Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.03.2020
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қайд этилсинки, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, моддий бойликлар ва давлат манфаатларига таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг омилларини ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирлари тизимли амалга оширилиши ҳисобига эришиладиган темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги замон шароитларида темир йўл транспортидан фойдаланишнинг ғоят муҳим вазифаси ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида республикада ташкил этилган халқаро стандартлар ва талабларнинг асосий қоидаларини ўз ичига олувчи қонунчилик базаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни ишончли ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди, республикада шакллантирилган темир йўл транспорти тузилмаси эса юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигининг барқарор даражасини таъминлаш имконини беради.
Шу билан бирга, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашнинг амалдаги тизимини таҳлил қилиш бир қанча ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигини аниқлади. Булар:
биринчи — биринчи навбатда ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати тизимининг самарадорлигини ошириш зарурлиги;
иккинчи — ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг улар фаолияти ўзига хослигига мувофиқ эмаслиги;
учинчи — республикада ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган темир йўл маҳсулотларининг синов базасини ва уларни сертификатлаштиришни ривожлантириш зарурлиги ҳамда шу асосда мувофиқликни баҳолаш натижалари давлатлараро даражада эътироф этилишига эришиш.
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш, қабул қилинган халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ, темир йўл транспортининг идоравий мансублигидан қатъий назар, унинг фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида:
1.Қуйидагилар Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги устидан назорат қилиш, шунингдек, уларни сертификатлаштиришни ташкил этиш;
ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш.
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи (Д.Б. Аҳмедов) зиммасига инспекцияга юклатилган асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари сифатли ҳамда тўла ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
2. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб ички ва халқаро йўналишларда темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
3. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг:
ўз тузилмасида Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини, шунингдек, «Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» ва «Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси» давлат унитар корхоналарини ташкил этиш;
Атроф муҳит муҳофазаси бўйича темир йўл илмий-ишлаб чиқариш марказини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 96 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигин назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 30 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг минтақавий филиали намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати ва минтақавий филиаллари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва уларни сақлаб туриш харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
6. Қуйидагилар:
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясини сақлаб туриш темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг харажатлар сметасига фоиз нисбатида 4-иловага мувофиқ миқдорларда ажратиладиган мажбурий ажратмалар;
темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғимлар бўйича тушумлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг янги таҳрирдаги Низомини;
ўзининг темир йўлларга эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази, «Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» ва «Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси» давлат унитар корхоналари тузилмасини тасдиқласин.
8. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Туркистон кўчаси, 7-уй манзилида жойлаштирилсин.
9. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 август,
ПҚ-3221-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўздавтемирйўлназорат

Тошкент филиали

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази

Фарғона филиали

Бухоро филиали

«Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» ДУК*

Оролбўйи филиали

«Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси» ДУК*

Қашқадарё филиали

*Белгиланган тартибда акредитациядан ўтказилиши лозим.
Ўздавтемирйўлназорат тизими бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 96 нафар
шу жумладан:
Марказий аппарат — 30 нафар
Тошкент филиали (Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари), Фарғона филиали (Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари), Бухоро филиали (Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари), Оролбўйи филиали (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти), Қашқадарё филиали (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) — 30 нафар
Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази — 11 нафар
«Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» ДУК — 18 нафар
«Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси» ДУК — 7 нафар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг
МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

 

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш бўлими

9 нафар

Норматив-технологик бўлим

4 нафар

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими

1 нафар

Таҳлил, экспертиза ва назорат бўлими

1 нафар

 

Лицензия беришни ташкил этиш бўлими

4 нафар

Ахборот хизмати

1 нафар

Кўтарма қурилмалар, буғ қозонлари ва идишлардан хавфсиз фойдаланиш устидан назорат бўлими

3 нафар

Бош юрисконсульт

1 нафар

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

1 нафар

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1 нафар

Етакчи иқтисодчи

1 нафар

Бухгалтерия

1 нафар

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 30 нафар.
Хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий филиалининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Лавозимларнинг номланиши

Штат бирликлари

1.

Филиал бошлиғи*

1

2.

Тармоқлар бўйича инспектор

5

Жами:

6

*Филиал бошлиғи ўз мутахассислигига кўра филиал фаолиятининг тармоқ йўналишларидан бири бўйича бир вақтнинг ўзида инспектор функцияларини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарорига
4-ИЛОВА
Темир йўл ташувларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан Ўздавтемирйўлназоратнинг харажатлар сметасига нисбатан фоиз ҳисобида ажратиладиган мажбурий ажратмалар
МИҚДОРИ

Т/р

Хўжалик субъектларининг номланиши

Ажратмалар миқдори

(фоиз ҳисобида)

1.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

70

2.

«Навоий КМК» ДК

8

3.

«Олмалиқ КМК» АЖ

8

4.

«Ўзбекнефтгаз» АО

5

5.

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ

4

в том числе:

«Қизилқумцемент» АЖ

1,5

«Бекободцемент» АЖ

1,0

«Оҳангаронцемент» АЖ

0,75

«Қувасойцемент» АЖ

0,75

6.

«Ўзметкомбинат» АЖ

5

Жами

100