1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда судьялар, суд аппарати ва судьялар ҳамжамияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 70 фоизидан кўпроғи Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб келинмоқда. Ушбу тартиб судьялар чинакам мустақиллигини таъминлаш борасидаги халқаро стандартларга мос келмайди ва замонавий талабларга мувофиқ суд тизимининг мустаҳкам моддий-техник базасини шакллантиришга имкон бермайди.
Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.20.00 Суд ходимлари. Малака даражалари]
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, қуйи судлар судьялари, Одил судлов академияси ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)
Бунда, қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябрга қадар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:
судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;
Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.
2. Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 1 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)
3. Молия вазирлиги:
Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг 2021 йилга мўлжалланган параметрларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин;
Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадваллари тасдиқланишини ва рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
5. Олий суд, Судьялар олий кенгаши бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари ва ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Раис
21
19,631
Раис ўринбосари
19
17,276
Судья
18
12,211
Девон раҳбари
18-3%
Гуруҳ раҳбари
17
9,965
Матбуот хизмати раҳбари, бўлим бошлиғи
16
6,490
Раис ёрдамчиси, биринчи бўлим мудири
15
6,146
Катта эксперт, бош консультант, бош мутахассис
14
5,810
Эксперт, катта консультант, катта мутахассис, девонхона мудири
13
5,482
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 06/25/253/1177-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Кенгаш раиси
21
19,631
Раис ўринбосари
19
17,276
Судьялар олий кенгаши судьяси
18
12,211
Кенгаш котиби, шуъба (инспекция) раҳбари
18+3%
Бош ҳисобчи, матбуот котиби
16
6,490
Етакчи инспектор, биринчи бўлим мудири
15
6,146
Архив мудири
14
5,810
Девонхона мудири
13
5,482
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Департамент бошлиғи, раис маслаҳатчиси, Комплаенс назорат хизмати бошлиғи
18 — 3%
Бошқарма бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосари
17
9,965
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
17-3%
Бўлим бошлиғи, котибият бошлиғи
16
6,490
Бўлим бошлиғининг ўринбосари
16-3%
Бош консультант, бош мутахассис, бош инспектор (инспектор), бош юрисконсульт
14
5,810
Катта консультант, катта мутахассис, архив мудири
13
5,482
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 августдаги ПФ-160-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2026 й., 06/26/160/0845-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва уларга тенглаштирилган судлар судьялари ҳамда ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Раис
20
12,600
Раис ўринбосари
18
11,493
Судья
17
10,249
Бўлим бошлиғи
14
5,810
Девонхона мудири, бош консультант, бош мутахассис
12
5,155
Судья катта ёрдамчиси, катта консультант, катта мутахассис, малака ҳайъати котиби
11
4,834
Архив мудири
10
4,519
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 6-ИЛОВА
Туманлараро, туман, шаҳар судлари судьялари ва ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Раис
17
10,249
Раис ўринбосари
16
10,167
Судья
15
9,629
Судья ёрдамчиси
10
4,519
Девонхона мудири, архив мудири
9
4,212
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
I. Марказий аппарат
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Директор
19
17,276
Директор ўринбосари
18
12,211
Бўлим бошлиғи, бош бухгалтер
16
6,490
Бош мутахассис, бош муҳандис, бош инспектор, юрисконсульт
14
5,810
II. Ҳудудий бўлимлар
Лавозимлар номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
Тариф коэффициенти
Ҳудудий бўлим бошлиғи
16
6,490
Бош бухгалтер
13
5,482
Бош муҳандис, бош мутахассис
12
5,155
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сон Фармонига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5482-сон Фармонида:
3-банднинг учинчи хатбошиси «40 фоизи» сўзларидан кейин «(2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоизи)» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, Олий суд ахборот хизмати раҳбари, Судьялар олий мактаби директори ва унинг ўринбосари, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорига алоҳида меҳнат шароитлари учун устама тўланмайди»;
«6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорида:
«Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва Департамент директори киради».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4096-сон қарорида: