Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда аҳолининг ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш, шу жумладан ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдорини камайтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 декабрь,
ПФ-6126-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонида:
а) 4-банд бешинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» ва «икки ва уч хонали» сўзлари тегишинча «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги»ва «икки ва ундан кўп хонали» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «2020 йилда» сўзларидан кейин «ҳарбийлар, шу жумладан» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги» ва «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари тегишинча «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» ва «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2020 йилда қишлоқ жойларида янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг
МАҚСАДЛИ МЎЛЖАЛЛАРИ*

Т/р

Ҳудудлар номи

Кўп квартирали уй-жойлардаги квартира-ларнинг умумий сони

Харажатларнинг ҳисобланган қиймати
(млрд сўм)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:

Фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўланадиган шахслар сони

бошланғич бадаллар
(млрд сўм)

келгусида аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар
(млрд сўм)

улардан:

ОТБ маблағлари

Давлат бюджети маблағлари

Жами

шундан, ОТБ маблағлари ҳисобидан квартира учун **

квартиралар сони

суммаси (млрд сўм)

квартиралар сони

суммаси (млрд сўм)

ЖАМИ

4 000

820

82

738

2 652

489,3

1 348

248,7

3 880

2 652

1.

Андижон вилояти

700

143,5

14,4

129,2

700

129,2

700

2.

Бухоро вилояти

500

102,5

10,3

92,3

500

92,3

500

500

3.

Наманган вилояти

700

143,5

14,4

129,2

452

83,4

248

45,8

700

452

4.

Самарқанд вилояти

900

184,5

18,5

166,1

900

166,1

900

900

5.

Сурхондарё вилояти

500

102,5

10,3

92,3

100

18,5

400

73,8

380

100

6.

Фарғона вилояти

700

143,5

14,4

129,2

700

129,2

700

700

Изоҳ:
* 2020 йилда қишлоқ жойларида янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уйларни қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган квартираларга ажратилиши режалаштирилган субсидиялар қайта тақсимланмайди»;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2020 йил шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг
мақсадли мўлжаллари*

Т/р

Ҳудудлар номи

Кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларнинг умумий сони

шу жумладан қуйидагилар учун:

Харажатларнинг ҳисобланган қиймати
(млрд сўм)

шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:

Бошланғич бадал ва ипотека кредити фоиз ставкасини компенсация қилиш бўйича субсидиялар тўланадиган шахслар сони**

уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар

меҳнат мигрантлари

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар

Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари

ички ишлар органлари ходимлари

бошланғич бадаллар
(млрд сўм)

улардан:

келгусида аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар
(млрд сўм)

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич бадални тўлаш учун субсидиялар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимларига бошланғич бадал тўлови учун ажратиладиган маблағлар

квартиралар сони

суммаси
(млрд сўм)

квартиралар сони

суммаси
(млрд сўм)

ЖАМИ

13 750

10 926

1 331

153

320

540

225

255

4 467,0

907,5

11 405

366,7

1 020

70,4

3 559,5

11 405

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

270

160

15

11

25

30

15

15

74,5

15,7

212

5,9

60

4,1

58,8

212

2.

Андижон вилояти

540

269

148

6

28

60

15

15

149,0

31,1

619

17,4

90

6,2

118,0

619

3.

Бухоро вилояти

540

368

79

9

24

30

15

15

149,0

30,6

424

11,7

60

4,1

118,4

424

4.

Жиззах вилояти

216

115

10

7

24

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

5.

Қашқадарё вилояти

320

112

101

19

28

30

15

15

88,3

18,5

251

6,9

60

4,1

69,8

251

6.

Навоий вилояти

216

121

10

15

10

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

7.

Наманган вилояти

540

384

71

5

20

30

15

15

149,0

30,6

629

17,4

60

4,1

118,4

629

8.

Самарқанд вилояти

800

324

312

18

26

75

15

30

220,8

45,8

868

24,0

120

8,3

175,0

868

9.

Сирдарё вилояти

216

73

35

11

37

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

10.

Сурхондарё вилояти

540

297

168

10

6

30

15

15

149,0

30,6

424

11,7

60

4,1

118,4

424

11.

Тошкент вилояти

796

511

58

11

36

90

45

45

219,7

46,4

625

17,3

180

12,4

173,3

625

12.

Фарғона вилояти

540

243

153

22

32

45

15

30

149,0

31,1

629

17,6

90

6,2

118,0

629

13.

Хоразм вилояти

216

113

9

11

24

30

15

15

59,6

12,8

170

4,7

60

4,1

46,9

170

14.

Тошкент шаҳри

8 000

7 838

162

2 880,0

576,0

6 044

218,0

2 304,0

6 044

Изоҳ:
* 2020 йилда шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжалларига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси таклифига кўра тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қурилган квартиралар сонидан ортган субсидиялар янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича берилиши мумкин».
г) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Бозор тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва сотилишининг янги тартибини жорий этиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Республика комиссияси раиси

2.

О.З. Насритдинходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

Б.И. Зокиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

4.

М.Х. Солиев

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

5.

Р.Т. Маматов

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

6.

Ш.А. Абидов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

7.

А.М. Бобоев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

8.

Х.С. Тўрахўжаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

9.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

10.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги департамент директори

11.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент директори, Республика комиссияси масъул котиби

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4701-сон қарорида:
биринчи хатбоши «қурилган квартираларни» сўзларидан кейин «(мазкур қарорнинг 31-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда «2 хонали» сўзлари «1 ва 2 хонали» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Тошкент шаҳрида — умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун — 264 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун — 352 млн сўм;
бошқа ҳудудларда — умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун — 240 млн сўм, умумий майдони 60 метр квадратдан ортиқ бўлган квартиралар учун — 320 млн сўм.
Мазкур банда кўзда тутилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланмайди»;
в) 4-банд «20 йилгача» сўзларидан кейин «(йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «20 йилгача» сўзларидан кейин «(йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки:
мазкур қарорнинг 2 — 4-бандларида назарда тутилган тартиб ва шартлар 2022 йил 1 январга қадар амал қилади ва янги тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитларига нисбатан татбиқ этилади;
мазкур қарорнинг 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган квартираларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан 2020 ва 2021 йил учун белгиланадиган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматида бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади»;
е) қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марказий банк ва Молия вазирлигининг Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020-2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши таклифига розилик берилсин. Бунда:
якка тартибдаги намунавий уй-жойлар қурилиши хусусий пудрат ташкилотларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш меъёрларига мос, тайёр ҳолда қуриб битказилган якка тартибдаги намунавий уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади;
якка тартибдаги намунавий уйлар қурилишини рейтинг баҳоси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиш ҳамда аҳолининг ипотека кредитлари бўйича реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда якка тартибдаги намунавий уйларнинг қурилиш ишларини ташкил этсин»;
учинчи хатбоши «қоплаш учун» сўзларидан кейин «кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «2-хонали» сўзлари «1 ва 2 хонали» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПФ-6274-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 06/21/6274/0766-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 06/21/6274/0766-сон)