Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори шунингдек бошқа масъул шахслар ҳам киради.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан иккинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;
80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;
90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қуйидагиларнинг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
б) «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
кредитни бериш муддати — 10 йил;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
фоизли ставка миқдори — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;
кредит бўйича таъминлаш — автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;
фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.
32. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан «Асака» акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин;
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
4. Жамғарма Кузатув кенгаши (М.Б. Азимов) бир ой муддатда Жамғарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
ПҚ-3060-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, Бюро ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;
ижро иши юритуви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган сумманинг 5 фоизи, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига ундирилган солиқ қарздорлиги бундан мустасно;
давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағларининг 100 фоизи;
Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар, шунингдек пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Бюро, шунингдек прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғармага унинг даромадлари бўйича келиб тушаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
6. Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Бюро ва Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш, қуриш ва таъмирлашга;
Бюро органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга, шу жумладан уларни зарур инвентарлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа оргтехника ҳамда бошқа воситалар билан таъминлашга, шунингдек коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмига;
хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек бошқа техника воситаларини сотиб олишга, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюро ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган қисмини молиялаштиришга, шунингдек, прокуратура ҳамда Бюро ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (хизмат уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
қўшимча ходимларни сақлаб туришга, шунингдек тегишли мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Бюрога ишга жалб қилишга;
белгиланган тартибда Бюро ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз беришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
прокуратура ва Бюро органлари ходимларига овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловлар ҳамда куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тўлов тўлаб беришга;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
ахборот тизимлари, шу жумладан ахборот-компьютер тизимлари, Бюро маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, бошқариш, такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда Бюро органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигига қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишга;
Бюро ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига;
Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
Бюро ходимларининг мамлакат ичкарисидаги ва унинг ташқарисидаги хизмат сафари харажатларини тўлашга;
Бюронинг семинарлари, давра суҳбатлари, конференциялари, амалий машғулотлари, тренинглари, профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;
Бюро фаолияти учун зарур бўлган босма ва бошқа материаллар билан таъминлашга;
Суд ижрочиларнинг халқаро иттифоқи, бошқа ихтисослаштирилган халқаро ва регионал ташкилотларда аъзолик учун бадал тўлашга;
давлат даромадига ўтказилган активларни хорижий давлатлардан қайтариш билан боғлиқ бўлган қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ижро этилишини таъминлаш учун Бюро томонидан амалга ошириладиган тадбирларни, шу жумладан хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, ўзга ташкилотларнинг ахборот-маслаҳат хизматлари, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни, йиғим ва божларни молиялаштиришга (қайтарилган активлар ёки улар сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу харажатларни Жамғармага қоплаш (қайтариш) шарти билан);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармасининг харажатларини қоплаб беришга (Жамғарма даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан кўп бўлмаган миқдорда);
(7-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПҚ-202-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)
Мажбурий ижро тизими, Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози тушумлар ва келгуси йилдаги харажатлар йўналишлари бўйича Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва бошқа органлари томонидан ҳисобот йилининг 1 ноябрь ҳолатига тақдим этиладиган маълумотлар асосида Бюро томонидан ишлаб чиқилади. Бунда режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлар ва, қоида тариқасида, сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикаси инобатга олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро директори томонидан тасдиқланган йиғма даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма кузатув кенгашига келишиш учун киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
11. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Харажатларни молиялаштириш Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади, хато ва ортиқча ўтказилганлиги учун қайтарилаётган маблағлар бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога ҳар чорак якунига кўра, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Бюро Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
17. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
18. Жамғармани бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган унинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
19. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
20. Жамғарма Кузатув кенгаши заруратга қараб, ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисларида аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, кенгаш аъзоларининг камида 2/3 қисмининг резолюцияси бўлганда, уларнинг розиликлари ва имзоларини йиғиш орқали Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилиниши мумкин.
Овозлар тенг бўлганда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарлик, шу жумладан Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Бюро томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармадан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни сўраб олиш;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари, молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;
хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидагиларга мажбур:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
Жамғармадан тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш;
Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши қарорларини Бюро органлари ва бошқа прокуратура органларига етказиш;
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни унинг Кузатув кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Бюро ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисоботни тақдим этади. Бюро ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
4-боб. Якунловчи қоида
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
3-ИЛОВА
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг Кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

А. Холмахматов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси

2.

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

3.

Х.М. Кабирджанов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

4.

К.А. Сулейманов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

5.

У.Т. Садиков

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишлар бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади)ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) лавозим маошидан. Даражали унвонларга эга бўлган Бюро ходимларининг лавозим маошини ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
б) қуйидаги миқдордаги ойлик устама ҳақларидан:
алоҳида меҳнат шароитлари учун даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50 фоизи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари Бюронинг бошқа ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Бюро ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;
лавозим маошига 40 фоиз миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
даражали унвон учун лавозим маошига 20 фоиздан 50 фоизгача миқдорда;
даражали унвонларга эга бўлган ходимларга — кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5 фоиздан 40 фоизгача миқдорда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг бошқа бошқарув ходимларига кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устама ҳақ тўлаш прокуратура ходимлари учун белгиланган миқдорда амалга оширилади. Бунда устама миқдорини белгилашда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади (олий ўқув юртидаги кундузги таълим даври бундан мустасно);
(2-банд «б» кичик бандининг олтинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлардан:
ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун уларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ундирилган ижро йиғими суммасининг бир қисми ҳисобидан ходимларни рағбатлантириш;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, узоқ йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, пенсияга чиққанда ва бошқа шу каби ҳолатлар муносабати билан мукофотлаш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи ҳисобидан шакллантириладиган Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;
овқатланиш харажатларини қоплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар;
Бюро туман ва шаҳар ҳамда туманлараро бўлимлари ходимларига — йўлкира харажатларини қоплаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача миқдордаги ойлик тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;
куз-қиш мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари миқдорида йиллик тўловлар;
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
бахтсиз ҳодисага учраган, шунингдек хизмат вазифаларини бажаришда ҳалок бўлган Бюро ходимларининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш.
Овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан юқори миқдорини белгилаш, шунингдек моддий рағбатлантириш фонди миқдорини кўпайтириш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарори билан амалга оширилади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
3. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мукофотлаш;
лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;
моддий ёрдам кўрсатиш.
Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Бюро ходимларини мукофотлаш тартиби
4. Хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун шахсий бир марталик тўлов шаклида мукофотлаш Бюронинг раҳбарлар таркибини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан, Бюронинг бошқа ходимларини — унинг директори томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимларига меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган қуйидаги миқдорлардаги тўловлар берилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;
80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;
90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.
3-боб. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар тўлаш тартиби
6. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар:
Бюро директори ва унинг ўринбосарларига — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан;
Бюро марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига — Бюро директори томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюронинг туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимлари бошлиқларига — Бюронинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
ҳудудий тузилмалар ходимларига нисбатан тегишли ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари томонидан белгиланади.
7. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
4-боб. Моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағлар назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
10. Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар).
11. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимда интизомий жазо чораси мавжудлигига боғлиқ бўлмайди.
5-боб. Бюро ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари
12. Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:
харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг ўрнатилган тартибда шакллантириладиган маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадиган қуйидаги тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади:
лавозим маоши;
алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама;
меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларидан ташқари);
даражали унвон учун лавозим маошига ойлик устама (Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларидан ташқари);
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
15 фоизлик Моддий рағбатлантириш фонди.
Бюро ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига кирадиган бошқа тўловлар, шунингдек бошқа моддий рағбатлантириш чоралари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 496-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон; 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон, 10.07.2019 й., 06/19/5761/3398-сон; 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон; 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)