1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳамда Молия вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосфера ҳавосига чиқариб ташловчи, очиқ сув ҳавзалари ва жойларнинг рельефига оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи 55,1 мингта юридик шахс хатловдан ўтказилганлиги;
2020 йилда атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига 68,3 млрд сўм маблағ тушганлиги;
ушбу маблағларнинг 17,75 млрд сўми Давлат бюджетига ўтказилганлиги, қолган маблағлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳамда бошқа тадбирларни амалга оширишга, Давлат экология қўмитасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация тўловлари) объектлари ҳисобланади;
б) қуйидагилар:
махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзасини очишдаги ва қоришма жинслар;
конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик (узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 15 июлдан бошлаб:
ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;
экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф-муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Давлат экология қўмитаси:
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда компенсация тўловлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиб, ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйсин;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар компенсация тўловлари ҳисобланиши ва тўланиши билан боғлиқ электрон ахборот тизимини амалиётга тўлиқ жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 апрель,
202-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учункомпенсация тўловлари — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун тўловлар;
компенсация тўловларининг базавий миқдори — компенсация тўловлари атмосфера ҳавосига турғун ва кўчма манбалардан чиқариб ташланадиган бир тонна ёки бир килограмм ҳажмдаги ифлослантирувчи моддалар, сув объектларига ва жойларнинг рельефига, коммунал канализация тармоқларига оқизилган бир тонна ҳажмидаги ифлослантирувчи моддалар, жойлаштирилган бир тонна ҳажмидаги чиқиндиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг амалда белгиланган коэффициентларида белгиланади;
ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш ва оқизиш — хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида ер усти қатламларига ҳамда конларга қаттиқ, суюқ ва газсимон ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши натижасида атроф-муҳитнинг тўсатдан ифлосланишига ва кутилмаган ҳалокатларга олиб келадиган даражада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, сув объектларига уларни оқизиш;
ифлослантирувчи моддаларнинг бирваракайига ташламалари ва оқовалари — атмосфера ҳавосига, сув объектларига ва жойларнинг рельефига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи манбалардан қисқа муддатда технологик регламентда назарда тутилган миқдордан кескин равишда ошиқча чиқариладиган ташламалар ва оқовалар;
чиқиндиларни жойлаштириш — чиқиндиларни сақлаш ҳамда уларни кўмиб ташлаш билан боғлиқ комплекс амалий фаолият;
оқова сувлар — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда сувдан фойдаланишда унинг таркиби кимёвий жиҳатдан ўзгариши натижасида ҳосил бўлган сувлар;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши, ташламалар ва оқова сувларлар меъёрлари.
2-боб. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг объектлари
3. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси.
махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзини очишдаги ва қоришма жинслар;
конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик (узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.
3-боб. Компенсация тўловчи субъектлар
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги ўринларда — бюджет ташкилотлари) ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланмайди.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Бюджет ташкилотлари ҳамда «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда, ундан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловларини тўлайдилар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи ва учинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7-бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
6. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — III тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
7. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини чиқариш, оқоваларини оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг аниқ массаси I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг лабораториялари, I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган (мувофиқлиги маъқулланган ёки малакалилиги Аккредитация маркази томонидан расман тасдиқланган) лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратлари натижасида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Юқорида қайд этилган лабораториялар томонидан компенсация тўловларини ҳисоблаш мақсадида аниқланган атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқовалари ва чиқиндилар массаларига оид кўрсаткичлар ҳар хиллиги аниқланган тақдирда, давлат экологик назорати ёки атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторингини олиб борган лаборатория натижаларига оид маълумотлар қабул қилинади.
8. Атроф табиий муҳитни белгиланган меъёр даражасида ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
(1) П=(Мн * R * БҲМ):Бк,
бунда:
П — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Мн — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
R — атроф табиий муҳитга чиқарилган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бир тоннаси учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлардаги базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк — ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланишига, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Норматив ва амалдаги масса ўртасида бараварлик ҳолати каттаси кичигига бўлинган ҳолда бараварлик коэффициенти аниқланади.
Бк қуйидаги боғлиқликда аниқланади.
Т/р
Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан ортиқ (кам) бўлган
Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари кўпайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган экологик нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришга оид тасдиқланган экологик нормативлар камайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқ ҳолатлар аниқланганда, тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула билан ҳисобланади:
(2) П = (Mн * R * БҲМ) + (Mно * R * БҲМ * Бк),
бунда:
П — атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Mн — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
Мно — ифлослантирувчи моддаларни тасдиқланган экологик нормативдан ортиқча ҳажмда атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш, тонна ёки килограммларда;
R — базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк — бараварлик коэффициенти.
Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси учун экологик нормативларни тасдиқламаган ҳолда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Шк — шартли коэффициент, яъни ушбу белги остида корхонанинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган кўрсаткичдаги коэффициентлар қўлланилган ҳисоблаш ишлари амалга оширилади.
9. Компенсация тўлови суммасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:
атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни турларига кўра жойлаштиришнинг ҳисобини юритиш бўйича дастлабки маълумотлар;
компенсация тўловчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган шаклларга мувофиқ ҳар йили тақдим этиладиган давлат статистик ҳисоботлари асосидаги аниқ маълумотлар;
10. Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
11. Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20 (йигирма), III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
12. Мотор ёнилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига нормативда чиқарилганлиги учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби ушбу Низомга 2-иловага асосан, уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг тўлиқ массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Агар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан компенсация тўловчи субъектда давлат экологик назорати амалга оширилиши мобайнида инструментал усул билан автотранспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддаларини ўлчаш натижасида улар белгиланган нормативлардан ортиқ эканлиги аниқланса, у ҳолда нормативдан неча баравар ортиқча чиқарилганлик кўрсаткичи аниқланади ва ҳисобот йилида ушбу автотранспортнинг сарфланган ёқилғи массасига ҳамда белгиланган базавий ставкага кўпайтирган ҳолда қуйида келтирилган формула асосида компенсация тўлови ҳисобланади:
(4) П = Yҳ * Мим * R * БҲМ
бунда:
Yҳ — корхона томонидан автотранспорт воситаси учун сарфланган ёқилғи ҳажми миқдори, тонна ёки килограммларда;
Мим — ифлослантирувчи модда массаси, Низомга 3-илова билан тасдиқланган бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори турига қараб олинади;
R — базавий ставка;
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда.
13. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган нормативдаги ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Ишлаб чиқариш оқова сувларини чуқур ер ости горизонтларига ҳайдаш йўли билан жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ушбу Низомга мувофиқ хавфлилик даражаси тўртинчи тоифага мансуб суюқ чиқиндилар бўйича амалга оширилади.
15. Кон саноатида фойдали қазилма конларининг юзасини очиш натижасида чиқарилган хавфсиз тоғ жинслари массасини нормативда ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) миқдорда вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштирганлик учун ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.
5-боб. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш ҳолатларида компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби
16. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташланган, оқизилган ва чиқиндилар жойлаштирилган ҳолатларда уларнинг миқдори инструментал усулда аниқланади.
Агар атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш миқдорини инструментал усулда аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг миқдори ишлаб чиқаришнинг технологик тартиб-қоидасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб усули билан аниқланади.
17. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда компенсация тўловлари ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва ноқонуний равишда чиқиндиларни жойлаштириш жараёни юзага келган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунга қадар ўтган давр учун заҳарли моддаларнинг ҳамда чиқиндиларнинг ҳар бир тури учун белгиланган компенсация тўловларининг ўн баравари миқдорида тўланади.
18. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.
19. Ифлослантирувчи моддалар сақланадиган, тўпланадиган ёки уларни ташувчи тизимлардан, шу жумладан, авария ҳолати учун ҳовузларнинг ажратилган чегаралари доирасида сув объектларига ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқиб чиққан ҳолатларда, сув ўтказмайдиган қопламага эга бўлмаган субъектларда, ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўловлари сув объектларига, жой рельефига авария ҳолатида оқизиш сифатида тўланади.
20. Ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик, оқизганлик учун компенсация тўловлари, ифлослантирувчи моддаларни бараварига ташлаш, оқизиш содир этилган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунгача бўлган даврга, тасдиқланган экологик нормативларга мувофиқ ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади.
201. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони 9-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган муддатларда атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатмаган ва (ёки) мавжудларини модернизация қилмаган, шунингдек, корхонанинг санитар ҳимоя зонасини автомат стационар кузатув пости билан жиҳозламаган атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари беш бараварга оширилган ҳолда тўланади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
21. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида, бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни ноқонуний равишда жойлаштирганлик учун ҳисобланган сумма, авария, бирваракайига чиқариш ҳолатлари содир этилганда айбдор бўлган шахслардан қатъи назар, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, оқизиш ва жойлаштириш объектлари тасарруфида бўлган компенсация тўловчи субъектлар томонидан қопланади.
6-боб. Компенсация тўлови ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш
22. Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
23. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисоб-китоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими қоғоз шаклида тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
24. Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, шунингдек, тўланган аванс компенсация тўловлари суммалари билан солиштирилади.
Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ аниқланган ҳолатларда, ушбу фарқ ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан қўшимча равишда тўланади.
Ортиқча тўланган компенсация тўловлари тўланган компенсация тўлови бўйича қарздорликни (пеня ва ҳоказо) қоплаш ёки келгусида тўланадиган тўловлар учун аванс компенсация тўлови сифатида ҳисобланади.
25. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади.
7-боб. Компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари
26. I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади.
27. III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
28. Компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар.
29. Компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) Экология, атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.
30. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
301. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони 9-бандининг еттинчи хатбошисида белгиланган муддатда атмосфера ҳавосига устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини, юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатган ва (ёки) мавжудларини модернизация қилган, корхонанинг санитар ҳимоя зонасини автомат стационар кузатув пости билан жиҳозлаган ёки шартномага асосан 15 фоиздан ортиқ тўловларни амалга оширган атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларга атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини тенг улушларда 36 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
8-боб. Компенсация тўловчи субъектларнинг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларидан компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича бепул зарур маслаҳат ва методик ёрдам олиш;
ортиқча тўланган компенсация тўловлари ёки ундирилган пеняларни ушбу Низомга мувофиқ келгуси давр ҳисобига ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;
ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиш;
компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш;
ушбу Низом талабларига риоя қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
33. Компенсация тўловчи субъектлар қайта ташкил этилганда компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
34. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
9-боб. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
35. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўлови ҳисобларини талаб қилиш;
жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, объектлар, кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация тўловчи субъектларга тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ташламаларни жойлаштириш жойларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектларнинг ахборотидан фойдаланган ҳолда ташламалар, оқовалар ва чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан аниқлаш;
компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли маълумотларни талаб қилиш, ҳисоб-китобларни тасдиқлайдиган маълумотлар, компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш;
компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
36. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
компенсация тўловчи субъектларга компенсация тўловини ҳисоб-китоб қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва тегишли методик ёрдамлар кўрсатиш ҳамда ўқув семинарларини ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектлар бўйича тасдиқланган экологик нормативларга асосан йиллик маълумотлар базасини янгилаб бориш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш соҳасидаги талаблар, қоидалар ва бошқа масалалар юзасидан компенсация тўловчи субъектларнинг сўровига асосан уларни бепул хабардор қилиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10-боб. Якунловчи қоидалар
37. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
38. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Т/р
Ифлослантирувчи моддалар номи
Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
1.
Азот икки оксиди (азот диоксиди)
0,0889
2.
Азот оксиди
0,0599
3.
Акрилонитрил
0,1520
4.
Акролеин
0,1520
5.
Бензой альдегид (бензальдегид)
0,1140
6.
Мойли альдегид
0,3040
7.
Алюминий оксиди
0,1140
8.
Аммиак
0,0889
9.
Аммоний нитрат (аммиакли селитра)
0,0128
10.
Аммоний сульфат
0,0240
11.
Аммоний хлорид
0,0450
12.
Аммофос
0,0128
13.
Малеин ангидрид (буғлар, аэрозоль)
0,0910
14.
Олтингугурт ангидрид (олтингугурт гази, олтингугурт икки оксиди)
0,0291
15.
Сирка ангидриди
0,1520
16.
Фосфор ангидрид
0,0910
17.
Фтален ангидрид (буғлар, аэрозоль)
0,0450
18.
Анилин
0,1520
19.
Ацетальдегид
0,4560
20.
Ацетон
0,0130
21.
Ацетилен
0,0040
22.
Ацетофенон
1,5220
23.
Барийли карбонат кислота (барийга қайта ҳисоблаганда)
0,7099
24.
Оқсил маъданли қўшимчаси (БМД)
45,6480
25.
Оқсил витаминли концентрат чангининг оқсили
4,5650
26.
Бенз(а)пирен (3,4 — бензпирен)
45647,9330
27.
Бензин (нефтли, кам олтингугуртли, углеродга қайта ҳисоблаганда)
0,0040
28.
Сланецли бензин (углеродга қайта ҳисоблаганда)
0,0910
29.
Бензол
0,0450
30.
Гидролиз лигниндан биостимулятор
0,0020
31.
1.3-бутадиен (дивинил)
0,0050
32.
Бутан
0,00002
33.
Бутилацетат
0,0450
34.
Ванадий беш оксиди
1,7533
35.
Ванилин хлорид
0,9130
36.
Водород хлорид (туз кислотаси)
0,0240
37.
Водород цианид (синил кислотаси)
0,4560
38.
Вольфрам натрий (вольфрамга қайта ҳисоблаганда)
0,0450
39.
Гексан
0,0001
40.
Кўмир кислотаси диамини (карбамид, мочевина)
0,0240
41.
Диметиламин
0,9130
42.
Диметилформамид
0,0001
43.
2.4-динитро-2-фтор-бутилфенол (диносеб, гебутокс)
0,9130
44.
0 — Дихлорбензол
0,1520
45.
Темир оксиди (темирга қайта ҳисоблаганда)
0,1140
46.
Сланец кули
0,0450
47.
Иссиқлик электрстанцияларининг кўмир кули (таркибида 35 — 40% кальций оксидли, 3 мкм гача ва ундан кам, аммо 97% дан кам бўлмаган дисперсияга эга)
0,2280
48.
Изопропил
0,0040
49.
Капролактам (буғлар, аэрозоль)
0,0760
50.
Азот кислотаси
0,0310
51.
Бор кислотаси
0,2280
52.
Метакрил кислота
0,4560
53.
Олтингугурт кислотаси
0,0450
54.
Сирка кислотаси
0,0760
55.
0-фосфорли кислота
0,2280
56.
Металл кобальт, кобальт хлорид
4,5650
57.
Олтингугурт кислотали кобальт (кобальтга қайта ҳисоблаганда)
11,4120
58.
0-Крезол
0,1630
59.
М, П-Крезол
0,2280
60.
Аморфли кремний икки оксиди (аэросид — 175)
0,2280
61.
Ксилол
0,0240
62.
Магний оксиди
0,0910
63.
Магний хлорат
0,0140
64.
Электростанцияларнинг мазут кули (ванадийга қайта ҳисоблаганда)
1,4184
65.
Марганец, марганец оксиди ва бошқа бирикмалар (марганец икки оксидига қайта ҳисоблаганда)
3,5065
66.
Мис оксид, мис хлорид (мисга қайта ҳисоблаганда)
2,2820
67.
Олтингугуртли, олтингугурт кислотали, хлорли мис (мисга қайта ҳисоблаганда)
4,5650
68.
Метан
0,0692
69.
Метилацетат
0,0650
70.
Метилмеркаптан
507,1990
71.
Акрил кислотанинг метил эфири (метилакрилат)
0,4560
72.
2-метилфуран (метилфуран, сильван)
0,3040
73.
Молибден икки сульфиди (молибденга қайта ҳисоблаганда)
0,0450
74.
Этиленгликол моноизобутил эфири (бутилцеллозольв)
0,0140
75.
Моноэтаноламин
0,4560
76.
Моноэтиламин
0,4560
77.
Маргимуш, маргимуш ангидрид ва бошқа анорганик бирикмалар (маргимушга қайта ҳисоблаганда)
1,1683
78.
Натрий гидроксиди (каустик сода, ўткир натрий)
0,4560
79.
Натрий карбонат (кальцинацияланган сода)
0,1140
80.
Натрий силикат (натрий кремний оксиди)
0,0140
81.
Натрий сульфат, сульфит, сульфит-сульфат тузлари
0,0450
82.
Натрий триполифосфат
0,0090
83.
Никель, эрийдиган тузлар (никелга қайта ҳисоблаганда)
22,8240
84.
Никель олтингугурт оксиди, никель оксиди (никелга қайта ҳисоблаганда)
4,5650
85.
Нитробензол
0,5710
86.
Озон
0,1169
87.
Одорант ТМА (табиий меркаптанлар аралашмаси)
91,2960
88.
Қалай икки оксиди, оксид, сульфат (қалайга қайта ҳисоблаганда)
0,2280
89.
Қалай хлорид (қалайга қайта ҳисоблаганда)
0,0910
90.
Парамолибден аммоний (молибденга қайта ҳисоблаганда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига бир тонна мотор ёқилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
базавий ставкаси (шахсий транспортдан ташқари)
Т/р
Мотор ёқилғиси номи
Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг базавий ставкаси (белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдорида)
1.
Авиация бензини
0,042
2.
Этилланган автобензин
0,09
3.
Этилланмаган автобензин
0,033
4.
Автомобиль дизель ёнилғиси
0,033
5.
Тепловозлар учун дизель ёнилғиси
0,033
6.
Реактив ёнилғи
0,024
7.
Сиқилган табиий газ
0,022
8.
Суюлтирилган нефть гази
0,038
9.
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути)
0,652
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар
МАССАСИ
Т/р
Ёқилғи турлари
Ифлослантирувчи моддалар массаси, кг
1.
Авиация бензини
169,8
2.
Этилланмаган автобензин
788,0
3.
Этилланган автобензин
788,3
4.
Автомобиль дизел ёнилғиси
208,5
5.
Тепловозлар учун дизел ёнилғиси
120,5
6.
Реактив ёнилғи
178,5
7.
Суюлтирилган нефть гази
584,8
8.
Сиқилган табиий газ
274,0
9.
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути)
198,4
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектлари, жой рельефи ва коммунал-канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Т/р
Ифлослантирувчи моддалар номи
Бир тонна ифлослантирувчи модда ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 4-илованинг изоҳ қисмининг чиқарилиш санаси 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари миқдорининг
Бир тонна чиқиндини жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
Хавфлилик класси I — юқори хавфга эга
т
0,0813
Хавфлилик класси II — хавфли
т
0,0408
Хавфлилик класси III — ўртача хавфли
т
0,0245
Хавфлилик класси IV — кам хавфли
т
0,0082
Хавфлилик класси V– деярли хавфсиз,
шу жумладан:
қазиб олиш саноати
т
0,0001
қайта ишлаш саноати
м.куб
0,0004
бошқалар
т
0,0022
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг ____ тоифасига тааллуқли фаолият турлари бўйича компенсация тўловчи субъекти учун 20____ йилда компенсация тўловлари
4) Аварияли ёки бирваракайига ташламалар бўлганда (5*6*7*8)*9).
Тасдиқланган экологик нормативлар массаси
Тасдиқланган экологик нормативлар доирасидаги масса
Тасдиқланган экологик нормативлардан юқори бўлганда ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаганда, экологик норматив мавжуд бўлмаганда ҳосил бўлган ҳақиқий масса
Авария ҳолатида ёки бирваракайига ташламалар бўлганда
Ташкилот бош ҳисобчиси (компенсация тўловчи субъект)
_________________________________________
(имзо, Ф.И.О.)
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий
органнинг компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг
тушумини назорат қилиш бўлим бошлиғи
_________________________________________
(имзо, Ф.И.О.)
Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи
_________________________________________
(имзо, Ф.И.О.)
20_____ йил «____»
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 1-иловаси.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 243-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.