Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон ва «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 октябрь,
841-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 148-модда):
а) 5-банддаги «13» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ

Юридик бюро

2

Директор

Менежер

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Кўллар тизимини балиқлантириш ҳамда браконьерликни олдини олиш ишларини ташкил этиш шуъбаси

2

Замонавий технологиялар асосида тўлиқ тизимли инкубация цехи фаолиятини юритиш, сунъий сув ҳавзаларида ва қафас мосламаларда балиқ чавоқлари ҳамда товар балиқлар етиштиришни ташкил этиш шуъбаси

2

Канцелярия

Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

Балиқ захираларини мониторинг қилиб бориш, балиқ ресурсларини ҳамда янги тур балиқларни кўпайтириш ишларини ташкил этиш мутахассиси

Балиқ чавоқлари ва товар балиқлар етиштириш учун озуқа экинларини экиш ҳамда омухта емлар тайёрлашни ташкил этиш мутахассиси

Бухгалтерия шуъбаси

2

Иқтисодчи

Ижарачилар билан ишлаш шуъбаси

2

Қурилиш ишларини ташкил этиш мутахассиси

Бошқарув ходимлари сони 21 штат бирлигидан иборат.
Изоҳ. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.»;
9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Комиссияга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади»;
44-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) балиқ овлаш хўжалиги томонидан ўтган йилда бир гектар табиий сув ҳавзасини ўртача балиқ (турлари бўйича) чавоқлари билан балиқлантириш миқдори»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«45. Ижарага берилган табиий сув ҳавзаси участкалари бўйича ижара ҳақи миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Иҳ = Ҳ1 * Му * Ис, бунда:
Иҳ — ижара ҳақи;
Ҳ1 — бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);
Му — сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;
Ис — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз ставкаси, сўмда»;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Ижара ҳақи ҳисоблашда ижарага берилган сув ҳавзаси участкасининг ҳар гектаридан овланадиган балиқ миқдори энг камида 10 кг ҳисобида қўлланади.»;
47-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан ижара ҳақи уч қисмга бўлиб йил давомида тўланади. Бунда, йиллик ижара ҳақининг 30 фоизи 1 апрелга қадар, 35 фоизи 1 октябрга қадар, қолган қисми 1 декабрга қадар тўланади.»;
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Балиқ овлаш хўжаликлари томонидан тўланадиган ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган ставкалар миқдори

Маҳсулдорлик,
га/кг

Базавий ҳисоблаш
миқдорининг
, фоиз

Ижара ҳақини ҳисоблаш

Формуласи

10 гача

100,0

(10 х 1 х 100 % БҲМ/ 100)

10,1 — 30 гача

90,0

(10 х 1 х 90 % БҲМ/ 100)

30,1 — 50 гача

80,0

(10 х 1 х 80 % БҲМ/ 100)

50,1 — 70 гача

70,0

(10 х 1 х 70 % БҲМ/ 100)

70,1 — 80 гача

60,0

(10 х 1 х 60 % БҲМ/ 100)

80,1 — 90 гача

50,0

(10 х 1 х 50 % БҲМ/ 100)

90,1 — 100 гача

40,0

(10 х 1 х 40 % БҲМ/ 100)

100,1 дан юқори

30,0

(10 х 1 х 30 % БҲМ/ 100)

Эслатма:
1) бир гектарнинг ўртача маҳсулдорлиги, кг (10 кг белгиланган ўзгармас коэффициент);
2) сув ҳавзаси участкасининг умумий майдони, га;
3) 1 га табиий сув ҳавзага қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз ставкаси;
4) базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) бир баравари миқдорида.
Бунда: 1 га табиий сув ҳавзасига энг юқори 100 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида.
1) 10 х 1 х 100% х 223000 / 100 — 22 300 сўм — 10 кг.
2) 10 х 1 х 90% х 223000 / 100 — 20 070 сўм — 30 кг.
3) 10 х 1 х 80% х 223000 / 100 — 17 840 сўм — 50 кг.
4) 10 х 1 х 70% х 223000 / 100 — 15 610 сўм — 70 кг.
5) 10 х 1 х 60% х 223000 / 100 — 13 380 сўм — 80 кг.
6) 10 х 1 х 50% х 223000 / 100 — 11 150 сўм — 90 кг.
7) 10 х 1 х 40% х 223000 / 100 — 8 920 сўм — 100 кг.
8) 10 х 1 х 30% х 223000 / 100 — 6 690 сўм — 100,1 кг. дан юқори.
1 га сув ҳавзасига энг паст 30 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ижара ҳақи — 6 690 сўм.
(10 х 1 х 30% БҲМ/ 100) — 6 690
Изоҳ. Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгариши билан бирга ижара ҳақи суммасининг миқдори ҳам ўзгаради».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Зарур ҳолатларда, иш хақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, тўй, маърака ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 12-сон, 224-модда) билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «туман ветеринария бўлими» сўзлари «туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорида:
а) 2-илованинг 9-бандидаги «6-бандида» сўзлари «7-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«31. Тегишли малака тоифаларига эга бўлган ветеринария хизмати, шу жумладан бошқарув ходимларининг ойлик иш ҳақларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидагича устамалар белгиланади:
иккинчи тоифали — 8,8 фоиз;
биринчи тоифали — 12,3 фоиз;
олий тоифали — 21,1 фоиз».
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 14-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 апрелдаги 131-Ф-сон фармойиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)