1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли «Давлат ветеринария назорати соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласинлар ҳамда унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорига 3-ИЛОВА
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ветеринария тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни (кейинги ўринларда ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар деб аталади) рўйхатдан ўтказиш ва ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини белгилайди.
2. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема ва шакл бўйича амалга оширилади.
3. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси аризачига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича 5 йил муддатга берилади.
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни сотиб олиш мажбуриятини юкламайди ва сифат сертификати ҳисобланмайди.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аризачи — ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш мақсадида ваколатли органга мурожаат этувчи тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор);
ваколатли орган — аризачининг аризасини кўриб чиқиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси — ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
5. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига эга бўлмаган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишга йўл қўйилмайди
6. Ушбу Низом 5-бандининг талаблари қуйидаги мақсадларда олиб келинаётган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга татбиқ этилмайди:
— экспертизадан ўтказиш учун синов партиялари ва намуналари сифатида;
— кўргазмалар, апробация ва синовлар ўтказиш доирасида;
— ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича фавқулодда ҳолатлар юзага келганда бюджет ташкилотларининг талабига кўра келтириладиган.
2-боб. Рухсат этувчи талаблар ва шартлар
7. Қуйидагилар ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда рухсат этувчи талаб ва шартлар ҳисобланади:
аризачи томонидан ветеринария қонунчилигига, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатга олиш ҳужжатларидаги маълумотларда ҳавола қилинган меъёрий-техник ҳужжатларга сўзсиз риоя этиш;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси амал қилиш даврида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида, мазкур ўзгартиришлар киритилишининг сабаблари, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;
республика ҳудудидаги биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Марказий режим комиссиясининг хулосасига мувофиқ ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқаришни амалга ошириш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш.
3-боб. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва намуналар
8. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун аризачи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ваколатли органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этиб, унга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва намуналарни илова қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
9. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Бунда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур намуналар бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.
11. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилинади, ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда дарҳол аризачига берилади (юборилади).
12. Аризачига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун давлат бошқа органларида мавжуд бўлган ҳужжат ва маълумотлар талаб этилган ҳолатларда, «ягона дарча» тамойили бўйича соддалаштирилган тартибдаги сўров жўнатилиб, ваколатли орган ушбу ҳужжатларни аризачи иштирокисиз қабул қилиб олади.
13. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ваколатли орган томонидан ошкор қилинмаслиги лозим.
4-боб. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш
14. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг уч кун муддатда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади, талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда бартараф этиш учун аризачига қайтаради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
15. Ваколатли орган аризачи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда қуйидагиларни амалга оширади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш шароитлари, ишлаб чиқарувчи корхонанинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назоратини олиб бориш қоидалари талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг лаборатория синовлари ва таҳлилларини ўтказиш;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсирчанлиги, зарарсизлиги ва сифатини таҳлил қилиш;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар намуналарини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, сифат кўрсаткичлари ҳамда тавсия этилган синов усуллари ўтказилишига мувофиқлигини ўрганиш.
Бунда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни апробация қилиш ва синаш ишлари ваколатли орган томонидан тасдиқланган ва аризачи билан келишилган синовлар дастурига мувофиқ амалга оширилади.
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
16. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг ўттиз иш кунидан кечиктирмай, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Илмий-техник кенгашга хулосалар такдим қилади. Илмий-техник кенгаш рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси бериш ёки беришнинг рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
17. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини юборади (топширади) ёки рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилади.
18. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш, шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ишларнинг бажарилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Аризачи рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш учун тақдим этилган аризасидан ёки гувоҳнома бериш рад этилганда тўланган йиғим қайтариб берилмайди.
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш, уни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, дубликат бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун хорижий ишлаб чиқарувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи вакили) томонидан тақдим этилган аризанинг кўриб чиқилиши учун ундириладиган йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ваколатли органида юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
19. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ундирилган йиғим суммаси ваколатли орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
20. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
аризачи томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
аризачи рухсат этувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаганда;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда, шунингдек апробация ва синов натижаларининг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулосалар олинганда.
21. Бошқа асосланмаган сабабларга, шу жумладан мақсадга номувофиқлигига кўра рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома аризачига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва аризачи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).
Аризачи рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш рад этилганлиги сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат рад этиш ҳақидаги ёзма ёки электрон хабар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
23. Аризачи томонидан рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган ҳолатларда, ваколатли орган томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш аризачининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Аризачининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
24. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аризачига илгари ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
25. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг аризачи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
26. Аризачи рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг рад этилиши, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш
27. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагач, аризачининг аризасига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.
28. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашига 90 кун қолганда топширилиши керак.
29. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш
30. Аризачи — юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, аризачи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
31. Жисмоний шахс бўлган аризачининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, аризачи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
311. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
312. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 30, 31 ва 311-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(311 ва 312-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
32. Ҳужжатлар аризачи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
33. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунга қадар, аризачи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолият турини бажаради ёки амалга оширади.
34. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
35. Аризачидан ушбу Низомнинг 30 ва 31-бандларида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
36. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда аризачининг аризасига асосан унинг дубликати берилади.
Ваколатли орган аризачидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг дубликатини, шунингдек яроқсиз ҳолдаги рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг асл нусхасини беради (юборади).
37. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилмайди.
7-боб. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
38. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
39. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузилишига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси амал қилиши натижасида одамлар ёки ҳайвонлар ҳаёти ҳамда соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш киради.
ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимчанинг номи, уларнинг чиқарилиш шакли, фармакотерапевтик гуруҳи ва таъсир этувчи моддаси;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқарувчи мамлакат ва ишлаб чиқарувчи номи;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг берилган санаси ва тартиб рақами;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклаш, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликатларини беришнинг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бекор қилишнинг асослари ва санаси.
42. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестридаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
9-боб. Якунловчи қоида
43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш
1. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Аризачининг
хоҳишига кўра
II босқич
Ваколатли орган
Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда ваколатли орган томонидан дарҳол аризачига берилади (юборилади).
Ҳужжатлар қабул қилингандан
кейин 3 кун муддатда
III босқич
Ваколатли орган.
Илмий-техник кенгаш
Ҳужжатларни кўриб чиқади, Низомнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилган ишларни амалга оширади ва шу асосда хулоса тайёрлайди:
1. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ёки уни рад этиш.
2. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг рўйхатга олиш бўйича синов ишларини ўтказиш.
3. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни синаш натижалари бўйича хулоса бериш.
Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида Синовлар дастурига мувофиқ муддатларда
IV босқич
Ваколатли орган
Аризачига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради (юборади) ёки рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилишини рад этиш тўғрисида аризачини ёзма шаклда хабардор қилади.
Тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази
РЎЙХАТГА ОЛИШ ГУВОҲНОМАСИ № 000-000
Ушбу гувоҳнома _____________________________________________________________________ га шу ҳақда берилдики,
(тадбиркорлик субъекти номи)
маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:
(Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О., имзоси ва муҳри)
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази директорига _____________________________
Ариза
Ўзбекистон Республикасида ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман: ________________________________________________________________________
Аризачи ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчани экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш, зарур ҳолларда синов ишлари ҳақини тўлаш кафолатини беради.
Зарур ҳужжатлар тўплами ва синаш учун намуналар илова қилинади.
Ариза берилди
20 ___ йил «___» _____________
Аризачининг имзоси
___________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)
Муҳр (мавжуд бўлганда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар таркибига кирувчи компонентларнинг номи ва миқдори кўрсатилган рўйхат.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
4. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини техник талаблар асосида назорат қилиш усуллари, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолалари матнлари.
5. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қўллаш бўйича йўриқномалар (қўлланмалар) ёки уларнинг лойиҳалари.
6. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат ёки мувофиқлик сертификати.
7. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотлар (тайёрлаш бўйича технологик йўриқнома ёки регламент, блок-схемалар).
8. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсир қилиш самарадорлиги, зарарсизлиги ва сифат барқарорлиги бўйича маълумотлар.
9. Ветеринария биологик препаратларининг самарадорлиги, иммуногенлиги, зарарсизлиги, вирулентлиги ва уларни тайёрлашда ишлатиладиган микроорганизмлар штаммлари (вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар) бўйича асословчи маълумотлар.
10. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларида кўрсатилган синаш учун етарли ҳажмдаги намуналари ҳамда уларнинг фаол таъсир этувчи моддалари (субстанциялар), тест-тизимлар, диагностик тўпламлар;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ветеринария тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда барча турдаги транспортда — автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво транспортида ташиладиган, давлат ветеринария хизмати назоратидаги (кейинги ўринларда назоратдаги товарлар деб аталади) товарларни экспорт, импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтказишга, шунингдек жисмоний шахсларнинг қўл ва багаж юкларига ёки почта жўнатмаларига рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мазкур Низомга 1-иловада* келтирилган давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсатнома беришга нисбатан қўлланилади.
3. Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилинишига рухсатнома бериш, шунингдек ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари)ни расмийлаштириш ушбу Низомнинг 2, 2а, 2б, 2в, 2г-иловаларига мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
4. Назоратдаги товарларни эпизоотик жиҳатдан мақбул бўлган бошқа давлатлардан экспорт, импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади.
5. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан электрон ҳужжатлар шаклида, аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларнинг таҳлил қилинишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда берилади.
Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома қоғоз форматда ҳам берилиши мумкин.
6. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома календарь йил учун берилади.
7. Назоратдаги товарлар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида жойлашган чегара ветеринария назорати пунктлари (участкалари) орқали ўтказилади.
8. Назоратдаги товарларни импорт қилишдан олдин юридик ва жисмоний шахслар экспорт ва транзит қилувчи мамлакатлардаги эпизоотик вазият тўғрисида давлат ветеринария хизматидан бепул ахборот олиш ҳуқуқига эга.
9. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
ветеринария қоидалари ва нормалари — ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлар;
ветеринария гувоҳномаси — Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати ташкилотлари томонидан барча турдаги назоратдаги товарларга бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат бўлиб, у ушбу товарлар ҳайвонларнинг ўта хавфли ва карантин касалликлари бўйича соғлом ҳудудданлигини, ҳайвонотга мансуб хомашё ва маҳсулотлар эса, бундан ташқари белгиланган тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтганлигини ҳамда ветеринария-санитария талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
ветеринария сертификати — назоратдаги товарларни ишлаб чиқарган мамлакатнинг давлат ветеринария врачи томонидан белгиланган намунада бериладиган халқаро ҳужжат бўлиб, у назоратдаги товарларнинг ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлигини ҳамда импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ давлатнинг ҳайвонлар юқумли касалликлари бўйича соғломлигини тасдиқлайди (кафолатлайди).
ветеринария, ветеринария-санитария талаблари — давлат ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчиларининг кириб келишидан ҳамда ветеринария-санитария жиҳатдан хавфли саналган назоратдаги товарларнинг келтирилишидан ҳимоялашга қаратилган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ҳисобланган, ваколатли орган томонидан импорт қилинувчи назоратдаги товарларга нисбатан қўйиладиган талаблар;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
ҳайвон — барча сут эмизувчилар, сув ҳайвонлари ёки паррандалар, шунингдек асаларилар;
импорт қилувчи давлат — охирги манзил белгиланган давлат;
чегара ветеринария назорати пункти (ЧВНП) — назоратдаги товарларни халқаро, давлатлараро, зарурият туғилганда эса — мамлакат ичида барча транспорт турларида ташилиши юзасидан чегара ветеринария назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги давлат ветеринария назорати органи;
транзит мамлакати — назоратдаги товарларни импорт қилувчи давлатга етказишда ҳудуди орқали ўтиладиган ёки ЧВНП доирасида вақтинчалик тўхтаб ўтиладиган мамлакат;
экспорт қилувчи мамлакат — назоратдаги товарларни бошқа мамлакатга жўнатувчи мамлакат.
2-боб. Рухсат этувчи талаблар ва шартлар
10. Назоратдаги товарларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспорт-импорти билан шуғулланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, улар Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати назоратида бўладилар.
11. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган назоратдаги товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.
12. Бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда назоратдаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан қабул қилинади.
13. Ўзбекистон Республикасига кирувчи ёки ундан чиқиб кетувчи шахсларга қарашли ит, мушук ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар (2 та бошдан кўп бўлмаган) ва паррандалар (10 та бошдан кўп бўлмаган) учун ветеринария гувоҳномаси ёки ветеринария сертификати Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари рухсатисиз расмийлаштирилади.
14. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг аъзолари ёки ҳосилалари, шу жумладан ов ўлжаларини импорт қилиш экспортчи давлатнинг ваколатли органи томонидан йўқолиб кетиш хавфи остидаги барча турдаги ёввойи фауна ва флорани халқаро савдо-сотиқ Конвенциясига (СИТЕС) мувофиқ берилган рухсатномаси (ҳимоя маркаси) мавжуд бўлганда амалга оширилади.
15. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар, шунингдек уларнинг аъзолари ёки ҳосилалари, шу жумладан ов ўлжаларини Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси СИТЕС ваколатли органининг рухсатномаси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
16. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш ва ташиш ваколатли орган томонидан бериладиган тегишли лицензия мавжуд бўлганда ва улар рўйхатга олинган тақдирда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
17. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни импорт қилиш ва ташиш, уларнинг ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан бериладиган сифати ва зарарсизлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ветеринария сертификатисиз амалга оширилади.
18. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва транзит қилишда назоратнинг қуйидаги турлари қўлланилади: ҳужжатли, жисмоний ва лаборатория.
20. Жисмоний назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:
назоратдаги товарларни ёки ҳайвонларни кўздан кечириш;
кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган назоратдаги товарлар мавжудлигини ҳамда ўзаро мос келмайдиган товарларнинг биргаликда ташилишини истисно қилиш мақсадида назоратдаги товарларнинг тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш;
кўчириб ўтказиш (ташиш) шартлари ва режимини назорат қилиш;
қадоқлаш ва ёрлиқларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш;
ҳайвонларни импорт, экспорт, транзит қилишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўтказиш (ташиш)да, суғориш ва озиқлантириш пунктларида уларнинг ҳар бир партияси текширилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктида ўтказилаётган назоратдаги товарларнинг очиқ қисмини текширишга йўл қўйилади.
21. Лаборатория назорати ташилаётган назоратдаги товарлардаги ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда ҳамда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини истисно этиш мақсадида тегишли лабораторияларда текширувлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
22. Юқорида кўрсатилган назорат турларининг натижаларига кўра ЧВНП мансабдор шахси томонидан назоратдаги товарларга нисбатан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: ўтказиш; ўтказишни тўхтатиб туриш; импортни тақиқлаш; қайтариш.
23. Назоратдаги товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ЧВНП мансабдор шахси томонидан ветеринария ҳужжатларига ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларга 3-иловага* мувофиқ шаклдаги тегишли штамплар қўйиш орқали расмийлаштирилади.
24. Назоратдаги товар турлари ва ҳудуднинг эпизоотик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаси (темир йўл вагони, рефрижератор секцияси, контейнер ва ҳ.к.) юкларни ортиш ва туширишдан олдин ушбу Низомнинг 4-иловасига* мувофиқ шаклдаги ҳужжат берилган ҳолда ветеринария-санитария ишловига юборилади.
25. ЧВНП мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда, ўтиш пунктларида назорат ўтказиш ваколати берилган бошқа ваколатли органларнинг мансабдор шахслари, шунингдек чегарадош давлатларнинг ўтиш пунктларидаги ветеринария мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар.
26. ЧВНП мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида ўзлари билан хизмат гувоҳномаларини олиб юришлари ҳамда белгиланган намунадаги махсус кийимда бўлишлари керак.
27. Назоратдаги товарларнинг импорт, экспорт ва транзитида, шунингдек мамлакат доирасида ташиш экспортчи давлатнинг ваколатли органлари ва давлат ветеринария хизматининг ваколатли шахслари томонидан берилган ветеринария сертификатлари илова қилинган ҳолда амалга оширилади.
28. Назоратдаги товарларни халқаро ташиш фаолияти доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар. Аниқланган бузилишлар тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
29. Давлат чегарасида давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахснинг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
30. Барча турдаги ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш, ветеринария талабларини бажариш, шу жумладан ветеринария ишлови бериш ва лаборатория текширувлари ўтказилиши ҳамда халқаро, давлатлараро ва мамлакат ичида ветеринария кузатуви ҳамда инспекция ўтказиш билан боғлиқ бошқа турдаги иш ва хизматлар бўйича харажатлар назоратдаги товарларнинг эгаси томонидан қопланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
31. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатномани расмийлаштириш учун товар эгаси тегишли шартнома тайёрлашда, автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз форматдаги ариза билан ваколатли органга ёки товарнинг жойлашиш (расмийлаштириш) манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига мурожаат қилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
товар эгасининг номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.), жойлашган жойи (почта манзили), телефон ва факс рақами, электрон манзили, СТИР;
назоратдаги товарларнинг келиб чиқиш жойи (туман, шаҳар, хўжалик ва бошқ.)
юбориладиган давлат;
назоратдаги товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича коди;
назоратдаги товарнинг миқдори, шунингдек унинг ўлчов бирлиги;
товарнинг ишлатилиш мақсади;
ишлаб чиқарувчининг номи;
транспорт тури;
маршрут йўналиши (МДҲ давлатлари орқали ўтиш чегаралари номлари кўрсатилади);
давлат чегарасидан ўтиш пунктлари;
назоратдаги товарни чиқаришнинг тахминий муддати;
транзит давлатининг номи;
импорт қилувчи томонидан тақдим этиладиган ва тасдиқланган импорт қилувчи давлатнинг давлат ветеринария хизмати ветеринария талаблари нусхаси (зарурият бўлганда);
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспорт қилишда ветеринария дори воситасининг савдодаги номи (савдо маркаси), препарат шакли, қадоғи, ҳар бир чиқарилаётган ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимчанинг ваколатли орган томонидан рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар (рақами ва санаси).
(31-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
32. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария хизматлари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига асосан экспорт қилинаётган назоратдаги товар ҳолатини ҳамда тегишли ҳудуддаги эпизоотик ҳолатни икки иш кун мобайнида ўрганиб чиқади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарур бўлганда белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.
Бунда импортёр давлатнинг талабидан ва товарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналарини импортёр давлатнинг реестрига киритиш билан боғлиқ ҳаракатлар кирмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
33. Зарур ҳолатларда тегишли ветеринария лабораторияларида лаборатория текширувлари ўтказилади, ўта мураккаб текширишлар эса илмий-тадқиқот институтларида ўтказилиши мумкин.
34. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспектори ваколатли орган орқали юбориладиган аризачининг мурожаатида кўрсатилган назоратдаги товарларни экспорт қилиш имкониятини, импорт қилувчи давлатнинг давлат ветеринария хизмати талабларини бажариш имкониятини, товар тавсифларини ва маъмурий ҳудуддаги эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
36. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари уч иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикасидан муайян турдаги назоратдаги товарнинг олиб чиқилишига рухсатнома бериш ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
37. Берилган рухсатнома бир иш куни мобайнида автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантири қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармасига юборилади.
Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантири қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бир иш куни мобайнида бу ҳақда назоратдаги товар эгаларини, автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати орқали рад этиш хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда огоҳлантиради.
Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш, шунингдек ваколатли орган томонидан товар эгасига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида берилиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
38. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан рухсатнома олингандан сўнг бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) давлат ветеринария хизматига тегишли ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича топшириқ беради.
Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори бир иш куни мобайнида импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради. Ветеринария гувоҳномаси импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талаблари бажарилиши тўғрисидаги тўлиқ ахборотларни ўз ичига олиши, туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак.
39. Ўтказиш пунктида назоратдаги товарларни ветеринария назорати импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ, белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномаси (сертификати) тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Ветеринария сертификатида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган рухсатноманинг номери ва санаси кўрсатилиши шарт.
ЧВНП мансабдор шахси ҳужжатли назорат таҳлили натижасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда импорт қилувчи давлатга тегишли товарнинг кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича «Чиқишга рухсат» ёки «Чиқиш тақиқланади» штампини қўяди ҳамда исми ва фамилиясини қайд этади.
40. Назоратдаги товарлар чегарага келтирилганда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими ветеринария гувоҳномаси асосида 4 соат мобайнида белгиланган шаклдаги ветеринария сертификатини расмийлаштиради. Ветеринария сертификатида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган экспорт учун рухсатнома рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
41. Назоратдаги товарлар МДҲ давлатларига экспорт қилинганда 1, 2, 3-шакллар бўйича ветеринария гувоҳномалари (6, 7, 8-иловалар*) ҳамда МДҲ давлатларидан ташқарига чиқаришда ветеринария сертификатлари шакллари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талаблари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича расмийлаштирилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
Назоратдаги товарлар эгасининг аризасига кўра товарни ўтказиш йўналишидаги чегара ветеринария пунктлари сонига мувофиқ равишдаги дубликатлар расмийлаштирилади. Импорт қилувчи давлат талабларига асосан ветеринария сертификатлари ёки гувоҳномалари шакли ва/ёки тури Бутунжаҳон Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг Ер усти ҳайвонлари соғлиғини ҳимоя қилиш Халқаро Кодекси (OIE/ҲЭБ) меъёрларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
42. Импорт қилувчи давлат талабларига асосан назоратдаги товарлар рўйхатида кўзда тутилмаган ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари)ни расмийлаштириш зарур бўлганда, ветеринария гувоҳномалари ёки ветеринария сертификатлари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария қоидалари ва нормалари бажарилган ҳолда Давлат чегараси ва транспортидаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарларининг рухсатисиз расмийлаштирилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
43. Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинувчи назоратдаги товарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидан транзит бўйича ўтиши учун назоратдаги товарнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига бевосита мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит учун рухсатнома берилишини сўраб мурожаат қилади.
Транзит бўйича аризаларни кўриб чиқиш, транзит давлатларнинг миллий қонунчилиги талабларига, шунингдек халқаро келишув ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
44. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга рухсатномани расмийлаштириш учун импорт қилувчи (товар эгаси) 30 кундан кам бўлмаган муддатда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида ваколатли органга ёки назоратдаги товарнинг импорт қилиниш манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига мурожаат қилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
товар эгасининг номи (жисмоний шахслар учун — паспортининг маълумотлари ва СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), телефон ва факс рақами, электрон манзили ва олувчининг СТИР;
экспорт қилувчи давлат;
назоратдаги товарларнинг келиб чиқиш жойи (штат, провинция, хўжалик ва бошқалар);
ишлаб чиқарувчининг номи, ишлаб чиқарувчилар реестридаги рўйхатга олиш рақами;
назоратдаги товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича коди;
назоратдаги товарнинг миқдори, шунингдек унинг ўлчов бирлиги;
импорт қилиш мақсадлари (қайта ишламасдан сотиш, қайта ишлаш, қайта ишлашдан олинадиган маҳсулот кўрсатилган ҳолда ва ҳ.к.);
транспорт турлари;
маршрут йўналиши (МДҲ давлатлари орқали ўтиладиган чегара номлари кўрсатилади);
назоратдаги товарни қайта ишловчи корхонанинг номи (мавжуд бўлганда);
тирик ҳайвонларни импорт қилишда — чорвачилик фермалари, бошқа карантин ўтказилиш жойларининг текшириш далолатномалари ва ветеринария-санитария хулосаси.
441. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларга рухсат берилади.
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳисобварағига ўтказилади.
Ветеринария рухсатномасини бериш рад этилган ёки товар эгаси берилган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 09/20/277/0573-сон — 2020 йил 13 августдан кучга киради)
45. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ваколатли орган орқали юбориладиган аризачининг мурожаатида кўрсатилган импорт қилинувчи назоратдаги товарларни сақлаш шартлари, фойдаланилиши (эркин сотувга қўйиш, лабораторияда ва бошқа текширишлар, қайта ишлаш ва бошқалар) ҳамда тегишли ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини икки иш куни мобайнида ўрганиб чиқади. Ўта хавфли юқумли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин қилиш зарур бўлганда белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
46. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ваколатли орган томонидан юборилган аризачи мурожаатида кўрсатилган товарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, ҳудуддаги эпизоотик ҳолат ва карантин тадбирларини ўтказиш имкониятини ҳисобга олган маълумотни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида ваколатли органга тақдим этади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
47. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари бир ой муддатда мурожаатни кўриб чиқиб, электрон ёки ёзма шаклда Ўзбекистон Республикасига муайян турдаги назоратдаги товарнинг олиб кирилиши учун рухсатнома беради ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этади.
48. Ўзбекистон Республикасига назоратдаги товарларни импорт қилиш учун рухсатнома бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
экспорт қилувчи давлатда ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича эпизоотик ҳолат ўзгарганда;
экспорт қилувчи давлатнинг назоратдаги товарларида белгиланган тартибда тақиқланган кимёвий ёки биологик моддалар мавжудлиги аниқланганда;
импорт қилувчи томонидан ишончсиз маълумотлар тақдим этилганда;
импорт қилувчи томонидан тақдим этилаётган назоратдаги товарнинг сақланиши, ишлаб чиқарилиши (қайта ишлаш) бўйича ташкилотларнинг ветеринария-санитария ҳолати белгиланган ветеринария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлмаганда;
импорт қилувчи аризасида зарур маълумотларнинг йўқлиги ёхуд импорт қилувчи аризасига зарур иловаларнинг мавжуд эмаслиги;
импорт қилинадиган назоратдаги товарлар ҳажмининг қайд этилган корхоналар ишлаб чиқариш қувватига номувофиқлиги.
маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи давлатларга нисбатан тақиқ (чеклов) ўрнатилганда.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
49. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан назоратдаги товарларни импорт қилишга рухсатномаси ёки уни рад этиши электрон шаклда ёки қоғоз форматида расмийлаштирилади.
50. Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун рухсат олган назоратдаги товарлар эгаси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
келтирилган назоратдаги товарларни фақат тегишли ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган корхоналарда сақлаш (қайта ишлаш);
келтирилган назоратдаги товарлардан фақат импорт учун рухсатномада кўрсатилган шартларга мувофиқ фойдаланиш.
51. Ўзбекистон Республикасига тирик ҳайвонлар импорт қилинганда камида 2 ой олдин расмий сўров жўнатилади (ҳайвонларни импорт қилувчи хўжаликни ўрганиш, келтирилаётган ҳайвонлар карантинини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария врачининг экспорт қилувчи давлатга хизмат сафарини расмийлаштириш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда).
52. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини муайян давлатдан импорт қилиш режалаштирилаётганда маҳсулотни жойида текшириш шарт бўлганда, Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария инспекторининг хизмат сафари масаласини ҳал этиш бўйича сўров ваколатли органга камида 30 кун олдин юборилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
53. Берилган рухсатнома уч иш куни мобайнида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармасига, назоратдаги товарнинг эгасига юборилади.
Импорт қилиш тўғрисида рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бир иш куни мобайнида бу ҳақда назоратдаги товар эгаларини, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида хабардор қилади.
Рухсатнома бериш ёки уни рад этиш, шунингдек ваколатли органи томонидан назоратдаги товар эгасига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматида берилиши мумкин.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
54. Экспорт қилувчи давлатда ҳайвонлар орасида хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари, аввал берилган назоратдаги товарларни олиб кириш рухсатномасига қарамасдан, рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда ушбу товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарур текширув ишлари ўтказилгунга қадар, лекин 30 кундан кўп бўлмаган муддатда киритмаслик ҳуқуқига эгадир. Зарур текширувларнинг натижаларига асосан тегишли назоратдаги товарнинг киритилишига рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган импорт рухсатномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг чегара-текширув пунктлари орқали амалга оширилади.
Чегара-текширув пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш жўнатувчи давлатнинг ветеринария сертификати ва бошқа кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
ЧВНП мансабдор шахси ҳужжатли назорат таҳлили натижасига мувофиқ қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда товарни жўнатувчи давлат томонидан берилган кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига 3-иловага* мувофиқ «Киришга рухсат» ёки «Кириш тақиқланади» штампини қўяди ва унда фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатади.
55. Назоратдаги товарлар чегарага келтирилганда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими рухсатнома ёки унинг нусхаси асосида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз формати воситасида ветеринария сертификати ўрнига тегишли ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.
Ветеринария гувоҳномасида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан берилган рухсатноманинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
Назоратдаги товар қайтарилган тақдирда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими ушбу Низомнинг 10* ва 11-иловаларига мувофиқ назоратдаги товарни қайтариш тўғрисидаги далолатнома ва декларацияни расмийлаштиради.
56. Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг хорижий давлатлар ҳудуди бўйича транзитини расмийлаштириш учун назоратдаги товар эгаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига тўғридан-тўғри мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори уч кун муддатда тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит учун рухсатнома берилишини сўраб мурожаат қилади. Рухсатнома олинган кундан бошлаб икки кун муддатда манфаатдор шахсларга берилади.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 277-сонли қарорига асосан 2020 йил 13 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 09/20/277/0573-сон)
5-боб. Назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби
57. Халқаро ташиш билан шуғулланувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида назоратдаги товарларни транзит қилиш учун импорт ёки экспорт қилувчи давлатнинг марказий ветеринария органлари автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида ваколатли органга транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилади.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар (МДҲ давлатлари вакилларидан ташқари) бевосита ваколатли органга транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилишга ҳақли.
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Мурожаатномада жўнатувчи ва олувчининг номи, маршрут йўналиши, транспорт тури, назоратдаги товар номи, товарнинг келиб чиқиши ва миқдори кўрсатилади. Ушбу мурожаат асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари ўттиз кун муддатда транзит рухсатномасини расмийлаштиради ва уни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товар эгасига беради.
58. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан берилган транзит рухсатномасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш жойидаги ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.
Назоратдаги товарларнинг транзити ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун рухсатнома олиш назоратдаги товарлар эгаси зиммасига юкланади.
59. Ўтказиш пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш ветеринария сертификати ва бошқа кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
60. Ҳужжатли назорат ишлари якунига етгач, юқумли касалликлар мавжудлигига шубҳа пайдо бўлганда, ҳайвонлар ветеринария текширувидан ўтказилади, бунда ҳайвонларнинг идентификация рақамлари (татуировка, чиплар, белги, тамға ва бошқалар) ветеринария сертификатларида кўрсатилган рақамлар билан солиштирилади, ташиш шартлари, ҳайвонларнинг ҳолати ва уларни кейинчалик ўтказиш имкониятлари текширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа назоратдаги товарлар транзитида текширишлар ўтказилмайди.
Назоратдаги товарларни транзит вақтида текшириш (ҳайвонлар бундан мустасно) фақат давлат назорати органлари қарорига биноан ўтказиш пунктларида ёки назоратдаги товарнинг аризадагига мувофиқ эмаслиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда амалга оширилади.
61. Ўтказилган назорат натижаларига кўра ЧВНП мансабдор шахси қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда ветеринария сертификатига ва кузатув ҳужжатларига 3-иловага* мувофиқ шаклдаги «Транзитга рухсат» ёки «Транзит тақиқланади» штампларини қўяди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқаришда эса «Транзит якунланди» штампини қўяди ва муҳрлайди ҳамда ўзининг исми-фамилиясини кўрсатган ҳолда имзоси билан тасдиқлайди.
62. Барча зарур маълумотлар транзитни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади ва электрон ҳисоб тизимига киритилади (жорий этилишига кўра).
63. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит қилиш учун рухсатномаси бўлган назоратдаги товарларнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ветеринария қонунчилиги талабларига риоя этиши шарт.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига назоратдаги товарларнинг жисмоний шахсларнинг қўл ва багаж юклари, шунингдек почта жўнатмалари орқали кириб келиши ветеринария назоратини амалга ошириш тартиби
64. Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги чегара назорат ветеринария пунктлари, шу жумладан халқаро почта алмашинув жойларида товарларни қўл ва багаж юки, почта жўнатмалари орқали жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши мақсадида, тегишли рухсатномасиз назоратдаги товарни жўнатувчи давлатнинг ветеринария сертификатисиз киритилишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкиллаштиради, битта жисмоний шахс учун 5 килограммгача бўлган, завод ўрамларидаги, ҳайвонотга мансуб маҳсулот бундан мустасно.
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 281-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 09/20/281/0576-сон — 2020 йил 14 августдан кучга киради)
7-боб. Рухсатнома дубликатини бериш, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
65. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда аризачининг аризасига асосан унинг дубликати берилади.
66. Давлат ветеринария хизмати аризачидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳномаси) дубликатини, шунингдек яроқсиз ҳолга келган рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатнинг асл нусхасини беради (юборади).
Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
67. Рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
68. Рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузилишига назоратдаги товарларни ташиш натижасида инсон ҳамда ҳайвонлар соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг аниқ хавфини пайдо қилиш киради.
8-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш
69. Аризачи-юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, аризачи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида давлат ветеринария хизматига рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатнома ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
70. Ҳужжатлар аризачи томонидан давлат ветеринария хизматига бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
71. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда давлат ветеринария хизмати берилган рухсатномалар, ветеринария сертификатлари (гувоҳномалар) реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
72. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш давлат ветеринария хизмати томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
73. Аризачидан ушбу бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
б) рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳномаси)нинг рўйхатдан ўтказиш рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;
в) рухсатнома, ветеринария сертификати (гувоҳнома)ни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва амал қилишини тиклаш, дубликатлар бериш, рухсатномаларни, ветеринария сертификатларини (гувоҳномаларини)ни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
75. Рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишишлари учун очиқ ҳисобланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
76. Давлат ветеринария назорати органларининг фаолиятига аралашиш, давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
78. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Назоратдаги товарларни экспорт қилишда рухсатнома бериш
1. Ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда ваколатли органга ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига тақдим этади.
Аризачи хоҳишига кўра
II босқич
Ваколатли орган
1. I-категориясига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига товар келиб чиқиши ва экспортёр давлат талабига мос келишини ўрганиш учун юборади.
II ва III-категорияларига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторлари билан келишилмайди ва ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
2. Тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатнома беради ёки рад этишнинг асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
3. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария хизматига мурожаат қилади.
1. Бир иш куни мобайнида
2. Уч иш куни мобайнида
3. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда
III босқич
Ваколатли орган
1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига, шунингдек юк эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади.
2. Олинган транзит рухсатномаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига, шунингдек юк эгасига тақдим этади.
1. Уч иш куни мобайнида
2. Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Назоратдаги товарларни импорт қилишда рухсатнома бериш
1. Ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилганр рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда ваколатли органга ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига ваколатли органга тақдим этади.
Аризачи
хоҳишига кўра
II босқич
Ваколатли орган
1. Рўйхатдаги ҳужжатларни қабул қилади, аризачига ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда нусхасини қайтаради (юборади).
2. I-категориясига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига ҳудуднинг эпизоотик ҳолати ва ҳайвонларни карантин қилиш имкониятини ўрганиш учун юборади.
II ва III-категорияларига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторлари билан келишилмайди ва ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Уч иш куни
мобайнида
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари
Аризаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ветеринария, ветеринария-санитария талабларига асосан импорт қилиниши мўлжалланган I-категорияга кирувчи назоратдаги товар келтириладиган ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ўрганади ва тегишли маълумотни ваколатли органга юборади.
Икки иш кун
мобайнида
Ваколатли лабораториялар
Назоратдаги товарларнинг хавфлилик даражасига қараб ваколатли орган кўрсатмасига асосан назорат тартибида импорт қилинган товарларнинг ветеринария нормаларига мос келиши бўйича лаборатория текширувлари ўтказилишини таъминлайди.
Товар турига қараб, бироқ 30 кун муддатдан ошмаган ҳолда
III босқич
Ваколатли орган
1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан импорт қилиш учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
2. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария органига мурожаатқилади.
1. Бир ой муддатда
2. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда
IV босқич
Ваколатли орган
1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, назоратдаги товар эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади.
2. Олинган транзит рухсатномаларини Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, назоратдаги товар эгасига тақдим этади.
1. Уч иш куни мобайнида
2. Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин
(2а-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назоратдаги товарларнинг транзит ўтиши учун рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
I босқич
Аризачи — учинчи давлатларнинг марказий ветеринария органлари, юридик ёки жисмоний шахслар (МДҲ давлатларидан ташқари)
1. Ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тақдим этади.
Аризачи хоҳишига биноан
II босқич
Давлат ветеринария қўмитаси
1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назоратдаги товарларнинг транзит ўтиши учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида.
(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2в-ИЛОВА
Назоратдаги товарларни экспорт қилиш учун ветеринария гувоҳномалари (сертификатлари) бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
I босқич
туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторлари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.
Бир иш куни мобайнида
II босқич
Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси (ЧВНП)
1. Назоратдаги товарлар чегарага келганда Давлат чегарасидаги ветеринария назорати пункти ходими томонидан кўрикдан ўтказилади ва ветеринария гувоҳномасига асосан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда белгиланган шаклдаги ветеринария сертификатини хорижий давлатлар учун расмийлаштиради.
2. МДҲ давлатлари учун туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори томонидан расмийлаштирилган ветеринария гувоҳномасига «олиб чиқишга рухсат берилган» штампи қўйилади.
(2в-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон)
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2г-ИЛОВА
Назоратдаги товарларни импорт қилиш учун ветеринария гувоҳномалари бериш
СХЕМАСИ
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ Назоратдаги товарларни ташишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилиши ҳақида ДАЛОЛАТНОМА №
________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикасининг ветеринария соҳасига оид қонун ҳужжатларига асосан қарор қабул қилинди: ______________________________________________________ Давлат ветеринария органи бўлинмаси вакили: __________________________________ ________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) Мансабдор шахслар иштирокида: _____________________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)
Товар эгасининг вакили ёки (товар эгаси): ________________________________________________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)
Далолатнома уч нусхада тузилди.
Ветеринария врачи ва далолатнома тузиш учун асос бўлган вазиятни тасдиқлашда иштирок этган шахслар (камида икки нафар) томонидан имзоланади.
М.Ў./штамп
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил 8-сон, 55-модда):
1. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
26.
Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси
Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари
».
2. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
«
29.
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни импорт, экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсат бериш
Экспорт учун ветеринария ҳужжатлари иловаларини расмийлаштириш (ветеринария сертификати) импорт қилувчи давлат талабига кўра импорт учун ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш (ветеринария гувоҳномаси) давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария сертификати ва транзит рухсатномаси мавжуд бўлганда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси
».
3. 165-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
165.
Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси