1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2018 йилда балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, жумладан, ички бозорни сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб юқори бўлган турларига нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган мақсадли дастурлар қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.
Натижада мамлакат миқёсида 3 мингдан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилди. Балиқчилик хўжаликларини ривожлантиришни тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилмоқда ва ушбу кредитлар сув омборларида ҳамда табиий ҳавзалардаги сунъий қурилмаларда интенсив усулда балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этишга йўналтирилмоқда.
Шу билан бирга, балиқчилик соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги инкубацион цехларни қуриш ва балиқ питомникларини ташкил этиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини ошириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва мазкур соҳани молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар лозим даражада амалга оширилмаяпти.
Хусусан, Қашқадарё, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги сунъий ҳавзалар, сув омборлари ва Айдар-Арнасой кўллар тизимининг табиий ҳавзалари имкониятларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти, республиканинг барча ҳудудларидаги сув ҳавзаларини балиқлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар лозим даражада амалга оширилмаяпти.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида балиқ етиштириш ҳажмларини ошириш, мазкур соҳадаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасини тизимли жорий этишни ташкиллаштириш ва интенсив усулда балиқ етиштиришнинг инновацион технологияларини ўзлаштириш мақсадида:
1. Балиқчилик тармоғини ривожлантириш соҳасидаги устувор вазифалар этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
биринчи, балиқчиликни илмий асосда ташкил этиш, инкубацион цехлар ва балиқ питомникларини қуриш, мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
иккинчи, балиқчиликнинг инновацион интенсив технологияларини кенг кўламда жорий этиш, шу жумладан сунъий қурилмалар ўрнатиш, ёпиқ сув таъминоти циклига эга сунъий ҳовузлар ва иншоотларни ташкил этиш, шунингдек, шоли майдонларида балиқчиликни ташкил этиш ҳисобига республикада балиқ етиштириш ҳажмларини ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови]
учинчи, балиқларни озиқлантириш учун тўлиқ ва бойитилган ишлаб чиқариш бўйича мавжуд саноат қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ташкил этиш орқали балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
тўртинчи, балиқларни овлаш орқали олишни ташкил қилиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
бешинчи, балиқчилик хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларни айланма маблағлар билан таъминлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга банк кредитларини, хорижий инвестицияларни ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор идоралар томонидан ишлаб чиқилган:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
2018 йилда сув ҳавзалари ва шоли экин майдонларини балиқлантиришнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;
2018 йилда балиқ етиштиришнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
2018 йилда балиқ етиштириш иншоотлари ва қурилмаларини барпо этишнинг прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.09.00 Балиқ овлаш ва балиқчиликни тартибга солиш]
2018 йилда балиқларни озиқлантириш ва ҳовуз ҳосилдорлигини ошириш учун сарфланадиган омухта ем ва минерал ўғит етказиб беришнинг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;
2018 йилда балиқ питомникларини ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳамда балиқни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этишнинг прогноз параметрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, кейинги йилларда балиқ етиштиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур қарор билан белгиланган устувор вазифаларни ҳамда 2018 йил якуни бўйича балиқ етиштиришнинг амалдаги ҳажмларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
3. Қуйидагиларга:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига — мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (Ш.Р. Хамроев) — сув омборларининг мавжуд имкониятларидан кенг кўламли фойдаланиш орқали сунъий қурилмаларда интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини ошириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш юзасидан жавобгарлик юклансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларига сўзсиз эришишни таъминлайдиган 2018 йилда балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Дастурни ишлаб чиқишда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилсин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
биринчи, сунъий сув ҳавзаларини яратиш ва ёпиқ сув таъминоти циклига эга замонавий иншоотларни барпо этиш, ҳар бир хўжалик кесимида аниқ молиялаштириш манбалари ва балиқ етиштириш ҳажмларини белгилаган ҳолда инкубацион цехлар ва балиқ питомникларини қуриш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
иккинчи, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, балиқ етиштиришнинг замонавий интенсив ва ресурс тежамкор технологияларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.05 Сувдан балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
учинчи, туманлар кесимида ихтисослашиш ҳолати ва сув билан таъминланганлик даражаси, балиқчилик фермер хўжаликларининг мавжуд имкониятлари ва бошқа муҳим омиллар ҳисобини юритиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
тўртинчи, балиқчилик фермер хўжаликлари ва етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида моддий-техник ресурсларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш ва сифатли амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
бешинчи, балиқчилик фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағлари хизмат кўрсатувчи банклар орқали айланишини таъминлаш.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари лойиҳа ташаббускорлари буюртмаларига кўра сунъий сув ҳавзаларини яратиш, ёпиқ сув таъминоти циклига эга иншоотларни барпо этиш ва балиқни қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш мақсадида ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
6. «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ интенсив технологиялар асосида етиштирадиган балиқларни озиқлантириш учун бойитилган ва гранулаланган (экструдировка қилинган) омухта ем, шунингдек, ҳовуз ҳосилдорлигини ошириш учун минерал ўғитлар мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ зарур миқдорда ишлаб чиқарилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган балиқлар учун омухта емлар (экструдировка қилинган, бошланғич, маҳсулот ҳолига келтирилган) (ТИФ ТН коди 2309 90) 2020 йил 1 январга қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
8. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва лойиҳа ташаббускорлари буюртмаларига кўра балиқчилик хўжаликларига зарур ускуналар, махсус транспорт воситалари ва замонавий техникалар, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш учун сунъий қурилмаларни лизинг компаниялари орқали етказиб беришни ташкил қилиш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
республикада Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3437-сон қарори билан белгиланган тартибда мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун жалб қилсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
табиий ва сунъий сув ҳавзаларида юқори маҳсулдор балиқ турларини етиштиришни йўлга қўйиш ва янада кўпайтириш, балиқчилик тармоғи ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитой, Вьетнам, Индонезия ва бошқа давлатлардан тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда балиқчиликнинг илғор хорижий технологияларини республикага кенг жалб қилиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус филиалида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб балиқчилик таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимни ташкил этиш юзасидан келишилган таклифларни тайёрласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 февраль,
ПҚ-3505-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3505-сон қарорига 1-ИЛОВА
2018 йилда сув ҳавзалари ва шоли экин майдонларини балиқлантиришнинг