Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 5-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1995 йил 3 февралдаги 29-сон қарорининг 2-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчилар ташиш транспорти корхоналари маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 22-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбоши.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига 3-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда).