Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича нодавлат секторнинг салмоғини кенгайтириш борасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) нодавлат таълим ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шаклини тасдиқлаш ва уларнинг қатъий ҳисобини юритиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари, уларнинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотларни ўз ичига оладиган «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»ни (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) яратсин ва амалиётга жорий этсин.
3. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Амалда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўз уставларини икки ой муддатда Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:
нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олганларидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири — нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотни ахборот тизимига киритиш учун Давлат инспекциясига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш ҳисобланади;
ахборот тизимида нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг улар лицензия олган кундан бошлаб ўттиз кун давомида йўқлиги нодавлат таълим ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкалари нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларига ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида берилади;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини расмийлаштириб берганлик учун ундириладиган йиғимлардан тушадиган маблағ Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
б) 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб лицензия асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат давлат талаблари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.
6. Қуйидагилар:
Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 2-иловага мувофиқ;
Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 3-иловага мувофиқ;
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат инспекциясининг буюртмасига мувофиқ ҳар йили кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
8. Давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда, республика ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, тегишли лицензия олмасдан фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотларини қонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини таъминлаш, нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини тизимли равишда ўрганиб бориш чораларини кўрсин;
хатлов натижасида аниқланган барча нодавлат таълим ташкилотларини ахборот тизимига киритилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат таълим ташкилотларида меҳнатидан ноқонуний фойдаланиб келинаётган шахслар аниқланганда, уларнинг қонунчиликка мувофиқ фаолият юритиши ҳамда солиқ тўловчи сифатида эътироф этилиши учун амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин;
(8-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
б) лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган,тугатилган ёки лицензияси бекор қилинган нодавлат таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштириб борилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Давлат инспекцияси билан биргаликда икки ой муддатда:
лицензия асосида таълим хизматлари кўрсатиш, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқ амалга оширилиши тўғрисида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва мавжуд имкониятларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишга доир махсус медиа-режа ишлаб чиқсин;
нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликларга бағишланган телекўрсатувлар, видеороликлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш ҳамда уларнинг мунтазам намойиш қилинишини ташкил этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 декабрь,
1028-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нодавлат умумтаълим ташкилотининг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий устав нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақоми, мақсад ва вазифалари, таълим жараёнини ва ушбу ташкилотнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Нодавлат умумтаълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилган тижорат ёки нотижорат ташкилот бўлиб, ўзининг алоҳида мулкига, банкларда ҳисобрақамларга, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва ўз рамзига эга бўлади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нодавлат нотижорат умумтаълим ташкилоти мазкур Намунавий уставда белгиланган мақсадларига мос равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Нодавлат умумтаълим ташкилоти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Нодавлат умумтаълим ташкилоти белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг устави унинг муассиси (муассислари) қарори билан тасдиқланади ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг устави мазкур Намунавий устав асосида ишлаб чиқилади ҳамда унинг фаолияти устав асосида ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
6. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг нодавлат умумтаълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
7. Нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
8. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг расмий номи:
1) давлат тилида:
тўлиқ — «____________________»______________________;
қисқартирилгани — «___________________» ______________;
2) рус тилида:
тўлиқ — «___________________» __________________;
қисқартирилгани — «_________________» ___________;
3) инглиз тилида:
тўлиқ — «___________________» __________________;
қисқартирилгани — «_________________» ___________.
9. Нодавлат умумтаълим ташкилоти жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, ___________________________ ҚҚР ёки вилояти (шаҳри), ‎ ______________ тумани (шаҳри), ____________________ кўчаси, ____-уй, ___________________________________

‎‎(почта манзили)‎‎

2-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақсади ва вазифалари
10. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг мақсади таълим олувчиларга умумий ўрта таълимнинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш, анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, услублари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида умумий ўрта таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни оширишдан иборат.
11. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълимни ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга ошириш, таълим олувчиларнинг жинси, миллати, дини, ирқий мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, ўз устида мустақил ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратиш;
таълим олувчиларнинг мунтазам билим олишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини кучайтириш, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантириш;
таълим олувчиларга миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим бериш, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни қарор топтириш, ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;
таълим олувчиларнинг алоҳида ижобий хусусиятлари ва қобилиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада таълим олиши, ижодий имкониятларини ривожлантириши ва рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиб бериш;
таълим олувчиларда меҳнат қилиш ва мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларни касбий йўналтиришга ва касб танлашига кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш, таълим жараёнини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этиш;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
таълим жараёнига юқори малакали педагог ва бошқа кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш, таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш;
ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ишларни ташкил этиш;
таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун ўқув биноларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа воситалар ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида бепул ўқишга қабул қилиш орқали уларнинг сифатли билим олишларига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
таълим жараёнини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этган, ўқув дастурлари ва ўқув режалари бўйича барча фанларни ўзлаштирган битирувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бериш;
нодавлат умумтаълим ташкилотини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўрнатилган тартибда ўтказиш учун ваколатли органга ариза билан мурожаат қилиш.
3-боб. Таълим жараёнини ташкил этиш
12. Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналарининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарорига асосан қўшимча ўқув режалари ва ўқув дастурларидан фойдаланилиши мумкин.
13. Нодавлат умумтаълим ташкилотида ўқув йили ва таътилларнинг давомийлиги, синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари муддатлари, таълим олувчилар билимини назорат қилиш шакллари ҳамда таълим олувчиларнинг билимини баҳолаш давлат умумтаълим муассасалари учун белгиланган тартиб ва муддатларга мос ҳолда амалга оширилади.
14. Таълим жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:
ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта;
ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун;
дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 дақиқа, катта танаффуснинг давомийлиги 15 дақиқа.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагог ходимлари томонидан машғулотларнинг инновацион технологияларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириши паст бўлган таълим олувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар билан қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш, ота-оналар ва таълим олувчилар ўртасида умумий ўрта таълимнинг аҳамиятини тарғиб қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвим иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.
16. Нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёни таълим олувчилар билан гуруҳ бўйича ва якка тартибда машғулотлар олиб бориш орқали ташкил этилади.
17. Якка тартибда дарс машғулотларини олиб борадиган педагог ходимлар ҳар бир таълим олувчига ўқув йили учун шахсий иш режаси, гуруҳ тартибда дарс машғулотларини олиб борадиган педагог ходимлар тақвим иш режасини тузади.
18. Нодавлат умумтаълим ташкилоти битирувчиларига ўқишни тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат (умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки аттестат) берилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилотларини давлат намунасидаги ҳужжат бланкалари билан таъминлаш уларнинг буюртмалари асосида тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
19. Нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарори асосида дарс машғулотлари, ўқув ҳафтаси ва таътиллар давомийлиги, назорат шакллари ва уларнинг ўтказилиш муддатлари ҳамда баҳолаш тизими ўзгартирилиши мумкин.
4-боб. Таълим жараёнининг иштирокчилари
20. Таълим олувчилар, ота-оналар, педагог ходимлар ва нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади.
21. Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат таълим стандартлари асосида ихтиёрий равишда таълим олиш;
нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим жараёни ва иш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш;
давлат умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун ташкил этиладиган кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Таълим олувчилар:
нодавлат умумтаълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга;
нодавлат умумтаълим ташкилотининг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлашга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбариятидан фарзанди учун мазкур ташкилотнинг уставига мувофиқ зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
фарзандининг шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
жамоатчилик асосида нодавлат умумтаълим ташкилотининг иш фаолиятида иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
24. Ота-оналар:
фарзандининг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиши учун ғамхўрлик қилишга;
фарзандига ўқув машғулотларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга;
фарзандининг таълим олишига кўмаклашиш ва ўқув машғулотларига мунтазам қатнашишини таъминлашга;
фарзандининг нодавлат умумтаълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлашга;
шартнома асосида ўқиш учун тўловни ўз вақтида амалга оширишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
25. Педагог ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
нодавлат умумтаълим ташкилотининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул қилинишида қатнашиш;
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
нодавлат умумтаълим ташкилотини бошқаришда иштирок этиш;
нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбариятига ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
машғулотларнинг инновацион технологияларга асосланган дастурларини ишлаб чиқиш;
фаолият юритиши учун шароитлар билан таъминланиш, малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш;
дарс машғулотининг шакли, услуби ва воситаларини мустақил танлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Педагог ходимлар:
таълим жараёнини давлат таълим стандартлари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этишга;
педагог одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишга;
дарс машғулотларини юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашишга;
таълим олувчиларнинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шафқат каби фазилатларни шакллантириш, ўқувчиларни она Ватанга садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга;
ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ва ўз устида мунтазам ишлашга;
таълим жараёни ва ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга;
таълим олувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятни ҳам олиши мумкин.
(26-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
27. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотларни ўз ичига оладиган «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими» Давлат инспекцияси томонидан юритилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти таълим олувчиларининг умумий рўйхати ҳар йили май ва октябрь ойларида Давлат инспекцияси ҳамда тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этиб борилади.
5-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш ва ўқишдан четлаштириш
28. Нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбарияти ҳар йили июнь — август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этади.
Ўқишга кириш учун талабгорлар ўқув йили давомида ҳам нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Таълим олувчилар нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.
Қабул квоталари нодавлат умумтаълим ташкилотининг қуввати, моддий-техник базаси, кадрлар билан таъминланганлик даражаси инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.
29. Ўқишга кириш учун талабгорлар сони қабул квоталари сонидан ошиб кетган тақдирда, нодавлат умумтаълим ташкилотида қабул синовлари ўтказиш учун мазкур ташкилот раҳбарининг буйруғи билан 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси тузилади.
30. Қабул комиссияси таркибига ташкилот раҳбари, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Ташкилот раҳбари қабул комиссияси раиси ҳисобланади.
31. Нодавлат умумтаълим ташкилотига ўқишга кириш учун талабгор ёки унинг ота-оналари ҳар йили июль-август ойлари мобайнида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ташкилот раҳбари номига ариза;
ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси;
ўқувчининг соғлиги тўғрисида тиббий маълумотнома;
ўқувчининг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
32. Қабул синовлари ҳар йили август ойида ўқувчининг билимини аниқлаш мақсадида ташкилот педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган шаклда (тест синови, оғзаки ёки ёзма имтиҳон) ўтказилади ва баҳоланади. Қабул синовлари бир марта топширилади, қайта топширишга йўл қўйилмайди.
33. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг иккинчи ва ундан юқори синфларига қабул қилишда синов материаллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича тегишли синфда ўтиладиган фанлар доирасида тайёрланади.
34. Талабгорнинг синовдан ўтган ёки ўтмаганлиги қабул комиссияси томонидан аниқланади ва талабгорни ўқишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қабул комиссиясининг ижобий қарорига асосан нодавлат умумтаълим ташкилоти муассиси (муассислари) билан ўқишга қабул қилинган таълим олувчининг ота-онаси ўртасида ўқиш муддатига тузилган шартнома асосида тўлов амалга оширилганидан кейин ташкилот раҳбари талабгорни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
35. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорлар ташкилотдаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган синовлар асосида ўқишга бепул (грант асосида) қабул қилинади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорлар томонидан нодавлат умумтаълим ташкилотидаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам мурожаатлар келиб тушган тақдирда, қабул квотасининг бўш қолган ўринларига бошқа талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин.
36. Таълим олувчи ёки унинг ота-онаси ўз хоҳишларига кўра, ўқув йили давомида ёки у тугагандан сўнг нодавлат умумтаълим ташкилотидан бошқасига ёки давлат умумтаълим муассасасига ўқишини кўчириш ҳуқуқига эга.
Таълим олувчи ёки унинг ота-онаси нодавлат умумтаълим ташкилотидан бошқасига ёки давлат умумтаълим муассасасига ўқишни кўчириш сабабларини кўрсатган ҳолда, нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади.
Ариза нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбари томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим олувчилари сафидан четлатиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилотининг раҳбари томонидан икки кун муддатда таълим олувчининг таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига хабар берилади.
37. Нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан ўқишини бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига ёки давлат умумтаълим муассасасига кўчирган таълим олувчиларга раҳбар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
таълим олувчининг таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома;
таълим олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели.
38. Ўқиши кўчирилган таълим олувчилар ўқишни давом эттириш учун танланган нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти ёки давлат умумтаълим муассасасидан ўқишини кўчираётган таълим олувчилар муассис (муассислар)нинг қарорига кўра қабул комиссияси томонидан синовдан ўтказилиши мумкин.
39. Ўқиши кўчирилган таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотига қабул қилиш тўғрисида ташкилот раҳбари буйруқ чиқаради.
40. Нодавлат умумтаълим ташкилоти муассиси (муассислари)нинг рухсати билан ўқишга қабул қилинган ёки ўқиши кўчирилган таълим олувчи шартнома асосидаги тўловни кечиктириб тўлаши мумкин.
41. Таълим олувчилар нодавлат умумтаълим ташкилотидан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг давлат умумтаълим муассасасига ёки бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тегишли ҳудуддаги тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида);
академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
ўқув интизомини ва ташкилотнинг ички тартиб-қоидаларини, одоб ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
ўқиш учун белгиланган тўловнинг ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли (тўловдан озод этилган таълим олувчилар бундан мустасно);
таълим олувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти раҳбарининг таълим олувчини нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:
ота-онанинг аризаси;
педагогик кенгаш қарори.
42. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштирилган таълим олувчилар ёки уларнинг ота-оналари ўқишга қайта тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Таълим олувчини ўқишга қайта тиклаш ёки тикламаслик масаласи нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагогик кенгашида кўриб чиқилади ва унинг қарорига кўра ҳал қилинади.
43. Нодавлат умумтаълим ташкилотидан четлаштирилган таълим олувчи ҳақида ташкилот раҳбарияти томонидан тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига уч кун муддатда ёзма хабар берилади.
6-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотини бошқариш
44. Жисмоний ва юридик шахслар нодавлат умумтаълим ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин.
45. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги нодавлат умумтаълим ташкилотининг ўқув-тарбия жараёнига услубий раҳбарлик қилади.
46. Нодавлат умумтаълим ташкилотига муассис (муассислар) томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бевосита раҳбарлик қилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари муассис томонидан белгиланади.
47. Директорнинг ўқув ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари бўлиши мумкин.
48. Директор:
нодавлат умумтаълим ташкилотига умумий раҳбарлик қилади;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг захирасини шакллантириш ишларини амалга оширади;
педагоглар ва бошқа ходимларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади;
таълим олувчиларнинг интизоми, билим савияси ҳамда синфдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши ва мазмуни юзасидан назоратни амалга оширади;
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш учун зарур ишларни ташкил қилади;
нодавлат умумтаълим ташкилотининг харажатлар сметасига риоя этилишини назорат қилади;
меҳнат интизоми, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
таълим олувчиларни таълимнинг кейинги босқичидаги кириш имтиҳонларига тайёрлашни назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат умумтаълим ва қўшимча таълим муассасалари, маданият уйлари, клублар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатади;
(48-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
ота-оналар ва жамоатчилик билан иш олиб боришни ташкил қилади;
ташкилот фаолияти юзасидан муассис (муассислар)га ҳисобот беради;
ўз ваколати доирасида меҳнат вазифаларини бузган ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилиги доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;
ташкилотнинг педагог ва бошқа ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрланишини ташкил этади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ҳамда мукофотлашга тақдим этади;
педагог ҳамда бошқа ходимлар билан меҳнат шартномасини тузади ва бекор қилади.
49. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари:
муассасадаги ўқув-тарбиявий жараённинг ташкил қилиниши ва иш ҳужжатларининг юритилишини назорат қилади;
педагог ходимларга методик ёрдам кўрсатади;
ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади;
педагогларнинг ўқитиш услубини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларига киради;
педагог ходимлар ва таълим олувчилар томонидан ташкилот ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
ўқув-тарбиявий, услубий иш режалари, дарс жадвали, очиқ дарслар режаси, синов имтиҳонлари, педагоглар ҳақида маълумотлар, ўқув машғулотлари тарификациясини тузиш ва тасдиқлаш учун директорга тақдим этади;
директор бўлмаган вақтда унинг вазифасини бажариб туради;
педагог ходимлар томонидан дарс жадвали, ўқув-услубий, тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўз ихтисосликлари бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
50. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
хўжалик фаолиятини бошқариш, нодавлат умумтаълим ташкилотининг дарс машғулотлари ўтказилиши учун зарур шарт-шароит яратади;
нодавлат умумтаълим ташкилоти маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ўз ваколати доирасида ишлаб чиқади ҳамда улардан тўғри фойдаланилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий фаолият натижаларини таҳлил қилади, шартнома мажбуриятларининг белгиланган муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлайди, молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилади;
(50-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олади, қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб этади;
ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
моддий-техник базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштиради, бино ва қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб боради;
нодавлат умумтаълим ташкилотига етказиб берилган жиҳозларни қабул қилади, жиҳозларнинг синф хоналари ва бошқа хоналар бўйича тақсимотини амалга оширади;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишли равишда кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлайди ва маълумотларни нодавлат умумтаълим ташкилоти директорига тақдим этади ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлайди;
нодавлат умумтаълим ташкилотига бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилади, техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишларини мувофиқлаштиради;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этади.
51. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларни бартараф этиш ва истиқболдаги режаларни шакллантириш мақсадида ташкилотда педагогик кенгаш ташкил қилинади.
Педагогик кенгаш таркибига нодавлат умумтаълим ташкилотининг директори ва педагог ходимлари киритилади.
52. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари бир ўқув йили мобайнида камида тўрт марта ўтказилади. Унга нодавлат умумтаълим ташкилоти директори раислик қилади. Директор бўлмаган вақтда, раисликни директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари амалга оширади.
53. Педагогик кенгашнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик жамоасининг фаолиятини таълим олувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, уларга таълим-тарбия бериш сифатини оширишга йўналтириш;
дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;
педагог ходимларнинг йўналишлар бўйича ахборотлари ва ҳисоботларини эшитиш, нодавлат умумтаълим ташкилотининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнғинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва якуний хулоса бериш;
босқичли назоратлар ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш, таълим олувчиларни юқори синфга ўтказиш, якуний давлат аттестациясига рухсат бериш, битирувчиларга ўқишни битирганлик тўғрисида ҳужжатларни, шу жумладан уларнинг дубликатини бериш, аъло кўрсаткичларга ва намунали хулққа эга бўлган таълим олувчиларни рағбатлантириш юзасидан қарорлар қабул қилиш;
таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик ва инновацион технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;
ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган талабгорларни нодавлат умумтаълим ташкилотидаги жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўқишга қабул қилинишини ҳамда уларни дарсликлар тўплами билан бепул таъминланишини назорат қилиш;
илғор педагог ходимларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш педагогларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
педагогик жамоа учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Педагогик кенгаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(53-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
54. Педагогик кенгашнинг раиси кенгаш қабул қилган қарорларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб боради.
55. Нодавлат умумтаълим ташкилотининг таълим, методик ва инновацион фаолиятини таъминлаш юзасидан методик хизматни амалга ошириш, педагог ходимларнинг малакасини ошириш, уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик ишларга тез мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида методик кенгаш ташкил қилинади.
Методик кенгаш таркибига нодавлат умумтаълим ташкилотининг директори ўринбосарлари ва педагог ходимлари киритилади. Методик кенгаш раиси умумтаълим ташкилоти директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
Методик кенгаш нодавлат умумтаълим ташкилотининг педагогик кенгашига бўйсунади ва ўз фаолиятини педагогик кенгаш қарорларини бажаришга йўналтиради.
56. Методик кенгашнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
нодавлат умумтаълим ташкилотида таълим сифатини ошириш учун зарур бўлган методик фаолиятни мувофиқлаштириш, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш;
нодавлат умумтаълим ташкилотининг ўқув дастури, ўқув режаси ва унинг ривожлантириш дастурларини бирламчи экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш учун педагогик кенгашга тавсия этиш;
таълим олувчиларга замонавий педагогик технологияларни, таълим методлари, шакли ва воситаларини топишга кўмаклашиш, дарс жараёнида қўллашга шароит яратиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва таълим жараёнида ютуқларга эришаётган педагог ходимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар бериш;
таълим олувчилар билими, кўникма ва малакаларининг давлат таълим стандартига мослигини ўрганиш, таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва натижаларига кўра аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
педагог ходимларнинг иш натижаларини таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериш, педагог ходимларга методик ишларни самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб бериш;
педагог ходимларнинг инновацион фаолиятини ташкил қилиш, ижодий изланишлари учун семинарлар, тренинг машғулотлари, педагогик технологиялар бўйича тақдимотлар ҳамда очиқ дарслар ташкил этиш;
нодавлат умумтаълим ташкилоти педагог ходимларининг малака оширишларини ташкил этиш;
педагог ходимларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилиш, ўқув семинарлар ташкил этишини кузатиш ҳамда иш режаси асосида ижодий ҳисоботларини эшитиш;
фанлар бўйича синфдан ташқари ишларни мувофиқлаштириш;
педагог жамоанинг таълим жараёнини ривожлантиришга ва амалиётда қўллашга йўналтирилган тажриба-синов, илмий-тадқиқот, инновацион, ижодий фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш;
педагог ходимларни илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари билан таъминлаш;
илғор педагогик ва инновацион технологиялар асосида дарс ўтишнинг янги методларини синовдан ўтказиш;
таълим соҳасида тажриба алмашиш мақсадида бошқа нодавлат таълим ташкилотлари ва давлат умумтаълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш, инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш;
педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материалларни муҳокамадан ўтказиш.
7-боб. Нодавлат умумтаълим ташкилотини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
57. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади.
Нодавлат умумтаълим ташкилоти ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади.
58. Нодавлат умумтаълим ташкилоти фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
муассис (муассислар) томонидан ажратилган маблағлар;
шартнома асосида таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан тўланган маблағлар;
дарс машғулотларидан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(58-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк ташкилотнинг мол-мулки таркибига киритилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Нодавлат умумтаълим ташкилоти мол-мулки ва пул маблағларининг қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ёки самарасиз сарфланиши учун бевосита унинг директори жавобгар ҳисобланади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Нодавлат умумтаълим ташкилоти ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Муассис (муассислар) томонидан нодавлат умумтаълим ташкилоти ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамаларни бериш тартиби тасдиқлаб қўйилиши мумкин.
62. Нодавлат умумтаълим ташкилоти штатидаги ходимлар сони муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
63. Нодавлат умумтаълим ташкилоти умумий ўрта таълим бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Халқаро ҳамкорлик шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.
64. Нодавлат умумтаълим ташкилотини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили якунида муассис (муассислар) томонидан амалга оширилади.
Лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган, тугатилган ёки лицензияси бекор қилинган нодавлат умумтаълим ташкилотининг муассиси (муассислари) таълим олувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа нодавлат умумтаълим ташкилотига ёки давлат умумтаълим муассасаларига ўтказишда кўмаклашади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига
2-ИЛОВА

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик
‎тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси

Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Qayta tayyorlash bo‘yicha nodavlat ta’lim olganlik to‘g‘risida
‎DIPLOM

‎QT № 000000000

___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi)

20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha

_________________________________________________________________________________________ da

(nodavlat ta’lim tashkilotining nomi)

_____________ soatga mo‘ljallangan ______________________________________________________________

(kurs hajmi)‎

___________________________________________________________________________________________ (qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlash kursini tamomladi.

‎‎Nodavlat ta’lim tashkiloti rahbari:

____________

‎‎______________________________________

(imzo)‎

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

‎‎Ro‘yxatdan o‘tkazish raqami: ____________________

‎‎Berilgan sanasi: ______________________________

‎‎(kun, oy, yil)

QR — kod‎

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик
‎тўғрисидаги дипломнинг тавсифи

Кадрларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч ҳаво рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 25 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash bo‘yicha nodavlat ta’lim olganlik to‘g‘risida» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч ҳаво ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:
‎босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
‎ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
‎нақшли растр;
‎ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
‎махсус қоғозлар;
‎ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига
3-ИЛОВА

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик
‎тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси

Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби
‎‎

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Malaka oshirish bo‘yicha nodavlat ta’lim olganlik to‘g‘risida
‎SERTIFIKAT

‎MO № 000000000

___________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi)

20____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________gacha

_________________________________________________________________________________________ da

(nodavlat ta’lim tashkilotining nomi)

_____________ soatga mo‘ljallangan ______________________________________________________________

(kurs hajmi)‎

___________________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursining nomi)

malaka oshirish kursini tamomladi.

‎‎Nodavlat ta’lim tashkiloti rahbari:

____________

‎‎______________________________________

(imzo)‎

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

‎‎Ro‘yxatdan o‘tkazish raqami: ____________________

‎‎Berilgan sanasi: ______________________________

‎‎(kun, oy, yil)

QR — kod‎

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик
‎тўғрисидаги сертификатнинг тавсифи

Кадрлар малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч яшил рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 25 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish bo‘yicha nodavlat ta’lim olganlik to‘g‘risida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч яшил ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:
‎босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
‎ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
‎нақшли растр;
‎ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
‎махсус қоғозлар;
‎ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига
4-ИЛОВА
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.
2. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом ва кадрлар малакасини ошириш тўғрисидаги сертификатдан иборат бўлиб, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
3. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ёзма буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ушбу Низом Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
2-боб. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини Давлат инспекциясидан олиш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш
4. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс ташкил этилганда, таълим олувчилар тўғрисидаги маълумот Давлат инспекциясининг «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»га (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) жойлаштирилади.
5. Нодавлат таълим ташкилотлари кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс тамом бўлишидан кўпи билан ўн кун олдин нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида махсус ташкил этилган интерактив хизмат (certform.tdi.uz) орқали Давлат инспекциясига буюртма беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
6. Нодавлат таълим ташкилотларининг буюртмаси беш иш кунида ўрганиб чиқилади ва ахборот тизимига киритилган маълумотда кўрсатилган таълим олувчилар сонига мутаносиб равишда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари берилади.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун буюртма берилгунга қадар нодавлат таълим ташкилотининг таълим олувчилари сафидан четлатилганлар бўлса, уларни четлаштириш тўғрисидаги буйруқларидан нусхалар электрон шаклда тақдим этилади. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини бериш таълим олувчилар сафидан четлатилганлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
7. Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига нодавлат таълим ташкилотларига берилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақами тўғрисидаги маълумот киритиб борилади.
8. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари нодавлат таълим ташкилоти вакилига мазкур ташкилот томонидан тасдиқланган ишончнома асосида берилади.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.
9. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва сейфда сақланади.
10. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари битирувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар қора туш билан ўзбек тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда) ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда босма ҳарфларда чиройли ва аниқ қилиб тўлдирилади.
11. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ҳамда нодавлат таълим ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади, муҳри бўлмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат ҳақиқий ҳисобланмайди.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгарлик шахсан таълим ташкилоти раҳбарига юкланади.
12. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда, бузилган бланкалар топширилган ҳолда Давлат инспекциясидан янги бланкалар қайта буюртма бериш йўли билан олинади. Бузилган бланкалар тўғрисида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида қайд этилади.
Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақамлари қирқиб олинади ва бу ҳақда тузилган далолатномага илова қилинган ҳолда сақланади.
13. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Давлат инспекциясида камида уч кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
14. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар, уларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарида сақланади. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ўзгарган тақдирда, барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.
15. Битирувчига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг нодавлат таълим ташкилоти педагогик кенгаши қарори асосида қабул қилинган буйруғига асосан берилади.
16. Ҳар бир битирувчи нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни бевосита нодавлат таълим ташкилотидан олади.
Битирувчилар нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни олгани ҳақида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва таълим олувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарига имзо қўяди.
17. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Дафтардаги барча ёзувлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбари имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтари Давлат инспекцияси томонидан бир йилда бир марта текширувдан ўтказилади.
18. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида 75 йил сақланади, сўнгра ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
Берилмай қолган тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.
19. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга топширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар Давлат инспекциясига қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нодавлат таълим ташкилотларида сақлаш қатъиян тақиқланади.
20. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда, нодавлат таълим ташкилоти раҳбари бу ҳақда дарҳол Давлат инспекциясига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг серияси ва рақами кўрсатилиб, йўқолиш сабаблари аниқ баён қилинади.
Давлат инспекцияси бошлиғининг йўқолган бланкаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида буйруғи дарҳол қабул қилинади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, бу ҳақда маълумот ахборот тизимига жойлаштирилади.
21. Нодавлат таълим ташкилотлари раҳбарлари Давлат инспекциясига битирувчиларга топширилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот бериб борадилар.
3-боб. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар дубликатини бериш
22. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ёки битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган ҳолларда ҳужжат дубликати берилади.
23. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи нодавлат таълим ташкилотига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага:
нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат йўқолган бўлса — ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти ёки Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига чоп этиш учун эълон (эълонда йўқолган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг берилган йили, серияси ва рақами кўрсатилиш керак);
нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат яроқсиз ҳолга келган бўлса — яроқсиз ҳолга келган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат;
битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган бўлса — ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
24. Дубликат бериш масаласи нодавлат таълим ташкилотининг педагогик кенгашида кўриб чиқилади. Педагогик кенгашнинг дубликат бериш тўғрисида қарори асосида нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
25. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғи асосида ахборот тизимига маълумот киритилади ҳамда дубликат олиш учун Давлат инспекциясига буюртма берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
26. Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотининг буюртмаси келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилади.
Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилган санадан бошлаб узоғи билан уч иш куни ичида расмийлаштириб берилади.
27. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати белгиланган қоидаларга асосан нодавлат таълим ташкилоти томонидан тўлдирилади ва юқори ўнг бурчагига қора туш билан ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «дубликат» сўзи ёзиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур низомнинг 3-боби.
Дубликат нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади ҳамда битирувчи томонидан дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади.
28. Йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ва битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги сабабли бекор қилинган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига киритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Нодавлат таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда дубликат ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳамда битирувчининг аризаси асосида Давлат инспекцияси томонидан берилади.
30. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи Давлат инспекциясига ариза билан мурожаат қилади. Аризага ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Давлат инспекцияси бошлиғининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ битирувчи ариза билан мурожаат қилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати ёзиб берилади.
31. Нодавлат таълим ташкилоти томонидан нодавлат таълим ташкилотини битирган шахсларга нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битирувчилар нодавлат таълим ташкилотининг нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этиш бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаси уставини ишлаб чиқиш тартиби муқаддимасининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Тартиб барча таълим турлари бўйича давлат таълим муассасалари уставларини (кейинги ўринларда Устав деб аталади) ишлаб чиқишда амал қилиш учун қўлланилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 09/19/1028/4222-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)