Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.02.2022
|
ИЛОВА
Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | ||||
I. «YERELEKTRON» ААТга бўш турган ер участкаларини жойлаштириш тартиб-таомиллари | ||||||
1-босқич | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» органлари деб аталади) | Ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш турган ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга мустақил равишда жойлаштиради. | Ҳар ойнинг 5 ва 20 санасида | |||
Жисмоний ва юридик шахслар | Аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга | Хоҳишига кўра | ||||
II. «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда амалга ошириладиган тартиб-таомиллар | ||||||
2-босқич | «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари | 1. Таклиф этилган ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқилади ҳамда тегишли материаллар тайёрланади. 2. Таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. | 5 иш куни ичида | |||
3-босқич | Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда Қурилиш органлари деб аталади) | 1. Ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ушбу ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини аниқлайди. Зарур ҳолларда уларни: а) тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш; б) ёнғин хавфсизлиги; в) йўл ҳаракати хавфсизлиги; г) шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, аҳоли пунктлари ва шаҳарлараро ҳудудларни ҳудудий ривожлантириш истиқболлари талабларга мувофиқлигини келишиб беради. 2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради. 3. Электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш учун сўров юборади. | 5 иш куни ичида | |||
1. Ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар. 2. Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси. 3. Давлат йўл ҳ?ракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари. 4. Ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари. | Ер участкасида қурилишига рухсат берилган ёки тақиқланган объектларнинг турларини келишади ёки келишишни рад этади. | 3 иш куни ичида* | ||||
Сўров келиб тушган кундан бошлаб навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади. | 5 иш куни ичида* | |||||
4-босқич | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари. | Бўш турган ер участкаси бўйича хулоса беради. | 5 иш куни ичида | |||
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари. | Ер участкасини танлаш материалларини келишади ёки келишишни рад этади. | |||||
5-босқич | Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар | Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар ишлаб чиқади ва қурилиш органларига юборади. | 3 иш куни ичида* | |||
6-босқич | Қурилиш органлари | 1. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқади ва материалларни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади. 2. Ер участкасини танлаш материаллари автоматик режимда «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади. | 3 иш куни ичида | |||
7-босқич | Туман (шаҳар) ҳокимлиги | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар 2. Инвестиция киритиш мажбуриятлари тўғрисидаги шартномасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. | 5 иш куни ичида | |||
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари | 3. Ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди. Ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи аукционга чиқариш учун қўшимча қарор қабул қилинмасдан автоматик равишда юборилади. | |||||
III. Аукцион ўтказишда савдо майдончаси орқали электрон шаклда амалга ошириладиган тартиб-таомиллари | ||||||
8-босқич | Оператор | Савдо майдончасида аукцион ўтказилиши бўйича хабарнома жойлаштиради. | 1 иш куни ичида | |||
9-босқич | Жисмоний ва юридик шахслар | 1. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юборади ва закалат киритади. | 15 кун ичида | |||
2. Аукционда иштирок этади. | Аукцион ўтказиладиган куни соат 9:00 дан 18:00 гача, айрим ҳолларда 21:00 гача | |||||
10-босқич | Аукцион ғолиби | 1. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошмаса тўлов тўлиқ амалга оширилади. 2. Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ошса: | 5 иш кун ичида | |||
а) аукцион давомида белгиланган кийматнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади; | 5 банк иш куни ичида | |||||
б) қийматнинг қолган қисмини тўлиқ тўлайди. | 30 календарь кун ичида | |||||
11-босқич | Оператор | 1. QR-кодини қўллаш орқали аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради. 2. Баённомани ғолибнинг шахсий кабинетига «YERELEKTRON» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар)даги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли филиалига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. 3. Аукцион натижалари тўғрисида хабар эълон қилади. 4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлайди. | 1 кун ичида | |||
12-босқич | «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари | Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва аукцион ғолибига Давлат реестридан электрон кўчирма юборади. | 2 иш куни ичида | |||
Туман (шаҳар) ҳокимлиги | Инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради. | 5 иш куни ичида |