1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини янада рағбатлантириш, бўш иш ўринларини тўлдириш ҳамда жойларда малакали кадрларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига (кейинги ўринларда — бюджет ташкилоти) бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда — олий маълумотли мутахассислар) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 1-банд учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилинган олий маълумотли бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар ва мутахассислар, шунингдек, олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар — кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади, бунда ходим ушбу ҳудудда шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ҳар ойлик пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза беради. Бунда, уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади, қолган барча ҳолатларда ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
ҳар ойлик пул компенсацияси унинг миқдорини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда ушбу ташкилот бухгалтерияси томонидан иш ҳақи билан биргаликда тўланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги «Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2925-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ва (ёки) тиббиёт муассасасидан бошқа бюджет ташкилотига ва (ёки) тиббиёт муассасасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини 36 ойгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини унинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (ходимнинг вафоти, ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши, бюджет ташкилотининг фаолияти тўхтатилиши ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасида белгиланган ҳолатлар) тўхтатиши бундан мустасно.
3. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули тўлаш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
4. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинсин. Бунда:
бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўлансин.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар йили 1 сентябрга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси тегишли бюджет ташкилотининг ҳудудий молия органига берган сўровига асосан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси учун талаб қилинадиган маблағлар тегишли бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида назарда тутилади. Бунда, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг ишга қабул қилиниши жорий молия йилида рўй берган ҳолатда, бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига «Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари» мезони киритилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;
жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига ишга жалб этиш, шунингдек, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга ва (ёки) тиббиёт ходимларига тегишли ҳудудлардаги захира ерларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратилишини назоратга олсин.
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
10. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайдиган даромадлар этиб белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, ижрочиларга етказиш ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ташкил қилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 январь,
ПҚ-4940-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорига 1-ИЛОВА
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими
Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотга асосан бюджет ташкилотини танлаган ҳолда ишга кириш юзасидан мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлиги
Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва (ёки) вилоят ҳокимлиги ўртасида мазкур қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланади ва олис ҳудудларда жойлашган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими талаб этилаётган бюджет ташкилотига ишга жойлашиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва (ёки) вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари томонидан имзоланган тавсиянома берилади. Тавсиянома бюджет ташкилотига юборилади.
Мурожаат тушган кундан бошлаб икки иш кунида
3-босқич
Бюджет ташкилоти
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва (ёки) вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари томонидан имзоланган тавсияномага асосан олий маълумотли мутахассисни ва (ёки) тиббиёт ходимини ишга қабул қилиш ҳамда бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тўғрисида ташкилот раҳбари буйруғини чиқаради.
Икки иш кунида
4-босқич
Бюджет ташкилоти
Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган маблағларнинг бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштиради. Бунда, бюджет маблағлари етишмовчилиги юзага келганда туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимига сўров юборади.
Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида
5-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими
Барча сўровларни умумлаштиради ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасига мурожаат қилади.
Ҳар ойнинг 5-кунига қадар
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси
Туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари сўровларини умумлаштириб, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун қўшимча маблағ ажратиш чораларини кўради ҳамда республика бюджети ҳисобдан маблағ ажратиш зарурати бўлган тақдирда, қўшимча талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.
Ҳар ойнинг 10-кунига қадар
7-босқич
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг молия бош бошқармалари сўровларига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш учун талаб этиладиган қўшимча маблағларни тегишли бюджетларга ажратади.
Ҳар ойнинг 20-кунига қадар
8-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси
Ажратилган маблағни олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходими талаб этилаётган бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Маблағ ажратилган куни
10-босқич
Бюджет ташкилоти
Олий маълумотли мутахассисга ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаб беради.
Маблағлар ажратилгандан сўнг уч иш кунида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
3-илова қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин:
«
22.
Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2021 й., 07/21/4940/0018-сон; 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)