Давлат хизматларининг номи | Ишлар нархи | |
I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
1.1. | Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
1.2. | Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
1.3. | Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари |
1.4. | Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари |
1.5. | Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари |
1.6. | Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари |
II. Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
2.1. | Кўп квартирали уйдаги квартира | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
2.2. | Якка тартибдаги тураржой | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
III. Ер участкаларига ва кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
3.1. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Бепул |
3.2. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
3.3. | Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
3.4. | Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
3.5. | Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
3.6. | Кўп йиллик дов-дарахтлар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи |
IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш | ||
4.1. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
4.2. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
4.3. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.4. | Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.5. | Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.6. | Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.7. | Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
4.8. | Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.9. | Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.10 | Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари |
4.11 | Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
4.12. | Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
4.13. | Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун) |
4.14. | Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
4.15. | Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш | а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
4.16. | Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4.17. | Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
4.18. | Кўчмас мулк тарихи тўғрисида маълумотнома бериш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш | ||
5.1. | Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
VI. Кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш | ||
6.1 | Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
6.2 | Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |