Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) зиммасига қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юклатилсин:
жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш;
барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш ишларини самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтириш, бу борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси ўрнининг яхшиланишига тўсқинлик қилаётган ҳуқуқий омиллар юзасидан фундаментал ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказилишини таъминлаш;
адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали «виртуал адлия» тизимини ишга тушириш.
Вазирлик мазкур бандда келтирилган қўшимча вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
2. Қуйидагилар:
2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясини 2020 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
3. Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминласин:
Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;
давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;
2018-2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини;
электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;
аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;
нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;
29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.
4. Вазирлик амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган деб ҳисоблансин.
Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ Вазирлик:
янги (қайта) ташкил қилинган вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларга (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали амалга оширилаётганлигини улар янги (қайта) ташкил қилинган кундан бошлаб камида 6 ой ўтгандан сўнг ўрганади;
мазкур ўрганишларга тегишли масалага тааллуқлилигидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини жалб қилишга ҳақли;
ўрганиш натижалари бўйича асослантирилган таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;
вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун умумлаштирилган ҳисобот, шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига (индикаторларига) эришмаган давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклиф киритади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан ташкил қилинган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг 2020 йил 1 июлдан бошлаб:
хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солинишини тақиқлаш;
жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормаларнинг фақатгина қонунлар билан ўрнатилишини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга жисмоний ва юридик шахсларга янги имтиёз ҳамда жавобгарлик чораларини белгилайдиган, амалдаги тартиб-таомилларни асоссиз мураккаблаштирадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, асосланмаган қўшимча харажат ва тўловларни, янги турдаги солиқ ва йиғимларни, лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этадиган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўймаслик;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, энергетика соҳасидаги техник нормалар ва қоидалар, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўймаслик;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, энергетика соҳасидаги техник нормалар ва қоидалар, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини Вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олиниши ва кучга кириши тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда)
6. Қуйидагилар:
Қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиш дастури 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. 2020 йил 1 июлдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда концептуал жиҳатдан янги механизмларни яратишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи «пакет» принципи жорий қилинсин:
янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;
янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;
вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;
Вазирликка Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилсин (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно);
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
9. Вазирлик марказий аппарати тузилмасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
б) Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими тугатилсин;
в) Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарлари лавозимлари киритилсин;
г) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси;
Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилсин.
10. Вазирликнинг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда — Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари:
бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади;
тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.
Вазирлик эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифларни киритсин.
11. Вазирлик ҳузуридаги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Белгилансинки, Марказ:
аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади;
таркибидаги «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ушбу маблағларнинг етишмаган қисми эса Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат буюртмачиларига Марказ ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, нашрлар, медиа ва Қонунчилик маълумотлари миллий базасида хизматлар кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)
12. Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни қабул қилувчи барча вазирлик ва идоралар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш учун Вазирликка техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатларнинг тақдим этилишини таъминласин.
Вазирлик 2021 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш ишларини тўлиқ якунласин ва натижаси ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
13. Вазирлик:
а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғини қабул қилиш амалиётини бекор қилсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга давлат реестри орқали уникал рақам берган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилишини;
б) вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятида қонун ҳужжатлари ва мазкур Фармонда кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борилишини;
в) бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини бекор қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ва «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳалари киритилишини;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:
тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
ПФ-5997-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш
концепцияси
1-боб. Умумий қоидалар
2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорига асосан адлия органлари ва муассасалари тизимини ривожлантириш истиқболларини белгилайди.
2-боб. Адлия органлари ва муассасалари тизимини ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) фаолиятининг асосий мақсади замонавий ҳуқуқий тизимни яратиш, ҳуқуқий давлатнинг илғор стандартлари ва тамойилларини жорий этиш, давлат бошқарувининг самарали моделига ўтишни ҳуқуқий таъминлашдан иборат.
Концепция қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутади:
ягона давлат ҳуқуқий сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш;
маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
ҳуқуқий маърифат ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича изчил манзилли ишларни ташкил этиш орқали аҳолининг, биринчи навбатда, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи нотариат, адвокатура ва бошқа тузилмалар тизимининг самарали ишлашини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятни фаоллаштириш;
замонавий таълим стандартларига мувофиқ юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш;
инсон капиталини ривожлантириш, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техник базасини яхшилаш, ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини яратиш;
ҳудудий адлия органларининг роли ва фаолияти самарадорлигини сезиларли даражада ошириш.
§1. Ягона давлат ҳуқуқий сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш
Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларга ҳар қандай тартибга солишнинг аралашуви асосли, оқилона ва етарли сабабларга эга бўлишини таъминлаш.
Янги тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиш бизнес ҳамжамияти, фуқаролик жамияти институтлари, аҳоли ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таҳлил қилингандан сўнг амалга ошириш.
Норматив хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий аниқлиги ва прогнози давлат ҳуқуқий сиёсатининг энг муҳим тамойилларига айланиб, бу асосда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини баҳолаш.
Ҳуқуқ ижодкорлигида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг комплекс ёндашувини жорий этиш.
Қонунчилик мажмуасини тизимлаштириш, «тартибга солувчи гильотина» усулини қўллаган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштириш ҳамда қонуности ҳужжатларини қисқартириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишни синчков, кенг қамровли ва танқидий таҳлил асосида амалга ошириш.
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ex-post (кейинги) таҳлилини ўз ичига олган қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизимини ўрнатиш.
Илмий лингвистик экспертиза механизмларини шакллантириш ва изчил такомиллаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши, гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг институционал, илмий ва услубий асосларини яратиш ва такомиллаштириш.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда фаолиятнинг инновацион усулларини норма ижодкорлиги жараёнига жорий этиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини янада такомиллаштириш.
Қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш ва ҳуқуқий тартибга солишнинг ортиқча юкини бартараф этиш орқали «ақлли тартибга солиш» моделини ва стандартлаштирилган таҳлил методологиясини жорий этиш.
Фуқаролик қонунчилиги нормаларини энг илғор хорижий амалиётлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро стандартларни жорий этиш.
Фуқаролик қонунчилиги институтларини ривожлантириш ва тенг ҳуқуқли субъектлар ўртасидаги хусусий-ҳуқуқий муносабатларга тартибга солишнинг аралашувини минималлаштириш мақсадида тартибга солувчи ва диспозитив нормаларнинг ўзаро ҳуқуқий экспертизасини йўлга қўйиш.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш, бу борада Вазирлик тизимида ҳуқуқий, институционал ва методик асосларни мустаҳкамлаш, жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини фаол жалб этиш ҳисобига уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.
§2. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш
Давлат бошқаруви органлари фаолиятини мунтазам равишда ҳар томонлама функционал ўрганиш асосида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда илғор услубларни жорий этиш.
Давлат бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ягона ахборот маконини яратиш асосида адлия органлари фаолиятида давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ҳар томонлама танқидий таҳлил қилишнинг энг яхши тажрибаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Давлат органлари томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг ҳуқуқий мониторинги тизимини татбиқ этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг қонун ҳужжатлари мақсадларига мувофиқлигини текшириш ва қонун ҳужжатларида уларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишига тўсқинлик қиладиган камчиликларни аниқлаш.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида таклифларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш услубиётини яратиш.
Тадбиркорлар ўртасида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар тўғрисида сўровлар ўтказиш, хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда тадбиркорлик фаолиятининг долзарб масалалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш орқали тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш — корхонани рўйхатдан ўтказишдан тортиб уни тугатишгача бўлган барча зарур маълумотларни тақдим этувчи махсус интерфаол «Advice for business» юридик порталини яратиш.
Иқтисодиётга маъмурий таъсирни янада камайтириш, тартибга солиш, шунингдек, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
§3. Маъмурий тартиб-таомиллар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий принциплари ва нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш.
Адлия органлари ва муассасалари маълумотлар базаларини босқичма-босқич рақамлаштириш, давлат хизматларини эса электрон шаклга ўтказиш ҳамда «виртуал адлия» тизимини жорий этиш.
Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда ариза расмийлаштирмасдан (масалан, мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартибини жорий этиш.
Маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, ҳудудлар ва умуман мамлакат миқёсида юзага келаётган таҳдид ва муаммоларга ўз вақтида ва муносиб жавоб бериш учун самарали ахборот алмашиш тизимини шакллантириш, хизматларни олувчилар билан муносабатларни бошқаришни автоматлаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада кенгайтириш.
Бизнес жараёнларини қайта бошқариш усулларидан (Business Process Reengineering, BPR) фойдаланган ҳолда барча давлат хизматларини тақдим этиш жараёнларини оптималлаштириш, тартиб, муддатлар ва зарур ҳужжатларни максимал қисқартириш билан талабларнинг долзарблигини таҳлил қилиш.
Давлат органлари ва ташкилотларига ўзининг давлат хизматларини кўрсатишида BPR ўтказишида услубий ёрдам бериш.
Аҳолининг Интернет, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, мобил иловалар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш.
Кўрсатилган фаолият турлари учун махсус рухсатнома олиш талабини бекор қилиш тўғрисидаги қоидаларни ўрнатган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини босқичма-босқич қисқартириш.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари инфратузилмасини доимий равишда такомиллаштириш, хизматларни рақамлаштириш, Давлат хизматлари марказлари ҳудудида дам олиш хоналарини яратиш орқали навбатларни қисқартириш.
Давлат хизматлари учун ягона платформани ишлаб чиқиш, барча масъул давлат идораларини ушбу платформага улаш.
Фуқароларнинг давлат хизматларидан қониқиш даражасини ҳар йили ўрганиб бориш орқали давлат хизматларини такомиллаштирувчи янги йўналишларни ишлаб чиқиш.
Экстерриториал тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, шунингдек, улардан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида, масофадан фойдаланиш имкониятини бериш.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича аҳолининг саводхонлигини ошириш.
Давлат хизматлари соҳасидаги фаолият стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (ахборот тизимларини интеграциялаш стандарти ҳамда техник стандартлар).
Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш.
Ижтимоий аҳамиятга эга давлат хизматларини автоматлаштириш.
§4. Интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси қўшилган интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномалар мажбуриятларини бажариш бўйича вазифаларнинг ижросини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиши масалаларини ўрганиш ва кейинчалик уларга қўшилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.
Интеллектуал мулк соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган интеллектуал мулк тизимини модернизация қилиш (Patent Trolling).
Замонавий IТ-ечимлар ва аутсорсинг усулларидан фойдаланиш орқали интеллектуал мулк объектлари экспертизасини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.
Интеллектуал мулк эгаларининг қонуний манфаатлари бузилишининг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш чораларини кучайтириш.
Муаллифлик ҳақини тўлашни давлат бошқарувидан эркин тартибга босқичма-босқич ўтказиш.
Фуқароларнинг интеллектуал мулк соҳасига ҳурматини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тарғибот сиёсатини олиб бориш.
Интеллектуал мулк соҳасида давлатлараро ва идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш.
Интеллектуал мулк фанларини кадрлар тайёрлаш тизимига, жумладан, республика ўқув муассасалари, малака ошириш марказларида жорий этиш.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари (ТИҚМ) тармоғини кенгайтириш.
§5. Ҳуқуқий маърифат ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича изчил манзилли ишларни ташкил
Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларни фаоллаштириш.
Жамиятда ва давлат хизматчилари орасида муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар асосида ҳал қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни тарғиб қилиш.
Аҳолининг турли қатламлари (фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, турли соҳалардаги тадбиркорлар, ота-оналар, мактаб ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, ишчилар, иш берувчилар ва ҳ.к.) кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш амалиётини жорий этиш.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасига нисбатан алоҳида минимал талабларни ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳоли билан бевосита ишлайдиган давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.
Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни ошириш, шунингдек, асосан фуқаролар билан ишлайдиган давлат хизматчилари учун психологик тренинглар ўтказиш механизмини жорий этиш.
«Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журналининг электрон шаклини яратиш ва нашрларнинг босма кўринишини сақлаб қолган ҳолда уларни етакчи ҳуқуқий ахборот ва таҳлилий веб-сайтларга айлантириш.
Ижтимоий тармоқлар орқали оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш стратегиясини ишлаб чиқиш, унда, журналистлар ва блогерлар билан доимий қайта алоқалар, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, сохта маълумот тарқалишининг олдини олиш ва бошқа мавзуларда семинарлар ташкил этишни назарда тутиш.
Ҳуқуқий тарғиботнинг энг замонавий ва самарали усулларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, «Street law» дастурини оммалаштириш орқали ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича турли ижтимоий қатламлар билан мақсадли иш олиб бориш.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали доимий қайта алоқани таъминлаш.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларини аҳолига етказиш тизимини босқичма-босқич шакллантириш, «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир» деган ҳаётий ғояни фуқаролар онгида мустаҳкамлаш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ва қўшимча ҳуқуқий ахборотга кириш тизимини (юридик луғат, юридик адабиётлар электрон платформаси, қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш учун онлайн форум ва бошқалар) ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет порталини такомиллаштириш.
Оммавий ахборот воситалари ва Интернет тизимида мультимедиа материаллари ва дастурларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун ахборот марказини ташкил этиш.
Ҳуқуқий мавзулар бўйича маълумотларни ёритишга ихтисослашган журналистларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш.
Вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва самарали ижро этишини баҳолаш мезонларини яратган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш механизмларини такомиллаштириш.
Lex.uz тизимидан фойдаланувчилар аудиториясини кенгайтириш ва аҳолига ҳуқуқий ахборотни тақдим этиш самарадорлигини ошириш учун зарур замонавий моддий-техник база ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг дастурий таъминотини яратиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мутахассислар ва кенг жамоатчиликка eтказиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳ ва тушунтиришлар тайёрлаш ва тарқатиш орқали етказиш механизмини такомиллаштириш.
§6. Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
Жамоатчилик назорати механизмлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари билан ҳамкорликда ёрдам бериш бўйича ишларни кучайтириш.
Аҳолининг турли қатламлари ва гуруҳлари манфаатларини акс эттирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик уларни тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.
Қуйи, ўрта ва ундан юқори даражадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини, шунингдек, уларнинг ушбу соҳадаги давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши элементларига эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарликни жорий этиш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Юристлар малакасини ошириш марказида уларнинг даврий касбий ривожланиш амалиётини йўлга қўйиш учун ихтиёрий семинарлар ва ўқув курсларини ташкил этиш.
Адлия органлари ходимларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан бевосита алоқасини чекловчи электрон алоқани босқичма-босқич жорий этиш.
§7. Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимининг самарали ишлашини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш
Иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой ва бошқа низоларнинг олдини олишда нотариусларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш амалиётини кенгайтириш.
Нотариусларнинг нодавлат шакллари институтини изчил ривожлантириш.
Аҳолига нотариал хизматларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш.
Мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш пайтида коммунал тўловлар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш талабини бекор қилиш.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардаги судгача бўлган жараёнда далилларни тақдим этишга ва медиатор вазифаларини бажаришга қаратилган янги нотариал ҳаракатларни жорий этиш. Низоларни ҳал қилишда медиация институтини кенгайтириш, шунингдек, медиаторлар сонини кўпайтириш.
Фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талабларни кўриб чиқиш бўйича ваколатларни нотариусларга бериш орқали судьяларнинг иш юкламасини камайтириш.
Ягона электрон нотариал архив фондини шакллантириш ва идоравий нотариал архивларда сақланадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини таъминловчи битимларни рақамлаштириш.
Соҳага замонавий инновацион, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, масофадан туриб электрон кўринишда тақдим этиладиган нотариал хизматлар рўйхатини кенгайтириш. Аэропортларда ва темир йўл станцияларида, бошқа жамоат жойларида онлайн тарзда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга имкон берадиган инфокиоскаларни жойлаштириш.
Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва нотариал идоралар фаолиятини баҳолаш ва мониторингини ташкил этишни аутсорсинг орқали консалтинг фирмаларининг вакиллари иштирокида амалга ошириш.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, бунда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги замонавий талаблар асосида модернизация қилиб бориш.
Нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини оптималлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш.
Халқаро институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, хусусан, Халқаро нотариуслар иттифоқига қўшилиш орқали лотин нотариал моделининг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларини имплементация қилиш.
Адвокатура институтини ривожлантириш, жумладан суд процессида тарафлар тортишуви ва тенглигининг таъминланиши, одил судлов тизимини такомиллаштириш, мамлакатда халқаро стандартлар ва замонавий тенденцияларга жавоб берадиган адвокатура тизимини яратиш, адвокатуранинг институционал асослари ва фаолият принципларини мустаҳкамлаш, адвокатнинг процессуал мақомини кучайтириш ва унинг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини оширишга қаратилган комплекс чоралар кўриш.
Давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, кам таъминланган (кам даромадли) ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш.
Адвокатура институти фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий базанинг барқарорлигини таъминлаш учун адвокатлик соҳасидаги мавжуд қонун ҳужжатларини, шу жумладан, қонуности ҳужжатларини оптималлаштириш орқали тўғридан-тўғри амал қилувчи жамланган қонунни қабул қилиш.
Юридик хизматлар бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва миллий юридик фирмаларнинг, шу жумладан, нуфузли халқаро (хорижий) юридик фирмаларнинг Ўзбекистон Республикасида филиалларини очиш орқали рақобатдошлигини ошириш чораларини кўриш.
Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг нодавлат тизимини ривожлантириш чораларини кўриш.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари таҳлили асосида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратнинг замонавий усулларини жорий этиш.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Давлат органлари ва ташкилотларида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида маълумот ва материалларни тўплаш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
§8. Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш
Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни, шунингдек, хорижий донорлар билан алоқаларни фаоллаштириш.
Халқаро экспертлар иштирокида адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш ишларини кучайтириш.
Вазирликнинг хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари билан шартномавий ҳуқуқий базасини кенгайтириш масаласини ўрганиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Ваколатли органларнинг компетенцияларини аниқлаган ҳолда халқаро-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлар ва сўровларни ўз вақтида, самарали ва сифатли кўриб чиқиш чораларини кўриш.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятнинг ҳуқуқий хабардорлик даражасини ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш.
Халқаро рейтинг агентликлари, айниқса, ҳуқуқий соҳага оид агентликлар билан яқин ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Вазирликка бириктирилган Халқаро рейтинг ва индекслар тузувчи ташкилотлар, Жаҳон банкининг тадқиқот гуруҳи (World bank Development Research Group), Жаҳон одил судлов лойиҳаси (The World Justice Project), «The Economist Intelligence Unit» компанияси (Буюк Британия) билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро рейтинглар ва индекслардаги Ўзбекистон мавқеига таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш.
Халқаро нуфуз ва ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлик фаолияти соҳасида халқаро стандартларни (хусусан, ISO 37001 (порахўрликка қарши кураш бошқарув тизими) ва бошқалар) жорий этиш.
Тегишли ташкилотларда малака оширишни ташкил этиш орқали халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этадиган Вазирлик ходимларининг даврий малакасини ошириш амалиётини йўлга қўйиш.
Инвестицияларни жалб қилишга қаратилган битимларни (шартномаларни) ишлаб чиқиш жараёнида низоларни судгача ҳал қилишнинг альтернатив механизмларидан фойдаланиш, шу жумладан, Халқаро савдо палатасининг Талабига асосан кафолатларнинг ягона қоидаларига (URDG) мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилиш чораларини таъминлаш, шунингдек, низоларни тортишувга қадар медиация институти орқали ҳал этилишига эришиш.
Мамлакатда ўтказилаётган халқаро ҳуқуқий форумларнинг, хусусан, «Tashkent Law Spring» халқаро ҳуқуқий форуми кўламини кенгайтириш, нуфузи ва жозибадорлигини ошириш.
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни ва натижаларини объектив баҳолай оладиган янги авлод экспертлар ҳамжамиятини шакллантиришга кўмаклашиш.
Халқаро арбитражларда ва хорижий давлатлар судларида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш.
§9. Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг юқори синфлари учун белгиланган муддатларда «Ҳар кунлик ҳуқуқ» йўналиши бўйича дарсликлар яратиш ва нашр этишни ташкил этиш.
Юридик ўқув юртларида дарс беришга давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек халқаро (хорижий) юристларни жалб қилиш.
Вилоятларда жойлашган юридик коллежларнинг «Электрон таълим» миллий тизимига қўшилишини ташкил этиш чораларини кўриш.
Республикадаги барча юридик коллежларда коучинглар, турли хил махсус фаолият турларини ўзлаштириш ишларини малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳақиқий ҳуқуқ амалиётига киритиш.
«Юриспруденция» йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари рўйхати таҳлили асосида юридик коллежларнинг битирувчилари ишлаши мумкин бўлган лавозимлар рўйхатини кенгайтиришни таъминлаш.
Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш, меҳнат бозорида талаб қилинадиган кадрлар тайёрлаш учун юридик коллежларда замонавий педагогик ва ахборот технологиялари кўламини кенгайтириш.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик коллежлар ўқитувчиларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, тажрибали ўқитувчиларни танлаш самарадорлигини таъминлаш.
Ҳуқуқнинг турли соҳаларида, шу жумладан, юридик таълимнинг янги, кам ўрганилган, аммо амалда талаб юқори бўлган соҳалардаги жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига жавоб беришини таъминлаш.
Янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш ҳамда хорижий юридик адабиётларни ўзбек тилига таржима қилинишини таъминлаш.
Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда — университет) халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, шунингдек, унинг миллий рейтингдаги ўрнини юксалтиришни таъминлаш.
Юридик таълим соҳасига «Электрон университет» платформасини жорий қилиш.
Университетнинг қамрови ва кўламини кенгайтириш орқали олий юридик таълим олиш имкониятларини кенгайтириш.
Ўзбекистон Республикасида юриспруденция соҳасида хорижий олий ўқув юртларининг филиалларини очиш.
Ҳуқуқий таълим соҳасида хорижий давлатлар билан алоқалар ўрнатиш, шу жумладан халқаро университетлар ва ҳуқуқ ассоциацияларига қўшилишни ташкил этиш.
Университетдаги ўқув жараёнига судлар, ички ишлар органлари, прокуратура, божхона ва солиқ идоралари, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган юристларни жалб қилиш.
Тажриба алмашиш ва университет битирувчилари икки томонлама диплом олиш шарт-шароитларини яратиш мақсадида юридик таълим соҳасида илғор хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Ўзбек ҳуқуқи ва халқаро савдо ҳуқуқи йўналишидаги «Ҳуқуқ», «Бизнес менежменти» бакалавр йўналишлари бўйича Буюк Британиянинг ҳуқуқ университети (Ulaw) билан биргаликда Тошкентда Халқаро ҳуқуқ университетини очиш ва ривожлантириш.
Хўжалик бошқаруви ва бошқа ташкилотлар ўзга соҳа мутахассислари учун Юристлар малакасини ошириш марказида юридик ўқув дастурлари жорий этилишини таъминлаш.
Юридик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, чет эллик мутахассисларни жалб қилган ҳолда юқори малакали ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатлар билан келгусидаги ҳамкорликни ўрнатиш.
Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда (IT-ҳуқуқ, юристларга бухгалтерия ҳисоби ва ҳ.к.) ҳуқуқий муаммоли саволларни аниқлашга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган тизимли таҳлил асосида ҳуқуқшуносларни амалиётга йўналтириш ҳамда малакасини оширишнинг янги дастурларни, шу жумладан, масофавий ўқитишнинг жорий этилишини таъминлаш.
Вазирлик тизимидаги ходимлар, адвокатлар ва юридик хизмат ходимлари учун ўқув дастурларини қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда мавзуларни долзарблигини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб бориш.
§10. Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш
Замонавий талаблар ва илғор халқаро тажрибани, шунингдек, халқаро стандартларни (ISO 17025) ҳисобга олган ҳолда Вазирликнинг суд-экспертиза муассасаларида суд экспертизаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.
Суд экспертизаси амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, эксперт тадқиқотларининг турлари, хусусан, суд-психологик ва суд-электротехник экспертизалари, озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг моддий-техник базасини одам ДНК сининг суд-биологик экспертизаси, ҳужжатларнинг криминалистик суд-экспертизаси, суд-баллистик ва трасология экспертизаси, суд-фонографик экспертиза ва бошқа лабораторияларни янги замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали мустаҳкамлаш.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида суд экспертизасининг долзарб масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш.
Суд экспертизаси соҳасида, шу жумладан, ихтисослаштирилган нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ривожлантириш орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш.
Суд-экспертлик соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Бутунжаҳон суд экспертлари ассоциациясига (IAFS) аъзо бўлиш.
§11. Инсон капиталини ривожлантириш, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техник базасини яхшилаш, ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини яратиш
Адлия органлари ва муассасалари тизимига малакали кадрларни жалб этишга йўналтирилган рекрутментнинг янги усулларини (онлайн рекрутмент, актив хедхантинг) жорий этиш.
Адлия органлари ва муассасалари тизимида HR-менежмент тизимини жорий этиш, бу билан Вазирликнинг ижобий имиджини яратган ҳолда, кадрларни сақлаш, бошқариш ва назорат қилишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш.
Вазирликда кадрлар малакасини ошириш тизимидаги ўзгаришларни кузатиб бориш, меҳнат бозорида ишчи кучининг ривожланиш тенденцияларини ва унга қўйиладиган сифат ва миқдорий талабларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, ходимлар нуқтаи назаридан — уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда моддий ва номоддий рағбатлантиришнинг тўғри тизимини яратишга қаратилган кадрлар маркетинги тизимини жорий этиш.
Персонални бошқариш тизимида кадр контроллинги тизимини ривожлантириш (ўзини ўзи назорат қилиш тизими).
Ходимларнинг профессионаллигини, сезгирлигини ва янгиликларга мослашишига қаратилган жамоани ижтимоий ривожлантириш (стресс-менежмент, тайм-менежмент, тимбилдинг ва бошқалар).
Ходимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, жумладан Вазирлик тизимида ассесмент-марказини яратиш ҳамда KPI тизимини жорий этиш.
Ходимларга иш ҳақини тўлашнинг янги усулларини (ходимлар фаолияти самарадорлигининг рейтинг тизими, идоравий рағбатлантириш дастурлари ва бошқалар) жорий этиш.
Коррупцияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш бўйича чора-тадбирларни, шу жумладан, Вазирликнинг коррупцияга қарши сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун «ҳалоллик офицери» лавозимини жорий этиш.
Ижро интизомида илғор ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда адлия органлари ва муассасаларида ҳисобот тизимини янада ислоҳ қилиш.
Электрон ҳужжат айланиши тизимида инсон омиллари иштирокисиз статистик ҳисоботларни шакллантиришни автоматлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ички хавфсизликни таъминлашга жавобгар бўлган таркибий бўлинмани ташкил қилиш.
Ахборот тизимидан махфий маълумотлар (DLP тизими) тарқатилишининг олдини олиш учун замонавий технологияларни жорий этиш, лицензияланган дастурий таъминотни ўрнатиш орқали ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Адлия ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкиллаштириладиган халқаро ва миллий илмий форумлар, симпозиумлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган Конвенция марказини, шунингдек, замонавий соғлиқни сақлаш марказини қуриш.
Адлия ходимларини спорт ва кўнгилочар тадбирларга, спорт кунларини ташкил этишга кенг жалб қилиш.
Омбор логистика жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими, шунингдек, қурилиш жараёнини масофадан бошқариш ва омбордаги барча асосий иш жараёнларини автоматлаштиришни таъминлайдиган меҳнат ресурсларини самарали бошқариш тизимини жорий этиш.
§12. Ҳудудий адлия органларининг роли ва самарадорлигини сезиларли даражада ошириш
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятини таъминлашда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлигини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини ҳисобга олган ҳолда ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириш.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган «проактив усуллар»нинг самарали механизмларини жорий этиш.
Адлия идораларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти, давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмалари фаолиятида қонун талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва баҳолаш масканларига айлантириш.
«Давлат ҳокимияти органлари қарорларини электрон рўйхатга олиш тизими»ни яратиш орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёни тўлиқ ишлашини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

Ягона давлат ҳуқуқий сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш

1.

Қонунчиликни тизимлаштириш, «тартибга солувчи гильотина» усулини қўллаган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштириш, шу жумладан қонуности ҳужжатларини қисқартириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2020 йил июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий лингвистик экспертизадан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда фаолиятнинг инновацион усулларини норма ижодкорлиги жараёнига жорий этиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини янада такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

6.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, шунингдек, чет эл инвесторлари учун муҳим аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг чет тилларига норасмий таржимасини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат бошқаруви самарадорлигининг ҳар томонлама таҳлилини амалга ошириш

7.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини мунтазам равишда ҳар томонлама функционал ўрганиш асосида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ягона ахборот маконини яратиш ҳамда адлия органлари фаолиятида давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ҳар томонлама танқидий таҳлил қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Тадбиркорлар ўртасида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар тўғрисида сўровлар ўтказиш, хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда тадбиркорлик фаолиятининг долзарб масалалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиш.

Ушбу анжуманларни ўтказиш натижасида тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Бизнес-омбудсман (Д. Қосимов)

10.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш — корхонани рўйхатдан ўтказишдан тортиб уни тугатишгача бўлган барча зарур маълумотларни тақдим этувчи махсус интерфаол «Advice for business» юридик порталини яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Бизнес омбудсман (Д. Қосимов),Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

11.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш, давлат комиссияларини ташкил этиш ва давлат аҳамиятига эга бўлган тугалланган қурилиш объектларини қабул қилиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда давлат мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари қабул қилиш амалиёти бекор қилиниши юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Маъмурий тартиб-таомиллар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш

12.

Адлия органлари ва муассасалари маълумотлар базаларини ҳамда давлат хизматларини босқичма-босқич рақамлаштириш орқали «виртуал адлия» тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2021 йил февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

13.

Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз (мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартибини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

16.

Давлат хизматлари марказлари инфратузилмасини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда Давлат хизматлари марказлари ҳудудида дам олиш хоналарини яратиш орқали навбатларни қисқартириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2020-2021 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Давлат хизматлари учун ягона платформани ишлаб чиқиш, барча масъул давлат идораларини ушбу платформага улаш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Экстерриториал тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, шунингдек, улардан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида, масофадан фойдаланиш имкониятини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Давлат хизматлари соҳасидаги фаолият стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (ахборот тизимларини интеграциялаш стандарти ҳамда техник стандартлар)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ижтимоий аҳамиятга эга давлат хизматларини автоматлаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

22.

Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиши масалаларини ўрганиш ва кейинчалик уларга қўшилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Интеллектуал мулк соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган интеллектуал мулк тизимини модернизация қилиш (Patent Trolling).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Замонавий IТ-ечимлар ва аутсорсинг усулларидан фойдаланиш орқали интеллектуал мулк объектлари экспертизасини такомиллаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Фуқароларнинг интеллектуал мулк соҳасига ҳурматини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тарғибот сиёсатини олиб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020-2021 йиллар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Интеллектуал мулк фанларини кадрлар тайёрлаш тизимига, жумладан, республика ўқув муассасалари, малака ошириш марказларида жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари (ТИҚМ) тармоғини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Жамиятда ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш

29.

Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш амалиётини жорий этиш.

Манзилли тарғбот дастури

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

30.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасига нисбатан алоҳида минимал талабларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Ижтимоий тармоқлар орқали оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш стратегиясини ишлаб чиқиш, унда, журналистлар ва блогерлар билан доимий қайта алоқалар, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, сохта маълумот тарқалишининг олдини олиш ва бошқа мавзуларда семинарлар ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

32.

Оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида мультимедиа материаллари ва дастурларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун ахборот марказини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

33.

Ҳуқуқий мавзулар бўйича маълумотларни ёритишга ихтисослашган журналистларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил апрель

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

34.

Вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва самарали ижро этишини баҳолаш мезонларини яратган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш механизмларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

35.

Lex.uz тизимидан фойдаланувчилар аудиториясини кенгайтириш ва аҳолига ҳуқуқий ахборотни тақдим этиш самарадорлигини ошириш учун зарур замонавий моддий-техник база ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари базасининг дастурий таъминотини яратиш.

Техник чора-тадбирлар

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш

36.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик уларни тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

37.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини, шунингдек, уларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

38.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

39.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши элементларига эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

40.

Адлия вазирлигининг www.e-ngo.uz веб-сайтини такомиллаштириш, бунда электрон хизмат кўрсатишнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг рамзларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни электрон тақдим қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан хорижий манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни онлайн келишиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини электрон аккредитациядан ўтказиш;

фуқаролик жамияти институтлари ривожининг турли йўналишлари бўйича онлайн режимда семинарлар (вебинарлар)ни тизимлаштириш ва юритиш, шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳолати ва тенденциялари бўйича янгиликлар блоки мавжуд бўлган «Фуқаролик жамияти» бўлимини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимининг самарадорлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш

41.

Иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой ва бошқа низоларнинг олдини олишда н?тариусларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш амалиётини кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил июль

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

42.

Аҳолига кўрсатиладиган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил август

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

43.

Мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш пайтида коммунал тўловлар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш талабини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Мажбурий ижро бюроси

(Б. Қудратходжаев),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев)

44.

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардаги судгача бўлган жараёнда далилларни тақдим этишга ва медиатор вазифаларини бажаришга қаратилган янги нотариал ҳаракатларни жорий этиш.

Низоларни ҳал қилишда медиация институтини кенгайтириш, шунингдек, медиаторлар сонини кўпайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

45.

Ягона электрон нотариал архив фондини шакллантириш ва идоравий нотариал архивларда сақланадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини таъминловчи битимларни рақамлаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Нотариал палата (Д. Ашуров)

46.

Соҳага замонавий инновацион, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали электрон кўринишда тақдим этиладиган нотариал хизматлар рўйхатини кенгайтириш. Аэропортларда ва темир йўл вокзалларида, бошқа жамоат жойларида онлайн тарзда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга имкон берадиган инфокиоскаларни жойлаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил декабрь

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

47.

Электрон рақамли имзо ёрдамида, шунингдек, видеоконференция орқали амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар рўйхатини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020-2021 йиллар

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

48.

Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва нотариал идоралар фаолиятини баҳолаш ва мониторингини ташкил этишни аутсорсинг орқали консалтинг фирмаларининг вакиллари иштирокида амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

49.

Нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини оптималлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил ноябрь

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

50.

Халқаро институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, хусусан, Халқаро нотариуслар иттифоқига қўшилиш орқали лотин нотариал моделининг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларини имплементация қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил август

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

51.

Фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талабларни кўриб чиқиш бўйича ваколатларни нотариусларга бериш орқали судьяларнинг иш юкламасини камайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Нотариал палата (Д. Ашуров),

Олий суд (К. Камилов)

52.

Адвокатура институтини ривожлантириш, жумладан суд процессида тарафлар тортишуви ва тенглигининг таъминланиши, одил судлов тизимини такомиллаштириш, мамлакатда халқаро стандартлар ва замонавий тенденцияларга жавоб берадиган адвокатура тизимини яратиш, адвокатуранинг институционал асослари ва фаолият принципларини мустаҳкамлаш, адвокатнинг процессуал мақомини кучайтириш ва унинг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил декабрь

Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий суд (К. Камилов),

Бош прокуратура (Н. Йўлдошев)

53.

Давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, кам таъминланган (кам даромадли) ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров)

54.

Адвокатура институти фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини оптималлаштириш орқали тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров),

Олий суд (К. Камилов),

Бош прокуратура (Н. Йўлдошев)

55.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни босқичма-босқич амалга ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

2021 йил январь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

(А. Саидов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил

(У. Муҳаммадиев)

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш

56.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни, шунингдек, хорижий донорлар билан алоқаларни фаоллаштириш.

Ҳамкорлик дастурлари

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

57.

Халқаро экспертлар иштирокида адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

58.

Ваколатли органларнинг компетенцияларини аниқлаган ҳолда халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлар ва сўровларни ўз вақтида, самарали ва сифатли кўриб чиқиш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

59.

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятнинг ҳуқуқий хабардорлик даражасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

60.

Вазирликка бириктирилган Халқаро рейтинг ва индекслар тузувчи ташкилотлар, Жаҳон банкининг тадқиқот гуруҳи (World bank Development Research Group), Жаҳон одил судлов лойиҳаси (The World Justice Project), «The Economist Intelligence Unit» компанияси (Буюк Британия) билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

61.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро рейтинглар ва индекслардаги Ўзбекистон Республикасининг мавқеига таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

62.

Халқаро нуфуз ва ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Адлия вазирлиги фаолиятида халқаро стандартларни (ISO 37001, порахўрликка қарши кураш бошқарув тизими ва бошқалар) жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

Режа-график асосида

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

63.

Инвестицияларни жалб қилишга қаратилган битимларни (шартномаларни) ишлаб чиқиш жараёнида низоларни судгача ҳал қилишнинг алтернатив механизмлардан фойдаланиш, шу жумладан, Халқаро савдо палатасининг талабига асосан кафолатларнинг ягона қоидалар (URDG) асосида мажбуриятларнинг бажарилиш чораларини таъминлаш, шунингдек, низоларни тортишувга қадар медиация институти орқали ҳал этилишига эришиш.

Ташкилий чоралар

Режа-график асосида

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Савдо саноат палатаси (А. Икрамов)

Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни такомиллаштириш

65.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг юқори синфлари учун белгиланган муддатларда ҳар кунлик ҳуқуқий масалаларга оид амалий қўлланмалар яратиш ва нашр этишни ташкил этиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов)

66.

Республикадаги барча юридик техникумларида коучинглар, турли хил махсус фаолият турларини ўзлаштириш ишларини малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳақиқий ҳуқуқ амалиётига киритиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш

67.

Замонавий талаблар ва илғор халқаро тажрибани, шунингдек, халқаро стандартларни (ISO 17025) ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларида суд экспертизаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

68.

Суд экспертиза амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, эксперт тадқиқотларининг турлари, хусусан, суд-психологик ва суд-электротехникавий экспертизалари, озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизасининг сифати ва ишончлилигини ошириш чораларини кўриш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

69.

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг моддий-техник базасини одам ДНКсининг суд-биологик экспертизаси, ҳужжатларнинг криминалистик, суд-баллистик ва трасология экспертизаси, суд-фонографик экспертизаси ва бошқа лабораторияларни янги замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

70.

Суд-экспертлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Бутунжаҳон суд экспертлари ассоциациясиг? (IAFS) аъзо бўлиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Инсон капиталини ривожлантириш, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техник таъминотини яхшилаш

71.

Адлия органлари ва муассасалари тизимида HR-менежмент тизимини жорий этиш, бу билан Адлия вазирлигининг ижобий имиджини яратган ҳолда, кадрларни сақлаш, бошқариш ва назорат қилишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

72.

Адлия органлари ва муассасалари тизимига малакали кадрларни жалб этишга йўналтирилган рекрутментни янги усулларини (онлайн рекрутмент, актив хедхантинг, тавсияларга мувофиқ рекрутмент) жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

73.

Ходимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, жумладан Адлия вазирлиги тизимида ассесмент-марказини яратиш ҳамда KPI тизимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2021 йил июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

74.

Коррупцияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш бўйича чора-тадбирларни, шу жумладан, Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун «ҳалоллик офицери» лавозимини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

75.

Ахборот тизимидан махфий маълумотлар (DLP тизими) тарқатилишининг олдини олиш учун замонавий технологияларни жорий этиш, лицензияланган дастурий таъминотни ўрнатиш орқали ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиш дастури

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Амалга ошириш шакли*

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

ДБҚ (М. Азимов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сон Фармони.

Фуқаролик кодекси

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Рустамов

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5343-сон Фармони.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Мажбурий ижро бюроси

(Б. Қудратходжаев ),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги

(А. Султонов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Салиев)

Д. Қаландаров

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Э. Рустамов

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарори.

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Рустамов

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

ДСҚ (Ш. Кудбиев)

ДБҚ (М. Азимов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Рустамов

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

ДСҚ (Ш. Кудбиев)

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Э. Рустамов

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарори.

Солиқ кодекси

2020 йил август

ДСҚ (Ш. Кудбиев)

ДБҚ (М. Азимов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

Э. Рустамов

II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

9.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида низом.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Д. Қаландаров

10.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларидан фарқларни бюджетдан қоплаш тартиби.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев),

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Э. Рустамов

11.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги 285-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

ДБҚ (М. Азимов)

Э. Рустамов

12.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январдаги «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

ДСҚ (Ш. Кудбиев)

Э. Рустамов

13.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сон қарори.

«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун

2020 йил сентябрь

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

ДБҚ (М. Азимов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

14.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун

2020 йил сентябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Э. Рустамов

15.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сон «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун

2020 йил сентябрь

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

16.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Транспорт вазирлиги

(Э. Ғаниев),

ИИВ (П. Бобожонов)

Ш. Абидов,

А. Абидов

17.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 127-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

ДБҚ (М. Азимов)

Ш. Саматов,

Ш. Ибрагимов

18.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.

«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Мажбурий ижро бюроси

(Б. Қудратходжаев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги

(А. Султонов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(М. Салиев)

Ш. Саматов

19.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидалари.

«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Мажбурий ижро бюроси

(Б. Қудратходжаев),

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги

(А. Султонов)

Ш. Саматов

20.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 185-сон қарори.

«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар

2020 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов)

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

С. Абдуллаев

21.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги «Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 584-сон қарори.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

2020 йил август

Транспорт вазирлиги

(Э. Ғаниев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов)

Ш. Абидов,

А. Абидов

22.

Вазирлар Ма?камасининг 2019 йил 13 августдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сон қарори.

Солиқ кодекси

2020 йил август

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Э. Рустамов

III. Вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари

23.

Марказий банк томонидан банк ва бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида низом (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль).

«Ўзбекистон Республикасининг

Марказий банки тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

24.

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель).

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва

акциядорларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар

2020 йил август

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

(А. Назиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Рустамов

25.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом (рўйхат рақами 1593, 2006 йил 5 июль).

«Умумий ҳарбий мажбурият

ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Мудофаа вазирлиги

(Б. Қурбонов),

ФВВ (А. Қўлдошев),

ДХХ (А. Азизов)

Х. Бердибаев

26.

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь).

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

(А. Назиров),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

27.

Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август).

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ДСҚ (Ш. Кудбиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарип?в)

Э. Рустамов

28.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2063, 2010 йил 13 январь).

«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

29.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низом (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль).

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун

2020 йил август

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Э. Рустамов,

Ш. Салиев

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мазкур Дастурда келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
* «Амалга ошириш шакли» устунида кўрсатилган қонунлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солишига мос равишда бошқа тегишли қонунларга ўзгартирилиши мумкин.
Ушбу дастурда назарда тутилган қонун ости ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини амалда қўллаш зарурати ўрганилган ҳолда, улар бекор қилинади ёки тегишли қонунларга ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Вазирлик ва идораларнинг функцияларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган функциялари рўйхатини шакллантириш. Бунда, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия

(Н. Исмоилов) (кейинги ўринларда — Комиссия),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

2.

Илғор хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ўрганган ҳолдамаъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Комиссия (Н. Исмоилов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

тартибга солиш предмети ва қонунни қўллаш доираси ўртасидаги аниқ фарқни белгилаш;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш жараёнининг босқичлари, унда иштирок этувчи субъектлар, қабул қилинадиган ҳужжатлар турларини аниқлаш;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш қоидаларини унификациялаш;

ҳаволаки нормаларни тўғридан-тўғри амал қилинишини таъминлашнинг самарали механизмларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш




Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2020йил декабрь

2021йил

январь

Комиссия (Н. Исмоилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Қонун ҳужжатлари базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва бунда қуйидагиларга эътибор бериш:

амалдаги қонун ҳужжатларининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлиги ҳолати;

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тегишли маъмурий регламентлар ишлаб чиқилганлиги ҳолати;

асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларнинг мавжудлиги ҳолати.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

март

Комиссия (Н. Исмоилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун мазмун ва моҳиятини етказиш ва тушунтириш

5.

Янги таҳрирдаги «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунга шарҳларни жамоатчиликка тушунарли шаклда, оддий тилда тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

(режа-графикка асосан)

Комиссия (Н. Исмоилов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

6.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган информацион материалларни тарқатиш, шунингдек, тематик видеолар яратиш, босма материаллар (плакатлар, рисолалар, буклетлар) чоп этишни тайёрлаш ва кенг тарқатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Д. Саиджонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар

7.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти тўғрисида бир қатор теле ва радио эшиттиришлар ўтказиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш бўйича қўшма медиа-режани тасдиқлаш.

Тасдиқланган

медиа-режага

асосан

2021 йил

март

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Д. Саиджонов), МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф. Абдухаликов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

8.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллаш, шунингдек унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳудудий семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

Режа-график

2021йил

(режа-графикка асосан)

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонининг 3-бандида:
бешинчи хатбошидаги «қарорларини» сўзи «норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш»;
еттинчи-саккизинчи хатбошилар саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонининг 1-банди «б» кичик бандида:
саккизинчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилган» сўзлари «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Важнейшими задачами общественно-правового журнала «Ҳуқуқ ва бурч» являются:
освещение проблем углубления реформ правовой системы, совершенствования законотворческой деятельности, законодательства в различных областях государственного и общественного строительства с учетом приоритетных направлений демократического обновления общества, модернизации и реформирования страны;
регулярная публикация аналитических материалов по актуальным темам, подготовленных исследователями, проводящими научные исследования в социально-правовой сфере;
организация обсуждения проблем совершенствования правоприменительной практики, деятельности судов по осуществлению правосудия, обеспечению надежной защиты интересов и прав граждан;
публикация материалов, посвященных актуальным проблемам повышения эффективности деятельности правоохранительных органов;
освещение опыта зарубежных стран по совершенствованию законотворческой деятельности и правоприменительной практики, актуальных проблем развития международного права в условиях глобализации.
В журнале вводятся следующие постоянные рубрики: «Судебно-правовая реформа», «Судебная практика», «Новости в законодательстве», «Трибуна специалиста», «Нормотворчество: комментарий, анализ, мнение» и др. Журнал предназначен для работников юстиции, судей и прокуроров, ученых, специалистов, преподавателей, студентов высших и средних специальных юридических учебных заведений, а также для широкого круга лиц, интересующихся вопросами юриспруденции.
Учредителем журнала является «Национальный центр правовой информации «Адолат» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан. Журнал будет издаваться ежемесячно на узбекском языке. Тираж определяется исходя из потребности»;
б) 2-илованинг 2-бандида:
«Главные учредители журналов» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Государственное учреждение «Национальный центр правовой информации «Адолат» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан»;
«Примерный тираж» устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Определяется исходя из потребности».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорида:
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази ДУКга» сўзлари «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилансинки, ТДЮУ ректори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига тенглаштирилади».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорида:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш»;
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «163» рақами «178» рақами билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси»;
тўққизинчи хатбошидаги «ДУК» қисқартмаси «давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн олтинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштиради»;
учинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини» сўзлари «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради»;
2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш соҳасида:
давлат бошқарувининг тегишли соҳаларида маъмурий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади;
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг қилади;
давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;
таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди;
маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ва улар бўйича инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш ва ошириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритади;
хўжалик бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат функцияларини ва алоҳида давлат ваколатларини бериш амалиётини ўрганади, шу асосда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
давлат бошқарувида ортиқча сарфлар даражасини пасайтириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш фаолиятининг самарадорлигини ва тизимининг очиқлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига бўлган маъмурий таъсирни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича чораларни кўради;
Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш жараёнида юридик кўмакни амалга оширади;
давлат бошқарувини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат органлари ва ташкилотларининг алоҳида функцияларини нодавлат секторга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифларни ишлаб чиқади ва уларнинг таклифлари бўйича хулосалар беради»;
6-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6) маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги фаолияти таҳлилини амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомилларни унификациялаштиради;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритади;
маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштиради ва халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштиради;
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар, қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва коллизияларни бартараф этиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади»;
8-кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтиради, бу борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини оширади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва давлат хизматларини рақамлаштириш орқали «виртуал адлия» тизими ишлашини таъминлайди»;
иккинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 18-кичик банд билан тўлдирилсин:
«18) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш соҳасида:
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг замонавий ва самарали механизмларини жорий қилади;
халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида тузиладиган келишувлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
жамиятда янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади;
электрон тижоратни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўради;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид миллий қонунчиликни халқаро стандартларга ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш ишларини олиб боради;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган келишувларга риоя этишда вужудга келадиган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади ва уларни қонуний бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади»;
қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норма ижодкорлиги соҳасида, маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ вазифалар ижро қилинмаган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш»;
5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган:
давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида;
ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларини бажариш ҳолатини текшириш давомида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати фаолияти, маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида;
давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг якунлари бўйича ўз вақтида тақдим этилмаган, нотўғри, ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилган тақдирда, уларга нисбатан ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш»;
«Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУК» блоки «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси» блоки билан алмаштирилсин;
«Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК» блокидан «ДУК» қисқартмаси чиқариб ташлансин;
«Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти» ДУК» блоки чиқариб ташлансин;
д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 178 бирлик».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом 4-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-даражали адлия маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» директорига».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
9-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг «б» кичик банди «Адолат» сўзидан кейин «миллий» сўзи билан тўлдирилсин;
1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)