Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори ижросини таъминлаш, табиат боғи ҳудудида экологик тизим ҳолатини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони 2-иловага мувофиқ;
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдони 3-иловага мувофиқ;
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Зоналарнинг номлари | Ер майдони, га | Ер тоифалари |
Қўриқхона зонаси | 934584 | Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар (захира ерлар) |
Рекреация зонаси | 69515 | Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар (захира ерлар) |
Хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси | 443044 | Ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар (захира ерлар) |