Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлда 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январда қабул қилинган 368-III-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 15-модда; 2017 йил, № 10, 631-модда; 2019 йил, № 1, 18-модда, № 4, 250-модда; 2022 йил, № 6, 619-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 август,
2406-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августда қабул қилинган 2406-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
РЕГЛАМЕНТИ
(янги таҳрири)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, сиёсий партияларнинг фракцияларини тузиш, Қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, парламент назоратини, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларга доир бошқа масалаларни тартибга солади.
2-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси (қуйи палата) кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатасининг ваколат муддати — беш йил.
3-модда.
Қонунчилик палатасининг иши Қонунчилик палатаси барча депутатларининг (бундан буён матнда депутатлар деб юритилади) профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-модда.
Депутат бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Депутатлар ўз ваколатлари даврида илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
(4-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
5-модда.
Қонунчилик палатасининг фаолияти сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийликка, масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этишга, очиқлик ва ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.
6-модда.
Депутатнинг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
7-модда.
Депутат ўз ваколатларининг бутун муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Қонунчилик палатасининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.
8-модда.
Депутатга унинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланади.
9-модда.
Депутатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини монеликсиз ва самарали амалга ошириш кафолатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар ва ушбу Регламент билан белгиланади.
10-модда.
Қонунчилик палатаси ўз матбуот органларига эга бўлади.
II БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ
11-модда.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатасининг Спикери сайлангунига қадар унда раислик қилади.
12-модда.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ишини ташкил этиш учун мажлиснинг муваққат котибияти, саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланади.
Қонунчилик палатаси муваққат котибият, саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланганлиги тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
13-модда.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлисни, қоида тариқасида, қуйидаги кун тартиби билан ўтказади:
1) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг Қонунчилик палатасига сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти;
2) Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини сайлаш;
3) Қонунчилик палатаси Спикерини сайлаш;
4) Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини сайлаш;
5) сиёсий партияларнинг фракцияларини (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) рўйхатга олиш;
6) Қонунчилик палатасининг қўмиталарини (бундан буён матнда қўмиталар деб юритилади) тузиш.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади.
14-модда.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг муваққат котибияти:
1) сўзга чиқувчиларнинг рўйхатини ёзиб боради;
2) депутатлардан тушадиган саволлар, маълумотномалар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;
3) сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг муваққат котибиятига тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;
4) Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини таъминлашга доир бошқа вазифаларни бажаради.
III БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ОРГАНЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
1-боб. Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари
15-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан камида уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши ўз мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатиш масаласини кўриб чиқади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг мажлисида Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиянинг вакили раислик қилади.
16-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи ёки Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг мажлисида раислик қилувчи томонидан тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод депутатларнинг саволларига жавоб бериши учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Қонунчилик палатаси мажлисида номзодни муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзодни муҳокама қилиш ажратилган вақт тугагач ёки депутатларнинг таклифига биноан Қонунчилик палатасининг қарори билан тугатилади.
17-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига кўрсатилган номзод яширин овоз бериш рўйхатига киритилади. Ўз номзодини рад этиш овоз бериш ўтказилмасдан қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
Қонунчилик палатаси Спикерини сайлаш пайтидаги яширин овоз бериш усулини Қонунчилик палатаси белгилайди.
18-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи овоз бериш бошланганлигини эълон қилганидан кейин ҳеч ким овоз беришни бўлиб қўйиши мумкин эмас. Овоз бериш бошланганидан то унинг натижалари эълон қилингунига қадар ҳеч кимга сўз берилмайди.
Агар овоз беришни ўтказиш вақтида овоз бериш тартиб-таомили бузилган ёки уни ўтказиш чоғида тўсиқлар юзага келган бўлса, муҳокама қилмасдан дарҳол такрорий овоз бериш ўтказилади.
19-модда.
Овоз бериш яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган тақдирда яширин овоз бериш вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссиясининг тавсиясига биноан Қонунчилик палатаси томонидан ушбу Регламентга мувофиқ белгиланади ва саноқ комиссияси раиси томонидан эълон қилинади.
20-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
21-модда.
Агар Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод депутатлар овозларининг зарур сонини ололмаса, Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига такрорий сайлов ўтказилади.
Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига такрорий сайлов ушбу Регламентнинг 15 — 20-моддаларига мувофиқ ўтказилади.
22-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади, уни Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
Қонунчилик палатаси Спикери сайланганидан кейин Қонунчилик палатасининг бундан буёнги мажлисини Қонунчилик палатаси Спикери олиб боради.
23-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери:
1) Қонунчилик палатасининг ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларни маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) юборади;
4) қўмиталарнинг ва Қонунчилик палатаси комиссияларининг (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
5) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
6) Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
7) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
8) Қонунчилик палатаси матбуот органларининг уставларини ва таҳрир ҳайъатлари таркибини ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
9) Кенгаш билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси матбуот органларининг бош муҳаррирларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади;
10) Қонунчилик палатаси матбуот органларининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
11) Сенат, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш юритади;
12) Қонунчилик палатаси ва Кенгаш қарорларини имзолайди;
13) Қонунчилик палатаси девони фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
14) Қонунчилик палатасининг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
15) Қонунчилик палатасига ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди;
16) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қонунчилик палатаси Спикери ўзининг ваколатига тааллуқли масалаларни Кенгаш муҳокамасига киритишга ҳақли.
Қонунчилик палатаси Спикери ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
24-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси Спикерини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳининг таклифига биноан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси Спикерини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларидан бири раислик қилади.
Қонунчилик палатаси Спикерини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
Қонунчилик палатаси Спикерининг бўш лавозимига номзод кўрсатиш ва уни сайлаш ушбу Регламентнинг 15 — 20-моддаларида белгиланган тартибда ўтказилади.
25-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси Спикери қўмиталар таркибига сайланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, икки нафардан ошмаслиги керак.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари депутатлар орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тақдим этган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши депутатлар орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
(26-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда — навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
261-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари қўмиталарнинг таркибига сайланиши мумкин эмас.
(261-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган — навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиришни амалга оширади, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, парламентлараро дипломатияни ривожлантиришни амалга оширади, халқаро шартномаларнинг ҳукумат томонидан бажарилишини назорат қилишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек вазифалар тақсимотига биноан ташкилий ва бошқа вазифаларни бажаради.
(27-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
28-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари лавозимларига кўрсатилган номзодлар яширин овоз бериш рўйхатига киритилади, уни Қонунчилик палатаси Спикери ўқиб эшиттиради. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари лавозимларига кўрсатилган номзодлар бўйича муҳокама ўтказилади.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари лавозимларига кўрсатилган номзодларга овоз бериш рўйхат бўйича ўтказилади.
29-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номзодлар, агар улар яширин овоз бериш натижасида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овозини олган бўлса, Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари этиб сайланган ҳисобланади. Овоз бериш натижалари Қонунчилик палатаси қарори билан расмийлаштирилади, уни Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
(29-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
30-модда.
Агар Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари лавозимларига кўрсатилган номзодлар сайланиш учун талаб қилинадиган овозларнинг зарур сонини ололмаса, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг лавозимларига сайлов тартиб-таомили номзодлар кўрсатишдан бошлаб такрорланади. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари лавозимларига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш ушбу Регламентнинг 26, 28 ва 29-моддалари ҳамда ушбу моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
31-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг Спикери йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, у йўқлигида эса Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари бажариб туради.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда — навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади)
32-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳининг таклифига биноан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарорни Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
2-боб. Кенгаш
33-модда.
Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Кенгаш тузилади.
Кенгаш таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар раҳбарлари, қўмиталарнинг раислари киради.
Кенгашга Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлик қилади, у Кенгашнинг мажлисларини чақиради, олиб боради ва унинг қарорларини имзолайди.
34-модда.
Кенгаш Қонунчилик палатаси мажлислари оралиғида заруратга қараб тўпланади.
Кенгаш мажлисларини Қонунчилик палатаси Спикери йўқлигида ёки ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг ўринбосарларидан бири чақиради ва олиб боради.
35-модда.
Кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Сенат Раиси, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этиши мумкин. Кенгаш мажлисларида депутатлар ҳам иштирок этишга ҳақли бўлиб, улар Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдириши мумкин.
Кенгаш мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
36-модда.
Кенгаш:
1) Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир иш режаси лойиҳасини шакллантиради;
2) Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради ва мажлисни телеканаллар, шунингдек Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши масаласини кўриб чиқади;
3) қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
4) қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитанинг (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) хулосасига кўра қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифини (бундан буён матнда қонунчилик таклифи деб юритилади) Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;
(36-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан 41-банд билан тўлдирилган)
5) Қонунчилик палатаси Спикерининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси матбуот органларининг бош муҳаррирларини лавозимига тайинлаш ва уларни лавозимидан озод қилишга розилик бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
6) Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишини ташкил этишга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритиш тўғрисида, ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатида бўлиш муддатини узайтириш ҳақида тақдимнома, шунингдек ушбу шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатидан муддатидан илгари чиқариш тўғрисида илтимоснома киритади.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан 7-банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш ушбу Регламентга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиши мумкин.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Кенгаш мажлислари, агар уларда Кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
37-модда.
Кенгаш қарорларининг лойиҳалари ва унинг мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар Кенгашга, қоида тариқасида, унинг мажлиси бошланишидан камида уч кун олдин киритилади.
Кенгаш таркибига кирувчи шахсларга, шунингдек унинг мажлисларида иштирок этувчи бошқа шахсларга мажлисда кўриб чиқиш мўлжалланаётган масалалар ҳақида олдиндан хабар қилинади ва зарур материаллар тақдим этилади. Зарур бўлган ҳолларда, Кенгаш мажлислари стенограммаси ёзиб борилади ва баённомаси тузилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Кенгаш томонидан кўриб чиқилган масалалар ва у қабул қилган қарорлар ҳақида депутатларга маълум қилинади.
3-боб. Қўмиталар
38-модда.
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишларини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига депутатлар орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасида, қоида тариқасида, бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилади. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.
(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
40-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Қўмита раиси, унинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайланганлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси қарорлар қабул қилади.
Қўмиталарнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Қўмита таркибига сайланмаган депутат унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этишга ҳақли.
41-модда.
Қўмита раиси:
1) қўмитанинг иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади ва қўмитанинг тасдиқланган иш режаси бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
2) зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
3) қўмита аъзоларига топшириқлар беради, уларга қўмита фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳларнинг ишида иштирок этиш, шунингдек қўмитанинг бошқа топшириқларини бажариш учун қўмита аъзоларини белгилайди;
(41-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
5) давлат органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакилларини қўмита ишида иштирок этишга таклиф этади;
6) Қонунчилик палатаси, Кенгаш мажлисларида, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан бўладиган муносабатларда қўмита номидан иш юритади;
7) қўмита қарорларининг бажарилишига доир ишларни ташкил этади;
8) Қонунчилик палатасига, Кенгашга ва Қонунчилик палатаси Спикерига уларнинг топшириқлари бажарилиши тўғрисида ахборот беради;
9) қўмитанинг қарорлари бажарилганлиги ва унинг тавсиялари кўриб чиқилганлиги ҳақида қўмита аъзоларига ахборот беради;
10) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
42-модда.
Қўмита раисининг ўринбосари қўмита раисининг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда қўмита раиси вазифасини бажариб туради.
43-модда.
Қўмиталар ишни ўз режаларига, шунингдек Қонунчилик палатаси, унинг Спикери ва Кенгаш топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.
Қўмиталар Қонунчилик палатаси олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
44-модда.
Қўмиталар:
1) ўз ташаббуси билан ёки Қонунчилик палатасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) қонун лойиҳаларининг, қонунчилик таклифларининг дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ва уларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлашни амалга оширади;
(44-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) қонун ҳужжатларининг лойиҳалари юзасидан хулосалар беради, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлиси кун тартибига киритиш, унинг устида ишлашни давом эттириш ёки асослантирилган ҳолда уни рад этиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади;
(44-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31) қонунчилик таклифлари юзасидан хулосалар беради, қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади;
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан 31-банд билан тўлдирилган)
4) навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси деб юритилади) юзасидан хулосалар ва таклифлар беради;
5) фракциялар таклифига ёки ўз ташаббусига кўра жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини ўрганади;
6) Қонунчилик палатасининг топшириғига ёки Кенгашнинг тавсиясига биноан муайян қонун лойиҳаси ёки Қонунчилик палатаси ваколатларига кирадиган бошқа масала юзасидан масъул бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузади, уларнинг таркибига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакилларини жалб этади;
(44-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
8) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари вакилларининг улар томонидан киритилган қонун лойиҳасига тааллуқли масалалар юзасидан фикрларини эшитади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
81) қонунчилик таклифи ташаббускорлари томонидан киритилган қонунчилик таклифига тааллуқли масалалар юзасидан ушбу ташаббускорлар вакилларининг фикрларини эшитади;
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан 81-банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) киритилган қонунлар ва Қонунчилик палатаси қарорлари лойиҳалари матнига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
(44-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
10) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосалари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади;
(44-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
12) тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идоралар кесимида давлат бюджети маблағларининг самарадорлиги билан боғлиқ бўлган мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботларни ҳар чорак якунлари бўйича кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) давлат органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади;
(44-модда биринчи қисмининг 13-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
14) янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Қўмиталар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
45-модда.
Қўмиталарнинг мажлислари Қонунчилик палатаси мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.
Қўмита мажлисини унинг раиси ўз ташаббуси билан ёки қўмита аъзолари умумий сонидан камида ярмининг ташаббуси билан чақиради.
Қўмита мажлиси ҳақида унинг раиси, қоида тариқасида, камида икки кун олдин қўмита аъзоларига хабар беради, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчиларини олдиндан хабардор қилади.
Қўмиталарнинг мажлислари, агар уларда қўмита аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Қўмита мажлисини қўмита раиси олиб боради.
Қўмиталарнинг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганида, қўмиталар ёпиқ мажлислар ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
46-модда.
Депутат ўзи аъзо бўлган қўмита мажлисларида қатнашиши шарт.
Қўмита мажлисида ҳозир бўлиш имконияти бўлмаган тақдирда депутат қўмита раисини олдиндан хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталарнинг мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.
47-модда.
Қўмиталар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмита жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Қўмита қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
48-модда.
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида қўмиталар ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.
Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.
Эксперт гуруҳи қўмиталарнинг фаолиятини илмий-ҳуқуқий, эксперт ва ахборот-маслаҳат жиҳатидан таъминлаш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишга, қўмиталарнинг назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш учун Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига тузилган маслаҳат органидир.
Қўмиталар ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
4-боб. Комиссиялар
49-модда.
Қонунчилик палатаси муайян вазифаларни бажариш учун комиссиялар тузиши мумкин.
Комиссия Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар орасидан комиссия раиси ва аъзоларидан, зарурат бўлганда эса, комиссия раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Комиссия тузилганлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатасининг комиссия тузилганлиги тўғрисидаги қарорида комиссиянинг номи, мақсади ва вазифалари, унинг миқдорий ва шахсий таркиби, комиссиянинг раиси, комиссиянинг фаолият кўрсатиш муддати (олдиндан белгиланган муддатга ёки муайян вазифаларни бажариш муддатига), комиссиянинг ваколатлари, комиссия ишини таъминлаш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиши керак.
50-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (бундан буён матнда парламент комиссияси деб юритилади) ташкил этилиши мумкин.
Парламент комиссияси депутатлар ва сенаторлар орасидан парламент комиссияси раиси, аъзолари, зарурат бўлган ҳолларда эса, парламент комиссияси раисининг ўринбосаридан иборат таркибда тузилади.
Қонунчилик палатасида парламент комиссиясини тузиш ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасининг Спикери, қўмиталар, шунингдек фракциялар томонидан киритилиши мумкин.
Парламент комиссияси таркибига номзодлар бўйича Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси томонидан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Парламент комиссияси тузилганлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси қарори қабул қилиниб, ушбу қарор Сенатга юборилади.
Парламент комиссияси тузилганлиги тўғрисидаги қарорда парламент комиссиясининг номи, мақсади ва вазифалари, унинг миқдорий ва шахсий таркиби, парламент комиссиясининг раиси, парламент комиссиясининг фаолият кўрсатиш муддати (олдиндан белгиланган муддатга ёки муайян вазифаларни бажариш муддатига), парламент комиссиясининг ваколатлари, парламент комиссияси ишини таъминлаш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиши керак.
Парламент комиссияси ўз фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширади.
51-модда.
Айрим масалаларни тайёрлаш учун комиссия давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари орасидан ишчи гуруҳлар тузишга ҳақлидир.
52-модда.
Комиссия мажлислари Қонунчилик палатасининг мажлислари оралиғида заруратга қараб ўтказилади.
Комиссия мажлисларини унинг раиси ёки раис ўринбосари чақиради.
Комиссия мажлиси ҳақида унинг раиси ёки раис ўринбосари, қоида тариқасида, камида икки кун олдин комиссия аъзоларига хабар беради, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчиларини олдиндан хабардор қилади.
Комиссия мажлислари, агар уларда комиссия таркибининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Комиссия мажлисини комиссия раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.
Комиссия мажлислари очиқ ўтказилади. Зарур бўлган ҳолларда, комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Зарур бўлган ҳолларда, комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
53-модда.
Депутат ўзи аъзо бўлган комиссия мажлисларида қатнашиши шарт.
Комиссия мажлисида ҳозир бўлиш имконияти бўлмаган тақдирда, депутат комиссия раисини олдиндан хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
(53-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
54-модда.
Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан комиссия жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Комиссия қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
55-модда.
Комиссия бажарилган иш тўғрисида Қонунчилик палатаси белгилаган муддатда Қонунчилик палатасига ахборот беради.
Комиссия ўз фаолиятини зиммасига юклатилган вазифалар бажарилганидан кейин, ўзи қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин ёки Қонунчилик палатасининг қарорига биноан, парламент комиссияларига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарорига биноан муддатидан илгари ўз фаолиятини тугатади.
5-боб. Фракциялар
56-модда.
Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.
Депутат фақат бир фракциянинг аъзоси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши керак.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Депутатнинг фракцияга кириши тўғрисидаги қарор фракция мажлисида қабул қилинади.
57-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Камида беш нафар депутат фракция тузиш ҳуқуқига эга.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Фракция тузиш учун:
фракциянинг таъсис йиғилишини ўтказиш;
фракцияни тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;
фракция раҳбарини сайлаш зарур бўлади.
Фракция раҳбари фракцияни тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва фракция тузилганлиги ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Фракциялар ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.
Фракция тузилганлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, уни Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
58-модда.
Фракциялар Қонунчилик палатасида ўз умумий манфаатларини ифодалаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида фракциялар блокига бирлашиши мумкин.
Фракцияларнинг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди.
59-модда.
Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган фракция парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин.
Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар ўзини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
60-модда.
Фракция:
1) Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар киритади;
2) Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган ҳар бир масала юзасидан мунозаралар чоғида фракция вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши ҳуқуқидан фойдаланади;
3) келишув комиссияси ва бошқа комиссиялар тузиш тўғрисида масала қўяди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Қонунчилик палатаси мажлисида давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига уларнинг тасарруфига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан мурожаат этади;
(60-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
5) Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан фракциянинг фикрини депутатлар ўртасида тарқатади;
6) Кенгашнинг, қўмиталар ва комиссияларнинг ишида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, қонунчилик таклифлари ва қарорлар лойиҳалари юзасидан ўз фикрлари ва таклифларини киритади;
(60-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
8) Қонунчилик палатаси мажлисида ҳукумат аъзоларини уларнинг фаолияти масалалари юзасидан эшитиш тўғрисида масала қўяди;
9) фракциянинг фаолияти учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни давлат органларидан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан талаб қилиб олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тартибини белгилайди;
11) Кенгаш билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди.
(60-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан 10 ва 11-бандлар билан тўлдирилган)
Фракция қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
601-модда.
Фракция ўз таркибидан фракция раҳбарини сайлайди.
Фракция раҳбари:
фракция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг келишилган нуқтаи назарини баён этади, улар бўйича расмий баёнотлар билан чиқади (фракция қарорига кўра мазкур ваколат фракциянинг бошқа аъзолари зиммасига ҳам юклатилиши мумкин);
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари билан фракция номидан музокаралар олиб боради;
фракциянинг партия раҳбар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;
давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда фракция номидан иш юритади;
фракциянинг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
фракция мажлисларининг кун тартибини шакллантириш бўйича тавсиялар беради ҳамда муҳокамага киритилган масалаларни тайёрлаш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
фракция мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
фракция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва бошқа давлат органларининг раҳбарларини, экспертларни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини таклиф этади;
фракция олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фракция аъзоларига уларнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашади;
фракциянинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Фракция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосарига тенглаштирилади.
Фракция раҳбари фракция мажлисида сайланадиган ўринбосарига (ўринбосарларига) эга бўлади.
Фракция раҳбари йўқлигида унинг ваколатларини фракция раҳбарининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
Фракция раҳбари ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши тўғрисидаги қарор фракция мажлиси томонидан қабул қилинади.
(601-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
61-модда.
Фракцияларнинг ички фаолияти улар томонидан мустақил равишда ташкил этилади.
Фракциялар фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.
Фракциялар ўз мажлисларини очиқ ва ошкора ўтказади. Фракцияларнинг қарорига биноан ёпиқ мажлис ўтказилиши мумкин.
Депутат ўзи аъзо бўлган фракция мажлисида қатнашиши шарт. Фракция мажлисида қатнашиш имконияти бўлмаган тақдирда депутат фракция раҳбарини олдиндан хабардор қилади.
Фракциялар ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ташкил этиш, фракцияларнинг нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин. Фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлислари заруратга қараб фракцияларнинг ўз ташаббуси билан ўтказилади.
Фракциялар ўзи қабул қилган қарорлар, шунингдек фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот беради.
62-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;
Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
(62-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши.
Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас.
63-модда.
Фракция фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фракциянинг ўз ташаббусига биноан;
Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;
фракция таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
тегишли сиёсий партиянинг фаолияти тугатилганда.
Фракциялар фаолиятининг Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
IV БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ИШИНИНГ УМУМИЙ ТАРТИБИ
6-боб. Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларини ўтказиш тартиби
64-модда.
Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг мажлисларидир.
Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йил июнь ойининг охирги иш кунига қадар ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси мажлисларини Қонунчилик палатаси Спикери чақиради ва уларда раислик қилади. Қонунчилик палатасининг мажлисларига раҳбарликни амалга оширишда раислик қилувчи билан биргаликда Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари (ишчи Раёсат) иштирок этади. Қонунчилик палатаси Спикери мажлисда ҳозир бўлмаганда унинг ўринбосарларидан бири мажлисда раислик қилади.
(64-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлислари унинг сессиялари оралиғида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери таклифига ёки депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, қоида тариқасида, сешанба кунлари ўтказилади.
Кенгаш ва фракцияларнинг мажлислари, қоида тариқасида, душанба кунлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар, қоида тариқасида, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари мажлис ўтказади.
(64-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда — навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади)
Қонунчилик палатасининг мажлислари вақтида қўмиталар, комиссиялар, фракцияларнинг мажлислари ўтказилмайди, шунингдек депутатларнинг сайлов округларида сайловчилар билан ишлари амалга оширилмайди.
65-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар уларни кўриб чиқиш навбати, палатанинг ҳар бир масалани кўриб чиқишга тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталари, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мажлис кун тартиби лойиҳасига киритилади.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳаси Кенгаш томонидан тузилади.
Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар мажлисларнинг кун тартиблари лойиҳаларига, қоида тариқасида, уларнинг келиб тушиши ва тайёрлиги кетма-кетлигидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Масъул қўмита Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш учун ўзи тайёрлаган масалалар ва таклифлар тўғрисидаги ўз хулосаларини Кенгашга тақдим этади.
66-модда.
Қуйидагилар биринчи навбатда кун тартибига киритилади ва Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси, конституциявий қонунларнинг лойиҳалари, шунингдек конституциявий қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳалари;
(66-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кечиктириб бўлмайдиган деб топилган қонун лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасдиқлаш учун тақдим этилган фармонлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунлар;
Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳамда уни ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида, шунингдек ушбу Регламент 176-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
(66-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунлар лойиҳалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг Спикерини, унинг ўринбосарларини, қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш, шунингдек мансабдор шахсларни сайлаш, тайинлаш ва маъқуллаш тўғрисидаги бошқа масалалар;
(66-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Регламентнинг ҳамда Регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарорларининг лойиҳалари.
(66-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатасининг мажлисларида Сенат томонидан рад этилган қонунлар ҳам биринчи навбатда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг мажлисида бошқа масалалар ҳам фақат Қонунчилик палатасининг депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан биринчи навбатда кўриб чиқилиши мумкин.
Қонун ёки ушбу Регламентда Қонунчилик палатасининг мажлисларида кўриб чиқиш муддатлари белгиланган масалалар ана шу муддатларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳаси депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган Қонунчилик палатаси қарори билан тасдиқланади.
67-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қонун лойиҳалари қуйидаги кетма-кетликда киритилади:
учинчи ўқишда кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари;
иккинчи ўқишда кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари;
биринчи ўқишда кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари.
68-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисининг тасдиқланган кун тартибидаги масалалар унда назарда тутилганидан бошқача кетма-кетликда кўриб чиқилиши, кейинга қолдирилиши, ўзгартирилиши ёки муҳокамадан чиқариб ташланиши мумкин. Бунда шундай таклиф ташаббускорининг асослантирилган фикри ва мазкур Регламентга мувофиқ бажарилган тайёргарлик иши, масаланинг кўриб чиқиш учун тайёрлиги даражаси, тегишли материаллар ва ҳужжатларни депутатларга тарқатиш муддати ҳақидаги ахбороти, шунингдек ушбу масала бўйича тегишли қўмита раисининг сўзи эшитилади.
Қонунчилик палатасининг масалаларни кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш ёки уларни тасдиқланган кун тартибидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
69-модда.
Депутатлар Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритилган масалалар тўғрисида олдиндан хабардор қилинадилар. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Қонунчилик палатаси қарорларининг лойиҳалари ва бошқа зарур материаллар, агар Қонунчилик палатаси бошқача тартибни назарда тутмаса, Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилгунига қадар камида уч кун олдин депутатларга тақдим этилади.
70-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлислари очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.
Қонунчилик палатасининг мажлислари Кенгаш қарорига мувофиқ оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлисларида баённомалар ва стенограммалар юритилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг қарорига биноан унинг мажлисига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар, олимлар ва хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари таклиф этилиши мумкин. Матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари белгиланган тартибда Қонунчилик палатасида аккредитация қилинган тақдирда, очиқ мажлисларда ҳозир бўлиши мумкин.
(70-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Таклиф қилинганлар Қонунчилик палатасининг фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, улар унинг ишини маъқуллаш ёки маъқулламасликдан ўзини тийиши, белгиланган тартибга риоя этиши ва Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчининг фармойишларига бўйсуниши шарт.
71-модда.
Зарурат бўлганда, Қонунчилик палатаси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай қарор, агар бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қонунчилик палатаси Спикери, Кенгаш, қўмита ёки фракция томонидан таклиф киритилган бўлса, қабул қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисини ўтказиш тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
72-модда.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисида муҳокама этиладиган давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслиги керак.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи мажлиснинг бошланишида депутатлар ва таклиф этилган шахсларни ёпиқ мажлис ўтказишнинг асосий қоидалари тўғрисида, унда муҳокама этилаётган маълумотларнинг махфийлик даражаси ҳақида хабардор қилади ҳамда давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради.
73-модда.
Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисларига киритилмайди.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисига фото-, кино- ва видео техника, телефон алоқаси ва радио алоқаси воситалари, шунингдек овоз ёзиш ва ахборот устида ишлаш воситаларини олиб кириш ҳамда ёпиқ мажлис давомида улардан фойдаланиш тақиқланади.
74-модда.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисларида баённомалар ва стенограммалар юритилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлиси стенограммаси, шунингдек мазкур мажлисда кўриб чиқилаётган масалаларга тааллуқли ҳужжатлар, депутатларни рўйхатга олишда овозларни ҳисоблаш электрон тизимининг ҳисобга олиш маълумотлари ва овоз бериш, шу жумладан номма-ном овоз бериш натижалари Қонунчилик палатаси девонига махфий ҳужжат режимида сақлаш учун топширилади. Депутатларни Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлиси стенограммаси ва унга қўшимча қилинган материаллар билан таништириш бевосита Қонунчилик палатасининг девонида танишувчиларнинг имзоси олинган ҳолда амалга оширилади.
75-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Сенат Раиси, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар Олий кенгаши раислари, Бош прокурори Қонунчилик палатасининг очиқ мажлисида ҳам, ёпиқ мажлисида ҳам, шунингдек Қонунчилик палатаси органларининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидир. Бошқа шахслар Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисларида Қонунчилик палатасининг қарорига биноан ҳозир бўлиши мумкин.
76-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлислар залида ҳар бир депутатнинг қайси фракцияга мансублиги ҳисобга олинган ҳолда, депутатга унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган лавҳача ўрнатилган, электрон ва техника воситаларидан фойдаланиш учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланган доимий жой ажратилади.
77-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлислари унда ҳозир бўлган депутатларни рўйхатдан ўтказишдан бошланади, бу ишни раислик қилувчи амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
(77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Депутат Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳозир бўлиши шарт, зарур ҳолларда, у жойларда ташкил қилинган студиялардан масофадан туриб онлайн қатнашиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳозир бўлиш имконияти бўлмаган тақдирда, депутат бу ҳақда Қонунчилик палатаси Спикерини олдиндан хабардор қилади.
Депутатларни рўйхатдан ўтказиш Қонунчилик палатаси мажлисининг ҳар бир танаффусидан кейин амалга оширилади. Қўшимча равишда рўйхатдан ўтказиш депутатнинг талабига биноан амалга оширилиши мумкин.
78-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи:
1) мажлиснинг умумий боришига раҳбарлик қилади, ушбу Регламентга риоя этилишини таъминлайди;
2) сўз сўралиб, рўйхатга олинган талабномаларнинг келиб тушиш тартибига кўра, мажлис кун тартибига, ушбу Регламент талабларига мувофиқ ёки Қонунчилик палатасининг қарори билан белгиланган тартибда маъруза учун сўз беради;
3) Қонунчилик палатаси мажлисини олиб бориш масалалари бўйича Қонунчилик палатаси қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
4) депутатларнинг ҳар бир таклифини уларнинг келиб тушиш тартибига кўра овозга қўяди;
5) овоз беришни ўтказади ва унинг натижаларини эълон қилади;
6) келишмовчиликларга барҳам бериш ва бошқа масалаларни ҳал этиш мақсадида фракцияларнинг раҳбарлари билан маслаҳатлашувлар ўтказишни ташкил этади;
7) Қонунчилик палатаси девонининг Қонунчилик палатаси мажлисларининг баённомалари ва стенограммаларини юритиш бўйича ишини назорат қилади, мазкур баённомаларни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи:
депутат ушбу Регламент қоидаларини бузган тақдирда, уни огоҳлантиришга, такроран бузган тақдирда эса уни мажлисда сўзлашдан кун бўйи маҳрум қилишга;
Қонунчилик палатасининг ишига халақит бераётган таклиф этилган шахсларни мажлислар залидан чиқариб юборишга;
Қонунчилик палатаси мажлисида белгиланган вақт тугаши билан кўрилаётган масалалар бўйича муҳокамаларни тўхтатишга ҳақли.
79-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади ва, заруратга қараб, Қонунчилик палатаси ёки Кенгаш қарорига асосан бошқа тилларга синхрон таржима таъминланади.
80-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатлар Қонунчилик палатасининг мажлисларида мунозараларда иштирок этишга, муҳокама этилаётган масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар ва фикрлар киритишга, Қонунчилик палатаси томонидан сайланадиган, тайинланадиган, маъқулланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича ўз фикрини билдиришга, саволлар беришга, маълумотлар беришга, Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича материалларни кўпайтиришга ва депутатлар ўртасида тарқатишга, шунингдек ушбу Регламентда белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.
(80-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
81-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида сўзга чиқувчи ўз нутқида депутатлар ва бошқа шахсларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматига зиён етказувчи қўпол, камситувчи иборалар ишлатишга, кимнидир асоссиз равишда айблашга, била туриб сохта ахборотдан фойдаланишга, ноқонуний хатти-ҳаракатларга даъват қилишга ҳақли эмас. Сўзга чиқувчи ушбу талабларни бузган тақдирда, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи уни огоҳлантиради, талаблар такроран бузилганда эса сўзлашдан маҳрум қилади.
Агар Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи сўзга чиқувчига мурожаат қилса, у дарҳол ўз нутқини тўхтатиши керак.
Агар сўзга чиқувчининг нутқи унга нисбатан таъсир ўтказиш чорасини қўллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтатилган бўлса, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи унинг сўзлаш вақтини нутқ қанча вақтга тўхтатиб қўйилган бўлса, шунча муддатга узайтиради.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи сўзга чиқувчини унга ажратилган вақт давомида сўзлашдан маҳрум этиши мумкин эмас, бундан нутқ мавзусидан четга чиқиш ва ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларни бузиш ҳоллари мустасно.
82-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз ҳеч ким сўзлашга ҳақли эмас. Бу қоидани бузган шахс раислик қилувчи томонидан огоҳлантиришсиз сўзлашдан маҳрум этилади.
Қонунчилик палатасининг мажлиси вақтида ҳеч ким нутқни баён этишга ёки эшитишга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлари (бақириқлар, қарсаклар, ўрнидан туриш ва шу кабилар) билан сўзга чиқувчига ва тингловчиларга халақит бермаслиги керак.
Мунозаралар тугатилганлиги муносабати билан сўзга чиқа олмаган депутатлар ўз нутқларининг имзоланган матнларини Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига қўшиб қўйишга ҳақли.
83-модда.
Агар депутат ўз сўзлари ёки хатти-ҳаракатлари Қонунчилик палатасининг мажлисида сўзга чиқувчи ёки раислик қилувчи томонидан нотўғри талқин қилинмоқда деб ҳисобласа, у тушунтириш бериш ёки мулоҳаза билдириш учун сўз беришни илтимос қилиб, мажлисда раислик қилувчига мурожаат этиши мумкин. Мажлисда раислик қилувчи бундай мурожаатлар бўйича депутатга дарҳол ёки муҳокама охирида, аммо овоз берилгунига қадар сўз беради.
84-модда.
Муҳокама этилаётган масала бўйича мунозаралар Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган вақт ўтиши билан ёки депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган Қонунчилик палатаси қарорига биноан тугатилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи мунозараларни тугатиш тўғрисида таклиф олгач, депутатларга сўзга чиқиш учун ёзилганлар ва сўз олганлар сони тўғрисида маълум қилади, сўзловчилар рўйхатига ёзилган, аммо сўзга чиқмаган депутатлардан қайси бири сўзга чиқишни талаб қилишини аниқлайди ва депутатларнинг маъқуллаши билан уларга сўз беради.
85-модда.
Маърузалар, қўшимча маърузалар ва якунловчи сўз давомийлиги Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувга кўра, қоида тариқасида, маъруза учун — 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун — 20 дақиқагача ва якунловчи сўз учун — 15 дақиқагача бўлган вақт доирасида белгиланади.
Мунозараларда сўзга чиқувчи депутатларга 10 дақиқагача вақт берилади. Мунозараларда такрорий сўзга чиқиш учун, шунингдек мажлисни олиб бориш тартиби, овоз бериш асослари, номзодлар бўйича сўзга чиқиш, баёнотлар, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун — 3 дақиқагача вақт берилади.
Раислик қилувчи Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалани муҳокама қилишнинг умумий давомийлигини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни Қонунчилик палатаси мажлисида ҳозир бўлган депутатлар кўпчилигининг розилиги билан белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.
Қонунчилик палатасининг мажлисларида депутат айни битта масала бўйича мунозараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.
Мунозараларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўз олиш ҳуқуқига эга.
Агар сўзга чиқувчи сўзлаш учун ажратилган вақтдан ўтиб кетса ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, ёхуд муҳокамалар вақти тугаган бўлса, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи огоҳлантирганидан кейин уни сўзлашдан маҳрум қилади.
86-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлислари иш кунларида:
эрталабки мажлислар — соат 11.00 дан 13.00 гача;
кечки мажлислар — соат 15.00 дан 17.00 гача ўтказилади.
Қонунчилик палатасининг қарорига биноан Қонунчилик палатаси мажлисларининг бошланиши, тугаши ва танаффус учун бошқа вақт белгиланиши мумкин.
7-боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисларини ўтказиш тартиби
87-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
88-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раисининг таклифига ёки тегишинча депутатлар ёхуд сенаторлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисини чақириш масаласи юзасидан Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилиб, бунда қўшма мажлисни ўтказиш санаси белгиланади ва кун тартиби бўйича таклифлар муҳокама қилинади.
89-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси, агар унда тегишинча депутатлар ва сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
90-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисларида, агар қўшма мажлисда бошқача қоида белгиланмаса, Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбатма-навбат раислик қилади.
91-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида эшитилган масалалар муҳокамаси натижалари юзасидан палаталарнинг қўшма қарори қабул қилиниши мумкин. Бунда овоз бериш, қоида тариқасида, алоҳида-алоҳида ўтказилади.
92-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси очиқ ва ошкора ўтказилади.
8-боб. Овоз бериш ва қарорлар қабул қилиш тартиби
93-модда.
Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш фракциялар ташаббусига кўра номма-ном ўтказилиши мумкин, унинг натижалари Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига илова қилинади.
Қонунчилик палатаси мажлисларида овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан ёки яширин овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизими Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳар бир депутатнинг қонун лойиҳалари бўйича очиқ овоз бериши натижаларини (қарор қабул қилинишини «ёқлаб» ёки унга «қарши» овоз берилганлигини ёхуд қарор қабул қилинишига бетарафлик билдирилганлигини) кўрсатиш имконига эга бўлиши лозим.
(93-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган)
Қонунчилик палатаси мажлисларида овозларни ҳисоблашда электрон тизимдан фойдаланиш устидан назоратни овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи гуруҳ амалга оширади.
Овоз беришнинг шакли ва усули тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси томонидан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади, бундан у ёки бу масала юзасидан овоз бериш шакли ва усули Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда конституциявий қонунларда белгиланган ҳоллар мустасно.
Тартиб-таомил масалалари бўйича очиқ номма-ном, шунингдек яширин овоз бериш ўтказилмайди.
Тартиб-таомил масалалари жумласига:
Қонунчилик палатаси мажлисининг танаффуси ёки мажлисни бошқа вақтга кўчириш тўғрисидаги;
сўзлаш учун қўшимча вақт бериш тўғрисидаги;
депутатларнинг қонун лойиҳасининг моҳиятига доир саволларга жавоб қайтариш учун ажратиладиган вақтнинг давомийлиги тўғрисидаги;
мажлисга таклиф қилинганларга сўз бериш тўғрисидаги;
муҳокама этилаётган масала бўйича мунозараларни бошқа вақтга кўчириш ёки тугатиш тўғрисидаги;
муайян масалани тайёрлаш учун тегишли қўмитага ёки комиссияга топшириш тўғрисидаги;
муҳокамасиз овоз бериш тўғрисидаги;
қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисини ўтказиш тўғрисидаги;
овоз беришни ўтказишнинг усулини ўзгартириш тўғрисидаги;
сўзга чиқиш навбатини ўзгартириш тўғрисидаги;
қўшимча равишда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги;
овозларни қайта санаб чиқиш тўғрисидаги масалалар киради.
94-модда.
Депутатларга овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда овоз бериш учун карточка берилади.
Депутат овоз бериш карточкаси лозим даражада сақланишини ва ундан лозим даражада фойдаланилишини таъминлаши шарт.
95-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи овоз бериш бошланишидан олдин:
овозга қўйилаётган таклифларнинг сонини маълум қилади;
таклифларнинг таърифини ва уларни овозга қўйиш кетма-кетлигини аниқлайди;
зарурат бўлган ҳолларда, қарор қанча овоз билан қабул қилиниши кераклигини эслатади.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда очиқ овоз бериш ўтказилганида депутат номма-ном овоз бериш натижаларининг рўйхати билан танишишга ҳақли.
96-модда.
Барча масалалар бўйича овоз бериш натижалари Қонунчилик палатасининг баённомаси ва стенограммасига киритилади.
97-модда.
Агар овоз бериш натижалари аниқланганидан кейин депутатдан овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимида қайд этилган ўз хоҳиш-иродаси нотўғри эканлиги тўғрисида ёзма ариза тушса, овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи мазкур депутат иштирокида унинг абонентлик қурилмаси ишининг созлигини текшириши шарт. Бунинг учун Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчининг таклифига биноан депутатга овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи иштирокида навбатма-навбат тугмачаларни («тарафдор», «қарши», «бетараф») босиш ва натижаларни мажлислар залидаги электрон таблода намойиш этиш таклиф қилинади. Текшириш натижалари баённома ва стенограммада қайд этилади.
98-модда.
Қонунчилик палатасининг қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
99-модда.
Ҳар бир масала бўйича овоз беришда депутат битта овозга эга бўлади ва қарор қабул қилинишини «ёқлаб» ёки унга «қарши» ёхуд қарор қабул қилинишига бетарафлик билдириб овоз беради.
Депутат ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган депутат овоз бериш учун ажратилган вақт ўтганидан кейин овоз беришга ҳақли эмас.
100-модда.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланмаган ҳолда очиқ овоз бериш ёки бюллетенлардан фойдаланган ҳолда яширин овоз беришни ўтказиш учун овозларни санаб чиқиш ва овоз бериш натижаларини аниқлаш депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланадиган саноқ комиссиясига топширилади. Сайланаётган орган таркибига ёки мансабдор шахслар лавозимларига номзодлари кўрсатилган депутатлар саноқ комиссияси таркибига кириши мумкин эмас. Қонунчилик палатаси саноқ комиссияси сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарори комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
101-модда.
Зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссиясининг назорати остида, у таклиф этган ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланган шаклда депутатларнинг сонига мос миқдорда тайёрланади.
Яширин овоз бериш бюллетенларини тарқатиш якунланганидан кейин саноқ комиссиясида қолган бюллетенлар комиссия аъзолари ҳозирлигида саноқ комиссияси раиси томонидан йўқ қилинади, бу ҳақда баённома тузилади.
Яширин овоз бериш вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссиясининг тавсиясига биноан Қонунчилик палатаси томонидан ушбу Регламентга мувофиқ белгиланади ва саноқ комиссиясининг раиси томонидан эълон қилинади.
102-модда.
Яширин овоз бериш бюллетенларини тарқатиш бевосита овоз бериш бошланишидан олдин амалга оширилади. Овоз беришнинг бошланиш ва тугаш вақти Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади.
Ҳар бир депутатга сайланаётган орган ёки мансабдор шахс сайлови бўйича ёхуд Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган қарор лойиҳаси бўйича яширин овоз бериш учун битта бюллетень берилади.
Яширин овоз бериш бюллетенлари депутатларга саноқ комиссияси томонидан депутатларнинг рўйхатига мувофиқ, улар депутатлик гувоҳномасини кўрсатганидан кейин берилади. Бюллетенни олиш вақтида депутат рўйхатда кўрсатилган ўз фамилияси рўпарасига имзо қўяди.
Бюллетенни тўлдириш депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги-крестик қўйиш, қарор лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни (қарор вариантини) ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қарорга қарши овоз бераётган бўлса, «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади.
Яширин овоз бериш бюллетени саноқ комиссияси томонидан муҳрланган махсус қутига ташланади.
103-модда.
Саноқ комиссияси яширин овоз беришни амалга ошириши учун депутатларга шарт-шароитлар яратиши шарт.
Белгиланмаган намунадаги бюллетенлар, шунингдек депутатларнинг хоҳиш-иродасини аниқлашнинг имкони бўлмаган бюллетенлар овозларни ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш чоғида инобатга олинмайди.
104-модда.
Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида саноқ комиссияси баённома тузади, баённомани комиссиянинг барча аъзолари имзолайди. Саноқ комиссиясининг очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисидаги маърузасини Қонунчилик палатаси маълумот учун қабул қилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи саноқ комиссиясининг Қонунчилик палатаси томонидан маълумот учун қабул қилинган очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисидаги маърузаси асосида қабул қилинган қарорни эълон қилади, сайловлар ўтказилганида эса сайланган номзодларни номма-ном айтиб ўтади. Овоз бериш натижалари Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
9-боб. Видеоконференцалоқа режимида Қонунчилик палатаси мажлисларини ўтказиш
105-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлислари видеоконференцалоқа режимида қўйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин:
1) коронавирус пандемияси пайтида;
2) депутатлар сайлов округларида бўлган пайтида Қонунчилик палатасининг мажлисида масалани кўриб чиқиш зарурати юзага келганда;
3) фавқулодда вазият пайтида;
4) фавқулодда ҳолат пайтида;
5) Кенгаш қарори билан белгиланган бошқа ҳолларда.
Қонунчилик палатасининг мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор Кенгаш томонидан қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлислари Қонунчилик палатаси биносидаги мажлислар залида ўтказилади.
106-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлислари, агар мажлислар ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
107-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларининг кун тартиби лойиҳаси ушбу Регламентда белгиланган тартибда Кенгаш томонидан тузилади.
Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга йўл қўйилмайди.
108-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида Қонунчилик палатаси депутатлари, Девони ходимлари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг вакиллари, шунингдек ушбу Регламентнинг 75-моддасида белгиланган шахслар иштирок этишга ҳақли.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлислар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.
109-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида қатнашаётган депутатларнинг сонини белгилаш, очиқ овоз бериш натижаларини санаб чиқиш ва овоз бериш натижаларини аниқлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ўз ваколатлари муддатига депутатлар орасидан видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлиснинг доимий саноқ комиссиясини тузади.
110-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлиси бошида саноқ комиссия Қонунчилик палатасининг мажлислар залига тўпланган депутатларни ҳамда видеоконференцалоқа режимида мажлисга уланган депутатларнинг умумий сони тўғрисида мажлисда раислик қилувчига ахборот беради.
Саноқ комиссияси Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида қатнашаётган депутатларнинг очиқ овоз бериш натижаларини санаб чиқади, овоз бериш натижаларини аниқлайди ва бу ҳақда мажлисда раислик қилувчига ахборот беради.
111-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганда Қонунчилик палатасининг мажлислар залида қўйидаги шахсларнинг ҳозир бўлиши шарт:
Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи;
кун тартибига киритилган қонун лойиҳалари юзасидан масъул этиб белгиланган маърузачилар;
саноқ комиссиясининг камида битта аъзоси;
ҳар бир фракциянинг камида биттадан аъзоси.
Қонунчилик палатасининг бошқа депутатлари мажлисда видеоконференцалоқа режимида масофадан иштирок этиши мумкин.
112-модда.
Қонунчилик палатасининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисини олиб бориш ушбу Регламентда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
113-модда.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларда Қонунчилик палатасининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
114-модда.
Ҳар бир масала бўйича овоз беришда депутат битта овозга эга бўлади ва у қарор қабул қилинишини «ёқлаб» ёки унга «қарши» ёхуд қарор қабул қилинишига бетарафлик билдириб овоз беради.
Депутат ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.
Овоз бериш вақтида ҳозир бўлмаган депутат овоз бериш учун ажратилган вақт ўтганидан кейин овоз беришга ҳақли эмас.
115-модда.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган мажлисларида овоз бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) мажлисда раислик қилувчи масала овозга қўйилганлигини эълон қилади;
2) мажлислар залида ҳозир бўлган депутатлар биринчи навбатда овоз беради. Овоз бериш овозларни ҳисоблашнинг электрон тизими орқали амалга оширилиши мумкин;
3) мажлисда видеоконференцалоқа режимида масофадан жамоавий уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар иккинчи навбатда овоз беради. Бунда видеоконференцалоқа режимида жамоавий уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар тасвири кетма-кетликда экранга чиқарилади. Овоз бериш жараёнида овоз бераётган барча депутатлар кўриниб туриши шарт. Овоз бериш натижалари депутатлар орасидан тайинланган вакил томонидан ўқиб эшиттирилади («тарафдорлар», «қаршилар», «бетарафлар»);
4) мажлисда видеоконференцалоқа режимида масофадан якка тартибда уланиш нуқтасидан иштирок этаётган депутатлар учинчи навбатда овоз беради. Бунда барча депутатларнинг тасвири бир вақтнинг ўзида экранга чиқариб турилади. Мажлисда раислик қилувчи томонидан «тарафдорлар», «қаршилар» ва «бетарафлар» борми деган саволлар билан мурожаат қилинади. Депутатлар бу саволларга қўл кўтариб жавоб берадилар;
5) овоз беришнинг ҳар бир навбатининг натижаси саноқ комиссияси томонидан қайд этиб борилади. Мажлисда иштирок этаётган барча депутатлар овоз бериб бўлганидан кейин саноқ комиссиясининг мажлисида раислик қилувчига овоз бериш натижалари тўғрисида маълумот беради;
6) мажлисда раислик қилувчи овоз бериш натижаларини эълон қилади.
10-боб. Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат
116-модда.
Қонунчилик палатасида овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан:
депутатларни рўйхатдан ўтказиш;
депутатларни сўзга чиқиш учун ёзиш;
овозларни ҳисоблаб чиқиш ва овоз бериш натижаларини аниқлаш;
зарурат бўлганда, синхрон таржимани таъминлаш;
мажлисларнинг бориши тўғрисида маълумот ва статистик ахборот тўплаш ҳамда мазкур ахборотни тезкор бериш;
рўйхатларни ва мажлисларнинг бошқа ҳужжатларини шакллантириш ҳамда чоп этиш;
Қонунчилик палатасининг мажлисларини ахборот билан таъминлаш мақсадларида фойдаланилади.
117-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисларида депутатлар орасидан овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи тузилади.
118-модда.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимининг назорат гуруҳига кирган депутатлар электрон тизим устидан назорат қилиш учун зарур бўлган барча ахборотдан монеликсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу гуруҳнинг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлари Қонунчилик палатаси девонининг барча ходимлари, шу жумладан Қонунчилик палатаси электрон тизимига хизмат кўрсатувчи мутахассислар учун мажбурийдир.
119-модда.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи яширин овоз бериш бошлангунига қадар электрон тизимнинг қай даражада созлигини текшириши шарт, бу ҳақда махсус баённома тузилади.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи депутатларнинг номма-ном овоз бериш, сўзга чиқиш учун ёзувлар натижаларидаги ноаниқликлар ва электрон тизим ишидаги бошқа хатоликлар тўғрисидаги арзларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг қай даражада асосли эканлигини текширади.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи ўз ишига экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
120-модда.
Депутатларни рўйхатдан ўтказиш натижалари, уларни сўзга чиқишга ёзиш, овоз бериш натижалари ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисининг бориши тўғрисидаги бошқа маълумотлар, бундан ёпиқ мажлиснинг бориши ҳақидаги маълумотлар мустасно, депутатларга рақамли маълумотлар, рўйхатлар, бошқа материаллар тарзида тақдим этилади ва Қонунчилик палатаси мажлисининг стенографик ҳисоботига киритилади.
Овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи раҳбари депутатнинг ёзма сўровига биноан унга Қонунчилик палатасининг мажлиси тўғрисидаги мавжуд маълумотларни бериши шарт, бундан Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлиси тўғрисидаги маълумотлар мустасно.
11-боб. Қонунчилик палатасидаги тадбирлар
121-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг, қўмитанинг, комиссиянинг, фракциянинг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси биносининг хоналарида Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказилиши мумкин.
122-модда.
Қонунчилик палатасида тадбир ўтказиш учун талабнома, қоида тариқасида, тадбир ўтказилиши бошлангунига қадар уч кун қолганида Қонунчилик палатаси девони раҳбарига берилади.
123-модда.
Қонунчилик палатасида ўтказиладиган тадбирлар Қонунчилик палатаси ва унинг органлари иши бир меъёрда боришини бузмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V БЎЛИМ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ. КЕЛИШУВ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
12-боб. Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш ва дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби
124-модда.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
(124-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган)
125-модда.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Қонунчилик палатасига:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
(125-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация ва денонсация қилиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш.
(125-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
126-модда.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида қуйидагилар тақдим этилиши керак:
1) қонун лойиҳасининг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати, унда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; шу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили илова қилинган ҳолда тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи ва унинг ҳолатини баҳолаш; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруратини асослаш; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлажак қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози белгиланган бўлиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;
(126-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
3) ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;
4) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчиликнинг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёслама жадвал;
5) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;
6) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунлар лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси бўлмаган тақдирда, қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
8) халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси — халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
9) қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса;
10) қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чеклист;
11) қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно.
(126-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан 7 — 11-бандлар билан тўлдирилган)
Қонун лойиҳаси Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти — коллегиал орган томонидан киритилганида тегишли коллегиал органнинг Қонунчилик палатасидаги ушбу қонун лойиҳаси бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакили кўрсатилган қарори тақдим этилиши керак.
Қонун лойиҳаси ва ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган материаллар матнларининг нусхалари электрон шаклда тақдим этилиши керак.
127-модда.
Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасининг матнига қуйидаги қоидалар киритилиши мумкин:
қонуннинг ёки унинг айрим қоидаларининг кучга кириш муддати ва тартиби ҳақидаги;
ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан аввал қабул қилинган қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларини ёки уларнинг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги.
128-модда.
Қонун лойиҳаси, шу жумладан муқобил қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг девонида рўйхатга олинган кундан эътиборан Қонунчилик палатасига киритилган ҳисобланади. Айни вақтда қонун лойиҳасига рўйхатга олиш рақами уни кўриб чиқиш ва ўтишининг бутун даври учун берилади.
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Кенгашга қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
129-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Регламентнинг 126-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ёхуд у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан ўз ваколатлари жумласига киритилмаган масалалар бўйича киритилганда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгитдан киритилиши мумкин.
(129-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатасига аввал палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган тегишли қонун лойиҳасига доир масалага дахлдор қонун лойиҳаси келиб тушган ҳолларда, Қонунчилик палатаси янги киритилган қонун лойиҳасини қайтариш тўғрисидаги ёки уни аввал биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан бирлаштириш ҳақидаги масалани масъул қўмитанинг хулосаси асосида ҳал этишга ҳақли.
Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун қабул қилинганда Кенгаш қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддатини белгилайди.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонун лойиҳаси тегишли материаллар билан қўмиталарга юборилади.
130-модда.
Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва уни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
131-модда.
Қонун лойиҳаси устида ишлаш учун масъул қўмита ўз аъзолари орасидан ишчи гуруҳ тузиши мумкин. Ишчи гуруҳ таркибига масъул қўмитанинг аъзолари бўлмаган депутатлар, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар вакиллари, экспертлар, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, шунингдек қўмиталар ҳузурида ташкил этилган эксперт гуруҳларининг аъзолари ҳам киритилиши мумкин.
Масъул қўмитанинг қарорига биноан қонун лойиҳаси қўмита раиси имзолаган илова хат билан бирга хулосалар, таклифлар ва фикрлар тайёрлаш учун, шунингдек илмий экспертиза ўтказиш учун давлат органларига, бошқа ташкилотларга, мутахассислар ва олимларга юборилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси бўйича тушган хулосалар, таклифлар ва фикрлар масъул қўмита мажлисида кўриб чиқилади.
Масъул қўмита қонун лойиҳаси юзасидан ўз таркибидан маърузачини тайинлайди.
132-модда.
Қонунчилик палатаси девонининг Юридик бошқармаси Кенгашнинг ёки масъул қўмитанинг топшириғига биноан улар белгилаган муддат ичида қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини ташкил этади.
Қонунчилик палатаси девонининг Юридик бошқармаси қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари асосида хулоса тайёрлайди, хулосада қуйидаги саволларга жавоблар берилиши керак:
қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқми ёки мувофиқ эмасми? Агар хулосада қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ эмаслиги аниқланган бўлса, қонун лойиҳасининг қайси қонунга мувофиқ эмаслиги ва бу номувофиқлик нимада акс этиши кўрсатилиши керак;
қонун лойиҳасининг ички мантиқи бузилмаганми, қонун лойиҳасининг бўлимлари, боблари, моддалари, шунингдек қисмлари, бандлари, кичик бандлари ва моддаларининг хатбошилари ўртасида қарама-қаршиликлар мавжудми? Агар бундай қарама-қаршиликлар мавжуд бўлса, улар аниқ кўрсатилиши, шунингдек уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилиши керак;
янги қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатларининг тўлиқ рўйхати берилганми?
Қонунчилик палатаси девони Юридик бошқармасининг хулосаси бошқарма раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан унинг фамилияси ва имзолаш санаси кўрсатилган ҳолда имзоланиши керак. Белгиланган муддатда хулоса беришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, бу муддат Қонунчилик палатаси девони Юридик бошқармасининг асослантирилган таклифига биноан Кенгаш ёки масъул қўмита томонидан узайтирилиши мумкин.
133-модда.
Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси Кенгашнинг ёки масъул қўмитанинг сўровига биноан улар белгилаган муддат ичида давлат даромадларини ёки давлат харажатларини кўпайтиришни ёки камайтиришни ёхуд «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи, шунингдек иқтисодий муносабатларга таъсир қилувчи қонун лойиҳалари юзасидан хулоса тақдим этади.
Қонунчилик палатаси девони Давлат бюджети бошқармасининг хулосаси бошқарма раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан ўз фамилияси ва имзолаш санаси кўрсатилган ҳолда имзоланиши керак. Белгиланган муддатда хулоса беришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, бу муддат Қонунчилик палатаси девони Давлат бюджети бошқармасининг асослантирилган таклифига биноан Кенгаш ёки масъул қўмита томонидан узайтирилиши мумкин.
134-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун лойиҳасини қўмиталарда муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
(134-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қўмиталардаги қонун лойиҳаси муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.
Қўмиталарнинг мажлисларида хулосалар, таклифлар ва фикрлар билдириш учун қонун лойиҳаси юборилган давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар таклифга биноан ҳозир бўлиши мумкин.
135-модда.
Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган қонун лойиҳаси ва унга доир материаллар Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш учун масъул қўмита томонидан Кенгашга юборилади.
Агар Кенгаш томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қонун лойиҳасини олган кундан эътиборан икки ой ичида масъул қўмита:
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисидаги Кенгаш қарорининг лойиҳасини;
масъул қўмитанинг мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этиш зарурлиги асослантирилган хулосасини;
фракцияларнинг қонун лойиҳасига доир фикрлари ва таклифларини илова қилган ҳолда қонун лойиҳасини Кенгаш муҳокамасига тақдим этади.
Кенгаш масъул қўмита томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(136-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
13-боб. Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартиби
137-модда.
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.
138-модда.
Биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган қонун лойиҳаси ва унга доир материаллар масъул қўмитанинг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси девони томонидан, қоида тариқасида, мажлис бошлангунига қадар уч кундан кечиктирмай депутатларга етказилади.
139-модда.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқади.
Масъул қўмита биринчи ҳамда кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий тарзда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан депутатларнинг қонун лойиҳаси моҳияти бўйича саволларига жавоб қайтариш учун вақт ажратилиши мумкин, шундан кейин фракцияларнинг, депутатларнинг, муҳокамада иштирок этиш учун таклиф этилган бошқа шахсларнинг таклифлари ва фикрлари эшитилади.
140-модда.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси тугаганидан кейин қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклиф овозга қўйилади. Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур овозлар сонини тўпламаса, қонун лойиҳаси қўшимча овоз бериш ўтказилмаган ҳолда рад этилган ҳисобланади. Бу тўхтам Қонунчилик палатасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади. Рад этилган қонун лойиҳаси бундан буён кўриб чиқилмайди ва у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилади.
141-модда.
Қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилганида Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш орқали уларни бир вақтда кўриб чиқади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларининг бир нечтаси уларни қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпласа, энг кўп овозлар сонини олган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш чоғида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Овоз бериш натижаси Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинмаган муқобил қонун лойиҳалари рад этилган ҳисобланади. Тўхтам қўшимча овоз бериш ўтказилмаган ҳолда Қонунчилик палатасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади. Қонунчилик палатаси қарорларининг нусхалари қонун лойиҳаларини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига рад этилган қонун лойиҳалари билан биргаликда юборилади.
142-модда.
Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги қарорида қонун лойиҳасига доир тузатишларни тақдим этиш муддати белгиланиши мумкин. Бу муддат, қоида тариқасида, ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак. Агар депутатларда қонун лойиҳасига оид тузатишлар беришнинг Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасида белгиланганидан бошқача муддатни белгилаш тўғрисида таклифлар мавжуд бўлса, қонун лойиҳасига оид тузатишлар бериш муддати депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган қарор билан белгиланади.
Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, зарур бўлган ҳолларда эса, Қонунчилик палатаси қарорига биноан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Бунда энг муҳим ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақидаги қарорига мувофиқ қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамага, шу жумладан жойларда фуқаролар иштирокидаги кенг муҳокамага чиқарилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган тақдирда Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўйиши мумкин. Агар ушбу таклифга депутатларда эътироз бўлса, раислик қилувчи уларнинг ҳар бирига ўз ёндашувларини асослаш учун 3 дақиқагача вақт беради. Масъул қўмита вакили ҳар бир эътироз бўйича масъул қўмитанинг фикрини баён этишга ёки қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қайтариб олишга ҳақли. Агар масъул қўмита қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини қайтариб олмаса, раислик қилувчи муҳокама тугаганидан кейин иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўяди. Агар депутатлар умумий сонининг кўпчилиги қонун қабул қилинишини ёқлаб овоз берган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Агар қарор қабул қилинмаса, қонун лойиҳаси устидаги иш ушбу Регламентда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1421-модда.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири Қонунчилик палатасининг Девонида рўйхатга олинган кундан эътиборан Қонунчилик палатасига киритилган деб ҳисобланади.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан киритилган қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири ҳамда унга илова қилинган материаллар Қонунчилик палатаси Спикери томонидан асосий қонун лойиҳаси учун масъул қўмитага берилади.
(1421-модда Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
143-модда.
Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига доир таклифлар ва фикрлар моддаларнинг таҳририни ўзгартириш тарзида ёки қонун лойиҳасини аниқ моддалар билан тўлдириш тарзида ёхуд қонун лойиҳасининг муайян сўзлари, хатбошилари, кичик бандлари, бандларини, моддаларининг қисмларини ёки яхлит моддаларини чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифлар тарзида масъул қўмитага киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан киритилган қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳрири биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг концепциясига зид бўлиши мумкин эмас.
(143-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган)
144-модда.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш вақтида қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, тушган фикрлар ҳамда таклифларни ўрганади ва умумлаштиради, зарурат бўлганда, қонун лойиҳаси бўйича тушган фикрлар ва таклифларнинг мустақил экспертизасини ташкил этади.
Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга берилади, шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг қонун лойиҳасига оид фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади.
Маромига етказилган қонун лойиҳасига оид фикрлар ва таклифларни олганидан кейин масъул қўмита қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида муҳокама ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Фракциялар ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ўрганишларнинг якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади.
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларга дахлдор қонун лойиҳаларининг муҳокамаларига фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши шарт.
Масъул қўмита асосли деб топган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.
Агар масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш учун тайёрлаш жараёнида лойиҳанинг номи ўзгарса, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янги номда киритилади, унинг дастлабки номи эса янги номининг остида қавслар ичида келтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар тегишли қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини масъул қўмита томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатининг фақат айрим таркибий бирликлари қисман сақланиб қолган ҳолда унинг аксарият таркибий бирликларига дахлдор эканлиги аниқланса, масъул қўмита ушбу қонун ҳужжати матнининг янги таҳририни тайёрлаб, сўнгра уни Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиши учун киритишга ҳақли.
(144-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масъул қўмита қонун лойиҳасига оид фикрлар ва таклифларни кўриб чиқиб, уларни Қонунчилик палатаси қабул қилиши учун масъул қўмита томонидан тавсия этилаётган таклифлар ва фикрлар гуруҳига, Қонунчилик палатаси томонидан рад этиш учун тавсия этилаётган таклифлар ва фикрлар гуруҳига ҳамда қарор қабул қилинмаган таклифлар ва фикрлар гуруҳига ажратади. Бунда таклифлар ва фикрлар қайси депутат ёки депутатлар томонидан киритилганлиги кўрсатиб ўтилади.
(144-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан 7 — 11-бандлар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1441-модда.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг муқобил таҳрири (бундан буён матнда иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси деб юритилади) Қонунчилик палатасига киритилганда масъул қўмита қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўрганади ҳамда умумлаштиради, зарурат бўлганда эса қонун лойиҳаси бўйича тушган фикрлар ва таклифлар юзасидан мустақил экспертиза ўтказилишини ташкил этади.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси фракцияларга берилади.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифлар олганидан кейин масъул қўмита ушбу лойиҳани киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция вакиллари иштирокида муҳокама ташкил этади. Муҳокамаларга фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, олимлар ва мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
(1441-модда Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
145-модда.
Масъул қўмита кейинчалик Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун Кенгашга қуйидагиларни юборади:
қонун лойиҳаси бўйича Қонунчилик палатаси қарорининг лойиҳасини;
Қонунчилик палатаси қабул қилиши учун тавсия этилаётган таклифлар ва фикрлар ҳисобга олинган ҳолда (биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси матнидаги ўзгаришларни ажратиб кўрсатган ҳолда) қонун лойиҳасининг матнини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси киритилган ҳолларда масъул қўмита ушбу қонун лойиҳасини ва асосий қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқиш тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарорлари лойиҳаларини ҳам тайёрлайди ва Кенгашга юборади.
(145-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси киритилган ҳолларда эса ушбу қонун лойиҳасини ҳам Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(145-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Қонун лойиҳаси унга доир материаллар билан биргаликда депутатларга, қоида тариқасида, у иккинчи ўқишда Қонунчилик палатасида кўриб чиқилгунига қадар камида ўн кун олдин тарқатилади.
146-модда.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида масъул қўмитанинг вакили маъруза билан сўзга чиқади.
Маърузачи қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама моддама-модда ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасини моддама-модда овоз бериш натижалари бўйича маромига етказиш ва кейинги ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, шунингдек моддама-модда овоз бериш жараёнида бир ёки бир нечта модда рад этилган бўлса, қонун лойиҳаси маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилади. Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасининг рад этилган бир ёки бир неча моддасини чиқариб ташлаган ҳолда овозга қўйиш тўғрисидаги таклифни овозга қўйиши мумкин. Маромига етказилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи лойиҳани иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган тегишинча қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ёки иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга юборилади.
(146-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1461-модда.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида асосий қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилиши керак.
Қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида масъул қўмитанинг вакили маъруза билан сўзга чиқади.
Маърузачи асосий қонун лойиҳасини ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи асосий қонун лойиҳасини ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини улардан қайси бири иккинчи ўқишда кўриб чиқилишини танлаш мақсадида овозга қўяди. Бунда дастлаб асосий қонун лойиҳаси овозга қўйилади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқилади.
Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун етарли овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш чоғида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун танланмаган қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Бу тўхтам қўшимча овоз бериш ўтказилмаган ҳолда Қонунчилик палатасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси тегишинча қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ёки иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга юборилади.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни бўйича тақдим этган муқобил таҳрир асосий қонун лойиҳасининг тегишли боби, бўлими, моддаси ёки банди кўриб чиқилаётганда муҳокама қилинади.
Масъул қўмитанинг вакили ўз маърузасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлиги матнининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан тақдим этилган муқобил таҳрири ва уни масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи асосий қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матнини ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлиги матнининг ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция томонидан тақдим этилган муқобил таҳририни овозга қўяди. Бунда дастлаб асосий қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни овозга қўйилади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган матн қонун лойиҳасига киритилади.
(1461-модда Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
147-модда.
Агар қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг иккинчи ўқишда кўриб чиқишига тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки қонун лойиҳаси ўз долзарблигини йўқотган бўлса, масъул қўмита биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиши мумкин. Бунда Кенгашга Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун қуйидагилар юборилади:
биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни;
масъул қўмитанинг биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш зарурлиги асослантирилган хулосаси;
Қонунчилик палатасининг биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси.
148-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмитанинг биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш чоғида муҳокама масъул қўмита вакилининг маърузаси билан бошланади. Бунда масъул қўмитанинг маърузачиси қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳамда биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни киритиш сабаблари ҳақидаги ахборотни мажбурий тартибда депутатлар эътиборига етказади.
Масъул қўмитанинг биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини муҳокама қилиш натижаларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф овозга қўйилади. Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини тўплаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади. Тўхтам Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади. Рад этилган қонун лойиҳаси бундан буён кўриб чиқилмайди ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилади.
Агар овоз бериш якунларига кўра масъул қўмитанинг биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифи овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қуйидаги таклифлардан бирини овозга қўяди:
қонун лойиҳасини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш муддатини белгилаган ҳолда масъул қўмитага қайтариш тўғрисида;
ушбу Регламентнинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
Қонун лойиҳасини маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтариш тўғрисидаги тўхтам уни маромига етказиш ва Қонунчилик палатасига иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритиш муддати белгиланган ҳолда, Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1481-модда.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳаси ушбу Регламент 146-моддасининг тўртинчи қисмига асосан масъул қўмитага қайтарилган ҳолларда, агар ушбу қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиши учун тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки қонун лойиҳаси ўз долзарблигини йўқотган бўлса, масъул қўмита иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиши мумкин. Бунда Кенгашга Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун қуйидагилар юборилади:
иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасининг матни;
масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш зарурлиги асослантирилган хулосаси;
иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси.
1482-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш чоғида муҳокама масъул қўмита вакилининг маърузаси билан бошланади. Бунда маърузачи қонун лойиҳасини масъул қўмитада кўриб чиқиш якунлари, келиб тушган фикрлар ва таклифлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳамда иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифни киритиш сабаблари ҳақидаги ахборотни мажбурий тартибда депутатлар эътиборига етказади.
Масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифини муҳокама қилиш натижаларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф овозга қўйилади. Агар овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклиф Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини тўплаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади. Тўхтам Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади. Рад этилган қонун лойиҳаси бундан буён кўриб чиқилмайди ва иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини киритган ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга қайтарилади.
Агар овоз бериш якунларига кўра масъул қўмитанинг иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисидаги таклифи овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қуйидаги таклифлардан бирини овозга қўяди:
қонун лойиҳасини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш муддатини белгилаган ҳолда масъул қўмитага қайтариш тўғрисида;
ушбу Регламентнинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
Иккинчи ўқишга тайёрланган муқобил қонун лойиҳасини маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтариш тўғрисидаги тўхтам уни маромига етказиш ва Қонунчилик палатасига иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритиш муддати белгиланган ҳолда, Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
(1481 ва 1482-моддалар Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
149-модда.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қонунни қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
150-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иккинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси моддаларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида лойиҳа матнига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ зарур таҳририй тузатишлар киритиш учун масъул қўмитага юборилади. Ушбу иш тугалланганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш учун масъул қўмита томонидан Кенгашга тақдим этилади.
(150-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
151-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш қонун лойиҳасини қонун сифатида қабул қилиш мақсадида овоз бериш учун лойиҳанинг учинчи ўқишини тайинлайди. Агар қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш жараёнида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, Кенгаш қонун лойиҳаси матнини депутатларга етказишни ташкил этади.
(151-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси уни муҳокама қилмай тўлалигича овозга қўйилади.
Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилаётганида унга тузатишлар киритилишига ҳамда қонун лойиҳасини тўлалигича ёки унинг айрим бўлимлари, боблари, моддаларини муҳокама қилиш учун қайтишга йўл қўйилмайди.
Агар қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилинмаса, у рад этилган ҳисобланади. Қонун лойиҳаси бўйича тўхтам қўшимча овоз бериш ўтказилмаган ҳолда Қонунчилик палатасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи айрим ҳолларда қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш тартиб-таомилига қайтариш тўғрисидаги масалани фракцияларнинг талабига биноан овозга қўйиши шарт.
152-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
(152-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари ва бошқа зарур материаллар, шу жумладан қонунга доир қиёслама жадвал билан биргаликда масъул қўмита томонидан расмийлаштирилади ҳамда Сенатга қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади. Қиёслама жадвалда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан киритилган қонун лойиҳасининг матни, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонуннинг матни, қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришларга доир асослар келтирилади.
(152-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1521-модда.
Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(1521-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131-боб. Қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартиби
1522-модда.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли. Мазкур қонунчилик таклифида муайян соҳада қонунни қабул қилиш, амалдаги қонунларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, қонунларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти асослантирилган бўлиши, шунингдек қабул қилиш учун таклиф этилаётган қонуннинг концепцияси ва кутилаётган натижалар тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.
Қуйидаги масалалар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;
амнистия ва афв этиш ҳақидаги;
мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилаётганда қуйидагилар илова қилиниши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилган имзонинг санаси кўрсатилган имзо варақалари. Бунда имзолар камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида мутаносиб тақсимланган бўлиши ҳамда имзолар сонида йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиш, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ёки вакиллар гуруҳи ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
қонунчилик таклифини киритиш тўғрисидаги тегишли қарор;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифига ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ҳамда материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.
1523-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонунчилик таклифини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва бир вақтнинг ўзида фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш учун қонунчилик таклифи устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонунчилик таклифи юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
Масъул қўмита имзоларнинг ушбу Регламентнинг 1522-моддаси талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текширади.
Масъул қўмита барча фракциялардан қонунчилик таклифи бўйича фикрлар ва таклифларни тўплаб, Кенгашга қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонунчилик таклифи ушбу Регламентнинг 1522-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик таклифи ташаббускорига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда қонунчилик таклифини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддати Кенгаш томонидан белгиланиши шарт.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонунчилик таклифи унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.
Қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
Масъул қўмита фракцияларнинг, манфаатдор ташкилотларнинг ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва уни қуйидагиларни илова қилган ҳолда Кенгаш кўриб чиқиши учун тақдим этади:
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги Кенгашнинг қарори лойиҳасини;
қонунчилик таклифи бўйича масъул қўмитанинг хулосасини;
фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларини.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонунчилик таклифини киритган ташаббускорларнинг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Кенгаш қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1524-модда.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита вакилининг маърузаси эшитилади ва мазкур масала юзасидан муҳокамалар ўтказилади.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида;
қонунчилик таклифини рад этиш тўғрисида.
Қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, маъқулланган қонунчилик таклифи тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун тегишли қўмитага юборилади. Қонунчилик палатасининг қарори билан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилиши мумкин.
(131-боб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
14-боб. Бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштириш
153-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа қонунларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши, шунингдек қонунларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топилиши назарда тутилган қонунлар лойиҳалари битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштирилиши мумкин.
(153-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Кенгаш бир нечта қонун лойиҳасини бирлаштириш ва жамланма қонун лойиҳасини шакллантириш учун масъул бўлган қўмитани (бундан буён матнда жамланма қонун лойиҳаси бўйича қўмита деб юритилади) белгилайди.
154-модда.
Жамланма қонун лойиҳаси бўйича қўмита бир нечта қонун лойиҳасини бирлаштириш ва жамланма қонун лойиҳасини шакллантириш устида ишлаш учун ишчи гуруҳлар тузиши мумкин. Ишчи гуруҳ таркибига масъул қўмиталарнинг депутатлари киритилиши мумкин. Жамланма қонун лойиҳаси бўйича қўмита ўз таркибидан маърузачини тайинлайди.
155-модда.
Жамланма қонун лойиҳаси унга киритиладиган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда қабул қилинишига қараб шакллантирилади.
Жамланма қонун лойиҳасини шакллантириш тугалланганидан кейин у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янги ном билан киритилади. Қонун лойиҳасига рўйхатдан ўтказилганлик рақами берилмайди.
156-модда.
Жамланма қонун лойиҳаси бўйича қўмита кейинчалик Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун Кенгашга қуйидагиларни юборади:
Қонунчилик палатасининг бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини (унда бирлаштирилган барча қонун лойиҳалари ва қонун лойиҳасининг янги номи кўрсатилган ҳолда);
қонунни учинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасини;
жамланма қонун лойиҳасининг матнини.
Кенгаш кўриб чиқиш учун тайёрланган жамланма қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
157-модда.
Қонунчилик палатасида бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида жамланма қонун лойиҳаси бўйича қўмитанинг вакили маъруза билан сўзга чиқади. Маърузачи қўмитада қонун лойиҳаларини бирлаштириш якунлари, тушган таклифлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот беради.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи маърузачининг маърузаси якунлари бўйича бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига янги ном билан бирлаштириш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди.
Фракциялардан жамланма қонун лойиҳасидан иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини чиқариб ташлаш тўғрисида таклифлар тушган тақдирда, Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қуйидаги таклифлардан бирини овозга қўяди:
иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш тартиб-таомилига қайтариш тўғрисидаги;
иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини чиқариб ташлаш ва уларни ушбу Регламентнинг 151-моддасида назарда тутилган тартибда мустақил қонун лойиҳалари сифатида учинчи ўқишда кўриб чиқиш тўғрисида.
Агар иккинчи ўқишда қабул қилинган жамланма қонун лойиҳасидан бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклиф депутатларнинг кўпчилик овозини тўпламаган бўлса, иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини қайтариш тўғрисидаги таклиф рад этилган деб ҳисобланади.
Қонунчилик палатасининг бир нечта қонун лойиҳасини битта жамланма қонун лойиҳасига бирлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан кейин Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи жамланма қонун лойиҳасини учинчи ўқишда муҳокама этмасдан тўлалигича қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Жамланма қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилаётганда унга тузатишлар киритилишига ҳамда қонун лойиҳасини тўлалигича ёки унинг айрим бўлимлари, боблари, моддаларини муҳокама қилиш учун қайтишга йўл қўйилмайди.
15-боб. Сенат томонидан рад этилган қонунларни қайта кўриб чиқиш
158-модда.
Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Сенат томонидан рад этилган ва Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун хулоса тайёрлаш учун Қонунчилик палатасининг Спикери томонидан масъул қўмитага топширилади.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масала белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда келишув комиссиясини тузиш;
қонунни Қонунчилик палатаси томонидан аввалги қабул қилинган таҳририда қабул қилиш;
қонунни Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлаш.
159-модда.
Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси ва Сенат депутатлар ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссияси тузиши мумкин.
Қонунчилик палатасида келишув комиссияси тузиш тўғрисидаги ташаббус Қонунчилик палатаси Спикеридан, шунингдек фракциялардан чиқиши мумкин.
Келишув комиссиясининг номзодлар бўйича Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади. Бунда келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркибига ўзини мухолифат деб эълон қилган фракцияларнинг вакиллари киритилиши шарт.
160-модда.
Келишув комиссияси тузиш тўғрисидаги ва унинг таркибига депутатларни сайлаш ҳақидаги тўхтам Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади, ушбу қарор лойиҳаси масъул қўмита томонидан масалани Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш учун Кенгашга киритилади. Қонунчилик палатасининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг таркибига депутатларни сайлаш тўғрисидаги қарори Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатасидан сайланган келишув комиссияси аъзолари ўз таркибидан кўпчилик овоз билан комиссия ҳамраисини сайлайди.
Келишув комиссияси таркибига сайланган депутат унинг мажлисларида ҳозир бўлиши шарт. Депутатнинг келишув комиссияси мажлисида ҳозир бўлиш имконияти бўлмаса, бу ҳақда у Қонунчилик палатасидан сайланган келишув комиссияси ҳамраисини олдиндан хабардор қилади.
Келишув комиссиясининг ишини ташкилий, ахборот, ҳужжатлаштириш ва бошқача тарзда таъминлаш келишув комиссияси қаерда ишлашига қараб, тегишинча Қонунчилик палатаси девони ёки Сенат девони томонидан амалга оширилади.
161-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келишув комиссияси қонуннинг ягона матнини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг ҳар бир эътирозини алоҳида-алоҳида кўриб чиқади. Агар муайян ўзгартириш Сенатнинг келишув комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган таклифи асосида ишлаб чиқилган қонун моддасининг янги таҳрири билан асосланган бўлса, келишув комиссияси қонуннинг Сенат томонидан эътироз билдирилмаган айрим моддалари таҳририни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
(161-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Келишув комиссиясининг қарорлари келишув комиссияси таркибига кирган депутатлар ва сенаторларнинг алоҳида-алоҳида овоз бериши орқали қабул қилинади. Агар комиссиянинг ҳар бир палатадан сайланган аъзоларининг кўпчилиги қарорни ёқлаб овоз берган бўлса, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Агар келишув комиссияси томонидан бошқача тартиб белгиланмаса, қарор очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.
Келишув комиссиясининг мажлисида баённома юритилади. Зарурат бўлганда, келишув комиссиясининг қарорига биноан унинг мажлиси стенограмма қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келишув комиссияси ўз ишининг натижалари юзасидан келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган хулоса қабул қилади. Келишув комиссиясининг хулосаси комиссия ҳамраислари томонидан имзоланади. Хулосага қонунга доир ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасининг матни илова қилинади.
(161-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан сайланган ҳамраиси қонунни қайта кўриб чиқиш санасини белгилаш учун қуйидаги ҳужжатларни Кенгаш муҳокамасига киритади:
келишув комиссиясининг хулосаси;
келишув комиссияси мажлисининг баённомаси ва қиёслама жадвал;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунга доир ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси;
(161-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
қонуннинг келишув комиссияси тақдим этаётган, келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан сайланган ҳамраиси томонидан тасдиқланган таҳрири.
162-модда.
Қонунчилик палатаси келишув комиссиясининг хулосаси тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун ичида унинг таклифларини кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши керак.
Келишув комиссиясининг таклифлари қабул қилинган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Қонунни қайта кўриб чиқишда келишув комиссияси мажлисининг баённомасида мавжуд бўлган таклифларгина муҳокама қилинади. Бундай ҳолда қонун одатдаги тартибда қабул қилинади.
163-модда.
Қонунчилик палатаси келишув комиссиясининг таклифлари бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Келишув комиссиясининг лоақал битта таклифи рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси янги таклифларни тақдим этиш учун Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган тузатишларни инобатга олган ҳолда ишни давом эттиришни келишув комиссиясига таклиф қилиши мумкин.
164-модда.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан келишув комиссиясининг таҳририда қабул қилинган тақдирда, у Сенатга маъқуллаш учун зарур материаллар илова қилинган ҳолда беш кун ичида юборилади.
Агар келишув комиссиясининг иш якунларига кўра қонун бўйича келишувга эришилмаса, қонун Сенат томонидан рад этилган қонун сифатида Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.
165-модда.
Агар Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси уни келишув комиссиясининг таҳририда қабул қилмаса ва Сенатнинг қонунни рад этиш тўғрисидаги қарорига рози эмаслигини баён этса, қонун аввал қабул қилинган таҳрирда овозга қўйилади.
Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни такроран маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш ҳамда эълон қилиш учун Қонунчилик палатаси томонидан ўн кун ичида юборилади.
Агар Қонунчилик палатасида Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича аввал қабул қилинган таҳрирда овоз бериш вақтида ушбу қонун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмининг овозини тўпламаса, кўриб чиқилаётган қонун қабул қилинмаган ҳисобланади.
16-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунларни қайта кўриб чиқиш
166-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Қонунчилик палатасига қайтаришга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун бир ой муддат ичида Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқилади.
167-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган ва Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун Қонунчилик палатасининг Спикери томонидан масъул қўмитага топширилади.
Кенгаш масъул қўмитанинг хулосасини олгач, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига биринчи навбатда киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни Қонунчилик палатасининг мажлисида қайта кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифлари ва фикрларини, ушбу таклифлар ва фикрлар бўйича масъул қўмитанинг хулосасини баён этишдан бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифлари ва фикрларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
қонунни бундан буёнги кўриб чиқишдан олиб ташлаш;
қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
168-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифлари ва фикрларининг, шунингдек масъул қўмитанинг ушбу таклифлар ва фикрлар бўйича хулосасининг муҳокамаси тугаганидан кейин ушбу таклифлар ва фикрларни ҳисобга олган ҳолда қонунни қабул қилиш ёки бундан буёнги кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисидаги таклиф овозга қўйилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифлари ва фикрлари қонунни янада маромига етказишни тақозо этса, Қонунчилик палатаси мазкур қонун устидаги ишни қонун лойиҳасининг иккинчи ўқиш тартиб-таомилидан бошлаб давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Агар депутатлар умумий сонининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифлари ва фикрларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифлари ва фикрларининг бир қисми маъқулланган тақдирда, қонунни қабул қилиш кейинга қолдирилади. Масъул қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган таклифлари ва фикрларини ҳисобга олган ҳолда қонун матнини тайёрлаш ҳамда қонунни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун тақдим этиш топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг лоақал битта таклифи ёки фикри рад этилган тақдирда, қонунни қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни Қонунчилик палатаси аввал қабул қилган таҳририда маъқуллаш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатасида овозга қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади ва маъқуллаш учун Сенатга юборилади.
Агар Қонунчилик палатаси қонунни бундан буёнги кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисида тўхтамга келса, бу ҳақда қарор қабул қилади, ушбу қарор маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Сенатга юборилади.
Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган қонун қабул қилинган кунидан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан Сенатга юборилади.
17-боб. Айрим қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-§. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, Конституциявий Қонунни ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш
(17-боб 1-параграфининг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
169-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, Конституциявий Қонунни ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламентнинг 12 — 16-боблари талабларига мувофиқ Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилади.
(169-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
170-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, Конституциявий Қонунни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
(170-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
(170-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
171-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
(171-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
2-§. Давлат бюджетининг лойиҳасини қабул қилиш
172-модда.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига киритилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси томонидан ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламент 12, 13, 15 ва 16-бобларининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
173-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини, бюджетнома ва фискал стратегияни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига, бошқа қўмиталарга, фракцияларга ҳамда Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармасига йўллайди.
(173-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш жараёнида фракциялар, қўмиталар ва Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси барча фракцияларнинг, қўмиталар ҳамда Қонунчилик палатаси девони Давлат бюджети бошқармасининг фикрлари ва таклифларини ўрганиб чиқиб, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ва бюджетноманинг дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ўтказади ҳамда Кенгашга Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
(173-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисларининг куни ва вақти тўғрисида бошқа қўмиталарга расмий равишда хабар қилинади.
(173-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақидаги ахбороти эшитилади.
(171-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига доир материаллар мазкур лойиҳа Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилгунига қадар олдиндан депутатларга етказилади.
174-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини эшитади ҳамда қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг вакили фракцияларнинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт. Маърузалар бўйича муҳокама ўтказилади.
(174-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Фракцияларнинг ҳамда қўмиталарнинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши шарт.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича Қонунчилик палатасининг фикрлари ва таклифлари уч кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда рад этилган тақдирда, Қонунчилик палатаси уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маромига етказиш учун қайтаради.
175-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рад этилган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасини маромига етказади ҳамда маромига етказилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига биринчи ўқишда қайта кўриб чиқиш учун киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маромига етказилган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, кейин Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузаси эшитилади.
(175-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябригача кўриб чиқилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи қисми Қонунчилик палатасининг ёпиқ мажлисида қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кунидан эътиборан беш кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади.
176-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(176-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.
(176-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар белгиланган тартибда киритилади.
(176-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
3-§. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
177-модда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси томонидан ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ушбу Регламентнинг 12, 13, 15 ва 16-боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
178-модда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.
179-модда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги масала масъул қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади. Масъул қўмита мазкур масала юзасидан хулоса қабул қилади.
180-модда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга юборилади.
181-модда.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар умумий сонининг зарур овозлари миқдорини тўпламаган бўлса ва шу мажлис жараёнида мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқиши учун киритиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомилидан ўтмаган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-боб. Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш тартиби
1811-модда.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга.
1812-модда.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар унинг матнини ўзгартириш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур масала бўйича Қонунчилик палатасига йўллаган хатига асосан амалга оширилади. Бунда Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасининг ўзгартирилган матни, уни ўзгартириш зарурлиги асослантирилиши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжат Қонунчилик палатасига келиб тушгандан кейин Қонунчилик палатаси Спикери қонун лойиҳасини унинг устида ишлашни давом эттириш учун масъул қўмитага топширади.
1813-модда.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар уни чақириб олиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур масала бўйича Қонунчилик палатасига йўллаган хатига асосан амалга оширилади.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш тўғрисидаги хати Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмитага топширилади.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олинган тақдирда, Кенгаш қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
1814-модда.
Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар ушбу қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисида Қонунчилик палатасига таклиф киритишга ҳақли. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг мазкур таклифи Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар уни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан Қонунчилик палатаси Спикерига юборилади. Бунда Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш зарурлиги асослантирилиши лозим.
Масъул қўмита кейинчалик Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига тақдим этиш учун Кенгашга қуйидагиларни юборади:
биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матнини;
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини.
Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш якунлари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг кўриб чиқишидан олиб ташлаш тўғрисида;
қонун лойиҳасини маромига етказиш ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда масъул қўмитага қайтариш тўғрисида.
Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади.
(171-боб Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
VI БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
18-боб. Қонунчилик палатасининг қарорларини кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг умумий тартиби
182-модда.
Қонунчилик палатаси қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайдиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
183-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ҳамда уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида;
2) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
3) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
4) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
9) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;
10) парламент текширувини ўтказиш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 — 6, 9-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модда биринчи қисмининг 7 ва 8-бандлари) мазкур бобда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг умумий сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича баёнотлари ҳамда мурожаатлари ушбу Регламент талабларига риоя этилган ҳолда қабул қилинадиган қарорлар билан расмийлаштирилади.
(183-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
184-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;
давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
ўз фаолиятини ташкил этиш ва Қонунчилик палатасининг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан;
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан.
(184-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатаси ўзининг назорат қилиш ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ айрим масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
185-модда.
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилаётганида унга қисқача тушунтириш хати ва бошқа зарур материаллар илова қилинади.
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси Қонунчилик палатаси девонида рўйхатга олинган кундан эътиборан Қонунчилик палатасига киритилган ҳисобланади.
186-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қарор лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
Масъул қўмита қарор лойиҳаси бўйича барча фракциялардан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Кенгашга қарор лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
Кенгаш масъул қўмита вакилининг ахборотини эшитиб, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида ёки киритмаслик ҳақида қарор қабул қилади ва маърузачини белгилайди.
187-модда.
Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилади, ахборотда қарор лойиҳаси бўйича фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари депутатларга мажбурий равишда етказилади.
Фракцияларнинг қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муҳокамаси натижалари юзасидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади.
Агар овоз бериш якунларига кўра Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф зарур миқдорда овоз тўпламаган бўлса, таклиф рад этилган ҳисобланади. Бундай ҳолда Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасида кўрсатилган масалани рад этиш тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади.
Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори, агар ушбу Регламентда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Сенатга юборилади.
19-боб. Сенат билан биргаликдаги ваколатларга киритилган масалалар юзасидан айрим қарорлар лойиҳаларини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ва референдум ўтказиш санасини тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
188-модда.
Қонунчилик палатаси, агар Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда унинг кўриб чиқиши учун киритилган бўлса, мазкур масалани кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш тўғрисида келиб тушган материаллар Қонунчилик палатаси томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
189-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги масалани ва масъул қўмитанинг хулосасини ўз мажлисида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
референдум тайинлаш ва уни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;
референдум ўтказмасдан туриб, референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни қабул қилиш ҳақида.
Қонунчилик палатаси мажлисида референдумга қонун лойиҳасини қўйиш масаласи кўриб чиқилаётганда, қонун лойиҳаси бўйича моддама-модда овоз бериш ўтказилиши мумкин. Моддама-модда овоз бериш жараёнида бир ёки бир нечта модда рад этилган бўлса, қонун лойиҳаси маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг референдуми масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
190-модда.
Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмундаги ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала камида бир йилдан кейин Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун такроран киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва маъқуллаш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш
(19-боб 2-параграфининг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
191-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
(191-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(192-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
193-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.
(193-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
194-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
(194-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитилади.
(194-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
195-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод депутатлар саволларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан белгиланган вақт мобайнида, лекин кўпи билан 30 дақиқа ичида жавоб беради.
(195-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутатлар саволларига жавоблар тугаганидан кейин фракцияларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзод юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури бўйича ўз фикрлари ва нуқтаи назарларини билдириши мумкин.
(195-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган чиқишлари эшитилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини маъқуллаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
(195-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
196-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни маъқуллаш Қонунчилик палатаси томонидан яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
(196-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Овоз бериш усули тўғрисидаги қарор депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
197-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.
(197-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини маъқуллаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(197-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
198-модда.
Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин Бош вазир лавозимига номзодни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Регламентнинг 193 — 197-моддаларига мувофиқ ўтказилади.
(198-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
199-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, қўмиталар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(199-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(199-модда тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
3-§. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
200-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
(200-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми, агар унинг учун депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади.
(201-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
202-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига янги номзод Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин ушбу Регламентнинг 193 — 197-моддаларига мувофиқ Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
(202-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-бобнинг 4-параграфи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
5-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш
206-модда.
Қонунчилик палатаси ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини ушбу Фармон келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
207-модда.
Хизмат сафарида, меҳнат таътилида, сайловчилар билан учрашувларда бўлиши муносабати билан ва бошқа сабабларга кўра Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши ҳақида хабарнома олмаган депутатлар Қонунчилик палатасининг мажлиси ўтказиладиган жойга махсус чақирувсиз имкон қадар қисқа муддатда етиб келиши шарт.
208-модда.
Агар Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган қийинчиликлар мавжудлиги натижасида ёки агар Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлисини Қонунчилик палатасининг биносида ўтказиш мумкин бўлмай қолса, Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасида бошқа бинони белгилайди, бу ҳақда депутатларга оммавий ахборот воситалари орқали ёхуд бошқа усулда хабар қилинади.
209-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала қўмиталарда дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан кўриб чиқилади.
210-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаши ёки тасдиқламаслиги мумкин, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш масаласи юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори, агар депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига, шунингдек Сенатга маълумот учун юборилади.
6-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш
211-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги фармонларини улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади.
212-модда.
Хизмат сафарида, меҳнат таътилида, сайловчилар билан учрашувларда бўлиши муносабати билан ва бошқа сабабларга кўра Қонунчилик палатасининг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши ҳақида хабарнома олмаган депутатлар Қонунчилик палатасининг мажлиси ўтказиладиган жойга махсус чақирувсиз имкон қадар қисқа муддатда етиб келиши шарт.
213-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала қўмиталарда дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан кўриб чиқилади.
214-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаши ёки уларни тасдиқламаслиги мумкин, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёхуд қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги қарор, агар депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига, шунингдек Сенатга маълумот учун юборилади.
7-§. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш
215-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони эълон қилинганидан кейин депутатлар ва Сенат аъзолари Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси ўтказиладиган жойга дарҳол, махсус чақирувсиз етиб келиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала Олий Мажлиснинг иккала палаталар қўмиталарида, шунингдек фракциялар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай Қонунчилик палатаси ва Сенат ушбу фармонни тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқади ҳамда қўшма қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш масаласига доир қўшма қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида тасдиқланмаган фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан ўз кучини йўқотади. Бу ҳақда аҳоли фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳақида қандай тартибда хабардор қилинган бўлса, худди шундай тартибда хабардор қилинади.
216-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги фармони ушбу параграфда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида тасдиқланади.
217-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги фармони ушбу параграфда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида тасдиқланади.
8-§. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
218-модда.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади. Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиясига кўра Қонунчилик палатаси томонидан сайланади.
(218-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
219-модда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таркибига кўрсатилган номзодларнинг муҳокамаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида шу номзодлар иштирокида ўтказилади. Депутатлар муҳокама этилаётган номзодлар бўйича ўз фикрларини билдиришга ҳақлидир. Сўзга чиқиш учун фракциялар вакиллари устун ҳуқуққа эга.
220-модда.
Овоз бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига кўрсатилган ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида, ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Агар ўтказилган овоз беришлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таркибига кўрсатилган номзодлардан биттаси ёки бир нечтаси овозларнинг зарур миқдорини тўпламаса, сайлаш тартиб-таомили янги номзодларни кўрсатишдан бошланади. Ушбу тартиб-таомил Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таркибига сайланган бир ёки бир нечта номзод Сенат томонидан рад этилган тақдирда ҳам ўтказилади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
221-модда.
Қонунчилик палатаси қонунда назарда тутилган асослар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатларини тугатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатларини тугатиш масаласи юзасидан Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Сенатга юборилади.
9-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини(омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
222-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига номзод Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарининг лавозимига номзод Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан киритилади.
223-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ўринбосари лавозимига кўрсатилган номзодлар муҳокамаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур номзодлар иштирокида ўтказилади. Депутатлар муҳокама этилаётган номзодлар бўйича ўз фикрларини билдиришга ҳақли.
224-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номзоди ва унинг ўринбосарини сайлаш масаласи юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги қарор эса Ўзбекистон Республикасининг Президентига ҳам юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди, агар номзод учун депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овоз берса, Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
(224-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
225-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ёки унинг ўринбосарини қонунда назарда тутилган асослар бўйича муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
226-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсман) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 231 — 234-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш
2261-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига номзод Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
2262-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига кўрсатилган номзод муҳокамаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур номзод иштирокида ўтказилади. Депутатлар муҳокама этилаётган номзод бўйича ўз фикрларини билдиришга ҳақли.
2263-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) номзодини сайлаш масаласи юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга ва Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) номзоди, агар номзод учун депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овоз берса, Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
2264-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) қонунда назарда тутилган асослар бўйича муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
2265-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг231 — 234-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.
(91-параграф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
10-§. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш
227-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.
228-модда.
Қонунчилик палатаси туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
229-модда.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
230-модда.
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларга ном бериш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан рад этилган тақдирда, у Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун камида бир йилдан кейин қайта киритилиши мумкин.
20-боб. Қонунчилик палатасининг унинг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар бўйича айрим қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш
231-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини кўллашга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари киритилган кунидан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда эса у киритилган кунидан эътиборан ўн кун ичида Кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, кейинчалик Кенгашнинг ушбу масала юзасидан қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади.
(231-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
232-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномаси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси (бундан буён матнда Одоб комиссияси деб юритилади) томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси, Кенгаш киритилган тақдимнома юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроридан қўшимча материаллар талаб қилиб олиши мумкин.
233-модда.
Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси ёки Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари ва ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномаси киритилган депутат иштирокида кўриб чиқилади.
Одоб комиссиясининг раиси ёки унинг топшириғига биноан ушбу комиссия аъзоларидан бири Қонунчилик палатаси ёки Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасини ўқиб эшиттиради ва Одоб комиссиясининг ушбу тақдимнома юзасидан хулосаси ҳақида маълумот беради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёки унинг ўринбосарига сўзга чиқиши ва депутатларнинг саволларига жавоб бериши учун сўз навбати берилиши мумкин.
Ўзига нисбатан дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномаси киритилган депутат ушбу масала Қонунчилик палатаси ёки Кенгаш мажлисида кўриб чиқилаётганда тушунтиришлар беришга ҳақлидир.
234-модда.
Қонунчилик палатасининг ёки Кенгашнинг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги қарори яширин овоз бериш орқали қабул қилинади.
Қонунчилик палатасининг ёки Кенгашнинг депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш масаласи юзасидан қарори дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига юборилади.
235-модда.
Қонунчилик палатасига жиноят ишининг тугатилгани ҳақида ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш юзасидан иш юритиш тугатилгани, шунингдек дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилишига розилик берилган депутатга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш рад этилгани ҳақида хабар тушган тақдирда Қонунчилик палатаси ўзининг энг яқин мажлисида розилик бериш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, шунингдек зарурат бўлганда, тегишли судга юборилади.
2-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
236-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади/
(236-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
237-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у масъул қўмита, фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.
(237-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
238-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.
(238-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
239-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.
(239-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
240-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.
(240-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Регламентни қабул қилиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
(20-боб 3-параграфининг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
241-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Регламент, унга доир ўзгартириш ва қўшимчалар Қонунчилик палатасининг қарори билан қабул қилинади.
(241-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
242-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар қўмиталар, фракциялар, депутатлар томонидан киритилиши мумкин ва Кенгаш томонидан Қонунчилик палатаси мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилади. Бу таклифлар Қонунчилик палатаси томонидан биринчи навбатда кўриб чиқилади.
(242-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
243-модда.
Қонунчилик палатасининг ушбу Регламентда назарда тутилмаган мажлисларини ўтказиш, Қонунчилик палатасининг фаолиятига доир бошқа масалаларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома тарзида расмийлаштирилади ва қабул қилинган кунидан эътиборан амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII БЎЛИМ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ВА БОШҚА ВАКОЛАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
(VII бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
21-боб. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг бориши ҳақидаги масалаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
244-модда.
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда зарур материалларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, ушбу тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига, бошқа қўмиталарга, фракцияларга ҳамда хулоса тақдим этиш учун Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармасига йўллайди.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш давомида фракциялар, қўмиталар ва Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси Давлат бюджети даромад қисмининг ижроси, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганилиши ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси барча фракциялар ва қўмиталарнинг таклифларини ҳамда Қонунчилик палатаси Девони Давлат бюджети бошқармасининг таклифлари ва хулосасини ўрганиб чиқиб, Кенгашга Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ярим йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун хулоса тақдим этади.
(244-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар фракцияларда ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ярим йиллик ҳисобот дастлабки тарзда муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда ҳисобот Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасида кўриб чиқилади ҳамда унинг қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб боради.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун белгиланган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар раҳбарларининг ҳисоботлари Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарида ҳар чорак якунлари бўйича эшитиб борилиши мумкин.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг ижро этилиш ҳолати ҳақидаги ахборот Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталарига ҳар чорак якунлари бўйича маълумот учун киритиб борилади.
(245-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
22-боб. Парламент сўрови
246-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(246-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
247-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф қўмиталар, фракциялар, шунингдек депутатлар умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.
Парламент сўрови ташаббускори парламент сўрови лойиҳасини ва парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармасига, парламент сўрови лойиҳасидаги Давлат бюджети ва иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса олиш учун эса Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармасига тақдим этиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси парламент сўрови лойиҳаси ва парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси юзасидан улар келиб тушган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ёзма хулоса беради.
Парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси сўров ташаббускори томонидан Қонунчилик палатаси Спикерига масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш учун юборилади.
Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.
Депутатлар умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан киритилган парламент сўровини юбориш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарорида парламент сўровига берилган жавобнинг Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун масъул қўмита белгиланади.
(247-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2471-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида парламент сўрови лойиҳаси бўйича муҳокама, қоида тариқасида, парламент сўрови ташаббускори вакилининг маърузасидан бошланади.
Парламент сўрови ташаббускори вакилининг маърузасидан кейин фракцияларнинг вакиллари парламент сўрови лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича муносабат билдириш учун сўзга чиқиши мумкин.
(2471-модда Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
248-модда.
Қонунчилик палатаси парламент сўровини юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
249-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Қонунчилик палатасининг мажлисида палата белгилаган муддатда беради.
(249-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(249-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Қонунчилик палатасининг Спикери парламент сўровига ёзма жавобни ўқиб эшиттиришни парламент сўровининг ташаббускорига, агар сўров бир нечта ташаббускор томонидан киритилган тақдирда, улардан бирининг вакилига, ушбу Регламент 247-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса масъул қўмитанинг вакилига топшириши мумкин. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади.
(249-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
250-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(250-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
251-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
252-модда.
Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
23-боб. Депутат сўрови
253-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутат давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(253-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Депутатнинг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(253-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
254-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депутат сўровини тайёрлаш чоғида депутат ўзи аъзо бўлган фракциядан ёки тегишли йўналишдаги қўмитадан, шунингдек Қонунчилик палатаси Девони тегишли бўлимидан ёки бошқа мутахассислар ва экспертлардан маслаҳат-услубий ёрдам кўрсатилишини сўраши мумкин.
Депутат сўрови уни юборувчи депутат аъзо бўлган фракцияда рўйхатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади.
(254-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
255-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
24-боб. Қонунчилик палатаси томонидан бошқа назорат ваколатларини амалга ошириш
256-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Мазкур ҳисоботни кўриб чиқишга тайёрлаш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмита белгиланади.
(256-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Фракциялар, қўмиталар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурини бажариш бўйича ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин.
(256-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
257-модда.
Қонунчилик палатаси, зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришининг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Регламентнинг 22-бобига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
Фракциялар, қўмиталар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришининг долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(257-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
258-модда.
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда, ўзининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Бунда фракциялар, қўмиталар томонидан Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси ва бошқа зарур материаллар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарорида масъул қўмитага ҳисоботни (ахборотни) эшитишга тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этиш вазифаси белгиланади.
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга тайёргарлик кўриш жараёнида масъул қўмита соҳада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган муаммоли масалаларни аниқлайди ҳамда бериладиган саволларни, шунингдек қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ва таклифларни тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботи, давлат органи раҳбарининг ахбороти тўғрисидаги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси масъул қўмита томонидан тайёрланади.
258-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига иккинчи — олтинчи қисмлар алмаштирилган)
Қонунчилик палатаси мажлисига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосига, давлат органи раҳбарига сўзга чиқиш учун, қоида тариқасида, 20 дақиқагача, депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун эса кўпи билан 30 дақиқагача вақт ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
(258-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
259-модда.
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан белгиланади.
Депутатларнинг ҳукумат аъзоларига саволлари Кенгаш томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да депутатларнинг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
260-модда.
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузада қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг (бундан буён матнда қийноққа солиш ҳоллари деб юритилади) олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам акс эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маъруза дастлабки тарзда фракциялар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) чиқиши билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг вакиллари сўзга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Сенатга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қонунчилик палатасига инсон ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузани (бундан буён матнда махсус маъруза деб юритилади) тақдим этишга ҳақли.
Махсус маъруза Қонунчилик палатаси, Кенгаш ёки қўмита мажлисида кўриб чиқилиши мумкин.
Кенгаш махсус маърузани Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқиш ҳақида тўхтамга келган тақдирда, махсус маъруза мазкур модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(260-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2601-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақида маъруза (бундан буён матнда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузаси деб юритилади) тақдим этади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузаси дастлабки тарзда фракциялар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузасини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) чиқишидан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг вакиллари сўзга чиқади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) юборилади.
(2601-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
261-модда.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг директори томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, қўмиталар Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(261-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.
(261-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
262-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.
(262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига, фракцияларга ҳамда Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармасига йўллайди.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси томонидан кўриб чиқилади.
(262-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар, Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади.
(262-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси фракциялар, Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси тақдим этган таклифлар ва фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.
(262-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар вакилларининг чиқишларини эшитади.
(262-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кунидан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборилади.
(262-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
263-модда.
Қонунчилик палатаси ёки у ваколат берган орган ҳар йили, қоида тариқасида, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай ўз мажлисида сиёсий партияларнинг ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади.
Сиёсий партиянинг ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботига унинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини ва уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ҳисобот йилида партиянинг ҳисобварағига келиб тушган ҳамда сарфланган давлат маблағлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг хулосаси илова қилинади.
Сиёсий партиянинг ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи Қонунчилик палатаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Сиёсий партиянинг ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилиш натижаларига кўра Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
264-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра амалга оширилади ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига мувофиқ ўтказилади.
(264-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
265-модда.
Қўмиталар, шунингдек депутатлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Қўмиталар ёки депутатлар томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар ўз иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, қўмиталар қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
(265-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қўмиталар қарор қабул қилади, қарор тегишли давлат органига юборилади.
(265-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
(265-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиши тўғрисида Қонунчилик палатаси Спикерини олдиндан хабардор қилади.
(265-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар қонунчиликнинг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(265-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қўмиталар янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг депутатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиш жараёнларида иштирок этиши мумкин.
(265-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
266-модда.
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун депутатлар ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.
Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.
Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(266-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-боб. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини кўриб чиқиш
2661-модда.
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Қонунчилик палатасига киритиб борилади.
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфеллари Қонунчилик палатаси Спикери томонидан муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун фракцияларга ҳамда қўмиталарга юборилади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракцияларда ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинади.
Муҳокамаларга тегишли давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
2662-модда.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳалар портфели фракциялар ва қўмиталар томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади ҳамда таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(241-боб Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
25-боб. Депутатнинг сайловчилар, сиёсий партия билан ишларини ташкил этиш тартиби
267-модда.
Депутат ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тегишинча сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланади.
(267-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фракциялар ҳар йили Кенгаш билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди. Депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг сессиялари даврида ҳар ойнинг охирги ҳафтаси ажратилади.
(267-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш чоғида депутат:
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, фракциянинг фаолияти, унинг мамлакатни социал-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот беради;
янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказади;
қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳуқуқнинг қўлланилиш самарадорлигини ва қонунчиликни янада такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида ўрганади;
ўзи сайланган ҳудуднинг келгуси йил учун мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг шакллантирилиши юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг мажлисларидаги муҳокамаларда ўз таклифлари ва тавсиялари билан иштирок этади;
фракция томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
268-модда.
Кенгаш депутатнинг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш юзасидан фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар кўради.
Депутат сайлов округига чиқишидан олдин фракция ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади.
Қонунларнинг ижроси юзасидан аниқ масалаларни ишлаб чиқиш, давлат дастурлари ҳамда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш учун фракциялар, зарур бўлган ҳолларда, ўз депутатларининг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишини ташкил этади.
Фракциялар депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини умумлаштиради, зарур бўлган ҳолларда, долзарб масалаларни Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритади.
269-модда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказиш қонунга ҳамда Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-боб. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритиш ҳақидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
2691-модда.
Кенгаш Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш масаласини кўриб чиқади.
Кенгаш аъзоларининг таклифи Қонунчилик палатаси Спикери томонидан масъул қўмитага ўрганиб чиқиш ва хулоса тақдим этиш учун топширилади.
Масъул қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида беш иш куни ичида хулоса тайёрлайди ва уни Кенгашга тақдим этади. Бунда шу мазмундаги мурожаат Сенат Кенгашига келиб тушганлигига ёки тушмаганлигига аниқлик киритилади.
Масъул қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига тегишли тақдимнома лойиҳаси илова қилинади.
Кенгаш «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 291-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, тақдимнома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Тақдимномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Рўйхатга киритилаётган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
чет эл фуқаросининг қайси давлат фуқаролигига мансублиги (шахс бир нечта давлат фуқароси эканлиги аниқланса, барчаси кўрсатилади);
фуқаролиги бўлмаган шахснинг қайси давлат резиденти эканлиги;
чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойи ёхуд турган жойи (шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган бўлса);
чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати серияси ва рақами (шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган бўлса);
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан содир этилган ҳамда Рўйхатга киритиш учун асос бўладиган ҳаракатлар таърифи;
чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қўлланадиган чекловлар ва ҳуқуқий таъсир чоралари, уларнинг амал қилиш муддатлари.
2692-модда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан, қоида тариқасида, ушбу шахсларни Рўйхатга киритиш масаласи юзасидан хулоса тақдим этган қўмита томонидан ўрганиб чиқилади.
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддати тугашидан камида икки ой олдин мазкур хулосани Кенгашга тақдим этади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари ушбу шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддати давомида бартараф этилмаган тақдирда, Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, тақдимнома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
2693-модда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Кенгаш аъзоларининг таклифига асосан, қоида тариқасида, ушбу шахсларни Рўйхатга киритиш ва (ёки) уларнинг Рўйхатда бўлиш муддатини узайтириш масаласи юзасидан хулоса тақдим этган қўмита томонидан ўрганиб чиқилади.
Қўмита чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари бартараф этилганлигига ёки этилмаганлигига аниқлик киритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва мазкур хулосани Кенгашга тақдим этади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Рўйхатга киритишнинг тегишли асослари бартараф этилган тақдирда, Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш юзасидан қарор қабул қилади.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муддатидан илгари Рўйхатдан чиқариш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, илтимоснома Қонунчилик палатаси Спикери томонидан имзоланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(26-боб Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 1895-V-сонли қарорига асосан киритилган)
VIII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
270-модда.
Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши, расмий парламент делегациялари алмашиши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиши мумкин. Бунда парламентлараро алоқалар масалалари юзасидан Қонунчилик палатаси ва Кенгаш қарорларининг лойиҳалари Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан палатанинг тегишли органлари кўриб чиқиши учун тайёрланади ва киритилади.
271-модда.
Бошқа давлатларнинг парламентлари раҳбарларига, давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларига, парламент делегацияларининг раҳбарларига уларнинг илтимосига биноан Қонунчилик палатаси мажлисида сўзга чиқиш имконияти берилиши мумкин.
272-модда.
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича депутатлар орасидан парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа ташкил этиладиган тузилмаларнинг таркиби Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат биргаликда депутатлар ҳамда Сенат аъзолари орасидан бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар ташкил этиши мумкин, уларнинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгашининг ҳамда Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятининг тартиби Қонунчилик палатаси Кенгашининг ҳамда Сенат Кенгашининг қўшма қарори билан белгиланади.
273-модда.
Бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш учун депутатлар расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши мумкин.
Расмий парламент делегацияларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи белгиланган тартибга мувофиқ Кенгаш томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг расмий парламент делегациялари хорижий сафар якунлари бўйича Кенгашга ахборот тақдим этади.
274-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг харажатлари, шу жумладан парламентлараро ва халқаро ҳамкорликка доир харажатлари сметаси Қонунчилик палатаси девони томонидан Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси билан биргаликда тузилади, шу билан бирга харажатларнинг сметаси лойиҳасига Қонунчилик палатаси девонининг Давлат бюджети бошқармаси томонидан хулоса берилади.
(274-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарори таҳририда)
Қонунчилик палатаси харажатларининг сметаси лойиҳаси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланади, ва уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантириладиган лойиҳасига киритиш учун жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Қонунчилик палатасининг келгуси йил учун харажатлари сметаси ҳар йилги индексация ҳисобга олинган, жорий йилдаги ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Қонунчилик палатаси харажатлари сметаси Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Қонунчилик палатасининг харажатлари сметасининг белгиланган тартибдаги шакллари Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
275-модда.
Қонунчилик палатаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади.
276-модда.
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва депутатлар фаолиятининг ташкилий, ахборот, молиявий, моддий-техника таъминоти Қонунчилик палатасининг девони томонидан амалга оширилади.
Қонунчилик палатасининг девони юридик шахс ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси девонининг фаолияти, унинг ходимларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланадиган Қонунчилик палатасининг девони тўғрисидаги низомда белгиланади.
Қонунчилик палатасининг девони тўғрисидаги низом депутатлар эътиборига етказилади.
277-модда.
Қонунчилик палатасида корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида жамоавий экскурсиялар ўтказилиши мумкин. Қонунчилик палатаси мажлисларини ўтказиш тартиб-таомили билан танишиш учун ташриф буюрувчилар унинг очиқ мажлисларида иштирок этиши мумкин.
Ташриф буюрувчилар Қонунчилик палатаси фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас, унинг ишини маъқуллаши ёки маъқулламаслигини намоён этишдан ўзини тийиши, белгиланган тартибга риоя этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
278-модда.
Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.
(278-модда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 20 мартдаги 4166-IV-сонли қарорига асосан киритилган)