1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, тураржойлар билан таъминлаш, уларни оилавий болалар уйларига жойлаштириш, ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш тартиби;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш ва харид қилиш тартиби;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаб бериш тартиби.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади;
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш «Васийлик ва ҳомийлик» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳар йили 1 сентябрга қадар Давлат бюджети параметрларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кейинги йил учун уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
республика иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжига мувофиқ «Ижтимоий иш» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Васийлик» ва «Ҳомийлик» соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
«Амалий психология», «Ёшлар психологияси», «Ижтимоий психология» мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш параметрларини ошириш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони билан ташкил этилган Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга:
а) қуйидагиларни тасдиқлаш учун киритсин:
оилавий болалар уйлари ташкил этиш тартиби ва шартлари;
болаларни оилавий болалар уйига тарбиялаш учун бериш тартиби;
тарбияловчи ота-оналарнинг психологик тайёргарлиги талаблари, тарбияланувчи болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
оилавий болалар уйларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби;
оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари вазифалари;
оила тарбиясига берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинг тартиби.
б) халқаро ёки хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда қуйидагилар бўйича таклиф киритсин:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича илғор халқаро тажрибалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш, қайта тайёрлаш;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мониторинг-назорат тизимини яратиш;
Миллий комиссия ҳузурида тематик ишчи гуруҳларни ташкил этиш.
6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
а) «маҳалла еттилиги» вакилларининг етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни биринчи навбатда яқин қариндошлари тарбиясига беришга, уларга муносиб оила топиш бўйича масъулиятини ошириш, оилавий болалар уйига тақсимланган болалар ҳолидан доимий равишда хабар олиш;
ташкил этилган оилавий болалар уйларининг ижтимоий аҳволи, болаларнинг оилага мослашуви, уй хўжалигини юритиш ва улардаги бошқа жамоавий муносабатларнинг шаклланишида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоллари доимий равишда ижтимоий мослашув мониторингини юритиш тизимини йўлга қўйсин.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
б) ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир оиладаги моддий-маънавий муҳитни доимий ўрганиб бориш, муҳтожларга кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 октябрь,
656-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, улар томонидан шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
етим бола — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига асосан вафот этган деб эълон қилинган бола;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги, ташлаб (қолдириб) кетилган ёки топиб олинганлиги сабабли ота-онаси номаълум бўлган, ёлғиз (ота) она вафот этган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари (кейинги ўринларда — муқобил жойлаштириш шакллари) ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида (кейинги ўринда — ўқув-тарбия муассасаси) тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан (бириктирилган) номида реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёки уй-жой қурилиши учун ер майдони бўлган 18 ёшга тўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
уй-жойга ордер — уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бериладиган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланадиган белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;
«онлайн-навбат» ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан юритиладиган ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар базаси;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
уй-жой — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаши учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган (ошхона анжомлари, газ плита, каравот, телевизор, музлатгич, стол-стул)), фойдаланишга тайёр бўлган уй-жой.
3. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (кейинги ўринларда матнда — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
31. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича туман (шаҳар) ҳудудидан сотиб олинади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олишда улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича мазкур Низомда белгиланган мезонларга жавоб берувчи уй-жой мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида уларнинг розилиги асосида жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд туғилган жой бўйича бошқа туман (шаҳар)дан уй-жой сотиб олишга рухсат берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
32. Ушбу Низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ уй-жой сотиб олиш учун Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссиялари)нинг хулосаси асос ҳисобланади.
Бунда бошқа туман (шаҳар)дан сотиб-олинадиган уй-жойнинг бир квадрат метрининг нархи етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой ёхуд улар туғилган жойдаги уй-жой учун белгиланган бир квадрат метрининг энг юқори нархидан ошиб кетмаслиги лозим.
33. 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар банд бўлган ёки таълим олаётган ҳудудда ижара шартномасига мувофиқ ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда:
мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олиш ёки ижара тўловларини тўлаб бериш етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади;
ижара тўловлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 йилгача муддатга, бироқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 30 ёшга киргунга қадар тўланади;
Тошкент шаҳрида ижара тўловларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисми, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача ҳамда қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача бўлган қисми тўлаб берилади.
Мазкур бандга мувофиқ ижара тўловлари тўлаб берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмайди.
(32 ва 33-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
уй-жойлар туман (шаҳар) комиссияларининг хулосасига асосан ажратилади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулкнинг бирламчи бозорида мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган мезонларга мос келадиган уй-жойлар мавжуд бўлмаганда, уй-жойлар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;
кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардан умумий майдони мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жойлар нархидан ошмаслиги ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари томонидан танланган қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Мазкур Низомга асосан ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади.
2-боб. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш
7. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари масъул орган ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда, уларнинг яшаш жойи бўйича уй-жойини болада сақлаб қолиш кафолати белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
9. Бириктирилган уй-жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида ва ўқув-тарбия муассасасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида уй-жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётган даврида ота-оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиб юборилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши натижасида болалар мавжуд уй-жойдан маҳрум бўлган ҳолат аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки боланинг қонуний вакиллари битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлари шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, уларнинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, муқобил жойлаштириш шаклларида бўлган ёки ўқув-тарбия муассасида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
Бунда 23 ёшдан катта бўлмаган даврда «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган ва уй-жой билан таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 27 ёшга етгунга қадар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш туман (шаҳар) комиссияларининг хулосасига асосан уй-жой харид қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 294-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/294/0419-сон)
12. Қуйидаги ҳолатлардан бирида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг улар ўз ҳисобида сақлаб турилган мерос ҳуқуқидаги уй-жойга қайтиб бориши мумкин эмас деб ҳисобланади:
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳисобида сақлаб турилган уй-жойдан у ўқув-тарбия муассасасида, фарзандлик, васийлик (ҳомийлик, патронат) қарамоғида бўлган даврида сотиш ва бошқача тарзда бегоналаштириш натижасида маҳрум бўлганлиги, агар уй-жойни ҳақиқатда қайтариб олиш бўйича суднинг ижро этилган қарори бўлмаса;
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мустақил ҳаётга киришида уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.
13. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддатининг тугашидан бир йил олдин ёки шу муддатда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини ўрганади.
Агар мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойига қайтиб боришининг имкони йўқ деб топиш ҳамда уни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
14. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг яшаш жойи бўйича ўз ҳисобида сақлаб турилган уй-жойга қайтиб боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги мурожаатни 10 иш куни давомида кўриб чиқади ва асослантирилган хулоса қабул қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
15. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда, илгари унга банд қилинган уй-жойга қайтиб боришига имкон бермайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида ижобий хулосаси мавжуд бўлганда (муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида муддатининг тугашига қадар), «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уларни «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
16. «Онлайн-навбат» ахборот тизимига муқобил жойлаштириш шаклларига олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
17. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакллантиради, сақлайди, маълумотларни доимий янгилаб боради.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари зарур ҳолларда, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли маълумотларни уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларидан сўраб олади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
18. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ҳамда ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиши муддатининг тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтожлар сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муддатидан аввал ҳам «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши мумкин.
Муддатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилмай қолиб кетган, уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар улар 23 ёшга тўлгунига қадар «онлайн-навбат» ахборот тизимига ҳудудий бошқармаларнинг хулосасига асосан киритилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/294/0419-сон)
3-боб. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳисобини юритиш
19. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «онлайн-навбат» ахборот тизимидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан уй-жой билан таъминланганлигини ёки ушбу Низомнинг 61-бобига мувофиқ ижара тўловларини тўлаш бошланганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар (ҳужжатлар) «онлайн-навбат» ахборот тизимига бириктирилгандан сўнг чиқарилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
20. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қуйидаги ҳолатларда «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилади:
ушбу Низомнинг 61-бобига мувофиқ ижара тўловларини тўлаш бошланганда;
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
ҳужжатларда ҳисобга қўйишга асос бўлган маълумотларнинг ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланганда.
21. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 3 кун муддат ичида «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
22. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола уни «онлайн-навбат» ахборот тизимидан чиқарилишидан норози бўлган тақдирда бўйсунув тартибида юқори турувчи органига ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
23. Уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилиши ва доимий янгиланиши устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
4-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш
24. Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлгандан кейин кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган, мазкур болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 — 70 квадрат метр оралиғида бўлган квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган нархда якка тартибдаги турар жой (ҳовли) ажратилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Агарда 18 ёшга тўлган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатмаган ҳолларда, ушбу тоифадаги болалар ўқув-тарбия муассасасини тугатган йилда уй-жой билан таъминланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолда оиланинг иккинчи аъзоси ҳам уй-жой билан таъминланган деб ҳисобланади ва тенг мулкий ҳуқуққа эга бўлади.
Ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади.
25. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ажратилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида туман (шаҳар) комиссиялари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш мақсадида мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
26. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ, агар кириш йўлагида квартираларнинг сони 10 тадан ортиқ бўлса ҳар 10 та квартирага бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар бундан мустасно);
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
27. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилади ҳамда ушбу уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади.
28. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
29. Агентлик томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ҳамда расмий веб-сайтда жойлаштириб борилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
5-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратиладиган уй-жойларни харид қилиш
30. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш (реконструкция қилиш) учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилади.
31. Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилиб, кейинчалик ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайта тақсимлаш орқали йўналтирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
33. Ушбу маблағлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда олди-сотди шартномасига асосан уй-жойни балансда сақловчининг ҳисобрақамига ёки уй-жой эгасининг банк омонат ҳисобрақамига ҳамда қурилиш пудрат ташкилоти ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан ўтказиб берилади.
таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан;
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
уй-жойни баҳолаш ва унга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
6-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой бериш
34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уй-жой бериш тўғрисидаги қарорини (буйруқни) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ушбу Низомга 2-иловада белгиланган намунадаги ордерни бериш учун юборади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги қарор (буйруқ) келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ордерни расмийлаштиради ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига юборилишини таъминлайди. Мазкур ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш ҳамда расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
341. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ордер расмийлаштириб берилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида ушбу уй-жойни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминлайди.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
35. Ордерда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг исми-шарифи ва отасининг исми, оилавий аҳволи, ёши, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ажратилган уй-жойнинг майдони ва тўлиқ манзили кўрсатилади.
36. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос ва бошқача тарзда бириктирилган мол-мулкини қуриш (реконструкция қилиш) орқали уй-жой ажратилиши тўғрисидаги ордер берилган тақдирда, ордер расмийлаштирилган вақтдан бошлаб олти ой ичида қуриб битказилади, мазкур Низомнинг 2-бандига асосан жиҳозланади ва белгиланган тартибда топширилади.
37. Қуриш ёки реконструкция қилиш орқали уй-жой берилишида мазкур Низомнинг 2-бандига асосан умумий майдони 30 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган уй-жой қуриб ёки реконструкция қилиб берилади.
Бунда, қурилиш ёки реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш харажатлари тегишли ҳудуддаги бир хонали уйнинг ва жиҳозларнинг ўртача нархидан кўп бўлиши мумкин эмас.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
39. Ордер асосида олинган уй-жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига расмийлаштирилади ва 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола руҳий касалликлар бўйича ёки наркология бўйича диспансер ҳисобида турган тақдирда уй-жойни сотиш, алмаштириш ёки бошқача турдаги бегоналаштириш қўшимча икки йил муддатга узайтирилади.
40. Уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатга туриш ва уй-жой билан таъминланиш даври оралиғида икки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида ўзаро никоҳ шартномаси тузилган тақдирда, томонларнинг мурожаатига кўра, истисно тариқасида, уларнинг бирига мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жой ажратилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
42. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола у муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш ёки ўқув-тарбия муассасасида тарбияланиш муддатининг тугаётган йилнинг охирига қадар бўлган муддатда уй-жойлар билан таъминланадилар, ушбу низомнинг 9-бандидаги ҳолатлар бундан мустасно.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
43. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун сотиб олинган ва жиҳозланган уй-жой фақат шахсий фойдаланишда бўлиши лозим. Уйдан бошқа шахслар фойдаланиши, уйни ижарага берилиши, ҳар қандай кўринишдаги бегоналаштирилиши ўрнатилган тартибда таъқиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
44. Уй-жойни қабул қилиб олувчи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола мавжуд ижтимоий муҳитга мослашиши, уй-жойдан белгиланган санитар ва техник талаблар асосида фойдаланиши, ундан ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги, коммунал тўловларини вақтида тўлаб бориши, жамиятда ўз ўрнини топиш ва барқарор шахсий даромад манбаига эга бўлиш ва жамиятнинг бошқа ижтимоий нормаларига риоя қилиши талаб этилади.
45. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг янги жойдаги ижтимоий мослашуви уларга уй-жой берилган йилдан бошлаб дастлабки уч йил давомида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир йилда камида икки марта етим бола хонадонига ташриф буюриш орқали ўрганиб борилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
46. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ажратилган уй-жойда яшаши, ижтимоий ҳаётга мослашишида қийинчиликлар аниқланган тақдирда, унга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла органи фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
47. Уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жой билан таъминланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги йиллик маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Агентликка ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача, ўз навбатида, Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Статистика агентлигига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
61-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартиби
471. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
472. «Онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар улар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Уй-жой ижараси» ахборот модули (кейинги ўринларда — «Уй-жой ижараси» ахборот модули) орқали ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги ариза билан электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда мурожаат қилинганида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими «Уй-жой ижараси» ахборот модулида етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номидан электрон аризани шакллантиради.
473. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола қуйидаги шартларга бир вақтда жавоб берган тақирда, унга ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўлови тўланади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ушбу Низомга мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ва уй-жойни ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;
олий таълим ташкилотларида ўқиётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара харажатлари учун компенсация олмаётган бўлса (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
бандлиги таъминланган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилган бўлса (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда).
474. Қуйидаги маълумотлар «Уй-жой ижараси» ахборот модули томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда аниқланади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳамда иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
475. Қуйидаги ҳолатларда ижара тўловларини тўлаш бўйича ариза рад этилади:
ижарага олинган уй-жой жойлашган ҳудуд етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг расмий банд бўлган ёки ўқиётган олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддан фарқ қилганида, бундан бир маъмурий-ҳудудий бирлик таркибидаги туман (шаҳар)лар ўртасидаги фарқ мустасно;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ва ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган бўлса.
Аризачи унинг ижара тўловларини тўлаш бўйича аризаси рад этилганлиги тўғрисида 1 иш кунида СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилинади.
476. Аризани шакллантириш жараёнида аризачи ушбу Низомнинг 473-бандида белгиланган шартларга жавоб берган тақдирда, мазкур ариза «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ва бу тўғрисида аризачи 1 иш кунида СМС-хабарнома орқали хабардор қилинган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборилади.
Бунда тўловлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан автоматик шакллантириладиган электрон тўлов топшириқномалари асосида ижара шартномасида кўрсатилган санадан бошлаб амалга оширилади.
477. Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ижара шартномасида кўрсатилган ижара тўлови миқдорини шартноманинг амал қилиш муддати давомида ойма-ой ижарага берувчининг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказиб боради.
478. Уй-жойни ижарага олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ушбу уй-жойда ҳақиқатда яшаётганлиги ҳолати мазкур ҳудудга бириктирилган маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан ҳар уч ойда, ижара муддатининг иккинчи йилидан бошлаб ҳар олти ойда камида бир марта мониторинг қилинади.
Мониторинг жараёнида уй-жойни ижарага олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ижарага олинган уй-жойда яшамаётганлиги аниқланган тақдирда (соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанаётган, хизмат сафарида бўлган ҳолатлар бундан мустасно), маҳалладаги ижтимоий ходим «Уй-жой ижараси» ахборот модулида бу тўғрисида далолатнома тузади ва ижара тўловини тўлашни тўхтатиш мақсадида уни 1 иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тасдиқлаш учун киритади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан ушбу далолатнома тасдиқланганда, ижара тўловини тўлаш тўхтатилади.
479. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола амалдаги ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини ижара шартномаси бекор қилинадиган кундан камида 5 иш куни олдин хабардор қилган ҳолда уй-жойини ўзгартириши мумкин. Бунда:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола янги ижара шартномасига мувофиқ ижара тўловини тўлаш тўғрисида мазкур Низомнинг 472-бандида белгиланган тартибда қайта ариза киритади;
аризани рад қилишга асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, ижара тўловини тўлаш охирги тўловдан кейинги ойдан бошлаб давом эттирилади.
етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахс 30 ёшга тўлганда;
ижара тўловини тўлаш учун белгиланган 10 йилгача бўлган муддат тугаганда;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола вафот этганда, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда.
(61-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
48. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида уларга ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Бунда, ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
49. Берилган ордерлар, белгиланган талаблар асосида уй-жой билан таъминлангунга қадар ҳуқуқий кучга эга бўлади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
51. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ўз вақтида уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечиктириш ҳолатлари кузатилган тақдирда тегишлилиги бўйича Агентлик ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига туман (шаҳар) прокуратураси томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
52. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар бериш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
53. Мазкур Низомда белгиланган чора-тадбирлар ва муддатларни ўз вақтида ва сифатли ижро қилинишида сусткашлик ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Уқув-тарбия муассасалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиб боради.
Болани муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал
2-босқич
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари
1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади.
1. Йил давомида
2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади.
2. Уй-жой баҳолангандан кейин беш кун ичида
3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлгандан кейин
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшашиҳамда расмийлаштириши учун ордер берилади.
Қарор (буйруқ)келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида
4-босқич
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари
Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим болаёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.
Ордер олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Изоҳ. Ордер эгаси 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Ушбу ордер мазкур уй-жойни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар номига расмийлаштириш ҳамда уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
(2-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 3-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
Ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўловларини тўлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита борган ҳолда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Уй-жой ижараси» ахборот модули орқали ариза билан электрон шаклда мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
«Уй-жой ижараси» ахборот модули
Қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда аниқланади:
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳамда иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари бандлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумот (ижара тўловлари таълим эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тўланиши сўралганда);
1. Аризачи белгиланган шартларга жавоб берган тақдирда, ариза электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади ва бу тўғрисида аризачини СМС-хабарнома орқали хабардор қилган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига юборади.
2.Аризачи белгиланган шартларга жавоб бермаган тақдирда, унинг ижара тўловларини тўлаш бўйича аризасини рад этади ва бу тўғрисида СМС-хабарнома юбориш орқали хабардор қилади.
1 иш кунида
4-босқич
Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси
Ижара шартномасида кўрсатилган ижара тўлови миқдорини ойма-ой ижарага берувчининг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказиб боради.
Шартноманинг амал қилиш муддати давомида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомга 4-ИЛОВА
___________________________________________
___________________________________________
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори
_________________________________________га
(Ф.И.О.)
«Онлайн-навбат» ахборот тизимида уй-жойга
муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болалар рўйхатида турган қуйидаги
манзилда яшовчи фуқаро______________________
___________________________________________
Маҳалла ___________________________________
Кўча (мавзе) ________________________________
Хонадон ___________________________________
ЖШШИР __________________________________
томонидан _________________________________
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
Мен ____________________________________________________________ (Ф.И.О.) ______ йил __________дан буён «онлайн-навбат» ахборот тизимида уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатида тураман.
Мен _____ йилда ишлаш (ўқиш) учун ______________________________ (ҳудуд) келганман ва ҳозирда ___________________________________________________________ (ишлаш / ўқиш жойи) вазифасида ишлаб келмоқдаман (таҳсил оляпман). Мени уй-жойга муҳтож эканлигимни, ўзимнинг ёки ота-онамнинг номида уй-жой, реконструкция қилишга муҳтож уй-жой ёхуд уй-жой қурилиши учун ер майдони мавжуд эмаслигини ҳамда бандликка (таълимга) бўлган эҳтиёжимни инобатга олиб, _______________________________ (ҳудуд), ____________ тумани (шаҳри), «_________________» МФЙ, ________________ кўчаси, ________-уй / ________-хонадонга уй-жой эгаси _________________________________________________________ (Ф.И.О.) билан тузилган _______-сон ижара шартномасига асосан ижара тўловларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Менга ижарага олинган уй-жойнинг ижара тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаслигидан хабардорман.
Мурожаат қилувчининг имзоси: _______________
Сана: 20 _____ йил «_____» __________________
(3 ва 4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 2-иловасидаги «Лавозимлар номи» устунининг 2.3-позицияси «директорининг» сўзларидан кейин «биринчи ўринбосари ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги 451-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 09/22/451/0743-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 367-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида:
а) «6. Марказлар» бўлимининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) «12. Бошқа ташкилотлар» бўлими қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-банди қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, бевосита тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади.».
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига асосан 2022 йил 3 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 21-модда):
а) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендиялари соҳибларига талабалар учун белгиланадиган стипендиялар тайинланмайди»;
қуйидаги мазмундаги 101 ва 102-бандлар билан тўлдирилсин:
«101. Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти грантига даъвогар бўлади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ушбу тоифадаги талабаларга иккинчи курснинг ўқув йили бошидан Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси тайинланади ва тўланади.
102. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётган талаба-қизлар учун олий таълим муассасаларининг Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Қизлар учун махсус стипендия (кейинги ўринларда — Махсус стипендия) берилади.
Махсус стипендия ўқув семестри якуни натижаларига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилган оиладан бўлган талаба-қизларга (кейинги ўринларда — талаба-қизлар) тайинланади ва тўланади.
Махсус стипендияни тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи асосида расмийлаштирилади.
Махсус стипендияни тўлаш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи асосида расмийлаштирилади.
Махсус стипендия талаба-қизларга олий таълим муассасаларида умумий шартларда бериладиган стипендия сақлаб қолинган ҳолда стипендиянинг базавий миқдорида қўшимча тарзда ойма-ой тўланади.
Махсус стипендияни тўлаш ўқув семестри натижаларига кўра барча фанлар бўйича унинг ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлгандагина давом эттирилади.
Махсус стипендияни тўлаш қуйидаги ҳолларда келгуси ўқув семестридан бошлаб тўхтатилади:
талаба-қизларнинг ўқув семестри натижалари бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» бўлмаганда;
кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома амал қилишининг (12 ойлик) муддати тугаганда»;
11-банддаги «Номли давлат стипендияларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда номли давлат стипендияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.»;
қуйидаги мазмундаги 202-банд билан тўлдирилсин:
«202. Олий таълим муассасаларидаги бакалавр ва магистратура босқичида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга, уларнинг таълим олиш тури (грант ёки тўлов-шартнома асосида) ва ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар, Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий стипендиянинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.»;
б) Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларида (2-илова):
4-позиция «базавий стипендия» сўзларидан кейин «ва Қизлар учун махсус стипендия» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи позиция билан тўлдирилсин:
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар учун стипендия
Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорда назарда тутилади
».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида низомнинг 12-банди «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш;
ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш;
ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларни «Меҳр дафтари»га киритиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш.».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«16. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларига иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақалашган ҳолда, бошқа тоифадаги ходимларига эса — олий таълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланади.»;
б) қуйидаги мазмундаги 172-банд билан тўлдирилсин:
«172. «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг тарбияланувчиларига ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатларини» ва фан мусобақаларини ташкил этган олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур низомда белгиланган тартибда уларнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланади.».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомда (1-илова):
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари» сўзлари «ҳамда йўл харажатлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар таълим муассасаларида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.»;
қуйидаги мазмундаги 61-боб билан тўлдирилсин:
«61-боб. Ўқувчи (талаба)ларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби
351. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағларни ажратишни расмийлаштириш ва бериш тартиби ижтимоий таъминот ёрдами каби амалга оширилади.
352. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар ишчи гуруҳнинг қарорига мувофиқ қабул қилинган таълим муассасалари раҳбарининг буйруғига асосан берилади.
353. Ўқувчи (талаба)га ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш учун маблағлар таълим муассасаларининг харажатлар сметасига ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
354. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)нинг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ёки нақд пул шаклида берилади.
355. Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун тегишли маблағлар ўқувчи (талаба)га ўқув йили бошида лекин 1 октябрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлаб берилади.
Бунда, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш жараёни (уларни саралаш, танлаш ва сотиб олиш) ўқувчи (талаба) ҳамда таълим муассасаси ёшлар етакчиси (Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси) билан биргаликда амалга оширилади.
356. Мазкур бобда назарда тутилган тартиб таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган (берилган) етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳам татбиқ этилади»;
Низомга 4-илова «Ижтимоий таъминот ёрдами тури (сўм)» устунидан кейин қуйидаги мазмундаги устун билан тўлдирилсин:
«
Ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатлари (сўм)
,
,
,
»;
Низомга 5-илова қуйидаги мазмундаги 8 — 10-позициялар билан тўлдирилсин:
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 14-банд «в» кичик бандининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 14-банд «г» кичик бандининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 14-банд «д» кичик бандининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш;»;
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 апрелдаги 193-сон қарорида:
а) 1-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплашда;»;
б) илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш;»;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш, шу жумладан, ушбу муассасалар тарбияланувчиларининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Университетда «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.».
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги «ёшлар» сўзи «кам таъминланган оилалар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловаси 101-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарори иловасининг 13-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори 5-иловасининг 1-банди.