Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга бўлган салбий таъсирини олдини олиш, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг янги турлари — ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган турларини, бошқа табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга, шунингдек, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга кўмаклашадиган давлат биосфера резерватлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар яратилди.
Шу билан бирга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг бир неча идоралар тасарруфида бўлиб қолаётганлиги, уларни самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш имкониятини бермаяпти.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, уларни янада ривожлантириш, шунингдек республика экотизимининг биохилмахиллигини сақлаб қолиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг:
а) Қуйидагиларни:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, шунингдек, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармасининг 6 та штат бирликларини амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш;
б) 2019 — 2022 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни:
«Жанубий Устюрт» давлат қўриқхонаси;
«Белтов», «Оқпетки» ва «Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи» давлат буюртма қўриқхоналари;
«Судочье» давлат буюртма қўриқхонаси негизида «Судочье кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси негизида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар:
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика комиссияси (Қўчқоров) икки ой муддатда:
мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган, топшириладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар объектлари, моддий-техник бойликларни ва бошқа мулкларни хатловдан ўтказсин;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.
5. Давлат экология қўмитаси:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ва «Жайрон» Бухоро ихтисослаштирилган питомнигини молиялаштиришни яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда топшириладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда:
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритиш, метеорология ва гидрология кузатувларини олиб бориш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий кўринишга эга маълумотларни тўплаш, ифлосланишнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш;
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни таъминласин;
в) икки ой муддатда:
Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, шунингдек, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати уставларини тасдиқласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган «Йўл харитаси» тадбирларининг ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Давлат экология қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш бўйича ишларни ташкил этиш, уларни самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
ПҚ-4247-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини ривожлантириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш тизимини такомиллаштириш

1.

Давлат экология қўмитаси тасарруфига бериладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг таъсис ҳужжатларини ва давлат қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар ва мониторинг ўтказишни тартибга соладиган ҳужжатларни тасдиқлаш.

1. Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота, Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг уставларини тасдиқлаш.

2. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда давлат қўриқхоналари эталон экотизимида табиат жараёнларнинг табиий ривожланишини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йилмай


2019 йил июнь

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2.

Давлат қўриқхоналаринингқўриқланма зоналарини ташкил этиш.

1. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи-Амударё давлат биосфера резерватининг қўриқланма зоналарини ташкил этиш.

2. Давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил август



2020 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев),
Фанлар академияси

(Юлдашев), вилоятлар

ҳокимликлари

3.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг кадрлар ва илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Республиканинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари ходимларини Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида салоҳиятини ошириш.

2. Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота, Қизилқум давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати объектлари ва моддий-техник қимматликларини хатловдан ўтказиш.

3. Хатлов натижаларига кўра муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Доимий равишда




2019 йил апрель



2019 йил июнь

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини кенгайтириш*

4.

5 та янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни («Жанубий Устюрт» давлат қўриқхонаси, «Белтов», «Оқпетки»
ва «Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи» давлат буюртма қўриқхоналарини, шунингдек, «Судочье» давлат буюртма қўриқхонаси базасида «Судочье кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонасини) ташкил этиш.

Фанлар академиясининг Ботаника ва зоология институтлари вакиллари орасидан қуйидаги мақсадлар учун илмий экспедицияни ташкил этиш:

асосларни тайёрлаш учун тахмин қилинаётган ҳудудларнинг биохилмахиллигини ўрганиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлашни таъминлашни талаб этувчи майдонлари ва уларнинг географик координатларини, шунингдек муҳофаза қилиш мақомини белгилаш.



2019 йил апрель — июнь

2019 йил

июль — октябрь

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда «Судочье кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:

«Судочье» буюртма қўриқхонаси ҳудудини кенгайтириш бўйича асосни тайёрлаш;

буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлашходимлари сонини аниқлаш;

чегараларни таърифлаш билан биргаликда картографик материалларни тайёрлаш.

2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




2019 йил апрель — июнь

2019 йил июль — октябрь


2019 йил

ноябрь

2019 йил

декабрь

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров),

Фанлар академияси (Юлдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),

Молия вазирлиги
(Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

1. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда «Жанубий Устюрт» давлат қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:

қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;


чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.



2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




2020 йил

апрель — июнь


2020 йил

июль — сентябрь


2020 йил

октябрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда «Белтов» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:

Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни муҳофаза қилиш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.


2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




2020 йил

июнь — август


2020

сентябрь — октябрь

2020 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),

Фанлар академияси (Юлдашев),
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев),
Молия вазирлиги

(Хайдаров),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Хаджаев),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қораўзак туманлари ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда «Оқпетки» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:

Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни қўриқлаш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.


2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




2021 йил

март — май

2021 йил июнь — август

2021 йил сентябрь

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида юридик шахс ташкил этган ҳолда «Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил этиш, хусусан:

Буюртма қўриқхонанинг физик-географик ва экологик таърифини ҳамда уни қўриқлаш режимини, шунингдек, қўриқлаш ходимлари сонини аниқлаш;

Чегараларни таърифлаш билан картографик материалларни тайёрлаш.


2. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




2022 йил июнь — август

2022 йил сентябрь-

октябрь

2022 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Фанлар академияси (Юлдашев), Сув хўжалиги вазирлиги

(Хамраев), Молия вазирлиги

(Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хаджаев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)

* Чора-тадбирларни молиялаштириш Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси, халқаро ташкилотлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ

Б.Т. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Республика комиссияси раиси

Н.Ж. Бакиров

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Б.Т. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

У.А. Собиров

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи, Республика комиссияси котиби

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2966-сон қарорида:
а) 2-банднинг олтинчи хатбоши ва 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси» сўзлари «Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» — «е» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги ПҚ-4960-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2021 й., 07/21/4960/0053-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3956-сон қарорида:
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
** Янги ташкил этилаётган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар».
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 98 бирлик».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 07/19/4247/2801-сон; 22.01.2021 й., 07/21/4960/0053-сон)