа керакли маълумотлар кўрсатилади)
_______________________________
(божхона органи номи)
___________________________________
_____________
_________________________________
(божхона органи мансабдор шахснинг лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О)
Божхона тўловларини ҳисоблаш намунаси
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________ ҳужжатлари асосида божхона тўловлар ҳисоби амалга
(божхона тўловлари ҳисоби амалга оширилган товар кузатув, тижорат ва бошқа ҳужжатлар рақамлари)
оширилди
Т/р
Товар номи
ТИФ ТН коди
Миқдори
Вазни
(нетто, кг)
Фактура қиймати (АҚШ долл.)
АҚШ долл. курси
Божхона тўловлари суммаси
Шундан:
Импорт божхона божи
%
Дона товарга ставка (АҚШ долл.)
Акциз
солиғи
%
Дона товарга ставка (АҚШ долл.)
ҚҚС
%
Жами:
Изоҳ. Ушбу жадвал божхона тўловлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин (мисол учун кечиктириш учун фоизлар ҳисобланганда). Аммо божхона тўловлари суммасининг келиб чиқиши аниқ кўрсатилиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда — ХЙТ) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
божхона қонунчилик ҳужжатларини бузиш — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарлар ва транспорт воситаларини манзилдаги божхона органига етказиб бермаслик, йўқотиш ва алмаштириш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона қоидаларининг бузилиши;
кафолат уюшмаси — 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини (кейинги ўринларда — Конвенция) ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига кўра ХЙТ дафтарчасидан фойдаланувчи шахсларга кафиллиги тан олинган уюшма (Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ);
Маъмурий қўмита — Конвенциянинг барча иштирокчи давлатларидан ташкил топган Конвенциянинг олий органи;
рухсатнома эгаси — ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олган юридик ёки жисмоний шахс;
солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш — солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган қонунга хилоф ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан юқори бўлган жарима ва (ёки) солиқ қарздорлиги;
ХЙТ ижро этувчи Кенгаши — Конвенцияга мувофиқ Маъмурий қўмита томонидан берилган вазифаларни бажарадиган ва Маъмурий қўмита томонидан ташкил этилган ёрдамчи орган.
3. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-AЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари) томонидан ушбу Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва рухсатнома бўйича берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
4. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома):
электрон шаклда берилади;
амал қилиш муддати чекланмайди;
юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда, халқаро юк ташиш ҳуқуқини беради;
кафолат уюшмасидан ХЙТ дафтарчасини олиш ҳуқуқини англатмайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
2-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартлари
5. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) автомобил транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти (автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия) мавжудлиги;
в) Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) мавжудлиги;
г) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
д) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;
е) кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш, бунда ариза берувчи:
жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона органида Конвенция талаблари асосида барча божхона тартиб-тамойилларига риоя қилиши;
Конвенция 11-моддаси 2-бандига асосан божхона органлари томонидан талаб қилинса, Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган суммаларни тўлаши;
кафолат уюшмасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган доирада ушбу банднинг шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни текширишга рухсат бериши шарт.
3-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
6. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ аризани тўлдирган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
7. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
ариза берувчи ёки унинг ваколатли ходимлари, шунингдек, ҳайдовчилар паспорт маълумотларидаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда халқаро автомобил транспортида юк ташишни ташкил этиш касбий малакага эгалиги тўғрисидаги сертификатлар (гувоҳномалар) рақамлари ва уларнинг берилган санаси, ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақамлари ва санаси;
транспорт воситаларининг маркалари, давлат рақами белгилари, идентификация рақамлари (VIN), транспорт воситасининг ариза берувчи тасарруфида бўлиш муддати, халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақамлари ва берилган санаси;
хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ маблағлари — транспорт воситалари, бинолар, иншоотлар, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк мавжуд бўлган бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинган бошқа мулкка эга эканлиги, амортизацияни ҳисобга олган ҳолда қолдиқ ёки баланс қиймати бўйича маълумот (умумий қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан кам бўлмаслиги лозим).
8. Ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавобгардир. Ариза берувчи ҳайдовчилар ва транспорт воситалари тўғрисида тақдим этилган маълумотларни доимий равишда янгилаб туриши лозим.
9. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 7-бандида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ариза берувчи томонидан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган маълумотлар Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Кафолат уюшмаси бунинг аксини исботламагунча ишончли ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
4-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
11. Аризани кўриб чиқиш ва ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома берганлик учун йиғим ундирилмайди.
12. Ариза ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси ЯААТ) келиб тушади. Ушбу ариза шу вақтнинг ўзида автоматик тарзда Солиқ қўмитасига ва кафолат уюшмасига юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Кафолат уюшмаси уч иш кунида ушбу тартибнинг 5-банди «а» — «в», «е» кичик бандларида назарда тутилган шартлар ва талабларга мувофиқликни ўрганади ва Божхона қўмитаси ЯААТга электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки рад этади;
Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари уч иш куни мобайнида Божхона қўмитаси ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини ҳамда ушбу тартибнинг 7-бандига мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ маблағлари ёки баланс қиймати бўйича маълумотларни тасдиқлайди ёки рад этади;
Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари уч иш куни мобайнида Божхона қўмитаси ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
Мазкур жараёнларни амалга ошириш мақсадида Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва Кафолат уюшмаси ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинуви ташкил этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
14. Кафолат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ариза кўриб чиқилгандан сўнг Божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари икки иш куни ичида уни ўрганиб чиқиб, рухсатнома бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
15. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан қабул қилинади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
QR-код билан ҳимояланган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ушбу Регламентга 4-иловадаги шаклга мувофиқ электрон шаклда ариза берувчига ва Кафолат уюшмасига юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
16. Аризани рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига ва Кафолат уюшмасига электрон тарзда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад этиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатлари аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
17. Рухсатнома берилганлиги тўғрисида маълумот олингандан сўнг кафолат уюшмаси уч иш куни ичида ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома асосида ХЙТ дафтарчасини олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Божхона қўмитасига ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ Божхона қўмитаси ЯААТ орқали электрон шаклда юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
18. Кафолат уюшмасидан Регламентга 5-иловага мувофиқ келиб тушган маълумотлар Божхона қўмитаси масъул ходими томонидан уч иш куни ичида ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Мазкур Регламентнинг 13 — 18-бандларида кўрсатилган жараёнлар автоматлаштирилиши мумкин. Бунда ариза берувчи аризани тўлдириш пайтида тегишли маълумотларни киритиш жараёнида ушбу Регламент билан белгиланган талабларга мос келмаса, тизим томондан аризани жўнатишга йўл қўйилмайди.
19. Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
ариза берувчининг ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслиги;
ариза берувчининг ушбу Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар мавжудлиги.
Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
20. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари ва қонунчилик талаблари хабарномада кўрсатилиши керак.
21. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран текшириш юқоридаги тартибга асосан амалга оширилади.
22. Аризани қайта кўриб чиқишда ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
23. Ариза берувчи ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишни рад этиш, шунингдек, Божхона қўмитаси ходимининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
5-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномага ўзгартиришлар киритиш
24. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун йиғим ундирилмайди.
25. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада рухсатномаси бўлган юридик шахслар билан бирлашганда, ариза берувчи юридик шахс қайта рўйхатдан ўтказилганда, етти иш куни ичида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ушбу ўзгартиришлар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши шарт.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки иш жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
26. Қайта рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) ўзгаришлар тўғрисида мурожаат (тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) келиб тушганда, Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаси томонидан текширилади, мурожаат ЯИДХП ёки «Лицензия» АТга келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида тасдиқланади ёки рад этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
27. Ўзгартирилган маълумотлар тасдиқланган тақдирда, Божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси рухсатнома маълумотларини Божхона қўмитаси ЯААТда янгилайди ва Божхона қўмитасига киритилган тузатишлар бўйича ахборот беради. Божхона қўмитаси масъул ходими тегишли ўзгартиришларни ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
28. Дастлабки рухсатнома Божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан қайта расмийлаштирилгунга қадар амал қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
6-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш
29. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома қуйидаги ҳолларда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали икки кун ичида Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан бекор қилинади:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси бекор қилиш бўйича ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилганда;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
юридик шахс тугатилганда;
жисмоний шахс тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги бўйича гувоҳноманинг амал қилиши бекор қилинганда;
тадбиркорлик субъекти сифатида жисмоний шахс вафот этганда ёки лаёқатсиз деб топилганда;
ушбу Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бажарилмаганда;
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома ноқонуний берилганлиги аниқланганда.
30. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарор Божхона қўмитаси, рухсатнома эгаси ва кафолат уюшмасига ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
31. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Божхона қўмитасининг масъул ходими ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига ўзгартиришлар киритади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
32. Бекор қилинган рухсатнома қайта тикланмайди. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишни давом эттириш учун қайтадан ушбу Регламентнинг 2 — 4-бобларида кўрсатилган тартибда ариза берилади ва кўриб чиқилади.
7-боб. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар реестри
33. ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар реестри (кейинги ўринларда — реестр) ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда автоматик равишда Божхона қўмитаси ЯААТ томонидан яратилади. Реестр маълумотларининг шаклланиши Божхона қўмитаси томонидан назорат қилинади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
34. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами);
ариза берувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (юридик шахсларнинг номи, шакли, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами, жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, почта манзили, телефон рақами);
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатноманинг рақами ва санаси;
компания ёки лицензияни рўйхатдан ўтказиш рақами (мавжуд бўлса);
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномани тиклаш ва тўхтатиб туриш асослари ва санаси;
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси.
35. Реестрдаги маълумотлар тижорат сири ҳисобланади ва фақат қонунда белгиланган ҳолларда ошкор қилиниши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
36. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали ушбу Регламентга 3-иловага асосан ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза тўлдиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Хоҳишига кўра
2-босқич
ЯИДПХ ёки «Лицензия» АТ
Ариза ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали Божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси ЯААТ)га келиб тушади.
Автоматик равишда
3-босқич
Божхона қўмитаси ЯААТ
Божхона қўмитаси ЯААТга келиб тушган ариза Солиқ қўмитасининг кафолат уюшмасига бир вақтда юборилади.
Автоматик равишда
4-босқич
1. Кафолат уюшмаси
1. Кафолат уюшмаси Регламентнинг 5-банди «а» — «в», «е» кичик бандлариданазарда тутилган шартлар ва талабларга мувофиқликни ўрганади ва Божхона қўмитаси ЯААТга электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ёки рад этади.
Уч иш куни
2. Солиқ қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси
2. Божхона қўмитаси ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
3. Божхона қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси
3. Божхона қўмитаси ЯААТга ариза берувчининг рухсат олиш учун электрон аризасини олган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
5-босқич
Божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси
Кафолат уюшмаси ва Солиқ қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан ариза кўриб чиқилгандан сўнг рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборади.
Икки иш куни
6-босқич
Божхона қўмитаси ЯААТ
Рухсатнома берилганлиги ёки ариза рад этилганлиги тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси ЯААТдан ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
Автоматик равишда
7-босқич
Кафолат уюшмаси
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олгандан сўнг рухсатнома олган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Божхона қўмитасига Регламентга 5-иловага мувофиқ Божхона қўмитаси ЯААТ орқали электрон шаклда юборади.
Уч иш куни
8-босқич
Божхона қўмитаси маъсул ходими
Кафолат уюшмасидан келиб тушган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Конвенцияга
9-илованинг II қисми 4-бандига мувофиқ уч иш куни ичида ХЙТ Халқаро банк маълумотлари базасига киритади.
Уч иш куни
9-босқич
Божхона қўмитаси ЯААТ
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар реестри Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда Божхона қўмитаси ЯААТда автоматик тарзда яратилади.
Кафолат уюшмаси томонидан Регламентга 5-иловага мувофиқ Божхона қўмитаси ЯААТ орқали электрон шаклда маълумотларни юборгандан сўнг автоматик равишда
Изоҳ. Мазкур схемада кўрсатилган 4 — 9-босқичлар ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилиши мумкин.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда Рухсатнома).
2. Рухсат бериладиган фаолият тури
Халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда — ХЙТ) дафтарчасидан фойдаланган ҳолда халқаро ташувларни амалга ошириш.
3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларида Регламент).
4. Ариза берувчилар тоифаси
Юридик ва жисмоний шахслар.
5. Рухсат берувчи орган
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари.
6. Ҳужжатларни топшириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали.
7. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Рухсатнома олиш учун даъвогар Регламентга 3-иловага мувофиқ аризани тўлдирган ҳолда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади.
8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори
Йўқ.
9. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори
Йўқ.
10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни.
11. Рухсатнома талаблари ва шартлари
5. Ариза берувчи Рухсатнома олиш учун Конвенцияга 9-илованинг II қисми 1-бандида назарда тутилган қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) автомобиль транспортида халқаро юк ташиш тажрибаси ёки имконияти (автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия) мавжудлиги;
в) Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) мавжудлиги;
г) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
д) ХЙТ дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида бартараф этилмаган солиқ қонунчилик ҳужжатларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги;
е) кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш, бунда ариза берувчи:
жўнатувчи, оралиқ ва манзилдаги божхона органида Конвенция талаблари асосида барча божхона тартиб-тамойилларига риоя қилиши;
Конвенция 11-моддаси 2-бандига асосан божхона органлари томонидан талаб қилинса, Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган суммаларни тўлаши;
кафолат уюшмасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган доирада ушбу банднинг шартлари ва талаблари тўғрисидаги маълумотларни текширишга рухсат бериши шарт.
12. Назорат тартиби
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда Халқаро йўлларда ташиш халқаро маълумотлар банки орқали электрон равишда.
13. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва кафолат уюшмаси.
14. Рухсатноманинг амал қилиш муддати
Чекланмаган.
15. Изоҳ
* Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш учун рухсатнома паспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг даъвогар ва рухсатнома эгаси томонидан бажарилишини истисно этмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот
1.1
Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг тўлиқ Ф.И.О.
1.2
Почта индекси
1.3
Почта манзили
1.4
Ташкилий ҳуқуқий шакли
1.5
СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами
1.6
Ҳисоб рақами
1.7
МФО
1.8
Телефон рақами
1.9
Электрон почта манзили
1.10
Транспорт вазирлиги томонидан берилган халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг рақами ва санаси
II. Ариза берувчининг ваколатли ходими тўғрисида маълумот
2.1.1.
Ариза берувчи ваколатли ходимининг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами
2.1.2.
Ариза берувчи ваколатли ходимининг Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) рақами, санаси ва амал қилиш муддати
2.1.3
Ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақами ва санаси
......
III. Ҳайдовчилар тўғрисида маълумот
3.1.1.
Ҳайдовчининг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами
3.1.2.
Ҳайдовчининг Конвенцияни қўллаш тўғрисидаги билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) рақами ва санаси
3.1.3.
Ишга қабул қилганлик тўғрисида буйруқ рақами ва санаси
......
IV. Транспорт воситалари тўғрисида маълумот
4.1.1.
Русуми
4.1.2.
Давлат рақами белгиси
4.1.3.
Идентификация рақами (VIN)
4.1.4.
Транспорт воситасининг ариза берувчи ташкилот тасарруфига ўтган санаси
4.1.5
Халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами ва санаси
......
V. Асосий воситалар бўйича маълумот
Т/р
Асосий воситаларнинг номи
Бошланғич қиймати (сўмда)
Эскириш қиймати (амортизация ва эскириш сўмда)
Қолдиқ қиймати (сўмда)
.....
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олингандан сўнг Кафолат уюшмаси олдидаги мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни имзолаш мажбуриятини оламан
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
RUXSATNOMA № _____________
O’zbekiston Respublikasi tashuvchilariga xalqaro yo’llarda tashish daftarchasidan foydalanish uchun ruxsatnoma berish bo'yicha davlat xizmatlarini ma’muriy Reglamentga asosan
1975 yildagi Yuklarni xalqaro yo‘llarda tashish daftarchasini qo’llagan holda yuklarni xalqaro tashish to‘g‘risidagi Bojxona konvensiyasiga asosan yuklarni xalqaro yo‘llarda tashish daftarchasidan foydalangan holda xalqaro tashishga ruxsat berildi
Ruxsatnoma beruvchi organ:
Ruxsatnoma berilgan sana:
QR-KOD
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома асосида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини олган шахслар тўғрисида
Кафолат уюшмаси номи: Ўзбекистон Республикаси халқаро автомобиль ташувчилари ассоциацияси (AIRCUZ)
Ваколатли идора: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
Идентификация рақами
Ташкилот номи (шахс фамилияси)
Ташкилот (шахс) манзили
Телефон рақами, факс ва электрон почта манзили
Юкларни халқаро ташиш лицензияси рақами
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома охирги маротаба олиб қўйилган сана
(зарур ҳолларда)
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш сана
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиб қўйилган сана
(зарур ҳолларда)
Муҳр/имзо
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар
РЕЕСТРИ
Т/р
Кафолат уюшмаси томонидан берилган идентификация рақами
СТИР/
ЖШШИР
Ариза берувчи тўғрисида маълумот
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома рақами ва берилган санаси
Юкларни халқаро ташиш лицензияси рақами
Бошқа маълумотлар
Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва мулкчилик шакли/ёки жисмоний шахс Ф.И.О. ва паспорт серияси
Манзили, электрон почта манзили
Телефон рақами
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига 3-ИЛОВА
Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси (кейинги ўринларда — Конвенция) қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартибини белгилайди.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва бундай ҳуқуқи тикланган ташувчиларнинг ушбу Низомга иловада белгиланган шаклда реестрини юритади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
2-боб. Хорижий автоташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шартлари
3. Ташувчи Божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
а) Конвенция талабларининг бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;
б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция талабларининг бир неча марта бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтиш;
божхона назоратидаги товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган етказиб бериш жойига етказиб бермаслик, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юборишда ёки уларни йўқотиш;
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан божхона органлари томонидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларни ишлатилиш ва (ёки) уларга эгалик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмаслик.
4. Қуйидаги ҳолларда ҳудудий божхона бошқармалари уч кун муддатда ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Божхона қўмитасига таклиф киритади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
божхона органлари томонидан халқаро йўлларда ташиш тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловлари ундирилиши бўйича қарор қабул қилинган санадан ўттиз календарь кун ўтгандан сўнг ташувчи томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда;
ташувчи ва (ёки) уни ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг (кейинги ўринларда — суд қарорлари), агар бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.
5. Ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор (кейинги ўринларда — ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича қарор) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳолатларда ҳудудий божхона бошқармалари Божхона қўмитасига киритган таклифлар асосида Божхона қўмитаси хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, Халқаро йўлларда ташиш Ижроия кенгаши, Кафолат уюшмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган давлатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
3-боб. Хорижий автоташувчининг Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш шартлари
6. Ташувчиларда Божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
а) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:
божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш мажбуриятининг бажарилиши;
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг белгиланган тартибда бекор қилиниши;
ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;
б) мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилик ҳужжатларининг бошқа бузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги қарор (кейинги ўринларда — ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор) ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга ташувчи томонидан риоя этилган тақдирда қабул қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор ташувчининг ҳудудий божхона бошқармасига ҳуқуқдан маҳрум қилинишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ихтиёрий шаклдаги ёзма равишда берган аризасига (кейинги ўринларда — ташувчининг аризаси) биноан қабул қилинади.
Ҳудудий божхона бошқармалари ташувчини ҳуқуқдан маҳрум қилиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ташувчининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида Божхона қўмитасига таклифлар тақдим этади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ташувчининг аризаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисида ҳудудий божхона бошқармасининг таклифлари Божхона қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Ташувчининг аризаси ва ҳудудий божхона бошқармасининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш ёки бундай ҳуқуқнинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Бунда ҳуқуқни тиклаш ёки унинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш ва қабул қилиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.
8. Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, Халқаро йўлларда ташиш Ижроия кенгаши, Кафолат уюшмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган мамлакатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низомга ИЛОВА
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бундай ҳуқуқи тикланган ташувчилар
Халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси эгасининг идентификация
рақами
Ташувчининг номи
Ташувчининг турар жойи
(мамлакати, манзили)
Божхона қўмитасининг ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги хатининг рақами ва санаси
Ташувчини Ўзбекистон Республикаси 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш асоси
Қонун бузилиши содир этилган халқаро йўлларда ташиш дафтарчасининг
рақами
Божхона қўмитасининг ташувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги хат рақами
ва санаси
Ташувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш асослари
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
аризачи — гувоҳнома олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс;
гувоҳнома — автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
оғир вазнли ёки катта ҳажмли юклар — ҳар қандай оғир ва катта ҳажмли, оғирлиги, ўлчами ва хусусиятидан келиб чиқиб, ёпиладиган йўл автотранспорт воситасида ташиш имкони бўлмаган юклар;
автотранспорт воситаси — божхона назорати остидаги товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (тиркама, ярим тиркама, контейнер) ёки автотранспорт воситасининг қисми (юк бўлими);
контейнер — юкларни жойлаштиришга мўлжалланган ёпиқ ёки қисман ёпиқ идиш, доимий ва етарли даражада мустаҳкам, шунингдек, кўп маротаба ишлатишга мўлжалланган, юкларни оралиқ масофада қайта юкламасдан, битта ёки бир нечта транспорт турларида ташишга мўлжалланган, бир транспорт туридан иккинчи транспорт турига юклашни енгиллаштириш учун жиҳозланган, юкларни енгил ортиш ва тушириш учун тайёрланган, камида бир куб метр ички ҳажмига эга бўлган транспорт воситаси (цистерна ёки бошқа шунга ўхшаш мослама);
ЯИДХП — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган тизим.
3. Гувоҳнома Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (1975 йил, Женева) (кейинги ўринларда — Конвенция) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (кейинги ўринларда — Кодекс) талаблари ва шартлари асосида берилади.
4. Гувоҳнома ҳар бир автотранспорт воситасига алоҳида берилади, гувоҳномани конструкциянинг тури бўйича бериш бундан мустасно.
5. Гувоҳнома олиш учун автотранспорт воситаси Кодекс ва Конвенцияда назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлиши лозим.
6. Автотранспорт воситасига гувоҳнома:
аризачи автотранспорт воситасидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлганда — якка тартибда;
аризачи айни бир турдаги конструкцияга эга бўлган автотранспорт воситаларини серияли ишлаб чиқарувчи завод бўлганда — конструкциянинг тури бўйича берилиши мумкин.
7. Гувоҳнома Конвенция талаблари асосида халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда — ХЙТ) дафтарчасидан фойдаланган ҳолда товарларни халқаро ташиш ҳамда бошқа қонунчилик билан белгиланган мақсадларда берилади.
Гувоҳнома божхона органлари талабларига кўра товарнинг кузатув ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади.
8. Гувоҳнома мавжуд бўлмаган автотранспорт воситаларида ХЙТ дафтарчалари асосида товарларни ташиш тақиқланади, оғир вазнли ёки катта ҳажмли юклар ташилиши бундан мустасно.
Оғир вазнли ёки катта ҳажмли юкларни ХЙТ дафтарчаси асосида ташиш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Автотранспорт воситаси кейинчалик гувоҳнома бериш жараёнидаги техник талабларга жавоб бермаса, ХЙТ дафтарчасидан фойдаланган ҳолда ташувни амалга ошириш учун ушбу автотранспорт воситаси белгиланган техник талабларига жавоб берадиган ҳолга келтирилиши лозим.
10. Гувоҳнома амал қилиш муддати икки йилни ташкил этади.
11. Гувоҳнома мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схема ҳамда 2-иловада келтирилган гувоҳнома паспорти асосида берилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
12. Аризачи гувоҳномани олиш учун ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали қуйидаги ҳужжатларни электрон рақамли имзо (кейинги ўринларида — ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда божхона органларига жўнатиш йўли билан мурожаат қилади:
а) якка тартибда гувоҳнома олиш учун:
мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган электрон ариза;
автотранспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
ушбу Регламентга 4-иловада кўрсатилган намунага мувофиқ автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратлар (битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади). Бунда фотосуратлар куннинг ёруғ вақтида олинган JPEG форматда, ҳар бирининг ҳажми 5 Мбдан ошмаган бўлиши лозим;
б) конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома олиш учун:
мазкур Регламентга 5-иловада келтирилган электрон ариза;
автотранспорт воситаси конструкциясининг чизмаларини ва батафсил тавсифи;
ушбу Регламентга 4-иловада кўрсатилган намунага мувофиқ автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек, пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган рангли фотосуратлар. Бунда фотосуратлар куннинг ёруғ вақтида олинган JPEG форматда, ҳар бирининг ҳажми 5 Мбдан ошмаган бўлиши лозим.
13. Аризачи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Аризачи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. Аризачининг ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаати автоматик тарзда божхона органларига юборилади.
Якка тартибда гувоҳнома олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачи танлаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги божхона органига юборилади.
Конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома олиш учун ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачи қайси Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) фаолият кўрсатиш зонасида автотранспорт воситалари ишлаб чиқариладиган бўлса, ўша ҳудудий бошқармага юборилади.
15. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якка тартибда гувоҳнома бериш ёки уни беришни рад этиш
16. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (кейинги ўринларида — Божхона қўмитаси ЯААТ) божхона органига келиб тушади.
17. Масъул ходим икки иш куни ичида келиб тушган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Божхона қўмитаси ЯААТ орқали ЯИДХП ёки «Лицензия» АТга гувоҳнома сўралаётган автотранспорт воситасини Конвенция ва Кодекс билан белгиланган техник талабларга риоя этилганлигини ўрганиш учун ушбу автотранспорт воситасини кўздан кечириш учун божхона органига тақдим этиш бўйича аризачига электрон хабарнома юборади.
18. Автотранспорт воситани кўздан кечириш учун божхона органига тақдим этишга хабарнома берилганда аризачи етти иш куни ичида автотранспорт воситасини аризада белгилаган божхона органига кўздан кечириш учун тақдим этиши лозим.
19. Автотранспорт воситаси аризада белгиланган божхона органига тақдим этилганда божхона органи масъул ходими аризачи билан бирга автотранспорт воситасини кўздан кечиради ҳамда Конвенция ва Кодексда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
20. Кўздан кечирув натижаси бўйича божхона органи масъул ходими бир иш кунидан кечиктирмасдан Божхона қўмитаси ЯААТ орқали ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдан гувоҳнома берилганлиги (юборилганлиги) ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида хабарнома юборади.
21. Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ушбу Регламентга 6-иловадаги шаклга (контейнерлар учун 7-иловадаги шаклга) мувофиқ электрон тарзда аризачига юборилади.
Аризачи гувоҳномани pdf форматида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдан юклаб олиши мумкин.
Аризачи гувоҳнома бериш тўғрисида хабарнома олганидан кейин республиканинг исталган божхона органига гувоҳномани тақдим этади. Божхона органи бир иш куни ичида гувоҳнома маълумотларини ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали текширади ва уни муҳр билан тасдиқлайди.
22. Мазкур Регламентга:
6-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома А4 форматидаги қоғозда чоп этилади;
7-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома А4 форматидаги бир варақдан иборат (олди ва орқа тарафига) қоғозда чоп этилади.
Гувоҳнома ҳолатини текшириш (гувоҳнома эгаси тўғрисида маълумот, автотранспорт воситаси расмлари, гувоҳнома ҳолати ва бошқа маълумотлар) гувоҳномада мавжуд QR-кодни сканер қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
23. Контейнерга гувоҳнома берилган тақдирда, аризачи томонидан ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган намунага асосан контейнернинг кўринадиган қисмига тўртбурчак темир лавҳа ўрнатилгандан сўнг ушбу контейнерда божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш мумкин.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган лавҳага қуйидаги маълумотлар ўйиб ёзилади:
«Божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташишга рухсат берилди»
ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган контейнер рақами.
24. Гувоҳнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
автотранспорт воситасининг Кодекснинг 227-моддасида белгиланган талаблар ва шартларга номувофиқлиги;
аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Гувоҳнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад этишга йўл қўйилмайди.
25. Мазкур Регламентнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган фактлар аниқланганда, агар аризада бартараф этилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, божхона органи уларни бартараф этиш учун аризачига ўттиз иш кунигача бўлган муддат беради.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома божхона органи томонидан бир иш куни ичида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали электрон шаклда аризачига юборилади.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномада тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Божхона органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида аризачига малакали ходимларни излашда, ҳужжатларни ва дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, гувоҳномани олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда кўмаклашиши ва зарур маслаҳатлар бериши керак, аризачи таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар бундан мустасно.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган кундан бошлаб гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Ҳужжатлар камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, божхона органи гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда гувоҳнома беришни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
26. Гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, божхона органи бир иш кунидан кечиктирмасдан ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисида хабар юборади.
Гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарда рад этиш сабаблари ва қонунчиликнинг нормалари кўрсатилиши лозим.
Аризачи гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабар олинган санадан эътиборан ўн иш куни ичида рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли. Ўн иш кунида камчиликлар бартараф этилмаганда аризачи мазкур Маъмурий регламент талаблари асосида янги ариза билан мурожаат қилади.
27. Гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф қилинган тақдирда, аризачи ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган аризани тўлдиради ва аввалги рад этилган ариза тўғрисида маълумотларни (ариза рақамини) кўрсатади.
28. Божхона органи масъул ходими келиб тушган ҳужжатлар ва гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф қилинганлигини бир иш куни ичида ўрганади.
Божхона органи масъул ходими гувоҳнома сўралаётган автотранспорт воситасининг конструкцияси (автотранспорт воситасининг ўрами, сим-арқон, тиркама ва ярим тиркамадаги бошқа ўзгаришлар) ўзгартириш киритиш зарур бўлган ҳолларда такроран кўздан кечириш учун божхона органига тақдим этишни сўрайди ва аризачи автотранспорт воситасини бир иш кунида аризада кўрсатилган божхона органига тақдим этади.
29. Автотранспорт воситаси аризада белгиланган божхона органига тақдим этилганда божхона органи масъул ходими аризачи билан биргаликда автотранспорт воситасини кўздан кечиради ҳамда Конвенция ва Кодексда белгиланган талабларга мувофиқлигини такроран ўрганади.
30. Гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, божхона органи бир иш кунидан кечиктирмасдан Божхона қўмитаси ЯААТ орқали ЯИДХПга ёки «Лицензия» АТдан гувоҳномани юборади.
Рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаганда, гувоҳнома бериш рад этилади.
Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарда илгари кўрсатилмаган асосларга кўра гувоҳнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
31. Аризачи божхона органининг гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, божхона органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Автотранспорт воситасига конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома бериш ёки уни беришни рад этиш
32. Бир турдаги автотранспорт воситалари серияли ишлаб чиқарилса, ишлаб чиқарувчи (юридик шахс) томонидан бир турдаги автотранспорт воситаларига гувоҳнома олиниши мумкин.
33. Масъул ходим ўн иш кунида келиб тушган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Божхона қўмитаси ЯААТ орқали ЯИДХПга ёки «Лицензия» АТга гувоҳнома сўралаётган автотранспорт воситалар турини Конвенция ва Кодекс билан белгиланган техник талабларга риоя этилганлигини ўрганиш мақсадида аризачига ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ҳамда ушбу турдаги автотранспорт воситаси (воситалари)ни кўздан кечириш учун хабарнома жўнатади.
34. Ишлаб чиқариш жараёнини ўрганиш ва бир турдаги автотранспорт воситаларини кўздан кечириш бўйича хабарнома келиб тушганда аризачи етти иш куни ичида божхона органи масъул ходимини ишлаб чиқариш жараёнини ва сўралган автотранспорт воситаларини кўздан кечириш учун тақдим этиши лозим.
Аризачи томонидан белгиланган муддатда мазкур жараёнлар амалга оширилмаган тақдирда ариза автоматик тарзда бекор қилинади.
35. Ҳудудий бошқарма масъул ходими аризачи билан биргаликда ишлаб чиқариш жараёнлари ва бир турдаги автотранспорт воситаси(лари)ни кўздан кечиради ҳамда уларнинг Конвенция ва Кодексда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
36. Ўрганиш натижаси бўйича ҳудудий бошқарма бир иш кунидан кечиктирмасдан Божхона қўмитаси ЯААТ орқали ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдан гувоҳнома берилганлиги (юборилганлиги) ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида хабарнома юборади.
Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали ушбу Регламентга 9-иловадаги шаклга (контейнерлар учун 7-иловадаги шаклга) мувофиқ электрон тарзда аризачига юборилади.
Аризачи гувоҳномани pdf форматида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдан юклаб олиши мумкин.
Аризачи гувоҳнома бериш тўғрисида хабарнома олганидан кейин республиканинг исталган божхона органига гувоҳномани тақдим этади. Божхона органи бир иш куни ичида гувоҳнома маълумотларини ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали текширади ва уни муҳр билан тасдиқлайди.
37. Мазкур Регламентга:
7-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома А4 форматидаги бир варақдан иборат (олди ва орқа тарафига) қоғозда чоп этилади;
9-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома А4 форматидаги қоғозда чоп этилади.
38. Конструкция тури бўйича гувоҳнома олгандан сўнг аризачига Божхона қўмитаси ЯААТда гувоҳнома шакллантириш имконияти берилади.
ЯИДХПда ёки «Лицензия» АТда аризачига бир турдаги ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларига (ҳар бирига алоҳида) мазкур Регламентга 9-иловадаги шаклда (контейнерлар учун 7-иловадаги шаклда) pdf форматидаги QR-кодли гувоҳномани юклаб олиш имконияти яратилади.
39. Гувоҳнома ҳолатини текшириш (гувоҳнома эгаси тўғрисида маълумот, автотранспорт воситаси расмлари, гувоҳнома ҳолати ва бошқа маълумотлар) гувоҳномада мавжуд QR-кодни сканер қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
40. Конструкция тури бўйича контейнерга гувоҳнома берилган тақдирда, аризачи томонидан мазкур Регламентга 8-иловада келтирилган намунага асосан контейнернинг кўринадиган қисмига темир тўртбурчак лавҳа ўрнатилгандан сўнг ушбу контейнерда божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш мумкин.
Мазкур лавҳага ушбу Регламентнинг 23-бандида кўрсатилган маълумотлар ҳамда автотранспорт воситаси турига тегишли ҳарф ва рақамлар ўйиб ёзилади.
41. Автотранспорт воситасини серияли ишлаб чиқарувчи ташкилотдан харид қилган шахс республикадаги исталган божхона органига гувоҳномани тақдим этади. Божхона органи бир иш куни ичида гувоҳнома маълумотларини ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали текширади ва уни муҳр билан тасдиқлайди.
42. Конструкция тури бўйича гувоҳнома беришни рад этиш ва рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда қайта келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш мазкур Регламентнинг 24 — 30-бандларида белгиланган асослар ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.
43. Аризачи божхона органининг гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, божхона органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш учун божхона органларига мурожаат қилиш тартиби
44. Гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
автотранспорт воситаси товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқсиз ҳолга келганда;
автотранспорт воситаларининг миллий давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлари алмашганда;
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда.
45. Мазкур Регламентнинг 44-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади ҳамда гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
6-боб. Гувоҳномани бекор қилиш учун божхона органларига мурожаат қилиш тартиби
46. Гувоҳнома қуйидагилар асосида бекор қилинади:
аризачининг гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси;
автотранспорт воситасининг конструкцияси ўзгартирилганлиги факти (гувоҳнома конструкциянинг тури бўйича берилганда);
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
божхона органининг гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда.
47. Гувоҳнома мазкур Регламентнинг 46-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳолларда божхона органи томонидан, мазкур Регламентнинг 46-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.
48. Гувоҳномани бекор қилиш бўйича аризани жўнатиш гувоҳнома эгаси томонидан амалга оширилади.
Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида ариза ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали жўнатилади.
49. Божхона органи гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали келиб тушган аризани икки иш куни ичида кўриб чиқади ва гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги божхона органининг қарори аризачига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали етказилади.
Гувоҳнома бекор қилинган тақдирда, у икки иш куни ичида божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
7-боб. Гувоҳнома амал қилиш муддатини узайтириш учун божхона органларига мурожаат қилиш тартиби
50. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилмайди.
51. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагач гувоҳноманинг амал қилиши аризачининг аризасига кўра икки йилга узайтирилади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза божхона органига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар берилиши лозим.
52. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш гувоҳнома бериш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза маълумотларига амалдаги гувоҳнома рақами тўғрисидаги маълумотлар графаси қўшилади.
53. Гувоҳнома йўқотилган ёки унга шикаст етказилган тақдирда аризачининг мурожаатига асосан гувоҳноманинг нусхаси берилади.
8-боб. Якунловчи қоида
54. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Аризачи
Гувоҳномани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) рўйхатдан ўтиш.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Аризачи
Гувоҳнома турини танлаш ҳамда электрон шаклда ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни юбориш.
Ўз хоҳишига кўра
3-босқич
Божхона қўмитаси
1. Мурожаатни кўриб чиқиш ва автотранспорт воситасини кўздан кечириш учун ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали божхона органига тақдим этиш тўғрисида хабарнома жўнатиш (якка тартибдаги гувоҳнома учун).
Икки иш куни
2. Мурожаатни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ҳамда ушбу турдаги автотранспорт воситаларини кўздан кечириш учун юбориш (конструкция тури бўйича гувоҳнома учун).
Ўн иш куни
4-босқич
Аризачи
Автотранспорт воситасини кўздан кечириш учун тақдим этиш ёки ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ҳамда ушбу турдаги автотранспорт воситаларини кўздан кечириш учун божхона органи ходимини таклиф қилиш.
Етти иш куни
5-босқич
Божхона қўмитаси
Автотранспорт воситасини белгиланган техник талабларига жавоб берилишини ўрганишдан сўнг гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Бир иш кунида
6-босқич
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ
Гувоҳномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги юзасидан аризачига хабар юбориш.
Автоматик равишда
7-босқич
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ
Гувоҳномани шакллантириш ва аризачига юбориш.
Автоматик равишда
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
ПАСПОРТИ
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):
Автотранспорт воситасида товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташиш
3. Ариза берувчилар тоифаси:
Жисмоний ва юридик шахслар*
4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Гувоҳнома олиш учун қўйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
электрон ариза**;
автотранспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
автотранспорт воситасининг олдидан, орқасидан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган рангли фотосуратлар (JPEG форматда, ҳар бири ҳажми 5 Мбдан ошмаган ҳолда);
транспорт воситаси конструкциясининг чизмаларини ва батафсил тавсифи***.
6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
7. Рухсат этиш хусусиятигаэга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:
Йиғим ундирилмайди.
8. Аризани кўриб чиқиш муддати:
Аризани кўриб чиқиш муддати:
якка тартибда 10 иш куни;
конструкция тури бўйича 20 иш куни.
9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:
Божхона муҳрлари ва пломбалари остида товарларни ташиш учун автотранспорт воситалари қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда конструкцияланган ва жиҳозланган бўлиши керак:
божхона муҳрлари ва пломбаларини бевосита автотранспорт воситасига оддий ва ишончли усулда қўйиш мумкинлиги;
ташилаётган товарни автотранспорт воситасининг пломбаланган қисмидан кўзга ташланадиган излар қолдирмасдан чиқариб олиш ёки унга бошқа товарни жойлаш ёхуд божхона тамғаларига ёки муҳрларига шикаст етказиш имконияти йўқлиги;
автотранспорт воситаси ва унинг юк бўлмалари уларнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган конструкциясига доир техник талабларга мувофиқлиги ва уларда ташилаётган товарларни яшириш учун мўлжалланган хуфия жойлар мавжуд бўлмаслиги;
автотранспорт воситасининг товарлар туриши мумкин бўлган юк бўлмаларининг тузилиши божхона кўздан кечируви учун эркин кириб чиқишни таъминлаши.
Қуйидаги шартларга риоя этилиши керак:
божхона органига исталган вақтда мазкур конструкция туридаги автотранспорт воситаларини (юк автомобилларини, тиркама ва ярим тиркамаларни) уларни сериялаб ишлаб чиқариш жараёнида кўздан кечириш имкониятини берувчи шароит яратиш;
конструкциянинг чизмалари ва тавсифларидаги барча ўзгаришлар (қўшимчалар) тўғрисида ушбу ўзгартиришлар (қўшимчалар) ишлаб чиқаришга жорий қилинишидан аввал божхона органини хабардор қилиш;
автотранспорт воситасининг кўринадиган жойига конструкция турининг фарқлаш рақамларини ёки ҳарфларини, шунингдек, ушбу турда (серияда) ишлаб чиқарилаётган ҳар бир автотранспорт воситасининг фарқлаш ёки завод рақамларини қўйиш;
10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:
Мавжуд эмас.
11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:
Икки йил.
12. Изоҳ:
* гувоҳнома конструкция тури бўйича берилганда фақат юридик шахс;
** якка тартибда ва конструкция тури бўйича гувоҳнома олинишига қараб тегишли электрон ариза;
*** фақат конструкция тури бўйича гувоҳнома сўралганда.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга якка тартибда рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида
АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот
1.1
Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи (жисмоний шахс учун тўлиқ Ф.И.О.)
1.2
Почта манзили
1.3
СТИР (жисмоний шахс учун шахсий идентификация рақами)
1.4
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами (фақат жисмоний шахс учун)
1.5
Телефон рақами
1.6
Электрон почта манзили
II. Автотранспорт воситаси тўғрисида маълумот
2.1
Тури (тиркама, ярим тиркама, юк тортгич ва бошқа)
2.2
Русуми (маркаси)
2.3
Ишлаб чиқарилган йили
2.4
Давлат рақами белгиси
2.5
Идентификация рақами (VIN)
2.6
Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг (техник паспорт) серия рақами
Амалдаги гувоҳнома ёки ариза рақами тўғрисидаги маълумотлар
Изоҳ:
* Контейнер тўғрисидаги маълумотлар фақат контейнерга гувоҳнома олишда тўлдирилади;
** Ушбу банд, гувоҳнома амал қилиш муддатини узайтириш ёки гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф қилинган тақдирда божхона органларига мурожаат қилишда тўлдирилади.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун аризага илова қилинадиган фотосуратларнинг
НАМУНАЛАРИ
1. Автотранспорт воситасининг ўнг ва чап томонидан кўринишининг фотосурати
2. Автотранспорт воситасининг орқа ва олди томонидан кўринишининг фотосурати
3. Автотранспорт воситасининг пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг фотосурати
Изоҳ: Автотранспорт воситаси турига қараб божхона муҳрлари ва пломбалари қўйиладиган жойнинг фотосурати ракурси ўзгариши мумкин.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга конструкциянинг тури бўйича рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида
АРИЗА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот
1.1
Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи
1.2
Почта манзили
1.3
СТИР
1.4
Телефон рақами
1.5
Электрон почта манзили
II. Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот
2.1
Тури (тиркама, ярим тиркама, юк тортгич ва бошқа)
2.2
Русуми (маркаси)
2.3
Конструкция турига бириктирилган фарқлаш рақамлари ёки ҳарфлари
2.4
Автотранспорт воситасини конструкциянинг тури бўйича кўздан кечирадиган божхона бошқармасининг коди
III. Контейнер тўғрисида маълумот*
3.1
Контейнер тури
3.2
Тара вазни
3.3
Ташқи ўлчамлари (смда)
3.4
Конструкциянинг асосий ҳусусиятлари (материал типи, контрукция тури ва бошқа)
3.5
Конструкция турининг идентификация харф ва рақамлари
3.6
Чизмалар иденцификация рақамлари
3.7
Конструкция тарифининг идентификация рақами
3.8
Контейнерни конструкциянинг тури бўйича кўздан кечирадиган божхона бошқармасининг коди
IV. Бошқа маълумотлар
4.**
Амалдаги гувоҳнома ёки ариза рақами тўғрисидаги маълумотлар
Изоҳ:
* Контейнер тўғрисидаги маълумотлар фақат контейнерга гувоҳнома олишда тўлдирилади;
** Ушбу банд, гувоҳнома амал қилиш муддатини узайтириш ёки гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф қилинган тақдирда божхона органларига мурожаат қилишда тўлдирилади.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга
РУХСАТ БЕРИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА
СВИДЕТЕЛЬСТВО О ДОПУЩЕНИИ
дорожного транспортного средства к перевозке грузов под таможенными печатями и пломбами
APPROVAL CERTIFICATE
of a road vehicle for the transport of goods under Customs seal
8. Эгалик қилувчи (ишлаб чиқарувчи завод, эгаси ёки оператор)
(фақат рўйхатга олинмаган автотранспорт воситалари учун)
Владелец (завод-изготовитель, собственник или оператор)..............................................
(только для незарегистрированных транспортных средств)
Holder (manufacturer, owner or operator)
for unregistered vehicles only)
Номи ва манзили
Наименование и адрес ……………………………………………………………
Name and address
9. МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ / ПРОДЛЕНИЕ/ RENEWALS
Амал қилиш муддати / Действительно до/ Valid until
Жойи/Место/Place
Сана/Дата/Date
Имзо/Подпись/ Signature
Муҳр/Печать/Stamp
* тегишли катакда «X» белгиси қўйилсин / в соответствующей клетке поставить знак «X» / wark applicable alternative with an «X»
2-бет
Страница 2
Page 2
ИЗОҲЛАР (ваколатли органлар томонидан тўлдирилади)
ПРИМЕЧАНИЯ (заполняется компетентными органами)
REMARKS (reserved for the use of Competent Authorities)
Гувоҳнома №
Свидетельство №
Certificate №
10. Аниқланган носозликлар
Замеченные неисправности
Defects noted
11. Носозликни бартараф этиш
Устранение неисправностей
Rectifications of defects
Ваколатли орган
Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Ваколатли орган Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Имзо
Подпись
Signature
Имзо
Подпись
Signature
10. Аниқланган носозликлар
Замеченные неисправности
Defects noted
11. Носозликни бартараф этиш
Устранение неисправностей
Rectifications of defects
Ваколатли орган
Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Ваколатли орган Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Имзо
Подпись
Signature
Имзо
Подпись
Signature
10. Аниқланган носозликлар
Замеченные неисправности
Defects noted
11. Носозликни бартараф этиш
Устранение неисправностей
Rectifications of defects
Ваколатли орган
Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Ваколатли орган
Компетентный орган
Authority
Муҳр
Печать
Stamp
Имзо
Подпись
Signature
Имзо
Подпись
Signature
12. Бошқа изоҳлар
Прочие замечания
Other remarks
3-бет
Страница 3
Page 3
МУҲИМ КЎРСАТМАЛАР
1. Агар гувоҳномани берган ваколатли орган зарур деб ҳисобласа, гувоҳномага ушбу орган томонидан тасдиқланган сурат ва чизмалар илова қилинади. Бундай ҳолда мазкур ҳужжатларнинг сони ушбу орган томонидан гувоҳноманинг 6-катагида кўрсатилади.
2. Гувоҳнома автотранспорт воситасининг бортида бўлиши лозим. Бунда унинг фотонусхаси эмас, асл нусхаси бўлиши талаб этилади.
3. Йўл автотранспорт воситаси ҳар икки йилда текшириш учун, зарур ҳолларда гувоҳноманинг муддатини узайтириш учун автотранспорт воситаси рўйхатга олинган давлатнинг ваколатли органига, автотранспорт воситаси рўйхатга олинмаган ҳолларда эса унинг эгаси ёки фойдаланувчиси яшайдиган давлатнинг ваколатли органига тақдим қилиб борилади.
4. Агар йўл автотранспорт воситаси рухсат бериш таомилларида кўзда тутилган техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолга келган бўлса, ундан ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни ташиш учун фойдаланишдан олдин уни рухсат олиш учун асос бўлган ҳолга келтириш ва у яна ушбу техник талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим.
5. Агар йўл автотранспорт воситасининг конструкцияси ва жиҳозланиши ўзгартирилган бўлса, ушбу автотранспорт воситасининг рухсати ўз кучини йўқотади ва уни ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни ташиш учун фойдаланишдан олдин ваколатли орган томонидан янгидан рухсат бериш тартиб-таомилидан ўтказилиши лозим.
УКАЗАНИЕ
1. Если компетентный орган, который выдал свидетельство о допущении, считает это необходимым, к свидетельству прилагаются фотографии или рисунки, заверенные этим органом. В таком случае количество этих документов указывается этим органом в позиции № 6 свидетельства.
2. Свидетельство должно находиться на борту транспортного средства. Оно должно представлять собой оригинал, а не фотокопию.
3. Дорожные транспортные средства представляются каждые два года для проверки и, в случае необходимости, для продления срока действия свидетельства компетентным органом страны, в которой данное транспортное средство зарегистрировано, или, в случае незарегистрированных транспортных средств, — компетентным органом страны, в которой проживает владелец или пользователь.
4. Если дорожное транспортное средство не отвечает больше техническим требованиям, предписанным процедурой допущения, то прежде чем его можно будет использовать для перевозки грузов с применением книжки МДП, оно должно быть приведено в состояние, послужившее основанием для его допущения, с тем чтобы оно вновь отвечало этим техническим требованиям.
5. Если основные характеристики дорожного транспортного средства изменены, то допущение этого транспортного средства теряет силу, и оно должно пройти процедуру нового допущения компетентным органом, прежде чем его можно будет использовать для перевозки грузов с применением книжки МДП.
IMPORTANT NOTICE
1. When the authority which has granted the approval deems it necessary photographs or diagrams authenticated by the authority shall be attached to the approval certificate. The number of those documents shall than be inserted by the competent authority, under item № 6 of the certificate.
2. The certificate shall be kept on the road vehicle. This must be the original of the certificate, not however, a photocopy.
3. Road vehicles shall be produced every two years, for the purposes of inspection and of renewal of approval where appropriate, to the competent authorities of the country in which vehicle is registered or, in the case of unregistered vehicles, of the country in which the owner or user is resident.
4. If a road vehicle no longer complies with the technical conditions prescribed for its approval, it shall, before it can be used for the transport of goods under cover of TIR Carnets, be restored to the condition which had justified its approval so as to comply again with the said technical conditions.
5. If the essential characteristics of a road vehicle are changed, the vehicle shall cease to be covered by the approval and shall be re-approved by the competent authority before it can be used for the transport of goods under cover of TIR Carnets.
4-бет
Страница 4
Page 4
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
1975 йил 14 ноябрдаги ХЙТ Конвенцияси
Конвенция МДП от 14 ноября 1975 года
TIR Convention of 14 November 1975
Ишлаб чиқаришдан кейин муайян бир жараёнда берилган рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
Свидетельство о допущении, выданное на каком-либо этапе после изготовления
Certificate of Approval granted at a stage subsequent to manufacture
Выдано (название и адрес завода-изготовителя), которому разрешено прикреплять табличку о допущении на указанном(ых) выше контейнере (ах).
Issued to (applicants name and address), who is authorized to affix an approval plate to each container of the approved design type manufactured by him,
(гувоҳнома берадиган муассаса ёки ташкилотнинг муҳри ва имзоси / подпись и печать учреждения или организации, выдающего(ей) свидетельство / signature and stamp of issuing service or organization)
__________________________
* рухсат этилгани тўғрисидаги лавҳада кўрсатилиши лозим бўлган ҳарф ва рақамлар кўрсатилсин (ХЙТ Конвенцияси 7-илова II қисм 5b-банди)
* указать буквы и цифры, которые будут проставляться на табличке о допущении (см. подпункт 5b части II приложения 7 Конвенции МДП)
* insert the letters and figures, which are to be marked on the approval plate (see Annex 7, Part II, paragraph 5 (b) to the TIR Convention
орқа қисмидаги огоҳлантиришни қаранг / см. предупреждение на обороте / Important notice overleaf
ДИҚҚАТ !
(1975 йилги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси 7-илова II қисми 6 ва 7-бандлари)
6. Агар контейнер рухсат бериш тартиби билан қўйилган техник талабларга бошқа жавоб бермаса, у ҳолда, божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишлар учун қўллашдан аввал, у ушбу техник талабларга қайта жавоб бериши учун шундай тарзда унга рухсат бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатга келтирилиши керак бўлади.
7. Агар контейнернинг асосий характеристикалари ўзгартирилган бўлса, ушбу контейнерга рухсат бериш ўз кучини йўқотади, ва у божхона муҳрлари ва пломбалари остида юкларни ташиш учун қўллашдан аввал ваколатли орган томонидан янги рухсат бериш предмети бўлиб қолиши керак.
ВНИМАНИЕ !
(Пункты 6 и 7 части II приложения 7 к Таможенной конвенции о международной перевозке грузов с применением книжки МДП, 1975 г.)
6. Если контейнер не отвечает больше техническим требованиям, предписанным процедурой допущения, то, прежде чем использоваться для перевозок под таможенными печатями и пломбами, он должен быть приведен в состояние, послужившим основанием для его допущения, таким образом, чтобы вновь отвечать этим техническим требованиям.
7. Если основные характеристики контейнера изменены, допущение этого контейнера теряет силу, и он должен стать предметом нового допущения компетентным органом, прежде чем использоваться для перевозки грузов под таможенными печатями и пломбами.
IMPORTANT NOTICE
(Annex 7, Part II, paragraphs 6 and 7, to the Customs Convention on the International Transport of Goods under cover of TIR Carnets, 1975)
6. If a container no longer complies with the technical conditions prescribed for its approval, it shall, before it can be used for the transport of goods under Customs seal, be restored to the condition which had justified its approval, so as to comply again with the said technical conditions.
7. If the essential characteristics of a container are changed the container shall cease to be covered by the approval and shall be re-approved by the competent authority before it can be used for the transport of goods under Customs seal.
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Гувоҳнома олган контейнерга ўрнатиладиган тўртбурчак темир лавҳа намунаси
Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
1975 йил 14 ноябрдаги ХЙТ Конвенцияси
Конвенция МДП от 14 ноября 1975 года
TIR Convention of 14 November 1975
Конструкциянинг тури бўйича рухсат берилганлиги тўғрисида гувоҳнома
Свидетельство о допущении по типу конструкции
Certificate of approval by design type
1. Гувоҳнома рақами*
Номер свидетельства*...........................................................................................................................
Certificate №*
2. Қўйидаги кўрсатилган контейнерлар тури ҳамда ушбу конструкция бўйича ишлаб чиқарилган контейнерларга божхона муҳри ва пломбалари остида товарларни ташишга рухсат берилганлиги тасдиқланмоқда
Удостоверяется, что описанный ниже тип контейнера допущен к перевозке и что контейнеры, изготовленные согласно этому типу, могут быть допущены к перевозке грузов под таможенными печатями и пломбами
This is to certify that the container design type described below has been approved and that containers manufactured to this type can be accepted for the transport of goods under Customs seal.
3. Контейнер(лар) тури
Род контейнера(ов).................................................................................................................................
Kind of container(s)
4. Конструкция турининг фарқлаш рақам ёки ҳарфлари
Опознавательные цифры или буквы типа конструкции.....................................................................
Identification number of letters of the design type
5. Чизмаларнинг фарқлаш рақамлари
Опознавательный номер чертежей.......................................................................................................
Identification number of the working drawings
6. Конструкция тарифининг фарқлаш рақами
Опознавательный номер описаний конструкции................................................................................
Identification number of the design specifications
7. Тара вазни
Вес тары
Tare weight
8. Ташқи ўлчамлари (см)
Наружные размеры (см)
External dimensions (cm)
9. Конструкциянинг асосий хусусиятлари (материал тури, контрукция тури ва бошқалар)
Основные характеристики конструкции (вид материалов, тип конструкции и т.д.)
Essential characteristics of structure (nature of material, kind of construction, etc.)
10. Мазкур гувоҳнома юқорида кўрсатилган чизма ва тариф бўйича ишлаб чиқарилган барча контейнерлар учун амал қилади.
Настоящее свидетельство действительно для всех контейнеров, изготовленных в соответствии с указанными выше чертежами и описаниями конструкции.
This certificate is valid for all containers manufactured in conformity with the drawings and specifications referred to above.
Выдано (название и адрес завода-изготовителя), которому разрешено прикреплять табличку о допущении на указанном(ых) выше контейнере(ах).
Issued to (applicants name and address), who is authorized to affix an approval plate to each container of the approved design type manufactured by him,
(гувоҳномани берган муассаса ёки ташкилотнинг имзоси ва муҳри / подпись и печать учреждения или организации, выдающего(ей) свидетельство / signature and stamp of issuing service or organization)
__________________________
* рухсат этилгани тўғрисидаги лавҳада кўрсатилиши лозим бўлган ҳарф ва рақамлар кўрсатилсин (ХЙТ Конвенциясига 7-илова II қисм 5 b-банди)
* указать буквы и цифры, которые будут проставляться на табличке о допущении (см. подпункт 5 b части II приложения 7 Конвенции МДП)
* insert the letters and figures, which are to be marked on the approval plate (see Annex 7, Part II, paragraph 5 (b) to the TIR Convention
орқа қисмидаги огоҳлантиришни қаранг / см. предупреждение на обороте / Important notice overleaf
ДИҚҚАТ !
(1975 йилги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги
Божхона конвенцияси 7-илованинг II қисми 6 ва 7-бандлари)
6. Агар контейнер рухсат бериш тартиби билан қўйилган техник талабларга бошқа жавоб бермаса, у ҳолда, божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишлар учун қўллашдан аввал, у ушбу техник талабларга қайта жавоб бериши учун шундай тарзда унга рухсат бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатга келтирилиши керак бўлади.
7. Агар контейнернинг асосий характеристикалари ўзгартирилган бўлса, ушбу контейнерга рухсат бериш ўз кучини йўқотади ва у божхона муҳрлари ва пломбалари остида юкларни ташиш учун қўллашдан аввал ваколатли орган томонидан янги рухсат бериш предмети бўлиб қолиши керак.
ВНИМАНИЕ !
(Пункты 6 и 7 части II приложения 7 к Таможенной конвенции о международной перевозке грузов с применением книжки МДП, 1975 г.)
6. Если контейнер не отвечает больше техническим требованиям, предписанным процедурой допущения, то, прежде чем использоваться для перевозок под таможенными печатями и пломбами, он должен быть приведен в состояние, послужившим основанием для его допущения, таким образом, чтобы вновь отвечать этим техническим требованиям.
7. Если основные характеристики контейнера изменены, допущение этого контейнера теряет силу, и он должен стать предметом нового допущения компетентным органом, прежде чем использоваться для перевозки грузов под таможенными печатями и пломбами.
IMPORTANT NOTICE
(Annex 7, Part II, paragraphs 6 and 7, to the Customs Convention on the International Transport of Goods under cover of TIR Carnets, 1975)
6. If a container no longer complies with the technical conditions prescribed for its approval, it shall, before it can be used for the transport of goods under Customs seal, be restored to the condition which had justified its approval, so as to comply again with the said technical conditions.
7. If the essential characteristics of a container are changed the container shall cease to be covered by the approval and shall be re-approved by the competent authority before it can be used for the transport of goods under Customs seal.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 ноябрдаги 787-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/787/0973-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 28 февраль)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 12 июлдаги 489-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 142-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божхона хизмати органлари ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги 721-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 38-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 сентябрдаги 757-сон қарорининг 5-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автоташувчиларни Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 17 августдаги 673-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги 790-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 51-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 48-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 178-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 47-банди.