Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат муносабатлари ва кадрлар билан иш юритишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
бир ой муддатда «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда «ЯММТ» ИДАК деб аталади), жойлаштириш ва унинг ишлаши учун мавжуд ресурслар сервер ва коммутацион қурилмалари билан тўлдирилишини назарда тутсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда «ЯММТ» ИДАКнинг сервер ва коммутацион қурилмалар ва дастурий таъминотини ахборот хавфсизлиги стандартларига мувофиқлик ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланганлик бўйича экспертизадан ўтказсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» «ЯММТ» ИДАК белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ҳамда Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестрига киритилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси эса фуқароларнинг шахсга доир маълумотларидан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида мунтазам равишда ахборот хавфсизлиги бўйича аудит ўтказилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, АТ Халқ банки «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида «ЯММТ» ИДАК билан идоралараро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «ЯММТ» ИДАКни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекцияни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯММТ» ИДАКдан туманларда (шаҳарларда) фойдаланиш бўйича маслаҳатчи мутахассисларнинг функциялари туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари мутахассислари томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бир ой муддатда Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Дирекция Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Я. Ғуломов кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган Мирзо Улуғбек тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносига жойлаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 декабрь,
971-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ходимлар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини электрон шаклда тузиш (кейинги ўринларда — электрон меҳнат шартномалари), уларга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда «ЯММТ» ИДАК деб аталади) — ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи бўлиб, у орқали тузилган рўйхатга олинган меҳнат шартномалари ва ходимларнинг меҳнат стажига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
«ЯММТ» ИДАК оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — ахборот тизимининг ишлашини, ундан фойдаланишни, шунингдек, «ЯММТ» ИДАК ишлашининг ташкилий ва техник жиҳатлари билан боғлиқ мунтазам тартибга солиш ваколатлари амалга оширилишини таъминлайдиган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш берувчи — ташкилот, шу жумладан, унинг алоҳида таркибий бўлинмалари номидан уларнинг раҳбарлари, мулкдори айни вақтда унинг раҳбари ҳисобланадиган хусусий корхоналар, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ўн саккиз ёшга тўлган алоҳида шахслар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш — меҳнат ҳақидаги қонунчилик талабларига мувофиқ иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган қоғоз шаклдаги меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш жараёни;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси — жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон ҳужжат бўлиб, у меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан электрон шаклда тузилганлиги ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги, ўзини ўзи банд қилганлиги, ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг жамоат ишларига жалб қилинганлиги, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисидаги маълумотлар асосида «ЯММТ» ИДАКда шакллантирилади, шунингдек, унда ходим тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги), ишга жойлашиш даврлари (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш), ҳисобланган иш ҳақи, шунингдек, жисмоний шахснинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
идоралараро ўзаро ахборот ҳамкорлиги иштирокчилари — «ЯММТ» ИДАК билан маълумотлар айирбошланишига жалб этилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш берувчининг шахсий кабинети — рўйхатдан ўтган иш берувчиларга ходимлар билан электрон меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини, уларни бекор қилишни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, иш ўринлари, бўш иш ўринлари ва ходимлар ҳақидаги маълумотларни киритиш имконини берувчи «ЯММТ» ИДАКнинг ёпиқ бўлими;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахснинг шахсий кабинети — рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга ўзларининг электрон меҳнат шартномаларини имзолаш, улардан нусха олиш, электрон меҳнат дафтарчаларига кириш имконини берувчи «ЯММТ» ИДАКнинг ёпиқ бўлими;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланадиган маълумотлар — «ЯММТ» ИДАКка иш берувчининг «Ташкилот кабинети» орқали, жисмоний шахснинг шахсий кабинети орқали киритиладиган барча маълумотларнинг тўғрилиги ва шаффофлигига улар томонидан электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёрдамида қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган электрон маълумотлар;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
ходимнинг аввалги меҳнат стажи — фаолият юритаётган иш берувчида ишлаётган ходимнинг аввалги иш жойи тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон меҳнат шартномаси — ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи, қонунчиликда белгиланган тартибда «ЯММТ» ИДАКда тузилган ҳамда ЭРИ ёрдамида тасдиқланган ёзма меҳнат шартномаси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Меҳнат муносабатларини, шу жумладан, электрон меҳнат шартномаларини тузиш, уларни бекор қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда ҳамда қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини, уларни бекор қилишни ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир, Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, фаолият юритаётган барча иш берувчилар (Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно) ўзларида ишлаётган ходимларининг аввалги иш жойи тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги барча ёзувларни «ЯММТ» ИДАКка киритишга ва 2005 йил 1 январгача меҳнат стажи тўғрисида киритилган ушбу маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ЭРИ билан тасдиқлаб беришга, 2005 йилдан кейинги давр учун мазкур маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходим аввал ишлаган иш берувчиларнинг «Ташкилот кабинети»га электрон шаклда сўров юборилишига масъулдир.
Иш берувчилар «ЯММТ» ИДАКдан келиб тушган электрон сўровга кўра уларда илгари ишлаган собиқ ходимларнинг барча даврлар бўйича меҳнат стажи даври ҳақидаги маълумотларни сўров келиб тушгандан сўнг ўн кун муддатда ЭРИ билан тасдиқлайдилар ҳамда собиқ ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ушбу муддат давомида белгиланган тартибда архивларга тақдим этилмаган ҳамда ўзларининг идоравий архивидаги мавжуд ҳужжатлари асосида «ЯММТ» ИДАКка киритадилар ва ЭРИ билан тасдиқлайдилар.
Тасдиқланган маълумотларнинг ҳаққонийлигига иш берувчилар масъул ҳисобланади.
Ёпилган, тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган (архивлар ёки идоравий архивларда маълумотлари мавжуд бўлмаган) иш берувчиларда муқаддам ишлаган собиқ ходимларнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига киритилган иш стажи тўғрисидаги ёзувлар ходимнинг охирги иш берувчиси томонидан «ЯММТ» ИДАКка киритилади ва ЭРИ билан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча иш берувчилар ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
Иш берувчилар «ЯММТ» ИДАК орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)
5. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси «ЯММТ» ИДАК оператори ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «ЯММТ» ИДАКни ишлаб чиқиш, юритиш, сақлаб туриш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
7. Хусусий ташкилотларга «ЯММТ» ИДАКга маълумотларни киритиш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатишга йўл қўйилади.
2-боб. Иш берувчининг шахсий кабинетига кириш
8. Иш берувчи ёзма шаклда тегишли қарорни расмийлаштириш йўли билан «ЯММТ» ИДАКга кириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахс ва ёки бир нечта масъул шахсларни белгилаши шарт, якка тартибдаги тадбиркор бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат шартномаларини тузиш (бекор қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) иш берувчи (ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчи) томонидан амалга оширилади, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини (бекор қилишни, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни) рўйхатдан ўтказиш функцияси раҳбар ёки у томонидан белгиланган бошқа шахсга, ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсларда тугатувчига юкланиши мумкин.
Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни рўйхатга олиш тартиби ижросини, шунингдек, «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритишни таъминлаш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлигини кўрсатиш мақсадида иш берувчи масъул шахсни (шахсларни) белгилаб, унга (уларга) иш берувчининг ЭРИ калитини тақдим этиш орқали «ЯММТ» ИДАКка кириш имконини бериши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
11. «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтиш учун иш берувчи my.mehnat.uz электрон манзилига ўтиши ва «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали идентификациядан ўтиши лозим.
12. Идентификациядан ўтгандан сўнг «ЯММТ» ИДАК автоматик равишда тақдим этилган маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг юридик шахслар маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар билан таққослайди ва хатолар аниқланмаган тақдирда, идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида иш берувчи «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Рўйхатга олингандан сўнг автоматик равишда иш берувчининг шахсий кабинети шакллантирилади. Иш берувчининг шахсий кабинетига иш берувчининг ЭРИ калити ёрдамида кирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Иш берувчига тегишли солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) «ЯММТ» ИДАКда иш берувчининг идентификатори ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Иш берувчида дастурий ёки аппарат воситалари бўлмаса ёхуд «ЯММТ» ИДАКда мустақил равишда рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қиладиган бошқа сабаблар мавжуд бўлса, рўйхатдан ўтиш меҳнат органларида бепул амалга оширилиши мумкин. Бунда маълумотларни тасдиқлаш иш берувчининг ЭРИдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
16. Истисно тариқасида, ходимларнинг сони кўплиги ёки бошқа сабабларга кўра иш берувчи томонидан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш ваколати унинг таркибий бўлимларига ўтказилган ҳолларда иш берувчининг «ЯММТ» ИДАК операторига йўллаган сўровига кўра, меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш, иш ўринлари, бўш иш ўринлари ва таркибий бўлинмалар ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун алоҳида штат тузилмаси (жадвали) базаси шакллантирилишига йўл қўйилади.
17. Иш берувчи тугатилганда унинг шахсий кабинетига киритилган маълумотлар «ЯММТ» ИДАК маълумотлар архивига юборилади ва у ерда чекланмаган муддат давомида сақланади. Иш берувчи тугатилгандан сўнг оператор манфаатдор шахсларнинг давлат пенсиясини тайинлаш билан боғлиқ бўлган асосланган буюртманомалари бўйича иш берувчининг шахсий кабинетига кириш ҳуқуқига эга бўлади.
18. Ташкилот мулкдори ўзгарганда, қайта ташкил этилганда (бирлаштириш, қўшиб юбориш, бўлиниш, ажратиш, ўзгартириш) шахсий кабинет унинг ҳуқуқий ворисида сақланиб қолади.
3-боб. Ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш
19. «ЯММТ» ИДАКда ташкилот тузилмасини шакллантириш ташкилот штат жадвалига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ҳар бир лавозим алоҳида яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ташкилотнинг тузилмасида:
ташкилотнинг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг алоҳида СТИРга эга бўлган ва алоҳида юридик шахс бўлганларидан ташқари;
иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) тасдиқланган штат жадвали, махфий штат жадвали бундан мустасно;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги бўйича суғурта полиси санаси ва рақамлари;
маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда ташкилотдаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун белгиланган захирага қўйилган иш ўринларининг тоифалари ва сони (агар қонунчилик талаблари татбиқ этилса) ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
21. Бўлинмалар ҳақидаги маълумотларни киритиш бўлинма номи ёзилган махсус шаклни тўлдириш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Иш жойи ҳақидаги маълумотларни шакллантиришда иш берувчи ҳар бир лавозим бўйича Машғулотларнинг миллий классификаторига мувофиқ лавозим номи, иш ставкаси ҳажми (агар мавжуд бўлса), иш ҳақининг асосий (базавий) қисми (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар штатлар жадвалига мувофиқ), иш ўрнига қўйиладиган малакавий талаблар (Миллий малакалар рамкасининг малака даражасига мос таълим даражаси ва бошқалар), лавозим вазифалари, иш вақти режими, меҳнат шароитлари (нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар) тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Шунингдек, иш берувчи иш ҳақининг асосий (базавий) қисмига қўшимча тўловларни (устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар, устамаларни) ҳам кўрсатиши мумкин.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчилар томонидан «ЯММТ» ИДАКдаги «Ташкилот кабинети»да яратилган иш ўрнига ноқулай ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича лавозим ва касблар белгиланади ҳамда ушбу лавозим ва касбларда ишлаётган ва ишлаган ходимларнинг маълумотлари киритилиши лозим.
Иш берувчилар томонидан «Ташкилот кабинети»да имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозим ва касбларда ишлаётган ҳамда ишлаган собиқ ходимларнинг ишлаган даври тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Бунда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлари бўйича 2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисмида кўзда тутилган ишлар, касблар ва лавозимлар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари Рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса фойдаланади. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.
Иш берувчи «Ташкилот кабинети»да «Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш» бўлимида бахтсиз ҳодиса тури, оқибатлари ва санаси, жабрланувчилар сони бўйича тузилган Н-1 шаклдаги далолатномага асосан меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигини олган, шунингдек, меҳнатга лаёқатлилигини қисман йўқотган ва тиббий хулосага кўра ўзининг асосий ишидан бошқасига бир ва ундан ортиқ иш кунига ўтказилган ходимларнинг маълумотларини киритади.
Иш берувчилар ушбу маълумотларни ЭРИ билан тасдиқлайдилар ва уларнинг ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Электрон меҳнат шартномаси тузилгунига қадар ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгунигача янги киритилган иш ўрнининг мақоми автоматик равишда бўш иш ўрни деб белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Иш ўрни тўғрисида маълумот киритилганидан сўнг электрон меҳнат шартномаси тузишга ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-боб. Электрон меҳнат шартномасини тузиш
241. Электрон меҳнат шартномалари иш берувчи ва ходим ўртасида «ЯММТ» ИДАКда тузилади.
242. «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат шартномалари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи томонидан шакллантирилади ва тарафлар ўртасидаги келишувга кўра ЭРИ ёрдамида имзоланади.
Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
4-боб. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича «ЯММТ» ИДАКка меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш тадбиркорлик субъекти — юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Иш берувчи қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисида киритилган маълумотларни ЭРИ ёрдамида тасдиқлайди. Меҳнат шартномаси тўғрисида киритилган маълумотлар иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмаган тақдирда, меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган деб ҳисобланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
27. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш пайтида нотўғри маълумотлар киритилган тақдирда иш берувчи беш иш куни мобайнида меҳнат шартномасининг нотўғри киритилган маълумотларини таҳрир қилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган муддат ўтиб кетган тақдирда иш берувчи ўрнатилган «ЯММТ» ИДАК алоқа каналлари орқали ЭРИ идентификацияси билан операторга мурожаат қилади. Барча мурожаатлар оператор томонидан беш иш куни давомида кетма-кетлик тартибида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотларда ишламаган фуқароларнинг хабардорлигисиз ғайриқонуний равишда улар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ҳақидаги «ЯММТ» ИДАКда қайд этилган маълумотлар Давлат меҳнат инспекциясининг тегишли хулосаси асосида оператор томонидан «ЯММТ» ИДАКда «Ташкилот кабинети» архивига тушмайдиган тарзда тўлиқ ўчирилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)
28. «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олинган ҳар бир меҳнат шартномасига кейинчалик хизматда фойдаланиш мақсадида ноёб рақам берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Меҳнат шартномасига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тузилган меҳнат шартномасига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш «ЯММТ» ИДАКга меҳнат шартномасидаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Меҳнат шартномасига қўшимча келишув бўйича киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Меҳнат шартномасига қўшимча келишув иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатдан ўтказилган тақдирда, қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
31. Қўшимча келишув маълумотлари нотўғри киритилган ҳолларда иш берувчи нотўғри киритилган маълумотларни беш иш куни мобайнида таҳрир қилиши мумкин. Белгиланган муддат ўтиб кетган тақдирда, иш берувчи операторга мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ҳар бир рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномасига қўшимча келишувга кейинчалик хизматда фойдаланиш учун ноёб рақам берилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
6-боб. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқишини рўйхатдан ўтказиш
33. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқишини рўйхатдан ўтказиш «ЯММТ» ИДАКга ижтимоий таътил даври тўғрисидаги маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ходимнинг ижтимоий таътилини рўйхатга олиш тўғрисидаги киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқиши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
35. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқиши бўйича нотўғри маълумотлар киритилган тақдирда иш берувчи беш иш куни мобайнида нотўғри киритилган маълумотларни таҳрир қилиши мумкин. Белгиланган муддатдан ошган тақдирда иш берувчи операторга мурожаат қилади.
7-боб. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши «ЯММТ» ИДАКка иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан бекор қилинганда, ушбу ҳолат иш берувчи томонидан «ЯММТ» ИДАКда алоҳида қайд этилади. Лекин электрон меҳнат дафтарчасида ушбу ҳолат меҳнат шартномасининг бекор қилиниши сабаби сифатида кўрсатилмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини рўйхатга олиш тўғрисида киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда, киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
38. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши бўйича нотўғри маълумотлар киритилган тақдирда иш берувчи беш иш куни мобайнида нотўғри киритилган маълумотларни таҳрир қилиши мумкин. Белгиланган муддат ўтиб кетган тақдирда, иш берувчи операторга мурожаат қилади.
39. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши рўйхатдан ўтказилганидан сўнг меҳнат шартномаси тўғрисидаги барча ёзувлар автоматик равишда ташкилотнинг электрон архивига тушади.
40. Ташкилотнинг электрон архиви ташкилотнинг бутун фаолияти даврида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузилиши, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши, бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ва иш берувчининг шахсий кабинети орқали улар билан танишиш мумкин бўлади.
8-боб. Бўш иш ўринлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ташкилот таркибида яратилган иш ўрни агар ушбу иш ўрнига электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, бўш ҳисобланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
42. Бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ташкилотнинг умумий тузилмасида, шунингдек, иш берувчи шахсий кабинетининг алоҳида бўлимида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотдаги мавжуд ҳар бир бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотда ушбу Низомнинг 22-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар ва ташкилот реквизитлари, ташкилотнинг кадр хизмати масъули (Ф.И.О.) ва алоқа маълумотлари иш берувчи томонидан кўрсатилиши шарт.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотнинг тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан бўш иш ўринларини ортиқча ва асоссиз яратиш қонунчиликда белгиланган тартибда иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) масъулиятига қаратилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Бўш иш ўрни ташкил этилганидан ёки меҳнат шартномасининг бекор қилиниши рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш календарь кун мобайнида бўш иш ўрнига электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, бу бўш иш ўрни ҳақидаги маълумот автоматик равишда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бўш иш ўринлари миллий базасига узатилади ва барча учун очиқ бўлади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Иш ўрни электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси тузилганлиги рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бўш ҳисобланмайди, бунда бўш иш ўрни ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бўш иш ўринлари миллий базасида нофаол бўлади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
9-боб. Жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш
46. «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтиш учун жисмоний шахс my.mehnat.uz электрон манзилига ўтиши ва «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида ёки кадрлар бўйича иш юритувчи масъул ходим ёки меҳнат органининг масъул ходими томонидан верификация қилинган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш коди ёрдамида идентификациядан ўтиши керак.
47. Идентификациядан ўтгач «ЯММТ» ИДАК автоматик равишда тақдим етилган маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими жисмоний шахслар маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар билан солиштиради ва хатолик аниқланмаган ҳолларда идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида жисмоний шахсни «ЯММТ» ИДАКда рўйхатга олади.
48. Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик равишда жисмоний шахснинг шахсий кабинети шакллантирилади.
49. «ЯММТ» ИДАКда жисмоний шахсга тегишли жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда ЖШШИР деб аталади) жисмоний шахснинг идентификатори ҳисобланади.
50. Ташкилотда кадрлар билан иш юритувчи масъул ходим ёки меҳнат органининг масъул ходими жисмоний шахсларнинг ёзма мурожаати асосида улар билан боғланиш маълумотларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
51. Жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун кетган тақдирда ёки вафот этган тақдирда шахсий кабинетдаги маълумотлар «ЯММТ» ИДАКда сақланишда давом этади ва ишончли шахсларга ёки қонуний ворисларга тақдим этилиши мумкин.
10-боб. Электрон меҳнат дафтарчаси
52. «ЯММТ» ИДАКдаги электрон меҳнат дафтарчасига кириш:
мустақил равишда, жисмоний шахснинг ЭРИдан ёки кадрлар билан иш юритувчи масъул ходим ёки меҳнат органининг масъул ходими томонидан верификация қилинган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш кодидан фойдаланиб — ходим томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходим билан электрон меҳнат шартномаси тузилганидан сўнг ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг — иш берувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
(52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
53. Электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга мустақил киритишлари мумкин. Шу билан бирга киритилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзув киритилгандан сўнг ўн беш кун мобайнида верификация қилиниши (тасдиқланиши) лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишламайдиган фуқаролар ўзларининг меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини «ЯММТ» ИДАКка киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунда маълумотлар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали киритилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 106-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон)
11-боб. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни киритиш
55. Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини беришда меҳнат органлари гувоҳнома берилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай улар тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритади.
56. «ЯММТ» ИДАКга ўзини ўзи банд қилган ҳолда вақтинчалик меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган меҳнат фаолияти олиб борилган давр киритилади. Бунда даврнинг биринчи куни вақтинчалик меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятнинг бошланиш санаси ва охирги куни фаолиятнинг якунланган санаси ҳисобланади.
57. Ўзини ўзи банд қилган ҳолда меҳнат фаолияти тўғрисидаги «ЯММТ» ИДАКда сақланадиган маълумотлар пенсия ҳисоблашда тегишли иш билан бандлик даврини меҳнат стажига киритиш учун асос бўлади. Бунда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини тақдим этиш орқали тасдиқлаш талаб қилинмайди.
12-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унга идоравий мансуб ташкилотлар «ЯММТ» ИДАКнинг ишлаши, ахборот хавфсизлигининг таъминланиши, ахборот тизими таркибидаги шахсга доир маълумотларга рухсатсиз киришнинг олдини олиш учун масъул ҳисобланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
59. «ЯММТ» ИДАКдаги маълумотларни сақлаш ва ундаги шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
60. Меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибининг ижро этилиши бўйича жавобгарлик иш берувчилар ва зиммасига тегишли вазифалар юкланган бошқа органларга юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Ҳаракатлар

Муддатлар

1-босқич

Иш берувчи

Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизими орқали идентификациядан ўтиш йўли билан my.mehnat.uz манзили бўйича «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтиш.

Қонунда белгиланган муддатда

2-босқич

Иш берувчи

Иш берувчининг шахсий кабинетини шакллантириш.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик тарзда

3-босқич

Иш берувчи

Штат жадвалига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш йўли билан ташкилот тузилмасини шакллантириш.

Иш берувчининг шахсий кабинети шакллантирилганидан сўнг

4-босқич

Иш берувчи

Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш.

1. Ходим ҳақидаги маълумотларни киритиш: паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР.

2. Меҳнат шартномаси реквизитларини киритиш: меҳнат шартномаси рақами; меҳнат шартномаси тузилган сана.

3. Меҳнат шартномаси шартларини киритиш: ишни бошлаш санаси; меҳнат шартномасининг тугаши санаси*; иш жойи; синов муддати; фаолият тури; иш вақти ва дам олиш вақти; йиллик ҳақ тўланадиган таътил; қўшимча ҳақ тўланадиган таътил; меҳнатга ҳақ тўлаш.

Иш берувчининг шахсий кабинетидаги ташкилотнинг шакллантирилган тузилмасида иш ўрни яратилганидан сўнг

* Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ёки муайян ишни бажариш вақтига тузилган тақдирда тегишли белги қўйилади.
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Электрон меҳнат дафтарчаларида маълумотларни шакллантириш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Ҳаракатлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний шахс (ходим),

иш берувчи

my.mehnat.uz электрон манзили бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида ёки кадрлар бўйича иш юритувчи масъул ходим ёки меҳнат органининг масъул ходими томонидан верификация қилинган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш коди ёрдамида рўйхатдан ўтиш.

Меҳнат шартномаси тузилганда

2-босқич

Жисмоний шахс (ходим)

Жисмоний шахснинг шахсий кабинети шакллантирилиши.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик тарзда

3-босқич

Иш берувчи

Электрон меҳнат дафтарчасида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, уларни бекор қилиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини тузишни, уларни бекор қилишни ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда шакллантириш.

Электрон меҳнат шартномаси тузилгандан ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг

Изоҳ. Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида «ЯММТ» ИДАКга маълумотларни мустақил киритишлари мумкин. Шу билан бирга электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан белгиланган муддатда верификация қилинганидан (тасдиқланганидан) сўнг шакллантирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 8 бирлик.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/971/4114-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.03.2023 й., 09/23/106/0145-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)