1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
Қарори
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3197]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
1. Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 15 июндаги 73-сон «Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2810, 2016 йил 14 июль) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2016 й., 28-сон, 343-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 октябрь,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарорига ИЛОВА
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
қаттиқ маиший чиқинди полигони — қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш, зарарсизлантириш ва изоляциялаш (кўмиш) учун мўлжалланган ҳамда атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланишидан ҳимоя қилинишини таъминловчи, кемирувчилар, ҳашаротлар ва касаллик тарқатувчи микроорганизмлар кўпайишининг олдини олувчи комплекс иншоот (чиқиндихона).
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
2. Қаттиқ маиший чиқинди полигонлари (бундан буён матнда полигон деб юритилади) исталган катталикдаги аҳоли пунктлари учун ташкил этилиши мумкин. Ер участкаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш ҳаражатларини камайтириш мақсадида бир бирига яқин аҳоли пунктлари учун марказлашган полигонларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
2-боб. Полигонларни лойиҳалаштириш
1-§. Полигонлар қурилиши учун ер участкаларини танлаш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
3. Полигонлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилади ҳамда полигонлар қурилиши учун мўлжалланган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23, 24-моддалари.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
4. Полигонлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва ўрмон фонди ерларига кирмайдиган ер участкалари ажратилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
5. Ер ажратиш ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари;
6. Турар жойдан полигон чегарасигача бўлган масофа аҳоли яшаш жойларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ камида 500 метрни ташкил қилиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш]
7. Полигонларнинг атроф-муҳитнинг турли объектларига салбий таъсири даражасини аниқлаш ва энг кам таъсир кўрсатувчи ер участкасини танлаш учун бир неча ҳудудларни муқобил вариант сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
8. Полигонлар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ташқарисида жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
9. Полигонларни сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари, сифатли ер ости сувлари тўпланадиган манбалар теграси, курортларни муҳофаза қилиш зоналари, шунингдек фуқароларнинг оммавий дам олиш ва соғломлаштириш масканлари ҳудудига жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
2-§. Полигон қурилиши учун танланадиган ер участкаларига атроф-муҳитга потенциал таъсири бўйича қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш]
10. Ҳар бир ер участкасининг атроф-муҳитга потенциал таъсирини ўрганиш натижаларига кўра энг кам таъсир кўрсатадиган майдон танланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш]
11. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда танланган ер участкалари атроф-муҳитга потенциал таъсири жиҳатидан полигон қурилиши учун яроқли ҳисобланади:
геологик шароитларига кўра, гил ёки қум тупроқли ер участкалари;
ер участкасининг геологик нуқтаи назардан барқарорлиги, яъни унда ёриқлар мавжуд эмаслиги;
ер участкаси остида сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;
ер участкаси остида 30 метрдан ортиқ қалинликдаги гил ёки оғир қум тупроқли сув ўтказмайдиган қатламнинг мавжудлиги;
ер участкасининг сув ҳавзалари ва тошқин сувлар босадиган ҳудудлардан камида 1000 метр узоқда жойлашганлиги;
ер ости сувларининг сатҳи ер юзасидан камида 10 метр пастда жойлашганлиги, ундан истеъмол қилиш ва суғориш учун фойдаланилмаслиги.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
12. Қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда атроф-муҳитга потенциал таъсирини инобатга олиб, танланган ер участкасида полигон қурилишига йўл қўйилмайди:
сув ўтказувчи бир неча қатламлар, масалан, очиқ шағал конлари, ёриқлар мавжудлиги;
ер ости сувларига 10 метрдан камроқ сатҳда жойлашганлиги;
ер ости сувларидан истеъмол ва суғориш учун фойдаланилиши;
ер ости сувлари булоқлар кўринишида оқиб чиқадиган, 1000 метр радиусда сув ҳавзаси ёки сув тошадиган ҳудудлар мавжудлиги.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
13. Полигонлар қурилиши учун мўлжалланган ер участкалари камида 15 йил фойдаланиш шарти билан танланади. Ушбу майдонлар тўғри тўртбурчак шаклига яқин ва қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштиришнинг максимал баландлигига эришиш мумкин бўлган ерлардан танлаб олинади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
14. Фойдаланиш муддати 15 йилга мўлжалланган полигон учун талаб этиладиган ер майдонининг ҳажми мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган намунавий жадвал бўйича аниқланиши мақсадга мувофиқ.
3-§. Полигонлар қурилиши учун танланган ер участкаларида тадқиқот ишларини амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
16. Полигонлар қурилиши учун танланган ер участкаларида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 22 июлдаги MН-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3197-3, 18.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2023 й., 10/23/3197-3/0629-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
17. Геологик тадқиқотларни ўтказишда қатламланиш тартиби, полигонлар жойлашган ердаги жинслар таркиби ва қалинлиги, тупроқнинг фильтрация коэффициенти ўрганилади. Тадқиқот ишларининг минимал чуқурлиги 4 метр бўлиши лозим. Турли жинслардан иборат тупроқли шароитда сувга бардошли қатламгача тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда шу жойдан бошлаб 1 — 1,5 метр чуқурликкача тадқиқот ўтказиш лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
18. Гидрогеологик тадқиқотлар натижасида ер ости сувларининг сатҳи ва оқими аниқланади. Полигонларни ер усти (жала ва қор) сувлари оқимидан ҳимоя қиладиган баландлик зовурларини қуришда ёғингарчилик фаоллиги ва уларнинг майдонда тўпланиб қолишига оид маълумотлар йиғилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
19. Геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар натижасида қудуқлар (шурфлар) жойлашиши режаси, геологик (литогеологик) кесимлар режаси, полигон қурилиши учун мўлжалланган ер участкасининг яроқлилиги хусусида гидрогеология хулосаси тузилади.
20. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими тайёрланган барча материалларни инобатга олган ҳолда танланган ер участкасининг полигон қурилиши учун яроқлилиги хусусида ўз хулосасини беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 22 июлдаги MН-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3197-3, 18.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2023 й., 10/23/3197-3/0629-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.12.00 Экологик меъёрлаш]
21. Лойиҳалаштирилаётган полигонлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга асосан давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 14 октябрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3197-1, 20.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 10/20/3197-1/1396-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
22. Лойиҳалаштирилаётган полигоннинг сиғимини аниқлашда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг киши бошига умумий йиллик тўпланадиган меъёри, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, ташкилотларда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик тўпланиш меъёри, хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони, полигондан фойдаланиш муддати, жойлаштириладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг зичланиш даражаси ҳамда полигонларда ишлатиладиган техника ва механизмлар ҳисобга олинади.
4-§. Полигонлар тузилиши
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
23. Полигонлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлади:
кириш йўли;
қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони;
хўжалик ҳудуди;
санитария-муҳофаза зонаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
24. Кириш йўли қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини магистрал йўл билан боғлаш мақсадида барпо этилади. Кириш йўли икки томонлама ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлиши керак. Қияликларда қаттиқ маиший чиқиндилар ортилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат бериладиган қиялик ўлчами юқорига 7 фоиз ва пастга 10 фоиздан ошмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
25. Ёмғир мавсумида йўлларни сув босмаслиги учун полигонлар дренаж тизимига эга бўлиши лозим. Дренаж тизими орқали йиғилган сувлар ҳовузларда тўпланиб, қаттиқ маиший чиқиндиларни зичлашда фойдаланилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
26. Полигонларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштирилаётган қисми (бундан буён матнда иш харитаси деб юритилади) мунтазам ўзгариб туриши сабабли, қаттиқ маиший чиқиндиларни доимий йўл тизимидан иш харитасига етказадиган вақтинчалик йўллар қурилади. Вақтинчалик йўллар тупроқ қатламини зичлаш усули билан ётқизилиши мумкин. Намлик шароитидан келиб чиқиб, улар мустаҳкамлайдиган материаллар — шағал, тош, майдаланган бетон, қурилиш қоришмаси ёки ғишт билан қопланиши мумкин.
27. Қаттиқ маиший чиқиндиларни 2 қават (қатлам) баландликда жойлаштирилишида хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида вақтинчалик йўллар, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича иш хариталаридан 2 метр баландликда қурилиши лозим.
28. Қуйи қават (қатлам) — қаттиқ маиший чиқиндиларни қиялик бўйича 2 метр баландликдан «тепадан пастга суриш» усули билан, юқори қават (қатлам) эса — қаттиқ маиший чиқиндиларни 2 метр баландликка «пастдан тепага суриш» усули билан ҳосил қилинади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
29. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони — полигоннинг чиқиндилар кўмиб ташланадиган асосий қисми ҳисобланади. У қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишнинг йиллик ҳажмидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига асосан полигон майдонининг 85 — 95 фоиз қисмида жойлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
30. Қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга жойлаштириш мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Полигон тузилмаси кесими бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
31. Жарлик ёнбағрида жойлашган полигонлар юқориликдан оқиб келиши мумкин бўлган ер усти сув оқимларидан ҳимояланган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
33. Санитария-муҳофаза зонаси полигоннинг атрофи бўйлаб, унинг атроф-муҳитга ва яқин аҳоли пунктларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ташкил қилинади.
5-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонини лойиҳалаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
34. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонида оралиқ ва якуний изоляция учун тупроқ олиш мақсадида котлован (чуқурлик) лойиҳалаштирилади.
Ер ости сувларининг сатҳи котлован (чуқурлик) тубидан камида 2 метр пастда бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
35. Полигонлар ер ости сувларининг ифлосланиши хавфини камайтириш учун фильтрацияга қарши изоляция қопламасига эга бўлиши лозим.
Изоляция харажатларини камайтириш мақсадида полигонларни кам сув ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган тупроқ қатламида яратиш мақсадга мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
36. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркиби ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, изоляция қопламасининг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган полиэтилен қоплама ва унинг устидан қалинлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган бир қатламли тупроқ ётқизилган қоплама;
ҳар бирининг қалинлиги 0,2 миллиметрдан кам бўлмаган, икки қаватли полиэтилен плёнкадан тайёрланган ва улар орасига 0,4 метр қалинликда йирик донали қум ётқизилган қоплама;
битумли ва бошқа махсус изоляция қоплама.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
37. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони лойиҳасида котлованларнинг (чуқурликларнинг) навбат бўйича қазилиши назарда тутилади. Биринчи навбатдаги котловандан (чуқурликдан) олинган тупроқ полигон периметри бўйича тупроқтепага жойлаштирилади. Иккинчи навбатдаги котловандан (чуқурликдан) олинган тупроқ биринчи навбатдаги иш харитаси тўлдирилганидан кейин, ундаги қаттиқ маиший чиқиндиларни изоляция қилишда фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
38. Полигонлар тубида намлик даражаси 52 фоиздан ортиқ, йиллик ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрдан ортиқ бўлганда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони фильтрат пайдо бўлиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Бунда котлованнинг (чуқурликнинг) туби майдон асоси бўйича фильтратнинг тенг тақсимланишини таъминлайдиган (горизонтал) ҳолатда лойиҳалаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
39. Қиялиги 0,5 фоиздан юқори бўлган участкаларда мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича котлован (чуқурлик) поғонаси (каскади) лойиҳалаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
40. Котлованнинг (чуқурликнинг) юқоридаги ва навбатдаги оралиқ деворлар баландлиги, шунингдек иккита ёнма-ён котлованлар (чуқурликлар) деворларининг ўлчамлари орасидаги фарқ 1 метрдан ошмаслиги лозим. Оралиқ деворларнинг тепа қисми бўйича чиқинди ташиш техникаларининг киришига мўлжалланган вақтинчалик кириш йўли лойиҳалаштирилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.18.00 Ерларни муҳофаза қилиш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
42. Котлованларнинг (чуқурликларнинг) чуқурлиги қоида тариқасида, 3 — 6 метр ва кенглиги 6 — 12 метр бўлиши лозим. Уларни шамол йўналишига перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилади.
6-§. Хўжалик ҳудуди ва муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.12.00 Бошқа объектлар қурилиши]
43. Хўжалик ҳудуди — маъмурий ва маиший бинолар, назорат пункти, техникаларни сақлаш ва автотарози айвони, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий қийматликларни сақлаш омборлари, чиқиндиларни саралаш ускуналари, сув ва электр тармоқлари каби бошқа иншоотларни жойлаштириш учун лойиҳалаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.12.00 Бошқа объектлар қурилиши]
44. Хўжалик ҳудуди қаттиқ қопламали майдонга эга бўлиши, тунги вақтларда ёритилиши, атрофи тўсилган бўлиши ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдонига кириладиган йўлга эга бўлиши лозим.
45. Полигонларнинг хўжалик ҳудудига кириш жойида дарвоза ёки шлагбаум ўрнатилади.
46. Чиқинди ташиш техникаларини ювишга мўлжалланган майдон хўжалик ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Чиқинди ташиш техникаларини ювиш ҳаво ҳарорати 5°С дан юқори бўлганда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш]
47. Йилига 360 минг м³ дан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар қабул қилинадиган йирик полигонларда сув таъминоти артезиан қудуқлари орқали амалга оширилади. Ушбу қудуқлар полигонларнинг умумий лойиҳаси таркибида назарда тутилади.
48. Полигонлардан чиқишда чиқинди ташиш техникалари ғилдиракларини ювиш учун узунлиги 8 метр, эни 3 метр ва чуқурлиги 0,3 метр ўлчамдаги темир бетонли қурилмага эга бўлган назорат-дезинфекция ҳудуди мавжуд бўлиши керак. Ушбу қурилма махсус дезинфекцияловчи воситалар билан тўлдирилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
49. Ёнғин ўчириш учун мўлжалланган сув захирасининг (сиғимининг) ҳажми 108 м³ дан кам бўлмаслиги ҳамда ундан ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олишлари учун шароит яратилган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
50. Полигонларнинг бутун ҳудуди периметри бўйича тўсиқ ўрнатилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
501. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ полигонлар ҳудудида «ноль чиқинди» тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш ва қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналар ташкил этилиши мумкин.
(501-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
7-§. Санитария-муҳофаза зонаси ва мониторинг тизими
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
51. Санитария-муҳофаза зонасида полигон периметри бўйлаб 5 — 8 метр кенгликда йўлак қурилади, унинг чегараси бўйлаб дарахт ва бута кўчатлари экилади, муҳандислик коммуникациялари (сув қувурлари, оқова сувларни чиқариб юбориш тизими) ётқизилади ҳамда электр ёритиш қурилмалари ўрнатилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3505-1, 30.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)
52. Санитария-муҳофаза зонасида турар жойлар ва ичимлик суви қудуқлари жойлаштирилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
53. Полигоннинг ер ости сувларига таъсирини назорат қилиб бориш учун ер ости сувлари оқими бўйича полигондан юқори ва пастки ҳудудларда мониторинг қудуқлари барпо этилади.
54. Биринчи мониторинг қудуғи ер ости сувлари оқими бўйича полигоннинг юқори ҳудудида барпо этилади. Мазкур мониторинг қудуғидан олинадиган намуналар ер ости сувларининг дастлабки ҳолатини аниқлайди.
55. Ер ости сувлари оқими бўйича полигондан 100 — 200 метр пастки ҳудудда ҳам 1 та ёки 50 — 100 метр оралиқда 2 та мониторинг қудуғи барпо этилади. Мазкур мониторинг қудуғидан олинадиган намуналар полигоннинг ер ости сувларига таъсирини кўрсатади.
56. Мониторинг қудуқлари ер ости сувларига чиқиндилар тушишидан ҳимоя қилинган бўлиши, шунингдек сувдан намуна олинишини таъминлаши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
58. Полигонларда атмосферага чиқарилаётган ташламаларни мониторинг қилиш ёки энергия олиш мақсадида газни фаол ажратиб олиш тизимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
3-боб. Полигонлардан фойдаланиш
1-§. Полигонларда ишларни ташкиллаштириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
59. Полигонларда ишларни ташкиллаштириш мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
60. Полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ Полигонлардан фойдаланиш технологик схемаси асосида амалга оширилади. Технологик схемада йил мавсумларини инобатга олган ҳолда бажариладиган ишлар кетма-кетлиги, қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш тартиби ва изоляция қилувчи тупроқни қазиб олиш режаси кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
61. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ бир йилга мўлжалланган Полигондан фойдаланиш жадвали асосида амалга оширилади.
62. Полигондан фойдаланиш жадвалида қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириладиган хариталар рақами кўрсатилган ҳолда ҳар ой давомида қабул қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори, уларни изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ майдони хариталари ёки тупроқтепалар рақамланган ҳолда кўрсатилади. Изоляция қилиш учун қазиб олинадиган тупроқ ҳажми «м³» ўлчов бирлигида кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
63. Қабул қилинаётган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг ҳисоби уларнинг зичланмаган ҳолатдаги вазни ёки ҳажми бўйича юритилади. Қабул қилинган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш китобида ёзма ёки электрон шаклда қайд этиб борилади.
2-§. Чиқиндиларни ташиш техникаларини бўшатиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
64. Полигонда мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ чиқиндиларни ташиш техникаларини бўшатиш схемаси бўйича ишлар узлуксиз амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
65. Полигонга келган чиқинди ташиш техникалари иш харитаси ёнида бўшатилади.
Чиқинди ташиш техникаларини бўшатиш майдони иш харитаси олдида икки қисмга бўлинади.
Майдоннинг бир қисмида чиқинди ташиш техникалари бўшатилади, иккинчи қисмида эса, бульдозерлар ёки зичлагичлар иш олиб боради.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
66. Чиқинди ташиш техникаларининг бўшатиш майдонига жойлаштирилиши чиқиб кетаётган техникаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаши лозим.
Майдоннинг бир қисмида чиқинди ташиш техникаларини бўшатиш учун қабул қилиш давомийлиги 1 — 2 соатдан ошмаслиги керак.
3-§. Қаттиқ маиший чиқиндиларни иш харитасига жойлаштириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
67. Чиқинди ташиш техникаларидан тўкилган қаттиқ маиший чиқиндилар иш харитасига жойлаштирилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни полигоннинг бутун юза қисми бўйлаб ва майдондан ташқарига тартибсиз жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Иш харитасининг қуйидаги ўлчамлари ўрнатилади:
эни 5 метр (траншеяли хариталар учун — 12 метр);
узунлиги — 30 — 150 метр.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
68. Қаттиқ маиший чиқиндилар бульдозерлар ёрдамида мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ қалинлиги 0,5 метр бўлган қатламларни ҳосил қилган ҳолда иш харитасига сурилади. 10 — 15 та зичланган қатламлар ҳисобига чиқиндиларни тўкиш майдонидан 2 метр баландликдаги қияликлар ҳосил қилинади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
69. Навбатдаги иш харитасидаги қияликлар «пастдан тепага суриш» усули билан олдингиси томон суриб ҳосил қилинади. 2 метр баландликда зичлаштирилган ҳар бир чиқинди қатлами устидан 0,25 метр қалинликдаги тупроқ қатлами ётқизилиб, изоляция қилинади.
Иш хариталарининг тўлишига кўра иш кўлами, мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ хариталарни тўлдириш кетма-кетлиги бўйича олдинги (ўтган) кунда тўлдирилган хариталардан ортга қараб давом эттирилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Иш хариталарининг тўлишига кўра иш кўлами, мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ хариталарни тўлдириш кетма-кетлиги бўйича олдинги (ўтган) кунда тўлдирилган хариталар олдинга қараб давом эттирилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
71. Чиқинди ташиш техникаларидан тўкилган қаттиқ маиший чиқиндиларни иш харитасига суриш барча турдаги бульдозерлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Иш харитасига жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни 0,5 метр қатлам қилиб зичлаш 14 тонна оғирликдаги бульдозер ёки қуввати 100 — 130 от кучига тенг бўлган трактор ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
72. Зичланадиган ҳар бир қатламнинг қалинлиги 0,5 метрдан ошиб кетмаслиги лозим. Зичлаш ишлари бульдозерни бир жойдан иккинчи жойга 2 — 4 марта ҳаракатлантириб амалга оширилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни зичлаш жараёнида бульдозерларнинг иш харитасининг томонлари узунаси бўйлаб ҳаракатланиши талаб этилади.
73. Бульдозернинг 2 марта ҳаракатланиши натижасида чиқиндиларнинг зичлашиш даражаси 570 — 670 кг/м3, 4 марта ҳаракатланиши натижасида эса, ушбу кўрсаткич 670 — 800 кг/м3 ни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
74. Зичланган чиқинди қатламларининг оралиқ ва якуний изоляцияси тупроқ билан амалга оширилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни очиқ ва чуқур бўлмаган иш хариталарига жойлаштиришда оралиқ изоляция қилиш ишлари иссиқ кунларда ҳар куни, совуқ кунларда эса уч кундан кўп бўлмаган оралиқда амалга оширилади. Оралиқ изоляция қатлами 0,25 метр қалинликни, текисловчи ёрдамида зичланганда эса, 0,15 метр қалинликни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
75. Тупроқ олиш ва уни иш харитасига ташиб келтириш мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ тупроқ етказиб бериш схемаси бўйича скреперлар ёрдамида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
76. Куз ва қиш мавсумида изоляция материали сифатида қурилиш ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (оҳак чиқиндилари, мел, сода, гипс, графит ва б.), шунингдек, истисно тарзида вақтинчалик изоляция учун қор ишлатилиши мумкин.
77. Баҳор фаслида ҳарорат 5°С дан ошган ҳолларда қор билан изоляцияланган майдонлар тупроқ билан қопланади. Қор билан изоляция қилинган қатлам устига навбатдаги қават жойлаштирилмайди.
4-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
78. Полигонлардан фойдаланишда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ схема бўйича келтирилган кетма-кетликка риоя этилиши атроф-муҳит муҳофазаси бўйича асосий талабларнинг бажарилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
79. Полигоннинг масъул хизматчиси ҳар ўн кунда санитария-муҳофаза зонасини кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради (тартибсиз жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни бартараф қилиш, ҳудудни тозалаш ва б.).
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни тартибга солиш]
80. Полигон ҳудудида атроф-муҳитга зарар етишининг олдини олувчи махсус техник мосламаларни қўлламаган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш қатъиян ман этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
81. Қаттиқ маиший чиқиндилар билан бирга жойлаштирилишига йўл қўйиладиган саноат чиқиндилари портлаш, ўз-ўзидан алангаланиш ёки ёниш хусусиятларига эга бўлмаслиги керак.
5-боб. Полигонни ёпиш ва рекультивация қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
82. Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган полигонларда уларнинг лойиҳавий кўрсаткичидан 10 фоиз ортиқ миқдоргача қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
83. Полигонларда заҳарли ва портлаш хавфини туғдирадиган газларнинг ажралиб чиқиши сабабли, улар ёпилганидан кейин камида 40 йил ушбу ҳудудда капитал қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
84. Полигонни ёпиш учун қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади:
якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама;
фильтратни бошқариш тизими;
газни бошқариш тизими.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
85. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қоплама полигон ёпилишидан олдин барча котлованларни (чуқурликларни) тупроқнинг якуний қатлами билан ёпишни назарда тутади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
86. Якуний (юқори) изоляция қилувчи қопламанинг тузилиши ер майдонидан келгусида қандай мақсадда фойдаланилишига боғлиқ ҳолда белгиланади. Дарахтзор ташкил этишда, тепалик ва бошқа баландликларни ҳосил қилиш учун фойдаланишда тупроқнинг устки изоляция қатлами 0,6 метрдан кам бўлмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
87. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг устки қатлами изоляция билан қоплангунига қадар унинг зичланиш даражаси 750 кг/м3 ни ташкил этиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
88. Полигонларнинг ташқи қияликларини мустаҳкамлаш ишлари қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги ортишига мутаносиб равишда давом эттирилади. Полигонларнинг ташқи қияликларини қоплашда уни барпо этишда кўчириб олинган унумдор тупроқдан фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
89. Шамол кўчириб кетиши ёки қияликлардаги тупроқ ювилиб кетишининг олдини олиш учун якуний (юқори) изоляция қопламасини кўкаламзорлаштириш талаб этилади. Қияликлар бўйлаб ихота дарахтзорлари барпо этилади. Экиладиган дарахт ва бутасимон ўсимликлар (оқ қайин, тол, терак ва бошқалар) маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
90. Фильтратни бошқариш тизими лойиҳаси, қоида тариқасида, полигоннинг умумий лойиҳасига киритилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни тартибга солиш]
91. Газни бошқариш тизими полигондан фаол фойдаланиш даврида барпо этилади. Полигон ёпилганидан сўнг, ушбу тизимни янада мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш мақсадида унга тегишли ўзгартиришлар киритиш (шамоллатиш қувурини герметик жиҳозлаш, полигон остига ҳаво киришидан ҳимоялаш ва ҳ. к.) зарур.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
92. Полигон ёпилганидан сўнг, унинг майдонини рекультивация қилишга ётқизилган тупроқнинг камида қуйидаги мустаҳкамланиш муддатлари ўтганидан кейин йўл қўйилади:
кўп йиллик ўтларни экиш, пичанзор ва майсазорлар барпо этишда — 1 йил;
дарахт ва буталарнинг ниҳол ҳамда кўчатларини экишда — 2 йил.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.07 Рекреацион зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
93. Ёпилган полигонларда рекультивация қилишнинг ўрмон хўжалиги (дарахтзорлар барпо қилиш) ва рекреация йўналишлари энг мақбул йўл ҳисобланиб, рекультивация ишлари мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ Полигонни рекультивация қилиш технологик схемаси бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
94. Полигонни рекультивация қилиш технологик схемасига мувофиқ рекультивация ишлари техник ва биологик босқичларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
95. Рекультивация қилишнинг техник босқичида полигон қиялиги махсус техника ёрдамида текистланади, унинг рекультивация қилинадиган устки қатламига 0,2 метр қалинликда унумдор тупроқ бир текисда ётқизилган ҳолда рекультивация қатлами ҳосил қилинади.
96. Рекультивация қилишнинг техник босқичи якунига кўра, полигоннинг рекультивация қилинадиган ҳудуди рекультивация қилишнинг биологик босқичини амалга ошириш учун топширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.21.00 Тупроқларни эрозиядан, ифлосланишдан, ботқоқланишдан, сув босишидан ва бошқа салбий жараёнлардан ҳимоя қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
97. Рекультивация қилишнинг биологик босқичида тупроқ эрозиясияга қарши, ландшафт-кўкаламзорлаштириш аҳамиятига эга ўрмонзорлар (дарахтзорлар) барпо этилиб, бу қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
дастлабки йилда — кўкаламзорлаштириш учун ерни уруғ экишга тайёрлаш, кўп йиллик ўт уруғларини экиш (сепиш), экинзорларни парваришлаш;
келгуси йилда — маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, кўп йиллик дарахт ва бута турларини танлаш, дарахт ва буталарни (уруғ, ниҳол ва кўчатларини) экиш, экинзорларни парваришлаш.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
98. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91, 911-моддалари.
99. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2019 йил 30 сентябрь
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. САЛИЕВ
2019 йил 2 октябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2019 йил 19 сентябрь
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
2019 йил 7 октябрь
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2019 йил 19 сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2019 йил 11 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2019 йил 23 сентябрь
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2019 йил 14 октябрь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ
2019 йил 2 октябрь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2019 йил 15 октябрь
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Б. ГУЛЯМОВ
2019 йил 23 сентябрь
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 1-ИЛОВА
Фойдаланиш муддати 15 йилга мўлжалланган полигон учун талаб этиладиган ер майдонининг
ҳажми
(намунавий жадвал)
Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони (минг киши)
Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги, метр (м.)
* Изоҳ: масалан, фойдаланиш муддати 15 йилга мўлжалланган, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 минг кишини ташкил этадиган ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш баландлиги 12 метр бўлган полигонлар учун тавсия этиладиган ер майдонининг ҳажми 6.5 гектарга тенг.
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 2-ИЛОВА
Полигонларда вақтинчалик йўлларни жойлаштириш
схемаси
1 — ер сатҳи;
2 — юқори (иккинчи) қават изоляцияси;
3 — 2 м баландликдаги вақтинчалик йўл;
4 — котлован (чуқурлик) тубининг ва қуйи (биринчи) қаватнинг асоси;
5 — юқори (иккинчи) қаватнинг оралиқ изоляцияси.
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 3-ИЛОВА
Полигон тузилмаси
кесими
1 — ташқи (якуний) изоляция;
2 — оралиқ изоляция;
3 — чиқинди;
4 — сув ўтказмайдиган асос қисми;
5 — баландлиги;
6 — баландликни камайтириш кўрсаткичи;
7 — кенглиги;
8 — ер ости сувлари сатҳи.
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 4-ИЛОВА
Қиялиги 0,5 фоиздан юқори бўлган участкаларда котлован (чуқурлик) поғонасини (каскадини) лойиҳалаштириш
схемаси
1 — изоляция қатлами учун тупроқтепа;
2 — участканинг котлованларни (чуқурликларни) лойиҳалаштирилгунга қадар юқори даражаси;
3 — горизонталь туби (асоси);
4 — оралиқ деворлар.
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 5-ИЛОВА
Полигонларда ишларни ташкиллаштириш
схемаси
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага 6-ИЛОВА
Полигондан фойдаланиш технологик
схемаси
I — IV-полигондан навбат билан фойдаланиш кетма-кетлиги;