Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVIII боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий принциплари
Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийлик;
масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этиш;
очиқлик ва ошкоралик;
жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш.
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолиятига асосланади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
3-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли
Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг Қонунчилик палатаси сессиялари даврида, қоида тариқасида, ҳафтасига уч марта ўтказиладиган мажлисларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатаси Спикери сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 10-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлиси ишини ташкил этиш учун мажлиснинг муваққат котибияти саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланади.
(3-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, қоида тариқасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) рўйхатга олинади;
(3-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Қонунчилик палатасининг қўмиталари тузилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлислари унинг сессиялари оралиғида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери таклифига ёки Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади. Қонунчилик палатасининг қарорига биноан ёпиқ мажлислар ўтказилиши ҳам мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида мажлис ўтказади.
Қонунда белгиланган ҳолларда палаталарнинг қўшма мажлислари ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Қонунчилик палатаси Спикерининг, Сенат Раисининг таклифига ёки тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ёхуд сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Батафсил маълумот учун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 11 -моддасига қаранг.
4-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.
Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан камида уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши ўз мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатиш масаласини кўриб чиқади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши мажлисида Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиянинг вакили раислик қилади.
Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, икки нафардан ошмаслиги керак.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тақдим этган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши депутатлар орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 1-боби.
5-модда. Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш
Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
6-модда. Қонунчилик палатаси Кенгаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Кенгашининг таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари киради.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг Кенгаши:
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;
қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) хулосасига кўра қарор қабул қилади;
(6-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифини (бундан буён матнда қонунчилик таклифи деб юритилади) Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишини ташкил этишга кўмаклашади;
Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси Кенгашига Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 33-моддаси.
7-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталарини тузиш
Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасида, қоида тариқасида, бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилади. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг умумий сони, қоида тариқасида, ўн биттадан ошмаслиги керак.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарорлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини тузиш
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 219-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузуридаги эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом.
8-модда. Қонунчилик палатасининг комиссияларини тузиш
Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатасининг депутатлари орасидан комиссия раиси ва аъзолари, зарурат бўлганда эса комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилгани тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан сўнг, қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин ёки Қонунчилик палатасининг қарорига биноан муддатидан илгари ўз фаолиятини тугатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (парламент комиссиялари) ташкил этилиши мумкин.
Зарур бўлган ҳолларда комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Фракциялар
Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2022 йил 9 августда қабул қилинган 2406-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламентининг 56-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг камида беш нафар депутати фракция тузиш ҳуқуқига эга.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракциянинг аъзоси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши керак.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 56-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас.
(9-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Фракция тузиш учун:
фракция таъсис йиғилишини ўтказиш;
фракцияни тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;
фракция раҳбарини сайлаш зарур бўлади.
Фракция раҳбари фракцияни тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва фракция тузилгани ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Фракциялар ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.
Фракциялар фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.
Фракциялар ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш, фракциялар нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.
Фракциялар ўзлари қабул қилган қарорлар, шунингдек фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот берадилар.
Фракция фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фракциянинг ўз ташаббусига биноан;
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;
фракция таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
тегишли сиёсий партия фаолияти тугаганда (тугатилганда).
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин фракциялар фаолиятининг тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат. Фракцияларнинг блокка бирлашиши
Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган фракция парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
(91-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Фракцияларнинг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;
Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
(91-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сон Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
II. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ МАЖЛИСИДА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
10-модда. Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби
Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, палатанинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Қонунчилик палатаси мажлиси кун тартибининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг депутатлари Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби палата қарори билан тасдиқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 65-моддаси.
11-модда. Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш шакллари ва усуллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш фракцияларнинг ташаббусига кўра номма-ном ўтказилиши мумкин, унинг натижалари Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига илова қилинади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ёки яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисида овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланилиши устидан назоратни Қонунчилик палатаси депутатлари жумласидан бўлган гуруҳ амалга оширади.
Овоз бериш шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда конституциявий қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунчилик палатасининг депутати ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 93-моддаси.
III. ҚОНУНЛАРНИ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
12-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 124-моддаси.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати, ушбу концепцияда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлғуси қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози белгилаб берилган бўлиши керак;
(12-модданинг иккинчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;
(12-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
3) ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал;
(12-модда иккинчи қисмининг 31-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси.
(12-модданинг иккинчи қисми 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
7) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
8) қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса;
9) қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чеклист;
10) қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан 6 — 10-бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. Қонунчилик палатасига илгари палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган тегишли қонун лойиҳасига доир масалага дахлдор бўлган қонун лойиҳаси келиб тушган ҳолларда, Қонунчилик палатаси янги киритилган қонун лойиҳасини қайтариш тўғрисидаги ёхуд уни илгари биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан бирлаштириш ҳақидаги масалани масъул қўмитанинг хулосаси асосида ҳал этишга ҳақли.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
13-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 128-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ёхуд у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан ўз ваколатлари жумласига киритилмаган масалалар бўйича киритилганда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда унинг Кенгаши қонун лойиҳасини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддатини белгилаши шарт.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонун лойиҳаси унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-349-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 16-сон, 215-модда)
14-модда. Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш
Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва уни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 130-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита фракциялар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида унга:
(14-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини;
масъул қўмитанинг мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этиш зарурлиги асосланган хулосасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини илова қилган ҳолда, Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.
(14-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг қўмиталаридаги қонун лойиҳаси муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмита тақдим этган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
15-модда. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 137-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 августдаги ЎРҚ-631-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита биринчи ҳамда кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 августдаги ЎРҚ-631-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий тарзда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 августдаги ЎРҚ-631-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 139-моддаси.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 140-моддаси.
Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 141-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, зарур бўлган ҳолларда эса, Қонунчилик палатасининг қарорига кўра оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Бунда энг муҳим ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақидаги қарорига мувофиқ қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамага, шу жумладан жойларда фуқаролар иштирокидаги кенг муҳокамага чиқарилиши мумкин.
(15-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 142-моддасининг учинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради. Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга, шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг ушбу қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади.
(15-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 144-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита маромига етказилган қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифларни олганидан сўнг уларнинг муҳокамасини қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
(15-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ўрганишлар якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади.
(15-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 144-моддасининг тўртинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция ўз таклифлари асосида иккинчи ўқишга тайёрлаган қонун лойиҳаси матнини Қонунчилик палатасига киритганда мазкур матн ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида белгиланган тартибда масъул қўмита томонидан кўриб чиқилади. Бунда муқобил қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида асосий қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича, қоида тариқасида, унинг номига, муқаддимасига (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида овоз берилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин.
(15-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-796-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 146-моддасининг учинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни бўйича тақдим этган муқобил таҳрир асосий қонун лойиҳасининг тегишли боби, бўлими, моддаси ёки банди кўриб чиқилаётганда муҳокама қилинади. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган матн қонун лойиҳасига киритилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1077-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)
Муҳокама натижалари бўйича Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳасини қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш тўғрисида Қонунчилик палатасига таклиф киритишга ҳақли. Қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1054-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон)
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқишлар тартиб-таомилини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 151, 17 ва 18-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби
Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Масъул қўмита Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан хулоса беради.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда келишув комиссиясини тузиш;
қонунни Қонунчилик палатаси томонидан аввалги қабул қилинган таҳририда қабул қилиш;
қонунни Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлаш.
Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 15-боби.
16-модда. Келишув комиссияси
Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасида келишув комиссиясини тузиш тўғрисидаги ташаббус Қонунчилик палатаси Спикеридан, шунингдек фракциялардан чиқиши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади. Бунда келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркибига ўзини мухолифат деб эълон қилган фракцияларнинг вакиллари киритилиши шарт.
(16-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Келишув комиссиясининг ҳар бир палатадан сайланган аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссиянинг ҳамраисларини сайлайдилар.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади.
Келишув комиссиясининг қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларнинг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Қарор, агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзоларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Келишув комиссияси ўз ишининг натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади. Хулосага қонунга доир ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳасининг матни илова қилинади.
Хулоса Қонунчилик палатаси ва Сенатдан сайланган келишув комиссиясининг ҳамраислари томонидан имзоланиб, тегишинча Қонунчилик палатаси ва Сенатга топширилади.
Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Қонунни қайта кўриб чиқишда келишув комиссиясининг баённомасида мавжуд бўлган таклифларгина муҳокама қилинади.
Келишув комиссиясининг лоақал битта таклифи рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси келишув комиссиясига янги таклифларни тақдим этиш учун палата томонидан маъқулланган тузатишларни инобатга олган ҳолда ишни давом эттиришни таклиф қилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси қонунни келишув комиссиясининг таҳририда қабул қилса, у маъқуллаш учун Сенатга юборилади.
Агар келишув комиссиясининг қонун бўйича ишлари якунларига кўра келишувга эришилмаса, қонун Сенат томонидан рад этилган қонун сифатида қайта кўриб чиқилиши керак.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 8 ноябрдаги 152-I-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 3 декабрдаги 112-I-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби».
Олдинги таҳрирга қаранг.
161-модда. Сенат томонидан кўриб чиқилмаган қонунни Ўзбекистон Республикасининг Президентига юбориш
Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтарган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.
Масъул қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун юзасидан хулоса беради.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 16-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонуннинг, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини қабул қилиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 17-бобининг 1-параграфи.
19-модда. Қонунчилик палатаси қарорларини қабул қилиш тартиби
Қонунчилик палатаси қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 182-моддаси.
Қарор лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилаётганда унга қисқача тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери, масъул қўмитани белгилайди, унга ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга қарор лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни топширади.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита қарор лойиҳаси бўйича барча фракциялар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, уни Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси Кенгашига хулоса тақдим этади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 186-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қарор лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилиб, унда фракцияларнинг қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари депутатларга етказилиши шарт.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракцияларнинг қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
(19-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 187-моддаси.
Муҳокама натижаларига кўра депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади.
(19-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-349-сонли Қонунига асосан учинчи — саккизинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 16-сон, 215-модда)
Агар овоз бериш якунларига кўра қарор лойиҳасини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур миқдорда овоз тўпламаган бўлса, таклиф рад этилган ҳисобланади.
Қонунчилик палатасининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан қабул қилинган қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, Сенатга юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти 187-моддасининг тўртинчи-бешинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III1. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
191-модда. Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли. Мазкур қонунчилик таклифида муайян соҳада қонунни қабул қилиш, амалдаги қонунларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, қонунларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти асослантирилган бўлиши, шунингдек қабул қилиш учун таклиф этилаётган қонуннинг концепцияси ва кутилаётган натижалар тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.
Қуйидаги масалалар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;
амнистия ва афв этиш ҳақидаги;
мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилган имзонинг санаси кўрсатилган имзо варақалари. Бунда имзолар камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида мутаносиб тақсимланган бўлиши ҳамда имзолар сонида йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиш, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ёки вакиллар гуруҳи ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
қонунчилик таклифини киритиш тўғрисидаги тегишли қарор;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифига ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ҳамда материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.
192-модда. Қонунчилик палатаси томонидан қонунчилик таклифини кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонунчилик таклифини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва бир вақтнинг ўзида фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш учун қонунчилик таклифи устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонунчилик таклифи юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
Масъул қўмита имзоларнинг ушбу Қонун 191-моддасининг талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текширади.
Масъул қўмита барча фракциялардан қонунчилик таклифи бўйича фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонунчилик таклифи ушбу Қонуннинг 191-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик таклифи ташаббускорига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда қонунчилик таклифини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддати унинг Кенгаши томонидан белгиланиши шарт.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонунчилик таклифи унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.
Қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
Масъул қўмита фракцияларнинг, манфаатдор ташкилотларнинг ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва уни қуйидагиларни илова қилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади:
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори лойиҳасини;
қонунчилик таклифи бўйича масъул қўмитанинг хулосасини;
фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларини.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонунчилик таклифини киритган ташаббускорларнинг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Кенгаши қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
193-модда. Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита вакилининг маърузаси эшитилади ва мазкур масала юзасидан муҳокамалар ўтказилади.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида;
қонунчилик таклифини рад этиш тўғрисида.
Қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, маъқулланган қонунчилик таклифи тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун тегишли қўмитага юборилади. Қонунчилик палатасининг қарори билан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилиши мумкин.
(III1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
20-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси деб юритилади) ва бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига киритилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябригача кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига, фракцияларга ҳамда Қонунчилик палатасининг қўмиталарига йўллайди.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш жараёнида фракциялар ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси барча фракциялар ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фикрлари ва таклифларини ўрганиб чиқиб, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ва бюджетноманинг дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ўтказади ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашига Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Фракцияларнинг ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини эшитади ҳамда уни биринчи ўқишда қабул қилиш тўғрисида ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маромига етказиш учун қайтаради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рад этилган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасини маромига етказади ҳамда маромига етказилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига биринчи ўқишда қайта кўриб чиқиш учун киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи қисми Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисида қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(20-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар белгиланган тартибда киритилади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти 17-бобининг 2-параграфи.
V. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ (САЙЛАШ)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган чиқишлари эшитилганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номзодини маъқуллаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини маъқуллаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Агар овоз бериш чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.
Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми, агар унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан бирга истеъфога чиқади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у масъул қўмита, фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этади.
(221-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-1142-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.
(221-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарининг номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги қарорлари Сенатга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги 209-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 19-бобининг 9-параграфи.
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифлар Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан киритилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 19-бобининг 8-параграфи.
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
Қонунчилик палатаси ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
VII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН БОШҚА МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш
(261-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
(261-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(261-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(261-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
262-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш
(262-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(262-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.
(262-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш кераклиги тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
референдумни ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;
референдум ўтказмасдан туриб, референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни қабул қилиш ҳақида.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала камида бир йилдан кейин Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун такроран киритилиши мумкин.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни белгиланган тартибда қабул қилмаса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомилидан ўтмаган ҳисобланади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 17-бобининг 3-параграфи.
29-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала рад этилган тақдирда, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун камида бир йилдан кейин қайта киритилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 19-бобининг 10-параграфи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини кўриб чиқиш
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Қонунчилик палатасига киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
30-модда. Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари Қонунчилик палатаси томонидан, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала юзасидан қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Қонунчилик палатаси депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 19-бобининг 9-параграфи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномаси ўн кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала бўйича қарори Қонунчилик палатасининг мажлисида тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки унинг Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги қарори дарҳол Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги 209-сонли Қонунига асосан киритилган —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
VIII. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар масъул қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
32-модда. Парламент сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф палата қўмиталари, фракциялар, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Қонунчилик палатасининг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Қонунчилик палатасининг Спикерига масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади.
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.
Қонунчилик палатаси парламент сўровини юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Қонунчилик палатасининг мажлисида палата белгилаган муддатда беради.
(32-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(32-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(32-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади.
(32-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
(32-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
321-модда. Депутат сўрови
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(321-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутати сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(321-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Қонунчилик палатаси депутатининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(321-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
(321-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 23-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
322-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш
(322-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(322-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг фракциялари, қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.
(322-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурини бажариш бўйича ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин.
(322-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(322-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 мартдаги ЎРҚ-527-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон — 2019 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда, ўзининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
(331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
332-модда. Ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.
(332-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
333-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаларини кўриб чиқиш
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузада қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам акс эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маъруза дастлабки тарзда фракциялар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузасини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) чиқиши билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг вакиллари сўзга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Сенатга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қонунчилик палатасига инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузани тақдим этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузасини кўриб чиқиш тартиби Қонунчилик палатасининг Регламенти билан белгиланади.
(333-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1002-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 260-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
334-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш
(334-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.
(334-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, шунингдек Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
(334-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади.
(334-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси фракциялар тақдим этган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.
(334-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар вакилларининг чиқишларини эшитади.
(334-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборилади.
(334-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 262-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
335-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши
(334-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 335 рақамига алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Қонунчилик палатасининг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатасининг депутатлари давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ёки Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
(335-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига юборилади.
(335-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
(335-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликнинг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
(335-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатасининг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
(334-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан тўртинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг депутатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиш жараёнларида иштирок этиши мумкин.
(335-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
336-модда. Парламент текшируви
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.
Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.
Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(336-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августда қабул қилинган 2406-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламентининг 56-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VIII1. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИНИНГ САЙЛОВЧИЛАР, СИЁСИЙ ПАРТИЯ БИЛАН ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
337-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайловчилар, сиёсий партия билан алоқаси
(337-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутати ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади.
(337-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киарди)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тегишинча сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланади.
(337-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди.
(337-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)
Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш чоғида Қонунчилик палатаси депутати:
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, фракциянинг фаолияти, унинг мамлакатни социал-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот беради;
янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳуқуқнинг қўлланилиш самарадорлигини ва қонунчиликни янада такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида ўрганади;
(337-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фракция томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
338-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш
(337-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 338 рақамига алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Қонунчилик палатасининг Кенгаши Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш юзасидан фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар кўради.
Қонунчилик палатаси депутати сайлов округига чиқишидан олдин фракция ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади.
Қонунларнинг ижроси, давлат дастурларини ҳамда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш юзасидан аниқ масалаларни ишлаб чиқиш учун фракциялар зарур бўлган ҳолларда ўз депутатларининг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишларини ташкил этади.
Фракциялар депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини умумлаштиради, зарур бўлган ҳолларда долзарб масалаларни Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
339-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўмаклашиш
(338-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 339 рақамига алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Қонунчилик палатаси депутатини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлайди. Ижро этувчи ҳокимият органлари бинолар ажратилишини ташкил этади, фуқароларни депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутат томонидан фуқаролар қабул қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади, қабулларда ва учрашувларда иштирок этиш учун ўз масъул вакилларини депутатнинг таклифига кўра юборади, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3310-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
(339-модданинг рақами Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 3310 рақамига алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунга ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(VIII1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
34-модда. Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Бошқа давлатларнинг парламентлари раҳбарларига, давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларига, парламент делегацияларининг раҳбарларига уларнинг илтимосига биноан Қонунчилик палатаси мажлисида сўзга чиқиш имконияти берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
341-модда. Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан ташкил этилади, унинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат биргаликда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.
342-модда. Расмий парламент делегациялари
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун Қонунчилик палатаси депутатлари расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин.
Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга мувофиқ Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Қонунчилик палатаси Кенгашига ахборот тақдим этади.
(341 ва 342-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 273-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Қонунчилик палатасининг харажатлари сметаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг харажатлари, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлари сметаси Қонунчилик палатаси девони томонидан Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси билан биргаликда тузилади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонунчилик палатасининг келгуси йил учун харажатлари сметаси ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Қонунчилик палатасининг харажатлари сметаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси харажатларининг тасдиқланган сметаси уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 августдаги ЎРҚ-557-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 август,
522-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 153-модда; 29-30-сон, 298-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2009 й., 15-сон, 179-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2013 й., 16-сон, 215-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон; 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 28.08.2019 й., 03/19/557/3657-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон; 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон; 27.10.2022 й., 03/22/796/0966-сон; 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон; 10.04.2025 й., 03/25/1054/0329-сон; 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)