Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўҒрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўҒрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 октябрь,
873-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«82 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, 8 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга, 10 фоизи — маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-бандда «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда ва 5-банднинг биринчи хатбошида «Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига» ва «Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига» ва «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Низомга иловада:
«Тадбирлар» устунининг «2-босқич» позицияси 1-бандида «Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунининг «3-босқич» позициясида «Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг «4-босқич» позициясида «Жамғармадан» сўзи «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 15-банди иккинчи хатбошида «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори 3-бандида «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):
а) қарорнинг номига «ҳамда Судьяларга,» сўзларидан кейин «суд органлари ходимларига,» сўзлари қўшилсин;
б) 1-банднинг учинчи хатбошига «Судьяларга,» сўзидан кейин «суд органлари ходимларига,» сўзлари қўшилсин;
в) 1-илованинг 11-бандида «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номига «Судьяларга,» сўзидан кейин «суд органлари ходимларига,» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошида «судьяларга» сўзидан кейин «суд органлари ходимларига,» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига ва прокуратура органлари ходимларига татбиқ этилади»;
биринчи хатбошига «судьяларга,» сўзидан кейин «суд органлари ходимларига ва» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбошига «тақдирда (судьянинг» сўзларидан кейин «суд органлари ходимининг ва» сўзлари қўшилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Судьяга, суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига пул компенсацияси тўлаш судья, суд органлари ходими ва прокуратура органлари ходими тайинланган жойга келгандан (сайлангандан) кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб нотариус томонидан тасдиқланган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга, суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади»;
4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Судьяга ва суд органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки улар уй-жой сотиб олганда улар бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт»;
5-бандга «судьяларга,» сўзидан кейин «суд органлари ходимларига ва» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошига «Судья,» сўзидан кейин «суд органлари ходими ва» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошига «қарорнинг нусхаси,» сўзидан кейин «суд органлари ходимини ва» сўзлари қўшилсин;
7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Суд органлари ходимига ва прокуратура органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ходими ва прокуратура органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади»;
8-банднинг биринчи хатбошига «суд,» сўзидан кейин «суд органи ва» сўзлари қўшилсин;
9-бандга «судьянинг,» сўзидан кейин «суд органлари ходимининг ва» сўзлари қўшилсин;
10-бандга «Судья,» сўзидан кейин «суд органлари ходими ва» сўзлари қўшилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига ва прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Пул компенсацияси тўлашга пул маблағлари сарфи тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 46-47-сон, 522-модда) 5-бандининг учинчи хатбошида «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):
а) 1-илованинг 11-бандидаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 11-бандидаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 5-бандидаги «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180; 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон; 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)