Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.04.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сонли «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
«Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
«Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси» давлат унитар корхонаси тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
5. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотлар, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Девони Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратида ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбариятида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида қатнашиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти Намунавий регламентига мувофиқ «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда «Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий филиаллари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари ва идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиаллари ходимларининг риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда «ягона дарча» тамойилини жорий этиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини, мутасаддилик қилинадиган «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда «Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотларнинг, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда «Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупциянинг ва бошқа қоида бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотларнинг, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларда коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқларнинг амалиётда қўлланиши ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан ушбу ҳодисаларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиали ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 637-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 09/18/637/1685-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 2 мартдаги 101-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 21-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 33-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони) 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда)1-илованинг 58-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) 2-илованинг 3-банди.