Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон Қонуни ҳамда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон Қонунига мувофиқ ҳамда биохилма-хиллик объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш, кадастр маълумотларини тўплаш, пухта ишлаб чиқиш ва сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ҳамда давлат кадастрини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 ноябрь,
914-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
биологик хилма-хиллик — жами ҳайвонот дунёси (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) турларининг хилма-хиллиги бўлиб, тур доирасидаги, экотизимлар турлари ва ранг-баранглиги ўртасидаги хилма-хилликни ўз ичига олади;
геомаълумотлар базалари — жойдаги объектларнинг жойлашуви тўғрисида электрон график ва/ёки матнли шаклда тақдим этилган ва координаталар тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби — табиий эркин шароитда яшайдиган ва фойдаланиш мумкин бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд муайян ҳудуд доирасида жорий сон ҳамда сифат хусусиятлари бўйича камёб ва йўқолиб бораётган турлар сирасига киритилган ёввойи ҳайвонлар тўғрисида ахборот тўплаш ва ушбу маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда кадастр ҳужжатларида акс эттириш;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри — ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосланган, уларнинг географик тарқалиши, турлари таркиби, сони, бошқа сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, улардан хўжаликда фойдаланиш ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мунтазам янгиланадиган ахборот тизими;
ёввойи ҳайвонлар — қуруқлик, сув, атмосфера ва ерда яшайдиган хонакилаштириб бўлмайдиган умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи, судралиб юрувчи ҳайвонлар, қушлар;
ҳудудларни кадастр бўйича текшириш — ҳайвонот дунёси объектларининг уларнинг сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши, улардан фойдаланиш, яшаш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисида бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида илмий асосда ҳисобга олиш;
ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби — ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг турлари таркиби ва сони, яшаш муҳитининг ҳолати, географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифи, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақида ҳамда бошқа йиғма маълумотларни ўз ичига олган китоб;
ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий эркин шароитда яшайдиган ва давлат томонидан ҳисобга олинадиган ёввойи ҳайвон;
кадастр маълумотларини бирламчи тўплаш — ҳайвонлар яшаш муҳитини бирламчи текшириш, ҳайвонларни ва уларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ҳамда бу борада тўпланган маълумотлардан ҳайвонот дунёси ва улар яшайдиган муҳитда рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш учун фойдаланилади;
ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъекти — муайян ҳудуд доирасида ёввойи ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тўплайдиган, шакллантирадиган ва тақдим этадиган ваколатли давлат органи ҳамда юридик шахс;
кадастр маълумотларини жорий тўплаш — дастлабки текшириш ўтказиладиган ҳудуддаги ҳайвонларни рўй берган сон ва сифат ўзгаришларини аниқлаш, маълумотларни ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун ҳар йили ҳисобга олиш;
асосий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳудудни кадастр бўйича текшириш асосида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш жараёни;
жорий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш — ёввойи ҳайвоннинг ушбу туридан фойдаланиш бўйича максимал иқтисодий самарани пул бирликларида аниқлаш.
3. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда улар яшайдиган муҳитни сақлаш, улардан фойдаланиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади.
4. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри қуйидаги мақсадларда юритилади:
ҳайвонот дунёси объектларининг сон ва сифат ҳолатини аниқлаш;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш ҳамда уларнинг биологик хилма-хиллигини сақлашни ташкил этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри:
ҳайвонот дунёси объектларининг тарқалиши, популяция ҳолати, сон ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш хусусияти ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларининг тарқалиш харитасини;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолашни;
ҳайвонот дунёси объектларининг яшаш муҳити ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
кадастр маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шакл ҳамда ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор бериш бўйича тартибга солувчи талабларни;
ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги бошқа маълумотни ўз ичига олади.
6. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларнинг барча турларини (кичик турларини) қамраб олиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
макон координаталарининг ягона тизимини қўллаш;
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш усулининг ягоналиги;
давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр маълумотларининг ишончлилиги ва очиқлиги.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) билан биргаликда юритади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Фанлар академияси ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини илмий жиҳатдан таъминлайди.
8. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишда ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини, уларнинг яшаш муҳити ҳолатини ҳисобга олиш, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни амалга ошириш натижасида тўпланган маълумотлардан фойдаланилади.
9. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрида фойдаланиш предмети бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган тур мақомига эга бўлган барча турдаги ёввойи ҳайвонлар ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат томонидан ҳисобга олинадиган, фойдаланиш ҳажмлари ҳисобга олинадиган ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатини Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиий боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ҳайвонлар турлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
12. Ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда баҳолаш ахбороти ҳайвонот дунёси тўғрисидаги жами кадастр маълумотларини ташкил қилади ва бу ахборот қоғоз ҳамда электрон (геомаълумотлар базаси) вариантларда алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва график (хариталар, схемалар) шаклида тақдим этилади.
13. Давлат органлари кадастр маълумотларини бепул асосда, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тўлов асосида олади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби.
14. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастри ҳар йилги мақсадли молиялаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан юритилади.
15. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастрини юритишни молиялаштириш ҳажмлари ҳамда муддатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Экология вазирлиги:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг маълумотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2-боб. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби
17. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудни кадастр бўйича текшириш орқали тўпланади.
18. Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари, шунингдек, улар яшайдиган муҳит ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари рўйхатга олинади, уларнинг турлари таркиби, ёши ва жинси, сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, хўжаликда фойдаланиш ҳақида маълумотлар тўпланади, улар иқтисодий баҳоланиб, ҳудудий тарқалишининг харита-схемаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайд этилган маълумотлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади ҳамда ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини шакллантириш ва янгилаш учун Экология вазирлигига тақдим этилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
19. Ҳайвонот дунёси объектлари яшайдиган муҳит ҳудуди кадастр бўйича беш йилда бир марта текширилади.
Табиий офатлар, техноген авариялар, ёнғинлар ва бошқа ҳодисалар оқибатлари ҳайвонларнинг оммавий ўлишига ёки уларнинг яшаш муҳити ўзгаришига сабаб бўлса, ушбу воқеаларнинг салбий таъсирига дучор бўлган ҳудудлар кадастр бўйича навбатдан ташқари текширилади.
20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида — камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари ва биологик буюртма қўриқхоналар, давлат биосфера резерватлари, табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари томонидан — ушбу хўжаликлар ҳудудида;
балиқ овлаш ташкилотлари томонидан — тақдим этилган сув объектларида ёки уларнинг қисмларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ томонидан — овланадиган балиқлар турлари бўйича;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 404-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Республика ўлат профилактика маркази (кейинги ўринларда — Республика ўлат профилактика маркази) томонидан — ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича;
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича;
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Экология вазирлиги билан шартнома асосида — бошқа ҳудудларда амалга оширилади.
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
21. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати ва уларнинг яшаш муҳитидаги ўзгаришларни кузатиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектлари турларининг хилма-хиллиги, сони ва тарқалиши ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган зарур тадбирлар комплексидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан Экология вазирлигига тақдим этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат органлари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
24. Жойлардаги ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш давомида ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари жорий маълумотларни тўплашда ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берадиган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилиб, ҳар йили кадастрга киритилади.
25. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олинади.
26. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олишда (кадастр маълумотларини бирламчи тўплашда) ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг ваколатли шахслари ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг яшаш муҳити тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган барча ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳамда бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритади.
27. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни ҳисобга олиш табиий муҳитдан ҳайвонлар ёки уларнинг қисмларини ажратиб олиш билан боғлиқ фойдаланишга нисбатан амалга оширилади.
28. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари қуйидаги маълумотлар асосида ҳисобга олинади:
ҳайвонот дунёси объектларини тутиш учун рухсатномалар — яшаш муҳитида тутиб олинган ҳайвонлар ёки уларнинг қисмлари бўйича;
ҳаваскор балиқчилар томонидан тутилган балиқлар сони бўйича;
ҳайвонларни ноқонуний тутиш тўғрисидаги материаллар бўйича.
29. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон хўжалиги агентлигининг таркибий бўлинмалари томонидан — ўрмон фонди ҳудудида фойдаланиш бўйича;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари томонидан — ушбу хўжаликлар ҳудудида;
балиқ овлаш ташкилотлари томонидан — тақдим этилган сув объектларида ёки уларнинг қисмларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан — Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча ҳудудларида ҳисобга олинади.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Экология вазирлигига тақдим этилади.
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган услублар асосида амалга оширилади. Аввал олинган маълумотларни кейинги маълумотлар билан таққослаш учун битта услуб қўлланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Экология вазирлигига бепул асосда тақдим этади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш турлари, ҳажмлари ва муддатлари Экология вазирлиги томонидан белгиланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли органлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб боради.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
32. Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низом 20-бандининг иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тўлдирилади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан шартнома асосида юритилган ҳолларда, ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига маълумотлар ушбу мутахассислар томонидан киритилади.
Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ҳудудида ҳисобга олиш ишлари амалга ошириладиган ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, республиканинг тегишли органлари ва ташкилотларига тақдим этилади.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонларнинг сони ва турлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар Республика ўлат профилактика марказига унинг ушбу ҳисобни юритадиган ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Республика ўлат профилактика маркази, Ўзбекистон Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
3-боб. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг таркиби
33. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳайвонларнинг қуйидаги турлар гуруҳида бирлаштирилган ҳар бир тури (кичик тури) бўйича маълумотларни ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари;
ҳайвонларнинг овланадиган ва саноат турлари (шу жумладан балиқлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган (ҳашаротлар) ҳайвонлар;
(33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўта хавфли юқумли ўлат касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар.
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
34. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвон турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
биотехник тадбирлар;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Овланадиган балиқлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
сув ҳавзасининг номи;
сув ҳавзасининг майдони (га);
овланган балиқларнинг сони;
балиқ сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон (ҳашарот) турининг илмий номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилида номи;
ҳайвон турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
4-боб. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби
41. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш кадастр маълумотларини тўплашнинг олдинги (дастлабки йилларда тўплаш), асосий (бирламчи) ва жорий (ҳар йилги) турларини ўз ичига олади ва бу турлар ушбу маълумотларнинг узлуксиз янгиланишини таъминлайди.
Бирламчи маълумот асосида ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудий даражада умумлаштирилади ва киритилади.
Кадастр маълумотларини жорий (ҳар йили) тўплашда бирламчи маълумотлар киритилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Экология вазирлиги тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ҳамда Экология вазирлигига Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича маълумотлар:
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
431. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралига қадар рўйхат асосида тақдим этилади.
432. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир.
(431 ва 432-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни ҳар йили 1 мартгача Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Экология вазирлигининг кадастр хизмати республика даражасида:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги ваколатли бўлинмаларининг ҳисоботлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг сони ва сифати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради;
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича геомаълумотлар базасини юритади;
иқтисодий баҳолайди;
ҳайвонлар яшайдиган муҳит ҳолатини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Ҳайвонот дунёси объектларининг тақдим этиладиган кадастр маълумотларининг ишончлилиги учун ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритадиган ваколатли органлар ҳамда юридик шахслар, Экология вазирлигининг ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
48. Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
маълумотларни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя этиши;
давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияланган дастурий ҳамда сертификатланган техника воситаларидан фойдаланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Тур сонининг ўзгариши

Чекловчи омиллар

Муҳофаза этиш чоралари

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

13

14

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

жадвалнинг давоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

7

8

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон

(га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

жадвалнинг давоми

Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Биотехник тадбирлар

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

7

8

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
4-шакл. Овланадиган балиқлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Сув ҳавзасининг номи

Сув ҳавзасининг майдони (га)

Овланган балиқларнинг сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Балиқ сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
5-шакл. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

жадвалнинг давоми

Тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га)

Ҳисобга олинган турлар сони

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

6

7

8

9

10

11

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
6-шакл. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ҳайвон турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Ҳисобга олинган турлар сони

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

8

9

10

11

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади.

ҳар йили 1 ноябргача

2-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади

кейинги йилнинг 15 февралигача

3-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.

ҳар йили 1 мартгача

6-босқич

Экология вазирлиги

Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

кейинги йилнинг 1 майигача

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
биологик хилма-хиллик — жами ўсимлик дунёси (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) турларининг хилма-хиллиги бўлиб, тур доирасидаги, экотизимлар турлари ва ранг-баранглиги ўртасидаги хилма-хилликни ўз ичига олади;
геомаълумотлар базалари — жойдаги объектлар жойлашуви тўғрисида электрон график ва/ёки матнли шаклда тақдим этилган ва координаталар тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби — экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёки фойдаланиш предмети бўлган ёхуд камёб ва йўқолиб бораётган турлар мақомига эга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, уларнинг сон ҳамда сифат ҳолати, шунингдек, табиий яйловлар ва пичанзорларнинг ўсимликлари ҳамжамиятлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган услублар бўйича тўплаш ҳамда ушбу маълумотларни ҳисобга олиш ва кадастр ҳужжатларида акс эттириш;
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри — ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосланган, уларнинг географик тарқалиши, турлари таркиби, сони, бошқа сифат ва сон тавсифлари, ўсиш муҳити, улардан хўжаликда фойдаланиш ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мунтазам янгиланадиган маълумотлар тизими;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — маданийлаштириб бўлмайдиган дарахтлар, буталар ва ўтсимон ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар;
ҳудудларни кадастр бўйича текшириш — ўсимлик дунёси объектларини уларнинг сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши, улардан фойдаланиш, яшаш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисида бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида илмий асосда ҳисобга олиш;
ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби — ўсимлик дунёси объектлари, уларнинг турлари таркиби ва сони, ўсиш муҳитининг ҳолати, географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифлари, ўсиш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақида ҳамда бошқа йиғма маълумотларни ўз ичига олган китоб;
ўсимлик дунёсининг давлат кадастри объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, давлат томонидан ҳисобга олинадиган табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари;
кадастр маълумотларини бирламчи тўплаш — ўсимликлар ўсадиган муҳитни бирламчи текшириш, ўсимликларни ва уларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ҳамда бу борада тўпланган маълумотлардан ўсимлик дунёси ва улар ўсадиган муҳитда рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш учун фойдаланилади;
ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъекти — муайян ҳудуд доирасида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тўплайдиган, шакллантирадиган ва тақдим этадиган ваколатли давлат органи ҳамда юридик шахс;
кадастр маълумотларини жорий тўплаш — дастлабки текшириш ўтказиладиган ҳудуддаги ўсимликларни рўй берган сон ва сифат ўзгаришларини аниқлаш, маълумотларни ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун ҳар йили ҳисобга олиш;
асосий кадастр маълумотларини шакллантириш — ҳудудни кадастр бўйича текшириш асосида тўпланган ўсимлик дунёси объектлари ҳақида ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш жараёни;
жорий кадастр маълумотларини шакллантириш — ўсимлик дунёси объектларини ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни;
ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш — ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликнинг ушбу туридан фойдаланиш бўйича максимал иқтисодий самарани пул бирликларида аниқлаш.
3. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри маълумотлари ўсимлик дунёси объектларини ҳамда улар ўсадиган муҳитни сақлаш, улардан фойдаланиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади.
4. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри қуйидаги мақсадларда юритилади:
ўсимлик дунёси объектларининг сон ва сифат ҳолатини аниқлаш;
ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш;
ўсимлик дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларининг ҳолати ва улар ўсадиган муҳит тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этиш;
ўсимлик дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш ҳамда уларнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш;
ўсимлик дунёси объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри:
ўсимлик дунёси объектларининг тарқалиши, популяция ҳолати, сон ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни;
ўсимлик дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш хусусияти ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни;
ўсимлик дунёси объектларининг тарқалиш харитасини;
ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган умумий муҳит, ўсимлик дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш тавсифини;
кадастр маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шакл ҳамда ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор бериш бўйича тартибга солувчи талабларни;
ўсимлик дунёси объектлари ҳақидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
6. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ва ёввойи ўсимликлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликларнинг барча турларини қамраб олиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
макон координаталарининг ягона тизимини қўллаш;
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш усулининг ягоналиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр маълумотларининг ишончлилиги ва очиқлиги;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) билан биргаликда юритади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Фанлар академияси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини илмий жиҳатдан таъминлайди.
8. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишда:
кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни (табиий шароитларда ўсадиган дарахт ва бута ўсимликлари бўйича) рўйхатга олиш;
ҳудудни кадастр бўйича текшириш;
ўсимлик дунёси объектларини, шу жумладан ўрмон фондини давлат томонидан ҳисобга олиш;
ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш;
ўсиш муҳитининг ҳолати;
геоботаника, геодезия, ер тузиш, ўрмон ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар бўйича маълумотлардан фойдаланилади.
9. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрида фойдаланиш предмети бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган тур мақомига эга ёввойи ҳолда ўсувчи барча турдаги ўсимликлар, шунингдек, табиий яйловлар ва пичанзорларнинг ўсимликлари ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат томонидан ҳисобга олинадиган, фойдаланиш ҳажмлари ҳисобга олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхатини Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат қўриқхоналарида, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарида, табиий боғларида, давлат биосфера резерватларида, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ўсимликлар турлари асосида ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
12. Ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда баҳолаш маълумотлари ўсимлик дунёси тўғрисидаги жами кадастр маълумотларини ташкил қилади ва бу маълумотлар қоғоз ҳамда электрон (геомаълумотлар базаси) вариантларда алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва график (хариталар, схемалар) шаклида тақдим этилади.
13. Давлат органлари кадастр ахборотини бепул асосда, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардаги тўлов асосида олади.
14. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳисоби ва давлат кадастри ҳар йилги мақсадли молиялаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан юритилади.
15. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳисоби ва давлат кадастрини юритишни молиялаштириш ҳажмлари ҳамда муддатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Экология вазирлиги:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2-боб. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби
17. Ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудни кадастр бўйича текшириш орқали тўпланади.
18. Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ўсимлик дунёси объектлари, шунингдек, улар ўсадиган муҳит ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ўсимлик дунёси объектлари рўйхатга олинади, уларнинг турлари таркиби, сон ва сифат тавсифлари, ўсиш муҳити, хўжаликда фойдаланиш ҳақида маълумотлар тўпланади, улар иқтисодий баҳоланиб, ҳудудларга тарқалишининг харита-схемаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайд этилган маълумотлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни китобига киритилади ҳамда ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини шакллантириш ва янгилаш учун Экология вазирлигига тақдим этилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
19. Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳит ҳудуди кадастр бўйича беш йилда бир марта текширилади.
Табиий офатлар, техноген авариялар, ёнғинлар ва бошқа ҳодисалар оқибатлари ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлишига олиб келса, уларнинг салбий таъсирига дучор бўлган ҳудудлар кадастр бўйича навбатдан ташқари текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари, шунингдек, уларнинг иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича;
давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, биологик буюртма қўриқхоналар ва табиий питомниклар томонидан — қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги агентлиги) томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан — табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда;
ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан — ўрмон фонди ерларида;
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Экология вазирлиги билан шартнома асосида — бошқа ҳудудларда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
21. Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ўсимлик дунёси объектларининг ҳолати ва уларнинг ўсиш муҳитидаги ўзгаришларни кузатиш мақсадида ўсимлик дунёси объектлари турларининг хилма-хиллиги, сони ва тарқалиши ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган зарур тадбирлар комплексидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан Экология вазирлигига тақдим этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат органлари, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
24. Жойлардаги ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш давомида ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари жорий маълумотларни тўплашда ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришларни қайд этиб, ҳар йили кадастрга киритади.
25. Ўсимлик дунёси объектлари давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олинади.
26. ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг ваколатли шахслари ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олишда (кадастр маълумотларини бирламчи тўплашда) ўсимлик дунёси объектлари, уларнинг ўсиш муҳити тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган барча ўзгаришлар ҳисобга олиш ҳамда бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади.
27. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини ўсиш муҳитидан ажратиб олиш билан боғлиқ фойдаланишга нисбатан амалга оширилади.
28. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
ўсимлик дунёси объектларини ёки уларнинг қисмларини ўсиш муҳитидан ажратиб олган ҳолда, махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномалар сони бўйича;
ўсиш муҳитидан ноқонуний ажратиб олинган ўсимлик дунёси объектлари ёки уларнинг қисмлари бўйича маълумотлар асосида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан — ўрмон фонди ерларида;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан — республиканинг барча ҳудудларидаги табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича;
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан — республиканинг бошқа барча ҳудудларида ҳисобга олинади.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Экология вазирлигига тақдим этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлаган услублар асосида амалга оширилади. Аввал олинган маълумотларни кейинги маълумотлар билан таққослаш учун битта услуб қўлланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Экология вазирлигига бепул асосда тақдим этади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш турлари, ҳажмлари ва муддатлари Экология вазирлиги томонидан белгиланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли органлар ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб борилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
32. Ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низом 20-бандининг иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тўлдирилади.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисоби илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан шартнома асосида юритилган ҳолларда, ўсимлик дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига маълумотлар ушбу мутахассислар томонидан киритилади.
Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ҳудудида ҳисобга олиш ишлари амалга ошириладиган ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган кадастр маълумотларини умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
3-боб. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрининг таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг фойдаланиш хусусиятлари бўйича кадастр объектларининг қуйидаги гуруҳларида бирлаштирилган ҳар бир тури бўйича сон, сифат ва баҳолаш маълумотларини ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар;
ўсимликларнинг бошқа турлари.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
34. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун асосий маълумотлар манбаи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га);
ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё);
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
яйлов (пичанзор) турининг илмий номи;
яйлов (пичанзор) турининг рус тилидаги номи;
яйлов (пичанзор) турининг давлат тилидаги номи;
яйловлар хилма-хиллиги;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
хўжалик субъектининг номи;
яйлов ва пичанзорлар майдони (га);
озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га);
озуқаларнинг захираси;
тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун);
қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон);
майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон);
амалда ўтлатилган (1 га/сон).
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ўсимлик турининг илмий номи;
ўсимлик турининг рус тилидаги номи;
ўсимлик турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
тур популяцияси эгаллаган майдон (га);
тур популяция сони;
тур популяция зичлиги;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
4-боб. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби
40. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш кадастр маълумотларини тўплашнинг олдинги (дастлабки йилларда тўплаш), асосий (бирламчи) ва жорий (ҳар йилги) турларини ўз ичига олади ва бу турлар ушбу маълумотларни узлуксиз янгиланишини таъминлайди.
Бирламчи маълумотлар асосида ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудий даражада умумлаштирилади ва киритилади.
Кадастр маълумотларини жорий (ҳар йили) тўплашда бирламчи маълумотлар киритилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Экология вазирлигининг тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўсимлик дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ва Экология вазирлигига Ўзбекистон Республикаси бўйича ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича кадастр маълумотлари (кадастр маълумотлари):
ҳудудий даражада — Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида — Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
421. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралигача рўйхат асосида тақдим этилади.
(421-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
422. Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари, раҳбарлари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир.
(422-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни ҳар йили 1 мартгача Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Экология вазирлигининг кадастр хизмати республика даражасида:
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлиги ваколатли бўлинмаларининг ҳисоботларини умумлаштиради;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича геомаълумотлар базасини юритади;
иқтисодий баҳолашни белгилайди;
ўсимликлар ўсадиган муҳит ҳолатини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
(44-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ўсимликлар дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ўсимлик дунёси объектларининг тақдим этиладиган кадастр маълумотлари ишончлилиги учун ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритадиган ваколатли органлар ҳамда юридик шахслар, Экология вазирлигининг ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
47. Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрининг давлат маълумотлар ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
маълумотларни ҳужжатлаштириш, давлат маълумотлар ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя этиши;
давлат маълумотлар ресурсларининг маълумотлар хавфсизлигини таъминлаши;
давлат маълумотлар ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияланган дастурий ҳамда сертификатланган техника воситаларидан фойдаланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Тур популяция сони

Тур популяция зичлиги

Тур сонининг ўзгариши

Муҳофаза этиш чоралари

Чекловчи омиллар

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар

(ш.к.)

Географик координаталар

(ш.у.)

9

10

11

12

13

14

15

16

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Табиатни муҳофаза қилиш мақоми

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

Тур популяция сони

Тур популяция зичлиги

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар (ш.у.)

8

9

10

11

12

13

14

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Ўсимлик турининг номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)

Тур популяцияси эгаллаган майдон (га)

илмий

рус тилида

давлат тилида

1

2

3

4

5

6

7

жадвалнинг давоми

Ўсимлик ҳосилдорлиги (ц/га)

Ўсимликдан фойдаланиш захираси (хом ашё)

Тур сонининг ўзгариши

Ҳисобга олиш амалга оширилган сана

Географик координаталар (ш.к.)

Географик координаталар (ш.у.)

8

9

10

11

12

13

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
4-шакл. Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари
ЖАДВАЛИ

жадвал

Идентификация рақами

Яйлов (пичанзор) турининг илмий номи

Яйлов (пичанзор) турининг рус тилида номи

Яйлов (пичанзор) турининг давлат тилида номи

Яйловлар хилма-хиллиги

Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи

Хўжалик субъекти номи

Яйлов ва пичанзорлар майдони (га)

1

2

3

4

5

6

7

8

жадвалнинг давоми

Озуқа массасининг ҳосилдорлиги (ц/га)

Озуқаларнинг захираси

Тайёрланган дағал озуқалар миқдори (пичанзорлар учун)

Қорамолларни ўтлатиш нормаси (1 га/сон)

Амалда ўтлатилган (1 га/сон)

Майда чорва молларини ўтлатиш нормаси (1 га/сон)

Амалда ўтлатилган (1 га/сон)

9

10

11

12

13

14

15

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлами майдони шартли белги билан кўрсатилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотларини тақдим этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ўсимлик дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тақдим этади.

ҳар йили 1 ноябргача

2-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Ўсимлик дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

кейинги йилнинг 15 февралигача

3-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан

Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари

Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ўсимликлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.

ҳар йили 1 мартгача

6-босқич

Экология вазирлиги

Ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

кейинги йилнинг 1 майигача

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 57-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 октябрдаги 483-қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 7-илова II-бўлимининг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда) илованинг 8-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) 8-илованинг 4-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)